Авторы

  • Абдукодир Донаев
    Cамостоятельный соискатель, Высшая школы судей при Высшем судейском совете Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss9/S-pp230-241

Ключевые слова:

требования законодательства самовольная постройка реконструкция земельный участок капитальный ремонт фасад смена специализации разрешение

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы, связанные с осуществлением строительных работ в соответствии с требованиями действующего законодательства. Особое внимание уделено случаям самовольного строительства и правовой практике его устранения. Подчеркивается, что для выполнения строительных работ необходимо наличие земельного участка, пригодного для застройки на определенной территории, а также законного права на его использование. Отмечено, что в некоторых случаях возможна реконструкция существующих объектов или проведение капитального ремонта. Для легального выполнения строительных работ требуется согласование внешнего вида (фасада) объекта, изменение специализации зданий и сооружений, проведение работ по их перестройке и реконструкции. Кроме того, необходимо получить разрешение на проектирование строительства дополнительных зданий и сооружений на указанной территории или на арендуемом участке. Для успешного выполнения строительных работ необходимо разработать архитектурно-планировочное задание, согласовать и пройти экспертизу проектно-сметной документации, а также соблюсти другие законодательные требования, регулирующие этот процесс.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Issues of legal implementation of construction of objects

Abdukodir DONAYEV

1

Higher School of Judges at the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024

Accepted 25 September 2024

Available online

15 October 2024

The article addresses the implementation of construction

works in compliance with current legal requirements. It

highlights cases of unauthorized construction and the legal

measures for its elimination. It also emphasizes that the
execution of construction works requires a plot of land suitable

for development in a specific area, along with the legal rights to

it. Additionally, it is noted that, in certain cases, existing

construction projects can be reconstructed or subjected to
major repairs. For the lawful execution of construction works, it

is essential to approve the appearance (facade) of the building,

change the purpose of buildings and structures, carry out

reconstruction or rebuilding, and obtain a permit for designing

additional buildings and structures on the property (or on
leased land). The process also involves the development of an

architectural-planning assignment, the coordination and review

of project and cost-estimate documentation, and compliance

with other legal requirements. The importance of these steps is
also discussed in the article.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss9/S-pp230-241

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

legal requirements,

self-constructed building,

reconstruction,

plot of land,

capital repair,

facade,

change of specialization,

reconstruction,

permit.

Объектлар қурилишини легал амалга ошириш

масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қонунчилик

талаблари,

ўзбошимчалик билан

қурилган иморат,

реконструкция,

ер участкаси,

капитал таъмирлаш,

фасад,

Мақолада қурилиш ишларини амалдаги қонунчилик

талабларига мувофиқ амалга ошириш масалалари
ёритилади. Шу жумладан, ҳозирда ўзбошимчалик билан

қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ва уни бартараф

этишга доир ҳуқуқий амалиёт кўп учраб туриши

ёритилади. Шунингдек, қурилиш ишларини амалга

1

Independent applicant, Higher School of Judges at the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: abduqodir.donayev@mail.ru


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

231

ихтисослашишини

ўзгартириш,

қайта

қуриш,

рухсатнома.

ошириш муайян ҳудудда қурилиш учун яроқли бўлган ер

участкаси ва унга нисбатан ҳуқуқлар мавжуд бўлиши
лозимлиги баён этилади. Шу билан бирга, айрим ҳолларда

мавжуд қурилиш объектлари реконструкция қилиниши

ёки капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ҳам

мумкинлиги ҳам кўрсатилади. Қурилиш ишларини
қонуний амалга ошириш учун қурилиш объекти ташқи

кўриниши (фасад) келишиш, бино ва иншоотларнинг

ихтисослашишини

ўзгартириш,

қайта

қуриш,

реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида (ёки ижара
объектида) қўшимча бино ва иншоотларни қуришни

лойиҳалаштиришга

рухсатнома

олиш,

архитектура

-

режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа

-

смета

ҳужжатларини келишиш ва экспертизадан ўтказиш ва
бошқа қонуний талаблар ҳамда уларнинг аҳамияти

ёритилади.

Вопросы легального осуществления строительства

объектов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

требования

законодательства,

самовольная постройка,

реконструкция,

земельный участок,

капитальный ремонт,

фасад, смена

специализации,

реконструкция,

разрешение

.

