Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal regulation of handling appeals in Internal affairs
bodies
Ozodbek JURABOYEV
1
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
The article examines the legal basis for handling appeals
from individuals and legal entities in the internal affairs system,
identifies legal gaps in the consideration of appeals, and
provides a scientific and practical analysis of these issues. The
article highlights the legal foundations for considering appeals
from individuals and legal entities in the internal affairs system,
the identified legal gaps in the consideration of appeals, and
their scientific and practical analysis.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
iss6-pp302-311
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Internal affairs bodies,
appeals of individuals and
legal entities,
application,
complaint,
proposal,
public receptions and field
receptions,
deadlines for considering
appeals,
human rights and freedoms,
law,
order,
regulation.
Ички ишлар органларида мурожаатларни кўриб
чиқишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ички ишлар органлари,
жисмоний ва юридик
шахсларнинг
мурожаатлари,
ариза,
шикоят,
таклиф,
Мақолада
ички
ишлар
органлари
тизимида
жисмоний
ва
юридик
шахслар
мурожаатларини
кўриб
чиқишнинг
ҳуқуқий
асослари
,
мурожаатларни
кўриб
чиқишда
аниқланаётган
ҳуқуқий
бўшлиқлар
ва
уларни
илмий
амалий
таҳлиллари
ёритилган
.
1
Colonel, Head of the Department for Work with Appeals, Organizational Department, Ministry of Internal Affairs of
the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
303
оммавий қабул ва сайёр
қабуллар
,
мурожаатларни кўриб
чиқиш муддатлари,
инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари,
қонун
,
буйруқ,
низом.
Правовое регулирование рассмотрения обращений
в Органах внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Органы внутренних дел,
обращения физических и
юридических лиц,
заявление,
жалоба,
предложение,
массовые приемы и
выездные приемы,
сроки рассмотрения
обращений,
права и свободы человека,
закон,
приказ,
положение.
В статье освещены правовые основы рассмотрения
обращений физических и юридических лиц в системе
органов внутренних дел, правовые пробелы, выявляемые
при рассмотрении обращений, и их научно
-
практический
анализ.
Маълумки, мамлакатимизда сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг дарду
-
ташвишлари ўрганиш мақсадида халқ
билан мулоқот қилишга катта эътибор берилиб, муаммоларга ечим топиш ва халқни
рози қилиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бирига айланди.
Дарҳақиқат, Асосий қонунимиз
–
Конституциямизда белгиланганидек, Халқ
давлат ҳокимиятининг бирдан
-
бир манбаи бўлиб, Давлат органлари ва мансабдор
шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар
[1].
Шундай экан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул
қилиш, уларни эшитиш, муаммоларини ўрганиш, ечим топиш давлат
хизматчиларининг муҳим вазифаларидандир. Фуқаролар эса белгиланган
тартибда давлат органларига мурожаат қилиб, жавоб олиш ҳуқуқига эга ва бу
орқали ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топадилар, шу билан бирга
улар ўз таклифлари орқали давлат бошқарувида бевосита иштирок қиладилар.
Шу ўринда айтиш керакки, давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор
шахсларидан мурожаатлар билан ишлаш ва уларга жавоб беришда алоҳида билим
ва масъулият талаб қилса, фуқаролар ҳам бу юзадан маълум даражада ҳуқуқий онг
ва маданиятга эга бўлишлари керак.
Ўзбекистон Республикасида мурожаатларга оид муносабатлар алоҳида
қонун ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлиб,
уларда мурожаат этиш ҳуқуқининг объект ва субъектлари, мурожаат шакллари,
турлари, тартиби, муддатлари, принциплари ҳамда бошқа талаб ва қоидаларига
оид барча нормалар белгилаб қўйилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
304
Мурожаатларга оид қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни
[2]
, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–
4904-
сонли Фармони
[3]
, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли
муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–
5633-
сонли Фармони
[4]
қабул қилинди.
Замон талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил
3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги ЎРҚ–
378-
сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб,
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 август куни қабул қилинди, Сенат
томонидан 24 август куни маъқулланди ва Президентимиз томонидан 2017 йил
11 сентябрь куни имзоланиб, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–
445-
сонли
Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланди. Ушбу Қонун 12 сентябрь куни оммавий
ахборот
воситаларида эълон қилинди ва шу кундан кучга кирди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
қисқача қуйидагиларда ўз аксини топди.
Жумладан, Қонуннинг 3
-
моддасида ариза, таклиф, шикоят каби асосий
тушунчалардан ташқари электрон мурожаат, такрорий мурожаат, аноним
мурожаат, мурожаатнинг дубликати, оммавий қабул, видеоконференцалоқа ҳамда
давлат иштирокидаги ташкилот каби тушунчалар ҳам киритилди.
