Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The state policy for supporting family entrepreneurship in
the Ferghana Valley and its results
Dilshodbek KHAMRAKULOV
Andijan State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 May 2024
The article, based on primary sources and archival materials,
analyzes the dynamics of the development of family businesses
and government subsidies allocated as part of economic
reforms in the Fergana Valley during the period of
independence and also evaluates the results of these reforms.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp216-225
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Ferghana Valley,
economy,
industry,
production,
family business,
business entities,
credit,
microcredit,
small and medium-sized
businesses,
business plan,
entrepreneur.
Фарғона водийсида оилавий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлашга
доир давлат сиёсати ва унинг натижалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона водийси,
иқтисодиёт,
саноат,
ишлаб чиқариш,
оилавий тадбиркорлик,
тадбиркорлик
субъектлари,
кредит,
микрокредит,
кичик ва ўрта бизнес,
бизнес режа,
тадбиркор.
Ушбу мақолада истиқлол йилларида Фарғона водийсида
олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида оилавий
тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектларнинг ўсиш
динамикаси, уларга давлат томонидан субсидиялар
берилиши ҳамда унинг натижалари бирламчи манбалар ва
архив материаллари ёрдамида таҳлил қилинган.
1
Researcher, Andijan State Pedagogical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
217
Государственная политика поддержки семейного
предпринимательства в Ферганской долине и её
результаты
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская долина,
экономика,
промышленность,
производство,
семейное
предпринимательство,
субъекты хозяйствования,
кредит,
микрокредит,
малый и средний бизнес,
бизнес
-
план,
предприниматель.
В статье на основе первоисточников и архивных
материалов проводится анализ динамики развития
субъектов
семейного
предпринимательства
и
государственных субсидий, выделенных в рамках
экономических реформ в Ферганской долине в период
независимости, а также оцениваются результаты этих
реформ.
Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ
,
республика давлат сиёсатида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш энг муҳим стратегик вазифа
сифатида белгиланиб, босқичма
-
босқич қатор ислоҳотлар амалга оширилиб
келинмоқда. Бу сиёсат бутун республика, қолаверса
Фарғона водийси
вилоятларида ҳам амал қила бошлади. Маълумки, дунё тажрибасига назар
ташлайдиган бўлсак, иқтисодиётда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга
катта эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўламиз. Бу бежиз эмас, албатта. Жаҳон
бозорида бозор коньюктураси ўрта ҳисобда ҳар тўққиз ойда ўзгариб туради [1].
Микрокредитлаш тизимининг кўпчилик лойиҳалари асосан аёллар учун
мўлжалланган, чунки камбағал оилаларнинг кўпчилигини нотўлиқ оилалар
ташкил этади. Оилани боқиш ёлғиз она зиммасида бўлган бундай оилалар
ночорликдан
кўпроқ
азобланади.
Шунинг
учун
ҳам
Грамин банки
микрокредитларининг 96 фоизи аёлларга берилади. Микрокредитлаш тизими
бугунги кунда жаҳоннинг кўпгина давлатларида, жумладан
АҚШда ҳам
қўлланилади [2].
Мустақиллик йилларида тадбиркорларга кредитлар бериш орқали уларни
молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида 1993 йили 21 июлда
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма
ташкил этилди ва у 1995 йил 26 июлда Бизнес фонд номини олди. Бизнес фонд
фаолиятида тадбиркорларни бизнесга ўқитиш бўйича халқаро лойиҳалар ҳам
амалга оширилди. Жумладан, шулардан бири унинг иштирокидаги чет эл
инвестицияларини жалб этиш бўйича умумий миқдори 3 млн. 600 минг экю бўлган
Бозор кўникмаларини ривожлантириш марказининг (БКРМ) “ТАСIS” дастури
асосидаги лойиҳадир. 1996 йилнинг 1
-
ярим йилида республикамизнинг ҳамма
вилоятларидан 72 та тадбиркорларни Англия ва Италияга тажриба алмашишга
жўнатилди. 300 дан ортик тадбиркорлар Тошкент, Нукус, Андижон, Бухоро,
Наманган, Урганч шаҳарларида икки ҳафталик ўқув курсларида ўқидилар. Бироқ
Бизнес фонд томонидан ажратилган кредитлар тадбиркорларга тўғри
йўналтирилмади, тадбиркорларда ўз фаолиятларини олиб бориш учун уларда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
218
етарли даражада билим
ва кўникмалар ҳосил қилинмади. Биргина мисол,
республика бўйича молиявий ночорлиги сабабли жами 26091,1 минг сўм
миқдорида кредит олган 36 та корхона, хом
-
ашё йўқлиги сабабли жами
80246,2 минг сўм кредит олган 52 та корхона 1998 йил 1 апрель ҳолатига
фаолиятини тўхтатди [3]. Фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли жами 21935,6 минг
сўм кредит олган 26 та корхона кредитни қайтариб берди[4]. Фаолият
кўрсатмаётганлиги сабабли жами 103678 минг сўм кредит олган 59 та
корхонанинг иши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди [5].
