Авторы

  • Феруза Авулкасимова
    Учитель 1-ой категории, Общеобразовательная средняя школа № 14, Зангиатинского района Ташкентской области

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp304-311

Ключевые слова:

образование качество управление всеобщее управление качеством образования участники образовательного процесса внедрение всеобщего управления качеством образования

Аннотация

В статье анализируется концепция всеобщего управления качеством образования, её содержание и сущность, а также преимущества, вопросы внедрения в систему образования, задачи, стоящие перед системой образования Узбекистана, и пути их решения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The content and essence of the total quality management
concept in education

Feruza AVULKASIMOVA

1


Secondary school No. 14 in the Zangiota district of Tashkent region

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2025

Received in revised form

15 January 2025

Accepted 25 February 2025

Available online

25 March 2025

The article analyzes the concept of total quality management

in education, its content and essence, as well as its advantages,

issues of implementation in the education system, challenges

facing the education system of Uzbekistan, and ways to address

them.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp

304-311

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

education,

quality,

management,

total quality management in

education,

participants in the
educational process,
implementation of total

quality management in
education.

Таълимнинг умумсифат менежменти концепциясининг
мазмуни ва моҳияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

таълим,

сифат,

менежмент,

таълимнинг умумсифат
менежменти,

таълим иштирокчилари,

таълимнинг умумсифат
менежментини жорий
этиш.

Мақолада

таълимнинг

умумсифат

менежменти

концепцияси

тушунчаси,

мазмун

-

моҳияти,

унинг

афзалликлари, таълим тизимида уни жорий этиш

масалалари, Ўзбекистон таълим тизими олдида турган
вазифалар ҳамда уларнинг ечимлари таҳлил этилган.

1

1st category teacher, Secondary school No. 14 in the Zangiota district of Tashkent region.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

305

Содержание и сущность концепции всеобщего

управления качеством образования

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

образование,

качество,

управление,

всеобщее управление
качеством образования,
участники

образовательного
процесса,

внедрение всеобщего
управления качеством

образования.

В

статье

анализируется

концепция

всеобщего

управления качеством образования, её содержание и

сущность, а также преимущества, вопросы внедрения

в систему образования, задачи, стоящие перед системой

образования Узбекистана, и пути их решения.

Ўзбекистон Республикаси демократик, ижтимоий ва ҳуқуқий давлатни барпо

этиш йўлидан борар экан, унинг асосий вазифаси ҳар томонлама баркамол эркин
шахсларнинг камол топишига шарт

-

шароит яратиш ва таъминлаш ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам таълим

-

тарбия соҳасига давлат сиёсати даражасида катта

эътибор берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёев

таъкидлаганидек, “Янги Уйғониш даври пойдеворини яратиш жараёнида энг
ривожланган жамиятлар талабига жавоб берадиган, эркин фикрли, замонавий ва
инновацион маънавий маконни шакллантириш зарурати муҳим масалага
айланиши табиийдир”

[1.

–Б.440].

Бунга эса, жамият тараққиёти талабларига жавоб берадиган, тез ўзгарувчан

шароитга мослашадиган, ўзбек халқининг миллий қадриятларини сақлаган ҳолда,
жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзида мужассамланган, рақобатбардош таълим
тизими ва сифатли таълимни шакллантириш билан эришилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият

масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch &
Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи
томонидан 2017 йилнинг январь –

июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси

таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари
асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт
яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб
чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида
битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга
жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги,
шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий

талабларга

жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув
кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали
ҳамкорлик

етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган

[2].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таълим тизимидаги

вазифаларни бажариш учун қуйидаги масалаларни ҳал қилишимиз лозимлигини,
бугун аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси мураккаб тузилгани, уларда
назарий билимлар амалиёт билан боғланмагани, ўқув дастурларида узвийлик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