Белгиланган тартибда
ахборот
-
коммуникация технологиялари воситасида
берилган, шу жумладан ташкилотнинг расмий веб
-
сайтига жойлаштирилган
мурожаатга электрон мурожаат деб таъриф берилган.
Қонун ҳужжатларидан маълумки, такрорий мурожаат айни бир
мурожаатчидан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан ташкилот
томонидан қабул қилинган қарори устидан шикояти ёки мурожаатни қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаганлигидан норозилиги
баён этилган мурожаатга айтилади. Буни, мурожаатнинг дубликатидан фарқлаш
муҳим аҳамиятга эга чунки, мурожаатнинг дубликатида айни бир жисмоний ёки
юридик шахс мурожаатининг кўчирма нусхаси берилади. Яъни, мурожаат
муаллифи мурожаат бўйича тегишли ташкилотдан жавоб олмай туриб, унинг
қарорини билмай туриб, ўша мурожаатни кўчирма нусхасини такроран тақдим
этиши тушунилади.
Бундан ташқари, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик; мурожаатларни
ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш; мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир
хиллиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига риоя этилиши; мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва
сансалорликка йўл қўйилмаслиги; мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари,
ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги Қонуннинг
асосий принциплари сифатида 4
-
моддада белгилаб берилди.
Шунингдек, Қонунга киритилган яна бир, муҳим янгилик сифатида халқ
қабулхоналари ва виртуал қабулхоналарнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
305
томонидан мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида
маслаҳатлар берилиши, Давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар
мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш тартиблари
2-
бобда аниқ белгилаб берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳоли билан тўғридан
-
тўғри мулоқотни
ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали
тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий
ҳуқуқнинг сўзсиз
амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, келиб тушган
мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш,
келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга
юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва
назоратни амалга ошириш, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар
вакилларининг қабулларини (шу жумладан видеоконференцалоқа воситасида)
ўтказиш, келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш,
тизимлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва
Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
Бундан ташқари, Қонуннинг аввалги таҳририда мурожаатлар бўйича иш
юритиш (9
-
модда) тартиби бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши
кўрсатилган бўлса, амалдаги янги таҳрирда давлат органи, ташкилот ёки уларнинг
мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти
тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан
ўтказилиши кераклиги, мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл
қўйилмаслиги, давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан
ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган
санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми),
юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги
белги кўрсатилиши норма сифатида аниқ белгиланди.
Шу билан бирга, давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган
мансабдор шахсига оммавий (сайёр) қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал
этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмаслиги,
фақатгина жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми,
отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг
қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул
баённомасида кўрсатилиши назарда тутилади.
Қонуннинг 26
-
моддасида мурожаат этувчини эшитиш ҳам назарда тутилган.
Бу ўз навбатида давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари
мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини
билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини
беради. Бунда, Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари
мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор
ташкилотларнинг вакилларини ҳам жалб этиши мумкин бўлади.
Қонунга киритилган яна бир муҳим янгиликлар шундаки, агар
такрорий
мурожаатларда
янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса,
илгариги
мурожаат
материалларида
эса
текширувларнинг
тўла
-
тўкис
материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
306
жавоблар берилган бўлса, мурожаатчига такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва
ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда
хабардор қилиб, кўриб чиқишни тугатиш мумкин.
Шу билан бирга, мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда
чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган
бўлса, яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки
бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги
туфайли мурожаатчини чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни
мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда,
мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти
мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор
шахси томонидан чақирилган мурожаатчи келмай қолган тақдирда, шунингдек
мурожаатчи вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка
йўл қўймаса мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиши мумкин бўлади (30
-
модда).
Бунда, давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат
берилган мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги
қарор қабул қилади.
Ташкилот томонидан ёзишмалар олиб бориш тугатилган бўлсада, мурожаат
қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушаверса, бундай мурожаатни мурожаат
қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан ҳам тугатилиши мумкинлиги белгилаб
қўйилди.
Мазкур Қонунда мурожаатлар бўйича фуқаролар билиши лозим бўлган
барча тартиб
-
қоидалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланган. Уларни билиш ва
амал қилиш нафақат ўзи учун, балки, мурожаат йўлланаётган ташкилот вакиллари
учун қулайликларни яратади.
