Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Respect for Human Honor and Dignity as a Spiritual and
Moral Foundation in Criminal Proceedings
Shavkat KHAKNAZAROV
1
Higher School of Judges
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
This article analyzes issues related to respect for human
honor and dignity as a spiritual and moral foundation in
criminal proceedings. The most important emphasis is placed
on matters concerning human honor
–
a person's good,
impeccable reputation or moral qualities worthy of respect.
This article examines both national and foreign legislation, as
well as the opinions of scholars.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
constitution,
criminal procedure,
court,
legal norms,
moral norms,
spirituality,
reforms,
principle,
ethics,
justice,
behavior,
rights and freedoms.
Жиноят процессида инсоннинг шаъни ва қадр
-
қимматини
ҳурмат қилиш маънавий ахлоқий асос
сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
конституция,
жиноят процесси,
суд, ҳуқуқ нормалари,
ахлоқ нормалари,
маънавият,
ислоҳотлар,
принцип,
этика,
адолат,
хулқ
-
атвор,
ҳуқуқ
ва эркинликлар.
Мазкур
мақолада
жиноят
процессида
инсоннинг
шаъни
ва
қадр
-
қимматини
ҳурмат
қилиш
маънавий
ахлоқий
асос
сифатида
таҳлил
қилинган
.
Ушбу
мақолада
миллий
ва
хорижий
қонунчилик
билан
бирга
,
олимларнинг
фикрлари
ҳам
таҳлил
қилинган
.
1
PhD, Independent researcher, Higher School of Judges.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
440
Уважение чести и достоинства человека как духовно
-
нравственной основы в уголовном процессе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
конституция,
уголовный процесс,
суд, нормы права,
нормы нравственности,
духовность,
реформы,
принцип,
этика,
справедливость,
поведение,
права и свободы.
В
данной
статье
проанализированы
вопросы,
касающиеся уважения чести и достоинства человека как
духовно
-
нравственной основы в уголовном процессе.
Акцент сделан на вопросах, связанных с наиболее важным
человеческим достоинством
–
хорошим, безупречным
авторитетом или достойное уважения нравственными
качествами человека. В данной статье наряду с
национальным
и
зарубежным
законодательством
проанализированы мнения ученых.
Инсон шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш ҳар қандай ривожланган
жамиятнинг маънавий асосидир. Бу талаб ҳар қандай соҳаларга ҳам тааллуқлидир.
Аммо бу тамойил жиноят
-
процессуал муносабатларда алоҳида аҳамиятга эга ва
ахлоқий мазмун
-
моҳият касб этади.
Жиноят ишини юритиш ваколатига эга бўлган органлар ва мансабдор
шахслар (терговга қадар текширув, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд
органлари мансабдор шахслари), жиноий фаолиятнинг олдини олиш ва ҳукм
ижросини таъминлаш учун зарур бўлган ҳолларда, гумон қилинувчига,
айбланувчига нисбатан процессуал мажбурлов чораларини (ушлаб туриш, қамоқда
сақлаш, тиббий муассасага жойлаштириш) қўллаш ҳуқуқи берилган (ЖПК 26
-
боб).
Демак, шахс учун қайси жиноят процессуал мақомда бўлишидан қатъи назар,
унда ахлоқий муҳит, руҳий ҳолат ва маънавий мувозанат катта аҳамиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 22 февралда БМТ Инсон
ҳуқуқлари
бўйича кенгашининг 46
-
сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек,
“Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий
этиш доирасида биз одамнинг қадр
-
қимматини ерга урадиган, инсонийликка
зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо
йўл қўймаймиз. Бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатъи назар,
улар учун жазо муқаррардир”.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги ПФ–
60-
сонли
“
2022
–2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 14,
17-
мақсадларда, жиноят ишини юритиш жараёнида ҳамда жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган маҳкумларни қадр
-
қиммати ва эркинлигини
самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича
устувор вазифалар белгиланиб олинган. Кўриниб турибдики, шахснинг шаъни ва
қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш
масаласи долзарбдир.
