Авторы

  • Журабек Юсупов
    Докторант, Ферганский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6-pp312-319

Ключевые слова:

вторая мировая война сельское хозяйство советское правительство аграрная политика Ферганская область хлопководство шелководство садоводство ирригация мелиорация колхоз пятилетний план

Аннотация

В статье исследуется политика советского правительства по развитию сельского хозяйства в Узбекистане в первое десятилетие после Второй мировой войны и ее особенности. На примере Ферганской области анализируется специализация сельского хозяйства преимущественно на хлопководстве и его влияние на социальную жизнь сельского населения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of agriculture development in Uzbekistan in the

period after the Second World War (on the example of the

Fergana region)

Jurabek YUSUPOV

1

Fergana State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2024

Received in revised form

15 November 2024

Accepted 15 December 2024

Available online

25 January 2025

The article examines the Soviet government policy on the

development of agriculture in Uzbekistan in the first decade

after the Second World War and its features. Using the example

of the Fergana region, the specialization of agriculture mainly in

cotton growing, and its impact on the social life of the rural

population are analyzed.

2181-1

415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss6-pp

312-319

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Second World War,

agriculture,

Soviet government,

agrarian policy,

Fergana region,

cotton growing,

sericulture,

gardening,

irrigation,

melioration,

collective farm,

five-year plan.

Иккинчи

жаҳон

урушидан

кейинги

йилларда

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

хусусиятлари (Фарғона вилояти мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Иккинчи жаҳон уруши,

қишлоқ

хўжалиги,

совет ҳукумати,

аграр сиёсат,

Фарғона области,

пахтачилик,

пиллачилик,

Мақолада

Иккинчи

жаҳон

урушидан

кейинги

биринчи

ўн

йилликда

Совет

ҳукуматининг

Ўзбекистонда

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш

сиёсати

ва

унинг

хусусиятлари

ўрганилган

.

Қишлоқ

хўжалигининг

асосан

пахтачиликка

ихтисослашуви

ва

унинг

қишлоқ

аҳолиси

ижтимоий

ҳаётига

таъсири

масаласи

Фарғона

области

мисолида

таҳлил

этилган

.

1

Basic Doctoral Student, Fergana State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

313

боғдорчилик,

ирригация,

мелиорация,

колхоз,

беш йиллик режа

.

Особенности

развития

сельского

хозяйства

Узбекистана в период после Второй мировой войны
(на примере Ферганской области)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Вторая мировая война,
сельское хозяйство,

советское правительство,
аграрная политика,
Ферганская область,

хлопководство,
шелководство,
садоводство,

ирригация,

мелиорация,

колхоз,

пятилетний план.

В

статье

исследуется

политика

советского

правительства по развитию сельского хозяйства в

Узбекистане в первое десятилетие после Второй мировой

войны и ее особенности. На примере Ферганской области

анализируется

специализация

сельского

хозяйства

преимущественно на хлопководстве и его влияние на

социальную жизнь сельского населения.

Иккинчи жаҳон урушида совет мамлакатининг кишилар сони бўйича

талофати бутун жаҳон талофатининг қарийб ярмини ташкил қилди,

1941

–1945 йиллардаги уруш давомида 26,6 миллион совет кишилари ҳалок бўлди.

Бошқача айтганда, СССРнинг ҳар еттинчи фуқароси уруш қурбонига айланди.
Фронтларнинг ўзида 11,9 миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлди. Эркак фуқаролар
талофати жуда катта бўлиб, 20 миллионга яқин эркаклар уруш қурбонига айланган
эди. Урушдан кейин ҳарбий хизматдан бўшатилиб, қишлоқларга қайтган эркаклар
урушдан аввалги эркаклар миқдорининг ярмини ташкил этди, холос [1. Б.122].

Совет Иттифоқи шундай талофат ва йўқотишлар билан урушни тугатди,

унинг иқтисодиёти ўта ҳарбийлашган бўлиб, фуқаролик ишлаб чиқариши ва
қишлоқ хўжалиги эскирган ишлаб чиқариш фондлари, қаттиқ марказлаштирилган
таъминот ва вайрон бўлган ижтимоий тармоқлари билан ажралиб турарди.