Қонунга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари оғзаки, ёзма
ёхуд электрон шаклда аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши
мумкин. Шу ўринда айтиш керакки, амалиётда кўп ҳолларда фуқаролар ўз
мурожаатларини “Ариза” тарзида йўллаётган бўлиб, мазмуни бўйича эса аслида
шикоят эканлигини англаш мумкин. Шунинг учун мурожаатларнинг турлари
–
ариза, шикоят ва таклифнинг фарқини билиш
мақсадга мувофиқ.
Ариза
–
ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга
оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат бўлиб, у
жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари, муассасалари ёки мансабдор
шахсларга уларнинг субъектив ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга оид расмий
мурожаатидир. Ариза жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ бўлмайди, балки талаб ёки илтимос
мазмунида бўлади. Талаб мазмунидаги аризада мурожаат этувчи ўз ҳуқуқининг
таъминланишини талаб қилади, давлат органи эса, унинг талаби асосли бўлганда
қаноатлантириш мажбуриятига эга бўлади. Илтимос мазмунидаги аризада
илтимос қилиб сўралади.
Таклиф –
давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир
тавсияларни ўз ичига олган мурожаат бўлиб, унинг асосий мақсади қонунчиликни
такомиллаштириш, давлат органлари фаолиятини яхшилашдир.
Шикоят
–
бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний
манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат бўлиб,
суъектив
ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
307
ҳамда давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари
фаолиятидаги қонун бузилишларни, ижтимоий
-
иқтисодий, ҳуқуқ
-
тартибот ва
бошқа соҳалардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида берилади.
Мурожаатларни нафақат ёзма, балки оғзаки ёки электрон шаклда ҳам
йўллаш мумкин. Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъи назар, бир хил
аҳамиятга ва мақомга эгадир. Мурожаат шаклини жисмоний ва юридик шахслар ўз
имконияти ва хоҳишларига қараб юборишлари мумкин.
Электрон мурожаат –
белгиланган тартибда ахборот
-
коммуникация
технологиялари воситасида берилган, давлат органининг, ташкилотнинг расмий
веб
-
сайтига жойлаштирилган мурожаатдир. Шуни ҳам билиш керакки, электрон
мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ тузилиши, электрон рақамли
имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш
имкониятини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат
шаклида бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат
хизматлари портали ёки давлат органининг расмий веб
-
сайти орқали келиб
тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади.
Бундай шаклдаги мурожаатнинг устунлиги шундаки, биринчидан, мурожаат
қилувчи шахслар тегишли ташкилотга мурожаат қилишда ва асосланган жавоб
(маълумот) олишда вақтдан ютса, иккинчидан, жисмоний ва юридик шахсларга
мурожаат бўйича қилинадиган сарф
-
харажатларни тежаб қолади.
Қонунда мурожаатларга нисбатан қатор талаблар қўйилган. Жумладан,
мурожаат қилувчи жисмоний шахс ўзининг фамилияси (исми, отасининг исми) ва
яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, юридик шахс эса юридик шахснинг
тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотларни
кўрсатиши керак. Мурожаатда мурожаат этувчи шахснинг электрон почта
манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари ҳам кўрсатилиши, шу билан
бирга мурожаат давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин. Шунингдек,
жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилинаётган давлат органи,
ташкилотнинг аниқ номини, мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси (исми,
отасининг исми)ни кўрсатиши ва мурожаатнинг моҳияти баён этиши керак.
Агар ёзма мурожаатда зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёки улар ҳақида
ёлғон маълумотлар берилган бўлса, ёхуд мурожаатлар имзо (электрон рақамли
имзо) билан тасдиқланмаган, шунингдек, мурожаат этувчилар вакилларининг
ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаса, мурожаатлар
аноним
мурожаатлар деб ҳисобланади ҳамда бундай мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишлари билан
боғлиқ бир қанча ҳуқуқлари ҳам белгиланган. Хусусан, жисмоний ва юридик
шахслар давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига
якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этишлари мумкин. Бундан мурожаат
этиш ихтиёрий амалга оширилиб, улар қандай
шакл ёки турда бўлишидан қатъий
назар давлат органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан
қабул қилиниши хамда кўриб чиқилиши шарт.
Лекин мурожаат этаётган жисмоний ва юридик шахслар, бошқаларнинг
ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият
ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
308
Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний шахснинг жинси,
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва
ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган
жойи (почта манзили), ташкилий
-
ҳуқуқий шаклларига ва бошқа ҳолатларига
қараб камситишга йўл қўйилмайди.
