Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
International legal foundations of relations between the
state and religion and religious organizations in
Uzbekistan during the years of independence
Juraboy TOSHKULOV
1
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
This article examines the norms of international legal
instruments governing the relationship between the state and
religion that the Republic of Uzbekistan has acceded to since
gaining independence. It elucidates their content and essence,
outlines the organizational measures undertaken to incorporate
these international norms into national legislation, and assesses
the outcomes of these efforts. Additionally, the article provides
suggestions and recommendations for future work on this topic.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
religious organizations,
human rights,
implementation,
confessions,
international legal norms,
freedom of conscience and
religious belief,
religious rituals.
Мустақиллик
йилларида
Ўзбекистонда
давлат
билан дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги
муносабатларининг халқаро ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Диний ташкилотлар,
инсон ҳуқуқлари
,
имплементация,
конфессиялар,
халқаро ҳуқуқ нормалари,
виждон ва диний эътиқод
эркинлигини,
эътиқодий расм
-
русумлар.
Мақолада
мустақиллик
йилларида
Ўзбекистон
Республикаси
қўшилган
давлат
ва
дин
ўртасидаги
муносабатларни
тартибга
солувчи
халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
нормалари
таҳлил
қилинган
,
уларнинг
мазмун
-
моҳияти
очиб
берилган
,
халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
нормаларининг
миллий
қонунчиликка
имплементация
қилиниши
бўйича
амалга
оширилган
ташкилий
чора
-
тадбирлар
,
уларнинг
натижалари
1
Doctor of Law, Professor, Head of the Department of Theoretical-Historical, State-Legal and Constitutional Law,
Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
374
кўрсатилган
.
Келгусида
тадқиқ
этилган
мавзу
бўйича
бажарилиши
лозим
бўлган
ишлар
ҳақида
таклифлар
ва
тавсиялар
берилган
.
Международно
-
правовые
основы
отношений
государства
с
религией
и
религиозными
организациями в Узбекистане в годы независимости
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Религиозные
организации,
права человека,
реализация,
конфессии,
нормы международного
права,
свобода совести и
религиозных убеждений,
религиозные образы.
В статье анализируются нормы международно
-
правовых документов, регулирующих отношения между
государством и религией, к которым присоединилась
Республика
Узбекистан
в
годы
независимости,
раскрывается их содержание и сущность, организационные
меры по реализации норм международно
-
правовые
документы в национальное законодательство и показаны
их результаты. Даны предложения и рекомендации по
исследуемой теме в дальнейшем.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат билан дин ва
диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар тарихида мазмун
-
моҳиятига кўра
янги давр бошланди. Ушбу муносабатларнинг биринчидан мустаҳкам миллий
ҳуқуқий
базаси яратилди. Иккинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича давлат билан дин
ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни у ёки бу даражада тартибга
солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси қўшилди ва
нормаларини ўзининг миллий қонунчилигига имплементация қилди. Учинчидан,
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаёт, сиёсий институтлар мафкуралар ва
фикрларнинг хилма
-
хиллиги асосида ривожланиш йўлини танлаб олди ва ушбу
нормани ўзининг Асосий қонунида мустаҳкамлаб қўйди. Шунингдек, унда ҳеч
қайси
мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслигини
алоҳида таъкидлади. Тўртинчидан мамлакатда фаолият олиб бораётган барча
конфессияларнинг давлат ва қонун олдида тенглигини, ҳеч бир диний
конфессияга имтиёз берилмаслигини, бошқаларнинг камситилишини тақиқловчи,
фуқароларнинг дини ва эътиқодидан қатъий назар қонун олдида тенглигини
кафолатловчи қоидаларни миллий қонунчилигида белгилаб берди. Бешинчидан,
республикадаги барча конфессияларнинг ўз фаолиятини ҳеч қандай тўсиқларсиз
амалга оширишлари учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий
-
маърифий ва
ҳуқуқий
