Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of a land dispute and (the essence) factors
causing it
Navruz ZARMASOV
1
Higher School of Judges under the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2024
Received in revised form
15 October 2024
Accepted 25 October 2024
Available online
25 December 2024
This article examines the concept of land disputes in terms of
definition, modification, disposal, termination, and protection of
rights.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
land,
land disputes,
disputes over land
ownership,
land
–
the cause of conflicts,
collection of compensation.
Ерга оид низо тушунчаси ва (мазмун
-
моҳияти) уни
келтириб чиқарувчи омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер,
ер низолари,
р
-
мулкий низолари,
низоларнинг келтириб
чиқарувчи сабаб,
компенсация ундириш.
Ушбу мақолада ерга оид низолар тушунчаси унга
нисбатан ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш, тасарруф
қилиш, тугатиш ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан боғлиқ
фикр
-
мулоҳазалар келтирилган.
Понятие земельного спора и (суть) факторы, его
вызывающие
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
земля,
земельные споры,
споры о собственности на
В статье анализируется понятие земельных споров,
охватывающее
вопросы
определения,
изменения,
распоряжения, прекращения и защиты прав на землю.
1
Independent applicant, Higher School of Judges under the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
142
землю,
земля –
причина
конфликтов,
взыскание компенсации.
Ерга оид низолар бу ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни белгилаш,
ўзгартириш, тасарруф қилиш, тугатиш ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан боғлиқ
низолар ҳисобланади. Одатда, бу низолар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар,
ижарачилар ҳамда мулкдорларнинг ер билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузилиши натижасида келиб чиқади.
Ерга оид низолар
объектини
ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга,
жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган
бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми, яъни ер участкаси ташкил этади.
Ерга оид низоларнинг
субъекти
бўлиб, ер участкасига оид ҳуқуққа эга
бўлган жисмоний ва юридик шахслар (ер эгаси, ер мулкдори, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ҳ.зо), шунингдек, ер масаласи бўйича қарор қабул қилишга ваколатли
маҳаллий ўзини бошқариш ёки давлат органлари бўлиши мумкин.
Анъанавий ерга оид низолар предметини ер қонунчилигида белгиланган
меъёрлар билан тартибга солинувчи (ер чегараларини белгилаш, сервитут
белгилаш, ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни тан олиш билан боғлиқ низолар)
муносабатлар ташкил этса, ноанъанавий ерга оид низолар предметини
фуқаролик
-
ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинувчи муносабатлар (ер
участкаларига нисбатан ҳуқуқларнинг мерос, олди
-
сотди, ижара, ҳадя, мерос
шартномалари билан боғлиқ низолар) ташкил этади. Ер низолари у тартибга
солинадиган норматив базанинг ҳажми ва хилма
-
хиллиги, ернинг икки томонлама
хусусияти, яъни, бир томондан табиий бойлик ва табиатнинг бир парчаси бўлса,
иккинчи томондан фуқаролик муомаласининг объекти эканлигидан келиб чиқиб
мураккаб тоифадаги фуқаролик ишлари ҳисобланади.
А.Р.
Емалтыновнинг фикрича,
ер низолари суд ишларининг энг қийин
тоифаларидан бири бўлиб, бунга сабаб ер муносабатларни тартибга солувчи
қонунчилик
нормалари ҳажмининг катталиги, ернинг қиймати ва унинг икки
томонлама ҳуқуқий табиат (табиий бойлик ва айни пайтда иқтисодий
муомаладаги мулк эканлиги)га эгалиги ҳисобланади.
Д.А.
Тоточенко эса ер низоларининг мураккаблигини ер ислоҳотлари
натижасида қонун ҳужжатларидаги туб ўзгаришлар натижасида суд амалиётининг
етарли шакллантирмаганлиги, ер муносабатларини тартибга соладиган кўпинча
бир
-
бирига зид келувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ҳажмининг кўплиги, ернинг
ҳам фуқаролик ҳуқуқи, ҳам ер ҳуқуқи билан тартибга солинадиган кўчмас
мулкнинг ўзига хос объекти ҳисобланиши билан изоҳлайди.
