Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept and significance of evidence admissibility in
criminal proceedings
Anvar TADJIEV
1
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 15 July 2024
Available online
25 August 2024
This article examines the concept of evidence admissibility
in criminal proceedings, focusing on the norms established by
the Criminal Procedure Code of the Republic of Uzbekistan.
Through detailed analysis and research, the author proposes
substantiated recommendations and suggestions aimed at
improving the legal framework and practice of evidence
admissibility.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
iss4-pp218-229
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crime,
evidence,
admissibility,
gathering evidence,
examining evidence,
evaluating evidence,
proving.
Жиноят процессида далиллар мақбуллиги тушунчаси
ва аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят,
далил,
мақбуллик,
далилларни тўплаш,
далилларни текшириш,
далилларни баҳолаш,
исбот қилиш.
Ушбу
мақолада
жиноят
процессида
далиллар
мақбуллигини
таъминлаш
масалалари
таҳлил
қилинган
.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
процессуал
кодексининг далиллар мақбуллигига доир нормалари
тадқиқ қилинган. Таҳлил ва тадқиқотлар натижаларига
кўра муаллифнинг асослантирилган таклиф ва тавсиялари
ишлаб чиқилган.
1
Chief Expert, Main Center of Expert-Criminalistic Administration of the Ministry of Internal Affairs of the Republic
of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
219
Понятие и значение допустимости доказательств
в уголовном процессе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
преступление,
доказательства,
допустимость,
собирание доказательств,
исследование
доказательств,
оценка доказательств,
доказывание.
В данной статье проводится анализ обеспечения
допустимости
доказательств
в
уголовном
судопроизводстве. Рассматриваются нормы Уголовно
-
процессуального
кодекса
Республики
Узбекистан,
регулирующие вопросы допустимости доказательств. На
основе проведённого анализа и исследований разработаны
авторские предложения и рекомендации, подкреплённые
обоснованными выводами.
Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги
вазифалар муҳокамасига бағишлаб 2020
йилнинг 30
июнь куни ўтказилган
видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев ҳозирги тергов сифати ва ходимлар малакаси талабга жавоб бермаслиги
таъкидланиб, биргина 2020
йилнинг 5
ойида тергов органлари асоссиз айб қўйган
323
нафар фуқаро судлар томонидан оқланганлиги,
1
минг 854
нафар шахсга
нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланганлиги, 2019
йилнинг ўзида
эса 236
нафар оқланган шахсга давлат ҳисобидан 6,7
миллиард сўмлик моддий ва
маънавий зарар тўлаб берилганлиги айтиб ўтди.
Ушбу кўрсаткичлар 2022
йилнинг ноябрь ойидаги сонларга қиёсланганда,
натижалар салбий томонга янада ўсган бўлиб, бунинг натижасида ноҳақ айбланган
4
минг кишига оқлов ҳукми чиқарилган, 26
мингдан зиёд шахс суд залидан озод
қилинган, 47
минг фуқарога нисбатан эса терговда қўйилган моддалар айбловдан
чиқарилганлигини кузатиш мумкин.
Ушбу статистик таҳлиллар жиноят ишлари бўйича исботлаш субъектлари
томонидан мақбул бўлмаган далилларнинг тўпланганлиги, ушбу далилларнинг
айбловнинг асосига қўйилганлиги ҳамда тергов ҳамда суд жараёнларида
фойланилганлигини исботламоқда.
Зеро, суд
-
тергов амалиёти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга
солинмаганлиги, шунингдек, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг
эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали
ишончли таъминлаш чораларини кучайтириш зарурати мавжудлигини
кўрсатмоқда.
Президентимиз Ш.М.
Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Энди суд орқали
инсонларнинг ҳуқуқи тикланганини эътироф этиш билан чекланиб қолмасдан,
нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган
вақт келди”.
