Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical and Methodological Foundations for the Study
of Architectural Monuments in the Middle Zeravshan Oasis
Jasur SAVRIEV
1
Navoi University of Innovations
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
The history of the study of architectural monuments of the
Srednezarafshan oasis, both in the past and in the present, is
reflected in numerous historical sources and literature. The
ancient fortress and ruins of the oasis are repeatedly mentioned
in the works of the Russian orientalist academician V.V. Bartold
and other Russian researchers. Examples of this are the studies
of K.A. Inostrantsev, N. Veselovsky, P. Lerch, V.V. Tarn, Tsakhau,
Tomashek, Markvart. The article examines the sources recorded
by them.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Zarafshan,
orientalist,
architectural monuments,
genetic foundations,
architectural monuments,
colonialism,
ancient monuments,
sacred places.
Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликлари
ўрганилишининг назарий –
методологик асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Зарафшон,
шарқшунос,
меъморий ёдгорликлар,
генетик асослар,
архитектура
ёдгорликлари,
мустамлакачилик,
қадимий жойлар,
муқаддас қадамжолар.
Ўрта
Зарафшон
воҳаси
меъморий
ёдгорликларининг
ўрганилиши
тарихи
ўтмиш
ва
ҳозирги
давр
кўплаб
тарихий
манба
ва
адабиётларда
ўз
аксини
топган
.
Рус
шарқшуноси
академик
В
.
В
.
Бартольд
ва
бошқа
рус
тадқиқотчилари
асарларида
воҳанинг
қадимги
қалъа
ва
харобалар
кўплаб
тилга
олинади
.
К.А.
Иностранцев, Н.
Веселовский, П.
Лерх,
В.В.
Тарн, Захау, Томашек ва Маркварт тадқиқотлари бунга
мисол. Мақолада
улар
томонидан
ёзиб
қолдирилган
манбалар
асосида
фикр
юритилади
.
1
PhD, Associate Professor, Navoi University of Innovations.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
286
Теоретические и методологические основы изучения
архитектурных памятников Среднезарафшанского
оазиса
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Зарафшан,
востоковед,
архитектурные
памятники,
генетические основы,
архитектурные
памятники,
колониализм,
древние памятники,
священные места.
История
изучения
архитектурных
памятников
Среднезарафшанского оазиса, как в прошлом, так и в
настоящем, отражена в многочисленных исторических
источниках и литературе. Древняя крепость и руины
оазиса неоднократно упоминаются в трудах русского
востоковеда академика В.В.
Бартольда
и других русских
исследователей. Примерами этого являются исследования
К.А.
Иностранцева, Н.
Веселовского, П.
Лерха, В.В.
Тарна,
Цахау, Томашека, Маркварта. В статье рассматриваются
записанные ими источники.
