Авторы

  • Луиза Отегенова
    Независимый соискатель, Высшая школа судей при Высшем судейском совете Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp131-141

Ключевые слова:

преступление ответственность необходимый правовой условия критерий защита агрессия субъективное объективное

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с характеристиками общественно опасного нападения и действиями, предпринимаемыми в состоянии необходимой обороны. Анализируются критерии наличия или отсутствия нападения, которые позволяют определить, было ли пресечено общественно опасное нападение. Также рассматриваются состояние атаки, субъективное восприятие нападения защитником, его жизненный опыт, уровень знаний и физиологические особенности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Peculiarities of a socially dangerous attack in actions
carried out in a state of necessary defense

Luiza OTEGENOVA

1


The Supreme School of Judges under the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024

Received in revised form

28 February 2024
Accepted 20 March 2024

Available online

15 April 2024

This article discusses issues related to the characteristics of a

socially dangerous attack and actions taken in a state of

necessary defense. The criteria for the presence or absence of

an attack are analyzed, which makes it possible to determine

whether a socially dangerous attack was stopped. The state of
the attack, the subjective perception of the attack by the

defender, his life experience, level of knowledge and

physiological characteristics are also considered.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp131-141

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

crime,

liability,

necessary,

legal,

conditions,

criterion,

defense,

aggression,

subjective,

objective.

Зарурий

мудофаа

ҳолатида

содир

этилаётган

ҳаракатларда

ижтимоий хавфли ҳужумнинг

ўзига хос

жиҳатлари

ANNOTATSIYA

Калит сўзлар

:

жиноят,

жавобгарлик,

зарурий,

ҳуқуқий

,

шартлар,

мезон,

мудофаа,

тажовуз,

субъектив,

Мазкур мақолада зарурий мудофаа ҳолатида содир

этилаётган ҳаракатларда ижтимоий хавфли ҳужумнинг

ўзига хос жиҳатларига доир масалалар таҳлил этилган.

Бундан ташқари, мақолада ижтимоий хавфли ҳужум
тўхтатилганми ёки йўқлигини аниқлаш мумкин бўлган

ҳужумнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги; ҳужумнинг

ҳолати; ҳимоячининг ҳужумни субъектив идрок этиши;

унинг ҳаётий тажрибаси ва билим даражаси ҳамда

1

Independent applicant, the Supreme School of Judges under the Supreme Judicial Council of the Republic of

Uzbekistan. E-mail: luiza_0077@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

132

объектив

.

физиологик хусусиятлари билан боғлиқ ўзига хос

жиҳатлари ҳам таҳлил этилган

.

Особенности общественно опасного нападения при

действиях, осуществляемых в состоянии необходимой

обороны

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

преступление,

ответственность,

необходимый,

правовой,

условия,

критерий,

защита,

агрессия,

субъективное,

объективное

.

В данной статье рассматриваются вопросы, связанные с

характеристиками общественно опасного нападения и

действиями, предпринимаемыми в состоянии необходимой

обороны.

Анализируются

критерии

наличия

или

отсутствия нападения, которые позволяют определить,

было ли пресечено общественно опасное нападение. Также

рассматриваются

состояние

атаки,

субъективное

восприятие нападения защитником, его жизненный опыт,

уровень знаний и физиологические особенности

.

Республикамизда қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи

ҳолатларни

аниқ ажратиш, уларнинг ҳуқуқий аҳамиятини, қўллаш

чегарасини аниқлаш ва жиноят ҳамда жазо институтида қилмишнинг

жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг ҳуқуқий аҳамиятини
ўрганиш ва ушбу ҳолатларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва

давлат манфаатларини ҳимоя қилишда тутган ўрнини аниқлаш

қонунчиликдаги

долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Қилмишнинг

жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларни ҳуқуқий

тартибга солиш, шунингдек уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

ҳамда

фуқаролар томонидан қўлланиш амалиёти бир қанча муаммоларни

намоён этиб келмоқда ва уларнинг аксарияти ҳанузгача ўзининг узил

-

кесил

ечимини топгани йўқ. Айни шу сабабли ушбу ҳолатлар олимлар, қонун

ишлаб чиқувчи орган ва ҳуқуқни қўлловчилар эътиборини ўзига тортиб

келмоқда.

Бу муаммоларни ечишдаги қийинчиликлар илмий ёндашувлардаги

фарқлар билангина эмас, балки мамлакатдаги жиноятчиликнинг ҳолати ва

динамикаси билан ҳам белгиланади. Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда

жиноятчилик муттасил ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткичларларининг ўсиши

аҳоли сонининг ўсиши билан ҳам боғлиқ, албатта. Бироқ қонун нормасини

амалда қанчалик тўғри таҳлил ва тарғиб қилиниши ҳам бу каби

жиноятчилик кўрсаткичларининг кўпайишига ўз таъсирини ўтказмай

қолмайди. Шу сабабли содир қилинган бундай турдаги қилмишлар учун

қонун нормасида белгиланган ҳар бир юридик жиҳатига эътибор бериш,

уларни қўллаш юқоридаги каби кўрсаткичларнинг камайишига сабаб
бўлади. Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган ҳаракатлар ҳам шулар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

133

жумласидандир.

