Авторы

  • Баходиржон Кимсанов
    Главный консультант, Отдел юстиции Норинского района, Наманганская область

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp197-202

Ключевые слова:

Туркестан в начале ХХ века национально-освободительная борьба национальные политические партии Шурайи Ислам Шурай Улама Союз и Прогресс программы деятельность реформы национальных политических партий право на образование свобода совести права женщин

Аннотация

В статье анализируется общественно-политическая ситуация, сложившаяся в Туркестане в начале XX века, а также роль местных политических партий в национально-освободительной борьбе за независимость государства. Рассматриваются подходы этих партий к вопросам прав человека, их цели, программы и деятельность, включая такие организации, как «Шурои Ислам», «Шурои Улaма», «Иттиход и тараккий». Особое внимание уделено реализуемым политическим и социальным реформам, направленным, в том числе, на обеспечение права на образование для местного населения. Также описываются усилия по освобождению образовательной сферы от контроля российских оккупантов, построение системы образования с учётом национальной и религиозной специфики, обеспечение свободы совести и защита прав женщин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The Presentation of Human Rights Issues in the Programs
of Turkestan Political Parties

Bakhodirjon KIMSHANOV

1


Department of Justice of Narin District

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2024

Received in revised form

15 October 2024
Accepted 25 October 2024

Available online

25 December 2024

The article describes the socio-political situation that

developed in Turkestan at the beginning of the 20th century,

the role played by local political parties in the national

liberation struggle for state independence, the approaches of

political parties to human rights issues, the goals, programs and
activities of the "Shuroi Islam", "Shuroi Ulama", "Ittikhad va

tarakkiy" parties, the political and social reforms they

implemented, including their initiatives to ensure the right of

the local population to education, free the education sector from
the control of the Russian invaders and build it on the basis of

national and religious identity, ensure freedom of conscience,

and protect women's rights.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp

1

97-202

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Turkestan at the beginning

of the 20th century,

national liberation struggles,
national political parties,

Shora Islam,

Shora Ulema,

Turkestan autonomy,

Ittihad va taraqqi,

programs,

activities,

reforms of national political

parties,

awakening of national
consciousness.

Туркистон сиёсий партиялари дастурларида инсон
ҳуқуқлари масалаларининг ифодаланиши

АННОТАЦИЯ

Kalit so

zlar:

XX аср бошларида
Туркистон,

миллий озодлик
курашлари,

миллий сиёсий партиялар,

Шўро Ислом,

Шўро уламолари,
Туркистон мухторияти,

Мақолада ХХ аср бошларида Туркистонда шаклланган

ижтимоий

-

сиёсий вазият, давлат мустақиллиги учун

миллий

озодлик

курашларида

маҳаллий

сиёсий

партияларнинг ўйнаган роли, сиёсий партияларнинг инсон

ҳуқуқлари масалаларига ёндашувлари, “Шўрои Ислом”,
“Шўрои Уламо”, “Иттиҳод ва тараққий” партияларининг

мақсадлари, дастурлари ва фаолияти, амалга оширган

1

Chief Advisor, Department of Justice of Narin District, Namangan Region. E-mail: bakhodirkimsanov@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

198

Иттиҳод ва тараққиёт,
миллий сиёсий

партияларнинг
дастурлари,

фаолияти,

ислоҳотлари,

миллий онг уйғониши

.

сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлари, жумладан, маҳаллий

аҳолининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, маориф
соҳасини рус босқинчилари назоратидан халос этиш ҳамда

миллий ва диний ўзлик асосида қуриш, виждон

эркинлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш борасидаги ташаббуслари баён этилган.

Представление вопросов прав человека в программах

политических партий Туркестана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Туркестан в начале

ХХ века,

национально

-

освободительная борьба,

национальные

политические партии,

Шурайи Ислам,

Шурай Улама,

Союз и Прогресс,

программы,

деятельность,

реформы национальных

политических партий,

право на образование,

свобода совести,

права женщин.

