Авторы

  • Достонжон Саломов
    Самостоятельный соискатель

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp347-354

Ключевые слова:

транспортные средства преступления связанные с нарушением правил ремонта и ввода в эксплуатацию транспортных средств процессуальный порядок расследования перед следствием первичная стадия рассмотрения дела в суде взрыв газовых баллонов

Аннотация

В статье описан порядок доследственной проверки преступления, связанного с нарушением правил ремонта и введения его в эксплуатацию, теоретические взгляды ученых на понятие доследственного расследования, а также основные понятия уголовного процесса.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Procedural order of investigation before the investigation
of the crime of violation of the rules of repair of transport
or putting it into use

Dostonjon SALOMOV

1


Independent applicant

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2024

Received in revised form

15 October 2024
Accepted 25 October 2024

Available online

25 December 2024

The article describes the pre-investigation procedure for the

crime related to the violation of the rules for repairing and

putting it into use, the theoretical opinions of scientists on the

concept of pre-investigation investigation, and the basic

concepts of the criminal process.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss11/S-pp

347-354

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Vehicles,

crimes related to violation of
the rules of vehicle repair
and putting it into use,

procedural order of
investigation before
investigation, primary stage

of proceeding to court,
explosion of gas cylinders.

Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга

чиқариш қоидаларини бузиш жинояти бўйича
терговга қадар текширув ўтказиш процессуал тартиби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Транспорт воситалари,
транспортни таъмирлаш
ва уни фойдаланишга

чиқариш қоидаларини
бузиш билан боғлиқ
жиноятлар,

терговга қадар текширув
ўтказиш процессуал
тартиби,

Мақолада

транспортни

таъмирлаш

ва

уни

фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ

жиноят бўйича терговга қадар текширув ўтказиш тартиби,

олимларнинг терговга қадар текширув тушунчаси бўйича
олимларнинг назарий фикрлари ва жиноят процессига оид

таянч тушунчалар баён этилган.

1

Independent applicant


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

348

ишни судга қадар
юритишни бирламчи

босқичи, г

газ баллонлар портлаши.

Процессуальный порядок проведения доследственной

проверки по преступлению о нарушении правил

ремонта или пуска транспорта в эксплуатацию

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Транспортные средства,

преступления,

связанные с нарушением

правил ремонта и ввода в

эксплуатацию

транспортных средств,

процессуальный порядок

расследования перед

следствием,

первичная стадия

рассмотрения дела в суде,

взрыв газовых баллонов.

В статье описан порядок доследственной проверки

преступления, связанного с нарушением правил ремонта и

введения его в эксплуатацию, теоретические взгляды

ученых на понятие доследственного расследования, а

также основные понятия уголовного процесса.

КИРИШ

Мамлакатимизда сўнги йилларда изчиллик билан олиб борилаётган кенг

қамровли ислоҳатлар бизга, олдимизда ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб

вазифалар қаторида қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши

курашиш соҳасини ҳам тубдан ислоҳ этиш лозимлигини кўрсатиб қўйди.

Шунингдек,

мамлакатимизда

суд

-

ҳуқуқ

соҳасини

такомиллаштириш,

инсонпарварлик принципларига асосланган ҳолда ҳеч бир шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликлари, шаъни ва қадр

-

қиммати камситилишига ҳамда содир этмаган

қилмиши учун ноҳақ жавобгарликка тортилишига йўл қўймасликни таъминлаш

борасида муайян ишлар амалга оширилди. Ислоҳатларнинг самарадорлигини

таъминлашда жиноятчиликни жиловлаш, жиноий қилмишлар учун жавобгарликнинг

муқаррарлигини таъминлаш борасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этади.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш

қоидаларини бузиш жинояти бўйича ишни судга қадар юритишнинг бирламчи

босқичи –

терговга қадар текширув бўлиб, унда терговга қадар текширувни амалга

оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи жиноят иши

қўзғатиш

учун асос ва сабаб мавжудлигига доир масалани ҳал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексининг 320

1

-

моддаси

мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак, терговга қадар текширув судга қадар

юритишнинг янги босқичи бўлиб, ишни судга қадар юритиш жиноятга оид аризалар,

хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган пайтдан бошланади ҳамда терговга

қадар

текширувни ва жиноят ишини тергов қилишни ўз ичига қамраб олади.