Бугунги кунда дунё миқёсида қадимий шаҳарларни қайта қуриш ва
модернизациялашда тарихий жойлар структурасини сақлаб қолиш ва меъморий
-
бадиий қийматларга эга бўлган ёдгорликлардан самарали фойдаланиш ниҳоятда
долзарб ҳисобланади. Ҳозирда жаҳон меъморчилигида қадимдан шаклланиб
келган ҳудудлар, жумладан, Мемфис, Бобил, Рим, Афина, Париж, Лондон, Вена,
Ереван, Истамбул, Искандария, Балх, Боку, Деҳли, Исфаҳон ва бошқа шаҳарларни
ўрганилган тадқиқот натижаларидан келиб чиқган ҳолда муҳофаза қилиш ва
уларнинг режавий ечимига эътибор бериш эҳтиёжи туғилмоқда. Бу борада
тарихий шаҳарларда муҳим аҳамиятга эга бўлган марказлар, мажмуалар, муқаддас
қадамжолар, архитектура ёдгорликларини таъмирлаш, археологик қазилма
ишларида аниқланган бино ва иншоотларни қайта тиклаш зарурати намоён
бўлмоқда. Жаҳон миқёсида тарихий шаҳарларнинг пайдо бўлиши, эволюцион
тараққиёти,
меъморчилик
тизимларини
сақлаш,
қайта
қуриш
ва
модернизациялашга бағишланган илмий тадқиқотларда шаҳарларнинг генетик
асосларини аниқлаш, ўрта асрларга мансуб
ҳудудларни тиклаш, тарихий ва
замонавий биноларни бир
-
бири билан уйғунлаштириш, ёдгорликларнинг
муҳофаза зонасини аниқлаш, сайёҳлик маршрутларини тузиш, муҳандислик
тармоқлари, йўл инфраструктурасини такомиллаштириш ва бошқалар муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Ушбу тадқиқотларда қадимий шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш, илк
шаҳарларнинг вужудга келиш ва тараққий этиш жараёнларини, меъморчилик
тарихидаги янгича илмий ёндашувларни тадқиқ этиш, кўҳна шаҳарларнинг
режавий структурасига аниқликлар киритиш ва уларнинг замонавий шаҳарсозлик
маданияти ривожига таъсирини очиб
бериш, тарихий ҳудудларнинг сайёҳлик
имкониятларини ошириш, меъморий ёдгорликлардан самарали фойдаланиш
масалалари долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Қадимги маданият
ўчоқларидан бири бўлган Ўрта Зарафшон воҳаси худди шундай меъморий
-
бадиий
қийматга эга бўлган архитектура ёдгорликларига ниҳоятда бой ҳудудлардан бири
ҳисобланади. Воҳада халқ меъморчилигининг энг қадимий архитектура
ёдгорликларидан эрамиздан аввалги IX асрдан то ҳозирги вақтгача барча тарихий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
287
даврларнинг ёдгорликлари мавжуд. Ўрта Зарафшон ҳудудининг таркибий қисми
сифатида тилга олинадиган Бухоронинг тарихий ўтмиши ва ҳозирги даври кўплаб
тарихий манба ва адабиётларда ўз аксини топган. Ўрта Осиёнинг тарихий
ёдгорликлари Россия империя даври тарихчилари, топографлари ҳамда
шарқшуносларни узоқ йиллар давомида қизиқтириб келган. Рус шарқшуноси
академик В.В.
Бартольд ва бошқа рус тадқиқотчилари асарларида қадимги қалъа
ва харобалар кўплаб тилга олинади. К.А.
Иностранцев, Н.
Веселовский, П.
Лерх,
В.В.
Тарн, Захау, Томашек ва Маркварт тадқиқотлари бунга мисол.
Шарқшунос
Н.
Веселовский
эса Бухоронинг ўтмиши ва бугунини ўрганиш борасида анча
меҳнат сарфлайди. “Эндиликда Бухорода ҳукмронлик қилаётган Манғитлар
сулоласи” (1878), “Бухорода Қурбон байрами” (1888), “И.Д.
Хохлов XVIII асрда
Русиянинг Эрон ва Бухородаги Элчиси”(1891) ва ҳоказо асарлар ва ўрганишлар
унинг қаламига мансубдир.
Шундай шарқшунослардан яна бири академик К.Г.
