Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept and significance of public services
Khudoyor MELIYEV
1
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2025
Received in revised form
15 January 2025
Accepted 25 February 2025
Available online
25 March 2025
The article emphasizes the importance of correctly and fully
understanding the legal nature of the concept of public service
in developing this field. To achieve this, attention is focused on
distinguishing this type of service from other services,
particularly public services and social services, while
highlighting their intersecting aspects. The history of public
services' origin and approaches in developed countries have
been examined. The article explores the interrelationship and
correlation between public service and state functions, as well
as administrative procedures. As a result of the analysis, the
author provides their own definition of the concept of public
service.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
public service,
public services,
social services,
state functions,
administrative procedures,
prevention of corruption.
Давлат хизматлари тушунчаси ва аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
давлат хизмати,
оммавий хизматлар,
ижтимоий хизматлар,
давлат функцияси,
маъмурий тартиб
-
таомиллар,
коррупцияни олдини
олиш.
Мақолада давлат хизмати тушунчасининг ҳуқуқий
табиатини тўғри, тўлиқ англаб олиш ушбу соҳани
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги очиб
берилган. Бунинг учун ушбу хизмат турини бошқа
хизматлар, хусусан оммавий хизматлар ва ижтимоий
хизматлардан фарқлаб олишимиз, уларнинг ўзаро
кесишган жиҳатларига эътибор қаратилган. Давлат
хизматларининг келиб чиқиши тарихи, ривожланган
мамлакатлардаги
ёндашувлар
ўрганилган.
Давлат
хизматининг давлат функцияси, маъмурий тартиб
-
таомиллар билан ўзаро боғлиқлиги, нисбати ўрганилган.
Таҳлиллар натижасида давлат хизмати тушунчасига
муаллифлик таърифи берилган.
1
Doctor of Philosophy in Law (PhD). E-mail: legaluz15@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
364
Понятие и значение государственных услуг
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственная услуга,
публичные услуги,
социальные услуги,
функции государства,
административные
процедуры,
предотвращение
коррупции.
В статье раскрывается важность правильного и полного
понимания
юридической
природы
понятия
государственной услуги для развития данной сферы. Для
этого выделяются отличия данного типа услуг от других, в
частности, от публичных и социальных услуг, и уделяется
внимание их пересекающимся аспектам. Изучается история
возникновения государственных услуг, а также подходы в
развитых странах. Рассматривается взаимосвязь и
соотношение государственных услуг с функциями
государства и административными процедурами. По
итогам анализа автор предлагает собственное определение
понятия государственной услуги.
Мамлакатни
ривожлантиришни
янги
босқичга
олиб
чиқиш,
модернизациялашнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг
янгиланган Конституциясининг 115
-
моддасида
[1]
давлат хизматларининг сифатини
ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларидан бири сифатида
белгиланган.
Давлат хизматларини такомиллаштириш масаласига Конституция
даражасида эътибор берилиши соҳанинг жамият ва давлат ривожланиши учун муҳим
аҳамият эга эканлигини намоён қилади.
Давлат хизмати тушунчасининг ҳуқуқий табиатини тўғри, тўлиқ англаб
олиш ушбу соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ушбу
хизмат турини бошқа хизматлар, хусусан оммавий хизматлар ва ижтимоий
хизматлардан фарқлаб олишимиз, уларнинг ўзаро кесишган жиҳатларини билиб
олишимиз зарур.
Хорижий давлат бошқаруви, маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги илмий
адабиётларда давлат хизматлари тушунчаси оммавий хизматлар тушунчаси билан
боғлиқ ҳолда таҳлил қилинади.
Шуни қайд этиш керакки, давлат хизмати фанда нафақат юридик категория
сифатида ўрганилади, айни пайтда у иқтисодиёт назарияси ва социологиянинг
ҳам
ўрганиш предметига айланган. Социологларнинг фикрича, “давлат хизмати
фуқаролар ва юридик шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш усулидир”
[2].
Юриспруденция бўйича илмий ишларда жамоат, ижтимоий, давлат ва
муниципал хизматларнинг тушунчаси ва хусусиятларига назарий
-
ҳуқуқий ва
қиёсий
-
ҳуқуқий тадқиқотлар ўтказилган, уларнинг умумийлиги ва турлича
фарқлари аниқланган.