Уруш йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам жуда катта зарар кўрди, унинг

тараққиёти

анча

йилларга

орқага

суриб

ташланди.

Республикада

етиштирилаётган озиқ

-

овқат, кийим

-

кечак, тайёрланаётган техника асбоб

-

ускуналари, машина

-

тракторлар фақат фронт учун хизмат

қилди. Айниқса, қишлоқ

хўжалигидаги аҳвол ниҳоятда оғир эди. Далада ишлаши лозим бўлган асосий ишчи
кучи –

эркаклар фронтдан эндигина қайтаётган эди. Уларнинг кўпчилиги ногирон

бўлиб қайтдилар, соғ

-

саломат ўз қишлоғига келганлар эса уруш туфайли кўп

нарсаларни эсларидан чиқариб юборган, меҳнат малакаси анча пасайган эди.

Уруш йилларида колхоз ва совхозларнинг моддий

-

ишлаб чиқариш базаси

тамоман ҳароб аҳволга тушиб қолган эди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат
қиладиган ишчи кучи уруш талофатлари натижасида жуда қисқариб кетган эди.
1946 йил бошларида колхозларнинг меҳнатга яроқли аҳолиси 1940 йилдагига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

314

таққослаганда 1/3 қисмга камайиб кетган, меҳнатга яроқли эркаклар эса урушдан
аввалги даражанинг фақат 40 фоизини ташкил этарди. Шу сабабли ҳам, урушдан
кейинги қишлоқ хўжалигини тиклаш ишлари ана шундай мураккаб шароитлар
остида амалга оша бошлади.

Совет халқи олдида ана шундай оғир иқтисодиётни тиклаш ва изга тушириш

вазифаси кўндаланг турарди. 1945 йил август ойида СССР ҳукумати томонидан

1946-

1950 йилларга

мўлжалланган халқ хўжалигини ривожлантиришнинг 4

-

беш

йиллик режаси ишлаб чиқилди. Беш йиллик режанинг асосий вазифалари
сифатида мамлакатнинг урушдан бевосита зарар кўрган районларини тиклаш,

бу районлар саноати ва қишлоқ хўжалигини урушдан олдинги даражага етказиш
ва ундан ошириш кабилар белгиланган эди.

Беш йиллик режага кўра, мамлакат

миллий даромадини 38 фоиз ўсиши кўзда тутилган, аммо агар мамлакатнинг
урушдаги моддий йўқотишлари ҳисобга олинадиган бўлса, бу урушдан олдинги
даражага эришишни англатар

эди [2. Б.7]

.

Урушдан кейинги йиллардаёқ республика қишлоқ хўжалигини қайта

қуришнинг асосий мезони пахта экин майдонларини изчил кенгайтириш ва
пахтанинг умумий экин майдонларидаги улушини ошириш бўлиб қолди.
Қолаверса,

1946

–1950 йилларга мўлжалланган беш йиллик режада Ўзбекистонга

Иттифоқ пахта мустақиллигининг асосий кафолати сифатида асосий ўрин
ажратилди. Уруш тугагандан кейин кўп ўтмай 1946 йил февралида марказий
сиёсий

раҳбарият

махсус

қарор

қабул

қилиб,

унда

Ўзбекистонда

1946

–1953 йилларда пахтачиликни тиклаш ва янада ривожлантириш соҳасидаги

режалар ва тадбирларни белгилаб берди. Маҳаллий ҳокимият органлари
зиммасига суғориладиган ерларда дон экинлари экишни қисқартириш ва бу
экинларни бошқа ерларга кўчириш, чигит ва беда учун

суғориладиган ерлардан

218 минг гектарини бўшатиш чораларини кўриш вазифаси юкланган эди [3. Б.506]

.