Ҳолбуки, мамлакатимизда судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, ишларни
кўришда холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилиб, сўнгги
олти йилда бу тизимга оид 50
дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул
қилинди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
220
Ушбу ислоҳотлар замирида жиноят
-
процессуал қонунчилик нормаларига
ҳам
далилларнинг мақбуллиги масалаларини тартибга солишга қаратилган бир
қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг
2018
йил 4
апрелдаги “Суд
-
тергов
фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш
бўйича чора
-
тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ–
470-
сон қонуни асосида ЖПКнинг 87
-
моддасининг иккинчи
қисмига ўзгартиш киритилиб, ҳимоячи далил тўплаш ҳуқуқига эга бўлди ва
91-
моддага ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш,
тергов эксперименти тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан
фойдаланган ҳолда қайд этилиши шартлигини белгиловчи янги тўртинчи қисм
киритилди, шунингдек далилларнинг мақбул эмаслиги деб номланган янги
95
1
-
модда киритилиб, унда фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали
ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган
ҳуқуқларидан маҳрум қилиш
ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу
Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, далил сифатида мақбул эмас деб
топилиши ва улардан фойдаланишнинг тақиқланиши белгиланди.
Бироқ, таъкидлаш ўринлики, жиноят процессида далиллар мақбуллигини
таъминлаш энг марказий ўринда турган муаммолардан бири бўлиб, ушбу
муаммоларнинг генезисини ўрганиш жиноят процесси назарияси ва амалиётида
“далиллар мақбуллиги”, “далиллар мақбуллигини таъминлаш” каби тушунчаларни
чуқур таҳлил қилинишини тақазо қилади.
Мақбул
сўзи (арабчадан –
“қабул қилинган”, “маъқулланган”) изоҳли
луғатларда “қабул қилса, маъқулласа бўладиган, маъқул келадиган”
деб
изоҳланган бўлиб, фикримизча, ушбу изоҳга тўла қўшилиш мумкин ва қонун
чиқарувчи ушбу сўздан “далиллар мақбуллиги” жумласида самарали
фойдаланганлигини эътироф этиш мумкин.
Қонун
чиқарувчи жиноят
-
процессуал қонунчиликда далилларнинг мақбул деб
топилмаслиги ва ўз навбатида мақбул эмас деб топилган далиллардан келгусида
фойдаланиб бўлмаслигини белгилаган бўлса
-
да, кодификациялаштирилган
қонуннинг бирор
-
бир нормасида “далилларнинг мақбуллиги” ёки “мақбул далил”
тушунчаси айнан нима эканлигига алоҳида таъриф бермаган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг
95-
моддасининг учинчи қисмига кўра: “Далиллар белгиланган тартибда тўпланган
ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92–
94-
моддаларида назарда тутилган шартларга
мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади” деб белгиланганлиги,
исбот қилиш жараёнида далилларни мақбуллиги таъминлашнинг ниҳоятда
мураккаб жараёнлардан таркиб топганлигини кўрсатади.
Зотан, ушбу тушунчанинг тўла
-
тўкис таърифини юридик адабиётлардан ҳам
топиш мушкул. Шу боис фикримизча, дастлаб “далил”, “мақбул эмас далил” ёки
“номақбул далил” тушунчаларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 81
-
моддаси
биринчи қисмида белгиланган қоидага кўра, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз
берган
-
бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли
-
айбсизлигини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
221
ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик
бошқа ҳолатларни
суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда
аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича
далил ҳисобланади.
Демак, далиллар ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бўлиши
ҳамда
ҳақиқий маълумотлардан иборат бўлиши зарур.
Юқорида келтирилган далил тушунчаси ўз мазмунида мақбул далиллар учун
қўйиладиган
талабларни умумий тарзда ифодаланган, дейиш мумкин. Ундаги
“ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган
-
бермаганлиги, шу қилмишни содир
этган шахснинг айбли
-
айбсизлиги” сўзлари “ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга молик ҳолатлар” тушунчаси мазмунига киради.
Фикримизча, қонун чиқарувчи энг аҳамиятли маълумотларга урғу бериш
мақсадида уларни ажратиб кўрсатиб, бошқа маълумотларни “ишни тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга молик ҳолатлар” мазмунига жамлаган.
Бундан ташқари, далиллар тушунчасидаги “ҳақиқий маълумотлар” сўзи
муҳим аҳамият касб этиб, фақат ҳақиқий маълумотларгина далил бўлиши
мумкинлигига эътибор қаратилган.
Иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тасдиқловчи, инкор этувчи, шубҳага олувчи
қонун асосида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор
шахси, суриштирувчи, терговчи, суд томонидан тўпланган, текширилган,
баҳоланган маълумотлар ҳақиқий маълумот ҳисобланади.
Ишни судга қадар юритиш босқичида дастлаб ўтказилган тергов
ҳаракатлари, тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказиш орқали фақат маълумотлар
тўпланади. Ушбу маълумотларни ишга алоқадорлиги текширилиб иш учун
аҳамиятлилиги исботлангандан сўнг суриштирувчи, терговчи, судья томонидан
далил сифатида баҳоланади ва ишга қўшиб қуйилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ЖПКнинг 81
-
моддасидаги тушунчада келтирилган
2
та асосий белгининг ўзи далилларга қўйиладиган барча талабларни ифодалайди,
дейиш мушкул.
Чунки, далилларга қўйиладиган талаблар жиноят
-
процессуал қонунчиликда
бирмунча кенгроқ ифодаланган ҳамда уларни таҳлил қилмасдан туриб, “мақбул
далиллар” тушунчаси таркибига кирувчи элементлар ҳақида фикр юритиш
мушкул. Чунки, қонун чиқарувчи исбот қилишнинг субъектлари олдига далиллар
сингари далилларни мақбул ёки мақбул эмас деб топиш учун ҳам бир қатор
мураккаб шартларни қўйган.
Юридик фанлар доктори, профессор Б.А.Ражабов исбот қилиш элементлари
билан боғлиқ шартларни чуқур таҳлил қилиб, уларни қуйидаги гуруҳларга
ажратади:
–
далилларни тўплаш билан боғлиқ шартлар;
–
далилларни текшириш билан боғлиқ шартлар;
–
далилларни баҳолаш билан боғлиқ шартлар.
Далилларни тўплаш билан боғлиқ шартлар деганда, далилларни тўплаш ва
процессуал расмийлаштириш жараёнида амал қилинадиган талаблар тушунилиб,
уларга ЖПКнинг 86–
93-
моддаларида белгиланган талаблар киради.
ЖПКнинг 87
-
моддасида далилларни тўплаш усуллари, 88
-
моддасида далил
тўплаш жараёнида белгиланган шартларга мувофиқ фуқаролар, корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
222
чораларини кўриш, 89
-
моддасида белгиланган шартларга мувофиқ давлат
сирлари бўлган ҳужжатлар ёки нарсалар билан боғлиқ далилларни тўплашда
давлат сирларини қўриқлаш чораларини кўриш, шунингдек 90–
93-
моддаларида
тўпланган далилларни кўрсатилган шартларга мувофиқ баённома билан
процессуал расмийлаштириш масалалари белгилаб берилган.
Далилларни тўплаш билан боғлиқ шартлар ва уларга қўйиладиган талаблар
борасида қуйидаги олимларнинг фикрлари эътиборга молик.
Хусусан, С.М.
Рахмоновага кўра, “далилларни тўплаш –
суриштирувчи,
терговчи, прокурор, суд томонидан далилий ахборотни топиш, талаб қилиб олиш,
қабул қилиб олиш ва процессуал қайд этишга ҳамда қонунда назарда тутилган
процессуал ҳаракатларни амалга оширишга йўналтирилган”.
Е.Э.
Курзинерга кўра, “далилларни тўплаш иш бўйича аҳамиятга эга бўлган
маълумотларни аниқлаш, олиш (олиб қўйиш) ҳамда тергов ёки бошқа процессуал
ҳаракатлар ёрдамида уларни процессуал тартибда мустаҳкамлашга қаратилган
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг процессуал фаолиятидир”.
Ушбу муаллифлар томонидан берилган таърифларда асосий эътибор
далилларни тўплашдан кўзланган мақсад ҳамда уларни тўплаш ваколатига эга
бўлган субъектларга қаратилганлигини кузатиш мумкин.
Фикримизча, мазкур белгилар, ўз навбатида, мақбул далиллар тушунчаси
мазмунига ҳам тааллуқлидир.
В.С.