Давлат хизматларининг табиати ва моҳиятини англаш, унинг жамоат, оммавий
ва ижтимоий хизматлар тизимидаги ўрнини белгилаш билан боғлиқдир
[3].
А.
Данилиннинг фикрича, бу тушунча қонунчиликка яқинда киритилган, бу
ўз навбатида давлатнинг характерининг ўзгариши, унинг жамият ижтимоий
муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилиши ва давлат бошқарувида маъмурий
ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ. “Давлат хизмати” тушунчасининг ўзи
юридик адабиётда яқиндан бошлаб кенг муҳокама мавзуси бўлди.
[4]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
365
Бу фикрга қўшилган ҳолда ушбу
тушунча миллий қонунчилигимиз учун
нисбатан янги тушунча эканлигини қайд этиш керак. Жорий асрнинг иккинчи ўн
йиллигига келиб унинг таърифи қонун ҳужжатларида пайдо бўлди. Бу
таъриф
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган “Электрон
ҳукумат
тўғрисида”ги ЎРҚ–
395-
сонли Қонунининг 3
-
моддасида
[5]
берилган. Унга
кўра
давлат хизмати
–
ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга
ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар
томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонунчиликка мувофиқ давлат
хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган
бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин.
Ушбу тушунчанинг амалиётда қўлланиши билан боғлиқ келиб чиқаётган
масалалар ва унинг ўзига шаклан ўхшаш бўлган давлат (фуқаролик) хизмати
билан чалкаштириб юборишлар бу тушунчанинг мукаммал эмаслигини
кўрсатмоқда. Бу тўғрисида батафсилроқ тўхталишдан олдин дастлаб унинг
сабабларига келадиган бўлсак мамлакатимизда давлат хизматининг ижтимоий
-
ҳуқуқий муносабатлардаги мақоми билан боғлиқ чуқур, махсус илмий
тадқиқотлар мавжуд эмаслигини кўрсатиш мумкин. Бу тушунчачнинг моҳияти,
мазмуни ҳақида давлат ва ҳуқуқ назарияси, маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги
дарсликлар, қўлланмаларда умумий маълумотлар билан чекланилган.
Бу тушунчанинг мазмунини тўлиқ ва тўғри тушуниб олиш ушбу соҳада
коррупцияга қарши кураш фаолиятини тўғри ташкил қилишга ҳам кўмаклашади.
Бунга эришиш учун тадқиқот предметининг
тарихий
аспектларига
ҳам диққатни
қаратиш зарур бўлади.
Бугунги
давлат хизмати тушунчасининг келиб чиқиш тарихи
давлат ва
ҳуқуқ тарихи, назарияси ва амалиётида оммавий хизматлар тушунчасининг пайдо
бўлиши ва қўлланишига бориб тақалади.
Айрим мутахассислар фикрига
кўра, давлат органлари томонидан аҳолига
(кейинчалик юридик шахсларга) хизматлар кўрсатиш ғояси М.
Вебер томонидан
таклиф этилган бюрократия назариясига боғлиқдир
[6].
Ўрганишлар оммавий хизматларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий институт
сифатида шаклланиши Ғарбий Европа ва АҚШда тахминан XIX асрнинг ўрталарида
кучайганини кўрсатади. Бу даврда ўтган асрдаги инқилоблар натижасида юзага
келган давлатлар, жамиятдаги ўз роли ва ўрнини қайта кўриб чиқаётган эди,
либерал буржуазия мафкураси эса бутун маърифатли инсониятнинг онгини забт
этиб, ўзининг мутлоқ аҳамиятини йўқотиб, янги сиёсий
-
ҳуқуқий қарашларга ўрин
бераётган эди
[7].
Германиянинг федератив давлат эканлиги ва жойларда ўзини ўзи
бошқаришнинг бой анъаналари мавжудлиги ва бошқа тарихий, ижтимоий
-
сиёсий
омиллар сабаб бу
мамлакатда
оммавий хизматлар бўйича кўплаб масалалар аввал
бошданоқ ерлар ва маҳаллий бошқарув органларининг ваколатига киритилган
бўлган.
