Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
From the history of state and religious relations in
Uzbekistan in the first years of World War II
Abror ADILOV
1
National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
The article uses primary sources and materials from
scientific literature to reveal the history of state and religious
relations in the Uzbek SSR in the first years of World War II. It
studies the fact that the Soviet state was drawn into the Second
World War and began a period of severe trials and tribulations
for all its participants, including the Uzbek people.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
World War II,
religion,
state,
Uzbek SSR,
Soviet state,
industrial enterprises,
communist party.
Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки йилларида
Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари тарихидан
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Иккинчи жаҳон уруши,
дин,
давлат,
ЎзССР,
совет давлати,
саноат корхоналари,
коммунистик партия.
Мақолада
Иккинчи
жаҳон
урушининг
дастлабки
йилларида
Ўзбекистон
ССРда
давлат
ва
дин
муносабатлари
тарихи
бирламчи
манбалар
ва
илмий
адабиётлардаги
материаллар
ёрдамида
очиб
берилган
.
Совет
давлатининг
Иккинчи
жаҳон
уруши
домига
тортилиши
,
унинг
таркибига
кирган
барча
халқлар
,
жумладан
ўзбек
халқи
бошига
ҳам
оғир
синов
ва
кулфатлар
даврини
бошлаб
берганлиги
тадқиқ
қилинган
.
1
Associate Professor, Candidate of Historical Sciences, Department of Contemporary History of Uzbekistan, Faculty
of History, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
354
Из истории государственно
-
религиозных отношений
в Узбекистане в первые годы Второй мировой войны
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Вторая мировая война,
религия,
государство,
Узбекская ССР,
Советское государство,
промышленные
предприятия,
коммунистическая партия.
В статье на основе первоисточников и материалов
научной
литературы
раскрывается
история
государственно
-
религиозных отношений в Узбекской ССР в
первые годы Великой Отечественной войны. Изучается
втягивание Советского государства во Вторую мировую
войну и начало периода тяжелейших испытаний и невзгод
для всех вошедших в нее народов, в том числе и для
узбекского народа.
1941 йил
22 июнда совет давлатига фашистлар Германиясининг ҳужуми
натижасида СССР ҳам Иккинчи жаҳон уруши домига тортилди. XX аср инсоният
тарихидага энг қонли ва даҳшатли оқибатларга сабабчи бўлган мазкур уруш совет
давлати бошқаруви, ички сиёсатида, хусусан давлат ва дин муносабатларда ҳам
кўплаб ўзгаришларни келтириб чиқарди. Уруш бошланиши муносабати билан
1941 йил
22 июнда совет ҳукумати томонидан берилган баёнотда аниқ ва равшан
тарзда бу уруш “Ватан учун, ор
-
номус учун, озодлик учун” бошланган уруш
эканлигига урғу берилиб, ғалаба учун барча куч
-
қудратни сафарбар этиш
лозимлиги
қайд
этилди [1]. Бу барча фуқароларга эски гина
-
қудратларни
унутишга, турли қарашлар, хусусан динга бўлган муносабатидан ҳам қатъий назар
ўзаро якдил бўлиб бирлашишига чорланган ўзига хос чақириқ эди. Совет давлати
ва коммунистик партия уруш шароити ҳукм суришни бошлаган бир даврда халқ
оммаси орасида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришни
–
бирламчи
воситаларидан бири деб ҳисоблар эди.
Совет давлатининг Иккинчи жаҳон уруши домига тортилиши, унинг
таркибига кирган барча халқлар, жумладан ўзбек халқи бошига ҳам оғир синов ва
кулфатлар даврини бошлаб берди. Урушнинг дастлабки даврлариданоқ
–
СССР
қатор муваффақиятсизликлар, фронтдаги оғир мағлубият ва чекиниш, минглаб
бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлиши, юзлаб саноат корхоналари, умуман бор
моддий
-
техник базанинг йўқолиб боришига дуч келди.
Йиллар давомида мустабид
тузум томонидан олиб борилган маъмурий
-
буйруқбозлик, қатағон
-
зўравонлик
сиёсати аслида мамлакатни ҳар томонлама танглик, маълум инқироз даражасига
олиб келиб қўйган эди [2]. Шубҳасиз, совет давлати раҳбарияти вазиятнинг ўта
оғирлиги, мамлакат мураккаб ҳолатда қолганлигини яхши англар эди. ВКП(б) МҚ
Бош котиби, Қуролли Кучлар Бош қўмондони, Давлат Мудофаа қўмитасининг
раиси бўлган И.В.