Натижада, Бизнес фонд фаолияти 1997 йил июлда тўхтатилди [6].
Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, республикамизда 2000 йилда кичик ва
ўрта бизнес субъектларига микрокредит ажратиш механизми ишлаб чиқилди ва
амалиётга татбиқ этилди [7]. Республика статистика қўмитасининг кичик бизнес
ва тадбиркорликни ривожланишига оид статистик маълумотлари ҳам айнан 2000
йилдан бошланади. Бугунги кунда республикамизда микрокредитлаш тизимидан
–
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги асосий молиявий кўмак сифатида
кенг фойдаланилиб келинмоқда. Жумладан, 2006 йил 6 майда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкини
ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–
3750-
сонли фармонига асосан
“Микрокредитбанк”
акциядорлик тижорат банки ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг
тадбиркорлик
субъектларига
микрокредитлар
ажратиш
тизимини
ривожлантиришга қаратилган қатор қарор ва фармонлари [8] га асосан кичик
бизнес, хусусий тадбиркорлик, ҳамда фермерликни ривожлантириш, якка
тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш
йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда аҳоли кенг
қатламларига
микромолиявий маблағлар беришни янада ривожлантириш
борасида кўпгина тизимли ишлар амалга оширилди. Бу каби ислоҳотлар,
иқтисодий соҳада хотин
-
қизлар улушини янада кўпайтиришга, ҳамда уларнинг
иқтисодий имкониятларини кенгайтириш учун катта шарт
-
шароитлар яратишга
хизмат қилди.
Бугунги кунда барча соҳалардаги каби меҳнат бозорида ҳам, айнан, оилавий
тадбиркорлик масалаларига алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, хотин
-
қизлар
тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш,
аёллар учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш, уй меҳнати ва касаначиликни ривожлантириш масаласига оилалар
фаровонлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини шакллантиришнинг асосий
омили сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил
28 июлдаги “Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб
этиш борасидаги қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларидан
келиб чиқиб, таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлаш,
оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб
-
қувватлаш ҳамда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, чекка ҳудудларда истиқомат
қилувчи
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ёшлар ва хотин
-
қизлар учун банк хизматларидан янада кенгроқ фойдаланишларига кўмаклашди.
Тасдиқланган режага асосан 2010 йил 24 мартидан 24 июнигача Тошкент
вилоятининг Оққўрғон ва Пискент туманларида, Сирдарё вилоятининг Боёвут ва
Сирдарё туманларида, Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманларида,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
219
Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Оқтош туманларида, Навоий вилоятининг
Қизилтепа
ва Навоий туманларида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Жондор
туманларида, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида,
Қашқадарё
вилоятининг Қамаши ва Косон туманларида, Қорақалпоғистон
Республикасининг Тўрткўл ва Чимбой туманларида, Хоразм вилоятининг Боғот ва
Урганч туманларида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Риштон туманларида,
Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Асака туманларида ҳамда Наманган
вилоятининг Мингбулоқ ва Косонсой туманларида “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг кенг
қатлами
учун, айниқса касб
-
ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин
-
қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтириш”
мавзусида семинарлар ташкил этилди [9]. Ўтган йиллар давомида фермер
хўжаликларини
ривожлантириш,
уй
меҳнатини
такомиллаштириш,
касаначиликнинг йирик саноат корхоналари билан кооперациялашувидан
фойдаланиш, оилавий бизнес ва кичик
корхоналарни ривожлантириш, шахсий
томорқа, деҳқон фермер хўжаликларида чорва моллари сонини ошириш ва ушбу
катта капитал маблағларни талаб этмайдиган йўналишлар орқали хотин
-
қизлар
ва қишлоқ ёшлари ўртасидаги ишсизлик муаммосини ҳал этиш йўлида амалий
натижаларга эришилди. 2012 йил 16 мартда Ўзбекистон Республикасининг
“Оилавий тадбиркорлик” тўғрисидаги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг
3-
моддасида шундай дейилади: “Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан
таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад(фойда) олиш
мақсадида амалга ошириладиган фаолият туридир. Қонуннинг 5
-
моддаси оилавий
тадбиркорлик иштирокчилари ҳақида бўлиб, унда оила бошлиғи, унинг
хотини(эри), болалари ва набиралари, ота
-
онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга
тўлган бошқа қариндошлари оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин”
дейилган [10].