Терговга қадар текширув тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг

2017 йил 06 сентябрдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–

442-

сон қонуни қабул

қилиниши асосида янги мазмунга эга бўлганлиги билан боғлиқдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

349

Мазкур қонун билан жиноят процессида ишни судга қадар юритиш босқичи

янги таркибий тузулишга эга бўлди, яъни ишни судга қадар юритиш босқичи
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов каби босқичларга
бўлинди

[1].

Шунингдек, Жиноят

-

процессуал кодексининг 320

2

-

моддасида эса: “Терговга

қадар текширув жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни
текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир
тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган излари,
нарсалар ва ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига
олади” –

деб таъкидланган.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ

Ҳозирги

кунда юридик адабиётларда терговга қадар текширув тушунчасига

оид турли ҳил қарашлар мавжуд. Жумладан, У.Т.Таджихановнинг таъкидлашича,
“терговга қадар текширув серқирра тушунча бўлиб, уни амалга ошириш
жараёнида жиноят ишини қўзғатиш, уни қўзғатишни рад этиш масаласи ҳал
этилади [2]”

Д.М.

Миразовнинг фикрича, “Терговга қадар текширув жиноят процессининг

бирламчи босқичи бўлиб, унда жиноятлар тўғрисидаги ариза, хабар ва бошқа
маълумотлар текширилиши ва жиноят ишини қўзғатиш ёки қўзғатмаслик
масаласи ҳал этилади

[3]

”. “Ушбу босқичда жиноий қилмиш натижасида

жабрланган фуқароларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишни амалга
ошириш жараёни бошланади

[4]

”.

Х.Ҳ.

Эгамбердиевни фикрича “Жиноят процессида терговга қадар текширув

фаолияти жиноят процессининг дастлабки ва энг аҳамиятли босқичи бўлиб
ҳисобланади. Чунки, айнан мана шу дастлабки босқич давомида жиноят ҳодисаси
содир этилганлиги тўғрисидаги ариза ва хабарлар синчиклаб текширилиб ва
атрофлича ўрганилиб ҳуқуқий баҳо берилади. Якуний натижада эса жиноят ишини
қўзғатиш, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёхуд келиб тушган ариза ёки
хабарда жиноят эмас балки, маъмурий ёки бошқа хил турдаги ҳуқуқбузарлик
мавжуд бўлса, ушбу ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга
тегишлилиги бўйича юбориш ҳақида қарорлардан бири қабул қилинади

[5]

”.

НАТИЖАЛАР

Терговга қадар текширув

ўтказиш деганда, жиноят ҳақидаги ариза, хабар

ёки бошқа маълумотни рўйхатга олиш ҳамда жиноят ишини қўзғатиш сабаби
қонунийлигини ва асослар мавжудлигини аниқлаш мақсадида айрим процессуал
ҳаракатларни бажариш, олинган ёки аниқланган маълумотлардан келиб чиққан
ҳолда тегишли қарор қабул қилиш жараёни тушунилади [

6].

Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини

бузиш жиноятида терговга қадар текширув босқичи бошқа турдаги жиноятлардан
фарқли ўлароқ ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айнан ушбу

босқичда Жиноят

-

процессуал кодекснинг 82

-

моддасида кўрсатиб ўтилган жиноят туфайли

етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини
тавсифловчи ҳолатлар, содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, ҳолати, шунингдек
содир бўлган ҳолат бўйича келиб чиққан оқибат, ҳодисага сабабчи бўлган
транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарилган муддати,
яроқлилиги, транспорт воситасини техник ҳолати кўздан кечириш, жиноятнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

350

сабаблари ва мақсадлари ҳамда бошқа ишга алоқадор далиллар ва исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар аниқланиб, якуни бўйича жиноят иши қўзғатиш,
жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ёки тегишлилиги бўйича юбориш ҳақидаги
қарорлардан бири қабул қилинади.