Зарурий

мудофаа

ҳолатида

ижтимоий

хавфли

тажовузларни ривожлантиришни уч босқичга ажратишимиз мумкин:

1)

ижтимоий хавфли ҳужумнинг бошланиши

-

хавфли ҳужум ҳали

бошланмаган, лекин муқаррар бошланмоқчи бўлган ҳолат;

2)

ижтимоий хавфли ҳужум бошланган, аммо ҳали тугамаган ҳолат;

3)

ижтимоий хавфли ҳужумни давом эттириш таҳдиди мавжуд ҳолат

-

ижтимоий хавфли ҳужумнинг ўзи аслида фактик жиҳатдан тугаган

(тўхтатилган), аммо мудофааланувчи бунга ишонишига асос йўқ.

Р.Э.Қурбоновнинг фикрича, айни пайтда бошланган, давом этаётган,

амалга оширилаётган тажовуздан ҳимоя қилишни зарурий мудофаа деб

ҳисоблаш

тўғри бўлмайди.

Зарурий мудофаани амалга ошираётган шахс бевосита тажовузнинг

содир бўлишини кутиб ўтирмасдан, агар иш ҳолатидан тажовузнинг тезда ва

ҳеч

тўсиқсиз амалга оширилиши маълум бўлса, яъни ҳуқуқ муҳофазасидаги

объектга бевосита ва тезда амалга оширилиши мумкин бўлган реал хавф

солса, мудофааланувчи дарҳол ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Бизни қизиқтирган ҳолат бу

-

учинчи ҳолат бўлиб, фикримизча, бу каби

вазиятда мудофааланувчининг объектив хавфсизлиги кафолатлана олмайди

ва шунинг учун ҳужум қайта бошланиш ёки давом этиш хавфи мавжуд.
Бундай ҳолатда, албатта, ҳужум тугаган пайт ҳимоячига аниқ бўлмаганлиги

учун зарурий мудофаа ҳолати мазкур босқичда сақланиб қолиниши ҳисобга

олиниши керак.

Суд амалиётидан мисол келтирадиган бўлсак,2019 йил 3 январь куни

кеч соат 7:00 ларда кўп қавватли уйлар ёнида З. ва О.лар ўзаро гаплашиб

турганда, ўша маҳалланинг профилактика инспектори Ф. формада келган

ҳолда, “нима қиляпсизлар бу ерда”, деб қўлида бўлган резина таёқ билан

О.ни ўрмоқчи бўлиб, унга қараб силтаган вақтида дубинка унинг бурнига

тегади ва О. қаттиқ оғриқ сезади, сўнг унинг қўлидаги дубинкани олиш учун

унинг қўлига тош билан уради ҳамда тажовузга барҳам беради, шунда

уларни З. ва кўп қавватли уйларнинг биридан чиқиб келаётган У.лар уларни

ажратиб қўяди. Ушбу ҳолат бўйича суд Ф.ни айбдор деб топган бўлиб, бироқ

О.нинг унинг қўлига тош билан ўриш ҳолати жавобгарликни келтириб

чиқармаган.

Юқоридаги мисолимизда тажовуз бошланган аммо ҳали тугамаган

ҳолат, шунингдек ижтимоий хавфли ҳужумни давом эттириш таҳдиди

мавжуд ҳолатга мисол бўла олади. Бу каби ҳолатларда шахс тажовузни

қайтаришга

уринар экан, тажовузнинг босқичи билан боғлиқ ҳолатга

субъектив баҳо беришини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Қонун

чиқарувчи нафақат жиноят содир этиш билан боғлиқ

ҳаракатларни, балки белгиланган ҳаракатларни содир этишга тайёргарлик
кўриш, шунингдек, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳаракатларни ҳам

ижтимоий хавфли тажовуз деб тан олади. Қачон объектив хавфсизлик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

134

таъминланади деган саволга жавоб сифатида объектив хавфсизлик

кафолати сифатида тажовузчининг тажовузнинг ҳақиқий якунланишини

кўрсатадиган ҳаракатларини назарда тутамиз, яъни тажовуз давом

эттирилишининг имкони йўқлигини.

Мисол учун, қуролли ҳужум содир этилиш ҳолатида мудофааланувчи

томонидан қурол эгалланиши ёки тажовузчининг воқеа жойидан чиқиб

кетиши ва бошқа вазиятлар мудофааланувчининг объектив хавфсизлиги

таъминланганини англатади. Зарба беришнинг тўхтатилиши эса, юқоридаги

мисолда

кўрсатилганидек

мудофааланувчининг

хавфсизлиги

таъминланганини билдирмайди.

