Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Bar reform continues: new proposals for new law
Alisher ABDUSAMADOV
“ABDUSAMADOV AND PARTNERS”
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 15 July 2024
Available online
25 August 2024
Like many other industries in our country, the legal
profession has undergone significant changes in recent years.
These positive transformations can be divided into two main
areas.
Firstly, the introduction of information systems, including
electronic platforms, has significantly simplified many tasks for
lawyers. For example, now the entire process
–
from obtaining a
lawyer's license to drawing up powers of attorney
–
is carried
out through electronic systems. Reporting forms that lawyers
are required to submit to the Chamber of Advocates once a year
have become more convenient, and they can be sent
electronically. All this helps save lawyers' time and allows them
to focus on protecting the interests of their clients and
principals, which ultimately helps achieve justice.
Secondly, regulatory legal acts aimed at further developing
advocacy have been adopted. These reforms indicate a desire to
improve the justice system. As a lawyer who received his status
seven years ago and continues to work in this area actively, I
can say with confidence that every year we witness significant
changes that contribute to the development of advocacy
practice.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
advocacy,
electronic system,
legislative reform,
new bill,
proposals.
Адвокатура ислоҳотлари давом этмоқда: янги қонун
лойиҳасига янги таклифлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
адвокатура,
электрон тизим,
қонунчиликдаги
Мазкур
мақолада
сўнгги
йилларда
мамлакатимизда
кўп
соҳаларда
бўлгани
адвокатура
соҳасида
ҳам
улкан
ўзгаришлар
амалга
оширилмоқда
.
Мазкур
ижобий
ўзгаришларни
икки
йўналишга
бўлиш
мумкин
.
1
Lawyer of law company “ABDUSAMADOV AND PARTNERS”
. E-mail: alisher.abdusamadov@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
46
ислоҳотлар,
янги қонун лойиҳаси,
таклифлар.
Биринчиси
,
ахборот
тизимлари
,
жумладан
,
электрон
тизим
орқали
адвокатнинг
кўпгина
вазифалари
осонлашди
.
Бунга
адвокатнинг
лицензия
олишидан
тортиб
,
расмийлаштириладиган
адвокатлик
ордерларигача
электрон
платформалар
орқали
расмийлаштирилаётганлиги
,
йилда
бир
марта
Адвокатлар
палатасига
топшириладиган
ҳисобот
шакллари
соддалаштирилиб
,
уларни
электрон
тарзда
юбориш
имконияти
яратилганлигини
мисол
қилса
бўлади
.
Умуман
олганда
,
ушбу
йўналишдаги
ишлар
адвокатнинг
вақтини
тежаб
,
асосий
эътиборини
одил
судловга
эришиш
мақсадида
ишонч
билдирувчи
,
ҳимояси
остидаги
шахс
ёки
ўзини
вакил
қилганларнинг
манфаатини
ҳимоя
қилиш
учун
кўпроқ
вақт
ажратиш
имконини
яратади
.
Иккинчиси
,
одил
судловга
эришиш
мақсадида
адвокатлик
фаолиятини
янада
ривожлантиришга
қаратилган
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
қабул
қилинаётганлиги
.
Айнан
мазкур
ҳолат
соҳадаги
ислоҳотларни
кўрсатиб
беради
.
Бундан
7
йил
аввал
адвокатлик
мақомига
эга
бўлиб
,
ҳозиргача
шу
фаолият
билан
шуғулланиб
келаётган
адвокат
сифатида
шуни
айтишим
мумкинки
,
ҳар
йили
адвокатлик
фаолияти
билан
боғлиқ
улкан
ўзгаришларнинг
гувоҳи
бўлиб
боряпмиз
.
Реформы
адвокатуры
продолжаются:
новые
предложения по новому закону
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
адвокатура,
электронная система,
законодательная реформа,
новый законопроект,
предложения.
В последние годы сфера адвокатуры, как и многие другие
отрасли в нашей стране, претерпела значительные изменения.
Эти позитивные преобразования можно выделить в два
основных направления.