Сталин масаланинг моҳиятини яхши англаган ҳолда, урушнинг
дастлабки давридаёқ, яъни 1941 йил 3 июлда СССР фуқароларига радио
мурожаатида ҳам бу ҳол яққол намоён бўлди. Мазкур мурожаатда И.В.Сталин шу
давр русумига кирган ва мафкуравий аҳамиятдаги “ўртоқлар”, “коммунистлар”,
“комсомоллар” каби анъанага кирган атамалар ўрнига азалдан диний
-
маънавий
мазмун касб этган “ака
-
укалар ва опа
-
сингиллар” иборасини қўллади [3]. Бу билан
давлат раҳбари барча жамият аъзоларини, ҳеч бир тафовутсиз атеистлар ва
диндорларни ҳам Ватан учун уруш йўлида эди бирлашишга, ҳамжиҳат бўлишга
чақирган эди. Шунингдек, одатдаги инқилобий, коммунистик оҳангдаги эҳтиросли
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
355
иборалар бу чиқишда ўз аксини топмади. Эндиликда дин, атеизм,
динсизлик
масалалари мутлақо қайд этилмади.
И.В.
Сталиннинг уруш бошланганидан сўнг
кейинги чиқишларида ҳам атеистик мавзу, динга қарши кураш масаласи ўрин
эгалламади. Давлат раҳбарининг чиқишларда советлар мамлакатидаги барча
халқлар совет ҳукумати ва коммунистик партия атрофида бирлашиши, ватанни
жон
-
дилдан ҳимоя этиши, тарихий
-
маданий ёдгорликларни асраш, мудофаа ва
ғалаба
учун барча кучларни бирлаштириш ғоялари акс этган эди. Бу ўз навбатида
совет давлати, коммунистик партиянинг диндорларга бўлган тайзиқ ва
зўравонликни маълум муддатга тўхтатиш, дин ва давлат муносабатларида
ўзгариш бўлишидан дарак берарди. Буни И.В.
Сталин тавсияси билан “Курашчан
худосизлар иттифоқи” (СВБ) МК раиси, таниқли атеист арбоби Ем.
Ярославскийнинг тез орадаги чиқишида ҳам намоён бўлганлигида ҳам кўриш
мумкин эди. Унинг Каций Адамиани тахаллуси остида чоп этилган “Нима учун дин
арбоблари Гитлерга қарши” (“Почему религиозные деятели против Гитлера”)
номли мақоласида юқорида қайд этилган позиция ўз аксини топганди. Мақола чет
эл ўқувчисига мўлжалланган бўлиб, аввал бошда уни марказий нашрлардан бири
бўлмиш “Известия” газетасида чоп этмоқчи ҳам бўлишган эди [4]. Таъкидлаш
жоизки, уруш бошланганидан сўнг тез орада барча атеистик мазмундаги нашрлар
чоп этилиши тўхтади.
Шуни ҳам алоҳида
таъкидлаш лозимки, бутун советлар
мамлакатида динга қарши атеистик мазмундаги ОАВ даги сони юздан зиёд бўлиб,
мамлакатда ҳар йили 2 мингга яқин номдаги 2,5 млн. нусхадаги адабиётлар чоп
этилар эди [5]. Бу бир томондан давлат ва дин муносабатлардаги ўзгаришдан
дарак берса,
иккинчи томондан урушга кирган мамлакат иқтисодий ҳолатига ҳам
боғлиқ эди. Мазкур ҳол
уруш вақтида кераксиз ҳаражатларни тўхтатиш, тегишли
ресурсларни тежаш имкониятига ҳам боғлиқ бўлган. Шу боисдан ҳам 1941 йил
июлидан бошлаб асосий “худосизлик” нашри бўлмиш “Безбожник” журнали ва
унинг жойлардаги нашрларини чоп этиш тўхтатилди. Уруш даврида барча
кучларни ватанпарварлик руҳига йўналтириш учун ҳам динга қарши матбуот ўз
ишини тўхтатди. Лекин, бу хусусда совет матбуоти, умуман давлат, компартия
раҳбариятининг бирон
-
бир чиқишларида бу масалага изоҳ берилмади.
