Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
From the history of trade relations between the Bukhara
Emirate and Russia in the second half of the XIX
–
early
XX centuries
Zukhriddin KHAYDAROV
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 May 2024
The article describes the trade of the Bukhara Emirate with
the Russian Empire in the second half of the XIX
–
early
XX centuries, as well as the content of trade agreements,
concluded between the Russian and Bukhara governments to
regulate trade relations. The types and quantities of goods
exported from the Bukhara Emirate and imported from Russia
were also analyzed.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp278-284
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Bukhara,
Russia,
caravanserai,
tax,
political,
economic,
zakat,
duty,
diplomatic relations,
trade,
markets,
products,
merchant.
XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Бухоро
амирлигининг Россия билан олиб борган савдо
алоқалари тарихидан
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Бухоро,
Россия,
карвонсарой,
солиқ,
сиёсий,
Мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми –
ХХ аср бошлари
Бухоро амирлиги билан Россия империяси ўртасида олиб
борилган савдо
-
сотиқ ишлари ҳамда бу даврда Россия ва
Бухоро ҳукумати ўртасида савдо алоқаларини тартибга
солиш бўйича имзоланган савдо шартномаларининг
1
Teacher, Faculty of History, National University of Uzbekistan. E-mail: haydarovz.history@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
279
иқтисодий,
закот,
бож,
дипломатик алоқалар,
савдо
-
сотиқ,
бозорлар,
маҳсулотлар,
савдогар.
мазмун
-
моҳияти
ёритилган.
Шунингдек,
Бухоро
амирлигидан экспорт қилинган ва Россиядан импорт
қилинган савдо молларининг турлари, уларнинг миқдори
таҳлил этилган.
Из истории торговых связей Бухарского эмирата
с Россией во второй половине XIX –
начале XX века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Бухара,
Россия,
караван
-
сарай,
налог,
политический,
экономический,
закят,
пошлина,
дипломатические
отношения,
торговля,
рынки,
продукты,
купец.
В статье описывается торговля Бухарского эмирата с
Российской империей во второй половине XIX –
начале
XX века, а также содержание торговых договоров,
заключенных
между
российским
и
бухарским
правительствами для регулирования торговых отношений.
Также были проанализированы виды и количество
товаров, вывозимых из Бухарского эмирата и ввозимых в
Россию.
КИРИШ
ХIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Россия империяси ва Бухоро
амирлиги ўртасида савдо алоқалар олдинги даврларга нисбатан тараққий
этганлиги кузатилади. Амирликда ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик
маҳсулотларига Россияда талаб ортиб борди. Шунингдек, рус маҳсулотларига
Бухоро амирлиги аҳолисининг ҳам эҳтиёжи ортиб борди. Иккинчи томондан
савдонинг ривожланиши натижасида икки давлат ғазнасига катта миқдорда
тушум кела бошлади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Амирликда савдо
-
сотиқ ишлари январь ойидан май ойигача қизғин паллага
кирган давр ҳисобланган. Бу вақт давомида Россия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон,
Тибет ва бошқа қўшни давлатлардан савдогарларнинг кириб келиш оқими
кучайган. Бухоро шаҳрида чет эллик савдогарларнинг савдо молларини
жойлаштириш учун ўндан ортиқ карвонсаройлар хизмат кўрсатган
1
.
Бухоронинг
ўзида 60 га яқин карвонсарой фаолият юритган бўлиб, бу карвонсаройларни
қуришда
бошқа миллатга мансуб бўлган хориж фуқаролари ҳам иштирок этишган.