Во
-
первых, внедрение информационных систем, включая
электронные платформы, значительно упростило многие
задачи юристов. Например, теперь весь процесс –
от
получения
адвокатской
лицензии
до
оформления
доверенностей –
осуществляется через электронные системы.
Формы отчетности, которые адвокаты обязаны подавать в
Палату адвокатов раз в год, стали более удобными, и их можно
отправлять в электронном виде. Всё это способствует
экономии времени адвокатов и позволяет им сосредоточиться
на защите интересов подопечных и доверителей, что, в
конечном счете, помогает в достижении справедливости.
Во
-
вторых, были приняты нормативно
-
правовые акты,
направленные на дальнейшее развитие адвокатской
деятельности. Эти реформы свидетельствуют о стремлении
улучшить систему правосудия. Как адвокат, который получил
статус семь лет назад и продолжает активно работать в этой
сфере, могу с уверенностью сказать, что каждый год мы
становимся
свидетелями
значительных
изменений,
способствующих развитию адвокатской практики.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
47
Адвокатура соҳасидаги ислоҳотларда рақамлаштириш, автоматлаштириш
тизимининг ишга тушиши соҳада янги давр бошланганини кўрсатиб берди.
Албатта, бошқа соҳаларда, жумладан, суд тизимида, давлат бошқарув органларида
ҳам
электрон тизимлар яратилиб, амалга татбиқ қилингани адвокатлар учун ҳам
айни муддао бўлиб, уларнинг вазифасини енгиллаштириб бермоқда.
Айнан адвокатура соҳасидаги ўзгаришларнинг айримларини тадрижий
равишда бирма
-
бир эслаб ўтмоқчиман.
2017 йилда илк бор адвокатлик лицензиясини олиб, фаолиятимни
бошлаганимда иш ҳақини ҳисоблашда адвокатлик гонорарининг ярми, баъзан
ундан ҳам ортиғи солиқ ва мажбурий тўловларга кетиб қоларди. Бунга адвокатура
ҳам йирик корхоналар сингари 25 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловни
тўлаши, иш ҳақидан даромад солиғи ҳам шкала асосида тўланиши, яъни иш ҳақи
кўпайгани сари, даромад солиғи фоизи ҳам ошиб борадиган тизим амалда бўлгани
сабаб бўлган эди. Бироқ, бу тизим ўзгаргандан кейин иш ҳақи олишда 12 фоиз
миқдорида ягона ижтимоий тўлов ва қатъий тартибда 12 фоиз миқдорида
даромад солиғи тўланадиган тизим яратилиб, ушбу тизим адвокатураларга
нисбатан ҳам қўлланила бошлагандан кейин адвокатлар билан тузиладиган
шартномалар ва пул тушумлари ошди. Бир нафар адвокатдан иборат бўлган
адвокатлик бюросига адвокат ўз уйини юридик манзил сифатида кўрсатганда
ижара шартномасисиз ишлашга рухсат берилганлиги мустақил фаолият
кўрсатувчи якка адвокатлар кўламини оширишга хизмат қилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
12.05.2018
йилдаги
ПФ–
5441-
сонли “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва
адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони билан тасдиқланган қоидалар адвокатура соҳасидаги муҳим
ўзгаришлардан бири бўлган эди. Айнан ушбу Фармон билан адвокатларга суд
биносига компьютер, мобил телефон ва бошқа коммуникация ускуналарини эркин
олиб киришга ҳуқуқ берилиши, ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш
жараёнида адвокатлар томонидан электрон воситалардан (мобил телефон,
фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилиши ислоҳотлар сари
қўйилган
энг катта қадамлардан бири бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил якуни
бўйича Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида тергов
ва суд жараёнида адвокатнинг ролини ошириш масаласи кўтарилди, бир қатор
ташаббуслар илгари сурилди.
Давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни “электрон танлаш”
тизими яратилиши лозимлиги, бунда кўпинча доимий равишда давлат томонидан
молиялаштириладиган ва бепул таъминланадиган адвокатларнинг маълум бир
гуруҳи шаклланиб улгурганлиги, айнан ушбу адвокатлар терговчилар билан
доимий алоқада эканлиги, айнан тергов органининг ўзи таниган адвокатини ўзи
айблаётган шахсга адвокатлик қилиш учун жалб этиши аслида қарама
-
қарши
тараф бўлиши керак бўлган терговчи ва адвокатнинг позицияларига таъсир
ўтказади, тортишув принципини йўққа чиқаради. Бошқача қилиб айтганда,
терговчининг ўзи адвокатни иш билан таъминлаши ва бунинг учун адвокат унинг
раъйига қарши бориши “адолатсиздек” кўринади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
48
Мазкур ташаббус давлат томонидан тайинлов асосида ишлаш истаги бор,
бироқ бунинг учун ҳам терговчилар билан яқин муносабатда бўлмайдиган
адвокатни ҳам “электрон танлаш” орқали илгаридан ишлаб келган адвокат ва
терговчи ришталарига барҳам бериши, номигагина адвокат бўлиб фаолият
кўрсатаётган, навбатчи, “таниш” адвокатларни ҳам сидқидилдан ишлашига
ундашга қаратилган ташаббус бўлди.
Шунингдек, судларга айблов хулосаси билан бирга ҳимоячининг фикри ҳам
тақдим этилиши ташаббуси суд томонидан тенглик принципи асосида иш
кўрилишига хизмат қилади.
Бунда, дейлик, адвокат ўз ҳимоя остидаги шахснинг оқланиши кераклиги
тўғрисида асослари мавжуд бўлса, уни айблов хулосасига киритиш имконсиз ва бу
ҳолат
мантиқсиз ва адолатга тўғри келмайди.
Бундан ташқари, Президентимиз томонидан илгари сурилган навбатдаги
ташаббус, бу –
айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши сабаблари прокурор ва суд
томонидан синчиклаб ўрганилиши зарурати. Аслида, бирон
-
бир ташқи босим
бўлмаган тақдирда айбланувчининг тайёр ҳимоячидан воз кечиши қийин масала
ҳисобланади. Модомики, айбланувчи бир адвокатдан кўнгли тўлмаса ёки ундан
шубҳаланса, адвокат ёллаш имкони бўла туриб, нега бошқа адвокатни ёлламаяпти
деган савол албатта судни қизиқтириши ва бунинг асл сабаби аниқланиши керак.
Албатта, бу каби ислоҳотлар ўз самарасини бермай қолмаяпти. Бугунги
кунда юридик мутахассислик бўйича таҳсил олаётган талабалар орасида
адвокатура соҳасига қизиқиш ортиб бормоқда.
Халқ референдуми билан қабул қилиниб, 2023 йил 01 майда эълон қилинган
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига Адвокатура деб номланган
XXIV боб қўшилди, 141–
142-
моддаларда адвокатура фаолиятининг кафолатлари
белгилаб қўйилди. Шунингдек, янги конституцияда одил судловни амалга
ошириш учун кафил бўладиган бошқа янги моддалар ҳам киритилдики, ушбу
нормаларнинг конституция даражасида кафолатланиши ислоҳотлар даврида
айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юқоридаги каби ислоҳотлар одил судловни амалга оширишда, жумладан,
судларнинг хатоларини олдини олиш ва бартараф этишда адвокатнинг
иштирокига ижобий таъсир ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги
ПФ–
5997-
сон Фармонига 2
-
ИЛОВА билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва
муассасаларини ривожлантириш концепциясини 2020–2021 йилларда амалга
ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва унга кўра, масъулларга
“Адвокатура институтини ривожлантириш, жумладан суд процессида тарафлар
тортишуви
ва
тенглигининг
таъминланиши,
одил
судлов
тизимини
такомиллаштириш,
мамлакатда
халқаро
стандартлар
ва
замонавий
тенденцияларга жавоб берадиган адвокатура тизимини яратиш, адвокатуранинг
институционал асослари ва фаолият принципларини мустаҳкамлаш, адвокатнинг
процессуал мақомини кучайтириш ва унинг жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш” вазифаси юклатилган эди.