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да жамият
ривожига тўсиқ бўлиб келаётган муаммолар демократик ошкоралик асосида очиб
ташланди. Жумладан,кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик
соҳасининг
ривожига тўсиқ бўлиб келаётган муаммолар
тадбиркорлар билан бўлган
мулоқотлар жараёнида ўрганилди. Эришилган ютуқлар, йўл қўйилган
камчиликлар ҳар томонлама таҳлил қилинди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан
айтганда, “Энг муҳими, мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар
ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хомхаёлларни ҳақиқат сифатида тақдим
этишдек номаъқул иш услуби танқидий қайта кўриб чиқилди. Амалий
натижадорлик, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳотларнинг
бош мақсади этиб белгиланди”
[11]
. Бу очиқлик республика банк тизимида ҳам
хизмат кўрсатиш маданиятини талаб даражасига кўтариш, фуқароларда, банк
тизимига бўлган ишончни таъминлашда ўз ифодасини топди. Аҳолини иш билан
бандлигини таъминлаш, кам таъминланган ва
ҳожатманд
қатламлари
даромадларини ошириш муҳим масалага айланди.
Юртимизда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий
тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш мақсадида 2017 йилда
тадбиркор аёллар учун 1 триллион сўм, таълим муассасаларини битириб
чиқадиган 10 мингга яқин ёшларимиз учун 60 миллиард сўм кредит маблағлари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
220
ажратиш кўзда тутилди [12]. 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон
манфаатлари” йили давомида “Халқ қабулхоналари”да тадбиркорлар билан бўлган
мулоқотлар, айниқса аёллар уй меҳнатини, касаначиликни ривожланишига тўсиқ
бўлиб келаётган муаммоларнинг мавжудлиги
республика ҳукумати томонидан
янгича ёндашувга асосланган комплекс чора
-
тадбирлар дастурини ишлаб
чиқилишига сабаб бўлди. Жумладан, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион
ғоялар
ва
технологияларни
қўллаб
-
қувватлаш
йили”даги
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
қарорига
асосан “Ҳар бир оила
–
тадбиркор” давлат
дастури қабул қилинди.Ушбу давлат дастурининг қабул қилиниши юртимизда
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни янги босқичга кўтарди. Дастур
доирасида кредитларни ажратиш
тартиби тўғрисидаги Низомда кредитларни
бериш тартиби ва муддатлари белгилаб берилди. Имтиёзли кредит энг кам иш
ҳақининг
150 бараваридан –
1000 бараваригача миқдорда ажратилиб, 6 ойгача
имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Фоиз ставкаси
йиллик 7 фоиз миқдорида белгиланади.
Низомда кредитлар амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес
-
режасига
мувофиқ ўзини
-
ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб, 2 йилгача имтиёзли давр
билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкинлиги, бунда берилаётган имтиёзли
давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши кераклиги
белгилаб қўйилди.Кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳам
соддалаштирилиб, тадбиркорлар учун қулай бўлиши ҳисобга олинди.
Микрокредит суммаси
–
энг кам иш
ҳақи
миқдорининг 200 баробаригача
бўлиб, асосий
қарзни
тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни
ҳисобга
олган
ҳолда
уч йилгача муддатга бериладиган бўлди.Йиллик фоиз ставкаси миқдорлари:
битта иш жойи яратилганда
–
9 фоиз, иккита иш жойи
–
8 фоиз, учтадан
тўрттагача иш жойлари
–
7 фоиз, бешта ва ундан ортиқ
иш жойлари яратилганда
–
6 фоизни ташкил этади [13]. Шу билан бирга,
бозор ислоҳотларини
чуқурлаштириш, замонавий технологик ускуналарни харид
қилиш, ички ва ташқи
бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар олиш
имкониятларини кенгайтириш йўли орқали кичик тадбиркорлик субъектларини
жадал ривожлантириш учун янада
қулай
шарт
-
шароитлар яратиш, бунинг асосида
мамлакатни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг
ролини ошириш мақсадида Кафолат жамғармаси ташкил этилди [14]. “Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб
-
қувватлаш йили”да
“Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Президентинг 2018 йил 7
июндаги қарори [15] га асосан имтиёзли
микрокредитлар ажратиш кўлами янада кенгайтирилди.
