Авторы

  • Арслонкул Курбонов
    Самостоятельный соискатель, Высшая школа стратегического анализа и прогнозирования Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp363-369

Ключевые слова:

регион субрегион макрорегион региональная безопасность угрозы суверенитет

Аннотация

В материале дана трактовка региональной безопасности, раскрыта ее взаимосвязь с проблемами международного масштаба. Вместе с тем, подчеркнута приоритетность дальнейшего развития сотрудничества между государствами Центральной Азии. Также, с учетом исторической и геополитической позиции Республики Узбекистан, обоснована ее ведущая роль в обеспечении общей безопасности, благополучия стран и народов региона.  


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Uzbekistan

The historical guarantor and leader in

ensuring regional security in Central Asia

Arslonkul KURBONOV

1


Higher School for Strategic Analysis and Prognosis of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2024

Received in revised form

15 December 2024
Accepted 20 January 2025

Available online

25 February 2025

The material provides an interpretation of regional security

and illuminates its connection with international issues.

Furthermore, it highlights the significance of developing

cooperation among Central Asian states. Based on the historical

and geopolitical position of the Republic of Uzbekistan, the
article substantiates its leadership role in ensuring common

security and promoting the well-being of the countries and

peoples in the region.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp

363-369

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

region,

macro region,

regional security,

threats,

sovereignty.

Ўзбекистон

Марказий

Осиёда

минтақавий

хавфсизликни таъминлашнинг тарихий кафолати ва
йўлбошчиси

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

минтақа,

субминтақа,

макро минтақа,
минтақавий хавфсизлик,

таҳдидлар,

суверенитет.

Материалда

минтақавий

хавфсизликнинг

талқини

берилиб

,

унинг

халқаро

муаммолар

билан

боғлиқлиги

ёритилган

.

Шунингдек

,

Марказий

Осиё

давлатлари

ўртасида

ҳамкорлик

ривожланишининг

аҳамияти

кўрсатилиб

,

Ўзбекистон

Республикасининг

тарихий

ва

геосиёсий

мавқеидан

келиб

чиқиб

,

унинг

умумий

хавфсизлик

,

минтақа

мамлакатлари

ва

халқлари

фаровонлигини

таъминлашдаги

етакчилиги

асослантирилган

.

1

Independent Researcher, Higher School for Strategic Analysis and Prognosis of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: svdbhdhshsh@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

364

Узбекистан –

исторический гарант и предводитель

в обеспечнии региональной безопасности Центральной

Азии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

регион,

субрегион,

макрорегион,

региональная

безопасность,

угрозы,

суверенитет.

В

материале

дана

трактовка

региональной

безопасности, раскрыта ее взаимосвязь с проблемами

международного масштаба. Вместе с тем, подчеркнута

приоритетность дальнейшего развития сотрудничества

между государствами Центральной Азии. Также, с учетом

исторической и геополитической позиции Республики

Узбекистан, обоснована ее ведущая роль в обеспечении

общей безопасности, благополучия стран и народов

региона.

КИРИШ

Хавфсизлик тизимининг замонавий ривожланиш босқичида икки ёки бир

қутбли

дунё тартиботидан фарқли равишда, минтақавий ўзликни англаш

омилининг аҳамияти ортмоқда. Хавфсизликнинг ижтимоий тизим минтақавий

кўринишларига боғлиқлиги, давлат, миллий ҳамда ижтимоий хавфсизликнинг

умумбашарий тамойилларини, минтақавий хавфсизликни янги тоифасини тадқиқ

қилиш

заруратини келтириб чиқармоқда.

Минтақавий хавфсизлик халқаро муносабатларнинг муҳим жиҳати бўлиб,

муайян географик ҳудуд мамлакатлари ўртасидаги барқарорлик, хавфсизлик ва

ҳамкорликка

алоҳида урғу берилади. Глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги

боғлиқликнинг кучайиши билан бирга, минтақавий хавфсизлик тушунчасининг

аҳамияти тобора ошиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилганидек,

“Марказий Осиё ўз геосиёсий жойлашуви туфайли, глобал ишонч инқирози ва

можаролар кескинлашувининг барча салбий оқибатларини тўлиқ бошдан

кечирмоқда. Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги, мамлакатларимиз ва

халқларимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан умумий саъй

-

ҳаракатлармизга, яқиндан

ҳамкорлик

қилиш, қатъий чоралар кўриш, минтақа манфаатларини биргаликда

илгари суришга тайёрлигимизга боғлиқ.

