Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Tactics of investigation of terrorism crime and some
distinctive characteristics
Jamsid IBROKHIMOV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article analyzes the importance and key features of
investigative tactics in terrorism-related crimes. In the context of
investigating terrorist crimes committed through explosions, 21
specific elements were identified that must be proven during the
investigation. Additionally, the article highlights aspects that
require particular attention from preliminary investigators.
Emphasis is placed on the critical importance of inspecting the
explosion site, which should be conducted by a specialized task
force. Furthermore, the need for the involvement of experts with
relevant experience and specialization in such investigations is
underscored.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp93-100
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
terrorism,
investigation,
tactics of investigation,
forensic characteristics,
investigation method,
explosion,
purpose and motive,
consequence,
damage,
forensic characteristics of
the criminal.
Терроризм жиноятини тергов қилиш тактикасининг
аҳамияти ва айрим ўзига хос хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
терроризм,
тергов,
тергов қилиш тактикаси,
криминалистик тавсиф,
тергов тусмоли,
портлатиш,
мақсад ва мотив,
оқибат,
зарар,
Мақолада терроризм жиноятини тергов қилиш
тактикасининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинган. Терроризм жиноятини содир этишда портлатиш
усули орқали бажарилган ҳолатларга тўхталиб, айнан
тергов қилишда исботланиши лозим бўлган 21 та ҳолат ва
улар бўйича дастлабки тергов эътибор қаратиши лозим
бўлган ҳолатларга аниқлик киритиб ўтилган. Шунингдек,
портлатиш
натижасида
кўздан
кечириш
тергов
ҳаракатининг аҳамияти, кўздан кечириш бригада асосида
1
Doctor in Law (DSc), Tashkent State University of Law. E-mail: Jama_tilla@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
94
жиноятчи шахсининг
криминалистик
тавсифи.меҳнат фаолияти.
амалга оширилиши, тергов ҳаракатида тегишли билим ва
мутахассисликка эга шахслар иштирок этиши зарурлиги
таъкидланган.
Тактика расследования преступления терроризма и
некоторые отличительные характеристики
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
терроризм,
расследование,
тактика расследования,
криминалистическая
характеристика,
метод расследования,
взрыв,
цель и мотив,
последствие,
ущерб,
криминалистическая
характеристика
преступника.
В статье анализируются значение и особенности тактики
расследования
террористических
преступлений.
Рассматриваются
дела,
связанные
с
терактами,
совершенными путем взрывов, и выявлены 21 аспект,
которые необходимо доказать в ходе следствия, а также
ключевые моменты, требующие особого внимания на
стадии
предварительного
расследования.
Отмечена
важность осмотра места взрыва, который следует
проводить с участием специализированной группы
экспертов, обладающих соответствующей квалификацией и
опытом.
Терроризм, қоида тариқасида, бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ
томонидан содир этилади ва шу боис, ушбу жиноятларни тергов қилиш методикаси
тергов қилишнинг хусусий криминалистик методикаси билан чамбарчас боғлиқ
бўлади. Криминалист олимлар орасида кенг тарқалган фикрга кўра хусусий
криминалистик методика амалий хусусиятга эга бўлган ҳамда терговчилар ва
суриштирувчиларга жиноятларнинг ҳар хил турларни очиш, тергов қилиш ва
бартараф этишда уларнинг ишларини мақбуллаштириш учун мўлжалланган ва
назарий жиҳатдан асосланган тавсиялар мажмуи тушунилади [1].
Жиноятларни тергов қилишнинг хусусий криминалистик методикасининг
асосини жиноий
-
ҳуқуқий мезон (террорчи томонидан содир этилган
жиноятларнинг таркиби бўйича) ва криминалистик мезонлар (жиноят содир этиш
ва излар ҳосил бўлишининг ўзига хос механизмига эга мазкур шахслар томонидан
содир этилган жиноятларнинг криминалистик тавсифи) ташкил этади.
Бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ томонидан терроризм жиноятини содир
этиш қонуниятларини англаш тергов қилишнинг хусусий методикасининг
биринчи элементи ҳисобланган мазкур жиноятчилик турлари ҳақида
криминалистик тавсифни шакллантиришга имкон яратади. Шунингдек, мазкур
жиноят бўйича ҳақиқатни аниқлаш қонуниятларини англаш дастлабки тергов
жараёнида тергов қилишнинг хусусий методикасининг иккинчи элементи
ҳисобланган намунавий криминалистик тавсифни шакллантиришга имкон
яратади.