Юридик адабиётларда ерга оид низоларни асосан уч тури келтирилади:
–
ер низолари (жисмоний
ва юридик шахсларнинг ерга нисбатан бузилган
ёки низолашилаётган ерга нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф
қилиш
билан боғлиқ низолар;
–
ер
-
мулкий низолари (бунда нафақат ер ҳуқуқини бузилиши балки,
бу ҳуқуқни бузилиши билан боғлиқ зарарни қоплаш билан боғлиқ низолари).
Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мулкий низолар.
Бу ҳолатда ерга нисбатан ҳуқуқи тўғрисида низо мавжуд эмас, балки ердан
фойдаланиш ва тасарруф қилиш билан боғлиқ мулкий низолар кўрилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
143
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28
-
сонли қарорининг 8
-
бандида
ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қуйидаги низолар санаб
ўтилади:
–
ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш
билан боғлиқ низолар бўйича компенсация ундириш;
–
сервитутни белгилаш ёки бекор қилиш, сервитут юзасидан ҳақ ундириш;
–
бир нечта шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, биргаликда
эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш
тартибини белгилаш, уни бўлиш;
–
ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ
бўлмаган ҳуқуқ бузилишларни бартараф этиш;
–
ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, ер
участкасидан мажбурий тартибда чиқариш;
–
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш ва
фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни
бузиш;
–
Ер кодексининг 36
-
моддасида
назарда тутилган ҳолларда ер участкаларига
бўлган ҳуқуқларни тугатиш;
–
Ер кодексининг 86, 87
-
моддаларида
назарда тутилган ҳолларда ер эгалари,
ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига
етказилган зарарни ундириш;
–
ер участкаларининг ижара шартномаси билан боғлиқ низолар
ва бошқалар.
Ер низолари ер ҳуқуқий муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Юридик адабиётларда ерга оид низоларни келтириб чиқарувчи омиллар
сифатида олимлар турли фикр билдирадилар.
Б.В.
Ерофеев ерга оид низоларнинг асосий сабаблари сифатида
қуйидагиларни кўрсатади:
–
қонун
ҳужжатларидаги камчиликлар;
–
ер муносабати субъектларининг янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий
ҳужжат мазмунидан хабардор эмаслиги;
–
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ишдаги камчиликлари ҳамда
ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг инсофсиз ҳатти
-
ҳаракатлари
.
Д.А.
Тоточенко ер низоларини сабаби сифатида қуйидагиларни санаб ўтади:
–
амалдаги норматив ҳужжатлардаги камчиликлар;
–
ер билан боғлиқ ҳужжатларнинг сифатсизлиги;
–
ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг инсофсиз ҳатти
-
ҳаракатлари;
–
ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқий саводсизлиги.
Юқоридаги
ҳолатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида
ерга оид
низоларни келтириб чиқувчи энг асосий факторлардан учтаси бўйича тўхталиб
ўтамиз.
Ерга оид норматив ҳужжатлардаги камчиликлар ерга оид
низоларнинг
келтириб чиқарувчи сабаб сифатида:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
144
Ер низоларини кўпайганлиги, уларнинг янги турларини пайдо бўлгани, ер
низоларини кўриб ҳал этиш механизмининг мураккаблашганлиги ер низоларини
келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлларини
ишлаб чиқиш ва шу асосида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо
этади.
Бугунги иқтисодий ислоҳотлар даврида 1998 йилда қабул қилинган Ер
кодекси ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Ушбу кодекс давлат
органлари ваколатини асоссиз кенгайтириши билан бир қаторда, ерга оид
муносабатлар субъектларининг бузилган ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя
қила
олмайди.