Урбанизациялашиш оқибатида ушбу давлатда аҳолига барча асосий
оммавий хизматларни, жумладан, энергия таъминотини ҳам кўрсатувчи
махсус
муниципал кўп функцияли корхоналар (Stadtwerke) пайдо бўлган. Яна бир ўзига
хос
жиҳат оммавий хизматлар кўпинча нодавлат ташкилотлари томонидан
кўрсатилган, бу эса давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларда уларнинг
воситачилик қилишига асос бўлган
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
366
Францияга келадиган бўлсак оммавий хизматлар Service public ёки жамият
фойдаси учун оммавий хизмат сифатида тушунилган. Француз оммавий хизматлар
доктринаси доимо тенгликка, қонунийликка ва адолатга катта аҳамият берган.
Бироқ, оммавий хизматларга бўлган
давлатчилик (этатистик) ёндашуви
французларга бу хизматларни тақдим этиш вазифаларини оммавий шартномалар
асосида хусусий корхоналарга топширишга тўсқинлик қилмаган.
Чет элларда давлат ва муниципалитетлар томонидан кўрсатиладиган
оммавий (универсал) хизматлар
доктринаси, “жамоат неъматлари” деб номланган
назария кенг тарқалди. Бу назариянинг бошида машҳур иқтисодчилар
Ж.
Бьюкенен ва П.
Самуэльсон турган бўлиб, уларга кўра жамоат фойдаланишини
кўзда тутган неъматлар умумий истеъмол учун мўлжалланган, улар қисмларга
бўлинмасдир; қўшимча истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондиришда бошқа
истеъмолчиларнинг бу эҳтиёжлар билан қониқиш даражаси камаймайди
[8].
Оммавий хизматлар институтининг ривожланишида ижтимоий давлатнинг
шаклланиши ва юксалиши давридаги умумий доктринал хусусият давлатга
асосланган оммавий хизматлар моделининг шубҳасиз устунлигига ишонч эди.
Бундай доктрина жамоат бошқаруви илмининг концептуал асосига асосланган
бўлиб, унинг асослари ўтган асрнинг 20
-
йилларида Вебериан рационал
бюрократия моделига таянган ҳолда ишлаб чиқилган.
Оммавий хизматлар институтининг кейинги ривожланиши давлат тартибга
солишининг ўсиши, гуманистик идеалларнинг (урушдан кейинги даврда)
юксалиши ва “ижтимоий давлат” (Welfare State)нинг шаклланиши билан боғлиқ.
Бу тенденция урушдан кейинги йилларда бутун Ғарб дунёсида ҳукм сурган ва
ўтган асрнинг 60–70 йилларида авжига чиққан. Ижтимоий давлат идеологияси
Ғарбда оммавий хизматлар институтининг бошланғич ижтимоий маъносини
кучайтирган ва кенгайтирган
[9].
1988 йилда Тэтчер ҳукумати давлат бошқарувини тубдан ислоҳ қилишга
қаратилган
“Давлат бошқарувида менежментни такомиллаштириш: кейинги
қадамлар” дастурини бошлади. Ислоҳот натижасида давлат бошқаруви тизимида
давлат сиёсати ва оммавий хизматлар кўрсатиш функциялари институционал
тарзда ажратилди.
1992 йилда эълон қилинган “Давлат хизматлари Хартияси”да давлат
хизматларининг
истеъмолчилар
кутганидек
жавоб
бериш
мавзуси
ривожлантирилди. Хартияда давлат хизматларининг очиқлик ва масъулият;
соддалик ва манзиллилик; иштирок этиш ва истеъмолчилар эҳтиёжларига
мослашувчанлик; ишонч ва ишончлилик принциплари мустаҳкамланган.
Хартиянинг устувор йўналиши, ҳудудларда ягона дарча марказларини очиш
орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўлди.
Менежмент соҳасидаги айрим тадқиқотчилар давлат ва муниципал
бошқарувдаги инновацион жараёнларни ўзининг шаклланишини англо
-
саксон
ҳуқуқ
тизими мамлакатларида олган “сервис модели” ёки “кафолатланган сервис
хизмати” модели деб номлашади
[10]
. Мазкур қарашлар давлат хизматининг келиб
чиқиш тарихини чуқурроқ англашга кўмак беради.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадриятлардир, шунинг учун
давлат томонидан фуқароларига сифатли ва дастур хизматлар кўрсатиш давлат
ривожланишининг даражасини кўрсатади
[11].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
367
Тадқиқотчиларнинг фикрича, “сервис давлат”да ривожланган фуқаролик
жамияти мавжуд ва давлат шахсни ўзини
-
ўзи рўёбга чиқариши учун шарт
-
шароит
яратиши, аҳолининг эҳтиёжларини қондирадиган хизматлар кўрсатиши керак.