Залеман бўлиб (1849–
1916) бу олим бор йўғи икки маротаба, Бухорога ташриф буюрган бўлса
-
да,
Зарафшон воҳаси тарихига оид қўлёзмаларни ўрганиш борасида самарали
ишларни амалга оширади. Россия давлат ҳарбий тарих архиви жамғармаларида
сақланаётган ҳужжатлар, ёзишмалар, статистик маълумотлар ўзининг сақланиши
ва мазмуни нуқтаи назаридан нафақат бизнинг тадқиқот ишимиз учун, балким
тадқиқотчи тарихчилар учун ниҳоятда бебаҳо ва нодир топилма ҳисобланиб, улар
XIX аср иккинчи ярми –
XX аср ўрталарида Бухоро амирлиги ҳудудига кириб
кетадиган, Ўрта Зарафшон воҳаси тарихини янгича фикр ва талқин асосида янада
чуқурроқ ўрганиш ва уни яратиш учун муҳим тарихий манба сифатида хизмат
қилади. Қадимги
маданият ўчоқларидан бири бўлган, Ўрта Зарафшон воҳаси худди
шундай меъморий
-
бадиий қийматларга эга бўлган архитектура ёдгорликларига
ниҳоятда бой ҳудудлардан бири ҳисобланади. Воҳада халқ меъморчилигининг энг
қадимий
архитектура ёдгорликларидан эрамиздан аввалги IX асрдан то ҳозирги
вақтгача барча тарихий даврларнинг ёдгорликлари мавжуд. Ўрта Зарафшон
ҳудудининг
таркибий ҳудудларидан бири сифатида тилга олинадиган, Бухоронинг
тарихий ўтмиши ва ҳозирги даври кўплаб тарихий манба ва адабиётларда ўз
аксини топган. Методологик жиҳатдан, Ўрта Осиё тарихий ёдгорликлар тарихини
ўрганиш империя давридаги тарихчи олимлар ҳамда шарқшуносларни ҳам узоқ
йиллар давомида қизиқтириб келган. Рус шарқшуноси академик В.В.
Бартольд ва
револьюциядан олдинги бошқа тадқиқотчиларнинг асарларида қадимги қалъа ва
харобалар кўплаб тилга олинади. К.А.
Иностранцев, Н.
Веселовский, П.
Лерх,
В.В.
Тарн, Захау, Томашек ва Марквартлар тарихшунослигида воҳа ва водийдаги
меъморий ёдгорликлари ўрганишларига ҳурмат ва эҳтиром билан қаралади.
Шарқшунос Н.
Веселовский
эса Бухоронинг ўтмиши ва бугунини ўрганиш
борасида анча меҳнатини сарфлайди. “Эндиликда Бухорода ҳукмронлик қилаётган
Манғитлар сулоласи” (1878), “Бухорода Қурбон байрами” (1888), “И.Д.
Хохлов
XVIII асрда Русиянинг Эрон ва Бухородаги Элчиси”(1891) ва ҳоказо асарлар ва
ўрганишлар унинг қаламига мансубдир. Шундай шарқшунослардан яна бири
академик К.Г.
Залеман бўлиб (1849–1916) бу олим бор йўғи икки маротаба,
Бухорога ташриф буюрган бўлсада, Зарафшон воҳаси тарихига оид қўлёзма уларни
ўрганиш борасида кўп самарали ишларни амалга оширади. Россия давлат ҳарбий
тарих архиви жамғармаларида сақланаётган ҳужжатлар, ёзишмалар, статистик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
288
маълумотлар ўзининг сақланиши ва мазмуни нуқтаи назаридан нафақат бизнинг
тадқиқот ишимиз учун, балким тадқиқотчи тарихчилар учун ниҳоятда бебаҳо ва
нодир топилма ҳисобланиб, улар XIX аср иккинчи ярми –
XX аср ўрталаридаги
Бухоро амирлиги ҳудудига кириб кетадиган, Ўрта Зарафшон воҳаси тарихини
янгича фикр ва талқин асосида янада чуқурроқ ўрганиш ва уни яратиш учун муҳим
тарихий манба сифатида хизмат қилади. Кўҳна Зарафшон дарёси оқиб ўтадиган,
яхлит водий (воҳа) қадимдан маъмурий давлатчилик заруратидан асосан беш
катта бирликка, яъни тарихий Самарқанд, Миёнқол, Кармана, Бухоро ҳамда
Қоракўл
вилоятларига бўлиниб, ушбу шартли бўлиниш турли даврларда ҳукм
сурган Тоҳирийлар, Сомонийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар, Чиғатойлар,
Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар, Манғитлар сулолалари замонасида
таркибий жиҳатдан ўзгаришларга учрасада ўз географик хусусиятлари билан
мамлакат маъмурий қиёфасига мунтазам таъсир ўтказиб келган.
