Авторы

  • Бекбосын Адилбаев
    Докторант, Каракалпакский государственный университет имени Бердаха

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss7/S-pp37-43

Ключевые слова:

профессиональный коммерческий представитель юридические лица представительское учреждение субъекты хозяйствования медиативное соглашение

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы коммерческого представительства в гражданском праве, его права, обязанности и полномочия, унификация международно-правовых норм, решение проблем, связанных с его участием в имущественных отношениях.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Commercial representation and its legal regulation

Bekbosin ADILBAEV

1


Karakalpak State University named after Berdakh

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 25 July 2024
Available online
15 August 2024

This article covers the issues of commercial representation in

civil law, its rights obligations and powers, the unification of

international legal norms, and solving problems related to its
participation in property relations.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss7/S-pp37-43

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

professional commercial

representative,

legal entities,

representative institution,

business entities,

mediation agreement.

Тижорат вакиллиги ва унинг ҳуқуқий тартибга
солиниши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

профессионал тижорат

вакили,

юридик шахслар,

вакиллик институти,

тадбиркорлик

субъектлари,

воситачилик шартномаси

.

Ушбу мақолада фуқаролик

-

ҳуқуқида тижорат вакиллиги,

унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ваколлатлари,
халқаро

-

ҳуқуқий нормаларни унификация қилиш, мулкий

муносабатлардаги иштироки билан боғлиқ муаммоларини

ҳал қилиш масалалари ёритилган

.

Коммерческое представительство и его правовое

регулирование

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

профессиональный

коммерческий

представитель,

юридические лица,

В данной статье рассматриваются вопросы коммерческого

представительства в гражданском праве, его права,

обязанности и полномочия, унификация международно

-

правовых норм, решение проблем, связанных с его участием в

имущественных отношениях

.

1

Doctoral student, Karakalpak State University named after Berdakh. E-mail: bekbosinadilbaev221@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

38

представительское

учреждение,

субъекты хозяйствования,

медиативное соглашение

.

КИРИШ

Фуқаролик муомаласида иштирок этувчи шахснинг иродаси фуқаролик

ҳуқуқларининг вужудга келиши, ўзгартирилиши, бекор бўлиши, шунингдек амалга

оширилиши учун зарур шартлардан биридир. Бироқ, турли сабабларга кўра (вақт

етишмаслиги, зарур кўникмалар, махсус билимлар, маълумотларнинг йўқли ва

бошқалар.), ҳар бир тадбиркорлик субъекти ушбу оқибатларга олиб келадиган

ихтиёрий ҳаракатларни шахсан амалга ошириш имкониятига эга бўлмади. Бу

вазиятнинг унинг ўрнига бошқа шахс қонуний ҳаракатларни амалга ошириши

лозим бўлади, аммо уларнинг фуқаролик ҳуқуқларининг вужудга келиши,

ўзгариши, бекор қилиниши кўринишидаги натижаси тўғридан

-

тўғри юридик

ҳаракатларни шахсан содир етмаган, бироқ бунга ваколат берган шахсга нисбатан

келиб чиқади. Бундай муносабатлар вакиллик институти орқали тартибга

солинади.

Товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек улар ва мижозлар

ўртасидаги меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришга

асосланган замонавий иқтисодий муносабатлар тизимини профессионал тижорат

вакиллигисиз тасаввур қилиб бўлмайди [1, 4с]. тижорат ваколлиги ҳозирда

фуқаролик муомаласида тобора кенг тарқалган ҳодисага айланиб бормоқда. Бу

муносабатлар кўлами кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9

-

моддаси биринчи

қисмига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик

ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра

тасарруф этадилар.

Ушбу

норма

фуқаролик

ҳуқуқи

субъектларига,

шу

жумладан

тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф қилиш

имкониятини беради. Ўз навбатида мазкур имконият тадбиркорлик субъектларини

ўз ҳуқуқларини бевосита ўзи ёки ўз вакили орқали амалга ошириши мумкинлигини

англатади. Шу маънода ФКда тадбиркорлик фаолиятидаги вакилликнинг ўзига хос

кўриниши, тижорат вакиллигига бағишланган норма мавжуд. Жумладан, ФКнинг

133-

моддасига мувофиқ, тадбиркорлар шартномалар тузаётганида улар номидан

доимо ва мустақил суратда вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) вакилнинг

ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундай ваколатлар

кўрсатилмаган тақдирда эса ишончнома асосида ҳам иш олиб боради.

Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги турли

тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг розилиги билан ҳамда қонун

ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши

мумкин.

Агар тарафлар билан тузилган битимда бошқача тартиб назарда тутилган

бўлмаса, тижорат вакили келишилган ҳақни ва топшириқни бажариш вақтида

қилган чиқимларини тенг улушларда тўлашни шартномадаги тарафлардан талаб

қилишга ҳақли. [2, 17

-

19с]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

39

Тижорат вакили ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан кейин ҳам

савдо битимлари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълумотларни сир сақлаши

шарт.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги тижорат вакиллигининг

хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Тижорат ваиллиги вакилликнинг махсус тури сифатида эьтироф этилади.

Адабиётларда вакилликнинг мажбурий ва ихтиёрий вакиллик каби турлари

кўрсатиб ўтилади[3, 8с]. Бундай таснифлашга асос сифатида вакилларнинг қандай

ҳужжатга кўра вакилликни амалга ошириши қабул қилинган[4, 12с]. Чунки

мажбурий вакилликка аксарият олимлар қонуний вакилликни мисол сифатида

келтиришади ва уларда ишончнома бўлиши талаб этилмайди.

AДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ

Тижорат вакиллиги ҳар доим шартнома ёки ишончномага асосланади.

Шунинг учун ҳам вакилликнинг ушбу турини ихтиёрий вакилликка киритишимиз

мумкин.

Шунингдек, адабиётларда тижорат вакиллиги шартномавий вакилликнинг

бир тури сифатида эьтироф этилади[5, 590с].

Хорижий мамлакатлар қонунчилигида тижорат вакиллиги турли шартнома

конструкциялари орқали тартибга солинади. Жумладан, 1804 йилги Франция

Гражданлик кодекси (Cоде Cивил ва 1807 йилги Франция Савдо кодекси (Cоде де

cоммерcе)да тижорат вакиллиги топшириқ ва агентлик шартномалари орқали

тартибга солиниши назарда тутилган.

Германия ҳуқуқий адабиётларида умумфуқаролик вакиллик ажратилади.

1896 йилги Германия Гражданлик тузуклари (Бüргерличен Гасетзбуч) нинг 164

-

181 § ва 1897 йилги Германия савдо тузуклари (Ҳанделсгесетзбуч)нинг биринчи

китоби 5 ва 7 бўлимлари айнан вакиллик масалаларига бағишланган. Шунингдек,

Германия қонунчилигига кўра савдо (тижорат) вакиллигининг прокуристлар, савдо

вакиллари, савдо гумашталарининг фаолияти белгиланган.

Швейцария қонунчилигида ҳам тижорат фаолиятини амалга оширишда

вакиллик муносабатлари назарда тутилади ва улар 1911 йилги Швейцария

мажбурият қонуни (Cоде cивил Суиссе эт Cоде дес облигатионс аннотес) ва

Швейцария суд амалиёти томонидан тартибга солинади.

Швейцарияда тадбиркор чуқур ва ҳар томонлама ишлаб чиқилган ҳуқуқий

нормаларни танлашнинг кенг имкониятига эга бўлганлиги сабабли, ўз учун мақбул

ва қулай бўлган шартнома конструкциясини танлаш орқали вакиллик

муносабатларига киришади. Айнан мазкур мамлакатнинг тижорат вакиллиги

тўғрисидаги қонунчилигида турли ва рангбаранг конструкциялар белгиланлиги ва

уларни қўллашда тадбиркорлар учун қулай шароит мавжудлигидан келиб чиқиб,

Ўзбекистон Республикасининг тижорат вакиллиги билан боғлиқ муносабатларни

тартибга солишга оид нормаларини такомиллаштириш ушбу давлат

қонунчилигини ўрганиш алоҳида қизиқиш уйғотиши мумкин.

АҚШ ва БуюкБритания ҳуқуқ тизимида “агенcй” атамаси қўлланилади ва

тижорат вакиллигига яқин атама ҳисобланади.