Давлат эмас, балки фуқаролар давлат хизматларининг миқдори ва мазмунига
таъсир кўрсатади, давлат органлари ўз фаолиятини аҳоли эҳтиёжлари асосида
ўзгартириши керак
[13].
Мамлакатда
давлат
хизматлари
кўрсатиш
тизимини
муттасил
такомиллаштириш ва модернизация қилиб бориш бу аҳолининг ҳаёт сифати,
инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришга
ҳисса
қўшадиган муҳим омиллардандир.
Давлат хизматларининг моҳияти ва аҳамиятини тўлиқроқ тушуниш
унинг бошқа хизматлар, хусусан оммавий хизматлар ва ижтимоий
хизматлардан фарқлаб олиш билан биргаликда давлат функцияси, маъмурий
тартиб
-
таомиллар билан ўзаро нисбати, боғлиқлигини ўрганиш ва
аниқлашни талаб қилади.
Қайд этиш керакки, бу масалада кўплаб назарий
фикрлар,
мубоҳасалар мавжуд.
Хусусан,
давлат хизмати ва давлат функциясининг
ўзаро боғлиқлиги ва
фарқлари тўғрисида фикр билдирган М.О. Головащенкога кўра, агар “функция”
умумий характерга эга бўлса, “хизмат” аниқ ва манзилли характерга эга бўлиб, уни
кўрсатиш учун муайян шарт
-
шароитларни яратиш зарур
[14]
. Бошқа бир олимлар
эмас давлат ҳокимияти функциялари ва давлат хизматлари кўрсатишни ажратиш
муаммоси учта жиҳатни: биринчидан
–
хўжалик ва ҳокимият функцияларини
ажратиш, иккинчидан
–
ҳокимият
ва ахборот хизматларини ажратиш, учинчидан
–
ахборот ва бошқа ишбилармонлик хизматларини ажратиш ўз ичига олади
[15].
Ушбу масала юзасидан 2008 йилда Қозоғистон Республикасида жиддий
ҳуқуқий
муҳокамалар бўлиб, ҳукумат раҳбарияти Қозоғистон Конституциявий
кенгашидан конституциявий
-
ҳуқуқий мазмуни бўйича “давлат функциялари” ва
“давлат хизматлари” тушунчалари мос келадими деган саволга жавоб беришни
сўраган. Масала юзасидан Конституциявий кенгашнинг қарорида қонунчилик
назариясида “хизмат” тушунчаси асосан фуқаролик
-
ҳуқуқий институт бўлиб, яъни
кўпроқ молиявий характерга эга эканлиги таъкидланган. Давлат хизмати
–
бу
бошқарув фаолиятининг бир шакли бўлиб, давлат органи томонидан жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлаш бўйича давлат функцияларини бажариш муносабати билан, шу
жумладан, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин. Шу билан
бирга, давлат органининг давлат тузилиши ва бошқарув шаклидан, давлат
органлари тизими ва уларнинг ваколатларидан
келиб чиққан функциясини давлат
органи, унга қарашли ташкилотлар ёки бошқа хизмат кўрсатувчилар томонидан
бюджет дастурлари доирасида кўрсатиладиган давлат хизматига тенглаштириш
мумкин эмас
[16].
Бу борада Путило
Н.В.нинг фикрлари эътиборга молик бўлиб, унга кўра
фуқаро ва орган ўртасидаги муносабатларни, агар фуқаро ўз ташаббуси билан
киришмаган бўлса ва бу муносабатларда шахсий манфаат эмас, балки жамоат
манфаати амалга оширилса (ҳужжатлар олиш, лицензиялаш) давлат хизмати деб
ҳисоблаш
низолидир. Давлат
манфаатининг мавжудлиги давлат функциясининг
белгисидир, давлат хизматлари эса бу оммавий
-
ҳуқуқий муносабатларда шахсий
манфаатлар амалга ошириладиган соҳа
[17].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
368
Аксарият юридик адабие тларда давлат ташкилотининг функциялари унинг
фаолият и у налишлари деб талқин қилинган. Давлатнинг функцияларида унинг
моҳияти ва давлат жамиятни ривожлантириш ҳамда унинг турли хил
манфаатларини қондириш масалаларини ҳал қилишда у и нае тган ҳақиқии роли
ифодаланади [18].
У збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 и ил 29 ноябрдаги
796
-
сон қарори билан тасдиқланган Республика ижро этувчи ҳокимият органлари
функциялари очиқ реестрини юритиш тартиби ту ғрисида низомга ку ра
республика ва маҳаллии ижро этувчи ҳокимият органининг функцияси
деи илганда – норматив
-
ҳуқуқии ҳужжатлар билан республика ва маҳаллии ижро
этувчи ҳокимият органи зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун
зарур бу лган фаолият и у налишлари [19] тушунилади. Ҳозирги паи тда ижро этувчи
ҳокимият органларининг 5 мингдан ортиқ функцияси мавжуд.
Бу масалада шундай хулоса қилиш мумкинки,
давлат хизмати ва давлат
функцияси ўзаро боғлиқ, бироқ ўзаро тенг бўлмаган категориялардир,
давлат хизмати давлат функциясидан келиб чиқади.
Давлат хизматларининг
маъмурий тартиб
-
таомиллар
билан ўзаро нисбати,
боғлиқлигини ўрганиш ҳам тадқиқот мавзуси учун долзарб масалалардандир.
Айрим олимлар маъмурий тартиб
-
таомил деганда ижроия ҳокимият
органларининг ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган, мажбурлаш
чораларини қўллашдан ҳоли ва аризачилар билан муносабатларда даъвосиз
тартибда амалга ошириладиган фаолиятининг норматив тартибга солинган
тартибини тушуниш лозимлигини
[20]
таъкидлашади.
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунда
[21]
давлат хизматига
берилган
таърифдан, яъни унинг
ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга
ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар
томонидан кўрсатиладиган хизмат эканлигидан келиб чиқиладиган бўлса, ушбу
жараённинг маъмурий тартиб
-
таомил эканлиги маълум бўлади. Ушбулардан
барча давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий тартиб
-
таомил, лекин барча
маъмурий тартиб
-
таомиллар давлат хизматлари эмаслиги келиб чиқади.
Давлат хизматларини турли хил мезонлар асосида таснифлаш
(классифациялаш) мумкин. Бу уларнинг мазмунини чуқурроқ тушунишга, ўзаро
фарқлашга кўмак беради. Таснифлашнинг асоси сифатида давлат хизматининг
маъмурий регламенти, Давлат хизматлари ягона реестри
[22]
ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин.
Давлат хизмати кўрсатилаётган шахслар, яъни хизмат олувчилар
тоифаларига кўра жисмоний шахсларга ёки юридик шахсларга, айримлари эса ҳам
жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган хизматларга бўлинади.
Давлат хизмати кўрсатиш шаклига кўра эса анъанавий ва электрон шаклда
тақдим этиладиган хизматларга ажратилади. Хизмат натижасини тақдим этиш
шаклига кўра давлат хизматлари қоғоз ва электрон шаклларга бўлинади.
Давлат
хизматини тақдим этишда ҳақ олинишига қараб пуллик ва бепул хизматларни
фарқлаш мумкин.
Биз юқорида давлат хизмати тушунчасининг унинг ўзига шаклан ўхшаш
бўлган давлат (фуқаролик) хизмати билан чалкаштириб юборишлар бу
тушунчанинг мукаммал эмаслигини кўрсатаётганлиги ҳақида қисман тўхталган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
369
эдик. Бунга сабаб бўлган омиллардан бири давлат фуқаролик хизматига масъул
бўлган ваколатли орган вазифасини бажарувчи ташкилотнинг номи ҳам Давлат
хизматини ривожлантириш агентлиги деб аталишига бориб тақалади. Бу эса
амалиётда давлат хизматлари марказлари ва Давлат хизматини ривожлантириш
агентлигининг ягона тизимга кирувчи ташкилотлар сифатида тасаввур пайдо
бўлишига сабаб бўлади.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Давлат хизматлари ягона реестрида
[23]
мавжуд бўлган 994 та хизматнинг барчасини ҳам тўлиқ давлат органлари тақдим
этаяпти деб бўлмайди. Уларнинг ичида бир қатор хизматлар, шу жумладан
коммунал хизматларни квазидавлат, давлат иштирокидаги ташкилотлар тақдим
қилишади. Айримлари эса бутунлай хусусий сектор томонидан кўрсатилади.