Ерга оид қонун ости меъёрий ҳужжатларнинг кўплиги, уларнинг бир
-
бирига
зид келиши, қонунчиликдаги бўшлиқлар, Ер кодекси билан тартибга солиниши
лозим бўлган масалаларнинг қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиниши,
амалдаги Ер кодекси ерга оид муносабатларни тўлиқ ҳуқуқий тартибга сола
олмаётгани, унда ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги ер низоларини келтириб
чиқарувчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Асосий камчиликлардан бири Ер кодексида ер соҳасидаги давлат органлари,
мансабдор шахсларнинг ваколатлари аниқ ва тугал белгиланмаганидир.
Ер қонунчилигини бузиб, ер ажратганлик учун
МЖтКнинг 66
-
моддасида
маъмурий жавобгарлик белгиланган
бўлса
-
да, мазкур модда тўлиқ ишлаяпти, дея
олмаймиз.
Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни фермер хўжаликларига
бериш ва танлов ўтказиш тартиби ишлаб чиқилганига 15 йил бўлган.
Ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқий
саводхонлигининг
етарли эмаслиги
Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда
–
ер ресурсларини бошқариш, уни
қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари
ажратиш, ер участкаларига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнида келиб
чиқадиган ҳуқуқий ва бошқа ашёвий муносабатлар тушунилади. Ерга оид
низоларнинг келиб чиқиш сабабларидан бири бу –
ерга оид ҳуқуқий муносабат
субъектларининг ҳуқуқий билимсизлиги ҳисобланади.
Ерга оид низоларнинг
субъекти
бўлиб, ер участкасига оид ҳуқуққа эга
бўлган жисмоний ва юридик шахслар (ер эгаси, ер мулкдори, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ҳ.зо), шунингдек, ер масаласи бўйича қарор қабул қилишга
ваколатли
маҳаллий ўзини бошқариш ёки давлат органлари бўлиши мумкин.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ер участкасига оид ҳуқуққа эга бўлган
жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ерга нисбатан ҳуқуқларини ўз вақтида
давлат рўйхатидан ўтказмайдилар. Бу албатта ерга оид низо келиб чиқаради,
рўйхатга олинмаган ҳуқуқ эгасини
суд низоли ер участкасига нисбатан юридик
жиҳатдан мавжуд бўлмаган ҳуқуқини ҳимоя қила олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31
-
моддасига биноан юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келади. Мазкур кодекснинг 35
-
моддаси 1–
2-
қисмига
асосан юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатига
олиниши керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
145
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги
Қонунининг
13-
моддасига биноан юридик ва жисмоний шахслар ўзи эгалик
қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган, шунингдек тасарруф этаётган ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга
мажбурдирлар.
Лекин, ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг
ер майдонларига бўлган ҳуқуқларини расмийлаштиришдан бўйин товлаганлиги
учун жавобгарлик белгиланмаганлиги ягона давлат ҳисобини юритиш имконини
бермаяпти ҳамда ер майдонлари билан боғлиқ турли хил суистеъмолчилик (ер
солиғи тўламаслик, мақсадсиз фойдаланиш) ҳолатлари учун шароит яратмоқда.
Бундан
ташқари, олинган маълумотларга кўра, 2016 йилда республикада
5,6 млн кўчмас мулклар мавжудлиги аниқланган бўлса
-
да, шундан 2,8 млн (50%)
таси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасида рўйхатга олинган, холос.
Мисол учун, биргина Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган жами
77.044 та якка тартибда уй
-
жой қурилган томорқалар аниқланган. Ушбу
томорқаларга солиқ тўловлари тўлиқ ундирилмаган.
Бироқ, барча ҳолатларда ҳам ерга нисбатан ҳуқуқни давлат рўйхатидан
ўтказмаслик солиқдан қочишни кўзламайди. Бу бор
-
йўғи ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқий
билимсизлиги ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
ҳисоботида
аниқланган ижтимоий сўровнома натижаларини кузатганимизда,
2018 йилда сўровномада иштирок этган фуқароларнинг
49,6 фоизи кўчмас мулк
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлигини билмаслиги,
11,6 фоизи
ҳужжатлар етарли бўлмаганини, 5,8 фоизи рўйхатдан ўтказиш учун тўловни
амалга ошириш учун етарли маблағи бўлмаганини, 24,9 фоизи умуман жавоб
бермагани, 8,1 фоизи бошқа сабабларни кўрсатгани маълум бўлади.