В статье рассматриваются вопросы, связанные с

осуществлением строительных работ в соответствии с
требованиями действующего законодательства. Особое

внимание уделено случаям самовольного строительства и

правовой практике его устранения. Подчеркивается, что

для выполнения строительных работ необходимо наличие
земельного участка, пригодного для застройки на

определенной территории, а также законного права на его

использование. Отмечено, что в некоторых случаях

возможна реконструкция существующих объектов или
проведение капитального ремонта. Для легального

выполнения строительных работ требуется согласование

внешнего

вида

(фасада)

объекта,

изменение

специализации зданий и сооружений, проведение работ по
их перестройке и реконструкции. Кроме того, необходимо

получить разрешение на проектирование строительства

дополнительных зданий и сооружений на указанной
территории или на арендуемом участке. Для успешного

выполнения строительных работ необходимо разработать
архитектурно

-

планировочное задание, согласовать и

пройти экспертизу проектно

-

сметной документации, а

также соблюсти другие законодательные требования,

регулирующие этот процесс.

Ҳар

қандай қурилиш ҳуқуқ нуқтаи назаридан амалдаги қонунчилик

талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Бироқ, у ҳолда ҳуқуққа зид ҳолда
ҳам қурилиш ишлари амалга оширилиши мумкинми? деган савол туғилиши


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

232

табиий. Албатта, ҳозирги кунда ноқонуний қурилишлар кенг доирада авж
олганлиги сабабли фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши
эҳтимоли кучаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24

январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Халқимиз шуни яхши билиши
керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб,
тинимсиз ўқиб

-

ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий

билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва
жамиятимиз ўзгаради” [1] деб таъкидлаб ўтди. Шу ўринда қайд этиш лозимки,
қурилишни ҳуқуқий майдонда бўлишини таъминлаш бир қатор талабларни кун
тартибига қўяди.

Масалан, ўзбошимчалик билан қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ва уни

бартараф этишга доир ҳуқуқий амалиёт кўп учраб туради. Ҳуқуқни қўлловчи
органлар томонидан сўнгги вақтда ўзбошимчалик билан қурилган уй

-

жойни

бузиш оммавий тус олмоқда. Бу бир тарафдан ҳуқуқий маданиятнинг етарли
эмаслиги билан боғлиқ бўлса, бошқа тарафдан қонунчиликдаги камчиликларга
бориб тақалади.

Суд амалиётида ер билан боғлиқ муаммоларга доир низоларни кўриш

ҳоллари кўп учрайди. Биргина 2019 йил давомида республика бўйича жами 2603
та судда иш кўрилган, улардан 1541 таси қаноатлантирилган, 634 таси рад
этилган, 282 таси кўрмасдан қолдирилган ва 146 таси бўйича иш юритиш
тугатилган. Бунда иқтисодий судлар жами 270 та; маъмурий судлар жами 682 та;
фуқаролик ишлари бўйича судлар эса 1651та ишни кўриб чиққан. Ушбу
низоларнинг аксарияти қаноатлантирилган ишлардир[2].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги

“Фуқароларни

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини
эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги
ПФ–

5421-

сон Фармони қабул қилинган бўлиб, унда биринчи навбатда, қишлоқ

жойларида муносиб уй

-

жой шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли

давлат дастурлари амалга оширилганлиги қайд этилди.

Юртимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг

атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йил мобайнида
аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайган.

Мазкур ҳолатда албатта айрим шахслар томонидан қонунларни очиқчасига

бузган ҳолда ерларни эгаллаб олиши ҳам роль ўйнаган албатта. Мамлакат

аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ
ҳудудларида истиқомат қилишини ҳисобга олсак, бу каби ноқонуний ҳаракатларга
қатъий равишда курашилмаса қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш, мамлакат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

233

озиқ

-

овқат хавфсизлиги каби стратегик

ўта муҳим масалалар ижтимоий

портлашни келтириб чиқаради.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019

йил 1 майга қадар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга «амнистия» эълон
қилинди. Ушбу даврда 589 991 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган уй

-

жойларга мулк ҳуқуқи берилди. Бу жуда ҳам катта кўрсаткич.

Давлат томонидан имконият берилди, лекин мазкур имкониятни

суиистеъмол қилиб яна ноқонуний ерларда уй

-

жойларни қуриб олиш эса айрим

фуқаролар томонидан ўрнатилган тартибларни очиқдан

-

очиқ менсимаслигини

англатади[3].