В статье анализируется общественно

-

политическая

ситуация, сложившаяся в Туркестане в начале XX века, а

также роль местных политических партий в национально

-

освободительной борьбе за независимость государства.

Рассматриваются подходы этих партий к вопросам прав

человека, их цели, программы и деятельность, включая

такие организации, как «Шурои Ислам», «Шурои Улaма»,

«Иттиход и тараккий». Особое внимание уделено

реализуемым политическим и социальным реформам,

направленным, в том числе, на обеспечение права на

образование для местного населения. Также описываются

усилия по освобождению образовательной сферы от

контроля российских оккупантов, построение системы

образования с учётом национальной и религиозной

специфики, обеспечение свободы совести и защита прав

женщин.

Инсон ҳуқуқлари тушунчаси замонавий ҳуқуқшунослик

фанининг асосий

масалаларидан бири бўлиб, ҳар бир инсоннинг қадр

-

қиммати, эркинлиги ва

тенглигини тан олишга асосланади, унинг бирор

-

бир жамиятда ривожланиш

ҳолати ушбу жамиятнинг адолат ва демократия сари қанчалик интилаётганидан

дарак беради. Ушбу ғоя минг йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб келган

бўлиб,

миллий ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган ва

мустаҳкамланган. Бунда минтақамизда яшаб ижод қилган мутафаккирлар ва

жамоат арбобларининг ҳам ҳиссалари беқиёс

.

Маьлумки, ХХ аср бошларида Туркистон ўлкаси мураккаб ижтимоий

-

сиёсий

вазиятни бошдан кечираётган эди. Жаҳоннинг турли минтақаларида давлатчилик

ривож топиб, иқтисодий муносабатлар олдинга томон интилаётган, инсон, унинг

эркинлиги, шаъни ва қадр

-

қимматини

давлат фаолиятининг

марказига қўйиш

борасида дадил қадамлар ташланаётган бир даврда ўлкамизда бошқа соҳаларда

бўлгани каби инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам оғир аҳволда қолганди. Бу эса Россия

империяси томонидан амалга оширилган истилочилик, маъмурий

-

сиёсий,

иқтисодий ва ижтимоий сиёсат натижаси эди.

Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати, маҳаллий халқларни

тараққиётдан узоқда тутиб туришига қарши норозилик кайфияти шаклланиб,

Туркистон зиёлилари уни ифодаловчи сифатида майдонга чиқди. Туркистонликлар

турли партия ва гуруҳларга уюшган ҳолда ҳукумат олдига ўз талабларини қўйганлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

199

1917 йилнинг дастлабки ойидан бошлаб “Шўрои Исломия”, “Турон”, “Уламо”,

“Иттифоқ”, “Турк Адам Марказият” фирқаси каби кучли миллий ташкилотлар,

йигирмага яқин миллий жамият ва тўгараклар тузилди”

[1.-

C.1]. Маҳаллий

аҳолининг катта қисми ҳам маҳаллий партиялар изидан уюшиб борди. Ушбу

партияларнинг етакчилари ҳисобланган зиёлиларда минглаб йиллар давомида

тўпланган давлатчилик тажрибалари, илмий

-

маданий мерос натижасида жамият,

давлат ва ҳуқуқ масалалари, жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзига хос нуқтаи

-

назар шаклланган эди. “Жадидларнинг фикрича, давлат

-

ҳуқуқий институтлар

жамият манфаатига хизмат қилиши, умумфаровонликни таъминлаши,

фуқароларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши, ҳуқуқ ва

эркинликларини амалга ошириши, мамлакатнинг ижтимоий тараққиёт йўлидан

бориши учун шарт

-

шароит яратиши лозим”

[2.-

C.11]. Бундан аён бўлмоқдаки,

жадидлар инсон, унинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини

марказий ўринга қўйганлар ҳамда партияларнинг дастурларида меҳнаткаш

халқни қийнаб келаётган масалаларни акс эттирганлар.