Агарда мурожаатни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби бузилса ёхуд
қонунга хилоф равишда рад этилса бўйсунув тартибида юқори турувчи органга
ёхуд бевосита судга шикоят қилиш мумкин. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисида (40, 41 ва 43
-
моддалар)
[5]
ва Жиноят кодекс (139, 140,
158-
моддалар)
[6].
ида
маъмурий ва жиноий жавобгарлик белигланган.
Тегишли ташкилотга юборилган мурожаатларни, яъни ариза, шикоят ва
таклифларни кўриб чиқиш ҳамда жавоб бериш тартиблари ҳам белгиланган.
Жумладан, унга кўра жисмоний ва юридик шахс томонидан берилган ариза
ёки шикоятларга тегишли ташкилотга келиб тушган ёки рўйхатдан ўтган вақтдан
бошлаб 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча
ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб
чиқилиб жавоб берилиши керак.
Агарда ариза ёки
шикоятда қўйилган масалаларни ҳал этиш муайян давлат
органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахслари ваколатига кирмайдиган
бўлса, ушбу мурожаат 5 кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга ва
мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон
шаклда хабар қилинади.
Таклиф эса давлат органига, ташкилотига ёки уларнинг мансабдор шахсига
келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади,
қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб,
бу ҳақда
таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахс ўн кунлик муддатда ёзма шаклда
хабардор қилинади.
Агарда кўрмай қолдирилган мурожаатлар бўладиган бўлса, мурожаат
қилувчи тегишли тартибда хабардор қилиниши лозим.
Албатта, бу ерда фуқаролар мурожаатларга жавоб бермаслик ёки кўрмасдан
қолдириш сабабларини, такрорий мурожаат қилиш тартибларини ҳам билиши
лозим ва бу вақтнинг бекорга кетишининг олдини олади.
Амалдаги қонунликка мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишни тугатилиши
асослари мустаҳкамланган.
Масалан, агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган
ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса
текширувларнинг тўла
-
тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига
белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;
агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб
олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;
яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки
бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги
туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат
қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
309
мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти
мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор
шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;
агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни
кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса мурожаатларни кўриб чиқиш
тугатилиши мумкин. Бундай ҳолатда тегишли давлат органи мансабдор шахси
қарор қабул қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, жисмоний ва юридик шахслар бошқа ҳуқуқларга
ҳам эга. Масалан, мурожаат кўриб чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш,
шахсан важларини баён этиш, тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш
материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча
материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб
қилиб олиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш, мурожаатни ёзма ёхуд электрон
шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизмида ҳам жисмоний ва
юридик шахсларнинг ички ишлар идораларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан
мурожаат этиш ҳуқуқини таъминлаш борасида норматив
-
ҳуқуқий база яратилиб,
бир қатор ташкилий
-
амалий ишлар амалга оширилган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни
ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 май кунидаги 341
-
сонли “Давлат
органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори
[
7] ижросини
таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларида жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш
мақсадида, Ички ишлар вазирининг 01.01.2021 йилда 2
-
сонли “Ички ишлар
органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган бўлиб,
ушбу уйруққа илова сифатида “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб
чиқилган ва Низомнинг 21
-
бандига асосан мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга
олиш, ижрога қаратиш, ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш
Вазирлик Ташкилий департамент Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси
томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Бошқарма
мурожаатларнинг
кўриб
чиқилишини
назорат
қилиш
масалаларида бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига
бўйсундирилган
[8].
Ички ишлар вазирлиги тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш
жараёнида юзага келаётган амалий муаммолар мунтазам равишда ўрганилиб
бориши давомида вазирлик идоравий норматив ҳужжатлари янгиланиб,
замон талабларига мослаштириб борилмоқда.
Хусусан, Вазирлик тизмида мурожаатлар билан ишлаш йўналишида ишлаш
ва иш юритишда юзага келган камчиликларни бартараф этиш ва мурожаатлар
билан ишлаш самарадорлигини ошириши мақсадида Ички ишлар вазириниг
2024 йил 24 апрель кунидаги 200
-
сон буйруғи билан “Ички ишлар органларида
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
тўғрисида” ги Низом тасдиқланди
[9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
310
Айрим ҳолларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллашда бир қатор муаммолар
вужудга келиб, мурожаатлар билан ишлаш амалиёти эса соҳани тартибга солувчи
норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Улардан бири сифатида 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
4-
моддасида белгиланган
“мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ
кўриб чиқиш принципи”
ни кўрсатиш мумкин.