Мисол учун, иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш хизмати иссиқлик
таъминоти корхонаси томонидан кўрсатилади.
Келтирилган асосларга кўра, истиқболда давлат хизмати тушунчаси ўрнига
оммавий хизмат тушунчасини ишлатиш масаласи кўриб чиқилиши таклиф
этилади. Шу билан бирга ҳозирги шароитда ишлатилаётган ушбу тушунчанинг
мазмуни амалдаги маъносидан торроқ қўлланилаётганини айтиб ўтиш керак.
Бундан ташқари, миллий қонунчилигимизда давлат хизматларини проактив
ва композит шаклда тақдим қилиш ҳақида қоидалар мавжуд. Хусусан,
давлат
органларининг ташаббуси асосида проактив давлат хизматлари ҳамда битта сўров
бўйича ўзаро боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини
кенгайтириш аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш
бўйича вазифалар
[24]
назарда тутилган.
Бундан проактив давлат хизматининг тушунчаси, мазмуни умумий давлат
хизмати тушунчасига нисбатан кенглиги келиб чиқади. Фикримизча, замонавий
тенденциялар ва давлат хизматининг мазмуни кенгайиб бораётганлигидан келиб
чиқиб, давлат хизмати тушунчаси қонунчиликда қайта кўриб чиқишни талаб
қилади. Яъни, проактив хизматларни кўрсатиш учун ариза берувчиларнинг
аризалари ҳар доим ҳам шарт бўлмаслиги омили ҳисобга олиниши зарур.
Қайд
этилганлар асосида давлат хизмати тушунчаси қуйидагича таъриф
бериш мақсадга мувофиқ:
“давлат хизмати –
фуқаролар
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишга қаратилган, уларнинг
мурожаати бўйича ёки мурожаатисиз амалга ошириладиган давлатнинг
функцияларини бажариш бўйича кўрсатиладиган хизмат”.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат хизмати тушунчасига тўлиқ ва тўғри
таъриф беришнинг методологик ва юридик аспектлари бўйича қўшимча
ўрганишлар, таҳлиллар ўтказилиши зарур. Умуман ушбу соҳа бўйича олимлар,
етук амалиётчилар биргалашиб давлат хизмат тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб
чиқишлари мақсадга мувофиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
https://lex.uz/docs/6445145.
(
кўрилган сана 16.03.2025й.
)
2.
Неделько
С.И., Мурзина И.А., Егоров С.Н. Понятие государственной услуги
как категории государственного управления. https://cyberleninka.ru/article/n/
ponyatie-gosudarstvennoy-uslugi-kak kategorii-gosudarstvennogo-upravleniya.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
370
3.
Ахрамеева О.В. Соотношение публично
-
правовых и частно
-
правовых начал
в оказании публичных услуг населению в Российской Федерации: на примере
адвокатуры и нотариата: автореф. дис. … канд. юрид. наук. –
М., 2011; Киселева Н.В.
Административно
-
правовое
регулирование
публичных
услуг
в
сфере
природопользова ния: современное состояние и перспективы развития: автореф.
дис. … канд. юрид. наук. –
Воронеж, 2008.
4.
1
Кандрина Н.А. Государственные услуги как разновидность публичных
услуг...: теоретико
-
правовые основы, классификация.
https://cyberleninka.ru/
article/n/gosudarstvennye-uslugi-kak-raznovidnost-publichnyh-uslug-teoretiko-
pravovye-osnovy-klassifikatsiya#:~:text
5.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги ЎРҚ
-395-
сонли Қонуни. https://lex.uz/docs/
28
33860 (кўрилган сана 16.03.2025й.).
6.
Пуляевская И.А. Эволюция правового регулирования вопросов
организации предоставления государственных и муниципальных услуг, 2018. Т. 9,
№ 2, DOI 10.17150/2411
-6262.2018.9(2), http://brj-bguep.ru.