Минтақамиз барқарорлигининг муҳим омили ҳисобланган қўшни

Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши билан боғлиқ масалалар ҳалқаро кун

тартибида иккинчи даражага тушиб қолди. Шундай экан, ташқи сиёсат

идораларимиз томонидан стратегик ҳужжат –

Минтақавий хавфсизлик ва

барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ”.

Кўриниб турибдики, Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлаш

масаласи ҳар доимгиданда муҳим бўлиб, бой давлатчилик тарихи, геостратегик

жойлашуви, прагматик ва фаол ташқи сиёсати боис, бунда Ўзбекистоннинг ўрни

аҳамиятли ҳисобланади.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТГАН ТАҲЛИЛИ

Минтақавий хавфсизлик –

маълум бир ҳудуд давлатлари ва ташкилотлари

томонидан ўзаро хавфсизлик, барқарорликни таъминлаш бўйича амалга

ошириладиган жамоавий чораларни англатади. Бунга ҳарбий таҳдидилар,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

365

терроризм, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги анъанавий ва

ноанъанавий муаммолар киради. Бу тушунчани ўрганиш жараёни давлатларнинг

умумий таҳдидларга қарши курашиш, тинчликни мустаҳкамлаш бўйича

ҳамкорлигига эътибор талаб этади.

“Минтақавий хавфсизлик” тушунчасига кўплаб экспертлар томонидан

турлича таъриф берилган. Олима Д.Мадаминованинг талқин қилишича, “Бу
дунёнинг у ёки бу минтақасидаги давлатлараро муносабатлар тизими бўлиб,
давлатлар ўз иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиёт шакли ва йўлларини
коллектив тарзда белгилаш ҳамда умумий хавф

-

хатарларга ҳамкорликда таъсир

кўрсатиш имкониэканлиги тушунилади”.

Ўз навбатида, сиёсатшунос А.Баранов томонидан берилган таърифга кўра,

“минтақавий хавфсизлик” бу –

дунё муайян ўлкасида халқаро муносабаталарнинг

ҳарбий, иқтисодий хавфлардан ҳимояланганлик ҳолати ҳисобланиб, мамлакатлар
суверенитети ва мустақиллигининг ташқи тажовузлардан холи эканлигини
билдиради.

Минтақавий хавфсизлик халқаро хавфсизликнинг таркибий ва ажралмас

қисми, миллий хавфсизликни таъминлаш шакли сифатида ҳам намоён бўлади.
Давлатларнинг минтақавий гуруҳларга бирлашуви, одатда, ихтиёрий равишда
ҳамда тинчликсеварлик мақсадларда амалга оширилади.

Айрим адабиётларда “минтақавий хавфсизлик” минтақа тинчлиги, халқига

нисбатан ҳар қандай кўринишдаги минтақавий хавфдан сақланиши сифатида
келтирилган. Аммо, хавфсизликнинг асосий хусусиятларидан бири, мамлакат
минтақавий хавфсизлик талабларига риоя этиши жараёнида давлатларнинг ўз
суверенитетини таъминлаш қобилияти бўйича маълумотлар деярли йўқ.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Минтақавий хавфсизлик давлатнинг миллий хавфсизлиги, дунёда тинчлик

ва барқарорликни сақлаш тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Глобал
таҳдидилар ошиши билан, жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисалар,
можаролар, иқлим ўзгариши, энергия танқислиги, табиий офатлар ва бошқа
муаммолар минтақавий хавфсизлик соҳасида яхлит билимлар тизимини яратишга
эҳтиёж туғдирмоқда.

Бу учун қуйидагиларни ўрганиш лозим бўлади: минтақавий хавфсизликни

таъминлаш ва қўллаб

-

қувватлашнинг назарий ва техник

-

ташкилий асослари,

минтақавий муҳим инфратузилмалар хавфсизлигини бошқариш, муаммоларни ҳал
этиш бўйича илмий асосланган воситалар, улар асосида шакллантирилиб, амалда
қўлланиладиган янги технологиялар.