Попов далилларни тўплаш –
бу ахборотни аниқлаш, қўлга киритиш
(олиб қўйиш) ва уни тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар ёрдамида
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан процессуал
мустаҳкамлашдан иборат бўлган процессуал фаолиятдир деб таъкидлайди.
Мазкур таърифда келтирилган далилларни тўплашга оид ҳаракатлар
ахборотни аниқлаш, уни қўлга киритиш ва процессуал мустаҳкамлаш каби бир нечта
қисмларга ажратилиши борасида муаллиф фикрларини қўллаб
-
қувватлаш мумкин.
Бироқ, далилларни тўплаш тергов ва бошқа процессуал ҳаракатлар
ёрдамида амалга оширилиши борасидаги фикрларга қўшилиб бўлмайди.
Чунки, ЖПКнинг 87
-
моддасида далиллар тергов ва суд ҳаракатларини
юритиш ҳамда тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланиши
кўрсатилган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳимоячи томонидан ишга тааллуқли
ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги
билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга,
шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда
улардан
маълумотномалар,
тавсифномалар,
тушунтиришлар
ва
бошқа
ҳужжатларни олиш каби процессуал ҳаракатларни ўтказиш йўли билан жиноят
иши бўйича далиллар тўпланиши ва тақдим этилиши мумкинлиги қайд этилган
бўлса
-
да, мазкур қоида билан ЖПКнинг далилларнинг моҳиятини очиб берувчи,
уни тўплашга ваколатли субъектлар доирасини белгиловчи ва шу каби бошқа
муҳим нормалари ўртасида жиддий қарама
-
қарши қоидалар мавжуд. Шуларни
инобатга олиб, В.С
.
Поповнинг фикрларини қисман қўллаб
-
қувватлаш мумкин.
Е.Б.
Смагоринская далилларни тўплаш деганда, суриштирувчи, терговчи,
прокурор, суд ва ҳимоячининг процессуал тартибда жиноят ишига тааллуқли
ахборотни аниқлаш, талаб қилиб олиш, қабул қилиб олиш, қайд қилишга
қаратилган фаолияти тушунилади, деб таъкидлайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
223
Е.Б.
Смагоринская томонидан берилган тушунча В.С.
Поповнинг фикрлари билан
ҳамоҳанг бўлиб, ушбу муаллиф томонидан В.С.
Поповнинг юқоридаги фикрлари янада
ривожлантирилганлигини кузатиш мумкин. Хусусан, далилларни тўплашга оид
ҳаракатлар тизимидаги “ахборотни
қўлга киритиш” тушунчаси “талаб қилиб олиш” ва
“қабул қилиб олиш” каби икки хил шаклда ифодалганлигини кўриш мумкин.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ушбу муаллифларнинг
фикрларидаги далилларни тўплаш тушунчаси мазмунида уларга қўйиладиган
айрим талаблар ифодаланганини кўришимиз мумкин.
Далилларни текшириш билан боғлиқ шартларга ЖПКнинг исбот қилиш
иштирокчилари номли 86
-
моддаси, исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш номли
88-
моддаси, давлат сирларини қўриқлаш номли 89
-
моддаси, далилларни баённомада
қайд этиш номли 90
-
моддаси, далилларни қайд этишда ёрдамчи усуллар, баённомага
иловалар номли 91
-
моддаси, далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
номли 92
-
моддаси, баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо чека олмаслик
ҳолларини тасдиқлаш номли 93
-
моддаси ва далилларни текшириш номли 94
-
моддасида белгиланган талабларни киритиш мумкин.
ЖПКнинг исбот қилишнинг умумий шартларига киритилган айрим
нормаларда ҳам далилни тўплаш билан ва ҳам далилни текшириш билан боғлиқ
бўлган шартлар кўрсатилганлигини кўриш мумкин.
Бу мазкур нормаларда исбот қилишнинг барча элементлари билан боғлиқ
процессуал шартлар белгиланганлиги билан изоҳланади. Бунда далилларни
текшириш билан боғлиқ шартлар бирламчи ва иккиламчи шартларга бўлиниб,
ЖПКнинг 94
-
моддасида кўрсатилган иш бўйича қабул қилинадиган қарор
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган далилларгагина
асосланган бўлиши лозимлиги, текширув қўшимча далилларни тўплашдан иборат
бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкинлигини
белгилаган шарт ушбу шартлар тизимида асосий ўринни эгаллайди.