Умуман олганда шаън
–
инсоннинг яхши, бенуқсон обрўси ёки ҳурматга
лойиқ ахлоқий фазилатлари ҳисобланади. Қадр
-
қиммат
–
инсоннинг юксак
ахлоқий фазилатлари мажмуидир, ўзини ўзи ҳурмат қилишлик ҳам, қадр
-
қиммати
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
441
сарасига киради (судланувчининг қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон
бўлиши).
Юқорида келтирилган фикрларни таҳлил қиладиган бўлсак, агар шахсга
айблов ҳукми эълон қилиндими, демак жиноят содир этганлиги учун
судланганлиги натижасида шахснинг обрў
-
эътибори муқаррар равишда зарар
кўради ва унинг ахлоқий фазилатлари шубҳа остига олинади.
Шаън –
инсонга, шахсга тегишли бўлган қадр
-
эътибор, шараф, шуҳрат,
эътибор. Қадр
-
қиммат –
жамиятда, кишилар ўртасида тутган ўрни, ўзгалар
томонидан бўлган ҳурмат, муҳимлик ҳолати.
Ахлоқ –
кишиларнинг бир
-
бирларига, оилага, жамиятга бўлган
муносабатларида намоён бўладиган хатти
-
ҳаракатлари, хулқ
-
атворлари, одоблари
мажмуи ҳисобланади.
Ахлоқ –
ижтимоий онг формаси бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида
инсоннинг хулқ
-
атворини йўлга солиб турадиган принциплар, талаблар, нормалар
ва қоидалар мажмуидан иборат. Ахлоқда жамиятда таркиб топган “яхшилик”,
“шараф”, “виждон”, “адолат” сингари тушунчаларда мустаҳкамланган одамлар
хулқ
-
атвори, нормалари акс этади. Демак, инсон фазилатлари ичида ахлоқ тушунчаси,
шаъни, қадр
-
қиммат тушунчасидан анча кенгроқ.
Шахснинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш
принципининг мазмун
-
моҳияти шундан иборатки, жиноят ишини юритишга маъсул бўлган орган ва
мансабдор шахслар томонидан, жиноят процессида иштирок этаётган, яъни хоҳ
айблов томон ёки ҳимоя томон бўладимиЮ уларнинг шаъни ёки қадр
-
қимматини
камситадиган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган процессуал
ҳаракатларни
амалга ошириш тақиқланади, шунингдек асоссиз процессуал
ҳаракатлар натижасида фуқароларга маънавий зарар етказилганда, улар
томонидан айбсизлигини ва етказилган маънавий зарарларни қоплаш чораларини
кўриш шарт бўлади.
С.
Сахаддиновнинг фикрича, инсон шаъни
-
қадр қимматини камситадиган
ҳаракат қилиш ёки қарорлар чиқариш деганда, шахсни бошқалар олдида қўпол
таҳқирлайдиган ёхуд уни ўз иродаси ва виждонига қарши иш тутишга мажбур
этадиган ҳаракатларни содир этиш ёки қарорларни чиқариш тушунилади.
Ушбу дахлсизлик ҳуқуқи ҳаётда инсоннинг энг заиф ва осон бузиладиган
ҳуқуқлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун Конституция ва қонунларда,
инсоннинг шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш олий қадрият деб
мустаҳкамлаб қўйилган. Ва, шу билан бирга, қонунчилик ушбу талабни
ўзбошимчалик билан бузишга йўл қўймайди ҳамда тўсиқ қўяди.
П.А.
Лупинскаянинг фикрига кўра, гумон қилинувчига, айбланувчига
процессуал мажбурлов чораларини фақат реал зарурат бўлган ҳолларда ва қонун
ҳужжатларида
назарда тутилган асосларда, тартибда ва доирада қўллаш рухсат
берилади.