Айни вақтгача иқтисодий фаолиятнинг турли соҳалари ва билим

тармоқлари учун минтақавий хавфсизликнинг ягона назарияси яратилмаган.
Илмий

-

техник адабиётларда минтақавий хавфсизликни тадқиқот соҳаси сифатида

тасвирлашда оғзаки иборалар устунлик қилади, қатъий расмий позициялар
деярли учрамайди.

Маълумки, минтақавий тизим фаолияти унинг параметрлари ўзгарини

билан боғлиқ. Мазкур ҳолат инқироз ҳодисалари, фавқулодда вазиятларга олиб
келади. Шу сабабли, минтақа муҳим объектлари ҳамда инфратузилмалари
барқарорлиги ва бошқарувчанлиги таҳлил қилинмасдан, унинг хавфсизлигини
таъминлашнинг имконияти мавжуд эмас.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

366

Ўз навбатида, назарий жиҳатдан минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ ҳолат

ўзгариши, бузилиши ижтимоий

-

иқтисодий тизим ёки алоҳида элементларининг

барқарор ҳолатидан беқарорга ўтиш динамикаси билан белгиланади. Тизимга хос
ўзини сақлаши, ҳимоя ҳаракатларининг мувозанат ҳолатлари ҳамда ривожланиш
йўналишларининг хавфсизлик захираси (яшаб қолиш қобилияти) билан критик
вазиятлардан етарли узоқлаштиришни таъминлайди.

Барқарорлик назарияси тарафдоролари томонидан тарқатилган фикрларга

кўра, минтақавий хавфсизлик ижтимоий

-

иқтисодий тизимнинг ўз

-

ўзини сақлаш

бўйича ҳимоя хусусиятидир. Инқирозга қарши чора

-

тадбирлар мажмуи ҳамда

даражаси номаълум ички ва ташқи таҳдидларнинг тизим муҳим элементларига
таъсири остида амалга оширилади.

Мазкур назария минтақавий хавфсизлик тушунчасини, қамрови, мақсадлари ва

тадқиқотлари доирасини тушуниш учун аҳамиятлидир. Классик тадқиқотлар
мураккаб тизимлар мувозанат ҳолатларини ўрганиб, кичик бир маконда тизим
динамикасини таҳлил қилади. Бундан тизимнинг ўзи эмас, балки ривожланиши ташқи
муҳит омил ўзгариши натижасида юз берувчи барқарорлик муаммолари ҳал этилади.

Тизимнинг башланғиқ ҳолатида ёки унинг бирламчи кириш қисмида юзага

келадиган бузилишларнинг табиатини ўрганиш минтақавий тизимларнинг муҳим
объектларини ҳимоя қилиши учун зарур. Шунингдек, барқарорлик назариясига
кўра, замонавий тадқиқотлар аксинча, “структуравий барқарорлик” ва “қўпол
тизимлар”га эътибор қаратилади.

Ижтимоий

-

иқтисодий тизимларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилишга

эҳтиёж ва минтақавий хавфсизлик фани истиқболи жамият, давлат хавфсизлиги
муаммоларини ўрганиш жараёнининг бутун даври мобайнида мавжуд бўлган. Шу
билан бирга, минтақавий хавфсизлик мустақил тадқиқот йўналиши сифатида
нисбатан яқинда алоҳида ажралиб ривожланган.

“Минтақавий хавфсизлик” қуйидагиларни англатади: –

давлат ичидаги

маъмурий

-

ҳуқуқий бирлик хавфсизлиги (муайян ҳудудида миллий хавфсизлик

масаласи ва уни таъминлаш чоралари); –

ижтимоий

-

сиёсий тизим, географик,

маданий, миллик ва бошқа жиҳатлар сабабли, ўхшаш бўлган дунёнинг дунё аниқ
бир қисмининг хавфсизлиги.

Таҳлиллар олиб бориш давомида минтақа тушунчасининг мураккаблигини

ҳисобга

олиш лозим бўлади. Бу ҳолат эса унинг кўп қисмли тузилишини ўз ичига

олувчи минтақавий сиёсат марказ, субминтақалар муносабатлари, “макро
минтақа” даражасида намоён бўлади.