Шундай экан, жиноят содир этилган ҳолатни аниқлаш, шунингдек,

текшириш ва фош қилиш учун ҳодисани келиб чиқиш сабабини аниқлаш ва
мутахассислар иштирокидаги зарур текширув ва тадқиқотларни ўтказишдаги
муваффақият кўп жиҳатдан терговга қадар текширувни олиб бораётган мансабдор
шахс, суриштирувчи ва терговчининг транспортни таъмирлаш ёки уни
фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш

натижасида содир этилган ҳодисани

текшириш жараёнидаги фаолияти самарадорлигига боғлиқ. Россиялик
тадқиқотчи С.А.

Новиков таъкидлаганидек, айнан терговга қадар текширув

босқичида содир этилган жиноятнинг муҳим ҳолатларини аниқлаш имкониятлари
юқори бўлади

[7].

МУҲОКАМА

Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини

бузиш

жинояти бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш

билан боғлиқ ягона амалиёт мавжуд эмаслиги, терговга қадар текширув
ҳаракатлари тўлақонли ва сифатсиз амалга оширилаётганлиги сабабли ушбу
жиноятни таҳлили баъзи бир ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини
кўрсатади. Уларни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:

Биринчидан,

ички ишлар органларининг юритувидаги терговга қадар

текширув материаллари ва жиноят ишларининг таҳлили, гарчи Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 12 июндаги “Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни
ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 100

-

сонли

буйруғи 62

-

бандида “...

шов

-

шувга сабаб бўлган, жамоатчиликнинг қизғин

муҳокамасига тушган

ҳодисалар бўйича Тергов департаменти тизимидаги

малакали ходимлардан иборат доимий ҳаракатдаги тергов

-

тезкор гуруҳлари

тузилилиши

кўрсатилган.

Лекин шунда бўлсада, ҳуқуқни қўллаш амалиётида газ

баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларини портлаши натижасида содир
бўлган ҳолатлардада ариза ва хабарлар юзасидан терговга қадар текширув
ҳаракатлари шаҳар ва туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан
олиб борилаётганлигини кўрсатмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини
аксарият қисми ҳуқуқшунос мутахассислигига эга эмаслиги, етарли билим, малака
ёки кўникма шаклланмаганлиги, ушбу жиноят бўйича терговга қадар текширув
ҳаракатлари тўлиқ, холисона ва ҳар томонлама ўтказилмаслигига, тегишли
ҳужжатлар процессуал нормаларга амал қилинмасдан сифатсиз тузилишига
(масалан, тушунтириш хатлари белгиланган процессуал тартибга амал
қилинмасдан, ЖКнинг 240

-

моддаси билан огоҳлантирилмасдан ёки асоссиз

равишда ЖКнинг 238

-

моддаси билан огоҳлантирилиб, тушунтириш хати айнан

ким томонидан олинганлиги кўрсатилмасдан, тушунтириш бераётган шахс қайси
алифбо ёзувини ўқий олиши ойдинлаштирилмасдан ва бошқалар) олиб келмоқда.
Бунинг оқибатида исботланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланмай, ўз вақтида
далиллар тўпланиб, текширилиб баҳо берилмасдан, ҳақиқат аниқланмасдан
қолмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

351

Иккинчидан,

содир бўлган ҳодисалар юзасидан

транспорт ҳолатлари бўйича

кечиктириб бўлмайдиган бирламчи ва комплекс экспертиза тадқиқотлари ўз
вақтида тайинланмасдан ЖПКнинг 329

-

моддаси биринчи қисмида кўрсатилган

10 суткалик муддат узрли сабабларсиз ўтказиб юборилиб, терговга қадар
текширув муддати

жойлардаги прокурорлар томонидан асоссиз равишда

ЖПКнинг 329

-

моддаси 3

-

қисмидаги тегишли бўлмаган бандлар билан бир ойгача

бўлган муддатга узайтириб берилмоқда. Кўп ҳолатларда материаллар тергов
органига кечикиб берилиши сабабли, суриштирувчи ва терговчини чалғишига
олиб келиб ва ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирмоқда. Қонуний, адолатли ва
асосли қарор чиқаришга тўсқинлик қилиб, кўп вақт сарфланишига омил бўлмоқда.