Россиядан келган савдогарларнинг аксарият қисми Бухоро шаҳридаги Олим
карвонсаройидан, империядан келган рус татарлари эса асосан Нўғой
-
Сари
карвонсаройидан фойдаланишган
2
.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, Бухоро шаҳрида 20 та кичик ва 5 та
йирик усти ёпиқ бозор мавжуд бўлиб, ҳар бири маълум бир маҳсулот турини
сотиш учун мослашган эди. Масалан, Тоқи Телпакфурушон бош кийим сотиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
280
билан шуғулланган бўлса, Тоқи Заргаронда 30 дан зиёд заргарлик дўкони ва
устахоналарида зеб
-
зийнат буюмлар тайёрланиб, сотилган
3
. Шунингдек, усти
ёпиқ бозорлардан ташқари, расталарда маълум бир маҳсулотлар сотиладиган
дўконлар бўлган. Бухоро шаҳри кўчаларидан бирида 150 та чит, 40 та атлас,
бахмал, шойи, бошқа аралаш моллар сотиладиган 25 та дўкон фаолият
юритганлиги тўғрисида маьлумотлар учрайди
4
.
Х.Вамбери ХIХ аср охирига келиб, амирликда савдо
-
сотиқнинг ривожланиши
натижасида, бозор расталарида турли хил хориж ва маҳаллий маҳсулотлар
сотилганлигини таъкидлайди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида 60 та чинни,
150 та чой, 50 та холва, 60 та мисгарлик, 26 та китоб дўконлари аҳолига ҳизмат
кўрсатганлигини баён қилган
5
. Амирлик
бозорларида маҳаллий ва хориж
маҳсулотларидан пахта, калава, қўй териси, ипак маҳсулотлари, марварид,
маржонлар, бахмал, олтин, кумуш, чиннигуллар, кошин, шакар, мўйналар, ойналар,
темир, идиш
-
товоқлар, турли хил пўлат буюмларнинг савдоси етакчилик қилиб, бу
маҳсулотларга аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган
6
.
XIX аср ўрталарида амирлик зарбхоналарида олтин, кумуш ва мис тангалар
зарб этилган. Ушбу тангалар бозорларда кенг муомалада бўлган. Кўп ҳолатларда
амирлик бозорларида тилла танга муомалада бўлмаган, лекин савдо
-
сотиқ ишлари
тилланинг ўртача қиймати билан белгиланган. Хусусан, савдогар ўз маҳсулотини
20 тилла танга нархида белгилаган бўлса, харидор маҳсулотни тиллоаинг
қийматига
тенг бўлган кумуш ёки мис танга орқали харид қилган
7
. XIX асрнинг
80 йилларида амирлик бозорларида 1 Бухоро тилла тангасининг қиймати
21 кумуш тангага тенг бўлган
8
.
XIX асрнинг иккинчи ярми –
ХХ аср бошларига келиб, амирликда яшовчи
аҳоли 50 дан ортиқ солиқ ва қўшимча тўловларни тўлашга мажбур бўлган
9
.
Бухоро амирлигида энг асосий солиқ тури закот бўлиб, у ер, сув, чорва, тегирмон ва
шу каби даромад келтирувчи барча маҳсулотларга эга бўлган балоғатга етган
кишилардан олинган. Одатда, закот аҳоли мол
-
мулкининг 1/40 қийматида,
савдогарлардан савдо молининг 2,5 % миқдорида белгиланган. Шунингдек,
амирликда ташқаридан савдо молларини олиб кириш ва чиқишда, бир бекликдан
бошқа бекликка олиб ўтишда маҳсулот миқдорига қараб 2,5 % закот олинган.
Шарқий Бухорода эса бозорга кириш ва чиқишда ҳам закот солиғи олинган
10
.
Карвонлардан амирликнинг қайси шаҳрига кетаётган бўлса, ўша шаҳарда закот
олинган. Лекин қўшбеги кўрсатмасига кўра, Тошкент, Қўқон ва бошқа чет ўлкаларга
олиб кетилаётган карвонлардан амирлик ичкарисида –
Бухоро, Самарқанд ёки
Жиззаҳда закот олиниши белгиланган. Савдогарлар закот тўлашдан бош тортишса
ёки ноқонуний йўллар билан закот тўламасдан айёрлик қилса, унга жарима
солинган ёки зиндонбанд қилиниб, моллари мусодара этилган
11
.
Бухоро амирлигида савдо ва бошқа маҳсулотлардан олинадиган яна бир
асосий солиқ тури бож ҳисобланиб, чорва моллари, савдо карвонлари ва шахсий
уловлардан Шарқий Бухородан Ғарбий Бухорога ҳамда бошқа чегара ҳудудларидан
ўтиш
-
қайтишда
олинган
12
.