1945 йил 14 июнда ВКП(б) Марказий Комитети ва СССР Халқ Комиссарлари

Совети “Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш
чоралари тўғрисида” қарор чиқарди [4. Б.862

-866]

. Шу қарорга биноан

республикада жами пахта экилаётган майдон 1940 йилда 920 минг гектарни
ташкил қилган бўлса, 1950 йилнинг охирига келиб 955 минг гектарга етказилиши
лозим эди. 1947 йилда пахтачиликнинг урушдан олдинги даражасини тўла
равишда қайта тиклаб олиш кўзда тутилди. Ўзбекистон қишлоқ меҳнаткашлари
янги ерларни ўзлаштириш билан бир қаторда пахта ҳосилдорлигини ҳам йил
сайин ошириб боришлари лозим эди.

Беш йиллик режага кўра, 1950 йилга келиб республикада пахта ҳосили

2 миллион 139 минг тоннага етказилиши керак эди. Бу кўрсаткич

1945 йилдагидан 2,5 баробар кўп бўлиши лозим эди. Шунингдек, 1953 йилга бориб
1 миллион гектар пахта майдонларида ҳосилдорликни гектарига 25 центнерга
етказиш мўлжалланган эди [5. Б.465]

.

Қишлоқ

хўжалигининг бошқа тармоқларини, айниқса, чорвачиликни

юксалтиришга жиддий эътибор берилди. Беда ва бошқа озуқа экинлар экиш учун
янги ерларни жадаллик билан ўзлаштириш чорва моллар туёғини купайтириш
учун мустаҳкам ем

-

хашак базаси яратишга имкон берар эди. Республика қишлоқ

хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлган пиллачиликка беш йиллик
планда катта эътибор берилди. 1946–1950 йилларда тутнинг янги навларини ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

315

қурт

уруғининг янги зотларини жорий қилиш, ипак қуртини парвариш қилишни

яхшилаш, қурт

уруғи сифатини ошириш вазифаси қўйилди. Ипак қурти очириш

учун тарқатиладиган қурт уруғини беш йилликнинг охирига бориб 285 минг
қутига

ва пилланинг ялпи ҳосилини 14840 тоннага етказиш ҳамда ҳар бир қути

қурт уруғини боқиш натижасида олинадиган пилла ҳосилини

52 килограммга

етказиш белгиланди [6. Б.135]

.

Беш йиллик режада Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятни ривожлантиришнинг

аниқ вазифалари ва асосий йўналишлари белгилаб берилди. Масалан, Фарғона
водийси пахтачилик, пиллачилик ҳамда газламалар ишлаб чиқаришнинг асосий
маркази, нефть қазиб чиқариладиган район бўлиб ривожланиши лозим эди.
Шунингдек, Фарғона областида боғ ва токзорлар майдонини қайта тиклаш ва
кенгайтириш, уларни парвариш қилишни яхшилаш ҳамда боғ ва токзорларнинг,
полиз экинлари ҳосилдорлигини ошириш ҳам режалаштирилди [7. Б.23

-24].

Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда экин экилмасдан ташлаб

қўйилган

тишландиқ ерлар бор эди. Ҳукумат қарори билан 1947 йилда Тошкент

вилоятидаги 46,9 минг гектар, Фарғонадаги 20,3 минг гектар, Намангандаги

15,3

минг гектар, Андижондаги 33 минг гектар, Самарқанддаги 21,7 минг гектар,

Бухородаги 23,2 минг гектар, Қашқадарёдаги 21 минг гектар, Сурхондарёдаги

10,4 минг гектар, Хоразмдаги 30 минг гектар ва Қорақалпоғистондаги 38,9 минг
гектар партов, ташлаб қўйилган қаровсиз

ерларда экин экишни таъминлаш лозим

эди [8. Б.178]

.