7.
Концептуальные вопросы развития института государственных услуг:
опыт Узбекистана и зарубежный опыт, ПРООН uz.undp.org (c), 2015, с. 3.
8.
Провал рынка и проблема «безбилетника» // Джеймс Бьюкенен. Сочинения
пер. с англ. –
Серия: «Нобелевские лауреаты по экономике». –
Т. 1. –
М., 1997.
9.
Концептуальные вопросы развития института государственных услуг:
опыт Узбекистана и зарубежный опыт, ПРООН uz.undp.org (c), 2015, с. 4
-5.
10.
Коженко Я.В., Мамычев
А.Ю. Сервисное государство: проблемы теории
реализации // Власть. –
2010.
–
№ 3., с. 46; Мартынова С.Э. Государственные и
муниципальные услуги в рамках «сервисного государства»: объем и «субъекты»
сервиса // Вестник ПАГС. –
2011.
–
№ 3., с. 32
-
34; Стырин Е.М. Электронное
правительство: стратегии формирования и развития: дис. ... канд. соц. наук. –
М.,
2006., с. 89;
Дубровин Ю. Новые направления современных административных
реформ в ведущих странах Европейского союза // Власть. –
2009.
–
№ 1., с. 131
-134.
11.
Пуляевская И. А. Эволюция правового регулирования вопросов
организации предоставления государственных и муниципальных услуг, 2018. Т. 9,
№ 2, DOI 10.17150/2411
-6262.2018.9(2), http://brj-bguep.ru.
12.
1
Мартынова С.Э. Государственные и муниципальные услуги в рамках
«сервисного государства»: объем и «субъекты» сервиса // Вестник ПАГС. –
2011.
–
№ 3., с. 34.
13.
Головащенко М.О. Государственные услуги и функция. В чем отличия. //
https://cyberleninka. ru/article/n/gosudarstvennye-uslugi-i-funktsii-v-chem-otlichiya
(кўрилган сана 09.12.2024).
14.
Шестаков В.А. Совершенствование организации предоставления
государственных услуг: методические аспекты.
https://www.dissercat.com/
content/sovershenstvovanie-organizatsii
predostavleniya-gosudarstvennykh-uslug
(кўрилган
сана 09.12.2024).
15.
Нургазинов Б.К.
,
Жанузакова Л.Т., Караев А.А. Государственные услуги
как форма реализации государственных функций обеспечения прав и законных
интересов физических и юридических лиц, Вестник Института законодательства и
правовой информации РК, №5 (63) –
2020, С. 22.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
371
16.
Путило Н.В. Публичные услуги: между доктринальным пониманием и
практикой нормативного закрепления // Журнал российского права.
–
2007.
–
№ 6.
–
С.3
-11.
17.
Хропанюк В.Н. Теория государства и права: учебник для высших учебных
заведений / под ред. В. Г. Стрекозова. М., 2011. С. 323.
18.
Хропанюк В.Н. Теория государства и права: учебник для высших учебных
заведений / под ред. В. Г. Стрекозова. М., 2011. С. 323.
19.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
29 ноябрдаги 796
-
сон “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари
функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” қарори.
https://lex.uz/uz/docs/7246186 (кўрилган сана 10.12.2024й.)
20.
Исаков А.Р., Токбаева С.С. Административные процедуры и их роль в
повышении качества государственных услуг, Северо
-
Кавказский юридический
вестник, 2017, № 1, с. 156
-160.
21.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрда қабул қилинган
“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги ЎРҚ
-395-
сонли Қонуни.
https://lex.uz/docs/2833860.
(
кўрилган сана 16.03.2025й.
).
22.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 27 октябрдаги
14-
мҳ
-
сон “Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 октябрда
рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3467). https://lex.uz/docs/6646956 (кўрилган
сана
01.02.2025).
23.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 27 октябрдаги
14-
мҳ
-
сон “Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 октябрда
рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3467). https://lex.uz/docs/6646956 (кўрилган
сана 13.12.2024).
24.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги
ПФ
-113-
сон “Давлат хизматлари
кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик
тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини
ривожлантиришнинг
қўшимча
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”
Фармони.
https://lex.uz/uz/docs/5971599 (кўрилган сана 16.03.2025й.).