Ҳозирги
замон шароитида террористик ҳаракатларни содир этишнинг кенг
тарқалган усулларидан бири портлатишлар ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш
лозимки, портлатиш йўли билан содир этилган терроризм жинояти бўйича ҳодиса
жойини кўздан кечириш тергов ҳаракати тактикаси ўзига хослиги билан
тавсифланади. Бунда портловчи моддалар ёки портловчи қурилмалар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
95
ишлатилганлиги ҳақидаги муҳим далиллар, фақат асосий бирламчи тергов
ҳаракатлари бўлган, воқеа жойини диққат билан ва батафсил кўздан кечириш
натижасида олиниши зарур [2].
Портловчи моддалар ва портловчи қурилмалар ишлатилиши билан боғлиқ
бўлган ишлар бўйича воқеа жойини кўздан кечиришнинг асосий вазифаларидан
бири, далилий ашёлар (портлаш маҳсулотлари, портловчи моддаларнинг
детонацияланмаган қолдиқлари, портловчи қурилма идишларнинг парчалари,
детонаторлар, олов ўтказгич симлар ва ҳоказоларнинг парчаларини) аниқлаш,
кўздан кечириш, қайд этиш ва олишдан иборат.
Портловчи
моддаларнинг
ўзига
хос
хусусиятларини,
шунингдек,
криминалистика, портловчи моддалар назарияси, жанговар ўқ
-
дорилар, физика,
кимё соҳаларидаги махсус билимлар қўлланилиши зарурлигини ҳисобга олиб,
воқеа жойларини кўздан кечиришда, портлаш ва ёнғин излари мавжуд далилий
ашёларни аниқлаш, қайд этиш ва топиб олишда мазкур соҳа мутахассисларини
таклиф этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу каби воқеа жойларини кўздан
кечиришда, мутахассис сифатида, одатда эксперт
-
криминалистика хизмати ёки
илмий экспертиза портлаш техникаси марказий лабораторияси ходимлари
иштирок этадилар. Портлаш ҳодисаси ҳақида хабар олинган заҳоти эксперт
криминалист ёки илмий экспертиза портлаш техникаси марказий лабораторияси
ходими ҳодиса жойига чиқишга ҳозирлик кўради [3].
Воқеа жойидаги шароитларни ўрганиш жараёнида куйидагилар вужудга
келади: портлаш факти; унинг техник сабаблари; портлашнинг марказий нуқтаси;
портлатилган қурилманинг яхлит ёки айрим қисмларининг тузилиши; унинг
ишлаш принципини аниқлаш; портлатилган портловчи модданинг оғирлигини
баҳолаш; портловчи модданинг портлаш вақтида шикастловчи хоссаларини
аниқлаш; портлашнинг шикастловчи таъсири радиусини аниқлаш; портловчи
қурилма тайёрлаган шахснинг жанговар портловчи ўқ дорилар техникаси
соҳасидаги билими; кимё
ва портловчи моддалар технологияси бўйича билими;
портлашиш ишлари соҳасида билимлари бор ёки йўқлиги ҳақида тахмин ва
тусмоллар. Ушбулар ўрганиб чиқилгандан кейин, шу текширилаётган жойдан
далилий ашёларни қидириш, уларни кўздан кечириш, қайд этиш ва олиш ишлари
амалга оширилади [4].
Террористик портлатишларни содир этишда одатда террорчилар одам
гавжум бўлган, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни (бозорлар, майдонлар, спорт
майдонлари, уйлар ва ҳоказоларни) кўз остига олиб қўядилар. Бу эса, ўз навбатида,
кўп миқдордаги қурбонлар бўлишига сабаб бўлади. Қурбонлар сонини кўпайтириш
мақсадида террорчилар портловчи қурилмаларни қўшимча тарзда зарарловчи ва
шикастловчи элементлар билан тўлдиришлари сабабли портлаш вақтида уларнинг
мосламадан учиб чиқиш кенглиги ва зарарлаш кўлами жуда кенг ва кучли бўлади.
Шунга ўхшаш мақсадларда ҳодиса содир бўлган жойга бир эмас, икки ва ундан
ортиқ портловчи қурилмаларни қўйиш (укладка қилиш) имконияти мавжуд.