Учинчидан,

транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш

қоидаларини бузиш

жиноятида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш

тергов ҳаракатининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши жиноят қачон, қаерда ва
қандай шароитларда содир этилганлигини аниқлаб олиш имконини берувчи энг
муҳим тергов ҳаракати бўлсада, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари,
суриштирувчи, терговчилар томонидан аксарият ҳолатларда ҳодиса содир бўлган
жой сифатсиз, қисқа

кўздан кечирилиб, жиноят ишига алоқадор ашёвий далиллар

бўлган транспорт воситаларини носоз ускуналари, газ баллон эҳтиёт қисмларини
экспертиза тадқиқотига талаб берадиган даражада олинмасдан келинмоқда.
Ҳолбуки, ушбу тергов ҳаракати давомида олинган маълумотлар шахснинг
қилмишига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда гувоҳлар ва ишга оид бошқа ашёвий
далилларнинг

топилишида,

ўтказилиши

лозим

бўлган

экспертиза

тадқиқотларини хулосаларини асосли, ҳаққоний ва тўлақонли бўлишида муҳим
аҳамият касб этади

[8].

Тўртинчидан,

бахтсиз ходиса содир бўлгунига қадар охирги маротаба

транспортни таъмирлаган, уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузган ва
транспорт воситаларини техник синовини

сифатсиз ўтказган хусусий хўжалик

субъектларини ўз вақтида аниқлаш чоралари кўрилмасдан, техник кўрик ва синов
ўтказганлик бўйича расмийлаштирилган хужжатларни зудлик билан ЖПК
талаблари асосида олиб қўйиш ҳаракатлари ўтказилмасдан қолаётганлиги
натижасида, транспорт воситасини техник кўрик ва синов ўтказган хўжалик
субъектларининг жавобгарлик масалалари қолиб кетиб, терговга қадар текширув
ҳаракати тўлақонли ўтказилмасдан келинмоқда;

Бешинчидан,

газ баллонлари мавжуд транспорт воситаларини портлаши

оқибатида ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатида транспорт
воситасини охирги маротаба қайси газ тўлдириш шаҳобчасида газ
тўлдирганлигини аниқлаб, газ қуйиш шаҳобчаларини калонкалари кўздан
кечирилмасдан, оператор ва газ қуйиш ускуналаридан портлаган транспорт
воситасига охирги маротаба қачон ва қанча миқдордаги газ босими
қўйилганлигини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги яъни текширилаётган
ҳодисага оид муайян ҳаракатлар, шароит ва ҳолатларни тиклаш ҳамда ҳодисани
содир бўлиш имкониятини текширмаслик натижасида, транспорт воситасидаги
газ баллонни охирги босими портлашга қандай таъсир кўрсатганлиги, охирги газ
босими меъёридан ортиқ қуйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳамда газ босими
портлашга алоқадорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқланмасдан қолмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

352

Бугунги кун амалиётида газ баллони мавжуд бўлган транспорт

воситаларини портлаши оқибатида газ қуйиш шаҳобчалари ҳудудига кирилиб,

маълум вақт ёки сутка ичида оператор программаси ва калонка ускунасида

транспорт воситаларига қанча миқдордаги газ босими тўлдирилаётганлигини

текшириш, шунингдек ҳодисанинг юз беришини аниқлаш мақсадида тергов

экспертименти ўтказилиши;