Фикримизча, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни
давлат томонидан назоратини кучайтириш мақсадида МЖтКга ер
участкасидан
ҳуқуқий ҳужжатларсиз фойдаланиш учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи
норма киритиш лозим. Бу ҳолатда ҳуқуқ эгасида масъулият ва мажбурият пайдо
бўлиб, ерга нисбатан ҳуқуқни давлат рўйхатига олиниши келгусида низо келиб
чиқишини олдини олади.
ФКнинг 9
-
моддаси тўртинчи қисмида ҳуқуқни суистеъмол қилишга йўл
қўйиб бўлмаслиги таъкидланиб, ҳуқуқни суистеъмол қилишнинг аниқ шакллари
келтирилади: фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга
ҳамда
ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган
ҳаракатлари. Ҳуқуқни суистеъмол қилишнинг бу шакллари асосида субъектив
омил–
ҳуқуқдан ўзга шахснинг зарарига фойдаланиш ёки ҳуқуқдан унинг
мақсадига зид тарзда фойдаланиш қасди ётади. Бирон шахсга зарар етказишни
ёки ҳуқуқдан унинг мақсадига зид тарзда фойдаланишни асосий мақсад қилиб
фуқаролик
ҳуқуқи амалга оширилганда, мазкур ҳуқуққа эга шахс ҳар доим айбли
ҳаракат қилади, бунда айб тўғридан
-
тўғри қасд шаклини олади. Бошқа ҳолларда
ҳуқуқни
суистеъмол қилишга оид ҳаракатлар мазкур ҳуқуққа эга шахс томонидан
ўз манфаатлари йўлида содир этилади, аммо бунинг натижасида субъектив ҳуқуқ
қонунчиликда белгиланган доирадан ташқарига чиқиб, фуқаролик муомаласининг
бошқа иштирокчиларини ҳуқуқ ва манфаатларини бузади. Бунда мазкур
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
146
ҳуқуқнинг
эгаси бўлган шахснинг содир этилаётган ҳаракат ва унинг
оқибатларига муносабати билвосита қасд қилиш ёки эҳтиётсизлик шаклида
ифодаланиши мумкин. Мазкур ҳуқуққа эга шахсда бундай қасднинг бор
-
йўқлигини
аниқлаш билан суд шуғулланиши лозим. Уни исботлаш юки, мазкур ҳуқуққа эга
шахс уни суистеъмол қиляпти, деб таъкидлаётган субъект зиммасига тушади.
Мансабдор шахсларнинг
ҳуқуқни
суистеъмол қилиши ва инсофсиз
ҳаракатлари
асосан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйиш, қайта сотиб олиш билан боғлиқ жараёнда кўпроқ намоён бўлади. Бугунги
кунда фуқаролик ишлар бўйича судларда ер участкасини давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш натижасида етказилган зарар
ўрнини қоплаш ҳақидаги ишлар, маъмурий судларда ер участкасини олиб қўйиш
тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини бекор қилиш ва у билан боғлиқ
етказилган зарар ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар долзарб ҳисобланади.
С.А.
Боголюбовнинг
таъкидлашича,
Россия
ва
бошқа
постсовет
давлатларининг долзарб муаммоларидан бири бу давлат эҳтиёжлари учун ер
участкаларини олиб қўйиш жараёнида давлат бизнес лойиҳаларини амалга
оширишда айрим шахсларнинг позициясини, манфаатларини ифодалаши
(лоббирование)
орқали
суистеъмол
қилмаслиги,
аксинча,
бозор
мехнанизмларидан фойдаланиши, мулкдорнинг зарарини адолатли компенсация
қилиши, ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш жараёнига ўзининг оқлаб бўлмас
ноқонуний ҳаракатлари билан аралашишни чеклаши, ердан унинг ўз мақсадига
мувофиқ эгалик қилиш чегараларини ўрнатиши шарт.