2
017 йил 5 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш
тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармон асосида “Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб
чиқилди.
Бизнес
-
Омбудсманни
жорий
этишдан
мақсад
республика
иқтисодиётининг асосий йўналишига айланган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг эркинлигини янада ошириш ва улар фаолиятига ноқонуний
аралашувларни тубдан қисқартишдир [16].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
221
Президент
Ш.М.
Мирзиёев
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда
“Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса
-
да,
2016 йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки
16,5 фоизини ишга жойлаштирганлиги, айниқса касб
-
ҳунар коллежлари
битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тўрт томонлама шартномаларни
амалга ошириш борасида кўплаб қўшиб ёзиш ҳолатлари бартараф
этилмаган”лигини кескин танқид қилди [17].
Аммо
аҳвол жиддий тус олгач, айрим
“мутасадди раҳбарлар” томонидан тадбиркорлик билан шуғулланувчи хусусий
корхоналар бандликни таъминлашда қонун бузилишларининг асосий айбдори
сифатида тегишли жазоларга тортилди. Республикамизда ишсизларнинг
кўпчилигини коллеж битирувчилари ташкил этмоқда. Лекин бозор иқтисодиёти
шароитида хусусий корхоналарни аҳоли бандлигини таъминлашдаги иштироки
ихтиёрий бўлиб, ҳар бир корхонанинг иш кучига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқади.
Масаланинг яна бир жиҳати аҳоли миграцияси билан боғлиқдир. Бозор
ислоҳотлари натижасида кўплаб давлат корхоналарининг ёпилиши туфайли
Россия, Туркия, Корея ва бошқа хорижий давлатларга пул топиш мақсадида
фуқароларнинг ноқонуний йўл билан кетиши кучайди. Натижада, кўп холларда
ўзбек фуқароларининг одам савдоси қурбонига айланиши билан боғлиқ
муаммолар юзага келди. Айниқса, улар орасида хотин
-
қизларнинг ҳам бўлиши
жуда ачинарли эди. Мана бу ҳолатлар оилаларда отаси ёки онаси четга ишлаш
учун кетиши оқибатида айни ўсмир ёшидаги ўғил
-
қизларимизнинг назоратсиз
қолиши
ва у билан боғлиқ равишда жиноятларнинг кўпайишига сабаб бўлди.
Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини
оширишнинг бирдан бир йўли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада
ривожлантиришдир.Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Халқ
қабулхоналари” ва “Виртуал қабулхона”сига кўпгина тадбиркорлардан тушган
мурожаатларда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувлари баён этилган.
Мурожаатлар ўрганиб чиқилганда турли чекловлар уларнинг фаолиятига тўсиқ
бўлаётганлиги, улар тўлақонли даражада эркин ҳаракат қила олмаётганликлари
маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги
“Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш
тизимини янада соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг
1-
иловасига асосан 2021 йил 1 январга қадар 18 та фаолият турлари (асосан
маиший хизматлар) билан шуғулланадиган янги рўйхатга олинган юридик шахс
ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва
оилавий тадбиркорлик субъектлари ушбу қарорда кўзда тутилган қоидаларга
биноан микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган
солиқ тўловидан озод этиш имтиёзи берилди [18].
2017 йил Республикада ташкил этилган жамоатчилик гуруҳларининг
фаолияти натижасида жами 5 миллиондан ортиқ оилавий муаммолар ўрганилди.
Натижада, 22 мингта оила ажралиб кетишининг олди олинди, 36 минг фуқаро иш
билан таъминланди, 14,5 минг кишига эса оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш бўйича кредит олишга кўмаклашилди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
222
Ўтган даврда давлатимиз томонидан амалга оширилган бозор
муносабатларига ўтиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган давлат
ислоҳотларининг самараси ўлароқ, мустақиллик йилларида кичик бизнес ва
тадбиркорлик ривожланиб борди, ҳамда аҳолининг ушбу соҳада бандлиги тобора
ортиб борди. Агар 2000 йилда Республикамиз бўйича 4467,1 минг киши,
2010 йилда 8643,9 минг киши кичик тадбиркорликда банд бўлган бўлса,
2017 йилга келиб уларнинг сони 10541,5 минг кишига етди. Бошқача айтганда
кичик тадбиркорликда банд аҳоли 2000 йилда жами бандларнинг 49,7 фоизини,
2010 йилда жами бандларнинг 74,3 фоизини ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб
кичик тадбиркорликда банд бўлган аҳоли жами бандларнинг 78 фоизини ташкил
этди, бунда оилавий тадбиркорлик муҳим роль ўйнади [19].