306

йўқлиги, дарсликларнинг мазмуни ва сифати қониқарсиз экани ҳақли
эътирозларга сабаб бўлаётганлигини, амалдаги таълим стандартлари ҳамда ўқув
дастурлари, асосан, ўқувчини таълимнинг навбатдаги босқичига тайёрлашга
йўналтирилган бўлиб, уларни эркин фикрлаш

ва мустақил ҳаётга тайёрлаш

масаласи эътибордан четда қолаётганлигини, бундай ҳолатларга барҳам бериш
учун, хорижий экспертлар ва тажрибали ўқитувчиларни кенг жалб қилган ҳолда,
умумий таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини илмий

-

тадқиқот ва таълим

муассасаларида синовдан ўтказиш лозимлигини таъкидлади

[2.

–Б.225

-226].

Ҳозирги

даврда таълим сифати энг муҳим масалалардан бирига айланди.

XXI аср одатда “сифат асри”

деб аталмоқда. Сифат тушунчаси кенг қамровли

категория бўлиб, ўзида маҳсулот ва хизмат, меҳнат, соғлиқни сақлаш, таълим,
маданият, атроф

-

муҳит сифатидан яшаш сифатига бўлган жиҳатларни қамраб олади.

Замонавий шароитларда таълим сифати масаласи турли сабабларга кўра

долзарб аҳамият касб этмоқда: янги турли

-

туман қадриятларнинг вужудга келиши

ва қадриятлар тизимининг ўзгариши; ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари,

ўқув муассасаларининг бир хиллигидан уларнинг турли

-

туманлигига ўтилиши;

таълим тизимларининг ҳудудлаштириш жараёнининг кучайиши; таълимда
менежментнинг кенг ривожланиши

[3.].

Буларнинг барчаси мамлакатимиз таълим тизимини замон талаблари

асосида такомиллаштиришни, таълимнинг умумсифат менежменти талабларини
жорий этиш масалаларини тадқиқ этиш ва амалиётга жорий этиш масалаларининг
долзарблигини янада оширади.

Маълумки, таълим арабча сўз бўлиб, ўргатиш, ўқитиш, илм бериш

маъносини англатади. Таълим ибораси турли нуқтаи назардан талқин этилиши
мумкин:

биринчиси

, билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни,

кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси;

иккинчиси,

илм

-

фан

ёки касб

-

ҳунар соҳалари бўйича эгалланадиган, олинадиган маълумот ва

кўникмалар мажмуи, билим;

учинчиси

, тарбия, одоб

-

ахлоқ;

тўртинчиси

, кўрсатма,

йўл

-

йўриқ, ўргатув

[4.

–Б.27

-28].

Умумий маънода олганда, таълим

билим бериш, малака ва кўникмалар

ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий
воситасидир. Таълим жараёнида маълумот олинади ва тарбия амалга оширилади.
У маънода ўқитиш тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув
юртларида ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда
маълумот бериш жараёнини ҳам билдиради

[5.

–Б.179]

.

Худди шунингдек, сифат ҳам арабча сўз бўлиб, хосса, хусусият, хислат,

характер деган маънони англатади. Сифат тушунчаси кўп қиррали бўлиб, у
фалсафий, адабий, тилшунослик нуқтаи назаридан талқин этилади.

Фалсафий нуқтаи назардан нарса, воқеа, ҳодиса ва шу кабиларни уларнинг

ўзига хос белги ва ички хусусиятларига кўра ифодалайди. Мавзуимизга татбиқан,
сифат “молнинг, маҳсулотнинг ёки ишнинг яроқлилик даражаси, қўйилган
талабларга қанчалик жавоб бера олишини белгиловчи хусусияти”дир

[6.

–Б.527

-528].

Худди бошқа соҳаларда бўлгани каби, таълим соҳасидаги ўзгаришлар,

халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар таълим сифатига стандарт
ёндашувни ишлаб чиқишни тақозо этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

307

TQM (умумсифат менежменти) тамойилларига асосланган менежмент

модели шунингдек,

баҳолаш усулларидан фойдаланишга қарамасдан, таълим

муассасаси фаолиятини

маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи

сифатида чуқур таҳлил қилишга асосланади. TQM концепцияси

ўзида таълим

тизимида унинг асосий фаолияти маҳсулотлари ташқи муҳит эҳтиёжларини

ҳар томонлама тадқиқ этиш натижасида аниқ ва равшан шакллантирилган

миссиянинг

шакллантирилганлигини,

стратегик

мақсадлар

ишлаб

чиқилганлигини

намоён этади.

