Авторы

  • Мехринисо Кайилова
    Доцент, Кафедра естественных наук, Бухарский государственный педагогический институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5-pp51-55

Ключевые слова:

политика ассамблея демографический дивиденд парламент концепция

Аннотация

В статье рассматриваются реформы, проводимые в сфере молодежной политики в последние годы независимости. Особое внимание уделяется тому, как данные реформы и политические решения влияют на развитие молодежной деятельности. Раскрывается значимость патриотического воспитания школьников, а также соблюдения общих законов социального общества и нормативных процедур, регулирующих молодежную деятельность.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Young people are our great future

Mekhriniso

KAYILOVA

1

Bukhara State Pedagogical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024

Accepted 15 October 2024

Available online

25 November 2024

This article examines how youth policy has been reflected in

the reforms related to youth activities and political decisions

made during the final years of independence. It highlights the

importance of educating school-aged students in the spirit of

patriotism, adhering to the general laws governing social

society, and following the normative procedures related to

youth activities.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5-pp51-55

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

politics,

assembly,

demographic dividend,

parliament,

concept.

Ёшлар бизнинг буюк келажагимиз

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сиёсат,

ассамблея,

демографик дивиденд,

парламент,

концепция.

Ушбу мақолада мустақилликнинг сўнгги йилларида

ёшлар

фаолиятига

оид

амалга

оширилаётган

ислоҳотларда, қабул қилинаётган сиёсий қарорларда,

ёшлар сиёсатининг акс этиши. Мактаб ёшидаги

ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг

аҳамияти, ижтимоий жамиятнинг ўзига хос умумий

қонуниятлари, ёшлар фаолияти билан боғлиқ бўлган

меъёрий тартиблар очиб берилган.

.

Молодежь –

наше великое будущее

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

политика,

ассамблея,

демографический

дивиденд,

парламент,

концепция.

В статье рассматриваются реформы, проводимые в сфере

молодежной политики в последние годы независимости.

Особое внимание уделяется тому, как данные реформы и

политические решения влияют на развитие молодежной

деятельности. Раскрывается значимость патриотического

воспитания школьников, а также соблюдения общих законов

социального

общества

и

нормативных

процедур,

1

Associate Professor, Department of Natural Sciences, Bukhara State Pedagogical Institute.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

52

регулирующих молодежную деятельность

.

Азал

-

азалдан маълумки, барча буюк давлатларда ёшлар тарбиясига алоҳида

эътибор қаратилган. Зеро, айнан жисмонан соғлом ва ақлан салоҳиятли ёшлар ўз

юртининг қудрати ва равнақига замин яратади. Ҳар бир ота

-

она ҳам ўз навбатида

фарзандининг истиқболи, бахт

-

саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб,

жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини орзу
қилади. Шундай экан, ота

-

она ўз фарзандининг ёшлик чоғини мазмунли, намунали,

фойдали ишлар ва савобли амаллар билан ўтказишига ёрдамчи бўлмоғи лозим.
Ислом динида ҳам болаларни ҳали болалигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб

бориш тарғиб қилинади. Динимизда ёшларни асосан ростгўйлик, ваъдага вафо,
омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр

-

оқибатли бўлиш каби

фазилатлар эгаси қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади. Пайғамбаримиз
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат

қиладилар: “Киши ўз фарзандини тарбия қилиб бир нарса ўргатиши –

бир соъни

садақа қилишидан яхшироқдир” (Имом Термизий ривоятлари).

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли

фойдаланиб, уларга

касб

-

ҳунар ўргатиш –

айни муддаодир. Пайғамбаримиз

саллаллоҳу алайҳи ва саллам меҳнаткаш ва касб

-

ҳунарли кимсаларни мақтаб

шундай деганлар:“Аллоҳ таоло касб

-

ҳунарли кишини яхши кўради” (Имом

Термизий ривоятлари).

