Авторы

  • Алишер Мамажонов
    Кандидат исторических наук, доцент, кафедрa Всемирная история, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4-pp1-7

Ключевые слова:

щедрый пуповинная кровь счастливый правитель храбрость пример научная экспедиция высокая ответственность

Аннотация

В статье рассматривается мужество Закирджона Машрабова, возвратившего душу Бабура в свою страну, преемника Амира Темура в Индии, подарившего своим соотечественникам такое великое наследие, как «Бабурнамэ». Живший на протяжении всей своей жизни мечтой о возвращении в Андижан, он является примером для молодежи. В статье также приводится краткая информация о человеке, который способен заполнить пустоту в духовно-просветительской сфере, способствуя возвращению души Бабура в Андижан.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Human courage that brought Babur's soul back to Andijan

Alisher MAMAJONOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 15 July 2024
Available online
25 August 2024

The article discusses the successor of Sahibqiron Amir

Temur in India, who gave his compatriots a great heritage like

"Baburnoma". At the same time, it mentions that Babur lived
with the dream of returning to Andijan throughout his life. This

intention of Babur was fulfilled, and his spirit was returned to
his homeland. The article also provides brief information about
the person who can fill the void in the spiritual and educational

sphere by bringing Babur's soul to Andijan.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss4-pp1-7

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

generous,

umbilical cord blood,

happy king,

bravery,

example,

scientific expedition,

high responsibility.

Бобур руҳини Андижонга қайтарган инсон жасорати

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

саховатли

,

киндик қони,

саодатманд шоҳ,

андижонча шижоат,

ибрат,

илмий экспедиция,

юксак масъулият.

Мақолада Соҳибқирон Амир Темурнинг Ҳиндистондаги

давомчиси бўлган, юртдошларига “Бобурнома”дек буюк
мерос ҳадя этган, шу билан бирга Бобур

умри давомида

Андижонга қайтиш орзуси билан яшаган Бобурнинг ана
шундай ниятини амалга оширган, унинг руҳини юртига
қайтарган маънавияти мустаҳкам инсон Зокиржон

Машрабовнинг жасорати ёшларга ибрат эканлиги,

Бобур руҳини тўлиқ Андижонга келтиришда, маънавий

-

маърифий соҳадаги бўшлиқ ўрнини тўлдира олишга

мувофиқ бўлган инсон ҳақида қисқача маълумотлар баён
этилган.

1

Candidate of Historical Sciences (PhD), Associate Professor, Department of World History, Andijan State

University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

2

Человеческий подвиг, вернувший душу Бабура в Андижан

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

щедрый,

пуповинная кровь,

счастливый правитель,

храбрость,

пример,

научная экспедиция,

высокая ответственность.

В статье рассматривается мужество Закирджона

Машрабова, возвратившего душу Бабура в свою страну,
преемника Амира Темура в Индии, подарившего своим

соотечественникам

такое

великое

наследие,

как

«Бабурнамэ». Живший на протяжении всей своей жизни
мечтой о возвращении в Андижан, он является примером

для молодежи. В статье также приводится краткая
информация о человеке, который способен заполнить
пустоту в духовно

-

просветительской сфере, способствуя

возвращению души Бабура в Андижан.

КИРИШ

Тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи

асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг
ёрқин вакилларидан биридир, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг

фарзандлари, яъни кўрагонийлар ё бобурийлар сулоласи давомчилари томонидан
олиб борилган ишлар барчамизга жумладан, ўсиб келаётган баркамол ёш авлод

учун ибратлидир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида инглиз олими Уильям Эрскин шундай

деган: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм

-

фан, санъатга муҳаббати ва улар

билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида

Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”

[7; 102-

б.], деганлари айни

ҳақиқат.

“Ҳаммамиз яхши тушунамиз, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт

бўлса, унинг жони ва руҳи

-

маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишда

ана шу иккита мустаҳкам устунга, яъни, бозор тамойилларига асосланган кучли
иқтисодиётга ҳамда аждодларимизнинг бой мероси, миллий ва умуминсоний

қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз”

[1; 267-

б.], гар шундай

экан, тарих ўзбек халқининг ҳозирги авлоди зиммасига ғоят буюк, муқаддас

вазифани юклади. Бу

Ватанни Ватан қилиш, унинг довруғини олам узра ёйиш,

кучига куч, шуҳратига

-

шуҳрат қўшиш демакдир.