Нормадаги
“мурожаатни
ўз
вақтида”
жумласини
фикримизча
“мурожаатни белгиланган вақтда”
деб ўзгартириш мақсадга мувофиқ. Чунки
мурожаатни ўз вақти бўлмайди Қонунни 28
-
модасида эса мурожаатни кўриб
чиқиш муддатлари белгиланган. Бундан ташқари мазкур принципга “холисона”
сўзини қўшган ҳолда
“мурожаатларни белгиланган вақтда, тўлиқ ва холисона
кўриб чиқиш принципи”
деб юритиш таклиф этилади.
Принципни янги тахрирдаги баёни, мурожаатни кўриб чиқаётган шахснинг
холислиги, шахсий жавобгарлиги ва мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига
нисбатан ҳисобдорлигини белгилайди.
Мазкур моддада мурожаат тўлиқ кўриб чиқилиши Қонуннинг асосий
принципида белгиланган бўлса
-
да, қонунни 34
-
моддаси учинчи қисмида
“Оралиқ
жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар назоратдан
олинмайди”
–
деб кўрсатилган.
Фикримизча оралиқ жавоб берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган
мурожаатни назоратдан олиниши қонуннинг 4
-
моддасида белгиланган
мурожаатларни белгиланган вақтда, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш принципига
зид бўлганлиги сабабли 34
-
модданинг учинчи қисмини чиқариб ташлаш
лозим.
Ёки, Қонуннинг мурожаатлар бўйича иш юритиш тартибини белгиловчи
23-
моддасини олайлик, мазкур моддада мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга
олиш ва ижрога йўналтирувчи ходимларнинг мақомини аниқ белгиланмаганлиги
сабабли мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги юзага келиши мумкин бўлган
бюрократизм ва сансолорликни олдини олишнинг аниқ механизими
белгиланмаган. Шу боис келгусида қонунни 23
-
моддасининг олтинчи қисмини
қуйидаги тахрирда баён қилиш таклиф этилади.
“Мурожаатни рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича иш юритиш
қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, ижрога қаратиш ҳисобини
юритиш давлат органининг мурожаатлар билан ишловчи махсус таркибий
бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Мурожаатлар билан ишловчи таркибий бўлинма давлат органининг
биринчи раҳбарига бўйсунунади ва ўз фаолиятини бошқа таркибий бўлинма ҳамда
мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади.
Мурожаатлар билан ишловчи таркибий бўлинманинг ғайриқонуний қарор
қабул
қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон
-
бир
таъсир кўрсатиш ёки фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилиш ёхуд унинг
фаолиятига боғлиқ бўлмаган функцияларни юклатилишига йўл қўйилмайди”.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, энг аввало мурожаатларга оид қонун
ҳужжатларини билиш, уларга оғишмай риоя қилиш жамият аъзоларининг ҳуқуқий
маданияти белгиларини англатади. Иккинчидан, жисмоний ва юридик шахслар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
311
кўтараётган масала қайси органлар ваколатига
тегишли эканлигини билиши,
мурожаат қандай шакл ва тарзда амалга оширилишини, унинг тартиб
-
қоидаларини, бу юзадан ҳуқуқ ва ваколатларини, қолаверса, мурожаат қилувчи ва
давлат ташкилотига қўйиладиган талаб ва мажбуриятларини билиши ўз
навбатида мурожаатларга самарали ечим топишга хизмат қилади.
Шу билан бирга давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларида
мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширади. Зеро, ҳар бир ариза, таклиф ёки
шикоятнинг туб мағзида инсон ва фуқаро ҳақ
-
ҳуқуқлари, унинг ҳимояси, жамият
ва давлат алоқаларида ўзаро юксак ишонч ва узвийлик ётади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конситуцияси. –
Т., 2023. Электрон манба:
https://lex.uz/docs/6445147.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги
«Жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ
-445-
сон қонуни //
Электрон манба: https:// https://lex.uz/docs/3336169.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан
такомиллаштиришга доир чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-4904-
сонли Фармони.
Электрон манба:
https://lex.uz/docs/3089924.
4.
2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-5633-
сонли Фармони.
Электрон манба:
https://lex.uz/docs/4166958.
5.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
-
Т., 2023. Электрон манба:
https://lex.uz/acts/97664
6.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
-
Т., 2023. Электрон манба:
https://lex.uz/acts/111453
7.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 май кунидаги 341
-
сонли “Давлат
органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
-
Электрон манба:
https://lex.uz/docs/3730228.
8.
Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 1 январдаги Ички ишлар
органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги буйруғи.
-
Т., 2021
9.
Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 24 апрелдаги Ички ишлар
органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги буйруғи.
-
Т., 2024.