Шуниси қизиқки, уларнинг биринчи қисми орадан бир оз вақт ўтганидан сўнг, яъни
биринчи портлашдан зарарланганларга ёрдам берилаётган, воқеа содир бўлган
жойга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари келган ва ниҳоят ҳодиса
тафсилотлари билан қизиққан йўловчилар яқинлашганда қўққисдан қайта
портлатишга мўлжалланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
96
Террорчиларнинг шахсига оид сифатлари кўпинча террорчилик шакл ва
турлари, унинг мақсад ва моҳияти, уларда амал қилувчи террорчилик гуруҳлари,
бутун террорчилик ташкилотининг амал қилиш ҳудуди, ижтимоий
-
демографик,
этнопсихологик криминологик ва бошқа шарт
-
шароитларга боғлиқ бўлади.
Террорчилик ҳаракати (теракт) ёлғиз террорчи, террорчилар гуруҳи, террорчилар
ташкилоти томонидан содир этилиши мумкин. Криминалистик нуқтаи назардан
аҳамиятга эга бўладиган сифатларни аниқлаш учун террорчилар гуруҳининг
жиноий тажриба даражаси ва профессионаллиги, уларнинг гуруҳ таркибида тутган
ўрнига алоҳида эътибор бериш лозим. Террорчи ёки террорчилар уюшмасининг
аъзоси ҳам мутаассиб, ҳам у ёки бу соҳанинг мутахассиси, ҳам ёлланган жангари, ҳам
юқори ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс бўлиши мумкин [5].
Кўпинча террорчилик ҳаракатлари уюшган гуруҳлар томонидан содир
этилади. Уларда эса, одатда, ташкилотчи, бажарувчилар, шериклар ёки ушбу
занжирда буюртмачи ҳам бўлиши, шунингдек, уларнинг шахсий сифатлари бир
-
бирига қарама
-
қарши бўлиши мумкин. Террорчилар гуруҳи (ташкилоти,
уюшмаси)нинг иерархияси вакилларининг шахсий сифатлари ҳам бир
-
биридан
тубдан фарқ қилиши мумкин. Баъзида террористик ҳаракатлар оқибатида оддий
фуқаролар, аёллар, болалар ва қариялар азият чекадилар. Алоҳида ҳолларда жиноят
содир этиш мақсадлари қандай эканлигидан келиб чиқиб ҳокимият вакиллари ҳам
терроризмдан жабр тортишлари мумкин.
Террористик жиноятлар сабабли азият чекканлар қуйидаги тоифаларга
бўлинади: 1) тасодифий жабрланганлар; 2) муайян ижтимоий, миллий, этник ва
бошқа гуруҳларга хос бўлган жабрланувчилар (айниқса, бу диний, этник (миллий),
“инқилобий” ёки ғоявий маслакни ўз олдига мақсад қилиб қўйган терроризмга
хосдир); 3) давлат ёки жамоат вакиллари, чет эл давлатлари ёки халқаро
ташкилотларнинг намояндалари.
Портлатиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган
террористик ҳаракатларни криминалистик таснифлаш жиноятнинг ижтимоий
хавфли оғир оқибатлари –
жамиятга етказилган зарар ҳажми, шу жумладан,
оқибатларнинг моддий ва номоддий хусусияти бўйича ўтказилиши лозим[6].
Терроризмга тегишли равишда мазкур барча жиноятлар учун умумий бўлган
талаб жиноятнинг криминалистик тавсифи ва юқорида кўриб чиқилган тергов
ҳолатлари нуқтаи назаридан аниқлаштирилиши зарур. Шундай қилиб, террористик
портлатишда қуйидаги ҳолатларнинг исботланиши талаб қилинади:
1.
Ким томонидан, қачон ва қандай ҳолатларда террорчилик ҳаракати ёки уни
содир этишга таҳдид қилингани тўғрисида хабар берилган ва айнан нима хабар
қилинган.
Мазкур саволлар айниқса хабар жиноятчилардан келиб тушганида
аниқланишига алоҳида эътибор бериш зарур. Энг аввало у қачон келиб тушганини
аниқлаш зарур: террористик ҳаракатлар содир этилганидан аввалми ёки улар
содир этиб бўлинганидан кейинми.
2.
Террорчилик ҳаракатларидан кимлар зарарланганлар.