ХХ аср бошларида Туркистонда ҳукм сурган ижтимоий

-

сиёсий вазиятдан

келиб чиққан ҳолда сиёсий партияларнинг дастурларидаги бирламчи ва марказий

масала аҳолининг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш бўлган. Бироқ

маҳаллий партиялар дастурларида ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар ҳам

салмоқли аҳамият касб этарди. Жумладан, жадидлар томонидан аҳолининг

таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилган.

Чунки жадидлар таълимнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини яхши ҳис этганлар.

“Бу ҳақда жадидчилик ҳаракати асосчилари ва назариётчиларидан бири

Маҳмудхўжа Беҳбудий шундай

таъкидлаган эди: “Ислоҳотни, аввало, мактаб ва

мадрасалардан бошлаш керак, чунки халқнинг турмуш даражасини таълим

соҳасида эришилган муваффақиятлар белгилайди”

[3.-C.174].

Умуман олганда, жадидларнинг аҳоли таълим сифатини яхшилаш

борасидаги фаолиятлари

бир мунча олдин,

яъни улар сиёсий майдонга кириб

келмасларидан аввал, ХIХ аср оҳирларида бошланган эди. Бу даврга қадар

Туркистонда маориф соҳасида аҳвол оғир бўлиб, ҳаттоки, “ХIХ асрда Марказий

Осиёда анъанавий мусулмон таълимини кескин танқид қилиш, эҳтимол, барча

кузатувчилар, олимлар ва амалдорлар, чор ва советлар жадидлар ва муҳожир

миллатчилар билан ҳамфикр бўлган ягона илмий соҳадир. Ўрта Осиёдаги мактаб

ва мадрасалар Ўрта Осиёнинг турғунлик, ҳатто таназзулга юз тутишининг энг

ёрқин белгиси эди”

[4.-

C.20]. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун жадидлар томонидан

янги усул мактаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари миллий матбуот

фаолиятининг йўлга қўйилиши, миллий театр ва адабиётнинг вужудга келиши

ҳам

аҳоли маданий савиясининг ўсишига хизмат қилди.

Жадидлар сиёсий майдонга кириб келганларидан сўнг эса маориф соҳасини

ислоҳ қилиш масаласини ўз партиялари дастурларида ёқлаб чиққанлар. “Таълим

соҳасини тубдан ислоҳ этиш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг саводхонлигини

ошириш, диний ва дунёвий билим бериш, мамлакат эҳтиёжлари учун замонавий

билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш масаласи Туркистон маҳаллий партиялари

учун узоқ вақт давомида энг долзарб масалалардан бўлиб келган”

[2.-C.33].

Ҳаттоки, умумроссия мусулмонларининг қурултойларида ҳам таълим

соҳасидаги оғриқли масалаларга ечимлар бўйича қарорлар қабул қилинган.

Масалан, умумроссия мусулмонларининг учинчи қурултойида “мусулмон болалари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

200

учун барча аҳоли яшайдиган ҳудудларда бошланғич

мактаблар, эҳтиёж бор

жойларда эса ўрта мактаблар очилиши, мактабларда ўқитиш тили масаласи,

бошланғич таълим ёши, таълим муддатлари, мактабларнинг давлат томонидан

таъминланиши, таълим ҳар бир ўғил ва қизга мажбурий эканлиги, мактабларни

бошқариш масалалари муҳокама этилган ва сьездда сайланган Комиссия

томонидан ишлаб чиқилган қоидалар қабул қилинган”

[2.-C.34].