Амирлик
ҳудудига
олиб
кирилаётган
маҳсулотлардан 2 хил тартибда бож олиш жорий қилинган. Хусусан, мусулмон
бўлган савдогардан амирлик шаҳарларига олиб кираётган маҳсулотлари учун
молининг қирқдан бир қисми ёки 2,5% миқдорда бож ундирилган. Христиан ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
281
мусулмон бўлмаган савдогарлардан эса олиб кирилган маҳсулот турига қараб,
йигирмадан бир қисмини ёки 5 %, баъзи ҳолларда эса 10 дан 20 % миқдорида ҳам
бож ундирилган
13
.
Россия империяси 1853–1856 йилларда Қрим урушида мағлубиятга
учрагандан сўнг Европа давлатлари билан савдо
-
сотиқ ишларини олиб бориш
мураккаб жараёнга айланди. Россия ҳукумати иқтисодий танг аҳволдан сўнг
Бухоро, Эрон, Афғонистон, Туркия, Хива ва Қўқон каби давлатлар билан савдо
ишларини кучайтиришга асосий эътиборини қарата бошлади. Бу даврда Россия
империясининг Ўрта Осиё бозорларидаги энг катта рақиби ҳисобланган
Англиянинг амирлик бозорларини забт этишга интилиши кучли эди. Бу жиҳат ҳам
Россия империясининг Ўрта Осиё бозорларига киришига асосий омил бўлиб
хизмат қилган. П.И.
Неболсин 1841–1842 йилларда Бухоро бозорларига
инглизларнинг фабрикаларида ишлаб чиқарилган турли хил мато ва савдо
маҳсулотлари йирик миқдорда кириб келгани ва улар амирлик бозорларида рус
маҳсулотларига нисбатан анча арзон нархларда сотилаётганлигини таъкидлаган
14
. Рус ҳукумати бунга қарши чора сифатида Ўрта Осиё хонликларига элчилик
миссияларини юборишга мажбур бўлган. Элчилик миссияларининг олдига Хива
хонлиги ва Бухоро амирлигида
савдо муносабатларини жонлантириш ҳамда икки
давлатнинг иқтисодий аҳволи тўғрисида янги маълумотлар тўплаш, шунингдек,
Амударёнинг сиёсий ва иқтисодий аҳамиятини тўлақонли ўрганиш назарда
тутилган
15
.
Бу маъсулиятли вазифани амалга ошириш Лондонда рус ҳарбий офицер
бўлиб ишлаган, катта тажрибага эга, инглиз агентлари фаолиятини яхши билган
Н.П. Игнатиевга топширилган
16
. 1858 йил Н.П.
Игнатиев бошчилигидаги миссия
Хива ҳукуматига ташриф буюради. У ерда уч ҳафта бўлган, лекин музокаралар
бесамар якун топган. Шундан сўнг 1858 йил 22 сентябрда Бухоро амирлиги томон
йўлга чиққан элчилар Бухоро амири Насрулло томонидан яхши кутиб олинган.
Музокара давомида Н.П.
Игнатиев амир ҳукуматини Англиянинг мустамлакасига
айланган, натижада, аянчли аҳволга тушиб қолган Ҳиндистонни мисол келтириб,
амирни инглизларнинг ҳийла
-
найранги ва уларнинг қуруқ ваъдаларига
ишонмасликка ундаган. Шунингдек, рус савдогарларидан Бухоро амирлигида
олинадиган савдо божларни 2 баробарга камайтириш, амирликда Россия муваққат
савдо агентлигини жорий қилиш, рус савдогарлари учун алоҳида карвонсаройлар
ажратиш, тутқиндаги рус асирларини озод қилиш, келажакда рус фуқароларининг
асирга олинишига йўл қўйилмаслик, Амударёда русларнинг кемалари эркин
ҳаракатланишига
келишилган. Aммо Н.
Игнатев томонидан илгари сурган
талабларнинг аксарияти Бухоро ҳукумати томонидан ижро қилинмаган.