Жабрланганлар
сони, уларнинг фамилияси, исми
-
шарифи, ёши, миллати, фуқаролиги, яшаш ва
ишлаш жойи, улардан қайси бири ижтимоий ёки сиёсий фаолият билан
шуғулланган ва ҳоказо.
3.
Тажовуз объекти ким бўлган
: фуқаролар, давлат ҳокимияти органларининг
вакиллари, бошқа шахслар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
97
4.
Террорчилик ҳаракати оқибатида нима юз берган
: портлатиш қурилмасини
қўллаган ҳолда одам ўлдириш, белгиланган қоидалар ва талабларни бузиш
оқибатида бахтсиз ҳодисанинг юз бериши ёки инсценировка (терроризмни
саҳналаштириш). Терговчи портлаш, ёнғин ва бошқа ҳодиса юзасидан терговни
режалаштириш жараёнида тўпланган маълумотларга зид бўлмаган барча
тусмолларни, улардан фақат биттаси билан чекланмасдан илгари суриши зарур.
Криминал портлатиш ёки ўт қўйиш тўғрисида тусмолларни илгари суриши
учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилиши мумкин: бу ҳақда жабрланувчилар ва
гувоҳларнинг тўғридан
-
тўғри кўрсатиши; ҳодиса содир бўлган жойда воронка
(чуқурча) ва портлатишнинг бошқа излари, ўт қўйиш воситалари ёки уларни
қўллашдан қолган излар (масалан, хона полининг унга ёнувчи суюқликларни
қуйишдан қолган ҳалқасимон ва спиралсимон изларнинг қолиши).
Бундан ташқари, ўт қўйиш тўғрисидаги тусмолни илгари суриш учун асос
сифатида қуйидаги ҳолатлар қўриб чиқилиши мумкин: оловнинг бир вақтнинг
ўзида бир
-
бирига боғлиқ бўлмаган жойларда пайдо бўлиши; бир вақтнинг ўзида
бир нечта бир
-
бири билан боғлиқ бўлмаган
ёнғин ўчоқларининг аниқланиши;
оловнинг қаттиқроқ ёниши ёки уни ўчиришга тўсқинлик қилиш учун шарт
-
шароитлар яратиш, муассаса ҳудудига бегона шахсларнинг кирганини исботловчи
далилларнинг борлиги; ёнғиндан аввал бошқа жиноят содир этилганлиги
тўғрисида жиноят аломатларининг топилиши[7].
5.
Террорчилик ҳаракатини содир этиш учун қандай қуроллардан
фойдаланилган:
қурол
-
яроғ, портловчи ускуналар, портловчи моддалар, ёқилғи
-
мой ва бошқа маҳсулотлар (ўт қўйиш учун), транспортдан фойдаланилганлиги
(қандай транспорт ва қандай қилиб жиноятчилар қўлига тушиб қолган, жиноят
содир этилганга қадар ёки ундан сўнг қаерда сақланган).
Агар портлаш юзага келган бўлса, қўшимча тарзда қуйидаги ҳолатларни
текшириб кўриш зарур: нима портлатилган; портловчи моддалар, портлатиш
қурилмаси ёки бошқа бирор нарса; портлаш механизми қандай; қандай портловчи
моддалар ва портлаш қурилмаларидан фойдаланилган; портловчи заряд қаерда
бўлган; портловчи қурилманинг ва ундаги таркибий қисмларнинг тузилиши
қандай бўлган; портловчи қурилма ва ундаги таркибий қисмлар қўлбола ёки
заводда ишлаб чиқарилганми; портловчи қурилмани ишлаб чиқаришда қандай
материаллардан фойдаланилган; бу каби портловчи моддалар, портловчи
қурилмалар, уларнинг таркибий қисмлари ўзининг мақсадига кўра қаерларда
қўлланилади; портлаш тўлқини қандай радиусда ўзининг зарарловчи кучини
сақлаб қолади (снаряд парчаси (осколка), портлаш тўлқини
билан зарарланиш);
мазкур портловчи қурилмани ясаш ва ўрнатиш учун портлатиш соҳаси ёки техника
соҳасидаги малакавий билим ва кўникмалар зарур бўладими; ким мазкур
портловчи моддалар ва портлаш қурилмасини олиш имкониятига эга бўлган; ким
мазкур портлатиш
қурилмасини ясаш учун қўлланадиган касбий билим ва