кафолатлар яратилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат билан дин ва диний ташкилотлар
ўртасидаги муносабатлар асосини давлатнинг ўз фуқаролари ва мамлакатда
истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган ҳамда хорижий давлатлар
фуқароларининг виждон ва диний эътиқод эркинлиги кафолатли таъминлашга
йўналтирилган сиёсати ташкил қилади. Мазкур сиёсат билан боғлиқ муносабатлар
халқаро, минтақавий ва миллий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Халқаро ҳуқуқ нормалари жаҳон ҳамжамияти аъзолари иштирокида қабул
қилинган
ва улар томонидан ижроси таъминланадиган нормалардир. Ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
375
ҳужжатлар халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатлар –
декларация, шартнома, конвенция, пакт
кабиларда белгилаб қўйилади. Инсоннинг табиий
-
шахсий ва ажралмас
ҳуқуқларидан
бири бўлган виждон виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига
у ёки бу даражада алоқадор бўлган минтақавий ҳужжатларни қўшиб ҳисоблаганда
юздан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган. Ушбу ҳужжатларга
ер шаридаги деярли барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам
қўшилган
ва уларда ўз аксини топган нормаларни ўз миллий қонунчилига
имплементация (ўз миллий қонунчилигига сингдириш, ўз ҳудудида ижросини
таъминлаш) қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси 80 дан ортиқ инсон
ҳуқуқлари
билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий
ҳужжатларга қўшилди. Улардан 10 дан ортиғи бевосита виждон эркинлиги ва
диний эътиқод эркинлигига оид муносабатларни тартибга солувчи нормаларни
ўзида акс эттирган халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб уларни миллий
қонунчиликка
имплементация қилиш бўйича сермаҳсул ишлар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда бу ишларни жадал суръатлар билан амалга оширишнинг ташкилий
ҳуқуқий
чораларини кўриш жараёни давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси 1992
-
йил мартда Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг (БМТ) аъзолигига қабул қилинди, унинг Устави нормаларига
оғишмай риоя этишни ўз зиммасига олди. Ташкилот Уставида алоҳида қайд
этилганидек, унинг муҳим вазифаларидан бири инсоннинг асосий ҳуқуқларига ,
инсон шахсининг қадр
-
қимматига , эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигига ва
катта
-
кичик миллатларнинг ҳуқуқларининг тенглигига ишончни қайта қарор
топтириш бўлиб, ташкилотга аъзо давлатлар “ барча давлатлар ўртасида дўстона
муносабатларни ривожлантиришни таъминлаш учун зарур бўлган тенглик, адолат
ва фаровонликнинг муҳим омили ҳисобланган инсон ҳуқуқлари
ва асосий
эркинликларининг ҳурмат қилиниши ва уларнинг ялпи аҳамиятини тан олиш
мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. БМТ Уставининг юқорида зикр этилган
нормалари Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан 1948
-
йил 10
-
декабрда қабул
қилинган
Ўзбекистон Республикаси 1991
-
йил 30
-
сентябрда қўшилган Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида аниқлаштирилди ва мазмунан бойитилди.
Декларацияда таъкидланишича, унга қўшилган давлатлар БМТ билан
ҳамкорликда
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларидан энг муҳимлари сифатида
виждон ва диний эътиқод эркинлигини эътироф этади. Декларациянинг
18-
моддасига кўра “ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу
ҳуқуқ
ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат
-
ибодат қилишда ва диний расм
-
русум ҳамда маросимларни оммавий ва хусусий
тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка тартибда, шунингдек бошқалар
билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади”
[1;
–
Б. 51.].
Ўзбекистон Республикаси 1995 йилнинг 31 августида БМТ Бош Ассамблеяси
томонидан 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисидаги халқаро Пакт”га қўшилди. Пактнинг 2
-
моддасининг 1
-
бандига кўра
“Ушбу пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз ҳудудидаги ва ўз юрисдикциясида
бўлган шахсларнинг мазкур Пактда эътироф этилган ҳуқуқларини ҳеч бир
айирмачиликсиз, жумладан, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ва бошқа
эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
376
ўзга ҳолатидан қатъий назар ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олади”.