Ижтимоий хавфли ҳужум тўхтатилганми ёки йўқлигини холисона

айтиш имконига қуйидагиларни инобатга олиш орқали ишонч ҳосил қилиш

мумкин:

1)

ҳужумнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;

2)

ҳужумнинг ҳолати;

3)

ҳимоячининг ҳужумни субъектив идрок этиши;

4)

унинг ҳаётий тажрибаси;

5)

билим даражаси;

6)

физиологик хусусиятлари.

Мазкур ҳолатларнинг тўлиқ ўрганилиши зарурий мудофаа ҳолатида

содир этилган қилмиш билан зарурий мудофаа мавжуд бўлмаган ҳолатда

қасддан

жиноят содир этилишини фарқлаш имконини беради.

Жиноят ҳуқуқида ҳаракатсизлик билан содир этилган ижтимоий

хавфли ҳужумларга қарши зарурий мудофаа қилиш мумкинми, деган савол

мунозаралидир. Зарурий мудофаада сўз юритиладиган ҳужум фаол

ҳаракатдир, шунинг учун амалдаги жиноят қонунчилигида ҳаракатсизликка

қарши мудофаа мавжуд бўлиши мумкин эмаслиги келтирилади.

Умуман олганда, жиноятлар ҳаракат ва ҳаракатсизлик орқали содир

этилиши мумкин ва шунга кўра, ижтимоий муносабатларга зарар ҳам фаол

ҳаракатлар, ҳам пассив ҳаракатсизлик билан етказилиши мумкин.

В.И.Ткаченко фикрича, “зарурий мудофаа учун асос фақат ижтимоий

хавфли ҳаракат бўлиши мумкин. Ижтимоий хавфли ҳаракатсизликдан

мудофааланиш қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи мустақил ҳолат

бўлиб, ҳаракат қилишга ёки юридик бурчини бажаришга мажбурлаш деб

аталиши мумкин”.

P.M.Юсуповнинг фикрича, “зарурий мудофаа ҳолатида ҳуқуқбузарга

зарар етказиш у томонидан бошланган ижтимоий хавфли тажовузни

тўхтатишга сабаб бўлса, ҳуқуқий мажбуриятни бажариш учун ҳаракат

қилишга

мажбурлашда эса зўрлик ҳаракатга ундаш сифатида қўлланилади”.

Бизнинг фикримизча, юқорида номи келтирилган олимларнинг

қарашлари

ҳуқуқий жиҳатдан асосли эмас. Фикримизни қуйида асослашга

ҳаракат қиламиз. Зарурий мудофаа мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

135

шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф

тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида

қилинган

ҳаракатда ифодаланади.

Бу нормада ҳужумдан мудофааланиш назарда тутилган. Ҳужум эса

доимо фаол ҳаракат билан амалга оширилади. Ҳаракатсизлик билан содир

этилган жиноятлардан мудофааланишда зарурий мудофаа қўлланилиши

нотўғри бўлиб, бу ҳаракат қилмишнинг жиноийлигини истисно қилмайди.

М.Ҳ.Рустамбоев зарурий мудофаа тажовузчига ноиложликдан зарар

етказиш орқали амалга оширилишини кўрсатиб ўтган бўлса , М.Усмоналиев
зарурий

мудофаа

қонуний

ҳаракатлигини

ҳамда

фуқароларнинг

жиноятчиликка қарши фаол кўраш олиб боришининг самарали усули

эканлигини таъкидлаган.

М.Ўразалиевнинг фикрига кўра эса, барча турдаги қилмишнинг

жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар шахснинг ностандарт вазиятдаги

ҳаракатлари

натижасида келиб чиқади. Чунки, зарурий мудофаа

ҳаракатсизликда ифодалана олмайди.

Мисол учун, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки

меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (Жиноят

кодекси 122

-

модда) ёки вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва

моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота

-

онани ёки уларнинг ўрнини босувчи

шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши (Жиноят кодекси 123

-

модда) билан боғлиқ объектив томони ҳаракатсизлик билан содир этилувчи

жиноятларни содир этган шахсларни ўз мажбуриятини бажаришлари учун

куч ишлатиш зарурий мудофаа деб ҳисобланиши мумкин эмас. Чунки, бу

вазиятда тажовуз ҳақида сўз бормаяпти. Мудофаа тажовузга қарши

бўлгандагина зарурий мудофаа деб баҳоланиши мумкин.

Зарурий мудофаа ҳолатини ўрганишда ўзбошимчалик билан қилинган

ҳаракатларга

баҳо берамиз. Жиноят кодексининг 229

-

моддасида

ўзбошимчалик учун, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни

ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун

билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат

манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб

бўлган ҳолат учун жавобгарлик белгиланган.