Урушнинг дастлабки даврларида совет давлати томонидан диний омил
билан ҳисоблашиш, уни ватанпарварлик туйғуси билан бевосита уйғунлаштириш,
қолаверса, ғарб ва шарқ дунёсига
фашизмга
қарши курашда совет халқининг
“якдиллигини” намоён қилиш мақсадида баъзи амалий ҳаракатлар
ҳам
амалга
оширилади. Агар динга қарши кураш кампаниясига маълум даражада чек қўйиш,
атеистик мазмундаги матбуот, адабиётлар нашрини тўхтатиш бу борадаги
дастлабки қадам
бўлса, ундан сўнг бошқа амалий ҳаракатлар ҳам амалга оширила
бошланди. Масалан, Ташқи ишлар халқ комиссарлиги ходими, бир вақтнинг ўзида
Совинформбюро халқаро –
ҳаёт
бўлими бошлиғи бўлган Г.Саксин Москва, Боку ёки
Тошкентда мусулмонларнинг фашизмга қарши ватанпарварлик руҳидаги радио
-
митингини ўтказиш таклифи билан чиқади [6].
Шунингдек, у мусулмонлар Марказий диний бошқармаси, (ЦДУМ), Кавказ,
Ўрта Осиё мусулмонларини бутун дунёда фашизмга қарши беаёв курашиш, уларни
якдиллик била Қизил армияга, ғалаба учун ёрдам беришга, СССР ғалабаси учун
ибодат қилишларига чақириқни ўз ичига олган мурожаатнома матнини
ҳам
тайёрлади. Табиийки, ўртамиёна бир вазирлик ходими марказнинг кўрсатмасисиз
бундай таклиф билан чиқиши амри маҳол эди.
Бу шубҳасиз, марказ ташаббуси эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
356
Уруш даврида давлат ва дин муносабатларидаги
ўзгаришлар ҳақида яна бир
факт ўқувчи эътиборини ўзига жалб қилади. Хусусан, 1942 йил “Россиядаги дин
ҳақидаги
ҳақиқат” номли китоб нашрдан чиқади. Давлат конфессиялар ичида кўп
ҳолда Рус православ черкови томонига ўз эътиборини қаратаётганлигини ҳам шу
китобдан кўриш мумкин эди. Масалан, 1941 йили Москва шаҳар маъмурияти
Москва патриархиясининг Ульяновск шаҳрига эвакуацияси ишларида, 1942 йил
мартида Ульяновскда ўтган епископлар соборини ташкил этишда ҳам тегишли
совет идоралари бевосита
ёрдам беришади [7]. Йиллар давомида дин, руҳонийлар,
турли эътиқод вакилларига нисбатан олиб борилган кескин ва аёвсиз курашга
қарамай, юрт озодлиги йўлида, фашизмга қарши кураш масаласида советлар
мамлакатида яшовчи барча аҳоли қатламлари, жумладан, диндорлар ҳам ўртадаги
адоватни унутишни мақсадга мувофиқ деб билдилар.
Маълумки, ислом цивилизацияси тараққиётига улкан ҳисса қўшган тарихий
Мовароуннаҳр замини –
ҳозирги Ўзбекистон аҳли мусулмонлари йиллар давомида
амалга оширилган даҳрий, “худосизлик” учун кураш, дин, руҳоний, диндорларга
нисбатан олиб борилган қатағон
-
зўравонлик сиёсатига қарамай, урушнинг
дастлабки кунлариданоқ ўзларининг юксак ватанпарварлик сифатларини намоён
қилдилар. Юзлаб масжидлар, ўнлаб мадрасалар, зиёратгоҳ, ҳонақоҳлар ёпилиб,
бузилиб, харобаларга айлантирилиб, аксарият дин арбоблари ўлим ва қамоқ
жазоларига мубтало этилиб, ҳар қандай диний аснодаги кўриниш жиноятга
тенглаштирилган бир пайтда, қолаверса, Эшон Бобохон Абдулмажидхонов каби
нуфузли дин вакиллари ҳибсхоналарда ётганларига қарамай “Ватанни севмоқ
иймондандир”, деган ҳадиси шарифдаги иборага содиқ бўлган ҳалол ва пок
эътиқод эгалари 27
-
июнь –
хосиятли жума куни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва
бошқа шаҳар, аҳоли пунктларидаги қулф солинган масжидлар ёнида маъмурият
рухсатисиз, стихияли тарзда йиғилган ҳолда, жума намозини адо этдилар. Шу
ерларда амалга оширилган хутбаларда мамлакат раҳбари (“мамлакат подшоҳи
соғлиғи ва ғалабаси”, яъни И.В.