Юқорида ажратилган ва ЖПКнинг бошқа нормаларида белгиланган
далилларни текшириш билан боғлиқ шартлар иккиламчи шартлар бўлиб,
бирламчи шартнинг талаблари бажарилишида кўмаклашувчи вазифасини ўтайди.
Далилларни баҳолаш билан боғлиқ шартларга ЖПКнинг исбот қилиш
иштирокчилари деб номланган 86
-
моддаси, далилларга баҳо бериш деб номланган
95-
моддаси ва далилларнинг мақбул эмаслиги деб номланган 95
1
-
моддасида
белгиланган нормалар киради.
Далилларни баҳолаш билан боғлиқ шартлар орасида ЖПКнинг далилларга
баҳо бериш деб номланган 95
-
моддасида белгиланган шартлар асосий ўринни
эгаллайди ҳамда юқорида кўрсатилган ва ЖПКнинг бошқа моддаларида
белгиланган далилларга баҳо бериш билан боғлиқ шартларнинг бажарилиши эса
ЖПКнинг 95
-
моддасида белгиланган шартларнинг самарали ижросига
кўмаклашувчи вазифани ўтайди.
Унга кўра, далилларни тўплаш ва текшириш ваколатига эга бўлган
субъектлар ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб
ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо беришлари лозимлиги
белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
224
Шунингдек, далиллар ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши кўрсатиб ўтилган.
Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги
хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки
нарсалар тўғрисидаги
маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор
деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 95
1
-
моддасининг
биринчи қисмида фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят
процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум
қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд Жиноят
-
процессуал кодекси
талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб
топилиши белгиланган.
Шунингдек, далиллар мақбул эмас деб топиладиган айрим ҳолатлар санаб
ўтилган. Хусусан:
–
жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига
нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни
камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда олинган далиллар;
–
уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан олинган далиллар;
–
гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга
бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи
бузилган ҳолда олинган далиллар;
–
жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини
юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши
натижасида олинган далиллар;
–
номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш
мумкин бўлмаган манбадан олинган
далиллар;
–
жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг
суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз
тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган далиллар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018
йил 24
августдаги
24-
сон қарорида исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги
масалани тўғри ҳал этиш борасида талаблар баён қилиниб, далиллар
мақбуллигининг
шартларига
алоҳида
эътибор
қаратилган.
Далиллар
мақбуллигининг шартлари сифатида қуйидагилар қайд этилган:
–
далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ
бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан
олинган бўлиши;
–
фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81
-
моддасининг иккинчи қисмида
қайд
этилган манбалардан олинган бўлиши;
–
далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид
қоидалар
ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;
–
далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд
этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши.
Бироқ, шу ўринда таъкидлаш ўринлики, амалдаги жиноят
-
процессуал
қонунчиликда
далилларнинг турлари билан боғлиқ айрим камчиликлар мавжуд.
Бу албатта бугунги кунда кўпгина мутахассислар томонидан турлича талқин
қилиниб келинаётган далилнинг яна бир янги тури “электрон далиллар” масаласи
ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
225
Ҳолбуки, бугунги кунда жиноят процессида исботлаш жараёнида электрон
далиллардан умуман фойдаланилмаяпти ва бунга умуман зарурат йўқ дейишнинг
ўзи хато ҳисобланади.