Киндик қони томган она

-

Ватаннинг тарихини, тарихий тараққиёт йўлини

билмаган, унинг билан чексиз фахрланмайдиган кишини маданиятли инсон,

ҳақиқий халқпарвар деб бўлмайди.

Ўз тарихига бўлган ҳурмат, бу, энг, аввало, халқига, авлод

аждодларига

бўлган эътибор демакдир. Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги бўлмайди.

Киндик қони Андижон диёрида тўкилган, номи жаҳонга машҳур Заҳириддин

Муҳаммад Бобурнинг кимлигини эндиликда тушунтиришга

-

ю исботлашга ҳожат

йўқ. Темурийларнинг Фарғона мулки подшоҳи, кейинчалик улуғ Соҳибқирон Амир

Темурнинг Ҳиндистондаги давомчиси, буюк саркарда, беқиёс шоир ва серқирра
олимлигидан ташқари яна бир қанча улуғ сифатларга эга бўлган у зотнинг

салобати ва салоҳияти йиллар ўтган сайин бутун жаҳонни лол қолдириб келяпти.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

3

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўзбекистон Республикаси мустақилликка

эришгандан сўнг ўз она юртида ҳақиқий қадр

-

қимматини топди. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармонига кўра 1993 йилда Заҳириддин Муҳаммад

Бобур таваллудининг 510 йиллиги тантанали нишонланди. Андижон шаҳрида

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги университет, театр, кутубхона, миллий боғ

(“Боғи Бобур”) мавжуд. Бобур миллий боғи мажмуасида “Бобур ва жаҳон

маданияти” музейи, шоирнинг рамзий қабр

-

мақбараси бунёд этилган. Шаҳар

марказида (муаллифи Равшан Миртожиев) ва Бобур боғидаги ёдгорлик мажмуида

(муаллифи Қодиржон Салоҳиддинов) шоирга ҳайкал ўрнатилди.

Андижондаги

марказий кўчалардан бирига, шунингдек Тошкентдаги истироҳат боғи ва кўчага,

Андижон вилояти, Хонобод шаҳридаги истироҳат боғига Бобур номи берилди.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Бобур номидаги медали таъсис этилди.

Шарқшунос олим Убайдулла Каримов бу медалнинг биринчи совриндори бўлди.

Мақоламизда ибрат қилиб кўрсатилаётган Андижонлик табиатшунос олим

Зокиржон Машрабов раҳбарлик қиладиган Халқаро Бобур жамғармаси

(1993.23.12) Бобур ижодини ўрганишда катта ишларни амалга оширди.

Жамғарманинг илмий экспедицияси 10 дан ортиқ Шарқ мамлакатлари

бўйлаб автомобилда илмий сафарлар уюштириб, илмий экспедициянинг

дастлабки кузатишида андижонлик илм кишилари қатори мен ҳам иштирок

этганман, илмий экспедиция ўз фаолияти давомида 200 минг км дан ортиқ

масофани босиб ўтди, Бобур ва бобурийлар қадамжолари, уларнинг илмий

меросига оид янги маълумотлар тўплаб, уларни илмий истеъмолга киритди.

Мазкур маълумотлар асосида 10 дан зиёд илмий, ҳужжатли, бадиий асарлар

(З.

Машрабов, С.

Шокаримов: “Асрларни бўйлаган Бобур”; С.

Жалилов: “Бобурнинг

Фарғона давлати”, “Бобур ва Андижон”; Қамчибек Кенжа: “Ҳинд сориға”;

X.

Султонов: “Бобурнинг тушлари”, “Бобурийнома”; Р.

Шамсуддинов: “Бобурийлар

изидан”, “Бобурийлар сулоласи”; Т. Низом: “Уч сўз”) мавжуд бўлса

-

да, биз

ўрганаётган мавзуга қисқача ёндашиб ўтилганлигига гувоҳ бўламиз, шуни ҳисобга

олиб, Бобур руҳини Андижонга қайтарган инсон жасорати ёшларга ибрат мавзуси

мавжуд манбалардаги маълумотлар тарихий аҳамиятга эга бўлиши билан бирга,

республикамизда бунёд этилиши борасида амалга оширилган ишларни фактик

материаллар орқали ўрганиш имконини беради.