Замонавий шароитларда TQM концепцияси

сифатни бошқариш фалсафаси ва

уни таъминлаш меъёрлари хизматларни кўрсатиш соҳасида –

соғлиқни сақлаш,

туризм, таълим ва ҳоказоларда қўлланилмоқда. Бир сўз билан айтганда инсон
фаолиятининг барча соҳаларига нисбатан аста

-

секинлик билан кириб келмоқда.

“Сифат менежменти” (quality management)

бу сифатга йўналтирилган

раҳбарлик ва комплекс фаолият бўлиб ҳисобланади. У сифат менежменти
тамойиллари ва механизмларидан фойдаланишга асосланган, менежментнинг
барча функцияларини назарда тутган ҳолда ташкилотга таъсир этувчи узлуксиз
жараён ҳисобланади.

Таълимнинг умумсифат менежменти концепцияси талабларига кўра,

сифатни бошқариш тизимини жорий етиш ташкилот, ўқув муассасасининг
стратегик қарори бўлиши керак.

TQM концепциясида таълим тизимига бўлган талаблар баён этилган бўлиб,

улар умумий тавсифга эга бўлган тарзда турли фаолият соҳасидаги ташкилотлар
учун мақбул ҳисобланади. Ушбу концепция асосида сифат менежментининг
саккизта асосий тамойиллари ётади. Булар қуйидагилар: истеъмолчиларга
йўналтирилганлик; ходимларни жалб этиш; ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли
муносабатлар; жараёнли ёндашув; далилларга асосланиб қарорлар қабул қилиш;
менежментга тизимли ёндашув; доимий яхшилаб бориш

[7].

Таълимнинг умумсифат менежменти концепцияси энг муҳим хусусияти –

бу

унинг истеъмолчиларга йўналтирилганлигидадир. Ҳар қандай ташкилотнинг
фаолияти истеъмолчиларига боғлиқ, шунинг учун компаниялар мижознинг
ҳозирги

ва келгусидаги эҳтиёжларини тушунишлари, талабларини бажаришлари

ва уларнинг талабларини тўлиқроқ қондириб боришга ҳаракат қилишлари керак.

TQM концепцияси маҳсулотларни / хизматларни сотиб олишда қарор қабул

қилиш

жараёнида муҳим рол ўйнайдиган истеъмолчиларнинг турли эҳтиёжлари

ва умидларини аниқлашга қаратилган. Ташкилот фаолиятининг натижаларига
қизиққан

бошқа гуруҳларнинг (акциядорлар, етказиб берувчилар, ҳудудлар,

умуман олганда жамият ва бошқалар) истеъмолчиларнинг талабларини
бажаришда мувозанатли ёндашувни таъминлаш керак

[8.

–С.15]

.

Ташкилот истеъмолчилар билан қуйидаги масалалар бўйича мулоқотни

амалга ошириш бўйича самарали чора

-

тадбирларни белгилаши ва амалга

ошириши керак:

а)

маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар;

б)

сўровлар, шартномалар ёки буюртмалар бажарилиши, шу жумладан

уларга ўзгартиришлар киритилиши;

c)

истеъмолчиларнинг маълумотлари, шу жумладан истеъмолчиларнинг

шикоятларидан олинган маълумотлар

[7].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

308

Ўзбекистон таълим муассасалари хизматлари учун истеъмолчилар сифатида

ўқувчилар (бевосита хизматдан фойдаланувчилар), корхона, муассасалар,

жамият, давлат юзага чиқади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, таълим

тизимида сифат менежментининг жорий этилишидан, нафақат таълим хизмати

фойдаланувчи алоҳида олинган шахс, шу билан бирга, замонавий билимларга эга

бўлган юксак малакали, интеллектуал салоҳияти юқори кадрга бўлган эҳтиёжни

шакллантирувчи жамият ҳам ютади.