Демак, қонун чиқарувчи Жиноят
-
процессуал кодексида одил судловни
амалга ошириш ва шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш учун зарур
бўлган муайян конституциявий тамойиллар такрорланади, бу эса, ўз навбатида,
шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини
кучайтиришга ёрдам беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
442
Ҳар
қандай ҳолатда гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан зўравонлик,
қийноқлар, шафқатсиз ёки қадр
-
қимматни камситувчи бошқа муомалалар
қўлланилиши
мумкин эмас. Зўравонлик, таҳдид, ҳақоратомуз сўзлар, шунингдек,
шахсни тенг ҳуқуқли субъект сифатида ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя
қилиш имкониятидан маҳрум қилувчи ҳаракатлар ва қарорлар шахснинг
шаъни ва қадр
-
қимматини камситувчи деб эътироф этилиши керак.
Айтиш лозимки, жиноят ишини юритиш жараёнида иштирок этаётган ҳар
бир шахс ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр
-
қимматини қонун билан
тақиқланмаган барча воситалар ва усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Суриштирув, тергов даврида процесс иштирокчисининг ҳуқуқлари, эркинликлари
бузилиши, қадр
-
қимматини камситилиши оқибатида етказилган зарар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим (Қозоғистон ЖПК
13-
модда).
Бизнингча, қонунчиликда шахс шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш
тамойили билан боғлиқ камчиликлар мавжуд. Мисол учун, ЖПК 37
-
бобида, жиноят
процессини амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахслари томонидан фақат
гумон қилинувчига, айбланувчига ёки реабилитация қилинган шахсларга
нисбатан қонунга хилоф равишда қилинган (мулкий, маънавий, жисмоний)
ҳаракат
(ҳаракатсизлик) натижасида зарар етказилганда қоплаш масаласи назарда
тутилган. Аммо, ушбу бобда гувоҳ, жабрланувчи ва унинг яқинлари билан боғлиқ
масалалар четда қолган. Айтиш жоизки, амалиётда айрим ҳолатларда гувоҳлар ва
жабрланувчиларга нисбатан тезкор
-
қидирув, суриштирув, тергов ва бошқа орган
томонидан босим ўтказиш, ёлғон кўрсатув беришга мажбурлаш, руҳий ёки
психологик босим ўтказиш, мажбурлаш ва далолатчилик қилишга мажбурлаш
ҳоллари
кўп учрайди.
Мисол учун, Ҳайъат
судьялари томонидан кўрилган ЖСҲ
-1-49/11-
сонли
жиноят ишининг таҳлили шуни кўрсатадики, Юнусобод тумани ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ
наркотрафик ва гиёҳванд
моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала
қилишга
қарши
курашиш бўлинмасининг
тезкор вакили лавозимида ишлаб
келгани, уни хизмат вазифаларига жиноятларнинг олдини олиш, содир этиш,
гиёҳвандликка қарши
жиноятларни фош этиш, уларга қарши
курашиш, олдини
олиш каби вазифалар киргани, 2009 йил ноябрь ойларида унга таниши бўлган
А. исмли аёл гўёки унга пора берганлиги асосида, жиноят иши қўзғатиб, Жиноят
ишлари бўйича
Тошкент шаҳар
судининг 2011 йил 4 февраль кунидаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 210
-
моддаси 2
-
қисми “в” банди ва
210-
моддаси 3
-
қисми
“в” банди билан айбдор деб топилиб,ЖКнинг 33
-
моддасига
асосан, ЖКнинг 210
-
моддаси 3
-
қисми
“в” банди билан,10 йил муддатга озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси тайинланган. Кассация тартибида кўрилган ишда, гувоҳ,
У. ўзининг
кўрсатувида, у дастлабки тергов ва судда берган кўрсатмаларини
эслай
олмаслигини, ўзи
ҳам
судланиб, кейин оқланганини, судланувчи С. ни танишини,
унга нисбатан адовати йўқлигини, Кассация инстанциясида онлайн режимида
сўроқ
қилинган
гувоҳ Б. ўзининг
кўрсатувида, у дастлабки тергов ва судда берган
кўрсатмаларини
қамоқда
бўлганлиги
сабабли ўз
хоҳиши билан бермагани,
дастлабки тергов жараёнида унга нисбатан бўлган тазйиқ асосида С.га нисбатан
ноҳақ кўрсатма
берганлиги, аслида у ҳеч
кимга пул бермаганлиги ва биров орқали
ҳам
бердирмаганлиги ҳақида
кўрсатма берди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