кўникмаларга эга бўлган; портлатиш қурилмасининг топилган қисмларида асбоб
-
ускуналарнинг идентификация қилиш учун ярайдиган излари борми ва ҳоказо;
портлатиш қурилмасида гумон қилинувчи (гумон қилинувчилар)дан олиб
қўйилган
асбоб
-
ускуналар
ёрдамида
излар
қолдирилганми;
порлатиш
қурилмасининг деталларини ясашда ишлатилган материал ва гумон қилинувчидан
олиб қўйилган шу каби материал бир бутуннинг қисмлари ҳисобланмайдими;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
98
портлаш портловчи моддалар ва портловчи қурилма билан эҳтиётсиз муносабатда
бўлиш сабабли келиб чиқмаганми; мазкур ҳолатда ўз жонига қасд қилиш дея
тахмин қилишга етарлича асослар борми; портловчи моддалар ва портловчи
қурилмаларни ясаш, сақлаш, ташиш ва қўллаш қоидаларини қай тарзда бузиш
мазкур ҳолатда портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни қўлга киритиш
имконини вужудга келтирган; рухсат беришни амалга оширувчи мансабдор
шахсларнинг хизмат бўйича қандай камчилиги портловчи моддаларни ва
портловчи қурилмаларни ноқонуний тарзда қўлга киритиш ва сақлаш учун шарт
-
шароитлар юзага келишига сабаб бўлган;
8.
Жиноий ҳаракатларнинг асосий мақсад ва мотивлари нима бўлган?
Жиноятчилар террористик ҳаракатларни содир этишда айнан қандай мақсадларни
кўзлаганини аниқлаш зарур. Қонунда кўрсатилган ҳар қандай мақсадлар ёки
улардан бир қанчасининг мавжудлиги иш бўйича тўпланган далиллар билан
тасдиқланиши зарур. Бундан ташқари, жиноятчилар ўз ҳаракатлари билан муайян
оқибатларнинг қасддан юзага келишини хоҳлаганларми ёки аксинча улар жиноят
оқибатларига бефарқ бўлганларми; жиноятни содир этишда юзага келган зарардан
ташқари бошқа турдаги зарар етказилганини аниқлаш зарур. Ушбу ҳолатни
аниқлаш айнан содир этилган қилмиш терроризм ёки қўпорувчилик жиноятларини
фарқлаш учун асос бўлади.
9.
Жиноий ҳаракатларнинг оқибатлари қандай?
Жиноятчилар томонидан
террористик ҳаракатларни содир этишда қўлланиладиган асосий усулларни кўриб
чиқишда портлаш амалга оширилганда биринчи портлашдан сўнг иккинчи
портлаш юзага келиши ёки ёнғин чиқишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаб
ўтган эдик. Бунда
муайян шароитларда ўт қўйишдан сўнг портлаш юзага келиши
ҳам кузатилади.
Шундай қилиб, жиноятни содир этиш усули тўғрисидаги масалани юзага
келадиган оқибатлар, барча ҳаракатлар ва бошқа воқеа
-
ҳодисалар кучлилигини
ҳисобга олган ҳолда юзага келган оқибатлар билан узвий боғлиқликда кўриб
чиқиш зарур.
10.
Жабрланувчилар соғлиғига зарар етказилганми
(битта ёки бир нечта),
қачон, қандай усулда ва қачон зарар етказилган, жабрланувчи томонидан олинган
тан жароҳати ёки унинг ўлими (бир нечта жабрланувчининг ўлими) жиноий
портлатиш, ёнғин оқибатида юзага келганми? Айтиб ўтилган ҳолатлар батафсил
текшириб чиқилиши зарур.
11.
Жиноят оқибатида қандай моддий зарар етказилган?
Террористик ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида жабрланувчилар
соғлиғига зиён етказиш билан бирга моддий зарар ҳам етказилади. Шунингдек,
террористик ҳаракатларни содир этиш оқибатида юзага келган вайронагарчилик
сабабли ҳам моддий зарар етказилиши мумкин
.
12.
Жиноят оқибатида ўзга оғир оқибатларнинг юзага келишига сабаб
бўлганми, улар айнан қандай?
Жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида ўзга
оғир оқибатлар тўғрисидаги эслатма Ўзбекистон Республикаси ЖК
155-
модда 3
-
қисмида ўз аксини топган.
13.
Террористик ҳаракатларни содир этиш жойини танлашга нима сабаб
бўлган?
Терроризмнинг битта хусусиятларидан бири айнан ҳодиса содир бўлиш
жойи “ҳодиса содир этиш” тушунчаси билан узвий боғлиқдир. Бинобарин, тор ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
99
кенг маънода “ҳодиса содир этиш жойи” тушунчасини ажратиш зарур. Тор маънода
ҳодиса содир бўлган жой –
террористик ҳаракатлар содир этилган жой
ҳисобланиши мумкин: портловчи қурилма ёки портловчи модда ўрнатилган, ўт
қўйилган, авария содир этилишига сабаб бўлган ҳийла
-
найрангларни ишлатиш ва
ҳоказо. Кенг маънода, ҳодиса содир бўлган жой деганда, бузилишлар, ёнғин ёки
авариялар оқибатлар юзага келган бутун ҳудуд тушунилади.
14
. Ҳодиса
содир этилган жойдан нима йўқолган ва нима пайдо бўлган?
Терговчилар баъзида мазкур саволларга жавоб топиш муҳимлигига етарлича
эътибор бермайдилар. Одатда, жиноят содир этишда нима пайдо бўлганлиги ва
ундан жиноятни тергов қилишда қай тарзда ишлатиш мумкинлиги ҳақидаги
масалага кўпроқ эътибор берилади. Ҳодиса содир этилган жойни кўздан
кечиришда, авваламбор, жиноят қуролидан қолган буюмлар ва уларнинг
қисмларини топиш зарур. Башарти, гап портлатиш тўғрисида юритилар экан, бу
турли шнур (чилвир),
сим бўлаклари, мазкур объект учун хос бўлмаган предметлар
қисмлари бўлиши мумкин.
Бироқ, кўп хонадонли уйни портлатишда бу каби буюмларни топиш жуда
қийин, бироқ жуда муҳимдир. Айнан шу предметлар, энг аввало нима юз
берганлиги,
жиноятчилар
жиноят
қуроли
сифатида
нимадан
фойдаланганликларини тушунишга имкон беради.
19.
Агар жиноят бир гуруҳ шахслар томонида содир этилган бўлса, аввалдан
роллар тақсимланганми
, у барча жиноятлар мажмуасини содир этиш давомида
сақланиб қолганми, агар ўзгарган бўлса нима сабабдан, кимнинг ташаббуси билан
амалга оширилган, гуруҳ уюшган бўлганми, қайси ҳудудда амал қилган? Мазкур
ҳолатларни ажратиш энг аввало террорчилик ҳаракатини
содир этган жиноий
гуруҳнинг хавфлилик даражасини баҳолаш имконининг пайдо бўлишига ёрдам
беради.
Жиноий мақсадни амалга ошириш жараёнида ролларнинг ўзгарганлиги
тўғрисидаги далилни аниқлаш, айниқса, у кимнинг ташаббуси билан амалга
оширилганлигини билиш, жиноий гуруҳнинг ҳақиқий етакчиси (лидери) ким
эканлиги ҳақида ишонч ҳосил қилиш ва уни етарлича далиллар билан исботлаш
имконини беради. Шунингдек, нафақат гуруҳнинг борлигини аниқлаш, балки
гуруҳнинг таркиби ва тузилишини тасдиқловчи етарлича далилларни йиғиш зарур.
Террористик тузилма ўз фаолиятини амалга ошираётган ҳудуд
тўғрисидаги
маълумотларни ўрганиш муайян террорчилик ҳаракатидан бошлаб бутун бошли
террорчилик тузилмасининг жиноий фаолиятини фош этишгача бўлган тергов
ҳаракатларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
21. Жиноятни ким содир этганлигига ойдинлик киритиш жиноятни тергов
қилиш жараёнида аниқланиши зарур бўлган энг асосий ҳолатдир. Бунда
жиноятчилар сони, ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, жинси, ёши,
анкета маълумотлари аниқланиши зарур. Шунингдек, жиноятчилардан ҳар
бирининг шахси ҳақида маълумот олиниши зарур бўлиб, бу ўз навбатида жиноий
хулқ
-
атворнинг сабаблари, ҳаққоний мақсад ва мотивлари каби саволларга жавоб
бериш имконини беради. Бундан ташқари, жиноятчиларни бирлаштириб турган
алоқалар текширилиши зарурки, уларни аниқламай туриб, улардан ҳар бирининг
умуман жиноий гуруҳдаги ва қисман мазкур жиноятни содир этишдаги ролини
тўғри аниқлаб бўлмайди. Охир оқибатда жиноятчининг ишончли ахборот модели
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
100
яратилиши зарур бўлиб, бу нафақат уни аниқлаш, қидириш, жиноятчи билан
ишлашда тактикани танлаш, балки унинг ижтимоий хавфлилигини баҳолаш ва
адолатли жазо тайинлаш учун муҳимдир [8].