Урушдан кейинги дастлабки йилларда юқори малакали мутахассислар

тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини мутахассислар билан таъминлаш
бўйича кенг кўламли дастурлар қабул қилинди. Айниқса, қишлоқ

хўжалиги учун

механизаторлар, техник кадрлар ва қишлоқ хўжалиги турли тармоқларида
малакали ходимлар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лекин,
кадрлар таркиби асосан зарур касбий кўникмаларга эга бўлмаган аёллар ва
ўсмирлар ҳисобига тўлдирилди. Шуни таъкидлаш жоизки, урушдан кейинги
дастлабки йилларда механизаторлик касбини ўқитиш амалиётида жиддий
муаммолар мавжуд эди. Хусусан, малакали ўқитувчилар жуда кам, зарур ўқув
қўлланмалари

ва жиҳозлар етишмас, мавжудлари эса талабларга жавоб бермасди

.

1946 йилда СССРда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши

бўйича

урушдан

олдинги ишлаб чиқариш даражасининг ярмига зўрға эришилди. Мамлакатда озиқ

-

овқат тақсимотининг карточка тизими сақлаб қолиниши натижасида
одамларнинг асосий қисми ярим оч ҳолатда меҳнат фаолияти билан
шуғулланишга мажбур бўлардилар.

1946

–1947 йиллардаги қурғоқчилик ва

ҳосилсизлик

туфайли вазият янада оғирлашди. Бироқ, шунга қарамай, мамлакат

бўйича йиғиб олинган ғалланинг 10

фоизи Шарқий Европа мамлакатларига

экспорт

қилинди [9. Б.38]

.

1946 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Марказдан келтирилаётган ғалла ва

бошқа озиқ

-

овқат ҳамда саноат маҳсулотлари миқдори топширилган пахта

ҳажмига

боғлиқ бўлиб қолди. 1946

йилда республикада пахтадан юқори ҳосил

олинди. Давлатга 1 миллион 428 минг тонна пахта хомашёси топширилди, давлат
режаси 100,7 фоизга бажарилди, ҳосилдорлик гектарига 13,6 центнерни ташкил
қилди

[10. Б.222]. 1947 йилга келиб пахта экиладиган майдонлар ҳажми урушгача

бўлган даражага етди. 1947, 1948 ва 1949 йилларда пахта етиштириш бўйича


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

316

давлат режаси бажарилмади. Бунинг асосий сабаби шунда эдики, қишлоқ
хўжалигида меҳнат кучи етишмас, қолаверса, пахтачиликнинг моддий

-

техник

базаси ҳам анча паст эди. Кўрилган чора

-

тадбирлар ва амалий ёрдам туфайли

1950 йилда Ўзбекистонда 2 миллион 282 минг тонна пахта етиштирилиб, давлат
режаси 104 фоизга бажарилди.

Урушдан кейинги 1946–1955 йиллар давомида пахта етиштириш бўйича

давлат режаси фақат 1946 ва 1950 йилларда

бажарилди. Ўзбекистон

1951

–1955 йилларда давлатга 12 миллион 714 минг тонна пахта етказиб берди. Бу

кўрсаткич 1946–1951 йиллардагидан 4 миллион 779 минг тоннага ёки 62,2 фоизга
кўп эди [11. Б.41]. Пахта етиштиришнинг кўпайиши асосан янги, қўшимча ерларни
пахта экин майдонларига айлантириш ҳисобига амалга оширилди. 1949 йил

16 апрелда республика ҳукумати “Мирзачўлни ўзлаштиришнинг навбатдаги чора

-

тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди ва бу ҳудудда янги ўзлаштирилган
ерларнинг асосий қисми пахта экиш учун ажратилди[12. Б.286]. Ўша йилларда сув
хўжалигини ривожлантиришга эътибор кучайтирилган бўлса

-

да, бу фақат колхоз

ерларини суғоришга қаратилган эди. Сув биринчи навбатда ғўза майдонларига
сарфланди, дон, сабзавот, полиз, боғ ва бошқа экинлар эса иккинчи даражали
бўлиб қолди. Сув танқислиги туфайли кўпгина районларда қишлоқ аҳолисининг
шахсий томорқалари суғорилмай қолди. Пахтачиликни монополлаштириш ва
иқтисодий мажбурлашга асосланган империяча сиёсат қишлоқ хўжалигининг
аҳволига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Масалан, 1950 йилларнинг бошида ялпи
экин майдонлари ҳали урушдан олдинги даражага етмаган эди. Донли
экинларнинг ялпи ҳосили 1950 йилларнинг бошида 1940 йилдаги 615,1 минг
тоннадан 443 минг тоннага, сабзавотлар ҳосили 1315,2 минг тоннадан 840,2 минг
тоннага, полиз экинлари ҳосили эса 331,9 минг тоннадан 153,4 минг тоннага
камайди. Шу билан бирга, сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги гектарига

125 центнердан 73 центнергача, полиз экинлариники эса 84 центнердан

66 центнергача пасайди [13. Б.111]

.