Халқимизда: “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади” деган нақл ҳам бор. Ҳасан

Басрий роҳматуллоҳи алайҳи бир куни одамларга: “Экин пишиб етилгандан сўнг
нима қилинади?” –

деб савол берибдилар. Улар: “Ҳосили йиғиб олинади”, –

дейишибди. Шунда Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ: “Шуни билингларки, гоҳида
экин пишиб етилмасидан олдин унга офат, касаллик етиши ва уни нобуд қилиши

ҳам

мумкин”, –

деб ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишга, кишининг ёшлик

даврини қандай ўтказиши унинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин

тутишига ишора қилган эканлар. Ёшлик даври –

қалбнинг мусаффолигини сақлаш,

уни иймон ва илм

-

маърифат нури билан тўлдириш учун энг қулай фурсатдир.

Ҳар

бир киши фарзанди дунёда бахт

-

саодатли, илм

-

маърифатли, обрў

-

эътиборли бўлишини, охиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлар экан,

фарзандини ёшлигиданоқ одоб

-

ахлоқли, илм

-

маърифатли қилиш билан

биргаликда, қайси мазҳабда маҳкам туриш лозимлиги, ҳар хил бузғунчи оқимлар

ва кимсалар фитналаридан сақланиши ва бошқа зарурий нарсаларни ўргатиши
ҳам

лозим бўлади.

Ёшлар тарбияси ва камолоти мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар

амалга оширилаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Ёшлар орасида

китобхонликни ошириш учун жойларда янги кутубхоналар ташкил этилаётгани,
мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун

жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган
турли имтиёзлар шулар жумласиндандир.

Жумладан, муҳтарам президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2024

йил

Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб

-

қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги

ҳам

юртимизда ёшларни илм олишига қанчалик эътибор қаратилганлигига яққол

далил десак адашмаган бўламиз... Зеро, иймон

-

эътиқоди мустаҳкам, илм

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

53

маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар юртнинг буюк келажаги гаровидир.

Буларнинг барчаси ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизнинг илм олишлари,
аждодларига муносиб авлод бўлишларига қаратилаётган эътиборнинг ёрқин

намунасидир. Умид қиламизки, ушбу ташаббуслар яқин тарихимизда албатта
ўзининг самарасини беради.

Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз

бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари лозим. Лекин, минг

афсуслар бўлсинки, баъзиларнинг фарзандлари, хоссатан, мактаб ёшидаги
йигитлар вақтларининг аксарини интернет ва компьютер ўйинлари

(playstation)клубларида ҳар хил ножўя ўйин ўйнаб, инсоннинг қалби ва имонига
зарар келтирадиган расм ва видеоларни томоша қилиб ва тўғри йўлдан

адаштирувчи нотаниш кишилар билан суҳбат ўтказиб, умрларининг олтин
даврини зое қилмоқдалар.

Шунингдек, баъзи оилаларда фарзанд тарбияси тўлиғича телевизор ёки

телефон аппаратларига топшириб қўйилган. Уларнинг фарзандларини ўзлари

эмас, балки ўша техник жиҳозлар “тарбияламоқда”. Ҳар бир ота болалари тарбияси
учун жавобгар эканини унутмаслигимиз ва охиратда бу ҳақда айнан ота

сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.

Ёшлар тарбияси ва камолоти мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар

амалга оширилаётганига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Ёшлар орасида
китобхонликни ошириш учун жойларда янги кутубхоналар ташкил этилаётгани,

мусобақалар ўтказилаётгани, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун
жойларда тўгараклар, технопарклар очилаётгани, ёш олимлар учун берилаётган

турли имтиёзлар шулар жумласиндандир.

Зеро, имон

-

эътиқоди мустаҳкам, илм

-

маърифатли, жисмонан соғлом ёшлар

юртнинг буюк келажаги гаровидир. Буларнинг барчаси ҳукуматимиз томонидан
фарзандларимизнинг илм олишлари, аждодларига муносиб авлод бўлишларига

қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Умид қиламизки, ушбу
ташаббуслар яқин тарихимизда ўзининг самарасини беради, иншааллоҳ.