Шунингдек
иштирокчи
давлатлар
Пактда
белгиланган
ҳуқуқлар
ва
эркинликларни амалга ошириш, ҳимоя қилиш, амалда қўлланишини таъминлаш
билан боғлиқ чора
-
тадбирларни кўриши лозим.
Пактнинг 18
-
моддасида қайд этилишича:
1.
“Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқ
ўз ихтиёри билан ўзига маъқул динни қабул қилиш ва эътиқод қилиш эркини,
якка ҳолда, шунингдек бошқа шахслар билан биргаликда, ошкора ёки хусусий
тартибда сиғинишга боришга, диний ва бошқа урф
-
одатларни ҳамда маросимни
бажариш эркини ҳам ўз ичига олади.
2.
Ҳеч
ким ўз ихтиёрига кўра ўз дини ва эътиқодига эга бўлиш ёки қабул
қилиш эркини камситадиган мажбурий ҳолатга дучор этилмаслиги лозим.
3.
Дин ёки эътиқодга сиғиниш эркига фақат қонун билан белгиланган ва
жамоат хавфсизлигини, тартибини, саломатлиги ва ахлоқини сақлаш учун,
шунингдек бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқлари ва эркини муҳофаза этиш учун
зарур бўлган чеклашлар билангина дахл қилиниши мумкин.
4.
Мазкур Пактда иштирок этувчи давлатлар ота
-
оналарнинг ва тегишли
ҳолларда қонуний васийларнинг ўз болаларини ўз шахсий эътиқодига мувофиқ
диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади”
[2;].
Пактнинг 26
-
моддасида барча кишиларнинг қонун олдида тенглиги ва ҳеч
бир камситишсиз қонун билан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга эканлиги,
шунингдек диний, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан қатъий назар иштирокчи
давлатлар камситишга қарши тенг ва самарали муҳофаза қилинишини
таъминлашни кафолатлаши кераклиги қайд этилган.
Пактнинг 27
-
моддасида этник, дин ва тил жиҳатидан кам сонли жамоалар
аъзоларининг диний эътиқоди билан боғлиқ қоида белгилаб қўйилган. Унга
биноан “Этник, дин ва тил жиҳатдан озчиликни ташкил этувчи шахслар гуруҳи
мавжуд бўлган мамлакатларда, ўша шахсларга ўз гуруҳининг бошқа аъзолари
билан биргаликда ўз маданиятидан фойдаланиш, ўз динига сиғиниш ва расм
-
русумларини бажариш ҳуқуқи, шунингдек она тилидан фойдаланиш ҳуқуқи рад
этилиши мумкин эмас”
[2;
–
Б. 64.].
БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йил 19 декабрда қабул қилиниб,
Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 августда қўшилган “Иқтисодий, ижтимоий
ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт”га биноан Ўзбекистон
Республикаси Пактда қатнашувчи давлат сифатида унда эълон қилинган
ҳуқуқларни
бирор
-
бир камситишсиз, шу жумладан диний, сиёсий ва бошқа
эътиқодидан
қатъий назар кафолатлаш, таълим соҳасида барчага эркин
жамиятнинг фойдали аъзолари бўлишга имкон яратиш, барча ирқий, этник ва
диний гуруҳлар ўртасидаги дўстликка, хайрихоҳликка ва сабр
-
тоқатли бўлишга
ҳамда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг тинчликни сақлаш борасидаги ишига
кўмаклашиш, ота
-
оналар ёки васийларнинг болалар таълими бўйича энг кам
талабларга жавоб берадиган мактабларни танлаш ҳуқуқига биноан ўз шахсий
эътиқодига кўра фарзандларини диний ва ахлоқий таълим олишни таъминлаши
учун тегишли чора
-
тадбирларни кўришни ўз зиммасига олди
[3;].
Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси
томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
Конвенция”га қўшилди. Конвенциянинг 14
-
моддасида қайд этилишича,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
377
иштирокчи давлатлар боланинг фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқини
ҳурмат қиладилар; ўз дини ёки эътиқодини тарғиб қилиш эркинлиги фақат
қонунда
белгиланган ҳамда давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳолининг
маънавияти ва соғлиғини сақлаш ёки бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш учун зарур ҳисоблангандагина чекланиши мумкин.
Унинг 29
-
моддасида иштирокчи давлатларнинг таълим соҳасида фаолиятининг
йўналишларидан бири сифатида болани эркин жамиятда, тинчлик, сабр
-
тоқатли
бўлиш, эркаклар ва аёлларнинг тенглиги ҳамда барча халқлар, этник, миллий ва
диний гуруҳлар, шунингдек, туб аҳоли орасида бўлган шахслар ўртасида дўстлик
руҳида тайёрлаш эканлиги таъкидланган. Конвенцияга биноан озчиликни ташкил
қилувчи
ёхуд туб аҳолига мансуб шахслар яшайдиган давлатларда ана шундай
озчилик ёки туб аҳолига мансуб боланинг мазкур гуруҳ бошқа аъзолари билан
биргаликда ўз маданиятидан фойдаланиш, ўз динига эътиқод қилиш ва унинг
расм
-
русумларини бажариш, шунингдек, она тилидан фойдаланиш ҳуқуқи рад
этилмаслиги лозим
[4;].
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан
9 декабрь 1948 йилда қабул қилиниб,
Ўзбекистон Республикаси 28 август 1999 йилда қўшилган “Геноцид жиноятининг
олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги Конвенция”га биноан “Геноцид”
сўзи қайсидир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни шундайлигича ёки қисман
аъзоларини ўлдириш, уларга жисмоний ва ақлий шикаст етказиш, қайсидир гуруҳни
айблаб тўла ёки қисман йўқ қилишга мўлжалланган ҳаётий шарт
-
шароитлар яратиш,
шундай гуруҳ муҳитида бола туғилишининг олдини олишга мўлжалланган чора
-
тадбирлар кўришга қаратилган, болаларни инсонларнинг бир гуруҳидан бошқасига
зўрлаб ўтказиш ҳаракатларини англатади. Конвенция бўйича геноцид, уни содир
қилиш
мақсадида тил бириктириш, геноцид содир этишга суиқасд қилиш, геноцидда
иштирокчилик каби хатти
-
ҳаракатлар иштирокчи
давлатлар томонидан жиноят деб
эътироф этилиши ва уларни содир этган шахсларни жиноий жазога тортиш чоралари
кўрилиши лозим. Шунингдек, Конвенция бўйича геноцид ва унинг билан боғлиқ
юқорида зикр этилган хатти
-
ҳаракатларни содир этганлар ким бўлишидан қатъий
назар ҳукмдорми, мансабдор ёки хусусий шахсми албатта жазоланиши керак,
иштирокчи давлатлар айбдор шахсларни жазолашнинг самарали чораларини
кўриши, айбдорларнинг суд олдида жавоб беришини таъминлаши, бундай
жиноятлар ҳақида бир
-
бирини огоҳлантириши ва
уларнинг олдини олиш
чораларини кўриши лозим
[5;
–
Б. 145
-146.].
30 август 1997 йилдан Ўзбекистон Республикаси таълим, фан ва маданият
масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош конференцияси
томонидан 14 декабрь 1960 йилда қабул қилинган “Таълим соҳасида камситишга
қарши
кураш тўғрисида Конвенция”га қўшилди. Конвенция БМТга аъзо бўлган
давлатларнинг таълим соҳасидаги камситишга қарши кураш лозим бўлган чора
-
тадбирларининг асосий йўналиш ва тамойилларини белгилаб берди. Унда
“камситиш” иборасининг мазмун
-
моҳияти очиб берилган: “камситиш” ибораси
таълим соҳасида муносабат тенглигини йўқотиш ёки бузишни мақсад ёки натижа
қилиб қўядиган ирқ, тана ранги, жинс, тил, дин, сиёсий ёки бошқача эътиқодлар,
миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий ҳолат ёки туғилиш белгиси
бўйича ҳар қандай тафовут, истисно, чеклаш ёки устунлигини қамраб олади”,
“Таълим” сўзи таълимнинг турлари ва бўғинларига тегишли ҳамда таълимга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
378
киришни, ўқитиш даражаси ва сифатини, шунингдек, у олиб бориладиган шарт
-
шароитларни ўз ичига олади”. Конвенцияда ўз ифодасини топган қоидалар
таълимнинг барча
турлари ва даражалари, шу жумладан диний таълимга ҳам
тегишли.