МУҲОКАМА

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февраль куни Андижонда

таваллуд топган, Фарғона ҳукмдорининг ўғли, Амир Темурнинг эвараси. Бобур

1494 йил Фарғона ҳокими бўлади, 1526 йил Ҳиндистонда марказлашган

бобурийлар давлатига (жаҳон тарихига “буюк мўғуллар салтанати” бўлиб кирган)

асос солиб, Ҳиндистон инглизлар томонидан босиб олинишига қадар (1848)

мавжуд бўлган. Агра шаҳрида 1530 йил 26 декабрь куни вафот этган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур жамоат ва тарихни юзаки кузатувчиси

бўлмаган, у воқеа ва ҳодисаларни, ўзини хавотирга солган ўй ва ҳис

-

туйғуларни

таҳлил қилишга интилган. Бу фикрлар ва ҳиссиётлар яхшилик ва адолат, ҳақиқат

ва гўзаллик тамойилларига хизмат қилиш учун йўналтирилган эди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг инсоний фазилатларини ўрганар эканмиз,

унинг ислом дини фидойиси ва посбони бўлиш билан бирга, асло мутаассиб

диндор бўлмагани ҳам яққол кўзга ташланади. Амир Темур каби, у, айниқса,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

4

Ҳиндистонда

эканида уламо, фузалолар билан диний мавзуларда суҳбатлар

қуришни севарди. Ҳар пайшанба куни фиқҳ масалалари бўйича суҳбатлар

уюштирарди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис

-

ҳаяжон

билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи,

хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ

доираси бениҳоя кенг, виждони, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган.

Юртимизнинг фахри бўлган

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг

ижодини

ўрганишимиз, ундаги ватанпарварлик руҳини ёш авлодга доимо ибрат қилиб
кўрсатмоғимиз лозим.

НАТИЖАЛАР

“Ҳозирги пайтда жамият ва цивилизациялар аввало ижтимоий қадриятлар...

буюк аждодларимиз бўлган мутафаккирларимиз асарларини, уларнинг бутун
жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран

англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгалиги” [2;35

-

б.], буюк

аждодларимиз томонидан яратилган маданий меросни янада кенгроқ ўрганиш

учун имкониятлар яратиб бермоқда.

Ана шундай буюк мерос ҳадя этган буюк юртдошларимиздан бири

Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг бой
мероси шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”ни ўн икки ёшида яъни Фарғона мулкига

1494 йили подшоҳ бўлганидан бошлайди [3; 4

-

б.].

Бобурнинг отаси

Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси

Қутлуғ

Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш

ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамроҳлик қилган.
Умаршайх Мирзо хонадони пойтахт Андижоннинг арки ичида яшар эди. Ҳоким ёз

ойлари Сирдарё бўйида, Ахсида, йилнинг қолган фаслини Андижонда ўтказарди.

Бобурнинг ёшлиги Андижонда ўтган. Бобур барча темурий шаҳзодалар каби

махсус тарбиячилар, йирик фозилу уламолар устозлигида ҳарбий таълим, фиқҳ
илми, араб ва форс тилларини ўрганади, кўплаб тарихий ва адабий асарлар

мутолаа қилади, илм

-

фанга, шеъриятга қизиқа бошлайди. Довюраклиги ва

жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур”

(

“Шер”) лақабини олади.

Бобур отаси йўлидан бориб, машҳур суфий

Хожа Аҳрорга ихлос қўяди ва

унинг тариқати руҳида вояга етади, умрининг охирига қадар шу эътиқодга содиқ

қолади. Кейинчалик, юқорида тилга олинган “Бобурнома” асарида Бобур Хожа
Аҳрор руҳи бир неча бор уни муқаррар ҳалокатдан, хасталик ва чорасизликдан

халос этганини, энг оғир шароитларда раҳнамолик қилганлигини таъкидлайди.
Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди,

12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).