Тижорат вакиллигининг моҳиятини тушуниб етишда уни воситачилик

шартномаси билан адаштириб юбормаслигимиз лозим ва улар ўртасидаги фарқни

билиб олиш талаб этилади:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

40

-

биринчидан, вакил фақат ваколат берувчининг номидан ҳаракат қилади ва

вакил тузган шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ваколат берувчида юзага

келади. Воситачилик шартномаси бўйича эса, бир тараф (воситачи) иккинчи

тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан

бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади;

-

иккинчидан, фуқаро вафот этган ёки воситачи юридик шахс тугатилган

тақдирда воситачилик шартномаси бекор қилинади. Қонунда воситачининг

меросхўрларидан бирор нарсани талаб қилиш кўрсатиб ўтилмаган. Вакил вафот

этган тақдирда эса, унинг меросхўрлари ёки мерос мулкнинг сақланишини

таъминлаш мажбурияти юклатилган бошқа шахслар топшириқ шартномаси бекор

қилиниши ҳақида топшириқ берувчига кечиктирмай хабар беришлари ҳамда

топшириқ берувчининг мол

-

мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чораларни

кўришлари, хусусан, топшириқ берувчининг ашёларини, шунингдек ҳужжатларини

сақлаб қўйишлари, сўнгра эса унга топширишлари шарт. Вакил (ишончли вакил)

бўлган юридик шахсни тугатаётган шахснинг зиммасида ҳам шундай мажбурият

бўлади. [8, 1с]

MУХОКАМА

Агентлик шартномаси бўйича бир тараф (агент) ҳақ эвазига иккинчи тараф

(принципал)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ принципал ҳисобидан ёхуд

принципалнинг номидан ва ҳисобидан юридик ва бошқа ҳаракатларни амалга

ошириш мажбуриятини олади.

Тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакил билан топшириқ

шартномасидан бош тортаётган тараф шартномани бекор қилиш тўғрисида

иккинчи тарафни, агар шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса,

камида ўттиз кун олдин хабардор қилиши шарт. Тижорат вакили бўлган юридик

шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи ўз топшириғини ана шундай

олдиндан хабар бермай туриб бекор қилишга ҳақли.

Тижорат вакиллигининг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари мавжуд:

Ҳар доим икки томонлама шартномага асосланади;

Вакил ўз фаолиятини тижорат билан боғлиқ равишда амалга оширади;

Икки томонлама вакилликка фақат тарафларнинг келишуви билан йўл

қўйилади[6, 12с].

Умумий ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган тижоратчи юридик шахс тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний ва юридик шахслар номидан

вакилликни амалга ошириши мумкин, лекин бу тижорат вакиллиги сифатида

эътироф этилмайди.

Агар умумий ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган юридик шахс тадбиркорлар номидан

вакил вазифасини бажарадиган бўлса, тижорат вакиллиги сифатида эътироф

этилади ва унга нисбатан тижорат вакиллиги тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг ФКда юридик шахслар томонидан амалга

ошириладиган вакиллик тўғрисида қоида бериб ўтилмаган, лекин ФКдаги

нормалар мазмунидан вакилликни юридик шахслар ҳам амалга ошириши

мумкинлиги ўз ифодасини топади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тижорат

вакиллигининг юридик шахслар томонидан амалга оширилиши бугунги кунда кенг

тарқалиб бормоқда. [7, 11с]

Тижорат вакиллигининг тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги

афзалликларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

41

Муайян ҳудудда тижорат вакиллиги асосида фаолият олиб бориш

тадбиркорлик субъектлари учун филиал очишдан кўра, осон ва кам харажатли

ҳисобланади;

Тижорат вакили билан шартнома тузишда у томонидан тузиладиган

шартномалар сонидан қатъий назар маълум бир қатъий суммада пул тўланишини

назарда тутадиган шартнома ҳам тузиш мумкин;

Тижорат вакили ваколат берувчи билан меҳнат муносабатлари асосида

боғлиқ бўлмайди;

Тижорат вакили бир вақтнинг ўзида шартномадаги турли тарафларнинг

манфаатларини ифодалаши мумкин.

Тижорат вакиллиги турлари:

Савдо ташкилотининг хизматчиси томонидан амалга ошириладиган

вакиллик;

Савдо агентлари томонидан амалга ошириладиган вакиллик;

Биржадаги вакиллик, агар вакил ваколат берувчининг номидан ҳаракат

қилса.

Тижорат вакилига тўланадиган ҳақ миқдори тарафларнинг келишувига

асосан белгиланади. Вакиллик шартномага асосланган ҳолатларда тўланадиган

сумма миқдори кўрсатиб ўтилади.