Шунингдек, Адвокатура институти фаолиятини тартибга солувчи қонун ва
қонуности
ҳужжатларини оптималлаштириш орқали тўғридан
-
тўғри амал
қилувчи қонунни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган бўлса ҳам, ҳозирги кунга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
49
қадар
бундай қонун қабул қилинмади. Эҳтимол, масъуллар томонидан
адвокатларга тақдим этиладиган айрим ҳуқуқ ва эркинликлар, уларнинг
фаолиятини енгиллаштирадиган ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш масаласида ҳозиргача
тортишувлар мавжуд бўлиши мумкин. Қайтиб ўзгартиравермаслик учун
адвокатура учун оптимал бўлган қонунни яратиш бироз вақт талаб қилиши ҳам
мумкин.
Юридик фанлар доктори, адвокат Баҳром Саломовнинг бундан бир йил
муқаддам “Advokat” журнали мухбирининг соҳадаги долзарб муаммолар ва
уларнинг ечимлари хусусидаги саволларига қуйидагича жавоб берган бўлиб, унда
билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган.
“Миллий қонунчилигимизда адвокат уч йилда бир марта малакасини
ошириши шартлиги белгиланган. Бу –
соҳага оид халқаро мезонлардан келиб
чиқиб белгиланган талаб. Бизда адвокатларнинг малакасини ошириш билан кўп
йиллардан бери Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш
маркази (ЮМОМ) шуғулланиб келмоқда. У ерда адвокатлар учун қулай шароитлар
яратилган. ЮМОМ томонидан адвокатларни ўқитиш уч йўналишда, яъни
анъанавий (офлайн), масофавий (онлайн) ва платформа шаклида амалга
оширилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ЮМОМда 2020 йилда 700 нафар,
2021 йилда 800 нафар ва 2022 йилда 1000 нафар адвокат малака оширган. Демак,
уч йил ичида атиги 2500 та. Ҳолбуки, республикамизда бугун 4600 дан ортиқ
адвокат фаолият кўрсатади. Жорий йилда адвокатликка талабгорларга юридик
соҳа бўйича икки йиллик иш стажига эга бўлиш ҳақидаги талаб бекор қилинмоқда.
Шунингдек,
адвокатура
институтининг
янги
конституциявий
мақоми
белгиланаётганлиги боис соҳанинг жозибадорлиги ошиб, яқин бир неча йилда
адвокатлар сони 6000 тадан ошиши кутилмоқда”. Ю.ф.д., адвокат Баҳром Саломов,
шунингдек, ўша пайтда адвокатурага оид нормалар янги конституция лойиҳасига
киритилгани, адвокатура тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ҳозиргача кўриб
чиқилмаётганлиги ва бунинг сабаблари бўйича фикрлар, адвокат бўлиш учун иш
стажининг олиб ташланиши ва иш стажига эга бўлмаган янги тажрибасиз
адвокатга мижозлар томонидан ишонч билдиришнинг қийинлиги, адвокатларни
онлайн ва офлайн ўқитиш, Адвокатлар олий мактабини ташкил этиш, адвокатлик
тузилмаларида стажировка ўташ амалиётидан аста
-
секин воз кечиш лозимлиги,
малака комиссияларининг фаолиятига баҳолар, адвокатлар сонини ошириш
тўғрисидаги таклифлари ҳозир ҳам долзарблигича қолмоқда.
Адвокатура тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ҳозирги кунга қадар қабул
қилинмаётганлиги
ушбу лойиҳага ҳали ҳам янги таклифларни киритиш
мумкинлигини англатади. Ҳозирги кунда давлат органлари, хусусан суд ва
прокуратура органлари томонидан берилган сўровларга қисқа муддатда жавоб
бериш амалиёти мавжуд бўлса ҳам, адвокатларга бу муддат амалда жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоб бериш муддати билан бир хил, яъни,
15 кунга тенг бўлиб қолмоқда. Тўғри, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура
тўғрисида”ги Қонуни 7
1
-
моддасида “Адвокат томонидан иш бўйича суриштирув,
дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат
берадиган ҳужжат тақдим этилган тақдирда, сўровда кўрсатилган ахборот
(ҳужжатлар) уч иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши керак”, деб
белгиланган бўлса ҳам, адвокатлик сўровига уч кун муддатда жавоб берилганлиги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
50
камдан
-
кам учрайди. Бунинг боиси, айнан “суриштирув, дастлабки тергов ёки суд
муҳокамаси бошланганлиги тўғрисида далолат берадиган ҳужжат”га аниқлик
киритилмаган, қонунда ушбу жумлага тўлиқ тавсиф берилмаган.