Бундан ташқари, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказаётган

хусусий хўжалий субъектларига кириб, транспорт воситаларини техник кўрикдан

ўтказаётган техник ускуналарни ҳам техник кўрикдан сифатли ўтказиш

имкониятини ва текширилаётган ҳодисага оид муайян ҳаракатларни текшириш,

шароит ва ҳолатларни тиклаш мақсадида ҳам экспертимент терговга қадар

текширув ҳаракатида эксперимент тергов ҳаракатини

ўтказиш заруриятлари

юзага келмоқда.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 87

-

моддаси 1

-

қисмида

эксперимент тергов ҳаракати тергов ва суд ҳаракатларини юритишда далилларни

тўплашда ўтказилиши, 329

-

моддаси 2

-

қисмида “

Ушбу модда биринчи қисмида

кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида

қўшимча хужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек, шахсни

ушлаб туриш, ушбу Кодекс 162

-

моддасииннг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий

тинтув ва олиб қўйиш ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза

ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида

топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов

ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади

” деб кўрсатилган.

Жиноятни 1

-

қисмини шарти юқоридаги 1

-

бобни жиноий –

ҳуқуқий

тавсифида шархлаганимиздек, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши

назарда тутилади. Бироқ ҳозирги кунда газ баллонлари ўрнатилган транспорт

воситаларини портлаши оқибатида содир бўлган ҳодисалар натижасида

соғлиқнинг қисқа муддатли бузулишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлмаган енгил

тан жароҳатлари олган ҳайдовчи ва йўловчилар, атрофдаги фуқароларни

ҳуқуқлари ва уларга етказилган моддий зарарлар натижасиз қолиб кетилган.

Ўтказилиши лозим бўлган сифатли терговга қадар текширув ҳаракатларида

тергов экспертиментлари ўтказилиши қонун бўйича чекланганлиги, ушбу ҳолатда

портлашни сабаб ва шароитларини аниқланмай қолиб кетишлиги ҳамда ҳодиса

оқибатида зарар етказилган фуқароларни ўзларига етказилган зарарлар бўйича

фуқаролик тартибдаги даъво қилиш ҳуқуқларини натижасиз якунланишига олиб

келмоқда.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси ЖПК 329

-

моддаси 2

-

қисмига “

Ушбу модда

биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб,

унинг давомида қўшимча хужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш,

шунингдек, шахсни ушлаб туриш, ушбу Кодекс 162

-

моддасииннг иккинчи қисмига

мувофиқ шахсий тинтув ва олиб қўйиш ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш,

экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш,

шунингдек транспорт воситаларини

таъмирлаш ва уни

фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш жиноятлари

бўйича эксперимент ҳаракатини ўтказиш

, тезкор

-

қидирув тадбирларини

ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида

бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади

” деган мазмундаги

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

353

Олтинчидан,

содир бўлган ҳодиса бўйича жабрланувчиларнинг баданига

етказилган шикастнинг хусусияти ва унинг оғирлик даражаси фақат суд

-

тиббий

экспертиза хулосаси асосида аниқланади. Бироқ ҳозирги вақтда амалиётда ушбу
ҳолатларда жабрланувчилар томонидан экспертизадан

ўтишдан бош тортган ёки

қаршилик қилган ҳолларда терговга қадар текширув органлари томонидан асоссиз
равишда экспертиза ўтказилмай келинмоқда. Ушбу материаллар юзасидан эса
жабрланувчининг экспертизадан ўтишдан бош тортганлиги асос қилиниб,
ғайриқонуний равишда ЖПКнинг 83

-

моддаси тегишли бандларига асосан жиноят иши

қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, қонун талаблари қўпол
тарзда бузилмоқда. Ваҳоланки, амалдаги ЖПК 173

-

моддаси биринчи қисмининг

1-

бандида “етказилган тан жароҳатининг хусусияти ва оғирлик даражаси”ни аниқлаш

бўйича экспертиза ўтказилиши шарт эканлиги белгиланган [

9].