Конвенцияга биноан “ота
-
оналар ёки ўқувчилар васийларининг танлашига
мос таълим берувчи диний ёки тил хусусиятидаги алоҳида таълим тизимларини
ёки ўқув юртларини шу тизимларга ёки шу ўқув юртларига кириш ихтиёрий
бўлган бериладиган таълим ваколатли таълим органлари томонидан жумладан,
айни бир хил бўғиндаги таълимга нисбатан кўрсатилган ёки тасдиқланган
меъёрларга мос бўлган ҳолларда тузиш ёки сақлаш”
[
6;] камситиш деб
қаралмайди.
Конвенцияда қайд этилишича, иштирокчи давлатлар таълим соҳасида (шу
жумладан диний таълим соҳасида) камситиш тусидаги барча қонунлар, маъмурий
фармойишлар ва маъмурий амалиётга барҳам бериши, агар лозим бўлса, ўқув
юртларига ўқувчилар қабул қилишда ҳар қандай камситишга барҳам беришга
қаратилган зарур тадбирий чораларни белгиловчи қонун қабул қилиши, ўқиш
учун ҳақ тўлашда, стипендиялар ва бошқа ҳар қандай ёрдам беришда, шу
жумладан таълимни чет элларда давом эттириш учун ўқувчиларга керакли рухсат
ва имтиёзлар беришда, муайян мамлакат фуқаролари бўлган ўқувчиларга
нисбатан давлат органлари томонидан уларнинг ютуқлари ёки эҳтиёжларига
асосланган фарқлардан бошқа ҳеч қандай тафовут қилишга йўл қўйилмаслиги,
давлат органлари ўқув юртларига у ёки бу турда ёрдам берган ҳолларда
ўқувчиларнинг алоҳида муайян гуруҳга мансублигига қараб истисно тариқасида
устунлик бермаслиги ёки чекловлар белгиламаслиги, ўқув юртларига киришга
ўзларининг ҳудудларида яшаб турган ажнабий фуқароларга ўз фуқаролари билан
тенг имкониятлар яратилишини таъминлашлари лозим.
Конвенцияга кўра, таълим шу жумладан диний таълим инсон шахсини тўла
ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари билан асосий эркинликларини кўпроқ
ҳурмат
қилишга қаратилиши керак; таълим ҳамма халқлар ва ҳамма ирқий ёки
диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушунишга, сабр
-
тоқат ва дўстлик, шунингдек,
БМТнинг
тинчликни
сақлаш
юзасидан
фаолиятини
ривожлантиришга
кўмаклашиши лозим; ота
-
оналар, тегишли ҳолларда қонуний васийлар ҳар бир
иштирокчи давлатнинг қонунлари билан белгиланган доирада ўз болаларини
давлат ўқув юртларига эмас, балки ваколатли таълим органлари томонидан
кўрсатилган ёки тасдиқланган минимал талабларга жавоб берадиган бошқа ўқув
юртларига (шу жумладан, диний ўқув юртларига) ҳеч қандай тўсиқларсиз
жўнатиш имкониятига эга бўлишлари, ота
-
оналар ёки васийларнинг ўз
эътиқодларига мувофиқ равишда болаларнинг диний ва маънавий тарбиясини
таъминлашлари керак; алоҳида олган шахс ва шахслар гуруҳига уларнинг
эътиқодларига тўғри келмайдиган диний тарбияни зўрлаб ўтказиш мумкин эмас.