Тижорат вакиллигини соҳасига қараб ҳам турларга бўлиш мумкин. Масалан:

Суғурта соҳасидаги вакиллик;

Савдо соҳасидаги вакиллик;

Биржадаги вакиллик;

Қимматли қоғозлар билан боғлиқ вакиллик;

Кўчмас мулк бозоридаги вакиллик.

Албатта, юқорида кўрсатилган вакиллик турлари агар даромад олиш билан

боғлиқ фаолиятдаги шартномаларга нисбатан бўлса, тижорат вакиллиги сифатида

баҳоланади.

НАТИЖАЛАР

Бугунги кундаги тижорат вакиллиги бўйича ҳал қилиниши лозим бўлган

муҳим масалалардан бири

-

бу борадаги халқаро

-

ҳуқуқий нормаларни унификация

қилишдир. Бу борадаги илк қадамлардан бири, 1983 йил 17 февралда қабул

қилинган “Халқаро товарлар олди

-

сотдисида вакиллик тўғрисида”ги Конвенция

бўлиб ҳисобланади. [9, 4с]

С.В Мелникнинг таъкидлашича, профессионал тижорат вакиллари билан

шартномалар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига асосида ҳам тузилиши

мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 703

-

моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига

хизмат кўрсатиш шартномаси топшириқ шартномасига нисбатан тадбиқ

этилмайди. Вакилликнинг айнан кўпчилик ҳолатларда топшириқ шартномаси

асосида амалга оширилишини назарда тутадиган бўлсак, тижорат вакиллари ҳақ

эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ ҳаракат қила олмайди.

Агар ФКга ўзгартириш киритилиб, тижорат вакиллиги ҳақ эвазига хизмат

кўрсатиш шартномаси асосида ҳам амалга оширилиши тўғрисида қоида киритилса,

тадбиркорларнинг тижорат фаолиятида ушбу ҳолат уларнинг фойдасига хизмат

қилади, деб фикр билдирсак, муболаға бўлмайди. Чунки тадбиркорлик фаолиятига,

тадбиркорларнинг жаҳон бозорига чиқишларига кўмаклашишда мамлакатимизда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

42

муҳим аҳамиятга эга кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида

тадбиркорликнинг турли соҳалари бўйича мамлакатимизда ўтказилаётган

кўргазмаларни келтириш мумкин.

Фикримизча, ФКга профессионал тижорат вакиллиги тўғрисидаги қоидани

киритиш лозим. Бу ўз навбатида, тадбиркорларнинг тижорат билан боғлиқ

фаолиятидаги, экспорт ва импорт билан боғлиқ муносабатлардаги фаолликларини

ошишига хизмат қилади.

ХУЛОСА

Шунингдек, С.В.Мелникнинг фикрича, профессионал тижорат вакилларига

нафақат тадбиркор номидан балки, ўзларининг номидан иш олиб бориш ҳуқуқини

бериш лозим. Француз тадқиқотчиси М. Боутелоуп ҳақли равишда

таъкидлаганидек, тижорат вакиллиги шак

-

шубҳасиз фуқаролик вакиллигининг

концепциясидан келиб чиқади, лекин унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб,

улар тижорат вакиллигини алоҳида тушунча сифатида юзага чиқишига хизмат

қилади. Хусусий ҳуқуқ дуализми мавжуд бўлган мамлакатларда, яъни ҳам

фуқаролик ҳуқуқи

ва савдо ҳуқуқи бирдек амал қиладиган давлатларда фуқаролик

-

ҳуқуқий ва савдо ҳуқуқий вакиллик фарқланади. Савдо ҳуқуқи билан тартибга

солинадиган вакилликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бундай вакиллик

тадбиркорлик соҳасида ва махсус ҳуқуқий мақомга эга

шахслар томонидан

тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни амалга ошириш жараёнида

қўлланилади.

Тижорат вакиллигининг фуқаролик

-

ҳуқуқий вакилликдан фарқ қилувчи

қуйидаги учта хусусиятини ажратиб кўрсатиш мумкин:

Обьектив жиҳатдан баҳолаганда, Франция, Белгия ва бошқа континентал

ҳуқуқ тизими амал қилувчи давлатларда тижорат вакиллиги шартнома

субъектларидан мустақил равишда шартноманинг тижорат билан боғлиқ

бўлишидан келиб чиқади;

Субъектив жиҳатдан баҳолаганда, Германия ва Японияда шартноманинг

тижорат характерида бўлиши унинг тижоратчи томонидан амалга оширилишига

боғлиқ бўлади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги юқори даражада иқтисодий

жиҳатдан ривожланган жамиятда тадбиркорлик субъектлари учун нафақат ички

бозор учун, балки экспорт учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни хорижий

давлатларга сотиш фаолиятини юритиш ва ривожлантиришнинг муҳим

шартларидан бири бўлиб ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Бу эса ўз навбатида,

ушбу соҳадаги фаолиятда тажриба ва малакага эга бўлган тижорат вакилларига эга

бўлиш, улар билан ҳамкорлик қилиш эҳтиёжини юзага келтиради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

РЎЙХАТИ

:

1.