Фикримизнинг яққол
исботи сифатида амалдаги жиноят
-
процессуал
қонуннинг айрим нормаларини таҳлил қилишнинг ўзи кифоя қилади деб бемалол
айтиш мумкин. Чунки ЖПКнинг:
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракати жараёни ва
натижаларини қайд қилиш деб номланувчи
91-4-
моддасининг биринчи қисмида
“электрон маълумотлар”
;
суд мажлисининг баённомаси деб номланувчи 426
-
моддасининг тўртинчи
қисмида
“электрон манбалар”
, шунингдек
“стенограмма
(суд мажлисининг
баённомасининг электрон ёзуви)
юритиш”
;
процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи деб
номланувчи 27
-
моддасининг тўртинчи қисми, суд қарорлари устидан шикоят
бериш ва протест билдириш ҳуқуқи ҳамда унинг таъминланиши деб номланувчи
479-
моддасининг тўртинчи қисми, апелляция шикояти, протести берилганлиги
тўғрисида хабар бериш деб номланувчи 497
-6-
моддасининг иккинчи қисми,
кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида хабардор қилиш деб
номланувчи 503
-
моддасининг иккинчи қисми, Қорақалпоғистон Республикаси
судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий
судига тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест)
берилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
деб номланувчи 518
-
моддасининг
иккинчи қисми, шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш деб
номланувчи 521
-13-
моддасининг иккинчи қисми, жиноят ишини Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш
тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш деб номланувчи 521
-14-
моддасининг
иккинчи қисми ва ҳукмни, ажримни ижро эттириш тартиби деб номланувчи
531-
моддасининг саккизинчи қисмида
“электрон хужжат”
жумлалари
ишлатилган.
Бу эса бугунги кунда ЖПКда далилларнинг турлари деб номланган
81-
моддани такомиллаштириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, жиноят
-
процессуал қонунчиликда далилларнинг турлари
сифатида
“электрон далиллар”
нинг
белгиланмаганлиги, шунингдек уларни
аниқлаш, тўплаш, процессуал расмийлаштириш, текшириш ва баҳолаш
механизмларининг
тартибга
солинмаганлиги,
бу
каби
далилларнинг
мақбуллигини таъминлаш масалаларида суд
-
тергов амалиётида бир қатор
ечимини кутаётган муаммолар борлигидан далолат беради.
Далилнинг
қонунда
белгиланмаган
тартиб
таомиллар
асосида
тўпланмаслиги, бу каби тартибларнинг ўзи мавжуд эмаслиги эса келгусида унинг
мақбул эмас деб топилишига ҳам замин яратиб қўяди.
Д.В.
Овсянников, Р.А.
Бостанов, Т.В.
Хмельницкая, Р.И.
Оконенколарнинг
бу борадаги фикрларига тўлиқ қўшилган ҳолда, ахборот
-
коммуникация
технологиялари жуда тез фурсатларда ривожланиб бораётган ҳозирги замонда
электрон ресурслардан самаралали фойдаланиш, шунингдек жиноят процессуал
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
226
ҳуқуқида
исботлаш жараёнида “электрон далил”, “электрон маълумот”, “электрон
ҳужжат”, “рақамли ахборот ташувчиси”, тушунчаларини процессуал мустаҳкамлаш
давр талабига айланиб бормоқда.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб хулоса қилинганда иш юзасидан
тўпланган ишни ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган оғзаки, ёзма ва электрон
шаклдаги ҳақиқий маълумотлар далилларга қўйиладиган барча талабларга мос
келса, улардан мақбул далил сифатида фойдаланиш мумкин.
Фикримизча, диссертациямизнинг мазкур параграфи доирасида амалга
оширилган таҳлил ва хулосаларни усмумлаштирган ҳолда, мақбул далилларнинг
қуйидагича муаллифлик таърифини бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
мақбул далиллар
дейилганда, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган
-
бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли
-
айбсизлигини ва ишни
тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлашга асос
бўладиган қонунда белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган
оғзаки, ёзма ва электрон шаклдаги ҳақиқий маълумотлар тушунилади.
Ушбу таърифни жиноят процессида иш юритиш жараёнига тўғри
татбиқ
этилишини таъминлаш мақсадида амалдаги ЖПК 81
-
моддасининг иккинчи
қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
“Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси,
ёзма,
электрон ва
ашёвий далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва
фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг
баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади”.