Маълумки, жамият, давлат томонидан юклатилган вазифаларнинг самарали

бажарилиши таълим тизими ходимлари, жамоасига бевосита боғлиқдир.

Ходимлар ташкилотнинг энг муҳим ва қимматли қисмини ифодалайди ва

уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш компания учун катта фойда

келтириши мумкин.

Халқаро стандартларга мувофиқ, ташкилот:

а)

маҳсулот талабларига мувофиқ келадиган ишларни

бажарадиган

ходимларнинг зарурий ваколатини белгилаши;

б)

имкони бўлган ва керак бўлганда, ходимларни ўқитиш ёки зарур

ваколатларни олиш учун бошқа ҳаракатлар қилиши;

c)

қилинган

ҳаракатлар самарадорлигини баҳолаши;

д)

ходимларининг

ўз

фаолиятининг

долзарблиги

(аҳамиятлилиги,

зарурлиги) ва аҳамияти ва уларнинг сифат мақсадларига еришишда қандай ҳисса

қўшишлари

ҳақида билишини таъминлаши;

е)

таълим, тарбия, малака ва тажрибага тегишли ёзувларни сақлаши талаб

этилади

[7].

Сифат тизими ва унинг механизмлари ходимларни сифат муаммоларини ҳал

қилишда, билим даражасини фаол равишда оширишга, тўпланган тажрибасини

касбдошларига етказишга, ўз истеъмолчиларига ва барча манфаатдор томонларга

ижобий натижа беришда ташаббускор бўлиши ва масъулиятни ўз зиммасига

олиши керак

[8.

–С.15]

.

Замонавий таълим ўзаро боғланган, бир

-

бирига таъсир кўрсатадиган, кўплаб

тизим ташкил этувчи тузилмалардан иборат. Шу сабабли ҳамкорлар билан ўзаро

манфаатли муносабатлар охирги натижага эришишда катта таъсир кўрсатади.

Таълимнинг умумсифат менежменти концепциясининг муҳим жиҳати у

сифатли хизмат кўрсатиш, маҳсулот яратишни ўзаро боғлик бўлган, бир бутун

жараён, ягона тизими сифатида қарайди. Бу ҳолат концепцияда “жараёнли

ёндашув”

тушунчаси орқали белгиланган.

Унга кўра, мазкур халқаро стандарт мижозларнинг талабларини бажариш

орқали, унинг эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида сифат менежменти

тизимини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва самарадорлигини оширишда жараёнли

ёндашувини қабул қилинишига кўмаклашади.

Ташкилот фаолиятида

зарур натижани олишга қаратилган жараён

тизимини, шу жумладан мазкур жараёнларни

қўллаш

,

уларнинг ўзаро ҳаракатини

ташкиллаштириш ва бу жараёнларни бошқариш, “жараёнли ёндашув” сифатида

қаралиши

мумкин.

Жараёнли ёндашувнинг афзаллиги шундаки, унда жараёнлар тизими

таркибида алоҳида жараёнлар ўртасидаги алоқаларни, шу билан бирга мазкур

жараёнлар йиғиндиси ва ўзаро ҳаракатини таъминлайдиган узлуксиз бошқарув

амалга оширилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

309

Бундай ёндашув, агарда у сифат менежменти тизими таркибида

қўлланилганда, қуйидагиларнинг муҳимлигини кўрсатади::

а)

талабларни тушуниш ва бажарилишини;

б)

жараёнларни улар киритган қиймат жиҳатидан кўриб чиқиш

заруриятини;

c)

жараёнлар фаолияти ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига тегишли

бўлган режалаштирилган натижаларга эришиш

г

)

объектив ўлчовларга асосланган жараёнларни доимий такомиллаштириш

[7].