Бугунги кунда республикамизда оилавий тадбиркорлик учун қулай шарт
-
шароит яратилиши натижасида аҳоли, хотин
-
қизлар бандлигини таъминлаш
кўлами янада кенгайди. Агар 2012 йили оилавий тадбиркорлик ҳамда
ҳунармандчиликни
ривожлантириш мақсадлари учун 91,3 млрд.сўм кредит
маблағлари ажратилган бўлса, 2016 йилда ушбу рақам 367,2 млрд.сўмга етди,
аниқроғи тўрт баробар ошди. 2017 йилда юртимизда 8 мингдан ортиқ оилавий
корхоналар мавжуд бўлди. Лекин ҳудудлар кесимида ўрганилганда юридик
мақомга эга оилавий тадбиркорлик субъектлари сонидаги кескин фарқ кўзга
ташланади. Хусусан, Тошкент шаҳрида 1 минг 27 та, Фарғона вилоятида 1 минг
102 та, Тошкент вилоятида мингга яқин оилавий корхоналар фаолият юритаётган
бир пайтда Сирдарё вилоятида атиги 9 та, Наманган вилоятида 37 та оилавий
корхона мавжуд. Мазкур ҳолатларга фуқароларнинг оилавий тадбиркорлик
субъектларига берилган қонуний имтиёзлар ҳамда қулайликлар ҳақида етарлича
тушунчага эга эмасликлари сабаб бўлмоқда [20].
2017 йил 9 октябрда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали
фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ–
5199-
сон Фармони [21] қабул қилинди. Фармонга асосан
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул
қилинди. Ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
раислари ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан
биргаликда уйма
-
уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади. Уларда йил давомида
экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила
эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди.
Маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва
сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши
юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади. Қарорда якка тартибда уй
-
жой
қуриш
ва уй
-
жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа
қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни
ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг
уч баробари оширилган миқдори қўлланиши белгилаб қўйилди. Деҳқон хўжалиги
юритиш учун уй
-
жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
223
хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун
ҳужжатларида
белгиланган тартибда бекор қилинадиган бўлди. Бу эса ердан
унумли фойдаланишда аҳоли, хотин
-
қизлар масъулиятини янада ошишига хизмат
қилади
.
Фарғона вилояти тижорат банклари томонидан 2019 йилда барча молиялаш
манбалари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
мақсадида 25 минг 587 та субъектларга 3 триллион 227 миллиард сўм кредит
маблағлари ажратилиши натижасида 6 минг 548 та янги иш ўрни яратилди.
“Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида 32 минг 139 та лойиҳаларга
583,7 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди [22].
2020 йилда аҳоли ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
бўйича имтиёзли кредитлар “Агробанк”, “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк”
томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, вилоятда 400 миллиард сўм
имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, Жаҳон банкининг “Фарғона
водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида
200 миллион долларлик маблағларини ўзлаштирилди. Мазкур лойиҳа доирасида
қишлоқ
жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш мақсадида Жаҳон
банкининг имтиёзли ресурс маблағлари ҳисобидан кредит суммаси 125 минг
долларгача бўлган лойиҳаларга, кластер усулидаги тадбиркорларга 2 миллион
долларгача бўлган имтиёзли кредитлар ажратилди [23].
Вилоятдаги имтиёзли кредитлар қишлоқ жойларда интенсив боғдорчилик
ва суғориш тизимлари, замонавий иссиқхоналар, мева
-
сабзавот маҳсулотларини
чуқур қайта ишлаш, калибровка, саралаш ва қадоқлаш, музлатгичли
омборхоналар, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, туячилик, отчилик,
асаларичилик, қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари, ҳунармандчилик,
касаначилик, туризм, озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби
йўналишларга берилди. Шу билан бирга, мазкур имтиёзли кредитлардан
фойдаланиш бўйича Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Ипотека банкларнинг
бошқарувлари томонидан бош келишув битимлари имзоланди.