Иқтисодий қийинчиликлар шароитида давлат фуқароларга нисбатан

қатағон

чораларини кучайтирди. СССР Олий Совети Президиумининг 1947 йил

4 июндаги “Давлат ва жамоат мулкини ўғирлаганлик учун жиноий жавобгарлик
тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг шахсий мулкини ҳимоя қилишни кучайтириш
тўғрисида”ги фармонлари шафқатсизлиги билан 1932 йил 7 августдаги қонундан
(“Беш бошоқ тўғрисидаги қонун”) ҳам ошиб кетди. 1946 йилнинг иккинчи ярмида
ғаллани

муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича иккита: 27 июнда –

“Ғалла

муҳофазасини таъминлаш, исрофгарчилик, талон

-

тарож ва ўғирликнинг олдини

олиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ва 25 октябрда “Давлат ғалласи хавфсизлигини

таъминлаш тўғрисида” қарорлар қабул қилинди. Фармонларда ўта оғир чоралар –

отув ёки отув жазосини 10 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштириш кўзда
тутилган эди [14. Б.12]. 1947 йил баҳорида ғалланинг ички бозорга киришининг
тўхтаб қолиши ва ғалла нархининг кескин ошиб кетиши мамлакатда озиқ

-

овқат

ўғирлигининг авж олишига

олиб келди. Майда ўғирлик учун жазо чоралари кескин

кучайтирилиб, 7

-

10 йиллик қамоқ жазоси татбиқ этилди. Ваҳоланки, илгари

бундай жиноят учун 1 йиллик қамоқ жазоси тайинланар эди. Одамлар яшаб қолиш
учунгина ўғирлашар эди. Чунки, кўпгина колхозчилар иш кунлари учун бир грамм
ҳам дон олмаганлар [15. Б.94]

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

317

Совет давлатида юзага келган очорчиликни олдини олиш, аҳолини очлик ва

қийинчиликлардан

сақлаб қолиш имкони бор эди. Бунинг учун давлат

тасарруфида етарли миқдорда ғалла, ёғ, қанд ва бошқа маҳсулот заҳиралари бор
эди. Бироқ мавжуд заҳираларга тегилмади. 1946 йилдаги совет мамлакатидаги
очарчилик нафақат табиий офат –

қурғоқчилик натижасида, балки партия ва совет

ҳукуматининг

шафқатсиз ва ғайриинсоний сиёсати натижасида ҳам юзага келган

эди. Очликдан азоб

чекаётганларга кўрсатилган ёрдам етарли бўлмаган, агар

ёрдам кўрсатилган бўлса ҳам у рамзий маънода эди. Мавжуд озиқ

-

овқат

захиралари ёки хорижга ғалла экспортини қисқартириш очарчиликнинг олдини
олишга имкон берар эди. Лекин бундай йўл тутилмади. 1946 йилда совет
мамлакатида ғалла экспорти 0,4 миллион тоннани ташкил этган бўлса, 1947 йилда

минглаб одамлар очликдан ўлаётган шароитда ғалла экспорти 6 баравар

кўпайиб, 6,4 миллион тоннани ташкил қилди [14. Б.13]. Совет мамлакатида очлик
1947 йил охирларидагина ниҳоясига етди.