Бухородаги рус савдогарлари юқори бож тўлови эвазига савдо қилиши давом
этган
17
.
Натижада, рус ҳукумати ҳам амирлик савдогарлари Россия ҳудудларида
эркин ҳаракатланишига кескин чора қўллай бошлади. Хусусан, бухоролик
савдогарларга Москвага, Россиянинг ички шаҳарларига ҳамда савдо ярмаркалари
ўтказиладиган Коренная, Ирбитская ва Нижний Новгородга боришлари
тақиқлаган. Бу жараён маълум бир давргача давом этди. Бундан Россия ҳукумати
кўпроқ зарар кўрган. 1863 йил 6 августда бухоролик савдогарларнинг Россиянинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
282
ички шаҳарларига боришига қўйилган тақиқ бекор қилинди ва Россия билан
Бухоро амирлиги ўртасидаги савдо алоқалари аввалгидек давом этиб, аста
-
секин
ривожланиб борди.
1868 йил 23 июнда Россия ва Бухоро ўртасида савдо шартномаси
имзоланади. Ушбу шартномага кўра, икки давлат савдогарлари бир хил ҳуқуққа
эга бўлиб, икки томон савдогарларига мамлакат ҳудудида карвонсаройлар қуриш
ва карвонбошиларни тайинлаш имконияти берилади. Шунингдек, рус
савдогарларидан Бухорода олинадиган савдо солиғи 5 фоиздан 2,5 фоизга
туширилади
18
. Шундан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатлари
янги босқичга кўтарилади.
XIX аср ўрталарига келиб ҳам рус савдогарлари Бухоро амирлиги ҳудудида
савдо
-
сотиқ ишларини асосан, татар савдогарлари воситасида амалга ошириб
келган. Бу жараённи рус генерали Н.Ф.
Петровский ҳам амирлик бозорларида рус
савдоси бухоролик ва татар савдогарларининг қўлида эканини таъкидлайди.
Шунингдек, амирлик ва Россия ҳудудларида пахта, ипак ва қоракўл савдоси ҳамон
бухоролик савдогарлар томонидан назорат қилиниши, бундан ташқари, чой
савдоси ҳам маҳаллий савдогарлар қўлида эканлигини баён қилиб, бунга чора
сифатида Бухорода рус савдо уйларини очиш бугунги кун талаби эканлигини рус
ҳукуматига
билдирган
19
. Южин Скайлер бухоролик савдогарларнинг ўз ишига
пухта ҳамда уддабуронлигига баҳо бериб, Россия тижоратининг асосий қисми
бухоролик ва татар савдогарлари қўлида эканлигини, уларни ёриб ўтиш анча
мушкул эканлигини қайд этган
20
.
1850
–
1880-
йилларда Бухоро
-
Россия ўртасида олиб борилган савдо
бухоролик савдогарлар томонидан назорат қилинган бўлиб, уларнинг нуфузи рус
савдогарларига нисбатан анча юқори турган. Маҳаллий савдогарлар нафақат
Бухорода, балки Россиянинг турли шаҳарларида олиб бориладиган савдо
ишларини ҳам ўз назоратида ушлаб, воситачилик вазифасини бажарган.
Бухороликлар билан Россияда фақат татар савдогарлари рақобат қила олган.
Бухоро амирлигига рус маҳсулотларининг катта ҳажмда кириб келишига қарамай,
Бухоро
-
Россия савдосида рус савдогарларининг мавқеи юқори эмас эди. ХIХ
асрнинг 80
-90-
йилларига қадар Бухоро
-
Россия ўртасидаги савдо алоқаларида
бухоролик ва татар савдогарларининг ўрни сақланиб қолди. Шунингдек, Санкт
-
Петербург, Москва, Оренбург, Орск, Тюмень, Aстрахань, Қозон, Ибрат, Нижегород
каби шаҳарларда бухоролик савдогарлар рус савдогарларининг иштирокисиз
мустақил равишда савдо ишларини олиб борган
21
.