ЖПК 81
-
моддасининг иккинчи қисмига киритилиши таклиф этилаётган
мазкур ўзгартиришдан кутилган натижада тўлақонли бўлиши, электрон жиноят
-
процессуал қонунчиликда электрон далиллардан исботлаш жараёнида самарали
фойдаланишни таъминлаш ҳамда электрон далилларни аниқлаш, процессуал
расмийлаштириб олиш, текшириш ва баҳолаш жараёнларини бир бутун тизим
сифатида ишлашини таъминлаш мақсадида
ЖПКнинг қуйидаги бир қатор
нормаларига ўзгартишлар киритиш таклиф этилади:
1)
ЖПК 88
-
моддаси
(Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш)
биринчи қисми 2
-
кичик бандини “ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва
берилишига эришиш” жумлаларидан олдин, бешинчи қисмидаги
“Тергов ёки суд
ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар”, “Шу билан бирга нарса ёки
ҳужжат”, “Ишга алоқаси бўлмаган нарса ва ҳужжатлар”, “Фуқаролар сақлаши
тақиқланган нарса ва ҳужжатлар” жумлаларидан кейин
“электрон
маълумотлар” жумласи билан тўлдириш
;
2)
ЖПК 90
-
моддаси
(Далилларни баённомада қайд этиш) биринчи қисмидаги
“Маълумотлар ва нарсалардан” жумласини “Маълумотлар, нарсалар ва электрон
маълумотлардан” жумлалари билан алмаштириш;
3)
ЖПК 105
-
моддаси
(
Сўроқ қилинувчига нарсалар ва ҳужжатларни
кўрсатиш) биринчи қисмидаги “ҳужжатларни” жумласини “ҳужжатлар ва
электрон маълумотларни” жумлалари билан алмаштириш ва унинг иккинчи
қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш: “Сўроқ баённомасида ёки суд мажлиси
баённомасида қайси нарса ёки ҳужжат
ёхуд электрон маълумот
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
227
кўрсатилганлиги, ҳужжат матнининг ёки тергов ҳаракати баённомасининг қайси
қисми ва унинг ким томонидан ўқиб эшиттирилганлиги, нарса, ҳужжат,
электрон
маълумот ёки
баённомани кўрсатиш вақтида қандай саволлар берилганлиги ва
бунга жавобан сўроқ қилинувчи қандай кўрсатувлар берганлиги аниқ акс
эттирилиши керак.”;
4)
ЖПК 10
6-
моддаси
(
Сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш)
тўртинчи қисмидаги “ҳужжатлар” жумласини “ҳужжатлар ва электрон
маълумотлар” жумлалари билан алмаштириш;
5)
ЖПК 132
-
моддаси
(Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
учун асослар) иккинчи ва учинчи қисмларидаги “нарсалар” жумласини “нарсалар,
электрон маълумотлар” жумлалари билан алмаштириш;
6)
ЖПК 133
-
моддаси
(Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
тартиби) учинчи қисмидаги “нарсалар” жумласини “нарсалар, электрон
маълумотлар” жумлалари
билан алмаштириш;
7)
ЖПК 135
-
моддаси
(Кўздан кечириш учун асослар) биринчи ва учинчи
қисмларидаги “нарсалар” жумласини “нарсалар, электрон маълумотлар”
жумлалари билан алмаштириш;
8)
ЖПК 137
-
моддаси
(Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш) “нарсалар”
жумласини “нарсалар, электрон маълумотлар” жумлалари билан алмаштириш;
9)
ЖПК 141
-
моддаси
(
Кўздан кечириш баённомаси
)
иккинчи ва учинчи
қисмларидаги “нарсалар” жумласини “нарсалар, электрон маълумотлар”
жумлалари билан алмаштириш;
10)
ЖПК 161
-
моддаси
(Олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш тартиби) “нарсалар”
жумласини “нарсалар, электрон маълумотлар” жумлалари билан алмаштириш;
11)
ЖПК 175
-
моддаси
(
Текшириш объектлари) биринчи қисмидаги
“ҳужжатлар” жумласини “ҳужжатлар, электрон маълумотлар” жумлалари билан
алмаштириш;
12)
ЖПК 205
-
моддаси
(Ашёвий ва ёзма далилларни олиш усуллари) биринчи
қисмидаги “нарсалар” жумласини “нарсалар, электрон маълумотлар” жумлалари
билан алмаштириш;
13)
ЖПКни қуйидаги мазмундаги янги 207
-1-
модда билан тўлдириш:
“
207-1-
модда.