Конвенцияга қўшилган давлатлар таълим, фан ва маданият масалалари
бўйича БМТ Бош конференциясига, унинг томонидан белгиланган муддатларда ва
шаклларда Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонунлар қабул
қилинганлиги, маъмурий ва бошқа тадбирий
-
чоралар кўрилганлиги, жумладан,
умумдавлат сиёсати ишлаб чиқилганлиги, уни такомиллаштириш бўйича амалга
оширилган ишлар, ушбу сиёсатни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар
ҳақида
вақти
-
вақти билан маърузалар тақдим этиши керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
379
1981 йил 25 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси “Дин ва эътиқодлар негизидаги
муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги
Декларация”ни эълон қилди. Ўзбекистон Республикаси ушбу Декларацияга
1997 йил 30 августда қўшилди ва унда белгиланган мажбуриятларни ўз зиммасига
олди.
Декларацияда
“Инсон
ҳуқуқлари
умумжаҳон
Декларация”сининг
18-
19 моддаларидаги қайд этилган виждон, дин ва бошқа эътиқодларга оид
раҳбарий қоидаларга алоҳида урғу берилди ва эътиқод борасида зўравонлик ва
камситишларнинг ман этилиши ҳамда фақат қонунда кўрсатилган ва жамият
хавфсизлиги, тартиб ва ахлоқ, бошқа шахсларнинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш зарур деб ҳисобланган ҳоллардагина виждон
эркинлиги чекланиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Декларацияга биноан
ҳеч
бир инсон давлат, муассаса, шахслар гуруҳи ёки алоҳида олган шахс томонидан
дин ёки эътиқодлар асосида камситилиши мумкин эмас; “дин ва эътиқодлар
негизида муросасизлик ва камситишлар” деганда инсонларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлар борасида тенглигига барҳам бериш ёки уларни эътироф этиш,
улардан фойдаланиш ва уларни амалга оширишни камситиш мақсадида дин ва
эътиқодлар масалаларида ҳар қандай фарқлаш, истиснолар қилиш, чеклаш ёки
имтиёзлар бериш тушунилади; инсонларни дин ёки эътиқодлар негизида
камситиш инсон қадр
-
қимматини ҳақоратлаш ва БМТ Уставининг асосий
тамойилларини инкор этиш, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида
эътироф этилган ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларда батафсил баён
қилинган
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини поймол қилиш, давлатлар
ўртасидаги дўстлик ва тинчлик муносабатларига қаршилик кўрсатишдир
[7;].
Декларация бўйича барча давлатлар фуқаролик, иқтисодий, сиёсий,
ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида инсон ҳуқуқлари ва асосий
эркинликларини эътироф этиш, амалга ошириш ва татбиқ қилишда дин ёки
эътиқодлар негизида камситишни огоҳлантириш ва унга барҳам беришнинг
самарали чораларини кўриши, зарур ҳолларда бундай камситишларга барҳам
берувчи ёки уларни белгиловчи қонунларни бекор қилувчи қонунларни қабул
қилиши, шунингдек, дин ёки бошқа эътиқодлар негизида
муросасизликка қарши
кураш бўйича тегишли чораларини кўриши лозим.