Барча жараёнларга нисбатан маълум бўлган методология қўлланиши кўзда

тутилади:

Режалаштиринг: истеъмолчилар талаблари ва ташкилотнинг сиёсатига мувофиқ

натижаларга эришиш учун зарур бўлган мақсадни белгиланг ва жараён яратинг;

Бажаринг: жараёнларни амалга оширинг;

Текширинг: сиёсат, мақсад ва маҳсулот талабларига мувофиқ жараён ва

маҳсулотни ўлчанг ва мониторинг ўтказинг;

Ҳаракат

қилинг: жараёнларнинг фаолият кўрсаткичларини доимий

яхшилаш чораларини кўринг

[7].

Таълимнинг умумсифат менежменти концепциясида далилларга асосланиб

қарорлар

қабул қилиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Унга кўра, қарорнинг

самарадорлиги ахборотнинг мантиқий ва интуитив таҳлилига асосланади.

Ушбу принцип кўпинча амалий кўникма, тўпланган тажриба, тахминлар ва

бошқалар асосида амалда қўлланиладиган қарорларни қабул қилиш услубига

муқобилдир. Бу тамойилни қўллаш аввало барча ўлчовларни ва вазифага тегишли

ишончли ва аниқ маълумотларни тўплашни талаб қилади. Ахборотни қидириш ва

уни кейинчалик таҳлил қилиш махсус методларни, хусусан статистикани билиш ва

қўллашни

назарда тутади

[8.

–С.17]

.

Таълим сифатини бошқариш –

таълим натижасининг истеъмолчи

талабларига мувофиқ келишини таъминлайдиган, самарали сифатли таълим

хизматини кўрсатиш имконини берадиган чоралар тизимини ишлаб чиқиш ва

амалга оширишдир. Бу таълим сифатини таъминлашга, яхшилашга, назорат

қилиш

ва баҳолашга қаратилган, режали тарзда амалга ошириладиган стратегик

ва оператив ҳаракатлардир

[9.

–С.471

-474].

Юқори раҳбарият сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш бўйича ўз мажбуриятларини исботлаши, шунингдек, унинг иш

фаолиятини доимий равишда такомиллаштириши керак:

а)

ташкилотга мижозларнинг талабларини, шунингдек, қонунчилик

ва

норматив талабларни бажариш муҳимлигини тушунтириш;

б)

сифат сиёсатини белгилаш;

в)

сифат мақсадлари ўрнатилганлигини таъминлаш;

г)

бошқарувни текшириш;

д)

ресурсларнинг мавжудлигини таъминлаш

[7].

Концепцияга кўра, ташкилот халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат

менежменти тизимини ишлаб чиқади, ҳужжатлайди ва амалга оширади, унинг

ишлашини таъминлайди ва самарадорлигини доимий оширади.

Ташкилот:

а)

сифат менежменти тизими учун зарур бўлган жараёнлар ҳамда

ташкилотда қўлланилиши керак бўлган жараёнларни белгилаши (аниқлаши);


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

310

б)

ушбу жараёнларнинг кетма

-

кетлигини ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини

белгилаши;

c)

ушбу жараёнларда ва уларни бошқаришда самарадорликни таъминлаш

учун зарур бўлган мезон ва услубларни белгилаши;

д)

ушбу жараёнларни амалга оширишни қўллаб

-

қувватлаш ва уларнинг

мониторингини ўтказиш учун зарур бўлган ресурслар ва маълумотларнинг
мавжудлигини таъминлаши;

е)

мониторинг, ўлчаш (иложи борича ва керак бўлганда) ва ушбу

жараёнларни таҳлил қилиши;

ф)

режалаштирилган натижаларга

эришиш ва ушбу жараёнларни

такомиллаштириш учун зарур бўлган чораларни кўриши зарур.

Замонавий талабларга кўра, сифат охирги натижа ҳисобланмай, ишлаб

чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи доимий янгиланишга, яхшилашга интилиши талаб
этилади. Ҳар доим яхшиланиш ташкилотнинг доимий мақсади бўлиши керак.