1873 йил 23 сентябрда Шаҳрисабзда Россия билан Бухоро ўртасида
шартнома имзоланади. Шартнома шартларига кўра, Бухоро чет давлатлар билан
мустақил дипломатик алоқалар олиб бориши тақиқланиб, Россиянинг
протекторати деб тан олинди. Шунингдек, россиялик савдогарлар Бухоро ҳудуди
орқали бошқа мамлакатларга ўтганда бож тўламаслик ҳуқуқига эга бўлади
22
.
1873 йил 28 сентябрда Бухоро ва Россия ўртасида учинчи шартнома имзоланади
23
.
Ушбу шартнома 18 моддадан иборат бўлиб, унда рус савдогарларига кенг
имкониятлар берилган. Хусусан, унинг 5
-
моддасида Бухорога келган рус
карвонларининг
хавфсизлиги
Бухоро
ҳукумати
зиммасига
юклатилиб,
амирликнинг барча шаҳар ва қишлоқлари рус савдоси учун очиқлиги
белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
283
Шунингдек, яна бир моддада амирлик ҳудудига тегишли Амударё соҳилларида
руслар омбор қуриш ҳуқуқига эга бўлиб, омборни ҳимоя қилиш Бухоро ҳукуматига
топширилганлиги келтирилган
24
. Шартноманинг 6
-
моддасига кўра, рус
савдогарлари Бухородан Россияга ёки Россиядан Бухорога олиб бораётган
маҳсулотининг 25% миқдорида бождан ташқари ҳеч қандай солиқ тўламаслиги
белгилаб қўйилган. Бироқ амир хазинасининг асосий даромадини хорижлик
савдогарлардан олинадиган бож ва солиқлар ташкил этганлиги учун бу масала
узоқ мунозараларга сабаб бўлди
.
Туркистон генерал
-
губернатори ва Бухоро амири
ўртасида бир неча бор музокоралар олиб борилди. Натижада,
амир
Музаффар
2,5 фоизлик савдо божини 1,5 фоиз қилиб белгилашга рози бўлди
25
.
ХУЛОСА
Бухоро амирлигининг хорижий мамлакатлар билан олиб борган савдо
алоқаларида Россия етакчи давлатлардан бири ҳисобланган. XIX асрнинг охири
–
XX асрнинг бошларига келиб ҳам Россиядан келтирилган савдо молларига Бухоро
амирлигида эҳтиёж юқори бўлганлиги сақланиб қолинган. Амирликдан Россияга
экспорт қилинган маҳсулотлар ҳам ўз ўрнида Россияда харидоргирлиги билан
алоҳида аҳамият касб этган. Бухоролик савдогарлар бевосита Россиянинг Москва,
Санкт
-
Петербург, Қозон, Оренбург, Орск, Тюмень, Астрахань ва бошқа
шаҳарларида савдо
-
сотиқ ишларини эркин олиб боришган. Бу даврда Россия
ҳукумати
Бухоро амирлигида ўртоқчилик жамиятлари, рус фирма ва савдо уйлари
бўлимларини очишга ҳаракат қилди. XIX асрнинг 80 йилларидан бошлаб, амирлик
ҳудудига
Россия ҳукуматининг савдо
-
сотиқ билан боғлиқ бўлган турли
монополистик фирма ва банк филиалларининг кириб келиши тезлашди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими
ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII –
начале XIX вв.). –
Ташкент: Фан,
1982.
–С.35.
2.
Очилдиев Ф.Б. XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Бухоро амирлигида
ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар. –
Тошкент, “FIRDAVS
-
SHOH” 2022. –
Б.133.
3.
Раззоқов Д.Х. Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг
60-
90 йиллари). Тар. фан. номзоди дисс... –
Ташкент, 1994. –
Б. 28.
4.
Сухарева О.А. Бухара XIX –
нач. XX вв. –М., 1966. –
C.47-48.
5.
Вамбери Х. Путешествие по Средней Азии. –М., 1867. –С.145.
6.
Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими
ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII –
начале XIX вв.). –
Ташкент: Фан,
1982.
–С. 35.
7.