443
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати
судланган С.га нисбатан қўйилган
айбловларни муҳокама қилиб; 2014 йил 23 июнда тасдиқланган
“Порахўрлик
жиноятлари ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб
чиқиш, бу тоифадаги жиноят
ишларини тергов қилиш
ва судда кўришда
қонун
талабларига қатъий
риоя
қилинишини таъминлаш бўйича
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раиси, Бош
прокурор, Миллий хавфсизлик хизмати раиси ва Ички ишлар вазирининг Қўшма
кўрсатмаси”нинг
8.2-
бандида шахсга айб эълон қилишда
объектив далиллар
мажмуигина асос бўлиши
мумкин, бунда, далиллар доирасини пора берувчи ва у билан
боғлиқ
шахсларнинг кўрсатмалари
ҳамда
айбига иқрорлик
кўрсатмалар
билан
чегараланиб қўймасдан, шахсни айблаш учун пора предметининг олиниши, қонунлар
билан белгиланган тартибда почта
-
телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки
видео ёзувлар, телефон ёки бошқа
мосламалар орқали
амалга оширилган сўзлашувлар
аниқланиши каби аниқ мезонлар билан асослантирилиши шартлиги белгиланган.
С.Камилов пора олиш вақтида
ушланмаган, пора предмети ҳисобланган
пуллар
ашёвий далил сифатида олинмаган, ишда унинг пора олганлигини
тасдиқловчи
видео ёки аудио ёзувлар, телефон сўзлашувлари мавжуд эмас.
Гувоҳлар С., У., А. ва Б.лар қамоқда
сақланаётган
вақтда
кўрсатув
берган
бўлиб, Кассация инстанциясида ушбу кўрсатувларини
тазйиқ остида
берганлигини билдирди.
Бундай ҳолатда суд қарорларини
қонуний, асосли ва адолатли деб бўлмайди
,
балки ЖПКнинг 484
-
моддаси 1
-
қисмининг
2-
бандига асосан бекор қилиниши
лозим.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати
юқоридагилардан
келиб чиқиб
,
судланган С.нинг айби гувоҳ С, У, А ва Б.ларнинг дастлабки тергов ва биринчи
инстанция судида берган кўрсатувларидан
ташқари
бошқа
тасдиқловчи
ҳужжатлар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди
.
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 28
-
моддаси 2
-
қисмида
,
“Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки
маҳкумнинг
фойдасига ҳал
қилиниши
керак”; Ушбу модданинг 5
-
қисмида, “Агар
шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унга қарши
ягона далил бўлса, у айбдор деб
топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас”; Ўзбекистон
Республикасининг
ЖПКнинг 23
-
моддаси 3
-
қисмига
мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳалар
,
башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, гумон қилинувчи
,
айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши
лозим.
Ишда тўпланган
далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга
зид
равишда олинганлиги сабабли улар далил ҳисобланмаслиги
ёки қўйилган
айбловда судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги
шубҳани бартараф
қилишнинг
имкони йўқлиги
ҳақидаги
суднинг асослантирилган хулосаси оқлов
ҳукми
чиқариш
учун асос бўлади, бу ЖПК 464
-
моддаси мазмунидан келиб чиқади
.
Жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар
судининг 2011 йил 4 февралдаги
С. исмли шахсга оид ҳукми
бекор қилинган
.
Судланувчининг ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси 210
-
моддаси
2-
қисми
“в” банди ва 210
-
моддаси 3
-
қисми
“в” бандида назарда тутилган жиноят
аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги, яъни судланувчини содир этилган
жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг
83-
моддаси 3
-
бандига асосан реабилитация қилинсин
ва ишнинг унга оид қисми
ҳаракатдан
тугатилган, дейилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
444
Судланувчига мулкий, маънавий ва бошқа
зиённи қоплаш
масаласида
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 304–
312-
моддаларига асосан, даъво ишини
юритиш тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи
тушунтирилсин. Кассация
шикояти қаноатлантирилган.