Ўзгариш ва янгиланишлар минтақаларнинг ривожланиш вектори,

ижтимиой ва сиёсий субъектларнинг ўзини ўзи бошқариш қобилиятини
шакллантиради. Шу билан бирга, тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар пайдо
бўлиш жараёнига ҳам таъсир қилади.

Фикримизча, минтақавий хавфсизлик кенг маънода муайян ҳудуддаги

муносабатларнинг ҳарбий ва иқтисодий таҳдидлар, ташқи аралашувлар, минтақа
давлатлари суверенитети ва мустақиллигига тажовузлардан холи эканлигини
билдиради. Минтақа мамлакатлари манфаатларининг ўзаро узвий боғлиқлиги
минтақавий хавфсизликка таҳдидларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Шу
сабабли, хавфсизлик соҳасидаги таҳдидлар минтақа давлатлари муносабатлари
кескинлашгани сари кучаяди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

367

Минтақавий хавфсизлик халқаро хавфсизликни таъминлашнинг таркибий

қисми бўлиб, тинчликни сақлаш бўйича кичик халқаро

-

ҳуқуқий тизим сифатида

талқин этилади, минтақавий ҳамжамият аъзолари томонидан минтақанинг ичида

ва ташқарисида таҳдидларни бартараф этишдаги умумий саъй

-

ҳаракатларини

қамраб

олади. Ушбу тушунчанинг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

Сиёсий (минтақа давлатлари томонидан барқарорликни таъминлаш ҳамда

можароларни олдини олиш ва келишмовчиликларни тинч йўл билан бартараф

этиш бўйича амалга ошириладиган ўзаро ҳамкорлик);

Ҳарбий (мудофаа шартномалари, ҳарбий таҳдидлар тўғрисида маълумот

алмашиш, ҳарбий тажовузни олдини олишга ҳаракатларни мувофиқлаштириш);

Иқтисодий (минтақа хавфсизлигига салбий таъсир этувчи иқтисодий

инқирозларни олдини олиш бўйича ҳамкорлик);

Ижтимоий ва экологик (миграция, жиноятчилик, табиий фанлар, экологик

ва бошқа шу каби хавф

-

хатарлар билан боғлиқ муаммолардан ҳимояланиш).

Таҳлиллар натижасига кўра, минтақа хавфсизлигига куч марказларининг

минтақа доирасида жойлашуви таъсир кўрсатади. Бунда жаҳон ҳамжамияти ва

халқаро муносабатлар тартиботи иштирокчиларининг манфаатлари кесишади.

Минтақавий ва ҳалқаро хавфсизликнинг боғлиқлиги омили ривожланишнинг

умумий хусусиятларини шакллантиради.

Минтақавий хавфсизлик тизимининг ишлаши тегишли институционал

органларга эга мамлакатларнинг махсус бирлашмалари ҳамда ташкилотлари

фаолиятига бевосита боғлиқ. Янги минтақаларда ўз хавфсизлик тизимнинг

йўқлиги, минтақа давлатларининг ўзаро шартномалари ёки турли жиҳатлардан

яқин минтақавий ташкилотларнинг хавфсизлик тизимлари орқали қопланади.

Кўп ҳолларда хавфсизлик тизимида минтақа мамлакатларининг ижтимоий

-

иқтисодий, сиёсий ва бошқа мавжуд муаммолари заминидаги можаролар таҳдид

солади. Минтақа хавфсизлигига унинг геосиёсий мавқеи ҳам таъсир кўрсатади. Бу

ҳолат

турли омилларга (тарихий, иқтисодий, стратегик, ҳудудий

-

географик ва

бошқалар) боғлиқ.

Таъкидлаб ўтилган муносабат боис, дунёнинг турли бурчакларида

давлатлар ўзлари тегишли бўлган минтақа хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат

қиладилар. Турли минтақавий иттифоқларга бирлашиб, маълум минтақага оид

муаммоларни ҳал қилишга интиладилар.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги оқилона ташқи сиёсатининг самарали

эканлиги ва қўшни давлатлар манфаатларига мос келишига қарамай, минтақада

хавфсизлик бўйича комплекс ўзаро боғлиқлик тизимини шакллантириш масаласи

ҳамон охиригача ҳал этилмай қолмоқда. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Биринчидан, Афғонистоннинг минтақа комплекс боғлиқлик тизимидаги

ўрни ва иштироки мавҳумлигича қолмоқда. Афғонистон, назариётчи Б. Бузан учун

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоҳида хавфсизлик комплекси,

Ғарб

экспертлари учун –

Марказий ва Жанубий Осиёнинг бир қисми, Россия

тадқиқотчилари учун –

Марказий Осиёнинг бир қисми, Осиё мамлакатларининг

олимлари учун (маданий, географик жойлашувидан келиб чиқиб) Жанубий Осиё

минтақасига кирувчи мамлакатдир.

