Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Legal Foundations of the Relationship between Internal
Affairs Bodies and Representative Bodies of State
Authority
Bakhtiyar TOREBEKOV
1
Karakalpak State University named after Berdakh
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
15 February 2025
The article examines the legal foundations for interaction
between internal affairs bodies and representative bodies of
state power, as well as ways to improve this interaction. It
substantiates the necessity of implementing legal reforms
aimed at fully realizing popular sovereignty, including
expanding the powers of local Councils of People's Deputies in
ensuring legality, law and order, and citizens' safety.
Additionally, the article puts forward proposals for further
improving the draft Law "On Local Representative Bodies" in
terms of regulating the relationship between internal affairs
bodies and representative bodies of state power.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
local representative bodies,
local Kengashes of people's
deputies,
requests from the
Kengashes,
verification of the
Kengashes,
accountability.
Ички ишлар органларининг давлат ҳокимияти
вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларининг
ҳуқуқий асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маҳаллий вакиллик
органлари,
халқ депутатлари
маҳаллий кенгашлари,
кенгаш сўровлари,
кенгаш текшируви,
ҳисобдорлик
.
Мақолада ички ишлар органларининг давлат ҳокимияти
вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларининг
ҳуқуқий асослари, уларни такомиллаштириш масалалари
ёритилган. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг
қонунийлик, ҳуқуқ
-
тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш масалаларига оид ваколатлари кенгайтирилиб,
халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш
борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар
зарурияти асослаб берилган. Ички ишлар органларининг
1
Independent Researcher, Karakalpak State University named after Berdakh.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
198
давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ўзаро
муносабатлари юзасидан “Маҳаллий вакиллик органлари
тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш
юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Правовая основа взаимодействия органов внутренних
дел с представительными органами государственной
власти
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
местные
представительные
органы,
местные Кенгаши
народных депутатов,
запросы Кенгашей,
проверка Кенгашей,
подотчетность.
В
статье
рассматриваются
правовые
основы
взаимодействия
органов
внутренних
дел
с
представительными органами государственной власти, а
также
пути
их
совершенствования.
Обоснована
необходимость
проведения
правовых
реформ,
направленных на полноценную реализацию народной
власти, включая расширение полномочий местных
Кенгашей народных депутатов в сфере обеспечения
законности, правопорядка и безопасности граждан. Кроме
того,
выдвинуты
предложения
по
дальнейшему
совершенствованию
проекта
Закона
«О
местных
представительных органах» в части регулирования
взаимоотношений
органов
внутренних
дел
с
представительными органами государственной власти.
Сўнгги йилларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ҳудудларни
ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш,
қонунийлик, ҳуқуқ
-
тартибот
ва фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб,
халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли
ислоҳотлар амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, маҳаллий кенгашларнинг назорат фаолиятини
кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди. Маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари кенгашларининг
назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга ўндан ортиқ қўшимча
ваколатлар берилди. Хусусан, прокуратура, адлия, ички ишлар, молия, солиқ,
экология ва соғлиқни сақлаш органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги белгилаб
қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,
шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
тўғрисида”и ЎРҚ–
446-
сон Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Ички
ишлар органлари
тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари кенгашлари олдида ҳисобдорлиги деб
номланган алоҳида норма билан тўлдирилиб, унга асосан Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
199
Ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг
бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси
ҳолати
тўғрисида, уларнинг ўринбосарлари –
Жамоат хавфсизлиги хизмати
бошлиқлари жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар
кенгашларига ҳисобот тақдим этиши белгилаб қўйилди.
Ўз
навбатида
туман
(шаҳар)
ички
ишлар
бошқармаларининг
(бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича
ўринбосарлари
–
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси
бўлимлари
(бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар)
кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси
ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этишига оид қоида киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари
раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа
давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг,
корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат
нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот
воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкинлиги
назарда тутилди.
Шунингдек юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган
чора
-
тадбирлар ва ишларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чоғида
танқидий жиҳатдан муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига
шахсан баҳо берилиши, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ ёки мувофиқ
эмаслиги тўғрисида тавсиялар қабул қилиниши ҳам алоҳида қайд этилди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида маҳалла ҳуқуқ
-
тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари ҳар олти ойда халқ
депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этиши юзасидан аниқ
қоида
киритилиши ички ишлар органларининг энг қуйи тизими билан вакиллик
давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос босқичини
белгилаб берди, десак муболаға бўлмайди.