Заҳириддин Муҳаммад Бобур тахтга келган XV

аср охирида Мовароуннаҳрда

темурий шаҳзодалар ўзаро низолашаётган ёки мулкдор зодагонлар бошчилик
қилиб

турган, деярли мустақил бўлиб олган кўпдан

-

кўп вилоятларга парчаланиб

кетган эди. Мовароуннаҳр тахти учун кураш авжга чиққан, турли сиёсий фитналар
уюштирил даврга тўғри келган эди. Бунинг устига Умаршайх Мирзога тобе бир

неча бек ва ҳокимлар ёш ҳукмдорга (Бобурга) бўйсунишдан бош тортадилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

5

Ана шундай сиёсий вазият Бобурни ватанни тарк этишга сабаб бўлади.

1519 йил баҳорига келиб Бобур Ҳиндистонни забт этиш режаларини амалга
оширишга киришади ва кейинги 5

-

6 йил давомида бир неча юришлар уюштиради.

Ниҳоят, 1526 йил апрелда Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим
Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор

-

мор қилади

ҳамда

Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано

Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган

қисмини

ўзига бўйсундиради. Аграни ўзига пойтахт сифатида танлаган Бобур

катта қурилиш ва ободончилик ишларини бошлаб юборади. Шу тариқа Бобур

Ҳиндистонда

уч ярим асрга яқин ҳукм сурган қудратли бобурийлар сулоласига

асос солади.

“Саодатманд шоҳ

Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳинд тупроғида беш

йилгина (1525

-

1530) ҳукмдорлик нашидасини суриш насиб этди, холос. Лекин

Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган давлат 332 йил давом этди. Жангу
жадаллар, мислсиз уқубатлар, чексиз инсоний изтироблар, ватан соғинчи билан

йўғрилган бу йиллар янги туркий

-

ҳиндий давлатнинг шаклланиш даври ҳамда

ҳассос

шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърий ижодининг гуллаган бир фасли

бўлди.

Гарчанд Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарих ҳукми билан бу юртларга фотиҳ

сифатида лашкар тортиб келган бўлса

-

да, жаннат мисол бу ўлкани тақдир

тақозосига кўра ўзига ватан тутди, гарчанд туғилган диёри

Андижон, умрининг

шиддатли дамлари кечган муаззам Самарқанд соғинчи сўнгги нафасигача ёдидан
чиқмаган бўлса

-

да, ҳинд тупроғига, ҳинд элига ҳам меҳр қўйди, уни обод ва якдил

қилишга

интилди, ўзаро адоватли қабилаларни бирлаштириб, марказлашган

йирик давлатга асос солди” [4; 275

-276-

б.].

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тарихий хизмати шундаки, у бир

томондан, Шайбонихон истилоси туфайли Туркистонда барҳам топган темурийлар

сулоласининг фаолиятини ўзга юртларда шуҳрат билан давом эттирган бўлса,
иккинчи томондан, ўзи ва авлодларининг мамлакатдорлик сиёсати билан

Ҳиндистон

давлатчилиги тарихида янги саҳифа очди. Ҳинд мулкини забт этган

фотиҳ ўлароқ у ўлканинг бойликларини юртига ташиб кетмади, аксинча, она

ватанидан неки ганжу хирож олиб келган бўлса, барини шу диёрнинг
ободончилигига, тараққиётига сарф қилди. Бобурийлар сулоласининг моддий ва

маънавий хазиналари эвазига дунёга келган машҳур мумтоз обидалар, меъморий
мўъжизалар бугун Ҳиндистоннинг ҳуснига ҳусн, довруғига довруқ қўшибгина

қолмасдан, улкан иқтисодий фойда ҳам келтирмоқда.

Бобурийлар, ҳақиқатдан Темурийлар сулоласининг Ҳиндистондаги давом

эттирувчиларидир, деб таъриф берган эди тарих фанлари доктори, профессор
И.М.

Мўминов “улар айниқса, Бобур билан Акбаршоҳ Ҳиндистонда, Темур даврида

Ўрта Осиёдаги иқтисодий ва маданий тараққиёт натижасида пайдо бўлган энг
яхши анъаналарни давом эттирдилар” [5; 44

-

б.]. Ҳирот ҳамда ўз ватани

Ўрта Осиё

санъати, адабиёти ва маданиятини ўткир билимдони Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Ўрта Осиё ва Эрон билан Ҳиндистон ўртасида фаол алоқалар ўрнатиб ҳинд

маданиятининг янгича юксалиш йўлига бошлади.