Е.Л.
Сидорова амалдаги қонунчиликда қарама
-
қаршиликлар ва коллизиялар
мавжуд бўлганлиги сабабли ер участкасини давлат ва маҳаллий эҳтиёжлар учун
олиб қўйилишида оммавий ва хусусий манфаатларнинг муштараклигига эришиш
қийин
,
–
дейди, сабаби вазият қонун меъёрларини бир хил талқин қилиб
бўлмасликда мураккаблашади. Кўпгина ҳолларда мулкдорлар ерни олиб қўйиш
жараёни доирасида зарарни қоплаш имкониятидан маҳрум бўладилар ва суд
ҳимояси
учун мурожаат қилишга мажбурдирлар. Аслида бу
чоралар суд иш
юритувини қўзғатгунга қадар кўриб чиқилиши ва таъминлаши лозим
.
Кейинги йилларда ижтимоий тармоқларда кенг эътирозларга сабаб бўлган
ер низоларини кузатганимизда мансабдор шахслар ҳамма вақт ҳам Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. 97
-
сон “Давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан
фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва низоми талабларига риоя
қилмайдилар
.
Айниқса, кейинги ярим йилликда аҳолининг асосий қисми ер участкасини
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, қайта сотиб олиш жараёнида ер
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мансабдор шахслар томонидан бузилганидан
норози эканлигини кузатиш мумкин. Амалиётда қонунда белгиланган муддатлар
(огоҳлантириш муддати) еки процедураларга амал қилмасдан ер участкалари
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилиши ҳолатлари
учрайди. Шу ҳолатда барҳам бериш мақсадида
мансабдор шахсларга нисбатан
маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш
лозим бўлади.
Мансабдор шахслар учун оддий фуқароларга қараганда оширилган жавобгарликка
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
147
тортилишлари лозим, чунки, мансабдор шахсларнинг улар давлат ҳокимияти
ваколатларига эга бўлган ҳолда ғайриҳуқуқий ҳатти
-
ҳаракатлари ўзгаларнинг
маъмурий ҳуқуқбузарликларига нисбатан кўпроқ зарар етказиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, шу пайтгача қонун ҳужжатларида илгари аниқ
белгиланмаган давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш аслида қандай
мақсадда
амалга
оширилиши
мумкинлиги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2018 йил 01 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция
муҳитини тубдан яхшилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97
-
сонли
қарори
3-
бандида кўрсатилиб, унга кўра давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер
участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилиши
белгиланди:
–
мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият
юритиши учун ерларни тақдим этиш;
–
халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
–
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
–
автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация
объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари,
кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва
электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари,
магистрал
қувурлар,
муҳандислик
-
коммуникация
тармоқларини
қуриш
(реконструкция қилиш);
–
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек,
қонунлар
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан
-
тўғри
назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Албатта юридик жиҳатдан ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш нимадан иборатлиги ва қайси ҳолатда
қонунийлигини
юридик мустаҳкамланиши тўғри. Бироқ, бу Президент ёки ВМнинг
қарори билан эмас Ер кодекси билан тартибга солиниши керак, чунки, бу ҳаракат
фуқаро ёки жисмоний шахсларнинг ер участкасига нисбатан мулкий ва ашёвий
ҳуқуқларини тугатилишга олиб келадиган жараён ҳисобланади.
Ушбу жараён юзасидан Ер кодекси анча такомиллаштирилишни талаб этади.