Терроризмни содир этишда портлатиш орқали бажарилган ҳаракатларни
тергов қилишда қуйидагиларни аниқлаш учун чора
-
тадбирларни амалга ошириш
зарур: террорчилик билан боғлиқ портлатишни содир этиш усули; портлатиш
вақтида қўлланилган анжомлар; портлатишни содир этиш учун анжомларни олиш
манбаи; террорчиларни молиялаштириш манбалари; террорчилик ҳаракатининг
буюртмачилари, ташкилотчилари, раҳбарлари ва ижро этувчилар; жиноятни содир
этишда ҳар бир иштирокчининг роли ва содир этилган ҳаракатларнинг ҳажми;
террорчилик жинояти иштирокчиларининг мақсад ва мотивлари; террорчилик
ҳаракатини содир этганлик учун ҳақ олганлик факти; террорчилик ҳаракатининг
мақсади ва мотивлари; талабларни етказиш усуллари ва уларнинг мазмуни;
террорчилик ҳаракатининг таъсир объекти; террористик ҳаракат қурбонлари;
портлатишдан етказилган зарарнинг ҳажми ва тавсифи; террорчилик ҳаракати
тўғрисида хабар берган шахслар ва улар айнан нима тўғрисида маълумот берганлар
[9].
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. Криминалистика: Олий ўқув юртлар учун дарслик / профессор
Ғ.Абдумажидов ва бошқ. –
Тошкент: ТДЮИ, 2003. –
Б.4.
2. Маматқулов Т.Б., Саитбаев Т.Р., Ахмедов О.Т. Шубҳали буюмлар
топилганида, портлаш ва портлатиш содир этиш хавфлари пайдо бўлганида амалга
ошириладиган ҳаракатлар: Ўқув
-
методик қўлланма. –
Тошкент: ЎзР ИИВ
Академияси, 2007. –
40 б.
3. Ахмедов Т., Камилов Ш. Портловчи моддалар ва портлаш қурилмалари
билан боғлиқ бўлган ҳодиса жойини кўздан кечириш, экспертиза тайинлаш ва
ўтказиш тартиби / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. Р.Кабулов. –
Тошкент: Академия
нашриёти, 2007. –
Б.13
-14.
4. Методика расследования отдельных видов преступлений. Рабочая
программа. –
М.: Академия СК РФ, 2014. –
65 с.
5. Жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик методикаси: Ўқув
қўлланма
/
Р.Р.Шакуров,
Ш.Т.Джуманов,
Н.Тоштемиров,
Д.Р.Тураева,
О.Д.Алланазаров. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. –
Б.
23-24.
6. Хромых Д.Н. Методика расследования актов терроризма с использованием
взрывных устройств: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. –
СПб., 2002. –
С.8.
7. Криминалистическая методика расследования преступлений: Учебное
пособие / Шакуров Р.Р., Джуманов Ш.Т., Тоштемиров Н., Тураева Д.Р., Алланазаров
О.Д. –
Ташкент: Академия МВД Республики Узбекистан, 2013. –
С. 27
-29.
8. Криминалистическая методика расследования преступлений: Учебное
пособие / Шакуров Р.Р., Джуманов Ш.Т., Тоштемиров Н., Тураева Д.Р., Алланазаров
О.Д. –
Ташкент: Академия МВД Республики Узбекистан, 2013. –
С. 29
-30.
9. Жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик методикаси: Ўқув
қўлланма
/
Р.Р.Шакуров,
Ш.Т.Джуманов,
Н.Тоштемиров,
Д.Р.Тураева,
О.Д.Алланазаров. –
Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. –
Б.
30-33.