Сталин) ва Оллоҳ таолодан “душман бошига
мағлубият келтиришни” сўраб дуои
-
фотиҳаларни амалга оширдилар. Масаланинг
афсусланарли жойи шундаки, уруш бошланганидан кейинги 1
-
2 йил давомида
Ўзбекистонда дин арбоблари, дин билан бевосита боғлиқ жиҳатлар хусусида
деярли маълумотлар учрамайди. Россиялик тарихчи проф. А.
Хабутдинов ўз
чиқишида ЎОҚМДБ (САДУМ)нинг собиқ хизматчиларидан бири бўлган Нодирхон
домла (1976
й. вафоти) кундалиги асосида ушбу масалани ёритишга ҳаракат
қилган. Дин вакилларининг ҳар қандай фаолиятига қўз
-
қулоқ бўлган Ички ишлар
идоралари ўз маълумот рапортларида, ҳайрон қоларли томони шундаки, бу каби
чиқишлар, ибодат масалаларига нисбатан кўп ҳолда бетараф, баъзида ижобий
муносабат билдириб, уларни “фашизмга қарши курашаётган совет ҳукуматига
нисбатан садоқат ва ҳайрихоҳлик билдириш намоёни”, дея баҳолашган [8].
XX аср 30
-
йилларида динга қарши амалга оширилган қатағон
-
зўравонлик
сиёсати шубҳасиз, то иккинчи жаҳон уруши бошлангунига ва ундан кейинги
дастлабки ойларда ҳам давом этди. Хусусан, 1941 йил биринчи ярмидаги ҳолатга
тўхталганда, биргина Фарғона областида шу даврда 17 марта динга қарши
маъруза ўқилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайитига қарши йўналтирилган тадбирлар
хусусида маълумот мавжуд [9]. Шу вақтда
ҳали
ҳам диндорларга тегишли тарзда
солиқлар солинар, “Курашчан худосизлар” уюшмаси эса шиддат билан атеистик
курашга ўз кучларини сафарбар этган эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
357
Қайд
этиш лозимки, мусулмонлар Марказий диний бошқармаси (ЦДУМ)
раиси, муфтий А.З.Расулов 1941 йилнинг 18 июли, 7 август ва 2 сентябрь кунлари
мусулмонларни фашизмга қарши курашга, ғалаба учун муносиб ҳисса қўшишга
чақирган ҳолда қатор мурожаатлар билан чиқди.
Совинформбюро халқаро бўлим бошлиғи Г.
Саксин Германия ва Италия
томонидан совет мусулмонларининг ҳайрихоҳлигига эришиш мақсадида мазкур
давлатлар
мафкуравий органлари томонидан кўплаб радиомурожаатлар
бўлаётганлиги хусусида маълумот берганди. Унга жавобан Г.
Саксин муфтий
А.З.
Расуловнинг мурожаати ва Озарбайжон мусулмонлари уламоларининг дунё
мусулмонларига мурожаатини амалга ошириш
лозимлигини қайд этади.
Таъкидлаш лозимки, кўп ҳолда совет
раҳбарияти дин арбоблари, йўлбошчиларини
ўзларига рақиб деб билган ҳолда маълум материалларнинг ошкорликка
ўтилишига йўл қўймаганлар ёки умумий тарзда у ҳақда маълумот етказишмаган
ва ҳоказо. Қолаверса, урушгача бу йўналишда тегишли тажрибага эга бўлмаган
кадрлар орасида иккиланиш, эҳтиёткорлик ҳолати ҳам кучли бўлган [10].
Урушнинг биринчи кунлариданоқ дин арбоблари аҳолини фашизмга қарши
“муқаддас” курашга, Ватан озодлиги
йўлида урушга сафарбар бўлишга
чақирдилар. Масалан, расман сақланиб турган Москва ва Коломенск патриархати
митрополити Сергий (Старогородский) 1941 йил 22 июндаёқ ўз қўли билан
машинада терган мурожаатномасини эълон қилди. У кўпайтирилиб епархия
ибодат уйларига тарқатилди [11].
26 июнь куни эса митрополит Сергий
Елоховадаги Богоявленск соборида ғалаба келтиришини сўраб ибодат
маросимини ўтказди. Бу 1928 йилдан бери илк марта намойишкорона ўтган
ибодат маросими эди.
Урушнинг биринчи йилидаёқ Москвадаги православ черкови ходимлари
мудофаа учун –
3 млн.рубль, Горькийдан
–
4
млн.рублдан зиёд, Куйбишевдан
–
2 млн. рублдан кўпроқ, Ленинграддан
–
1,5 млн. рубль маблағ йиғиб берилди.
