Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Development of clinical thinking in students of higher
medical education institutions technologies
Sharofat URINOVA
Bukhara State Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article discusses the scientific and experimental
justification of the effectiveness of the technologies in forming
the clinical thinking of future doctors in the process of teaching
the science of gynecology at medical universities.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss10/S-pp101-104
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
higher education,
clinical thinking,
gynecology science,
pedagogical communication.
Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида
клиник тафаккурни ривожлантириш технологиялари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олий таълим,
клиник тафаккур,
гинекология фани,
педагогик мулоқот.
Мақолада тиббиёт олийгоҳларида гинекология фанини
ўқитиш жараёнида бўлажак шифокорларнинг клиник
тафаккурини
шакллантириш
технологиялари
самарадорлигини илмий ҳамда экспериментал жиҳатдан
асослаш ҳақида фикр юритилган
.
Технологии развития клинического мышления у
студентов медицинских высших образовательных
учреждений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
высшее образование,
клиническое мышление,
В статье рассматривается научно
-
экспериментальное
обоснование эффективности технологий формирования
клинического мышления будущих врачей в процессе
1
Independent Applicant, Department of Obstetrics and Gynecology, Bukhara State Medical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
102
гинекологическая наука,
педагогическое общение.
преподавания гинекологической науки в медицинских
вузах.
Жаҳондаги етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот
марказларида педагогик мулоқот воситасида талабаларнинг касбий тафаккурини
ривожлантиришнинг креатив механизмларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида
аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, акмеологик ёндашув асосида бўлажак
мутахассисларнинг касбий тафаккурни таркиб топтириш, мулоқотмандлик
мотивини шакллантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Дунёда тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларида касбий ахлоқни
ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, бўлажак
тиббиёт
ходимларида
касбий
фаолиятга
аксиологик
муносабатни
шакллантиришнинг рефлексив тизимини ишлаб чиқишга доир қатор илмий
изланишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, талабаларда коммуникатив
компетентликни шакллантиришнинг касбий фаолият билан идентивлигини
таъминлаш, коммуникатив компетентликни шакллантириш орқали касбий
салоҳиятни жадал ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият
касб этади. Шахсий компетенцияларни таянч лаёқатлар билан ўзаро уйғунлигини
таъминлаш орқали бўлажак тиббиёт ходимларида касбий фикрлаш қобилиятини
ривожлантириш, касбий фаолиятда самарали мулоқот техника ва технологиясини
қўллай олиш малакасини шакллантириш муҳим долзарблик касб этади.
Тафаккур –
инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли, объектив воқеликнинг
онгда акс этиш жараёни. Тафаккур атроф
-
муҳитни, ижтимоий ҳодисаларни,
воқеликни билиш қуроли, шунингдек, инсон фаолиятини амалга оширишнинг
асосий шарти саналади. У сезги, идрок, тасаввурларга қараганда воқеликни тўла ва
аниқ акс эттирувчи юксак билиш жараёнидир. Тафаккур жараёнида инсонда фикр,
мулоҳаза, ғоя, фараз кабилар вужудга келади ва улар шахснинг онгида тушунчалар,
ҳукмлар, хулосалар шаклида ифодаланади.
Клиник
тафаккурни шакллантиришнинг репродуктив босқичида, асосан
ўқитишнинг репродуктив: сўровнома, тушунтириш, такрорлаш методларидан
фойдаландик. Бу босқичда талаба асосан назарий ва амалий билимларни ўрганиб,
қўллаб, кейинги фаолияти муваффақиятини таъминловчи кўникма ва малакаларни
эгаллаган ҳолда, педагогик таъсир объекти сифатида намоён бўлди. Бу жараёнда
талабалар томонидан ўқув фаолиятидаги турли йўналишдаги эҳтиёжларини
шакллантириш ва шу асосда қизиқишлари ҳамда касбий аҳамиятли мотивларни
ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Клиник тафаккурни шакллантиришнинг фаолиятли
-
норматив босқичида
талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган методлар ва
усуллар етакчи ўринни эгаллади. Талабанинг педагогик меҳнати асосан ижодий
ҳисоблансада, норматив характерга эга бўлади,
қайсиким, ижодий жараён маълум
ва тегишли қонуниятларга бўйсунган ҳолда ташкил этилади, бошқарилади ва
назорат қилинади. Талабалар ўқув тайёргарлигининг аниқ шаклида қарор қабул
қилиш ва таҳлил методларини ўрганиб, вазифаларни ечишнинг муаммоли ҳамда
инверсион ижодий методлари билан танишадилар, оригинал тафаккурни
ривожлантиришнинг усулларини қўллайдилар. Бунинг учун мушоҳада қилиш,
исботлаш ҳамда мунозара методларини қўллаган ҳолда талабалар учун дивергент
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
103
тафаккур қилиш қобилиятини ривожланиши, оригиналлиги, маҳсулдорлиги учун
зарур шарт
-
шароитлар яратдик.