Электрон маълумотларни далил деб эътироф этиш ва
ишга қўшиш
Жиноят ишида тўпланган электрон маълумотларни электрон далил деб
эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ва
прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор ёки ажримда электрон далилни
келгусида ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш, шунингдек электрон
далилни ташувчи ёҳуд сақловчи қурилмаларни тегишлилигига кўра эгаларига
қайтариб бериш масалаларии ҳам ҳал этилиши лозим”;
14)
ЖПК 205
-
моддаси
(
Ашёвий далилларни сақлаш ва бошқа жойга юбориш)
биринчи қисмидаги “Ашёвий” жумласини “Ашёвий, ёзма ва электрон” жумлалари
билан алмаштириш.
Фикримизча,
ушбу
жиноят
-
процессуал
қонунчиликка
ушбу
ўзгартишларнинг киритилиши далиллар мақбуллиги билан боғлиқ бир бир қатор
муаммоларнинг ечими бўлиб хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
228
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Президенти раислигида 2020
йилнинг 30
июнь куни одил
судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар
муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши материаллари
//
https://president.uz/uz/lists/view/3684.
2.
Ўзбекистон Президенти раислигида 2022
йилнинг 14
ноябрь куни одил
судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан
ўтказилган йиғилиш материаллари
// https://yuz.uz/news/sud-sohasidagi-ustuvor-
vazifalar-muhokama-qilindi.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор
-
қидирув
ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли
ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ
-89-
сон Фармони [Электрон манба] // URL: https://lex.uz (мурожаат қилинган
вақт: 15.11.2024).
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси //
URL: https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-
prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд
-
тергов фаолиятида фуқароларнинг
ҳуқуқ
ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора
-
тадбирлар қабул
қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 4
апрелдаги қонуни // http://lex.uz.
6.
Ражабов
Б.А. Жиноят процессида исбот қилишнинг умумий шартлари:
Монография –
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. –
Б
47.
7.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати —
М ҳарфи [Электрон манба] // URL:
http://n.ziyouz.com/books/uzbek_tilining_izohli_lugati/O'zbek%20tilining%20izohli%2
0lug'ati%20-
%20M.pdf (мурожаат қилинган вақт: 10.12.2022)
.
8.
Турдиев
Л.З. Ишни судга қадар юритишда далил тўплаш тушунчаси ва
ўзига ҳос жиҳатлари // Academic Research in Educational Sciences. Volume 3 | Issue 2 |
2022.
С.
842
–
847.
Интернет манзили: https://cyberleninka.ru/article/n/ishni
-sudga-
adar-yuritishda-dalil-t-plash-tushunchasi-va-ziga-os-zhi-atlari
9.
Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi.
–
T.:
TDYU, 2017.
–
B. 168.
10.
Курзинер
Е.Э. Актуальные вопросы доказывания в уголовном
судопроизводстве Российской Федерации: Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата юридических наук. –
Челябинск, 2009. –
С. 7.
11.
Попов В.С. Участие адвоката
-
защитника в процессе доказывания на
стадии
предварительного расследования и в суде первой инстанции: Автореферат
диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Челябинск, 2005. –
С. 8.
12.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018
йил
24
августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят
-
процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 24
-
сон қарори
https://lex.uz/uz/docs/3895986.
13.
Овсянников
Д.В. Копирование электронной информации как средство
уголовно
-
процессуального доказывания: автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата юридических наук. –
Екатеринбург, 2015. –
С. 9.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
4 (2024) / ISSN 2181-1415
229
14.
Бостанов
Р.А. Использование производных доказательств в уголовном
судопроизводстве России: автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юридических наук. –
Н. Новгород, 2012. –
С. 13.
15.
Хмельницкая Т.В. Проблемы формирования доказательств в ходе досудебного
производства по уголовному делу: автореферат диссертации на соискание ученой
степени кандидата юридических наук. –
Нижний Новгород, 20
16.
–
С. 15.
16.
Оконенко Р.И. “Электронные доказательства” и проблемы обеспечения
прав граждан на защиту тайны личной жизни в уголовном процессе:
сравнительный анализ законодательства Соединенных Штатов Америки и
Российской Федерации: автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юридических наук. –
М., 2016. –
С. 11
-12.