“Ўзбошимчалик”

атамасининг

ижтимоий

-

ҳуқуқий

мазмунини

аниқлашда, энг аввало, мазкур тушунчанинг лексик маъносидан келиб

чиқиш лозим. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ўзбошимчалик” сўзининг

маъноси “ўзбошимча иш, хатти

-

ҳаракат”, деб тушунтирилган.

Бошқа луғатларда “ўзбошимчалик” муайян ишларни ҳал қилишда

қонуний

тартибни бузиш, бирон

-

бир нарсани қонунга хилоф равишда

ўзбошимчалик билан амалга ошириш сифатида тавсифланади. Кўриб
турганимиздек, ўзбошимчалик умумий ишлатиладиган маънода анча кенг

ҳаракатларни

назарда тутади. Бироқ, маълумки, ҳар қандай жиноий қилмиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

136

жиноят таркибининг белгиси сифатида мазмунан аниқ бўлиши лозим ва

ўзбошимчалик жинояти ҳам бундан мустасно эмас.

М.Рустамбаев ва Б.Ахраровлар ўзбошимчалик деганда, бирор

-

бир

ҳаракатларни

содир этиш (йўлда тўсиқлар қуриш, ҳисоб рақамидан

пулларни олиш, ва ҳоказо) ёки айбдор ҳуқуқий ҳужжат ёки шартномага

биноан тарзда ҳаракат этиши шарт бўлганда, қонуний ҳужжат билан

ўрнатилган бирор ҳуқуққа эга бўлиш ёки уни амалга ошириш тартибини

бузган ҳоллардаги хавфсизлиги (пуллардан тўлашдан, бошқа бир буюмни

келтириб беришдан, қайтаришдан қочиш, бўйин товлаш ва ҳоказолар)
тушунилади , деб қайд этишади.

В.В.Сташис ва М.И.Бажанов фикрига кўра, бирон

-

бир ҳаракатларни

ўзбошимчалик билан амалга ошириш уларни қонунда белгиланган тартибга

зид равишда, бузилган ҳуқуқни қўриқлаши, таъминлаши ёки тиклаши лозим

бўлган давлат органларини четлаб ўтган ҳолда бажаришни англатади .

Г.Ф.Поленов қуйидаги нуқтаи назарни илгари сурган: “Авваламбор,

ўзбошимчалик –

бу ўз ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан амалга

оширишдир. Айни ҳолда ўзбошимчалик ўз ҳуқуқини амалга оширишга

қаратилган

ҳаракатларни белгиланган тартибни четлаб ўтиб ва унга зид

равишда бажаришни англатади”.

И.Титенков ўзбошимчаликни “ҳаракатларни ўрнатилган ҳокимиятни

четлаб ўтиб бажариш” сифатида кўрсатиш унча тўғри бўлмайди, деб

ҳисоблаган. Унинг фикрича, ўзбошимчаликнинг қуйидаги таърифи тўғрироқ

ва аниқроқдир: “ҳуқуқни ўзбошимчалик билан амалга ошириш айнан уни

қонун

ёки қоидалар билан белгиланган тартибга мувофиқ бўлмаган тарзда

амалга оширишдан иборат”.

Келтирилган иқтибослардан кўриниб турганидек, номлари зикр

этилган олимлар умуман олганда ўзбошимчалик жиноятининг таркибида

ўзбошимчалик ҳаракатлари ҳуқуқни қонунда ва бошқа ҳужжатларда назарда

тутилган тартибга мувофиқ бўлмаган тарзда амалга оширишдан иборат,

деган фикрни илгари сурганлар. Биз бу хулосага қўшиламиз. Агар ҳуқуқлар

норматив ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибга мувофиқ амалга

оширилган бўлса, ўзбошимчалик жиноятининг таркиби мавжуд бўлмайди.

Бошқача айтганда, ҳуқуқлар қонуний тартибни бузмасдан амалга

оширилган жойда кўриб чиқилаётган жиноят таркиби ҳам мавжуд

бўлмайди.

Шундай қилиб, ўзбошимчалик –

бу шахснинг ўз ҳақ

-

ҳуқуқини қонунда

ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибга зид равишда

амалга оширишдир.

Мазкур қилмишнинг жиноийлигини белгиловчи белгилар қаторида,

энг аввало, унинг ижтимоий хавфлилигини эътироф этиш жоиз. Маълумки,
жиноят ҳуқуқи назариясида тажовузнинг ижтимоий хавфлилиги

тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

137

Хусусан, ижтимоий хавфлилик қилмишнинг объектив хусусияти ,

жиноятнинг ҳолати сифатида таърифланади. Бошқа муаллифлар ижтимоий

хавфлилик деганда, муайян жисмоний шахснинг содир этилган жиноятда

намоён бўлган хусусиятлари бирлигини тушунадилар.