Масалан, амалдаги Ер кодексимизда мазкур масала 1 та 37
-
модда билан умумий
тартибга солинса, РФнинг Ер кодексида бу масалага алоҳида боб бағишланган
бўлиб, ушбу бобда ер участкаларини давлат ва маҳаллий эҳтиёжлар учун олиб
қўйиш
қарорини қабул қилувчи органлар, олиб қўйиш шартлари, олиб қўйиш
ҳақидаги илтимоснома, ер участкалари давлат ва маҳаллий эҳтиёжлар учун олиб
қўйилиши лозим бўлган шахслар, ер участкаларини аниқлаш, олиб қўйиш
ҳақидаги
қарор, олиб қўйиш ҳақидаги келишувни тайёрлаш, олиб қўйиш билан
боғлиқ зарарни қоплаш миқдорини аниқлашнинг ўзига хослиги, олиб қўйиш
ҳақидаги
келишув, келишувни тузиш, ер участкаси ёки унда жойлашган кўчмас
мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг улар олиб қўйилиши муносабати билан ўтиши ёки
тугатилиши, ер участкаси ёки унда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан
ҳуқуқларнинг
улар олиб қўйилишининг ўзига хослиги каби нормаларни ўз ичига
олиб, мазкур жараённи аниқ ва тўлиқ тартибга солишни белгилаб берган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
148
Ер низоларини келтириб чиқувчи сабаблар ҳақида сўз борганда аввало
уларни профилактикаси ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, профилактика
тадбирлари
ер
муносабатларни
тартибга
солувчи
қонунчиликни
такомиллаштириш, ер ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф қилиш, ер
ҳуқуқий
муносабат субъектларининг инсофсиз хатти
-
ҳаракатларини олдини
олади. Судлар томонидан хусусий ажримлар чиқариш, уни ижросини назорат
қилиш, жиноят аломатлари аниқланганда прокуратура органларига ёзма хабар
бериш орқали ер низолари келиб чиқишини камайтиришга кўмаклашиш мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев
Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси.–
Т.: “Ўзбекистон” нашриёти,
2021. 137 б.
2.
Мирзиёев
Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган
иккинчи нашри.
-
Т.: “Ўзбекистон” нашриёти, 2022. 145 б.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора
-
тадбирларни амалга
ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги
нутқидан. 20.06.2022 // https://president.uz/uz/lists/view/5272
4.
Миллий мустақиллик –
Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам асосидир //
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган
тантанали
маросимдаги
нутқи.
31.08.2022
//
https://president.uz/uz/lists/view/5484.
5.
“Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча
шароитларни яратиш –
энг муҳим вазифамиздир”// Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот
шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи // https://president.uz/uz/lists/view/4551.
6.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. (Матн) Расмий нашр. –
Т.:
“Ўзбекистон” нашриёти, 2023. –
80 бет.
7.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси // Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5
-6-
сон, 82
-
модда.
8.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (биринчи қисм) // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2
-
сонга илова.
9.
Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан
фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш
тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
2021 йил 16 августдаги ЎРҚ
-708-
сонли Қонуни // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799
-
сон.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–
6243-
сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540
-
сон.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-60-
сон Фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
29.01.2022 й., 06/22/60/0082
-
сон.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
149
12.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7
октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер
участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш
тартибини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори//
Қонунчилик
маълумтлари миллий базаси,
https://lex.uz/docs/2777999
13.
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер
майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан
самарали фойдаланишга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида” 14
-
сонли
қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, https://lex.uz/docs/4149388
14.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. 1
-
жилд (биринчи
қисм) Адлия вазирлиги. –(Профессионал (малакали) шарҳлар). –
Т.: “Vektor
-Pre
ss”,
2010.
–
515 б.
15.
Комментарий к Гражданскому кодексу Республики Узбекистан (часть 2).
Профессиональные комментарии. т. 3. —
Ташкент: Министерство юстиции
Республики Узбекистан, SMI
-
ASIA, 2011. 736 с.
16.
Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. 1
-
қисм.
Т.: Т ДЮУ,
2017. 15-17-
б.
17.
Ер ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик. ТДЮУ. Т.: 2018. 31
-
бет.
18.
Узакова Г.Ш. Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи. Ўқув қўлланма / Масъул
муҳаррир: ю.ф.д. проф. М.Б.Усмонов. –
Тошкент: ТДЮИ, 2012. –
12 бет.
19.
Узакова Г.Ш. Ер ҳуқуқи. Ўқув
-
услубий қўлланма. Масъул муҳаррир: ю.ф.н.