Жадидларнинг маориф соҳасидаги асосий мақсадларидан бири ушбу соҳани

рус босқинчилари назоратидан халос этиш ҳамда миллий ва диний ўзлик асосида

қуриш бўлган. Жумладан, 1917 йил 8 cентябрда Туркистон мусулмонларининг

II қурултойи чақирилиб, унда алоҳида тарзда “Туркистон мусулмонларининг

маориф ва маданият масаласи” муҳокама қилинган

[

5]. Мазкур масала юзасидан

қуйидагича қарор қабул қилинган: “1. Муҳаммад Амин Афандизоданинг

22 моддадан иборат лойиҳаси қабул қилинсин. 2. Марказий Шўро ва “Шўрои

Ислом” лар ҳузурида жиддийлик билан иш кўрадиган маориф шўбалари тузилсин.

3. Маориф ишлари ўз ихтиёрлари билан бошқарилсин, маҳаллий ҳукумат

маъмуриятлари, яъни инспектор ва директорлар қарамоғидан чиқарилсин. 4. Дума

ва земстволарда маорифга сарф қилинадиган маблағлар ҳайъат аъзоларининг

иштироки билан тақсимлансин”

[5].

Таълим олиш ҳуқуқидан ташқари, виждон эркинлигини таъминлаш

масаласи ҳам маҳаллий сиёсий партиялар дастурларида муҳим ўрин эгаллаган.

Зиёлилар диний соҳа, жумладан, ислом динининг аҳоли ҳаётида тутган ўрнини

тўғри англаганлар. М.Беҳбудий бу борада қуйидагича фикрга эга эди: “Мартабаи

инсониятға ноил ўлмакға, ҳар бир инсонни жамияти инсониятға ва дини илоҳияға

эҳтиёжи бор. Ушбу сабабдандурки, инсонлар комил инсонларни қўл остиға

жамияти башарияни барпо қиладурлар. Аллоҳ таоло анбиё воситаси ила қонуни

шариат, хавфу қалбу рижо юборибдурки, анго дохил ва солик бўлмоқ лозим ва

вожибдур”

[6.-C.22].

Беҳбудий томонидан “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида” ги лойиҳа

ҳам

ишлаб чиқилган бўлиб, виждон эркинлиги соҳасида ҳам бир нечта ислоҳий

ғоялар илгари сурилган. Жумладан, дастур “Тошкентда дин ва мулкчилик ишлари

бўйича жойларда ўз бўлимларига эга бўладиган бош бошқарма ташкил этишни

кўзда тутади. Лойиҳада бош бошқарма ва унинг бўлимлари қози судлари

ишларини юритиши; вақф мулкларини тақсимлаши; мактаб, мадраса, мачит, бозор

ва бошқа диний ҳамда миллий масалалар билан шуғулланиши; қози, муфтий

,

мударрис, ўқитувчи, имом ва бошқалардан имтиҳон қабул қилиши ҳамда уларга

тегишли гувоҳномалар бериши; қозиларнинг ҳукм ва қарорлари ижросини

таъминлашга қаратилган муайян қоидалар ишлаб чиқиши; одил судлов соҳасида

ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқиши ва подшо ҳукуматига тасдиқлаш учун

киритиши белгиланган”

[7].

Бу борада Аҳмад Закий Валидийнинг фикрлари ҳам Беҳбудийникига ўхшаш.

У томонидан 1921 йилда “Жадид тараққийпарварлар партияси” нинг 19 банддан

иборат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, дастурда Туркистон ўлкасининг

мустақиллиги масаласи марказий ўрин эгаллаган бўлса

-

да, унинг 1

-

моддасида:

“Ўз миллий маданиятига эга бўлиб, мустақил миллат сифатида яшаш ҳаётнинг

асоси бўлмоғи керак. Бу эса барча миллатларнинг орзусидан. Мақсадимиз

Туркистонни мустақил қилиб, миллий ҳукумат тузишдан иборат. Миллат –

тил,

дин, маданият, адабиёт, урф

-

одатлар бирлигига асосланади”,

[8.-

C.168] деган ҳолда

миллат шаклланишида дин асосий унсурлардан бири эканлигига урғу берилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