Ушбу соҳадаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг яна бир жиҳати янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси
мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти
вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий
кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир
-
биридан ажратилганлиги ҳокимиятлар
бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини
таъминлашда муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясида
“халқ
депутатлари
кенгашларига ҳокимлар бошчилик қилиши” ҳақидаги норма чиқариб ташланиб,
“Халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ
сайланадиган раис бошчилик қилади” деган норманинг киритилиши
демократияни мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадам деб эътироф этиш мумкин.
Кенгаш раиси лавозимининг жорий қилиниши, вакиллик органи қабул
қиладиган
ҳужжатларни, ижро ҳокимиятига алоқаси бўлмаган шахсни имзолаш
имкониятини беради. Ҳокимларни вакиллик ҳокимиятига ҳисобдорлиги реал
воқеага айланади. Депутатлар, доимий комиссиялар фаолиятини йўналтиришда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
200
ижро ҳокимиятининг иштироки чекланади. Маҳаллий вакиллик органлари
қарорлари
ижросини назорат қилиш кучаяди ва натижада ҳокимият бўлиниши
принципини кенгроқ қўлланилади.
Депутатларнинг бир қисмини фақат депутатлик фаолияти билан
шуғулланишини
белгиланаётганлиги
маҳаллий
вакиллик
органларида
профессионализмни кучайтиради, депутатлар фаоллигини оширади. Улар
ўзларининг билими, тажрибаси, ташаббускорлигини депутатлик фаолиятига
бағишлайди. Булар вакиллик ҳокимияти органларининг фаолиятининг
кучайишига, уларнинг маҳаллий аҳамиятли масалаларни, аҳоли эҳтиёжларини ҳал
қилиш, айниқса тегишли ҳудудда ҳуқуқ
-
тартиботни мустаҳкамлаш имкониятини
кенгайтиради.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон –
2030”
кўрсатиб ўтилган
мақсадлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг ҳақиқий
“овозига” айлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини
трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш”
тамойили асосида йўлга қўйиш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Айнан шу мақсадларда Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 2 февраль куни
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–
28-
сонли Фармонида ҳокимлар ва халқ
депутатлари кенгашлари ваколатлари тақсимланишига асосланган давлат
ҳокимиятини ташкил этишнинг янги моделини тўлиқ амалга ошириш, маҳаллий
кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, маҳаллий
давлат ҳокимиятини янгича конституциявий
-
ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини
“Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва
ташаббускор ҳоким”
тамойили
асосида ташкил этиш,
жамият ва давлат
ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик
органларининг ролини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган 2024 йил
2 февралдаги Фармони
билан тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари фаолиятини “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили
асосида ташкил этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш
бўйича “Йўл харитаси”нинг 162, 163
-
бандларида
Ўзбекистон Республикасининг
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида халқ депутатлари кенгаши
томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий
бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга оид
маҳалла ҳуқуқ
-
тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар олти ойда халқ депутатлари
туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этиш, Ўзбекистон Республикасининг
“Ички ишлар органлари тўғрисида” Қонунида назарда тутилган профилактика
инспекторлари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг қарори билан
лавозимга тасдиқланишига оид қоидалар келгусида бекор қилиниши ҳам
белгилаб қўйилган.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқий ислоҳотлар самараси ўлароқ, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–
60-
сон Фармони
талабларига асосан “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси
ишлаб чиқилиши муҳим аҳамият касб этди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
201
Мазкур қонун лойиҳаси ички ишлар органларининг давлат ҳокимияти
вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ислоҳ
қилинишида янги босқични бошлаб берди.
Қонун лойиҳасида кенгаш сўрови –
институтининг жорий қилинаётганлиги,
кенгаш текшируви, ижро ҳокимияти раҳбарларига нисбатан ишончсизлик
вотумини билдириш тартибининг, кенгаш назорати натижаларнинг, қабул
қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва ижро этиш тартибининг, кенгаш назорати
субъектлари, идоралар ва мансабдор шахслар мажбуриятларининг белгиланиши
Кенгаш иши самарадорлигини оширишга олиб келиши шубҳасиз.