Айрим муаллифлар эса, қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини реал

воқеликнинг муайян омиллари билан, унинг прецедентлилиги , зарарлилиги

билан , қилмишнинг жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга

жиддий зарар (зиён) етказиш қобилияти билан боғлайдилар.

Биз тажовузнинг ижтимоий хавфлилигини тавсифлашда жиноятчи

шахсининг субъектив белгиларини ҳисобга олиш лозим , деган фикрга

қўшила

олмаймиз. Гап шундаки, “ижтимоий хавфлилик ҳамиша муайян

субъектнинг шахсий имкониятларига бир хилда боғлиқ бўлмаган катталик

бўлиб қолади” ва унинг белгилари “барча шахслар учун бир хил аҳамиятга

эга бўлади, чунки ҳуқуқ нормасининг барча учун бир хил талабларни

белгилайди”. В.В.Мальцевнинг ўринли хулосасига кўра, жиноятнинг

ижтимоий хавфлилиги моҳияти сифатида унинг бизни қуршаган муҳитни

ўзгартириш қобилияти билан белгиланади .

Юқорида баён этилганлар жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги унинг

асосий хусусияти –

жиноий қилмишнинг жамиятда салбий ижтимоий

ўзгаришлар ясаш қобилиятини тавсифлайди, деган хулосага келиш

имконини беради.

Суд амалиёти таҳлили бизга мазкур жиноят билан у ёки бу тарзда

зарар етказилиши мумкин бўлган бошқа жиноят

-

ҳуқуқий муҳофаза қилиш

объектларини ҳам аниқлаш имконини берди: шахснинг эркинлиги, шаъни ва

қадр

-

қиммати, мулк ва иқтисодий фаолият, одил судлов манфаатлари ва ҳ.к.

Ўзбошимчалик натижасида жиноятчилар дунёси ғоялари, одатлари ва

анъаналари жамиятга кириб келади, чунки жиноят содир этувчи

шахсларнинг аксарият қисми шундай салбий ғоялар билан зарарланган

бўлади. Бунинг оқибатида “жамиятнинг маънавий қиёфаси салбий томонга

ўзгаради”.

Ўрганилаётган жиноятнинг оқибатлари муаммолари таҳлилига якун

ясар эканмиз, ўзбошимчаликнинг хавфлилиги у амалда кўп учраши, жиддий

зарар етказиши ва бундай жиноий ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб

келиши билан белгиланади.

Амалдаги қонун ҳужжатларида фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини

ўзбошимчаликдан ҳимоя қилиш имконини берадиган бошқа воситалар ҳам

назарда тутилган. Масалан, фуқаролик қонун ҳужжатларида ўз фуқаролик

ҳуқуқларини

ўзи ҳимоя қилиш институти, маъмурий ҳуқуқда эса –

ўзбошимчаликнинг муайян турларини содир этганлик учун маъмурий

жазолар назарда тутилган.

1997 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирган Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик кодексининг биринчи қисмида ҳуқуқларни судга мурожаат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

138

этмасдан ҳимоя қилишнинг бутунлай янги шакли –

ўз фуқаролик

ҳуқуқларини

ўзи ҳимоя қилиш назарда тутилди.

Шахснинг ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиши ноюрисдикциявий усул

ҳисобланиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилаётган шахсдан ҳимоявий чора

-

тадбирларни қонун талабларига мувофиқ амалга оширишни талаб этади. Бу

ҳолатда

охирги зарурат ва зарурий мудофаа чегараларидан четга чиқмаслик,

учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслик шарт, яъни

ФКнинг 13

-

моддаси талабларига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқларини

шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши
ҳамда

ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан

чиқиб кетмаслиги керак.

Ўз фуқаролик ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиш деганда, ваколатли шахс

томонидан қонун билан тақиқланмаган, ўз шахсий ёки мулкий ҳуқуқлари ва

манфаатларини ҳамда бошқа шахслар ёхуд давлат манфаатларини муҳофаза

қилишга

қаратилган фактик ҳаракатларнинг содир этилиши тушунилади.

Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари Фуқаролик

кодексининг 11

-

моддасида санаб чиқилган бўлиб, фуқаролик ҳуқуқлари

қуйидаги

йўллар билан ҳимоя қилинади: ҳуқуқни тан олиш; ҳуқуқ

бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш; битимни

ҳақиқий

эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;

давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг

ҳужжатини

ҳақиқий эмас деб топиш; шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя

қилиши; бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш; зарарни тўлаш;

неустойка ундириш; маънавий зиённи қоплаш; ҳуқуқий муносабатни бекор

қилиш

ёки ўзгартириш; давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.

Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам

ҳимоя

қилиниши мумкин.

Ушбу ҳимоя усулларининг фақат учтаси жабрланувчи томонидан

амалга оширилиши мумкин: 1) ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни

тиклаш; 2) ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган

ҳаракатларнинг

олдини олиш; 3) ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки

ўзгартириш.