Мазкур жиноят ишида шахс шаъни ва қадр
-
қимматини ҳурмат қилиш
тамойили билан боғлиқ нормалар бузилган. Гувоҳлар ва жабрланувчиларга
нисбатан тезкор
-
қидирув, суриштирув, тергов ва бошқа орган томонидан босим
ўтказиш, ёлғон кўрсатув беришга мажбурлаш, руҳий ёки психологик босим
ўтказиш, мажбурлаш ва далолатчилик қилишга мажбурлаш ҳоллари мавжуд.
Шунингдек, суд томонидан судланувчига мулкий, маънавий ва бошқа
зиённи
қоплаш
бўйича қарор қабул қилган.
Энди гувоҳга, жабрланувчига етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда
маънавий зиён оқибатлари бартараф этиш бўйича хориж қонунчилигида бу
масалалар қандай ҳал қилинган. Масалан, Қозоғистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексининг 13
-
моддаси, иккинчи бандида, яъни шахснинг шаъни ва
қадр
-
қимматини ҳурмат
қилиш
билан боғлиқ моддада, шахсга нисбатан жиноят
ишини юритувчи орган мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари
туфайли шахсга етказилган маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қопланиши лозимлиги назарда тутилган.
Мамлакатимиз қонунчилигида, гувоҳга, жабрланувчига ёки унинг яқин
қариндошларига нисбатан жиноят ишини юритувчи органлар ва мансабдор
шахслар томонидан қийноқ, босим, таҳдид, соғлиғини хавф остига қўядиган,
мажбурлаш, руҳий, психологик, жисмоний босим ёки бошқа турдаги қонунга хилоф
ҳаракатлар учун жавоблик масалалари белгиланган. Бинобарин, Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодекси 235
-
моддасига биноан, суриштирув, тергов
жараёнида
гувоҳга,
жабрланувчига,
яқинларига
ва
бошқа
процесс
иштирокчиларига нисбатан қийноқ, босим, таҳдид, мажбурлаш, руҳий, психологик,
жисмоний босим ёки бошқа турдаги қонунга хилоф ҳаракатлар учун жавобгарлик
белгиланган.
Ушбу
моддани,
эътиборлик
жиҳати
шундаки,
гувоҳга,
жабрланувчига, яқинларига ва бошқа процесс иштирокчиларига нисбатан жиноят
ишини юритувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан қонунга хилоф
ҳаракатлар
диспозицияси белгиланган. Бироқ Жиноят
-
процессуал кодексида
белгиланган зарарни қоплаш асослари ва тартибида маълум камчиликлар мавжуд.
Яъни миллий ЖПК бу масалалар эътибордан четда қолган.
Бизнинг фикримизча, юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимиз миллий
қонунчилигига
жиноят ишини юритувчи органлар ва мансабдор шахсларга,
процессуал мажбуриятни юклаш мақсадга мувофиқ саналади. Яъни нафақат гумон
қилинувчига, айбланувчи ёки реабилитация балки гувоҳ, жабрланувчи ва унинг
яқинларига қийноқ, босим, таҳдид, мажбурлаш, руҳий, психологик, жисмоний
босим ёки бошқа турдаги қонунга хилоф ҳаракатлар амалга оширилганда
маънавий зарарни ундирувчи ҳуқуқни белгилаш мувофиқ саналади.
Е
.
Бережко шахс шаъни ва қадр
-
қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқи нафақат
айбланувчига, балки жиноят процессининг барча иштирокчиларига (гумон
қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий
жавобгар каби иштирокчиларига ҳимоя қилиш ҳуқуқи
тушунтирилиши шарт) ҳам
таъминланишига эътибор қаратиш лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
445
Шундай қилиб, жиноий таъқибни амалга оширувчи мансабдор шахслар
томонидан шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши натижасида етказилган зарар
қонунда
белгиланган асослар ва тартибда қопланиши
шартлиги назарда тутилади.