ХУЛОСА

Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида транспортни таъмирлаш ва уни

фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш жиноятини, транспорт воситаларига
ўрнатилган газ баллонларини портлаши оқибатида терговга қадар текширув
ҳаракатларини ўтказиш ваколатига эга бўлган суриштирувчи, терговчилар
томонидан юқоридаги каби хато ва камчиликларга йўл қўйилишини олдини олиш
ҳамда ушбу соҳадаги жиноятларни тергов қилишда ягона терговга қадар
текширувни ва дастлабки тергов ўтказишни ягона процессуал асосланган
амалиётини жорий қилиш мақсадида ҳодиса жойини кўздан кечириш бўйича
хизматда фойдаланишлари учун ўқув қўлланмаси ишлаб чиқиш ҳамда ушбу ўқув
қўлланмани жойлардаги иш жойларида ўқитиш ҳамда малака ошириш дарс
машғулотларига киритиш тизимини жорий қилиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Суриштирув

институти

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ” 2017 йил 6
сентябрь ЎРҚ

-442-

сон қонуни. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари

тўплами. 2017

-36-

сон 943

-

модда.

2.

Юридик

энциклопедия/юридик

фанлар

доктори,

профессор

У.Таджихановнинг умумий таҳририда.

-

Т., 2001.

-

Б.156

-157.

3.

Миразов.Д.М. Дастлабки тергов идоралари фаолияти устидан контроль ва

назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари:
Юрид. фан. д

-

ри. дис.... автореф.

-

Т., 2016.

-

Б 128.

4.

Миразов.Д.М. Терговга қадар текширув ўтказиш асослари, тартиби ва

хусусиятлари. Ўқув қўлланма. –

Т. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,

2016.-

Б.4.

5.

Х.Ҳ.Эгамбердиев.

“Терговга

қадар

текширув

институтини

такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба”.

Магистр академик даражасини

олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент

-

2020 й.

6.

Б.Н. Рашидов ва бошқалар. Терговга қадар текширув. Дарслик. –

Т.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021.

-

Б.4.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2024) / ISSN 2181-1415

354

7.

Новиков С.А. Материалы доследственной проверки в доказывании по

уголовным делам: актуальные проблемы и новые подходы // Вестник Санкт

-

Петербургского университета МВД России. 2013. № 3 (59). С. 74.

8.

Муродов Б.Б. Жиноят ишини тугатиш институтини такомиллаштириш.

Юридик фанлар бўйича (DSc) диссертацияси. ИИВ Академияси. –Т., 2018. –

158 б.;

9.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

-

процессуал

кодекси//

https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 19.03.2023 й)

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ” 2017 йил 6 сентябрь ЎРҚ-442-сон қонуни. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. 2017-36-сон 943-модда.

Юридик энциклопедия/юридик фанлар доктори, профессор У.Таджихановнинг умумий таҳририда.-Т., 2001.- Б.156-157.

Миразов.Д.М. Дастлабки тергов идоралари фаолияти устидан контроль ва назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари: Юрид. фан. д-ри. дис.... автореф.-Т., 2016.- Б 128.

Миразов.Д.М. Терговга қадар текширув ўтказиш асослари, тартиби ва хусусиятлари. Ўқув қўлланма. – Т. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016.-Б.4.

Х.Ҳ.Эгамбердиев. “Терговга қадар текширув институтини такомиллаштириш: миллий ва хорижий тажриба”. Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент-2020 й.

Б.Н. Рашидов ва бошқалар. Терговга қадар текширув. Дарслик. – Т. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2021.-Б.4.

Новиков С.А. Материалы доследственной проверки в доказывании по уголовным делам: актуальные проблемы и новые подходы // Вестник Санкт-Петербургского университета МВД России. 2013. № 3 (59). С. 74.

Муродов Б.Б. Жиноят ишини тугатиш институтини такомиллаштириш. Юридик фанлар бўйича (DSc) диссертацияси. ИИВ Академияси. –Т., 2018. – 158 б.;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси// https://lex.uz/docs/111460 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 19.03.2023 й)