Жумладан, халқ депутатлари Кенгашлари маҳаллий ижроия ҳокимияти
органлари буйсунувидаги давлат органлари ва идораларининг мансабдор
шахсларига қонунларнинг, турли
соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси
масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар
юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш
талаби билан кенгаш сўровини юборишга ҳақли эканлиги алоҳида нормада
белгиланган.
Мазкур қонун лойиҳасининг Концепцияси қайд этилганидек, лойиҳанинг
қабул қилиниши бир қатор ижобий ўзгаришлар олиб келади, жумладан:
–
маҳаллий ижроия ва вакиллик органлари бир
-
биридан ажратилиши
уларнинг бир
-
бирини тийиб туриш воситалари самарали иш беради;
–
кенгаш назоратини жорий этиш орқали халқ депутатлари кенгашлари
уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун етарлича ҳуқуқий
воситалар билан таъминланади;
–
халқ депутатлари кенгашлари томонидан тегишли ҳокимнинг қонунчилик
ҳужжатларига зид бўлган қарорларини бекор қилиш жараёнлари тартибга
солинишига эришилади;
–
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (прокуратура, ички ишлар)
фаолиятининг мустақиллиги янада кучайтирилади;
–
маҳаллий вакиллик органлари фаолияти жамоатчилик учун янада очиқ
бўлишига эришилади ҳамда уларнинг фаолиятида жамоатчилик назорати
кучайтирилади;
–
маҳаллий вакиллик органларининг ҳужжатларини, шу жумладан,
норматив тусдаги қарорларини қабул қилиш жараёни ва асослари битта ҳужжатда
белгиланиши келгусида ушбу йўналишдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона
ёндашув яратилишига, ҳудудий қарорлар қабул қилинишида жамоатчиликнинг
иштироки янада ортишига ижобий таъсир кўрсатади.
Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий
бўлинмалари
раҳбарларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги
ахборотларини эшитиш деб номланган модда баён этилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Ички
ишлар
органлари
тўғрисида”ги
Қонунининг
13
1
-
моддасида ички ишлар органлари раҳбарларининг Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари кенгашлари олдида
ҳисобдорлиги деб номланган алоҳида қоида назарда тутилган.
Шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги туман
(шаҳар)
бўлимлари
раҳбарларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисидаги ахборотларини эшитиш деган алоҳида норма билан тўлдирилиши,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2025) / ISSN 2181-1415
202
унда
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, унинг ўринбосари
–
Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда
тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига
, шунингдек
туман
(шаҳар) ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар
масалалари бўйича ўринбосарлари –
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар чоракда халқ депутатлари туман
(шаҳар) кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг
профилактикаси ҳолати тўғрисида ахборотлар
тақдим этишига
оид қоида
белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қонун лойиҳасининг энг муҳим, эътиборга
молик жиҳатлари бу –
ҳокимларнинг кенгаш ишига таъсири чекланганлиги,
кенгашга раҳбарлик қилиш учун кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари
лавозимини жорий этилганлиги, маҳаллий кенгашда доимий асосда фаолият
юритадиган депутатлар корпусининг жорий этилиши, ҳокимларнинг вакиллик
ҳокимиятига
ҳисобдорлиги реалликка айланиши ва натижада
маҳаллий даражада
ҳам ҳокимиятнинг бўлиниши принципи самаралироқ ишлашига шароит
яратилаётганлигидир.
Шу сабабли қонун лойиҳаси мамлакатимизда олиб борилаётган маъмурий
ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида халқ депутатлари кенгашлари
фаолиятини такомиллаштиришда муҳим ўринга эга бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37
-
сон, 978
-
м., Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 03/22/797/0967
-
сон.
2.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241
-
сон. // https://lex.uz/uz/docs/
-
6445145
3.
Хусанов О.Т. Ўзбекистонда маҳаллий вакиллик органларини ислоҳ
қилишнинг
айрим масалалари // Сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар
журнали; Б.А.Шодмонов. Маъмурий ислоҳотлар жараёнида маҳаллий вакиллик
органлари фаолиятини такомиллаштириш масаласи //
(E)ISSN:2181-1784
www.oriens.uz SJIF 2023 = 6.131 / ASI Factor = 1.7 3(7), July, 2023.