Декларацияда дин ёки эътиқодлар масалаларида бола тарбиясига алоҳида
эътибор қаратилган. Унда қайд этилишича, ота
-
оналар, тегишли ҳолларда
боланинг қонуний васийлари ўзининг дини ёки эътиқодига мос ҳолда оиласидаги
турмуш тарзи доирасида боланинг дини ёки эътиқодини, шунингдек, уларнинг
фикрига кўра, бола олиши лозим бўлган ахлоқий тарбияни белгилаши мумкин; ҳар
бир бола дин ёки эътиқодлар борасида ота
-
оналар ёки тегишли ҳолларда қонуний
васийлар хоҳишига кўра билим олиш ҳуқуқига эга, болани ота
-
оналари ёки
тегишли васийлар хоҳишига зид ҳолда дин ёки эътиқодлар соҳаларида билим
олишга мажбурлаш мумкин эмас. Бу борада боланинг манфаати ҳал қилувчи рол
ўйнайди; бола дин ёки эътиқодлар негизида
ҳар қандай камситишлардан
муҳофаза қилинади; бола тушуниш, сабр
-
тоқатлилик, халқлар ўртасидаги дўстлик,
тинчлик ва умум биродарлик, бошқа кишиларнинг дин ёки эътиқодлар
эркинлигини ҳурмат қилиш, шунингдек, ўзининг бутун куч
-
қудрати ва
қобилиятини
бошқаларнинг фаровонлигини таъминлашга бағишлашини англаб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
380
етиш руҳида тарбияланиши лозим; агар бола ота
-
онаси ёки қонуний васийси
ҳомийлигида
бўлмаса биринчи навбатда унинг манфаатлари ҳисобга олинган
ҳолда боланинг хоҳиш
-
истаги асосида дин ёки эътиқодлар билан боғлиқ
масалалар ҳал этилади; бола тарбияланаётган дин ёки эътиқодлар амалиёти
унинг жисмоний ёки ақлий соғлигига, тўла ривожланишига зарар етмаслиги
лозим.
Декларацияга кўра фикрлаш, виждон, дин ёки эътиқодлар эркинлиги
қуйидагиларни
ўз ичига олади: диний расм
-
русумларни адо этиш ёки дин ва
эътиқодлар масалалари бўйича йиғилиш, ушбу мақсадлар учун жойлар
-
бинолар,
хоналарни сақлаш; меҳрибонлик ёки инсонпарварлик муассасаларини ташкил
қилиш
ва уларни сақлаш; диний маросимлар ёки урф
-
одатлар ёки эътиқодлар
билан боғлиқ предмет ва материалларни зарур бўлган миқдорда ишлаб чиқариш,
олиш ва фойдаланиш; дин ёки эътиқодларга тегишли мақола, рисола, китоб ва
бошқа ёзма материалларни ёзиш, чиқариш ва тарқатиш; алоҳида шахслар ва
ташкилотлардан ихтиёрий молиявий ва бошқа ёрдамлар сўраш ва олиш; у ёки бу
дин ёхуд эътиқодлар эҳтиёжи ва нормалари бўйича тегишли раҳбарларни
тайёрлаш, тайинлаш, сайлаш ёки мерос бўйича тайинлаш; дин ёки эътиқод
қоидаларига
биноан дам олиш кунларини ташкил қилиш, байрамларни
нишонлаш, урф
-
одатларга риоя қилиш; миллий ва халқаро миқёсида дин ва
эътиқодлар соҳасида алоҳида шахслар ва жамоалар билан алоқалар ўрнатиш ва
бундай алоқаларни қўллаб
-
қувватлаш.
Декларацияда алоҳида таъкидланишича, иштирокчи давлатлар унда қайд
этилган ҳуқуқ ва эркинликлардан ҳар бир инсоннинг фойдаланишини
таъминловчи миллий қонунчилик кафолатларини яратиши лозим.
Юқоридагилардан шу нарса аён бўладики, ҳар бир инсоннинг виждон
эркинлигини кафолатловчи халқаро ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, уларнинг
амалда ижросини таъминлаш учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий,
маърифий ва юридик шарт
-
шароитлар яратиш вазифаси ушбу соҳага оид халқаро
шартномаларга қўшилган давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
зиммасига юклатилган.
Мустақиллик йилларида ўз зиммасига юклатилган ушбу вазифадан келиб
чиқиб Ўзбекистон Республикаси виждон эркинлигини таъминлаш бўйича улкан
ишларни амалга оширди.