Тарихга

назар

ташласак,

юқорида айтганимиздек ўз юртига ҳурмат билан қараб келган Заҳириддин

Муҳаммад Бобурнинг 500 йиллик тўйонасини Андижонда ўтказиш бегиланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

6

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур давлат ишларидан бўш вақтларида

фарзандларини тўплаб олиб она юрти Андижон ҳақида сўзлаб беришни хуш
кўрардилар. Сарой тартибига кўра, фарзандлари дадалари ҳузурига ҳар тонг

“салом”га кирар эдилар. Гулбаданбегим саломни бажо келтириб деди:

Дадажон, мен бугун туш кўрибман. Тушимда Андижонда юрган эмишмиз.

Андижон Сиз айтгандай жуда гўзал эмиш. Ариқларда сувлар шарқираб оқар,
жамбулу райҳонлар гуркираб ўсар, атроф жаннатдай, боғларда хилма

-

хил узумлар

пишиб ётарди. Жуда бахтиёр эдим. Уйғониб қарасам, унинг барчаси туш экан.

Ўргилай, она қизим, яхши туш кўрибсиз, муборак бўлсин. Мен ҳам ҳозир сиз

билан Ватанни қайта кўргандай бўлдим. Сизга нима мукофот берсам экан?

-

деб

Бобур Мирзо ҳамёнини титкилай бошлади, кичикроқ халтача чиқариб

Гулбаданбегимга узатар экан, гапида давом этди, тушингизни ҳаммага сўзлаб
беринг, бу

олтинлар Сизга суюнчи, олинг, Андижон муборак бўлсин!

Ҳазратнинг

кўзларида ёш ўрмалар, у қизалоғини бағрига босиб туриб, “Андижон муборак
бўлсин!”

деган бир калимани такрорлай олди, холос...” [6; 35

-36-

б.].

Ана шуларни вужудида ҳис этган Зокиржон ака Машрабов бутун борлиғи,

ҳис

-

туйғуси билан Бобур руҳи, Бобур ёди билан яшади, шу мақсадда у кишининг

раҳбарлигида 1992 йил 19 майда Бобур номидаги Халқаро илмий экспедиция
вилоят жамоатчилиги кузатувида Ҳиндистон сари сафарга чиқиб кетдилар.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижонни тарк этганларида навкарлари

билан Хакон дарвозасидан чиқиб кетган эканлар, биз Хакон қишлоғидан

бўлганлигимиз учун

бундан албатта фахрланамиз, Хакон қишлоғини бобомиз

асарларида тилга олинганлиги бу катта ғурурдир. Экспедиция йўналиши ҳам

худди шу заминдан амалга ошганлигини ўзимиз гувоҳи бўлган эдик.

“Ҳазрати Бобур таъбири ила айтганда, тангри таолонинг инояти билан,

чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати билан ва сарвари он коинотнинг шафоати
билан ана шундоқ улуғ сафарга чиқилди” [4;47

-

б.] деб айтганлари айни муддао

эди.

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистон подшоси деб эълон қилинганига

бир йил тўлиши муносабати билан ўша вақтдаги пойтахт

Агра шаҳрида давлат

маъмурий биносини янгидан қурмоқчи бўлдилар. Жами рожалар, қабила

бошлиқлари тўпланишиб, биринчи

ғиштни

подшоҳнинг ўзлари қўйиб

беришларини илтимос қилдилар. Бунга Бобурнинг унчалик ройи бўлмайди. Чунки

ҳазрат

бундай бинонинг биринчи ғиштини киндик қони тўкилган жон

Андижонда қўйишни азалдан ният қилган эди

-

да.

Подшоҳ халқнинг илтимосини ерда қолдирмай: “Бисмиллаҳир роҳманир

роҳийм!” деб енг шимариб, биринчи ғиштни қўйиб берди. Тўпланганлар подшоҳни

олқишладилар...

Асрлар ўтиб, бобомиз Бобурнинг ғишт қўймоқчи бўлиб қилган орзу

-

ниятлари мустақиллик йилларидагина амалга ошди. Ҳар бир андижонлик вилоят
ҳокими

бошлиқ: “Биз бобурийлармиз” дейишиб осмон ўпар биноларга ғишт

қўймоқдалар.