Собиқ иттифоқ даврига назар ташлайдиган бўлсак, И.Б.Зокировнинг

кўрсатишича, уй

-

жойга, уй

-

жой анжомларига, ўз меҳнатлари натижасида олган

меҳнат даромадларига нисбатан шахсий мулк ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи
нормалари билан муҳофаза қилинган. Ушбу даврда республикада кенг тарқалган
мулк шаклларидан бири бўлиб майда товар ишлаб чиқарувчиларнинг –

косиб,

ҳунармандлар, меҳнаткаш деҳқонларнинг

-

иш қуроллари ва ишлаб чиқариш

воситаларига нисбатан мулк ҳуқуқи саналган. Муниципаллаштирилган уйлардаги
уй

-

жой майдонининг нормаси маҳаллий советлар ижроия комитети томонидан

белгиланган эди[4]. Бу чекловлар мавжуд ижтимоий

-

иқтисодий тузум билан

белгиланган эди ва давлат мулк ҳуқуқи устуворлигини ҳар жиҳатдан таъминлашга
қаратилган эди.

Қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер

участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини
эътироф этиш тўғрисидаги, шу жумладан ана шундай уйга нисбатан олди

-

сотди,

ҳадя, айирбошлаш, мерос олиш билан, шунингдек уйни бўлиш билан боғлиқ
даъволар, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ёки бошқа манфаатдор шахс
томонидан тақдим қилинганидан қатъи назар, судларга тааллуқли эмас.

Айни вақтда шуни ҳам назарда тутиш зарурки, қонун ўзбошимчалик билан

уй қурган шахснинг ва бошқа манфаатдор шахснинг даъволари, агар талаб мулк
ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган, хусусан қурилиш материалларига бўлган ҳуқуқни
эътироф этиш, уйга кўчириб киритиш, уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш
тўғрисида берилган бўлса, судлар томонидан кўриб чиқилишини истисно
этмайди[5].

Қурилиши

тугалланмаган объект (кейинги матнларда

-

ҚТО) учун ер

участкаларини ажратиш.

Қоида тариқасида, қурилиш ишларини амалга ошириш

муайян ҳудудда қурилиш учун яроқли бўлган ер участкасида амалга оширилади.
Бунинг учун ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек,
айрим ҳолларда мавжуд қурилиш объектлари реконструкция қилиниши ёки
капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ҳам мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

234

Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш

учун ер участкаси бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ва
Шаҳарсозлик кодексида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланади. Бу
ўринда мазкур норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларнинг ҳар бирида ўзига хос қоидалар

белгилаб берилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23

-

моддасига мувофиқ ер участкалари мулк қилиб бериш (реализация), доимий
фойдаланишга бериш (вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан) ва

ижарага бериш (очиқ электрон танлов ва электрон онлайн аукцион воситасида)
тартибида амалга оширилади.

Биринчидан, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат

органларига, муассасаларига ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилади.

Иккинчидан, ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш) эса,

қишлоқ

хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш

тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй

-

жой қуриш

ҳамда уй

-

жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик, шаҳарсозлик фаолиятини ва

қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун
электрон онлайн

-

аукцион воситасида амалга оширилади.

Учинчидан, ижарага бериш иккинчи ҳолат каби, очиқ электрон танлов ва

электрон онлайн

-

аукцион воситасида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси томонидан берилиши мумкин. Табиийки, агар хусусий мулк бўлган ер
участкаси бўлса, у ҳолда ижарага бериш унинг мулкдори томонидан эркин шаклда,
қонунда тақиқланмаган ҳар қандай шаклда, ҳаттоки ким ошди тартибида амалга
оширилиши мумкин. Демак, ер участкалари учта режим асосида қурилиш учун
берилиши мумкин.

Бироқ, бу ўринда айрим саволлар очиқ қолган. Биринчи тоифа ер

участкаларидан (доимий фойдаланиш ҳуқуқи) тадбиркорлик субъектлари (давлат
иштирок этмаган) фойдалана олмайди (Ер кодексининг 20

-

моддаси), у ҳолда

доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлган ҳолатда қурилиш ишларини амалга
оширилиши мумкинми? (моҳиятан Ер кодекси буни белгиламайди).