Бундан кейин, янги терминология сифатида қайд этиб ўтиладиган Ўрта
Зарафшон воҳасининг Бухоро амирлиги таркиби ҳудудига эса амирликнинг
Кармана, Зиёвуддин бекликлари ва Конимех, Қоракўл, Пирмаст, Ғиждувон,
Ванғозе, Вобкент, Шофиркон, Ёртепа каби 9 та туманликка бўлинган маъмурий
қисмлари кирган эди. Тарихий сабабларни тавсифлашдан аввал, Кармана шаҳри
Ўрта Зарафшоннинг қайси географик маконини қамраб олган деган савол
туғилиши табиий. Миёнкол вилояти
*
Оқдарё ва Қорадарёга айрилган Зарафшонни
шакллантирган ўзига хос каттакон дарё ороли сифатида теваракдаги ҳудудларни
қамрагани
назарда тутилса, Кармана моҳиятан ҳозирги Мирбозор яқинидаги
Чахорминор мавзеидаги Дабуссия қалъасидан то Ғиждувон музофотининг дарё
устидаги Эшонкўприк, яъни Қизилтепа билан Ғиждувон туманларини ажратиб
турувчи чегарасигача бўлган каттакон суғорма маданий ҳудудни теваракдаги
тоғлар ва даштлар билан яъни ҳозирги Пахтачи, Хатирчи, Навбаҳор, Навоий,
Қизилтепа, Конимех туманларини тўлиқ, Нуробод тумани, Қарнаб даштини
қисман ўз бағрига жамлаган маъмурий ҳудуд бўлган. Бу ҳудудга эса Кармана,
Остона, Парда, Девхона, Бичанчи, Қарнаб, Маликчўл ва Ўртачўл даштлари ва
бодиялари жойлашган ҳамда чорвачилик, хусусан қўйчилик худди деҳқончилик
сингари бошқа вилоятларга қараганда анча ривожланиб келган. Шу билан
биргаликда Ўрта Зарафшонни азалдан, Самарқанд воҳасини шимолий томондан
Туркистон тизмасининг давоми бўлган Ғубдинтоғ, Оқтоғ, Қоратоғ, жанубий
томондан эса Зарафшон тизмасининг давоми бўлган Қоратепа, Зирабулоқ,
Зиёвуддин тоғлари ўраб турган. Ўрта Зарафшон воҳаси, Кармана тумани ҳудудида
торайиб, Қизилтепа ва Офтобоч қирлари яқинлашган қишлоқ ёнида Ҳазора
йўлагини ҳосил қилади. Ўрта Зарафшон воҳаси тарихини ўрганишда, XIX аср охири
–
XX аср бошларида ёзилган
ва яратилган ёзма манбаларни шартли равишда
иккига бўлиш мумкин.
Биринчи тоифага бевосита рус тилида ёзилган ёзма асарлар мажмуасини,
иккинчи тоифага эса маҳаллий олимлар, тарихчилар, ўлкашунослар томонидан
маҳаллий тилда ёзилган асарларни киритиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи
тоифага оид рус тилида ёзилган битилган ёзма манбалар мажмуасига ўша даврда
*
Миёнкол вилояти.