Андижоннинг бугунги афсонавий ҳусни

-

жамолини бобомиз кўрганида

оламга сиғмас, у севинч ила: “Ҳорманглар, бор бўлинглар, офарин, андижонликлар

ҳамшаҳарларим!” деган бўларди...”[6;47

-

б.].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

7

ХУЛОСА

Албатта юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, инсон фаолияти

давомида

жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишга ҳаракат қилган ана шулардан бири

юксак масъулиятли маънавий жасорати мустаҳкам халқпарвар инсон бу

Зокиржон

ака Машрабов бўлди.

Заҳириддин Муҳаммад

Бобур

бир умр Андижонга қайтиш орзуси билан

яшади, Зокиржон ака Машрабов ана шу орзуни амалга ошириб,

у киши

руҳини

тўлиқ Андижонга келтиришда, маънавий

-

маърифий соҳадаги бўшлиқ ўрнини

тўлдира олишга мувофиқ бўлди. Экспедиция жараёнида юртдошларимиз сафар

чоғида қадамлари етган жойлардаги буюк аждодларимизга оид бўлган айрим бой
маънавий мерос намуналарини топишди ва уларнинг бир қисмини олиб келди.

Буюк боболаримиз қадамжолари етган жойлар

зиёрат қилинди. Бу киши жасорати

туфайли Андижоннинг Боғишамол ҳудудида катта салобат ила Бобурнинг от

минган ҳайкали, рамзий қабр ва музей ташкил этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Зокиржон ака Машрабовнинг Бобуршунослик

соҳасидаги изланишлари, бу соҳадаги жасоратлари ёшларга ибрат бўлишга
арзийди, у инсонни келажаги мозий билан боғланганлиги, инсонийлик мулкини

ўзлаштирганлик

сифатларини ҳисобга олиб, ана шундай олийжаноблик, мардлик,

шижоатлилик, фидойилик, масъулиятлилик хислатларини ёшлар онгига турли

жойларда амалга оширилаётган кечалар, тадбирлар орқали етказишни таклиф
қиламан

.

Хулоса қилиб айтганимизда, мақолада Заҳириддин Муҳаммад

Бобур

тўғрисида қисқача тўхталсакда, унинг бир умрлик орзусини

юксак масъулиятли

маънавий жасур, мустаҳкам халқпарвар инсон

Зокиржон ака Машрабовнинг

Андижонда олиб борган Бобуршунослик соҳасидаги ишлари таҳсинга лойиқ бўлиб,

ёшларда халқпарварлик

тарбиясининг шаклланиши тимсоли сифатида шарқ

маданиятининг ўлмас обидаларидан бирига айланганлиги

тенги йўқ нодир

намуналари бўлиши билан бирга ўзбек халқининг юксак даражадаги фахри
ҳамдир

.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. –

Тошкент: “Ўзбекистон”,

2021, 464 б.

2.

Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 –

жилд. –

Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017, 592 б.

3.

Жалилов С. Шаҳзода Бобур. –

Тошкент: “Movarounnahr”, 2013, 112 б.

4.

Хайриддин С. Бобурийнома. –

Тошкент: “Шарқ”, 1997, 416 б.

5.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. –

Тошкент: “Фан”, 1968, 108 б.

6.

Олимжон Холдор. Ёзилмаган ҳикоялар.

-

Тошкент: “Mashhur press”, 2016,

240 б.

7.

Эрскин У. Бобур Ҳиндистонда –

Тошкент: “Чўлпон”,1995, 112 б.

Библиографические ссылки

Шавкат Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси. - Тошкент: “Ўзбекистон”, 2021, 464 б.

Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 - жилд. - Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017, 592 б.

Жалилов С. Шаҳзода Бобур. - Тошкент: “Movarounnahr”, 2013, 112 б.

Хайриддин С. Бобурийнома. - Тошкент: “Шарқ”, 1997, 416 б.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. - Тошкент: “Фан”, 1968, 108 б.

Олимжон Холдор. Ёзилмаган ҳикоялар.-Тошкент: “Mashhur press”, 2016, 240 б.

Эрскин У. Бобур Ҳиндистонда – Тошкент: “Чўлпон”,1995, 112 б.