Шаҳарсозлик кодексининг 31

-

моддасига кўра, қурилиш ишлари буюртмачи

томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш

-

монтаж ишлари бошланганлиги

тўғрисида хабардор қилингандан кейин; пудратчилар томонидан малакали
муҳандис

-

техник ходимларни, мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда,

бундан ушбу Кодекс 17

-

моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар

мустасно; эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган
шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ; қурилишни ташкил этиш ва ишларни
бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари

мажбурий равишда мавжуд бўлганда

амалга оширилиши кераклигини кўрсатади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

235

Бошқа бир масала шу вақтгача хусусийлаштирилган ва келгусида

хусусийлаштириладиган ер участкалари қанча миқдорни ташкил қилади?
Қолаверса, қурилиш объекти (кўчмас мулк) остидаги ер участкаси муддатли
ижарага олинган бўлса, қурилиш объектининг мулкдори қурилиш ёки
реконструкция ишларини амалга оширмоқчи бўлса, ижара шартномасининг
тақдири қандай ҳал қилинади?

Фикримизча, бу борада қонунчиликда ягона ёндашув кўзга ташланмайди.

Мавжуд назария эса, Рим ҳуқуқидан бери келаётган ашёвий ҳуқуқнинг
эргашувчанлигига асосланган. Яъни, ер участкаси устидаги объект, ер участкасига
нисбатан ҳуқуққа боғланган бўлади. Бироқ, ҳозирги даврда кўплаб қурилиш
объектлари остидаги ер участкаларининг аксарияти чекланган ашёвий ҳуқуқ
асосида тегишлилигини инобатга олсак, аксинча қоида келиб чиқади. Ер
участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ унинг устида жойлашган объектга нисбатан
ҳуқуқларга эргашиши лозим.

Агар келгусида ҳам яна турли даврларда ҳокимликлар томонидан

чиқарилган қарорлар (масалан, ҳокимга нисбатан жиноят иши очилиши
натижасида) бекор қилиниши давом этадиган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августда “Мулк ҳуқуқининг
дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз
аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–

198-

сон Фармонида белгиланган инсофли

эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк
ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура
шаклида талаб қилиб олиш мумкин бўлмаслиги ҳақидаги нормани ҳаётга татбиқ
этиш имконсиз бўлади.

Қурилиш

соҳасига оид регламентлар.

Ўзбекистон Республикасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелда
“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 200

-

сон қарори[6] қабул қилинган. Мазкур қарор бино ва

иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, бино ва
иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта

қуриш, реконструкция

қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни
лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш, архитектура

-

режалаштириш топшириғини

ишлаб чиқиш, лойиҳа

-

смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш

-

монтаж ишларини

бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш, қурилиш

-

монтаж ишлари тугалланган

объектдан

фойдаланиш

учун

рухсатнома

бериш

тартиботини

ўзида

мужассамлаган.

Фуқаролик кодексининг 686

-

моддасига кўра лойиҳа ва қидирув ишлари

пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг
топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа

-

смета ҳужжатларини ишлаб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

236

чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни
қабул

қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бунда шартнома предмети

лойиҳа

-

смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қидирув ишларини бажариш

ҳисобланади.

Алоҳида қайд этиш керакки, лойиҳа, смета ва тегишли муҳандислик

ҳужжатлари

аввало қурилишнинг шарт

-

шароити, қонунийлиги, шунингдек

техник, технологик ва иқтисодий хусусияти ва қурилиш объектининг сифат
хусусиятини кўрсатиб берувчи ҳужжатлардир. Қурилишда норматив

-

техник

ҳужжатлар товар маҳсулоти ва пудрат шартномаси предмети бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳалаштириш шунингдек тадбиркорлик мақомига ва тегишли лицензияга эга
бўлган жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин[7].

Шаҳарсозлик кодексининг 31

-

моддасига кўра, қурилиш ишлари буюртмачи

томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш

-

монтаж ишлари бошланганлиги

тўғрисида хабардор қилингандан кейин; пудратчилар томонидан малакали
муҳандис

-

техник ходимларни, мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда,

бундан ушбу Кодекс 17

-

моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар

мустасно; эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган
шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ; қурилишни ташкил этиш ва ишларни
бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда
амалга оширилиши керак.