201

1917 йил апрел ойида бўлиб ўтган Умумтуркистон мусулмонларининг

I қурултойи кун тартибига Туркистоннинг бўлажак бошқарув идора усули қандай

бўлиши тўғрисида; Туркистондаги маҳаллий фуқаролик муассасалари; Диний

-

шариат муассасалари; Туркистондаги барча мусулмонларга раҳбарлик қилувчи

ислом диний бошқарувини тузиш тўғрисида каби масалаларнинг киритилиши

[9]

ҳам жадидлар аҳолининг катта (расмий маълумотларга кўра 95 фоиз) қисмини

ташкил қилувчи мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилишга нечоғлик

интилганидан далолат беради.

Жадидлар томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида илгари

сурилган илғор демократик ғоялардан яна бири аёллар ҳуқуқлари масаласи эди.

Чунончи, маҳаллий зиёлилар аёлларнинг ижтимоий ҳаётда, жумладан, миллат

эртаси бўлган ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамиятини яхши англардилар.

“Улар жамиятнинг интеллектуал даражаси унда аёлларнинг эгаллаган ўрни билан

белгиланади деб ҳисоблашган. Бундан келиб чиқиб, жадидлар, биринчи навбатда,

мусулмон оламида аёлларнинг ўрни ва ролига муносабатни ўзгартириб, маданий

-

маърифий ва маиший соҳаларда ислоҳотларни амалга оширсак, жамиятни тубдан

ўзгартириш ёки қайта қуриш мумкин, деб ҳисоблашган”

[10.-C.651].

Шу сабабдан хотин

-

қизлар таълимини ислоҳ қилиш масаласи доимий

равишда жадидларнинг диққат марказида турган. Ҳаттоки, аёл ўқитувчиларнинг

тайёрланишига алоҳида эътибор қаратиш масаласи мусулмонларнинг учинчи

бутунроссия қурултойи қарорида ҳам акс этган эди

[11.-C.32-33].

Ушбу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ХХ асрда кечган ижтимоий

-

сиёсий

жараёнларда

кўпроқ

эркак

жадидлар

иштирок

этган

бўлсалар

-

да,

тараққийпарварлик ҳаракатларида аёлларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлган. Мулла Саид

Аҳмад қизи Нозимахоним, Собира Холдорова, Башорат Мирбобоева, Зулфия Умидова

ҳамда

Ёдгор Насриддинова каби аёллар миллат ривожи учун турли соҳаларда фаол

кураш олиб борган зиёлилардан эдилар. [12] Бундан ташқари, ўша даврда Марям

Султонмуродова, Матлуба Муҳаммедова, Хайринисо Мажидхонова ва Дилором

Юсуповалар каби бир қанча аёллар хорижда таҳсил олиш учун юборилган [13] Бу эса

жадидлар барча соҳаларда бўлгани каби аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглиги

масалаларига ҳам алоҳида эътибор билан қараганларидан дарак беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, ХХ аср бошларида Туркистон

сиёсий партияларининг дастурларидан ўрин олган инсон ҳуқуқлари масалалари

ушбу давр жамияти ривожига сезиларли таъсир кўрсатди. Айниқса, жамиятда

тенглик ва адолат тамойилларини қарор топтириш, маориф ва аёллар

ҳуқуқларини

таъминлаш каби масалалар мустамлакачиликка қарши курашда

ифодаланган бўлишига қарамай бугунги кундаги замонавий инсон ҳуқуқлари

стандартларига мос келувчи ғоялар эди. Бу эса, ўз навбатида, партияларнинг

инсон ҳуқуқлари масаласида ўз даври учун илғор бўлган ютуқларга эришганидан

далолат беради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Туркистонда 1917

-

1918 йиллардаги миллий

-

сиёсий ташкилотлар.