Мусулмон уламолари саъй
-
ҳаракати билан мамлакатда фронт эҳтиёжлари учун
дори
-
дармон, кийим
-
кечак, техника учун тегишли маблағ йиғиш бошланди,
фашист
босқинчиларига қарши кураш хусусида мурожаатлар қабул қилади [12].
Шунингдек, бошқа диний ташкилот вакиллари, хусусан, баптист, евангель,
католик черкови, буддавий роҳиблар, арман
-
григориан черкови ва бошқалар ҳам
ватанпарварлик руҳидаги чақириқларни эълон қилдилар. Урушнинг дастлабки
даврларданоқ Рус православ черкови фронт эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш
кампаниясини бошлаб бердилар. 1942 йил апрелида Горький шаҳридаги
диндорлар 2 млн. рублдан зиёд фронт эҳтиёжлари учун пул йиғиб бердилар.
Москвадаги православ черкови томонидан 3 млн. рубль, Куйбишевдан –
2 млн.дан
зиёд, Ленинградда –
1,5 млн. рубль маблағ йиғиб берилди [13].
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, советлар мамлакатида 30
-
йилларда
амалга оширилган оммавий қатағонлар айниқса, мусулмон руҳонийлари
тақдирига ҳам
салбий таъсир кўрсатган эди. Ўрта Осиё ва Қозоғистонда тан
олинган диний арбоб, мударрис, имом Эшон Бобохон Абдулмажидхонов
(1858
–1957) 1941 йил 20 февралдаёқ қамоққа олинган бўлиб, у 1941 йил
18 ноябригача Ўзбекистон ССР Ички ишлар Халқ комиссарлиги қамоқхонасида
сақланиб, 18 ноябрда “жиноий таъқиб этиш тўхтатилганлиги учун” озодликка
чиқарилган эди [14]. Шунингдек, у билан бирга бўлган ҳибсдаги ўғли, таниқли дин
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
358
арбоби Зиёвуддин Бобохонов (1908–1982) ҳам озодликка чиққан эди. Шу даврда
ота
-
бола Бобохоновлар оғир руҳий ва жисмоний азоблардан сўнг, анча вақт
ўзларига келишга қийин бўлсада, лекин ватанпарварлик позициясида мустаҳкам
турдилар. Уларнинг саъй
-
ҳаракатлари билан кўплаб ватанпарварлик руҳидаги
маъруза ва чиқишлар амалга оширилди. Уруш бошларида
Россиянинг Европа
қисми ва Волгабўйидаги фақат 2 та масжид –
Москвада Жоме ва Қозондаги
“Маржоний” масжидлари фаолият кўрсатарди, холос. Мусулмонлар Марказий
диний бошқармасининг раҳбарияти 30
-
йилларда аксарият қатағонга учраган,
Шимолий Кавказ, Қрим, Кавказорти мусулмон арбоблари бошига ҳам шундай қора
кунлар
тушган
эди. 1942 йил 15–17 май кунлари расман мавжуд, лекин ҳеч қандай
амалий ҳуқуққа эга бўлмаган Мусулмонлар марказий диний бошқармаси (ЦДУМ)
ташаббуси билан Уфада, табиийки
совет ҳукуматининг рухсати билан
умуммусулмонлар съезди бўлиб ўтди.
Айнан съезддан аввал муфтий
А.З.
Расуловнинг марказий нашрлардан бири бўлган “Труд” газетасида
ватанпарварлик руҳидаги мақоласи чоп этилган эди. Мазкур съездда муфтий
А.З.
Расулов имзоси билан немис
-
фашист тажовузига қарши мусулмон диний
арбобларининг мурожаати қабул қилинди. “Немис фашистлар агрессияси
муносабати билан мусулмон руҳонийларининг диндорларга мурожаати” деб ном
олган ушбу чақириқда муфтий А.Расулов фашистлар тажовузига қарши барча
мусулмонларни совет армиясини қўллаган ҳолда “ғазовот” эълон қилиш,
Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг “Ватанни севмоқ иймондандир” (“Хубб
-
ан –
Ватан
мин ал
-
ийман”) мазмундаги ҳадиси
-
шарифдаги иборага қатъий риоя этган ҳолда
ҳаракат
қилмоқ кераклиги хусусида асосли мулоҳазалар баён этилган эди [15].