Миёнкол
-
форс тожикча сўз бўлиб, икки дарё оралиғи демакдир. Маъмурий маркази
Кармина бўлган. Вилоят саккизта ҳокимликка бўлинган. Кармина Зиёвуддин, Хатирчи, Боғчаикалон, Нурота,
Гужумсарой, Коми
-
миғ, Янгиқўрғон кабилар кирган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
289
яшаб, ҳарбий ҳаракатлар ва мустамлака сиёсатини амалга оширишда иштирок
этган ва унга гувоҳ бўлган рус ҳарбийлари, амалдорлари, рус олимлари ҳамда
тарихчилари томонидан ёзилган ва яратилган тарихий асарлар, эсдаликлар,
хотиралар, расмий хабарлар ва ҳисоботлар киради. Иккинчи тоифага эса бевосита,
Ўрта Зарафшон воҳасидаги қадимий жойларнинг номлари ва уларинг пайдо бўлиш
тарихи билан боғлиқ бўлиб, ёдгорликларни
ўрганиш, уларнинг меъморчилик
соҳасини тадбиқ, қурилиш лойиҳаларини таърифлаш ва археологик изланишлар
билан бир қаторда турли мақсадларда уюштирилган экспедициялар фаолияти
давридаги ўрганишларнинг бошланиши, XIX аср охири ва XX аср бошларига тўғри
келади. Бу даврда асосан воҳанинг ўрта асрлар даври ёдгорликлари тадқиқ
этилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўрта Осиё, жумладан, Ўрта Зарафшон
воҳаси шаҳарсозлиги тарихи ва маданиятини тадқиқ этиш бошланганига
100 йилдан ошди. Ўтган давр мобайнида ўлкамиз ҳудудларидаги
шаҳарлар
тараққиётининг у ёки бу жиҳатларига қаратилган кўплаб тадқиқотлар
натижалари мақолалар, монографиялар ҳамда диссертациялар мисолида нашр
юзини кўрди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан
-
Наршахий.Бухоро тарихи.
-
Тошкент:Камалак,1991.
-
Б.95.
2.
Арциховский А.В. Археология асослари.
-
Тошкент:
Ўқитувчи,1970.
-
Б.268.
3.
Матмусаев Т.Ш.Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг шаклланиши ва
ривожланиши. 18.00.01–архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура
ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш. Архитектура бўйича фан доктори (DSc)
диссертацияси автореферати.
-
Тошкент:Академия.2019,Б.5.
4.
Холиқова Р. Россия
-
Бухоро тарих чоррахасида (XIX
-
асрнинг иккинчи ярми
–
XX аср бошлари).
-
Тошкент: Ўқитувчи, 2005.
-
Б.38.
5.
Ситяновский
Н.Ф.Заметки
о
Бухарской
части
долины
Зерафшана//Известия
Туркестанского
отдела
русского
географического
общества.
-
Ташкент,1900.
-
Т.
I.-
вып.2.
-
С.121
-178.
6.
Зимин Л.А.Развалины Старого Пайкента//Протокол заседания и
сообщения членов Туркестанского кружка любителей археологии год
восемнадцатый (11декабрь 1912г.
-
11 декабрь 1913 г.) Протокол №4. 30 апрель
1913 г.
-
Ташкент,1913.
-
С.59.
7.
Якубовский А.Ю. Краткый полевой отчёт о работах Зерафшанской
археологической экспедиции Эрмитажа.ИИМК в 1939 г.//ТОВЭ.Т.
II.-
Л.,1940.
-
С.51
-71.
8.
Шишкин В.А. Археологические работы 1937 года в западной части
Бухарского оазиса.
-
Ташкент,1940. С.50.
9.
Ҳайитова
О.Карманалик буюк сиймолар ва муқаддас қадамжолар.
-
Тошкент:Янги аср авлоди.
-
Б.4.
10.
Санаев И.Зиёвуддин тарихи.
-
Тошкент: Шарқ,1995.
-
Б.23.
11.
Раддов В. В. Средняя Зарафшанская долина. –
Записки
Русского
географического общества по отделению этнографии T.IV, 1880
.
12.
Тўраев Ҳ. Бухоро тарихи (ўқув қўлланма).
-
Бухоро:Дурдона,2020.
-
Б.31.