Мазкур кодекс 23

-

моддасига кўра, шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси

махсус

ваколатли

давлат

органининг

ихтисослаштирилган

таркибий

бўлинмалари, бунга ваколатли бўлган вазирликлар ва идораларнинг
ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, эксперт комиссиялари ва эксперт
гуруҳлари, шунингдек аккредитация қилинган юридик шахслар (бундан буён
матнда эксперт ташкилотлари деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг

шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг
ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

талабларига, шу жумладан шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар
ва қоидаларга, шунингдек санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена
нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши лозим.

Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари

зилзилага бардошлилик ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан мажбурий экспертизадан
ўтказилиши лозим.

Тўғридан

-

тўғри инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестициялари

ҳисобидан

амалга ошириладиган объектлар бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларининг

смета қисмини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

237

Қуйидаги

объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси мажбурий

эмас:

мавсумий ишлар учун вақтинчалик ва маиший бинолар;

уч юз куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги

объектлар;

икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда),

баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат
метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй

-

жойлар;

I хавф

-

хатар тоифасига кирадиган объектлар;

биноларни, иншоотларни ва бошқа

объектлар жорий таъмирланганда.

Лойиҳа ечимларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шу жумладан

қурилаётган

ёки мавжуд объектларнинг конструкцияси ўзгарганда (қаватлар сони

ўзгарганда, ёнма

-

ён қурилганда, устига қават қурилганда) шаҳарсозлик

ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан
ўтказилади.

Илгари экспертизанинг ижобий хулосалари берилган якка тартибдаги ва

намунавий лойиҳалар такроран қўлланилганда экспертиза ушбу лойиҳаларни
аниқ бир жойга ва шартларга боғлаш қисмида амалга оширилади.

Буюртмачи зиммасига шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини

экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш ва уларнинг ишончлилигини
таъминлаш мажбурияти юкланади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси буюртмачилар ва эксперт

ташкилотлари томонидан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади,
бунда харажатлар кўриб чиқилаётган лойиҳани ишлаб чиқиш қийматига
киритилади.

Экспертизанинг ижобий хулосалари (бундан давлат сирлари ёки қонун

билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган шаҳарсозлик
ҳужжатларига доир хулосалар мустасно) улар экспертиза хулосаларининг ягона
реестрига киритилган тақдирдагина ҳақиқий деб тан олинади.

Экспертизанинг ижобий хулосалари шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиб

олиш, тасдиқлаш ва келгусида амалга ошириш учун асос бўлади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ва муддатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Фикримизча, гарчи Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона
маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200

-

сон қарори

мавжуд бўлсада, қурилишни легал амалга оширишга доир ягона қонунчилик
тизими мавжуд эмас.

Масалани бир тарафи ФК, Шаҳарсозлик кодекси, Ер кодекси, маъмурий

Регламентлар, турли идоравий норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар (СПИН, ШНК ва ҳ.к.)


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

238

каби бир қатор ҳужжатларда алоҳида тартибларни, сўровларни легал қурилиш
учун талаб қилади. Ушбу қонунчилик ҳужжатларида талаб қилинган ҳужжатларни
тўлақонли

бўлиши эса, бирмунча мураккаб вазиятни келтириб чиқаради.

Биргина СПИН талабларига бўйсунилса, жуда кўплаб шаҳарсозлик

меъёрлари бузилиши натижасида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга имкон
берган бўлур эди.

Ҳуқуқни

қўллаш жараёнида қурилиш сифатини аниқлашга доир масалага

кўп маротаба дуч келинади. Бу ўринда қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишнинг сифатини аниқлашда
қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши зарур:

ҚТО

бўйича бажарилган ишлар техник хусусиятлар (параметрлар) билан

белгиланади ва унга нисбатан ашёвий шаклга эгалигидан келиб чиқадиган
талаблар қўйилади ҳамда техник нормалар (СНИП, ГОСТ, техник тартибга солиш
ва ҳ.к.) талабларида белгиланади.

Бажарилган ишлар атроф

-

табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслиги ва

бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаслиги
зарур. Бажарилган ишлар шартнома шартларига, қонун ҳужжатлари талабларига,
улар мавжуд бўлмаганда эса, қурилиш нормалари ва қоидалари, иш муомаласи
одатлари ёки одатда шунга ўхшаш

қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши

лозим.

ҚТО

юзасидан бажарилган ишлар натижаси яроқли бўлиши лозим.