Шу даврда, яъни 1942 йили декабрда Рус православ черковнинг
митрополити Сергийнинг диндорларга мурожаатига кўра, Д.Донской номидаги
танк колоннаси, А.Невский номли ҳарбий самолётлар ишлаб чиқиш учун
1944 йилга қадар 150 млн. рублга яқин хайрия пул маблағи йиғиб берилди [16].
1942 йил 2 ноябрда СССР Олий Совети Президиумининг “Немис
-
фашист
босқинчилари ва уларнинг шерикларини фуқаролар, колхозлар, жамоат
ташкилотлари, СССР давлат корхоналари ва муассасаларига
етказилган
бузғунчилик ва ёвузликларини ўрганиш ва текшириш юзасидан Давлат
фавқулодда комиссиясини тузиш тўғрисида”ги фармони чиқди. Мазкур фармондан
бир оз ўтгач ВКП(б) МКнинг шу хусусдаги қарори чиқди. Қайд этиш лозимки,
эндиликда давлат ва партия бир неча йиллик “аёвсиз худосизлик” сиёсатидан
кейин фашистлар босқинидан зарар чеккан тарихий обидаларни (черков,
ибодатхона, масжид, синагог) уларнинг босқинчилар томонидан бузилиб, талон
-
тарож қилинишини расман
қоралаб, нуфузли
комиссияга обрўли дин арбобларини
ҳам киритишни мақсадга мувофиқ деб топди [17].
Аслида бу совет мафкурасига мантиқан зид бўлган ҳолатга қуйидагича
жавоб бериш мақсадга мувофиқ бўлур эди. Урушгача, бу воқеликдан хатто 2
-3
йил
аввал ҳам диний мазмун касб этувчи бинолар совет ҳукумати томонидан “эскилик
сарқити”, “реакция ўчоғи” сифатида бошқа мақсадда ишлатилган ёки хонавайрон
бўлган ёки аёвсиз тарзда бузиб ташланар эди. Эндиликда шу
ҳукуматнинг
ўзи бу
каби ёдгорликларга бўлган муносабатини тубдан
ўзгартирди. Бу
қадам
билан
ҳукумат эски
алам ва гиналарни унутган ҳолда
совет давлати сиёсати остида
аҳоли
барча қатламларини бирлашиш, ватанпарварлик руҳини кўтариш, дин
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
359
арбобларини ўз сиёсати домига жалб этиш, тарихий обидалар масаласида “фашизм
асл қиёфасини жаҳонга намоён этиш”, антифашист
иттифоқчиларга “виждон
эркинлиги” борасида СССРда муносабат илиқлашганлигини кўрсатиш ҳам эди.
Юқорида таъкидланган комиссиянинг раиси сифатида
православ рус
черковининг вакили –
Киев ва Галиция митрополити Николай (Ярушевич)
тайинланди.
Совет давлати раҳбари И.В.
Сталин юқори даражадаги дин арбобини
тегишли лавозимга тайинлаши ғарбдаги иттифоқчиларнинг ҳамда мамлакат
ичидаги кўпчиликни ташкил этувчи христианларнинг ҳам хайрихоҳлигига сабаб
бўлади. Қолаверса, митрополит Николай (Ярушевич) урушдан энг кўп азият
чеккан
Украина ҳудудининг вакили ҳам эди. Бу эса СССРнинг Ғарб иттифоқчилари
томонидан бериладиган “ленд
-
лиз” катта ёрдамига бўлган умидини ҳам
тезлаштирди. Динга нисбатан
ўзига хос илиқлик сиёсатининг
яна бир эътиборга
молик жиҳати бор эди.
Маълумки, советлар мамлакатида мавжуд бўлган “худосизлик” ва динга
қарши оммавий кампания давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу ўз
навбатида антифашист коалициясидаги давлатлар, хусусан АҚШ ва Буюк
Британиянинг норозилиги, қолаверса шу мамлакатлардан олинадиган “ленд
-
лиз”
ёрдамига ҳам бевосита салбий таъсир кўрсатар эди. Бу эса мазкур давлатларда
“худосизлик юрти”, яъни СССР учун ёрдам бериш нотўғрилиги, АҚШ президенти
Ф.Рузвельтнинг (1933–1945) “инсон ҳуқуқлари душманлари”га қарши ёрдам
қўлини чўзмаслигини таъкидловчи чақириқлар, Америка христиан жамоаларида
ҳам шундай позиция устувор бўлганлигини ҳам кўриш мумкин эди [18]. Шубҳасиз,
СССР учун бундай
сиёсий вазиятда тегишли хулосага келиш лозимлигини
И.В.Сталин ҳам яхши тушунар эди. Бу эса давлат ва дин ўртасидаги мавжуд
муносабатлардаги кескинликни юмшатиш борасида тегишли чоралар қўллашга
ундар эди [19].