доц. М.Р.Мирзаабдуллаева. –
Тошкент: ТДЮУ, 2018. –
12 бет.
20.
Амонов З.А. Мулкий ҳуқуқлар фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида:
Юрид. фан. номз. дисс. –Т.: 2011. 163 б.
21.
Ахмеджанов У.М. Институт собственности в мусульманском праве.
Автореферат дисс. на соиск. учен. степ. к.ю.н.
-
Т.: 1963. –
С.13
-14.
22.
Анисимов А.П. Теоретические основы правового режима земель поселений в
Российской Федерации: Дисс. ... канд. юрид. наук. –
Саратов, 2004. –
С. 102.
23.
Бочаров Н.Н. Правовой режим
земельного участка как объект права
собственности граждан: дис. канд. юрид. наук. Рязань, 2014. С. 14.
24.
Бугров Д.С. Правовой режим земельных участков как недвижимого
имущества: Дисс. канд. юрид. наук. Саратов, 2004. –
С. 18.
25.
Лобанов С. В. Право частной собственности на землю в Российской
Федерации: дис. канд. юрид. наук: 12.00.06. –
Саратов, 2002. –
205 c.
26.
Окюлов О., Отахонов Ф.Х. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоя
тизимини мустаҳкамлаш муаммолари. Монография. –
Т.: ТДЮИ, 2011. 45
-
б.
27.
Рахматуллаев Ж.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини
хусусийлаштиришни фуқаролик
-
ҳуқуқий тартибга солиниши. юридик фанлар
бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс. –
Т.: 2023.
-
168 б.
28.
Рахимжонов А. Кўчмас мол
-
мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ҳимоя
қилишнинг
хорижий тажрибаси. Тезислар тўплами. ТДЮУ, 2021. 233 б.
29.
Узакова
Г.Ш.
Ўзбекистон
Республикасида
ер
участкаларини
хусусийлаштириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш. Монография / Масъул
муҳаррир: ю.ф.д. проф. М.Б.Усмонов –
Тошкент: ТДЮУ, 2020. –
72-
73 бетлар.
30.
Усмонов М.Б., Мирзаабдуллаева М.Р., Узакова Г.Ш. Ўзбекистонда ер
ҳуқуқининг
назарий муаммолари. Монография // Масъул муҳаррир: ю.ф.д. проф.
Ж.Т.Холмўминов. –
Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2011.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2024) / ISSN 2181-1415
150
31.
Холмўминов Ж.Т. Экологик таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф
этиш ҳуқуқий муаммоларининг илмий
-
назарий таҳлили. Монография. Тошкент.
ТДЮУ, 2016. –
72 б.
32.
Xolmo'minov, O. (2020) "Civil law issues of land ownership formation," Review
of law sciences: Vol. 4: Iss. 1 , Article 20
33.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги
“Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги қарори
34.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги
“Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини
ошириш тўғрисида”ги 115
-
сонли қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, https://lex.uz/docs/2025991
35.
Олий суд Раёсатининг 2023 йил 28 мартдаги “Иқтисодий, маъмурий ва
фуқаролик ишлари бўйича судларда 2022 йил давомида ер билан боғлиқ
кўрилган ишлар юзасидан суд амалиётини умумлаштириш натижалари
тўғрисида”ги РС
-14-23-
сонли қарори.
36.
https://inlibrary.uz/index.php/uzbekistan-science-education/article/view
37.
https://www.heritage.org/index/country/uzbekistan
38.
https://worldjusticeproject.org/rule-of-lawindex/downloads/INDEX_2022-
digital.pdf
39.
http://uza.uz/oz/society/zbekistonda-mulk-dakhlsizligi-kafolatlari-
kuchaytirildi-09-08-2018
40.
https://realty.rbc.ua/rus/show/ukraine-vstupil-silu-zakon-stroitelnoy-
amnistii-1524207157.html
41.
https://cyberleninka.ru/article/n/protsessualnye-osobennosti-razresheniya-
zemelnyh-sporov-v-sudah-rf