Қишлоқ

хўжалигини юксалтириш учун йирик капитал маблағлар талаб

қилинар эди. Бироқ улар қишлоқ хўжалигига етарлича берилмасди. Урушдан
кейинги даврда Ўзбекистоннинг аграр ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун умумий
маблағлар ҳажмининг бор

-

йўғи 7 фоизи ажратилди. Давлатнинг колхозларга

“ёрдами” асосан техника етказиб беришдан иборат бўлди, бу техника эса

МТСлар тасарруфида эди. Шу билан бирга, колхозлар маҳсулотларига белгиланган
харид нархлари урушдан олдин қандай бўлса, шундайлигича сақланиб

қолди,

ваҳоланки, деҳқон хўжаликлари оладиган саноат маҳсулотларининг нархлари эса
20 баравар ортган эди. Натижада давлат қишлоқ хўжалик маҳсулотларини деярли
текинга оладиган бўлди [3. Б.533

-534].

Урушдан кейинги йилларда колхозлардаги хўжаликлар тупроқ

ва иқлим

зонасига қараб йилига 40–60 кг гўшт, 120–280 литр сут, 30–150 дона тухум
топширишга мажбур бўлган. Фақат 1953 йилдан бошлаб давлатга мажбурий
етказиб беришнинг йиллик ставкалари бирмунча пасайтирилди ва 1958 йилдан
бошлаб давлатга тўланадиган озиқ

-

овқат мажбурияти бутунлай бекор қилинди

[16. Б.6]

.

Меҳнат ресурларининг етишмаслиги ялпи қишлоқ хўжалик ишлаб

чиқаришига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Статистик маълумотларга кўра,

1951 йилда бутун мамлакатда етиштирилган ғалла ҳосили 1940 йилдаги
кўрсаткичнинг 82 фоизини, кунгабоқар 65 фоизини, картошка 77 фоизини,
сабзавот экинлари 69 фоизини ташкил қилди [17. Б.158]. Бундай вазиятда совет
ҳукумати молиявий маблағларни тўлдириш учун қишлоқ хўжалиги фаолияти
бўйича солиқларни кўпайтириш, унга тақдим этилаётган субсидияларни
камайтириш ва имтиёзларни бекор қилиш каби чора

-

тадбирларни амалга оширди.

Масалан, 1952 йилда қишлоқ хўжалик солиқлари аввалги йилга нисбатан 1,5 ёки

2 баробарга кўпайди, томорқадан фойдаланиш бўйича ўқитувчилар, шифокорлар
ва қишлоқ хўжалиги мутахассисларига белгиланган имтиёзлар тамоман бекор
қилинди

[17. Б.156]. Бу каби ноанъанавий чора

-

тадбирлар қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришида кескин кўпайишга олиб келмади, аксинча, соҳадаги мураккаб
вазиятни янада чуқурлаштириб юборди. Қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотларни
амалга ошириш зарурати янада аниқ бўлиб қолди. Бу соҳада қайта ташкил этиш
чора

-

тадбирлари аввалги йилларда –

қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

318

натижасида қарор топиб қолган қатор тизимларни ўзгартиришни тақозо этарди.
Қишлоқ

хўжалигини коллективлаштириш жараёнида қишлоқда техника ёрдамида

ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, аграр секторнинг самарадорлигини
ошириш мақсадида марказлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилган эди. Бунинг
оқибатида колхозлар ичида кичик ишлаб чиқариш ва хусусий ёрдамчи хўжаликлар
кескин қисқариб кетган эди.

Совет ҳукуматининг урушдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини қайта

тиклаш бўйича чора

-

тадбирлари асосан майда колхозларни бирлаштириш асосида

хўжаликларни

йириклаштириш

ёки

колхозларни

совхоз

(давлат

хўжаликлари)ларга ўзгартиришдан иборат бўлди. Агар 1940 йилда СССРда

235,5 мингта колхозлар бўлган бўлса, 1950 йилга келиб улар 121,4 мингтага,

1960 йилда 44 мингтага, 1971 йилда эса 32,3 мингтага қисқарган [18. Б.475]

.