Раззоқов Д.Х. Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг 60
-
90 йиллари). Тар. фан. номзоди дисс... –
Ташкент, 1994. –
Б. 76.
8.
Клем В. Современное состояние торговли в Бухарском ханстве. –
В кн:”
Сборник геогр., топогр. и статист. материалов по Азии” вып 33.
-
Спб, 1888. –С.6.
9.
Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX
-XX century in
Bukhara Emirate. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(1), 723-729.
10.
Очилдиев Ф.Б. XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Бухоро амирлигида
ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар. –
Тошкент, “FIRDAVS
-
SHOH” 2022. –
Б. 97.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
284
11.
Раззоқов Д.Х. Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг
60-
90 йиллари). Тар. фан. номзоди дисс... –
Ташкент, 1994. –
Б. 25.
12.
Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом Т. II. –С. 56.
13.
Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими
ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII –
начале XIX вв.). –
Ташкент: Фан,
1982.
–С.36.
14.
Небольсин П. И. Очерки торговли РОССИИ со странами Средней АЗИИ, –
С.216
-217.
15.
Михалева Г.А. Торговые и посольские связи России со среднеазиатскими
ханствами через Оренбург (вторая половина XVIII –
начале XIX вв.). –
Ташкент: Фан,
1982.
–
C.82.
16.
Игнатьев Н.П. МИССИЯ В Хиву и Бухару в 1858 г. Спб, 1897, –
C.1.
17.
Очилдиев, Ф. (2023). XIX Асрнинг биринчи ярмида Бухоро
-
Россия савдо
алоқалари.
Марказий Осиё тарихи ва маданияти,
1(1), 432-438.
18.
Ochildiev, F. B. (2022, June). The second half of the XIX century and the
beginning of the XX century trade relations of the Bukhara Emirate with the Khiva. In
International Scientific and Current Research Conferences (pp. 1-7).
19.
Очилдиев Ф.Б. XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Бухоро
амирлигида ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар. –
Тошкент, “FIRDAVS
-
SHOH” 2022.
–Б. 138.
20.
Южин С. Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат
қайдлари. Инглиз тилидан таржима ва изоҳлар Саидбобоев З.А. –
Тошкент, 2019. –
Б. 302
-303.
21.
Очилдиев Ф.Б. XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср бошларида Бухоро
амирлигида ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар. –
Тошкент, “FIRDAVS
-
SHOH” 2022.
–Б. 139
-140.
22.
Ochildiyev, F. B. (2022). SOCIO-POLITICAL PROCESSES IN THE BUKHARA
EMIRATE IN THE SECOND HALF OF THE XIX-EARLY XX CENTURIES. CURRENT
RESEARCH JOURNAL OF HISTORY, 3(03), 13-20.
23.
Холиқова Р. Россия
-
Бухоро: тарих чорраҳасида. –
Тошкент: Ўқитувчи,
2005.
–Б. 141.
24.
Аманова Ф. Бухоро амирлиги иқтисодиётида саноат корхоналарининг
тутган ўрни (XIX асрнинг охири XX аср бошлари): Тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) дисс ... –
Тошкент, 2021. –
Б. 17.
25.
Ёров А.Ш. Бухарский эмират на мировом рынке (вторая половина XIX –
начало XX столетия): Диссертация на соискание ученой степени кандидата
исторических наук. –
Душанбе. 2005. –
C.59.
26.
Khaydarov, Z. B. (2023). TRADING CENTERS OF THE BUKHARA EMIRATE IN
THE SECOND HALF OF THE 19TH AND EARLY 20TH CENTURIES. Oriental Journal of
History, Politics and Law, 3(04), 1-9.
27.
Khaydarov, Z. B. (2023). TRADE RELATIONS OF THE EMIRATE OF BUKHARA
WITH RUSSIA IN THE 60S-70S OF THE 19TH CENTURY. Oriental Journal of History,
Politics and Law, 3(06), 32-39.
28.
Очилдиев, Ф. (2021). XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида Бухоро
амирлигида Россия банк ва фирмаларининг фаолияти. Общество и инновации,
2(10/S), 421-429.