Фуқаролик ҳуқуқида ўзини

-

ўзи ҳимоя қилиш усули қонун ёки

шартномага мувофиқ ваколатли шахс томонидан тегишли давлат идоралари

ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат этмасдан амалга

ошириладиган, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат

ёки ҳаракатлар тизими сифатида таърифланади.

М.Селезнев фикрига кўра, ўз фуқаролик ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиш

пайдо бўлгандан кейин ўз ҳуқуқларини амалга оширишнинг аниқ

белгиланган тартиби йўққа чиққан.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

139

Бу фикрга қўшилиш қийин, чунки ФКнинг 13

-

моддасида ўзини

-

ўзи

ҳимоя

қилишнинг умумий чегараси белгиланган, бундан ташқари, мазкур

норма фуқаролар юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни мустақил

бажариши бошқа усулларни бекор қила олмайди. Ўз фуқаролик ҳуқуқларини

ўзи ҳимоя қилиш усулини танлаш ҳуқуқни бузиш хусусияти ва хавфлилик

даражасига боғлиқ бўлади. Муайян ҳуқуқ бузилган ҳолда, уни давлат

идоралари ёки бошқа органларга мурожаат этмасдан ҳимоя қилишнинг аниқ

усуллари қонунда белгилаб қўйилади.

Қуйидаги

шартларга риоя этган ҳолда амалга оширилган ўзини

-

ўзи

ҳимоя қилиш қонуний ҳисобланади: 1) фақат ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоя

қилиниши

лозим; 2) ўзини

-

ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга ошириш

билан етказилган зарар ҳақиқий ёки олди олинган зарардан ҳаддан ташқари

кўп бўлмаслиги керак; 3) ўзини

-

ўзи ҳимоя қилиш усуллари уларни амалга

ошириш учун зарур ҳаракатлар чегарасидан четга чиқмаслиги лозим.

Ушбу шартлардан ҳеч бўлмаса биттасини бажармаслик ўзини

-

ўзи

ҳимоя

қилиш қайси шахсга нисбатан қўлланилаётган бўлса, шу шахсда

етказилган зарар қопланишига бўлган ҳуқуқни вужудга келтиради.

Э.Л.Страунинг фикрига кўра, ўз фуқаролик ҳуқуқларини ўзи ҳимоя

қилиш, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шаклларидан бири сифатида,
давлат мажбурлови чораси ҳисобланади. Бу давлат томонидан фуқарога

берилган ўз фуқаролик ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқидан,

шунингдек ўз фуқаролик ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи лозим

даражада амалга оширилган бўлмаса, ёрдам сўраб давлатга мурожаат этиш

имкониятидан келиб чиқади.

Қилмиш

ўзбошимчалик деб топилиши учун жиддий зиён етказилгани

аниқланиши лозим. Ушбу мезон ўзбошимчаликни шу номдаги маъмурий

ҳуқуқбузарликдан фарқлашда биринчи даражали аҳамият касб этади.

Бундай вазиятда ўзбошимчалик жиноятнинг таркиби мавжуд бўлиши

мумкин.

Аммо, зарурий мудофаада, тажовузкорга зарар етказувчи, ижтимоий

хавфли тажовузни тўхтатишга қаратилган фаол ҳаракатлар билан содир

этилади.

Яна бир ўрганилиши лозим бўлган масалалардан бири эҳтиётсизлик

натижасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмишга қарши зарурий

мудофаанинг ҳуқуқийлик масаласи ҳисобланади. Кўплаб эҳтиётсизлик

билан содир этилган қилмишлар ижтимоий хавфли оқибат келиб

чиққандагина (масалан, эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдириш,

эҳтиётсизлик натижасида тан жароҳати етказиш) жиноятга айланади.

Ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқмагунча улар жиноят ҳисобланмайди.

Шунинг учун оқибат келиб чиқишдан олдин зарурий мудофаага йўл
қўйилмайди, чунки қилмиш ижтимоий хавфли эмас. Оқибат келиб

чиққанидан кейин ҳам, яъни эҳтиётсизлик натижасида тажовуз ижтимоий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

140

хавфли ҳолга келгандан сўнг ҳам зарурий мудофаа қилиниши мумкин эмас,

чунки унга жуда кеч .

Ушбу фикрга ўзининг “инсоннинг ҳаётига тажовуз қилиш, масалан,

қасддан

ёки эҳтиётсизлик билан содир этилганидан қатъи назар, бир хил

объектив хавфлидир” , деган фикри билан қарши чиқувчилар ҳам бор.

Бизнинг фикримизча, эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган

жиноятларда оқибат келиб чиқмас экан жиноят сифатида ҳисобга

олинмайди.