Иккинчидан, Марказий Осиё давлатлари ўртасида интеграция борасида

ягона ва якдил фикрга эга эмаслиги ҳамда ягона интеграцион маконни яратишга

минтақа давлатларининг сусткашлиги.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

368

Бугунги кунда, Ўзбекистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни

таъминлашга ҳар қачонгиданда кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Марказий Осиёнинг

бардавом ривожланиши Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлашиши билан

бевосита боғлиқлиги таъкидланмоқда. Мамлакатимиз Президенти Шавкат

Мирзиёев томонидан қайд этилганидек, “Афғонистон муаммосини ҳал этмасдан

туриб, тинч ва гуллаб яшнаётган Марказий Осиё ҳақида гапириш мумкин эмас”.

Ўзбекистон Раҳбарияти минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда

қатор

ташаббуслар билан чиққан. Улардан биринчиси Президентимиз Шавкат

Мирзиёев 2017 йил 17 сентябрда БМТнинг 72

-

сессиясида сўзлаган нутқида

“Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи нафақат минтақавий, балки

глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти” эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Иккинчидан, Ўзбекистон Раҳбарияти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти

доирасидаги Саммитларда Марказий Осиё хавфсизлиги борасида бирлашиш ва

ҳамкорлик

ташаббусларини илгари сурган. Учинчидан, расмий Тошкент фаол

сиёсат олиб бориб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат кенгаши

йиғилишларида ҳам қатор амалий характерга эга таклифларни ишлаб чиққан.

Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси минтақа хавфсизлиги

ва интеграция масалаларида жонбозлик кўрсатмоқда. Том маънода, Ўзбекистон

Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлаш масаласида ўзига хос

“йўлбошчи” ситфатида намоён бўлмоқда.

Дунё илм

-

фанида “минтақавий хавфсизлик” тушунчаси атрофлича

ўрганилган. Ушбу тушунчага доир кўплаб сиёсатшунос олимлар ўз таъриф ва

концепцияларини эълон қилганлар. Шуларни чуқур таҳлил қилган ҳолда қуйидаги

таърифни айтиш жоиз деб ҳисобладик:

Минтақавий хавфсизлик деганда, маълум бир географик ҳудуд доирасида

давлатлар ва ташкилотлар томонидан минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги,

фаровонлигини таъминлаш учун чора

-

тадбирлар, сиёсат, ҳамкорлиги асослари

тушунилади. У ҳарбий иттифоқлар, дипломатик муносабатлар, иқтисодий

ҳамкорликни

йўлга қўйиш ҳамда можароларни ҳал қилиш механизмларидан

иборат кенг кўламли масалаларни қамраб олади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Минтақавий хавфсизлик маълум геосиёсий маконда тинчлик, барқарорлик

ва фаровонликни сақлашда муҳим аҳамит касб этади. Бу қўшни мамлакатлар

ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради ҳамда уларга терроризм, уюшган

жиноятчилик, ҳудудий низолар каби умумий таҳдидларни бирга ҳал қилиш

имконини беради. Мулоқот ва ҳамкорликни рағбатлантириш орқали минтақавий

хавфсизлик асослари бўлган ишонч ва тушуниш даражасини оширади, можаролар

ва тушунмовчиликлар эҳтимолини камайтиради.

Дунёда кузатилаётган сиёсий, ҳарбий ва ҳоказо жараёнлар хавфсизликнинг

ўзаро боғлиқлиги ва бўлинмаслигини яққол намоён этмоқда. Хусусан, алоҳида

минтақа ёки давлат хавфсизлиги халқаро ҳамжамият хавфсизлиги билан бевосита

алоқадорлиги ўз тасдиғини топмоқда. Ўзаро боғлиқлик шароитида ҳавфсизлик

соҳасидаги таҳдидлар кўпинча миллий чегаралардан ташқарига чиқиб кетмоқда.