Кейинги
муҳим
ахлоқий
принциплардан
бири,
бу
айбсизлик
презумпциясидир. Айбсизлик презумпцияси принципининг ахлоқий мазмуни
шундан иборатки, адолатли ва холис суд томонидан оммавий айблов ҳукми
чиқарилгунга қадар, шахсни жиноятчи деб ҳисоблаш мумкин эмас. Ҳаттоки,
қонунчиликда гумон қилинувчи, айбланувчи чин дилда айбига иқрор бўлган
тақдирда ҳам, бошқа далиллар мажмуи билан текшириб, баҳоланмагунча уни
айбдор деб бўлмайди (ЖПК 112
-
модда). Шунинг учун Конституция ва қонунларда
ҳар бир давлат органлари ўз иш юритувидаги ҳар кимга, хоҳ у гумон қилинувчи,
айбланувчи бўладими, унга ҳурмат муносабатида бўлиш мажбуриятини юклайди.
Шунингдек, давлат органлари таъқиб қилинаётган шахсга нисбатан айбдорлик
масалаларда эҳтиёткорлик, пухталик, ҳар томонлама, тўлиқ, далиллар мажмуи
билан ўз тасдиғини топгандагина айблов эълон қилишни назарда тутади.
Жиноят
-
процессуал кодекси 95
1
-
моддасига кўра, таъқиб органлар
томонидан процессуал ҳаракатлар пайтида зўравонлик, қийноқ ёки бошқа
шафқатсиз ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала турларини қўллаш йўл билан
олинган далиллар (инсон ҳуқуқларини чеклаш, маҳрум қилиш, қонунга хилоф
усуллар орқали олиш, ЖПК талабларни бузган ҳолда олинган далиллар), номақбул
деб топишга олиб келади.
Яъни қонунчилик давлат органларига шахсни айбдор деб топишда қатъий
талабни қўяди. Жиноят процессида иштирок этаётган шахсларга эса бу ўз
навбатида кафолат сифатида хизмат қилади.
Мисол учун, агарда шахс биринчи инстанцияда айбдор деб топилган
тақдирда ҳам, суд хатоларга йўл қўйилган туфайли аппеляция, кассация
инстанциясида оқланиб чиқиши ҳам мумкин.
Айтиш лозимки, ушбу принцип ҳар
қандай ривожланган жамиятнинг асосий тамойилидир, бусиз биз инсонпарварлик
ва адолатга эриша олмаймиз.
Айбсизлик презумпцияси “Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси”,
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа
конвенцияси”, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пакт,
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари
тўғрисида”ги Конвенцияси, “Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситадиган турларига қарши”
Конвенцияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа
қонунларида
ўз аксини топган.
Айбсизлик презумпцияси принциплар ичида асосий қоидаларидан бири
бўлиб, унга кўра жиноят содир этишда айбланаётган шахс унинг айби қонунда
белгиланган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
билан белгиланмагунча айбсиз ҳисобланади. Демак, айбсизлик презумпцияси
жиноят процессининг барча босқичларида шахс шаъни ва қадр
-
қимматини ҳимоя
қилиш
бўйича барча ҳуқуқий нормаларнинг асосидир.