Мельник Е. А., Мельник С. В. Коммерческое (торговое) представительство в

современной России: Научная монография. –

Орел: Издательство ОФ РАНХиГС, 2015.

4 с.

2.

Белоусов, Н. В. Коммерческое представительство как юридическая

конструкция / Н. В. Белоусов. —

Текст: непосредственный // Новый юридический

вестник.

2019.

4

(11).

С.

17

-19.

URL:

https://moluch.ru/th/9/archive/133/4209/ (дата обращения: 15.04.2024).

3.

Овчаренко М.Д. Коммерческое представительство в гражданском праве:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

43

основные виды и регуляторы: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –

М.: 2014.

-

8 с.

4.

Габидуллин И. Р. Особенности правового статуса коммерческого

представителя // Евразийский Научный Журнал.

- 2015.-

№ 12. [Электронный

ресурс]. Режим доступа: http://journalpro.ru/articles/osobennosti

-pravovogo-statusa-

kommercheskogo-predstavitelya/

5. Гражданское право. Учебник I том / Под ред. А.П.Сергеева. –М.: Проспект,

2009.

590 с.

6.

Дороженко М.Ю. Гражданско

-

правовое регулирование представительства:

проблемы теории и законодательства: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –

М.: 2007. –

12 с.

7.

Мельник

С.В.

Профессиональное

коммерческое

(торговое)

представительство: Автореферат диссертация ... кандидата юридических наук.

-

Санкт

-

Петербург, 2004.

-

С. 11.

http://www.dissercat.com/content/pravovoe-

regulirovanie-otnoshenii-predstavitelstva-v-grazhdanskom-prave#ixzz2j1SPqcvV

8.

Кулагин М.И. Предпринимательство и право: опыт Запада. М.: Дело, 1992. С.

17; Основные институты гражданского права зарубежных стран. Сравнительно

-

правовое исследование. М.: Норма, 1999. С. 1.

9. Вестник РУДН, серия Юридические науки, 2009, № 4

Библиографические ссылки

Мельник Е. А., Мельник С. В. Коммерческое (торговое) представительство в современной России: Научная монография. – Орел: Издательство ОФ РАНХиГС, 2015. – 4 с.

Белоусов, Н. В. Коммерческое представительство как юридическая конструкция / Н. В. Белоусов. — Текст: непосредственный // Новый юридический вестник. — 2019. — № 4 (11). — С. 17-19. — URL: https://moluch.ru/th/9/archive/133/4209/ (дата обращения: 15.04.2024).

Овчаренко М.Д. Коммерческое представительство в гражданском праве: основные виды и регуляторы: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М.: 2014.- 8 с.

Габидуллин И. Р. Особенности правового статуса коммерческого представителя // Евразийский Научный Журнал.- 2015.- № 12. [Электронный ресурс]. Режим доступа: http://journalpro.ru/articles/osobennosti-pravovogo-statusa-kommercheskogo-predstavitelya/

Гражданское право. Учебник I том / Под ред. А.П.Сергеева. –М.: Проспект, 2009. – 590 с.

Дороженко М.Ю. Гражданско-правовое регулирование представительства: проблемы теории и законодательства: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М.: 2007. – 12 с.

Мельник С.В. Профессиональное коммерческое (торговое) представительство: Автореферат диссертация ... кандидата юридических наук. - Санкт-Петербург, 2004. - С. 11. http://www.dissercat.com/content/pravovoe-regulirovanie-otnoshenii-predstavitelstva-v-grazhdanskom-prave#ixzz2j1SPqcvV

Кулагин М.И. Предпринимательство и право: опыт Запада. М.: Дело, 1992. С. 17; Основные институты гражданского права зарубежных стран. Сравнительно - правовое исследование. М.: Норма, 1999. С. 1.

Вестник РУДН, серия Юридические науки, 2009, № 4