1943 йил 31 январда Тошкентда фашизм босқинига қарши, совет давлати ва
Қизил армия ҳатти
-
ҳаракатларини қўллаб, ғалабага чорловчи ватанпарварлик
руҳидаги
мусулмон
уламоларининг
Эшон
Бобохон
Абдулмажидхонов
бошчилигидаги катта умумхалқ митинги
бўлиб ўтади [20]. Унда фашизмга қарши
беаёв курашиш, мусулмонлар бу курашда олдинги сафда бўлишликлари,
Германияга қарши “муқаддас уруш”
–
“ғазовот” эълон қилиниши ва бошқалар қайд
этилди. Шу ўринда яна бир ҳолни алоҳида таъкидлаш жоиз. Уруш бошланганидан
кейин 2
-
3 йил ичида совет давлатининг фронт ортидаги кўплаб ҳудудларида
масжид, черков, синагог, костел, турли даражадаги ибодат уйлари аксарият ҳолда
маҳаллий маъмуриятнинг жимлик сақлаши, баъзида уларнинг ҳатто ёрдами билан
ҳам очила бошланди. Тўғри, улар расмий мақомга эга бўлмаганлар, лекин бир
вақтнинг ўзида диний муассасаларга фронт эҳтиёжлари учун хайр
-
саховат йиғиш,
диний фаолият олиб боришга монелик ҳам бўлмаган. Ҳолбуки, совет давлатининг
1929 йил 8 апрелдаги “Диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида бу каби саъй
-
ҳаракатлар қатъиян ман этилган бўлсада, диндорлар, руҳонийларнинг
ватанпарварлик позициясидан келиб чиққан ҳолда хайр
-
саҳоват, фронт
эҳтиёжлари учун моддий ёрдам тўплаш каби ишларга, қолаверса, диний
ташкилотлар
ҳаракатларининг фаоллашувига маҳаллий совет идоралари аксарият
равишда кескин муносабат билдирмадилар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
360
Шундай қилиб мамлакатда диний ташкилотлар, диний арбоблар фаолияти
уларнинг аҳоли ватанпарварлик
руҳини кўтариш, кенг халқ оммасини фашизмга
қарши умумий ғалаба йўлида жипслаштириш йўлидаги саъй
-
ҳаракатлари, аҳоли
орасида йиллаб ман этилган диний қадриятларга эътиборнинг ўсиши, атеистлар
ва диндорларнинг Ватан озодлиги йўлидаги ҳамжиҳат
курашиш масаласига
партия ва ҳукуматнинг эътирофи, қолаверса, антифашист коалицияси,
иттифоқчилар билан тузилган шартномадаги қайдларни бажариш масъулияти
совет давлати томонидан дин борасидаги сиёсатини қайта кўриб чиқиш
заруриятини кун тартибига қўйди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
История СССР
в документах (1917
-
1971 гг.
)
–
М., 1973. –
201-
202. Русская
православная церковь в годы Великой Отечественной войны 1941
-
1945 гг./
Сборник документов. М.: Изд
-
во Крутицкого подворья, 2009. С.38
-
40; Наука и
религия. 1988 №5. С.9
-13;
Хабутдинов А.Ю. Духовные управления и советские
мусульмане в годы Великой Отечественной войны.// Минарет, 2010 №
-1-
2. С.20
-
23;Правда 1944,23 июня; Курляндский И.А. Сталин, власть, религия. М., 2011. С.523
-
549; Одинцов М.И. Власть и
религия в годы войны. Государство и религиозные
организации в СССР в годы Великой Отечественной войны. 1941
-1945.
–
М., 2005. –
С.240
-245, 250-
252 и др.;
http:/www.kronov.info/history/20/1940/odinzov.htm;
Ислам и советское государство. Вып.3. Сост.авт.пред. и прим. Д.Ю.Арапов. –
М.:
Изд.дом. Марджани, 2011.
2.
Одилов А.А. Иккинчи жаҳон уруши йилларида совет давлатининг диний
сиёсати тарихидан // ЎзМУ хабарлари. 2013. Махсус сон. –Б.150.