TQM концепцияси таълим тизими ташкилотлари фаолиятини доимий

равишда оптималлаштириш зарурлигини белгилайди. Унга кўра, ташкилотнинг
муваффақиятли фаолият юритиши сифат менежменти қоидаларини амалга
ошириш натижасидир, у доимо яхшиланиш тамойили асосида ишлаб чиқилган;
таълимнинг умумсифат менежменти мижозлар эҳтиёжларини доимий яхшилаш ва
қондириш

тамойилларини амалга ошириш учун асос яратади; статистика

усуллари жараёнларнинг ўзгарувчанлигини ва уларнинг натижаларини аниқлаш
учун қўлланилади, бу таълимнинг умумсифат менежментини доимий
такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади

[8.

–С.16].

Шундай қилиб, TQM концепцияси жамият ҳаётининг барча соҳасида, шу

жумладан таълим тизимида қўлланилиши мумкин бўлган, истеъмолчига, ўқувчига
йўналтирилган бўлиб, унинг мазмун

-

моҳиятини чуқур тадқиқ этиш, барча

қирраларини

ўрганиш амалиётга татбиқ этиш масаласини енгиллаштиради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган

иккинчи нашри. –

Тошкент: "O’zbekiston" нашриёти, 2022. –

Б. 440 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ

-3151-

сонли қарори «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» //http://lex.uz/m/acts/3286194

3.

Заманова И.Ф., Туранина Н.А., Тутаева Г.Н. К вопросу качества образования

в вузе// elibrary.ru/item

4.

Ўзбек тилининг изохли луғати. Т ҳарфи. –Б. 27

-

28. // www. Ziyouz. с

om

кутубхонаси

5.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т ҳарфи. Т., –

Б. 179. //

www.ziyouz.com кутубхонаси

6.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси // www. Ziyouz.com кутубхонаси. –

Б. 527

-528.

7.

Международный стандарт ISO 9001:2008. Системы менеджмента

качества. Требования. Для учебных целей // Ссылочный номер –

ISO

9001:2008/Cor.1:2009(Е)


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2025) / ISSN 2181-1415

311

8.

Управление качеством в высшем образовании: монография / [О. А. Ганжа,

О. Г. Кулик, Н. А. Рогозин, О. В. Чмак] ; М

-

во образования и науки Рос. Федерации;

Волгогр. гос. архит.

-

строит. ун

-

т ; Волж. ин

-

т стр

-

ва и технологий (филиал)

ВолгГАСУ. –

Волгоград : ВолгГАСУ, 2014. –

С. 15.

9.

Варченко Е.И. Управление качеством образования в образовательном

учреждении // Молодой ученый. 2013. №3. –

С.471

-474.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. - Тошкент: "O’zbekiston" нашриёти, 2022. – Б. 440 бет.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли қарори «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» //http://lex.uz/m/acts/3286194

Заманова И.Ф., Туранина Н.А., Тутаева Г.Н. К вопросу качества образования в вузе// elibrary.ru/item

Ўзбек тилининг изохли луғати. Т ҳарфи. –Б. 27-28. // www. Ziyouz. сom кутубхонаси

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т ҳарфи. Т., – Б. 179. // www.ziyouz.com кутубхонаси

Ўзбекистон миллий энциклопедияси // www. Ziyouz.com кутубхонаси. – Б. 527-528.

Международный стандарт ISO 9001:2008. Системы менеджмента качества. Требования. Для учебных целей // Ссылочный номер – ISO 9001:2008/Cor.1:2009(Е)

Управление качеством в высшем образовании: монография / [О. А. Ганжа, О. Г. Кулик, Н. А. Рогозин, О. В. Чмак] ; М-во образования и науки Рос. Федерации ; Волгогр. гос. архит.-строит. ун-т ; Волж. ин-т стр-ва и технологий (филиал) ВолгГАСУ. – Волгоград : ВолгГАСУ, 2014. – С. 15.

Варченко Е.И. Управление качеством образования в образовательном учреждении // Молодой ученый. 2013. №3. – С.471-474.