Амалда бой ва фаровон колхозлар камбағал, ночор колхозлар билан қўшиб
юборилган. Колхозларни йириклаштириш мақсади асосан, қишлоқ ишлаб
чиқарувчиларининг молиявий аҳволини яхшилаш, экин майдонларини
кенгайтириш, хўжаликларнинг моддий

-

техник базасини мустаҳкамлаш ва жамоа

мулкидаги мавжуд чорва ҳайвонлари сонини кўпайтиришга қаратилган эди

[19. Б.152]

.

1950 йилнинг август ойига келиб, Ўзбекистон ССРда аввалги 1770 та майда

колхозлар ўрнида 752 та йирик колхоз вужудга келтирилди. Колхозлар
бирлаштирилмасдан олдин ҳар бир колхозга ўрта ҳисобда 104 хўжалик тўғри
келган бўлса, бирлаштирилгандан кейин ҳар бир

колхозга 231 хўжалик тўғри

келадиган бўлди. Ҳар бир колхознинг ер майдони ўрта ҳисобда 362 гектардан

980 гектарга кўпайди. Колхозлар бирлаштирилиши натижасида маъмурий

-

бошқарув ходимларидан 6582 киши қисқартирилди, бу эса ойига 590 минг меҳнат
кунини тежашга, шу жумладан, Фарғона областида 108 минг меҳнат кунини
тежашга имкон берди [20. Б.187]

.

Майда колхозларнинг бирлаштирилиши Ўзбекистонда кўп миллатли йирик

хўжаликларнинг вужудга келишига олиб келди. Мазкур натижа бир томондан, кўп
миллатли ва хилма

-

хил маданиятли жамиятни (кўчириб келтирилган аҳоли ва

маҳаллий аҳоли вакиллари) ўзаро қўшиб юбориш бўйича совет миллий сиёсатини
амалга оширишни мақсад қилган эди, икинчи бир томондан турли этник гуруҳлар
ўртасида ишлаб чиқариш фаолиятининг ихтисослашувига эришилди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Пихоя Р.Г. Советский Союз: история власти, 1945

-1991.

Москва: Изд

-

во

РАГС, 1998. –

734 с.

2.

Волков И.М. Колхозное крестьянство СССР в первые послевоенные годы

(1946-

1950 гг.) // Вопросы истории. –

1970.

№6. Июнь. –

С. 3

-19.

3.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет

мустамлакачилиги даврида. Тузувчилар: М. Жўраев, Р. Нуруллин, С. Камолов ва
бошқалар. –

Тошкент: Шарқ, 2000. –

688 б.

4.

Директивы КПСС и Советского Правительства по хозяйственным

вопросам. 1917

-

1957 гг. Сборник документов. В 4 т. Том 2. 1929

-

1945 годы. –

Москва: Госполитиздат, 1957. –

888 с.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

6 (2024) / ISSN 2181-1415

319

5.

КПСС и Советское правительство об Узбекистане. Сборник документов

(1925-1970).

Ташкент: Узбекистан, 1972. –

656 с.

6.

История народного хозяйства Узбекистана. Том 2. –

Ташкент: Изд. АН

УзССР, 1963.

7.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1124

-

фонд

, 2-

рўйхат, 114

-

иш.

8.

Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов

и пленумов ЦК (1925

-

1986). В 4 томах. Т. 2. 1938

-1959.

Ташкент: 1988. –

911 с.

9.

Зима В.Ф. Голод в России 1946

-

1947 годов // Отечественная история. –

Москва, 1993. –

№1. –

С. 35

-52.

10.

Раззоқов А. Ўзбекистон пахтачилиги тарихи. –

Тошкент: Ўзбекистон, 1994.

11.

Народное хозяйство Узбекской ССР. Статистический сборник 1958 году. –

Ташкент: Госстатиздат, 1959.

12.

Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати:

тарих шоҳидлиги ва сабоқлари (1865

-

1990 йиллар). Д.А. Алимова таҳрири остида. –

Тошкент: Шарқ, 2000.

13.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р

-1916-

фонд, 10

-

рўйхат, 4112

-

иш.

14.

Волков И.М. Засуха, голод 1946

-

1947 годов // История СССР. –

1991.

№4.

С. 3

-19.

15.