Яроқлилик муддати қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилиши лозим.
Ушбу талаб айниқса, йўл қурилиши соҳасида жуда долзарбдир. ҚТО бўйича
пудратчи ташкилотлар билан боғлиқ низолар юзасидан суд амалиёти ҳам вужудга
келган. Бу борада турли талқинлар, нуқтаи назарлар ва ёндашувлар мавжуд
бўлган ҳолда, қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2016 йил 23 декабрдаги “Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарори қабул қилинган.

Ушбу Пленум Қарорининг 4

-

бандида қурилиш пудрати шартномасини

танлов (тендер) савдолари натижалари асосида тузилишига доир қоидаларни
судлар томонидан қўлланилишига оид кўрсатмаларни берган.

Хусусан, танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган

шартномага тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз

-

ўзидан ҳақиқий эмас.

Бу ўринда таъкидлаш лозимки, танлов асосида тузиладиган қурилиш пудрат

шартномаси бўйича танлов комиссиясининг баённомасида асосан қурилиш
ишларининг баҳоси (қиймати) ҳамда иш сифатига доир шартларни назарда
тутади. Бу ўринда агар қурилиш пудрати шартномаси бўйича шартномада йўл


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

239

қўйилган

айрим техник хато ёки камчиликларни тўғрилаш ҳам Пленум талаби

бўйича ҳақиқий эмаслик хавфи остида “шартнома шартларини ўзгартириш
юзасидан қўшимча келишув тузиш” тегишли тартибда танлов комиссиясининг
баённомаси билан расмийлаштирилиши лозим. Шу боисдан Пленум қарорида
қурилиш пудрати шартномаси бўйича шартномада йўл қўйилган айрим техник
хато ёки камчиликларни тўғрилашга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланиши
мақсадга мувофиқ.

Айнан ер участкасида (ҳозирча бизда “сузиб юрувчи уйлар” мавжуд эмас)

қурилиш ишларини амалга ошириш учун ягона тартибот (регламент) қабул
қилиниши зарур. Бунда бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини
ўзгартиришни келишиш, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш

,

қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва
иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш, архитектура

-

режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа

-

смета ҳужжатларини

келишиш, қурилиш

-

монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш,

қурилиш

-

монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома

бериш тартиботи каби шиорга айланган талаблар эмас, балки аниқ

-

равшан

ифодаланган қонунчилик талабларига бўйсундирилиши лозим. Хусусан,

а) қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкасига қўйилган

талаблар;

б) қурилиш объекти ташқи кўриниши (фасад) келишиш;

в) бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш,

реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида (ёки ижара объектида) қўшимча бино ва
иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;

г) архитектура

-

режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;

д) лойиҳа

-

смета ҳужжатларини келишиш ва экспертизадан ўтказиш (чунки,

айрим ҳолларда, масалан, фуқаро уй

-

жой қурилишида баландлиги 15 метрдан

ошмаган ҳолларда лойиҳа экспертизадан ўтказилмайди);

е) қурилиш

-

монтаж ишларини бошлаш учун объектни ваколатли давлат

органида рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик чоралари;

ж) қурилиш

-

монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун

рухсатнома бериш тартиби;

з) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш

тартиби.

Объектлар қурилишини легал амалга оширишни таъминлаш қурилиш

иншоотларини бузилмаслиги кафолатланишига, мулкий ҳуқуқлардан самарали
фойдаланишга олиб келади ва кафолатлайди.



background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

09 (2024) / ISSN 2181-1415

240

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. // Янги Ўзбекистон. 2020 йил 25 январь. №1.

2. https://ygk.uz/uz/node/392
3. https://www.gazeta.uz/uz/2020/02/12/snos/

4. Зокиров И.Б. Гражданское право УзССР. –Т.: 1978 г.

-

211 с.

5. Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар

бўйича суд амалиёти тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарори 2004 йил 24 сентябрь.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелда

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 200

-

сон қарори. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

20.04.2022 й., 09/22/200

/0327-

сон.

7. Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик

кодексига шарҳлар. –Т.: Baktria press, 2013,

-

576 б. (912

-

б.).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // Янги Ўзбекистон. 2020 йил 25 январь. №1.

Зокиров И.Б. Гражданское право УзССР. –Т.: 1978 г. -211 с.

Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори 2004 йил 24 сентябрь.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелда “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарори. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон.

Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига шарҳлар. –Т.: Baktria press, 2013, -576 б. (912-б.).