Ушбу қоида жиноят процессида иштирок этаётган шахсларни жиноий
жавобгарликка тортишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг
хатти
-
ҳаракатларига бир қатор маънавий ва ахлоқий талабларни ишлаб чиқиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
446
имконини берди. Айбланувчининг жиноят содир этишда иштироки ҳали қонуний
кучга кирган айблов ҳукми билан исботланмаганлиги сабабли у ўзининг яхши
номи ва обрўсидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Шу сабабли, оммавий ахборот воситаларида айбланувчини жиноятчи деб
аташ, шошқалоқлик билан эълонлар бериш ва чиқишлар қилиш, дастлабки тергов
маълумотларини суд ҳукми билан бир хил куч ва аҳамиятга эга деб ҳисоблаш
мумкин эмас. Бу масала илмий
-
назарий асослантирилиши лозим.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов материаллари, гумон қилинувчилар
ва айбланувчилар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида
эълон қилишга йўл қўйилиши тўғрисида турли фикрлар билдирилган. Айрим
олимлар терговнинг боришини ёритиш учун оммавий ахборот воситаларидан
имкон қадар фаол фойдаланиш зарур деб ҳисобласа, бошқалари эса бу масалада
ўта эҳтиёткор бўлишга, дастлабки тергов маълумотларини суд ҳукми қонуний
кучга киргунча ошкор қилишда процессуал чоралар ишлаб чиқиш лозим, деган
фикрларни илгари сурадилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
http://nhrc.uz/uz/news/m13478
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022
йил
28
январдаги
ПФ–
60-
сон
“2022–
2026
йилларга
мўлжалланган
Янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегияси
тўғрисида”ги
Фармони
.
3.
Ожегов С.И., Шведова Н.Ю. Толковый словарь русского языка М., 1994.
С. 172, 870.
4.
Сахаддинов С. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал
кодексига шарҳлар. Умумий қисм. –
Т.: Янги аср авлоди, 2014. 20 б.
5.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Axloq
6.
Авлаев
О.
Ахлоқ
ўзи
нима?
Жамиятга
таъсири
қандай?
https://gujum.uz/savol-javob/savol-axloq-ozi-nima-jamiyatga-tasiri-qanday/.
7.
Сахаддинов С. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал
кодексига шарҳлар. Умумий қисм. –
Т.: Янги аср авлоди, 2014. 22 б.
8.
Уголовно
-
процессуальное право Российской Федерации / Под ред. П.А.
Лупинской. М.: Юрист. Г997. С. 100
-101.
9.
Научно
-
практический комментарий к Уголовно
-
процессуальному кодексу
РФ / Под общ. ред. В. М. Лебедева. М.: Спарк. 2002. С. 28.
10.
Уголовно
-
процессуальный кодекс Республики Казахстан. (с изменениями
и дополнениями по состоянию на 05.09.2024 г.).
11.
Уголовно
-
процессуальный кодекс Республики Казахстан. (с изменениями
и дополнениями по состоянию на 05.09.2024 г.).
12.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. –
Т.: Ўзбекистон, 2023.
13.
Бережко Е.В. Нравственные начала (основы) при рассмотрении
уголовного дела судом первой инстанции. Диссер...док..юрид..наук. Т., Оренбург –
2003. C. 37.
14.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
–
Т.: Ўзбекистон, 2023. 28
-
модда.
15.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил
10 декабрда қабул ва эълон қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
447
16.
Конвенция о защите прав человека и основных свобод. г. Рим, 4. ХI.1950 г.
17.
Международный пакт о гражданских и политических правах. Принят
резолюцией 2200 А (XXI) Генеральной Ассамблеи от 16 декабря 1966 года.
18.
Отгулов О. Организатора террактов задержали в аэропорту "Внуково" //
Коммерсантъ
-
Дейли. 1996. 29 нояб.: Серебрякова А. Очередь на нары // Труд. 1996.
19 дек.; Романова О. Тельман Гдлян снова нашел "истинных врагов" // Сегодня,
1996. 17 дек.
19.
Добровольская Т.Н. Заглаживание морального вреда, причиненного
необоснованным
привлечением
к
уголовной
ответственности
//
Социалистическая законность. 1958.N7. С. 20
-
23; Гальперин И.М. Советская печать
и некоторые вопросы борьбы с преступностью // Советское государство и право.
1963. N 5. С. 134
-
137; Чангули Г.И. Некоторые вопросы использования средств
массовой информации в ходе расследования уголовных дел // Средства массовой
информации и органы внутренних дел. Сборник научных трудов. –
Горький. 1982.
С.43; Резник Г.М. Внутреннее убеждение при оценке доказательств. –
М., 1977. С.98.