Ўзбекистон раҳбари ёшлар истиқболи учун ажратилган сармоя келажак учун

қўйилган энг самарали сармоя, таълим даражаси ва сифати эса, ҳар қандай

давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил эканини бот

-

бот

таъкидлаб келмоқда. Олий ўқув юртларига қабул квоталари сезиларли даражада

кенгайтирилди. Сиртқи ва кечки олий таълим шакллари тикланди..

Шунингдек, фарзандларимизнинг ёшликдан билим, касб

-

ҳунар эгаллаши

ҳамда истеъдодларини тўлиқ намоён этиши учун 5 та муҳим ташаббуснинг илгари
сурилгани Ўзбекистон тарихида ёшлар таълим

-

тарбияси бўйича яна бир янги

босқични бошлаб берди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбарининг бу
эзгу ғояси Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшлари томонидан катта қизиқиш билан

қарши олиниб, қисқа вақтда мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзгани бежиз эмас. Чунки
ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом,

ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя
қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлиши

шубҳасиз. Шу боис, Ўзбекистонда жамиятнинг фаол қатлами бўлган ёшларга ўзини
“ривожланган” ҳисоблаган айрим давлатлар сингари “муаммо” деб эмас, балки юрт

равнақини таъминловчи катта куч сифатида қарамоқда. Натижада бугун юксак


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

54

билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позиситяга эга ёшлар мамлакатнинг

эртанги тараққиётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб боряпти.

Муҳими,

Президентимиз

Шавкат

Мирзиёев

томонидан

нафақат

мамлакатимиз, балки, бутун дунё ҳамжамияти эътибори ҳам ёшлар таълим

-

тарбияси, маънавияти ва ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилиб, Ёшлар ҳуқуқлари

тўғрисидаги БМТ конвенсиясини қабул қилиш таклифи илгари сурилгани катта

аҳамиятга эга. Ушбу таклиф халқаро ҳамжамият томонидан ҳам илиқ қарши

олинди. Зотан, бугун дунё миқёсида ёшлар сони икки миллиарддан ортиқ бўлгани

ҳолда, ахборот хуружлари, “оммавий маданият”, халқаро терроризм ва эсктремизм

каби чегарасиз таҳдидлар шиддат билан ўсиб бораётгани мурғак ва беғубор

қалбларни ишончли ҳимоя қилиш заруратини юзага келтираётгани очиқ ҳақиқат.

Афсусланарлиси, ушбу таҳдидларнинг пайдо бўлишида айрим ғаразли мақсаддаги

кучлар дин ва давлатни бирбирига мухолифат сифатида кўрсатишга, айниқса,

муқаддас ислом дини асосларини бузиб талқин этишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумки, Қуръони карим оятларининг илк сўзи “Иқро” (яъни, ўқи) буйруғи

билан нозил бўлган. Шунинг ўзиёқ муқаддас динимизда илммаърифатга қанчалик

эътибор қаратилганидан далолат эмасми?! Чунки динимиз илм

-

маърифат дини

бўлиб, унда жаҳолат ва илмсизлик ҳамиша қораланган. Дунёнинг ободлиги,

бардавомлиги ва бахт

-

саодати, албатта, илм ва маърифат билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу “Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни

эса сен қўриқлашга мажбурсан, илм ҳоким, мол маҳкумдир, сарфлаш, нафақа

қилиш билан мол камайса, илмни тарқатганинг сайин кўпайиб боради”, деган.