3.
Коммунистическая партия в Великой Отечественной войне. Июнь
-
1941 г.
-
1945 г.: Документы и материалы
-
М., 1970. –С.34
4.
Алекссев В.А. «Штурм небес» отменяется?: Критические очерки по истории
борьбы с религией в СССР. –
М., 1992. –
С.181; Савельев С.Н. Емельян Ярославский –
пропагандист марсксисткого атеизма. Л., 1976. –
С.72; Волкогонов Д.А. Сталин и
религия.//Наука и религия. 1989. №2. –С. 11
.
5.
Атеизм в СССР: Становление и развитие.
-
М.,
1986.
–
С.68.
6.
Ахмадуллин В.А.
Политика советского государства по отношению к
мусульманской религии в 1917
-
1945 гг. Дисс.на соис.уч.степ.канд.ист.наук. М.,
2002.
–С.99.
7.
Алексеев В.А.
Иллюзии и догмы (Взаимоотношения советского
государства и религии). –
М., 1991. –
С.340
-341.
8.
Хабутдинов А. Роль улемов
и имамов и защите советской Родины: к 70
-
летию Духовного управления мусульман Средней Азии и Казахстана (САДУМ) //
Газета
“Медина аль
-
Ислам”
N
–
145, 2013 / сайт.
www.idmedina.ru.
9.
Салмонов А.М.
Кўрсатилган дисс.
-
Б.93.
10.
Мухитдинов Д.В., Ахмадуллин В.А., Ахмадуллина Ж.В. Патриотические
обращения руководителей, советских мусульман к единоверцам в годы Великой
Отечественной войны. //
Minbar Islamic Studies, 2020; 13(2).
–
C.307-329; https: //
doi.org/10.31162/2618-9569-2020-13-2-307-
329; Адылов А.А. Мусульманская
духовенство Узбекистана в годы войны: достойная лента в Великую победу//
Память о прошлом. Сборник докладов и сообщений
IX
историко
-
архивного форума.
Самара, 2020. –
С.324.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
361
11.
Русская православная церковь при Сталине и Хрущеве. М.: Изд
-
во Крутицкого
подворья, 2005. –
С.92; Палеолог М.В. Религиозные конфессии СССР в годы Великой
отечественной войны.// Постсоветский материк. 2 (6)
2015.
–С.117
-118.
12.
Одилов А.А. Иккинчи жаҳон уруши йилларида совет давлатининг диний
сиёсати тарихидан // ЎзМУ хабарлари. 2013. Махсус сон. –Б.150
13.
Палеолог М.В. Религиозные конфессии СССР
в годы Великой
Отечественной войны.// Постсоветский материк. 2(6), 2015. С.123.
14.
Усмонхўжаев А. Динимиз фидойилари. Тошкент: “
Tafakkur
”
, 2011
–
Б.88.
15.
Хабутдинов А. Духовные управления в годы мировых войн и
тоталитаризма (1917
-1950) https:idmedina.ru.habutdin
; Ахмадуллин В.А. Рецензия
на монографию по мотаделя Д. “Ислам и политика нацистской Германии (1939
-
1945)”// Исламоведения, 2002, http://rdum.info.tchjbz.88, Т.В №2(52). –С.112
-120.
16.
Алексеев В.А.
Иллюзии и догмы:
–
М., Изд
-
во политературн. 1991. –
С.346;
Правда, 1943, 5,9 сентября.
17.
Ахмадуллин В.А. Указ.дисс... С.103 Сборник законов СССР и Указов
Приезидиума Верховного Совета СССР 1938
-
1944 гг. –М., 1945. –С.44
18.
Поповский М. Жизнь и житие Война
-
архиепископа и хирурга. –Париж,
1979.
–С.362
19.
Вторая мировая война в воспоминания Уинстона Черчилля, Шарля де Галля,
Корделла Хэлла, Уильяма Леги, Дуайта Эйзенхауэра (сост. Трояновская Е.А.) –М., 1990, –
С.348; Поповский, Указ. соч
.
–С.362
-
363; Ахмадуллин В.А. Указ.дисс. –С. 104.
20.
Нуруллаев А.А. Ислам и мусульмане в условиях советского режима. //
Ислам и мусульмане в России. М
., 1999.
–С.145; Ахмадуллин В.А. Патриотическая
деятельность духовных управлений мусульман в годы
Великой Отечественной
войны. –М., Испанская книга, 2015. –С.22.