Сабаби, эҳтиётсизлик билан содир этиладиган жиноятларга суиқасд

ҳам

қилиб бўлмайди. Оқибат келиб чиққунига қадар мудофаани амалга

оширишнинг имкони мавжуд бўлмаганидек, ижтимоий хавфли оқибат келиб

чиққанидан сўнг зарурий мудофаа қўлланилиши мумкин эмас, чунки

зарурий мудофаа ҳуқуқидан фойдаланиш учун тажовуз бошланган, давом

этаётган ҳамда тугамаган бўлиши лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Перцев Д.В. Уголовно

-

правовые и криминологические проблемы

необходимой обороны: Дис... кан. юр. наук. –

Калининград. 2004, –

С. 108.

2.

Курбонов Р.Э. Зарурий мудофаа муаммолари: Дис... ю.ф.н. –

Т.: 1999, –

Б. 50

-51.

3.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассaция инстанциясининг

№4

-1-290-16-2020-

сонли жиноят иши юзасидан ажрими // 2020 йил 18 март (public.

sud.uz).

4.

Ткаченко В.И. Необходимая оборона по уголовному праву. –

М.: Изд.

Юридическая литература, 1979. –

С. 11.

5.

Юсупов П.М. Необходимая оборона в законодательстве и судебной практике:

Автореф. дис... канд. юр. наук. –Москва. 1999. –

С. 10.

6.

Рустамбеев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. 1

-

том.

Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот. Олий таълим муассасалари учун дарслик.

Т.: «ИЛМ ЗИЁ», 2010. –

Б. 338.; Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг

Жиноят кодексига шарҳлар. I том. Умумий қисм –

Тошкент: «Yuridik adabiyotlar

publish» МЧЖ., 2021. –

343 бет.

7.

Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун

дарслик.

-

Т.: «Янги аср авлоди», 2005. –

Б. 341.

8.

М.Қ.Ўразалиев. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларни

такомиллаштириш масалалари. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини

такомиллаштириш

масалалари:

Республика

илмий

-

амалий

конференция

материаллари тўплами. –

Т., 2017, –

Б. 36.

9.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. –

Т.: 2010. –

Б. 136.

10.

Грамматчиков М.В. Преступление. Состав преступления: Учебное пособие. –

Красноярск, 2006. –

С.93.

11.

Рустамбаев М., Ахраров Б. Бошқарув тартибига қарши жиноятларни

квалификaция қилиш:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2024) / ISSN 2181-1415

141

12.

Ўқув қўлланма. –

Т.: ТДЮИ, 2006. –

Б. 122.

13.

Сташис В.В., Бажанов М.И. Преступления против порядка управления. –

Харков, 1991. –

С. 59.

14.

Поленов Г.Ф. Ответственност за преступления против порядка управления.

М., 1996. –

С. 115.

15.

Титенков И.П. Уголовная ответственность за самоуправство. Дисс. на соис.

учен. степ. канд. юрид. наук. –

Красноярск, 2009. –

С. 46.

16.

Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Умумий

қисм. Т.1. Жиноят тўғрисида таълимот. Дарслик. –

Т.: ИЛМ ЗИЁ, 2010. –

Б. 114.

17.

Уголовное право России: Учебник для вузов. Т.1. Общая часть / Отв. ред. А.Н.

Игнатов, Ю.А. Красиков. –

М., 1998. –

С. 56.

18.

Гонтар И. Категория «Общественная опасность» в уголовном праве:

онтологический аспект. // Уголовное право. 2007. –

№1. –

С. 19.

19.

Фефелов П.А. Уголовно

-

правовая концепция борбы c преступностью:

основы общей теории. –

Екатеринбург, 1999. –

С. 62.

20.

Марцев А.И. Некоторые вопросы методологии уголовно

-

правовых

исследований // Актуальные проблемы теории уголовного права и

правоприменительной практики: Сборник научных трудов. –

Красноярск, 1997. –

С. 5.

21.

Гонтар И. Категория «Общественная опасность» в уголовном праве:

онтологический аспект // Уголовное право. 2007. –

№1. –

С. 19.

22.

Титенков И.П. Уголовная ответственность за самоуправство. Дисс. на соис.

учен. степ. канд. юрид. наук. –

Красноярск, 2009. –

С. 28.

23.

Малцев В.В. Категория «общественно опасное поведение» в уголовном

праве. –

Волгоград, 1995. –

С. 62.

24.

Марцев А.И. Общие вопросы учения о преступлении. –

Омск, 2000. –

С. 10.

25.

Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи: Дарслик. И қисм. / Масъул муҳаррир:

Ҳ.Раҳмонқулов. –

Т.: ТДЮИ, 2009. –

Б. 135.

26.

Гражданское право. Том 1. / Под ред. Е.А. Суханова. –

М., 2003. –

С. 413.

27.

Страянинг Э.Л. Самозащита гражданских прав. Дисс. ...канд. юрид. наук. –

М.,

1999.

С. 90.

28.

Селезнев М. Самозащита гражданских прав. // Российская юстиция. 1995. –

№ 11. –

С. 42.