Шу сабаблар боис, у ёки бу минтақада, айниқса Марказий Осиёда хавфсизлик

сиёсатини шакллантиришда халқаро иштирокчилар, халқаро ҳуқуқ минтақавий

субъектларининг ўз интилишлари ва сиёсий йўналишларидан қатъий назар,

аввало минтақа мамлакатлари манфаатларини ҳисобга олишга мажбур.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

1 (2025) / ISSN 2181-1415

369

Ушбу нуқтаи назардан, тарихий воқелик, географик жойлашуви, анъанавий

характерга эга мувозанатли ички ва ташқи сиёсати, тобора мустаҳкамланиб
бораётган иқтисодий, демографик ва интеллектуал салоҳиятини инобатга олган
ҳолда, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида марказий ўринни эгаллаб
келаётгани, шунингдек кучлар мувозанатини сақлаш, минтақавий хавфсизликни
таъминлаш истиқболларини шаклантиришда кафолат

ва ўзига хос йўлбошчи

бўлиб хизмат қилаётгани эътиборга моликдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий

Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи. https://president.uz/

oz/lists/view/7456

2.

Мадаминова Д., Азимов Ҳ. Халқаро хавфсизлик;

-

T.: “Effect

-

D”, 2021. –б.24.

3.

Barry Buzan, Ole Wæver. Regional Security Complex Theory: A New Framework

for Analysis. International Relations. L.: 2023.

pp.87-88

4.

Acharya, A. The Making of Southeast Asia: International Relations of a Region.

Cornell University Press. 2014.

P.29.

5.

Krause, K., Williams, M. C. Broadening the Agenda of Security Studies: Politics and

Methods in Security Studies. European Journal of International Relations, 3,1997 pp-327-354.

6.

Barbashin E.A. Введениe в теорию устойчивости. Moscow: Librokom, 2014,

-C.230.

7.

Tom R. Structural stability and morphogenesis. Moscow: Logos, 2002

C.280.

8.

https://www.imemo.ru/index.php?page_id=1248&file=https://www.imemo.ru

/files/File/magazines/meimo/04_2021/05-OKUNEV.pdf.

9.

https://nicbar.ru/politology/study/kurs-problemy-natsionalnoj-bezopasnosti-

i-kontrol-nad-vooruzheniyami/lektsiya-6-mezhdunarodnaya-bezopasnost-globalnyj-i-
regionalnyj-aspekty.

10.

https://www.imemo.ru/index.php?page_id=1248&file=https://www.imemo.r

u/files/File/magazines/meimo/04_2021/05-OKUNEV.pdf

11.

Buzan B. Regions and Powers: The Structure of International Security. 7 th ed /

B. Buzan, O. Waever, J. Wilde.

Cambridge: Cambridge University Press, 2010.

592 p

12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий

Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи.

https://president.uz/

oz/lists/view/7456

13.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг

72-

сессиясида сўзлаган нутқи

. https://president.uz/oz/lists/view/1063

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи. https://president.uz/oz/lists/view/7456

Мадаминова Д., Азимов Ҳ. Халқаро хавфсизлик; -T.: “Effect-D”, 2021. –б.24.

Barry Buzan, Ole Wæver. Regional Security Complex Theory: A New Framework for Analysis. International Relations. L.: 2023. –pp.87-88

Acharya, A. The Making of Southeast Asia: International Relations of a Region. Cornell University Press. 2014. –P.29.

Krause, K., Williams, M. C. Broadening the Agenda of Security Studies: Politics and Methods in Security Studies. European Journal of International Relations, 3,1997 pp-327-354.

Barbashin E.A. Введениe в теорию устойчивости. Moscow: Librokom, 2014, -C.230.

Tom R. Structural stability and morphogenesis. Moscow: Logos, 2002 –C.280.

Buzan B. Regions and Powers: The Structure of International Security. 7 th ed / B. Buzan, O. Waever, J. Wilde. — Cambridge: Cambridge University Press, 2010. — 592 p

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи. https://president.uz/oz/lists/view/7456

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 72-сессиясида сўзлаган нутқи. https://president.uz/oz/lists/view/1063