Адвокатлик
сўровининг ўзида шунчаки, унинг сўрови билан боғлиқ иш суриштирув, тергов ва
суд билан боғлиқ эканлигини кўрсатиб кетиш ёки шунга далолат берувчи
қайсидир
жумлаларни ишлатишнинг ўзи адвокатлик сўровига уч иш кунидан
кечиктирмай жавоб берилишини таъминлайдими? Ёки бўлмаса, адвокатлик
сўровини бераётган адвокат адвокатлик сири билан боғлиқ масалаларни қисман
ошкор этиши лозим бўладими? Агарда сўралаётган ахборот суриштирув, тергов ва
суд билан боғлиқ бўлмасдан, лекин аҳамияти ундан кам бўлмаган ҳужжат бўлса
-
чи? Хуллас, уч кун ичида берилиши лозим бўлган сўровнинг аниқ мезонга эга
эмаслиги адвокат сўровига жавоб олишни қийинлаштиришга олиб келмоқда.
Қонундаги
ноаниқлик адвокатнинг тезкор фаолиятига, унумдорлигига салбий
таъсир ўтказади. Юқоридагиларга кўра, адвокатлик сўровида сўралаётган барча
ахборот (ҳужжат) учун уч кун ичида маълумотлар тақдим этиши лозимлиги
мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўпчилик адвокатлар ҳамда уларни ёллаган жисмоний ва юридик шахслар
учун яна бир тушунарсиз амалиётимиз мавжуд. Ишонч билдирувчи номидан
ҳаракат
қилаётган адвокат судларга адвокатлик ордери билан бирга
ишончномани ҳам тақдим этиши керак. Агар ишонч билдирувчи –
жисмоний шахс
бўлса, ишончноманинг нотариал тартибда тасдиқланиши ҳам талаб этилади.
Амалдаги қонунчилик талабига кўра, судда адвокат, ҳатто ишонч билдирувчи
билан бирга қатнашганда ҳам унинг номидан гапириши учун албатта
ишончномаси бўлиши керак. Менинг фикримча, фуқаролик ва иқтисодий судлар
учун талаб қилинадиган бундай ишончнома шунчаки расмиятчилик учун берилган
ҳужжат
бўлиб, бусиз ҳам адвокатлик ордери орқали ҳаракат қилинганда
ишончномага зарурат бўлмаслиги керак деб ўйлайман. Ишонч билдирувчи
шахснинг адвокат билан шартнома тузганининг ўзи унга бўлган ишончини
далиллайди.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида каби таклифлар ҳозиргача давом этмоқда,
бироқ, қонун лойиҳасини қабул қилиш ишлари кечикмоқда. Адвокатура
тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси камчиликлар билан бўлса ҳам қабул қилиниши
лозим деб ҳисоблайман. Мукаммал қонунни қабул қилгунимизча адолат кутиб
турмайди. Адвокат қанчалик эркин бўлса, тезкор ишлаш имкони яратилган бўлса,
у бор эътиборини одил судловга эришишга қаратади, ҳимояси остидагиларни
манфаатини ифода этиши осонлашади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, https://lex.uz/docs/6445145,
01.05.2023 йил
.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ
-5997-
сон Фармони, https://lex.uz/docs/4820060, 19.05.2020 йил
.
3.
Ўзбекистон адвокатураси: истиқбол ҳақида ўйлар, https://advokatnews.uz/
xabar/1937.html, 11.04.2023 йил.