А.Мингноров. Маънавият. –Т

. 2002.

2.

Туркистон

сиёсий

партиялари

дастурларида

давлат

мустақиллиги

учун

кураш

ғояларининг

ифодаланиши

.

Н.П.Азизов. Монография. Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси. –Т. 2018 йил

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

202

3.

Из истории философии и нравственных мышлений в Узбекистане.

Й.Джумабаев. –Т. «Учитель» –

“ЗИЁ НОШИР”. 1997.

4.

The Politics of Muslim Cultural Reform. Jadidism in Central Asia. University of

California press. A.Khalid. 1999. The Regents of the University of California.

5.

Умумтуркистон мусулмонлари сездининг программаси. Улуғ Туркистон.

1917 йил 7 сентябр.

6.

Танланган асарлар. М.Беҳбудий.

7.

Туркистон

маданий

мухторияти

лойиҳаси

.

М

.

Беҳбудий

.

Жаҳон

адабиёти

.

2003 йил. № 8. 146

-156-

бетлар // Правовое государство: независимость, нация,

экономика, идеология, политика. Ташкулов Ж. У. Т. IV. С

-134.

8.

Жадидларнинг давлат

-

ҳуқуқий қарашлари. М.З.Эргашева.

9.

Умумтуркистон мусулмонларининг қурултойи. Нажот. 1917 йил 21 апрел.

10.

Существует ли гендерная система в историографии Центральной Азии

(колониальное, советское и настоящее время). Д.Алимова.

История Узбекистана,

2008 г. № 2.

11.

Политическая жизнь русских мусульман до февральской революции.

12.

Ўзбекистон

тарихида

илк

кашшоф

аёллар.

Мақола.

https://www.gazeta.uz/oz/2023/03/08/they-were-the-first/

13.

Хорижда ўқиган ўзбек жадид аёлларининг “айби” нима эди? Мақола.

https://yuz.uz/uz/news/xorijda-oqigan-ozbek-jadid-ayollarining-aybi-nima-edi

Библиографические ссылки

Туркистонда 1917-1918 йиллардаги миллий-сиёсий ташкилотлар. А.Мингноров. Маънавият. –Т. 2002.

Туркистон сиёсий партиялари дастурларида давлат мустақиллиги учун кураш ғояларининг ифодаланиши. Н.П.Азизов. Монография. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси. –Т. 2018 йил.

Из истории философии и нравственных мышлений в Узбекистане. Й.Джумабаев. –Т. «Учитель» – “ЗИЁ НОШИР”. 1997.

The Politics of Muslim Cultural Reform. Jadidism in Central Asia. University of California press. A.Khalid. 1999. The Regents of the University of California.

Умумтуркистон мусулмонлари сездининг программаси. Улуғ Туркистон. 1917 йил 7 сентябр.

Танланган асарлар. М.Беҳбудий.

Туркистон маданий мухторияти лойиҳаси. М.Беҳбудий. Жаҳон адабиёти. 2003 йил. № 8. 146-156-бетлар // Правовое государство: независимость, нация, экономика, идеология, политика. Ташкулов Ж. У. Т. IV. С-134.

Жадидларнинг давлат-ҳуқуқий қарашлари. М.З.Эргашева.

Умумтуркистон мусулмонларининг қурултойи. Нажот. 1917 йил 21 апрел.

Существует ли гендерная система в историографии Центральной Азии (колониальное, советское и настоящее время). Д.Алимова. История Узбекистана, 2008 г. № 2.

Политическая жизнь русских мусульман до февральской революции.

Ўзбекистон тарихида илк кашшоф аёллар. Мақола. https://www.gazeta.uz/oz/2023/03/08/they-were-the-first/

Хорижда ўқиган ўзбек жадид аёлларининг “айби” нима эди? Мақола. https://yuz.uz/uz/news/xorijda-oqigan-ozbek-jadid-ayollarining-aybi-nima-edi