29.

Страунинг Э.Л. Самозащита гражданских прав. Дисс. ...канд. юрид. наук. –

М.,

1999.

С. 99.

30.

Паше

-

Озерский Н.Н. Необходимая оборона и крайняя необходимость по

советскому уголовному праву. –

М.: Изд. Юридическая литература, 1962. –

С. 38.

31.

Тишкевич И.С. Условия и пределы необходимой обороны. –

М. Изд.

Юридическая литература, 1999. –

С. 13.

Библиографические ссылки

Перцев Д.В. Уголовно-правовые и криминологические проблемы необходимой обороны: Дис... кан. юр. наук. – Калининград. 2004, – С. 108.

Курбонов Р.Э. Зарурий мудофаа муаммолари: Дис... ю.ф.н. – Т.: 1999, – Б. 50-51.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассaция инстанциясининг №4-1-290-16-2020-сонли жиноят иши юзасидан ажрими // 2020 йил 18 март (public. sud.uz).

Ткаченко В.И. Необходимая оборона по уголовному праву. – М.: Изд. Юридическая литература, 1979. – С. 11.

Юсупов П.М. Необходимая оборона в законодательстве и судебной практике: Автореф. дис... канд. юр. наук. –Москва. 1999. – С. 10.

Рустамбеев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. 1-том. Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот. Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: «ИЛМ ЗИЁ», 2010. – Б. 338.; Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар. I том. Умумий қисм – Тошкент: «Yuridik adabiyotlar publish» МЧЖ., 2021. – 343 бет.

Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Олий ўқув юртлари учун дарслик. - Т.: «Янги аср авлоди», 2005. – Б. 341.

М.Қ.Ўразалиев. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларни такомиллаштириш масалалари. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини такомиллаштириш масалалари: Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Т., 2017, – Б. 36.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т.: 2010. – Б. 136.

Грамматчиков М.В. Преступление. Состав преступления: Учебное пособие. – Красноярск, 2006. – С.93.

Рустамбаев М., Ахраров Б. Бошқарув тартибига қарши жиноятларни квалификaция қилиш:

Ўқув қўлланма. – Т.: ТДЮИ, 2006. – Б. 122.

Сташис В.В., Бажанов М.И. Преступления против порядка управления. – Харков, 1991. – С. 59.

Поленов Г.Ф. Ответственност за преступления против порядка управления. – М., 1996. – С. 115.

Титенков И.П. Уголовная ответственность за самоуправство. Дисс. на соис. учен. степ. канд. юрид. наук. – Красноярск, 2009. – С. 46.

Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Умумий қисм. Т.1. Жиноят тўғрисида таълимот. Дарслик. – Т.: ИЛМ ЗИЁ, 2010. – Б. 114.

Уголовное право России: Учебник для вузов. Т.1. Общая часть / Отв. ред. А.Н. Игнатов, Ю.А. Красиков. – М., 1998. – С. 56.

Гонтар И. Категория «Общественная опасность» в уголовном праве: онтологический аспект. // Уголовное право. 2007. – №1. – С. 19.

Фефелов П.А. Уголовно-правовая концепция борбы c преступностью: основы общей теории. – Екатеринбург, 1999. – С. 62.

Марцев А.И. Некоторые вопросы методологии уголовно-правовых исследований // Актуальные проблемы теории уголовного права и правоприменительной практики: Сборник научных трудов. – Красноярск, 1997. – С. 5.

Гонтар И. Категория «Общественная опасность» в уголовном праве: онтологический аспект // Уголовное право. 2007. – №1. – С. 19.

Титенков И.П. Уголовная ответственность за самоуправство. Дисс. на соис. учен. степ. канд. юрид. наук. – Красноярск, 2009. – С. 28.

Малцев В.В. Категория «общественно опасное поведение» в уголовном праве. – Волгоград, 1995. – С. 62.

Марцев А.И. Общие вопросы учения о преступлении. – Омск, 2000. – С. 10.

Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи: Дарслик. И қисм. / Масъул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонқулов. – Т.: ТДЮИ, 2009. – Б. 135.

Гражданское право. Том 1. / Под ред. Е.А. Суханова. – М., 2003. – С. 413.

Страянинг Э.Л. Самозащита гражданских прав. Дисс. ...канд. юрид. наук. – М., 1999. – С. 90.

Селезнев М. Самозащита гражданских прав. // Российская юстиция. 1995. –№ 11. – С. 42.

Страунинг Э.Л. Самозащита гражданских прав. Дисс. ...канд. юрид. наук. – М., 1999. – С. 99.

Паше-Озерский Н.Н. Необходимая оборона и крайняя необходимость по советскому уголовному праву. – М.: Изд. Юридическая литература, 1962. – С. 38.

Тишкевич И.С. Условия и пределы необходимой обороны. – М. Изд. Юридическая литература, 1999. – С. 13.