2022 йилнинг январь
-
ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
55-
сонли қарори бўйича Фарғона
вилоятида 40 583 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 902,8 миллиард сўм
кредит маблағлари ажратилди ва йиллик режа ортиғи билан бажарилди [24].
Хуллас, Фарғона водийсида бутун республикада бўлгани каби истиқлол
йилларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат билан банд
бўлмаган қатламни тадбиркорликка, касаначиликка жалб этиш борасида жуда
катта имкониятлар яратилди. Бу борада етарли ҳуқуқий ва молиявий имтиёзлар
қилинди. Эндиги мақсад ўтган йиллар мобайнида якка тадбиркорликдан йирик
оилавий тадбиркор даражасига етишиб чиққан, бугунги кунда йирик ишлаб
чиқариш муассасалари, қўшма корхоналарни бошқараётган фаол ишбилармон
аёллар тажрибасидан унумли фойдаланиш, илғор хорижий тажрибаларни
ўрганиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш, бу борада инновацион ёндашувлардан
самарали фойдаланишни тақозо этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
224
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Микрокредитлар ҳақидаги маълумот. (Электрон ресурс) Кириш режими:
http:// ru.m.wikipedia.org.
(мурожаат қилинган сана интернет маълумоти.
27.11.2018).
2.
Микрокредитлар ҳақидаги маълумот. (Электрон ресурс) Кириш
режими:
http: //ru.m. wikipedia.org.
(мурожаат қилинган сана 18.08.2018 йил).
3.
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), М
-67, 1-
рўйхат, 41
-
йигма жилд, 94
-
варақ.
4.
Ўз МА, М
-67, 1-
руйхат, 41
-
йигма жилд, 96
-
варақ.
5.
Ўз МА, М
-67, 1-
руйхат, 41
-
йигма жилд, 98
-
варақ.
6.
Ўз МА М
-67. 1-
руйхат, 118
-
йигма жилд, Бизнес Фонд вилоят бошкармалари
бўлимларининг тугатилиши ҳақидаги ҳужжатлар (буйруқ, қарор, далолатнома) 14
-
варақ.
7.
И.Каримов. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.Тошкент, 9
-
жилд.–Б. 15.
8.
2008 йил 10 ноябрдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик
-
тижорат
банкининг
тадбиркорлик
субъектларини
қўллаб
-
қувватлаш
борасидаги
фаолиятини янада кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-
4051 сонли,
2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик
фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ
-4232-
сонли Фармонлари.
9.
Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитасининг
жорий архив маълумотлари.2011
йил, 12
-
папка, 18
-
варақ.
10.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 16 мартдаги “Оилавий
тадбиркорлик” ҳақидаги қонуни//Халқ сўзи газетаси. 2012 йил 17 март.–
Б.1.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Халқаро
хотин
-
қизлар байрамига бағишланган учрашувдаши нутқи//Халқ сўзи газетаси.
2018 йил 8 март .10(748)
-
сони.
12.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Тошкент: Ўзбекистон, 2017
-
Б.347.
13.
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 13
февраль, 6
-
сон, 71
-
модда.
14.
“Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини ташкил
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-
2768 сонли
қарори. “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 20
февраль, 7
-
сон, 85
-
модда.
15.
Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 8 июнь. Б.2.
16.
Саидов А.”Бизнес
-
Омбудсман”
-
Президент лойиҳаси.(Электрон ресурс) Кириш
режими:
http:// www.parlament.gov.uz/
(мурожаат қилинган сана 16.09.2018йил).
17.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб
-
интизом ва шахсий
жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак.Тошкент:Ўзбекистон, 2017. 270
-
б.
18.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги
“Тадбиркорлик субектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш
тизимини янада соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-2844-
сонли
қарори
.
Ўзбекистон Республикаси
қонун
ҳужжатлари тўплами. 12
-
сон, 187
-
модда.
19.
Республика давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосан
муаллиф томонидан тайёрланди.
20.
Маҳкамова Ф. Оилавий тадбиркорлик нега оқсамоқда? //Халқ сўзи, 2017
йил 20 июнь, №121.–Б.1,4.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
225
21.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “фермер, деҳқон хўжаликлари
фаолиятини
янада
ривожлантириш
бўйича
ташкилий
чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги қарорига шарх. 2017 йил 11 октябрь №204 (6896) 2 б.
22.
https://uza.uz/oz/posts/farg-onada-oilaviy-tadbirkorlik-uchun-400-milliard-
so-m-imti-17-01-2020
23.
Ўша манба.
24.
https://fergana.uz/site/view/news/11382823