Биринчидан
, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ
нормалари билан иштирокчи давлат сифатида ўзига юклатилган вазифаларни
бажаришининг ҳуқуқий
базасини яратди; ўзининг Асосий қонунида виждон
эркинлиги ҳуқуқини инсоннинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқи
эканлигини эътироф этди, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида”ги Қонунни қабул қилди, ушбу ҳуқуқни бузганлик учун ўз
қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилади ва бошқалар.
Иккинчидан
, Республикада виждон эркинлигини амалга оширишнинг ташкилий
масалаларини ҳал этиш учун тегишли шарт
-
шароит яратилди.
Учинчидан
,
муқаддас жойларни зиёрат қилиш, диний ёки эътиқодий расм
-
русумларни адо
этиш, урф
-
одатларга риоя қилиш, байрамларни нишонлаш учун тегишли шарт
-
шароит ва имкониятлар яратилди.
Тўртинчидан
, республикада соғлом диний
маданият ва маърифат муҳитини шакллантириш ва юксалтиришга қаратилган
чоралар кўрилди.
Бешинчидан
, мустақиллик йилларида виждон эркинлиги
ҳуқуқидан фойдаланиш учун тегишли ташкилий ва моддий шарт
-
шароит ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
381
имкониятлар яратилди.
Олтинчидан
, Ўзбекистон Республикаси ўзи қўшилган
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг динлараро ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик
тамойилларидан келиб чиқиб ўз ҳудудида нафақат ислом дини, балки бошқа
динлар ва конфессияларнинг черковлари, диний жамоалари, жамиятларининг
фаолият кўрсатиши учун тегишли шарт
-
шароитларни ва имкониятларни яратиб
берди.
Еттинчидан
, истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикасида инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан виждон эркинлигини ҳимоя қилишнинг
миллий тизими шаклланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда виждон эркинлигининг
халқаро ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида
қўлга
киритилган ютуқларни эътироф этган ҳолда, ҳали ўз ечимини кутаётган
муаммолар ҳам мавжудлигини қайд этиш фойдадан ҳоли эмас. Булар виждон
эркинлигига оид халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуққа тўлиқ
имплементациясини таъминлаш; инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид барча
халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ўзбек тилига таржима қилиш, таржима қилинган
ҳужжатларни
қайта таҳрир қилиш ва нашр
этиш; виждон эркинлиги билан боғлиқ
ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларга шарҳлар ёзиш; ушбу нормаларнинг мазмун
-
моҳиятини аҳоли, биринчи навбатда ёшлар орасида тарғиб қилиш, тушунтириш
ишларини олиб бориш; виждон эркинлигини таъминлашнинг ташкилий ва
ҳуқуқий
кафолатлари бўйича хорижий давлатлар ва Ўзбекистон тажрибасини
қиёсий ўрганиш борасида кенг қамровли, чуқур фундаментал илмий
-
тадқиқот
ишларини олиб бориш; виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар,
айниқса, жиноятлар бўйича тергов ва суд амалиётини таҳлил қилиш, бу борада ўз
ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш йўллари ҳақида таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш; республикамизда виждон эркинлиги “бузилаётганлиги” ҳақида жар
солаётган “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари”га раддиялар бериш кабилардир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси // Ўзбекистон Республикаси
ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар (Масъул муҳаррир А.Ҳ. Саидов).
Т.: “Адолат”, 2002. –
Б. 51.
2.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт // Ўзбекистон
қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/2640479
3.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт //
Ўзбекистон
қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси.
https://lex.uz/docs/2686000
4.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаиги конвенция // Ўзбекистон қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/2595909
5.
Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисида
конвенция // Ўзбекистон Республикаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
шартномалар (Масъул муҳаррир А.Ҳ.Саидов). Т.: “Адолат”, 2002. –
Б. 145
-146.
6.
Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисида конвенция //
Ўзбекистон
қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси.
https://lex.uz/docs/2686486
7.
Декларaция о ликвидaции всех форм нетерпимости дискриминaции на
основе религии или убеждений // Ўзбекистон қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси. https://lex.uz/docs/2656180