Дарҳақиқат, бугун дунё инсон нигоҳида ҳалқаланган кўзёшдек қалқиб

турган бир пайтда ёшларни чалғитувчи, уларни ўз домига тортишни истовчи

турли ғаразли кучлар кўпайиб боряпти. Энг ачинарлиси, дунёнинг қайси

бурчагида бирор жиноят содир этилса, албатта, бунда ёшларнинг ғўрлиги, оқ

-

қорани ҳали тўлиқ ажрата олмаслигидан фойдаланиляпти.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик

нафақат ўша хонадон, балки бутун бир миллат, халқ маънавий таназзулига асос

бўлиши мумкин экан. Бунга тарихда мисоллар кўп. Бугун дунёда инсон капитали

учун кураш, энг катта сармоя фарзанднинг билимли бўлишига, тарбиясига

тикилаётган бир вақтда, минг афсуски, айрим оилаларда фарзанд тарбиясига

эътиборсизлик ҳолати ҳам йўқ эмас. Шу боис, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу

алайҳи васалламнинг “Ҳеч бир ота

-

она фарзандига гўзал тарбиядан кўра,

қимматлироқ мерос қолдира олмайди”, деган ҳикматларини унутмаслигимиз лозим.

Бир сўз билан айтганда, азалдан халқимизнинг илму фан, ижоду меҳнатга

рағбати баланд бўлиб, ўзининг юксак маънавияти, имон

-

эътиқоди, миллий ғурури

ҳамда умуминсоний қадриятларга йўғрилган гўзал одоб

-

ахлоқи билан ҳамиша ибрат

бўлган. Шундай экан, беғубор ва муҳташам орзу

-

умидли ёшларимиз яратилаётган

шароит ва имкониятлардан ўз вақтида оқилона фойдаланиб, Ватанимиз равнақи,

халқимиз юксалишига ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлишига ишонамиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар орасида назоратсизлик

ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида”ги қонуни.

-

Т. 2010 йил 10 август.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

55

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-2833-

сонли қарори.

Т.

,

2017 йил 14 март.

3.

Сарвар Отамуротов. Глобаллашув ва миллий

-

маънавий хавфсизлик. –

Т.,

Ўзбекистон

, 2013.

4.

Норбек Тайлаков

.

Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва

ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий

-

педагогик

технологиялари. 2

-

том. Монография. Тошкент. 2019 й.

5.

Мехринисо Қоилова. Девиант хулқли ўсмирлар ва соғлом турмуш тарзи.

Бухоро. 2022 й.

6.

Koilova Mehriniso. Methodology of inclusion of healthy lifestyle skills in

adolescents with deviant behavior. India. 2023.

7.

Койилова, М. Д. (2020). ИЗМЕНЕНИЕ КУЛЬТУРЫ СЕМЕЙНЫХ ЦЕННОСТЕЙ В

УСЛОВИЯХ ПЕРЕХОДА К МОДЕЛИ СОВРЕМЕННОЙ СЕМЬИ.

In

Сборники

конференций НИЦ Социосфера (

No. 8, pp. 164-167). Vedecko vydavatelske centrum

Sociosfera-CZ sro.

8.

Койилова, М. Д. (2018). Синяк обыкновенный, итальянский. Биология и

интегративная медицина, (9), 117

-121.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида”ги қонуни.-Т. 2010 йил 10 август.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кура¬шиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори. – Т., 2017 йил 14 март.

Сарвар Отамуротов. Глобаллашув ва миллий-маънавий хавфсизлик. – Т., Ўзбекистон, 2013.

Норбек Тайлаков. Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари. 2-том. Монография. Тошкент. 2019 й.

Мехринисо Қоилова. Девиант хулқли ўсмирлар ва соғлом турмуш тарзи. Бухоро. 2022 й.

Koilova Mehriniso. Methodology of inclusion of healthy lifestyle skills in adolescents with deviant behavior. India. 2023.

Койилова, М. Д. (2020). ИЗМЕНЕНИЕ КУЛЬТУРЫ СЕМЕЙНЫХ ЦЕННОСТЕЙ В УСЛОВИЯХ ПЕРЕХОДА К МОДЕЛИ СОВРЕМЕННОЙ СЕМЬИ. In Сборники конференций НИЦ Социосфера (No. 8, pp. 164-167). Vedecko vydavatelske centrum Sociosfera-CZ sro.

Койилова, М. Д. (2018). Синяк обыкновенный, итальянский. Биология и интегративная медицина, (9), 117-121.