Клиник тафаккурни шакллантиришнинг ижодий босқичида талабаларнинг
турли фаолият турларини амалга оширишдаги мустақил ишларини фаоллаштириш
вазифалари ечилди. Ижодий қобилиятларни янада ривожлантириш, ижодий
тажрибани шакллантиришга қаратилган муаммоли ҳамда инверсион методлардан
фойдаландик. Асосий эътибор ўз фаолияти рефлексияси, унинг натижаларини
танқидий таҳлил қилиш, қўйилган вазифаларни ечиш йўлларини топиш ва таклиф
қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
Шу билан бирга, биз талабаларга патологиянинг аниқланган белгиларини
тушуниш, эҳтимолли касалликлар бўйича фаразларни илгари суриш;
дифференциал ташхис ва клиник ташхисни шакллантириш нуқтаи назаридан
фикрлаш; касалликнинг этиологияси ва патогенезини ташкил этувчи омиллар ва
вазиятларнинг мумкин бўлган кетма
-
кетлигини аниқлаш; башоратлаш, даволаш
режасини тузиш ва унинг натижаларини баҳолаш; профилактика ва реабилитация
тадбирларини режалаштириш кўникмаларини ҳам таркиб топтиришимиз лозим.
Чунки, касбий фаолиятнинг муваффақияти кўп жиҳатдан клиник фикрлашга
асосланган оператив тафаккурнинг намоён бўлишига боғлиқ бўлади. Таълим
жараёнида
талабаларнинг
тафаккурини
шакллантириш,
касалликларни
дифференциал ташхислаш, адекват шифокорлик тактикасини қўллаш бўйича
тадқиқот усулларини танлаш мақсадида таълимий ва назорат қилувчи вазиятли
топшириқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Биринчи навбатда бу талабалар ўртасида акушерлик бўйича билимларни
ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қисқа ва аниқ жавобни талаб
қиладиган одатий ўзига хос вазиятларни ҳал этишга қаратилган вазифалардир.
Иккинчи турдаги вазифалар анча мураккаб клиник вазифалар бўлиб, улар етарли
назарий билимларни талаб қилади ва кўплаб маълумотларни ўз ичига олади,
уларни ҳал қилишда турли ёндашувларни амалга ошириш мумкин. Ушбу турдаги
клиник вазифалар талабанинг клиник тафаккурини, унинг клиник вазиятларда тез
қарор қабул қилиш ва тўғри тиббий тактикани танлаш қобилиятини
ривожлантириш имконини беради. Учинчи турдаги вазиятлар –
кенгайтирилган
мантиқий тузилишга эга бўлиб, дастурлаштирилган таълим ва назорат
элементларидан иборат топшириқларни ўз ичига олади. Бу вазиятли топшириқлар
ташхис қўйиш жараёнида талабаларда клиник ва мантиқий тафаккурни
ривожлантиришга имконият яратади ҳамда "Акушерлик ва гинекология" фанидан
фундаментал билимларни талаб қилади. Ташкилий
-
фаол ўйинлар муаммоли
вазиятни ишлаб чиқиш ва ҳар бирининг шахсий позициясини сақлаб қолган ҳолда,
уни таҳлил қилиш жараёнида гуруҳдаги барча талабаларнинг ўзаро таъсири
асосида талабаларнинг жамоавий ақлий фаолиятини ташкил этишни таъминлайди.
Ролли ўйинлар ўқувчиларга аниқ вазифа ёки муаммо берилиши ва уни ҳал қилишда
ролларнинг иштирокчилар ўртасида тақсимланиши билан тавсифланади.
Ишбилармонлик ва ишбоп ўйинлари касбий фаолиятни реал шароитларга яқин
моделлаштириш йўли билан ўргатиш усули сифатида, вазият, вазифа ёки
муаммонинг динамик ривожланиши билан кейинги воқеаларга қатъий мувофиқ
равишда қарорлар ва қабул қилинган ҳаракатлар характерига қараб ташкил
қилинади. Ишбоп ўйинлар касб фаолияти предмети ёки ижтимоий мазмунини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
104
қайтадан
яратиш шакли бўлиб, амалиётнинг ана шу турига хос муносабатлар
тизимини моделлаштиришдир. Ишбоп ўйинларни ўт қазишда унинг
қатнашувчилари фаолиятини махсус (ўйин тарзида) имитация моделида
ривожлантиришдан иборатдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1. Urinova Sh. A.
«С
linical aspects of the use of laser photodynamic therapy in
cervical pathology» Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences Innovative Academy
Research Support Centre
Р
.353-355
2. Urinova Sh. A. «Open class as a way to motivate the use of interactive methods in
gynecology» Academia: An International Multidisciplinary Research Journal https://saarj.
com.ISSN: 2249-7137 Vol. 11, Issue 01, January 2022.
Р
.2499-2504
Р
.2499-2504
3. Urinova Sh. A. «Modern Educational Pedagogical Technologies as a Factor of
improving the quality of education» International Journal of advanced research in
engineering and applied sciences ISSN:2278-6252 Vol.11, Issue 02, February 2022
Impact Factor:7.687
Р
.2569-2572
4. Urinova Sharofat Axtamovna
“USING
SITUATION ASSIGNMENTS IN FORMING
STUDENRS’ CLINICAL THINKING”. Central Asian Journal OF EDUCATION AND
INNOVATION, 2 (8) 2023 P.40-44
5. Urinova Sharofat Akhtamovna USING SITUATIONAL TASKS IN FORMING
STUDENTS THINKING. ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE, 2(20) 2023 P.94-98
6. УРИНОВА Шарофат Ахтамовна «Талабалар клиник тафаккурини
шакллантиришда вазиятли топшириклардан фойдаланиш». Pedagogik Mahorat
ilmiy-
nazariy va metodik jurnal. № 9/2023.10.Р.143
-146.