Безнин М.А., Димони Т.М. Социальный протест колхозного крестьянства

(вторая половина 1940

-

х –

1960-

е гг.) // Отечественная история. –

1999.

№3. –

С. 81

-99.

16.

Полынов М.Ф. Не повезло крестьянству в стране Советов. Аграрная

политика Советского правительства в

1950-

х –

первой половине 1980

-

х гг. //

Общество. Среда. Развитие. 2008. №.1. –

С. 3

-18.

17.

СССР и холодная война. Под. ред. В.С. Лельчука, Е.И. Пивовара. –

Москва:

Мосгорархив, 1995. –

310 с.

18.

Большая Советская Энциклопедия. –Том 12. –

Москва, 1973.

19.

Тулепбаев Б.А. Социалистические аграрные преобразования в Средней

Азии и Казахстане. –

Москва: Наука, 1985. –

231 с.

20.

Ўзбекистон ССР тарихи. 4 томлик. 4

-

том. Социализм қуришни тугаллаш

даври ва коммунизмга ўтиш (1938

-

1965 йиллар). Бош муҳаррир И.М. Мўминов. –

Тошкент: Фан, 1971. –

624 б.

Библиографические ссылки

Пихоя Р.Г. Советский Союз: история власти, 1945-1991. – Москва: Изд-во РАГС, 1998. – 734 с.

Волков И.М. Колхозное крестьянство СССР в первые послевоенные годы (1946-1950 гг.) // Вопросы истории. – 1970. – №6. Июнь. – С. 3-19.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Тузувчилар: М. Жўраев, Р. Нуруллин, С. Камолов ва бошқалар. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 688 б.

Директивы КПСС и Советского Правительства по хозяйственным вопросам. 1917-1957 гг. Сборник документов. В 4 т. Том 2. 1929-1945 годы. – Москва: Госполитиздат, 1957. – 888 с.

КПСС и Советское правительство об Узбекистане. Сборник документов (1925-1970). – Ташкент: Узбекистан, 1972. – 656 с.

История народного хозяйства Узбекистана. Том 2. – Ташкент: Изд. АН УзССР, 1963.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1124-фонд, 2-рўйхат, 114-иш.

Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов и пленумов ЦК (1925-1986). В 4 томах. Т. 2. 1938-1959. – Ташкент: 1988. – 911 с.

Зима В.Ф. Голод в России 1946-1947 годов // Отечественная история. – Москва, 1993. – №1. – С. 35-52.

Раззоқов А. Ўзбекистон пахтачилиги тарихи. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994.

Народное хозяйство Узбекской ССР. Статистический сборник 1958 году. – Ташкент: Госстатиздат, 1959.

Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: тарих шоҳидлиги ва сабоқлари (1865-1990 йиллар). Д.А. Алимова таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2000.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р-1916-фонд, 10-рўйхат, 4112-иш.

Волков И.М. Засуха, голод 1946-1947 годов // История СССР. – 1991. – №4. – С. 3-19.

Безнин М.А., Димони Т.М. Социальный протест колхозного крестьянства (вторая половина 1940-х – 1960-е гг.) // Отечественная история. – 1999. – №3. – С. 81-99.

Полынов М.Ф. Не повезло крестьянству в стране Советов. Аграрная политика Советского правительства в 1950-х – первой половине 1980-х гг. // Общество. Среда. Раз¬витие. 2008. №.1. – С. 3-18.

СССР и холодная война. Под. ред. В.С. Лельчука, Е.И. Пивовара. – Москва: Мосгорархив, 1995. – 310 с.

Большая Советская Энциклопедия. –Том 12. – Москва, 1973.

Тулепбаев Б.А. Социалистические аграрные преобразования в Средней Азии и Казахстане. – Москва: Наука, 1985. – 231 с.

Ўзбекистон ССР тарихи. 4 томлик. 4-том. Социализм қуришни тугаллаш даври ва коммунизмга ўтиш (1938-1965 йиллар). Бош муҳаррир И.М. Мўминов. – Тошкент: Фан, 1971. – 624 б.