Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of legislation and practice regarding attorney
inquiries
Mavluda JURAEVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
28 February 2025
Accepted 20 March 2025
Available online
15 April 2025
This article analyzes the legal nature of attorney inquiries,
their practical application, and the procedures for sending and
receiving such requests. A comparative analysis is conducted
based on the experiences of Kazakhstan, Ukraine, France, the
United States, and other countries. The article highlights gaps in
Uzbekistan's legislation and presents specific proposals for
reform.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
attorney's inquiry,
legal status,
access to information,
foreign experience,
accountability,
reform.
Адвокатлик сўрови қонунчилик ва амалиёт таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
адвокатлик сўрови,
ҳуқуқий
мақом,
ахборотга кириш,
хорижий тажриба,
жавобгарлик,
ислоҳ.
Ушбу мақолада адвокатлик сўровининг ҳуқуқий
табиати, унинг амалий татбиқи ва сўров юбориш
-
кабулининг тартиблари таҳлил қилинади. Қозоғистон,
Украина, Франция, АҚШ ва бошқа давлатлар тажрибаси
асосида
қиёсий
таҳлил
ўтказилиб,
Ўзбекистон
қонунчилигидаги бўшлиқлар кўрсатиб ўтилади ҳамда
ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар баён этилади.
1
PhD Student, Tashkent State University of Law. E-mail: mavludabonujurayeva@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
206
Адвокатский
запрос
в
законодательстве
и
правоприменительной практике
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
адвокатский запрос,
правовой статус,
доступ к информации,
зарубежный опыт,
ответственность,
правовая помощь.
В статье исследуется правовая природа адвокатского
запроса, порядок его направления, получения и ответа. На
основе сравнительного анализа опыта Казахстана,
Украины, Франции, США и других стран выявлены пробелы
в
национальном
законодательстве
Узбекистана
и
предложены меры по институциональному укреплению
данного механизма.
КИРИШ
Адвокатура ҳар қандай ҳуқуқий давлатнинг асосий институтларидан бири
ҳисобланиб, унинг фаолияти жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик
ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга
қаратилган. Адвокатлик фаолиятининг самарадорлиги, биринчи навбатда,
адвокатнинг ўзига ишонч билдирувчи шахс ёки ҳимояси остидаги шахс
манфаатларини ҳимоя қилишда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва ахборотга ўз
вақтида эга бўлиши билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан, адвокатлик сўрови –
ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш жараёнида ахборот олишнинг институционал кафолати
сифатида аҳамият касб этади.
Адвокатлик сўрови адвокатнинг касбий ваколатлари доирасида давлат ва
нодавлат ташкилотларига, мансабдор шахсларга ва бошқа субъектларга мурожаат
этиб, маълумот ёки ҳужжат сўрашини назарда тутадиган ҳуқуқий механизмдир.
Ушбу сўров расмий шаклда амалга оширилади ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини таъминлашнинг муҳим воситаси сифатида қонун ҳужжатларида
белгиланган. Бироқ, амалиётда адвокатлик сўровларига етарли даражада жавоб
олинмаслиги, маълумот тақдим этишда бюрократик тўсиқлар ва ҳуқуқий
муаммолар мавжудлиги ушбу институтнинг тўлиқ амалга ошишини чеклаб
қўяётганини кўрсатмоқда.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади адвокатлик сўровининг назарий
-
ҳуқуқий
асосларини ўрганиш, Ўзбекистондаги мавжуд амалиётни таҳлил қилиш,
қонунчиликдаги
мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича
таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Шу билан бирга, Озарбайжон, Франция,
Қозоғистон, Украина, Грузия ва АҚШ каби қатор давлатларда адвокатлик сўрови
қандай тартибда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганини қиёсий таҳлил қилиш
ҳам
тадқиқот доирасига киради. Мазкур масаланинг долзарблиги шундаки,
адвокатлик сўрови орқали ахборотга эга бўлиш имконияти инсоннинг малакали
юридик ёрдам олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини таъминлашда ҳал
қилувчи
аҳамиятга эга.
МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Ишда мантиқий, қиёсий
-
ҳуқуқий, илмий манбаларни аниқ тадқиқ этиш,
қонун ҳужжатларини шарҳлаш, қонунни қўллаш амалиётини ўрганиш каби
усуллардан фойдаланилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
207
НАТИЖА
Ўзбекистонда адвокатлик сўрови институти ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда
муҳим восита сифатида шаклланган ва миллий қонунчиликда мустаҳкамланган.
Ушбу институт адвокатнинг ахборотга эгалик қилишини таъминлаш орқали
малакали юридик ёрдамни амалга ошириш учун зарур шарт
-
шароит яратишга
қаратилган. Конституциянинг 141
-
моддасида белгиланишича, ҳар бир шахсга
малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади ва бу ҳуқуқни амалий
таъминлашда адвокатлик сўрови муҳим аҳамиятга эга [11].
Адвокатлик сўровининг ҳуқуқий асослари, аввало, “Адвокатура тўғрисида”ги
Қонунда
белгиланган. Мазкур Қонуннинг 7
-
моддасида адвокатларга маълумот ва
ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган [15]. Сўров юбориш
ҳуқуқи
давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жамоат ташкилотлари ва
бошқа юридик шахсларга нисбатан амал қилади. Ушбу субъектлар, агар
қонунчиликда
сир сақланиши белгиланмаган бўлса, сўралган маълумотларни
белгиланган муддатда тақдим этишлари шарт деб белгиланган. Бироқ, мана шу
норма малакали юридик ёрдам кўрсатишнинг сифати ва вақтига салбий таъсир
кўрсатиши мумкинлиги инобатга олинмаган. Бу қоида барча субъектлар
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этишини сўраб берадиган ариза ёки сўровдан
хуқуқий аҳамияти ва долзарблиги билан ажралиб туриши керак. Адвокатлик
сўровининг таркиби яъни сўров мазмунидан қатъий назар бундан адвокат ўзи ҳал
этиши лозим бўлган юридик маслаҳатлар мустасно жавоб олиши керак. Бизнинг
фикримизча адвокат ўзи малакали юридик ёрдам кўрсатиши туфайли билиш
зарур бўлган маълумотлар билан тўсиқларсиз танишиши шарт.
Боз устига, ариза ва бошқа умумий мурожаатлар сингари адвокатлик сўровига
жавоб 15 кун ичида тақдим этилиши белгиланган. Аслида бу муддат малакали
юридик ёрдамни профессионал тарзда кўрсатишда узоқ вақт кутишни юзага
келтириши сабабли икки карра қисқартириш лозим. Бундан ташқари, агар сўралган
маълумот мавжуд бўлмаса ёки сир сақланадиган тоифага кирса, бу ҳолат ёзма
равишда асосланган ҳолда маълум қилиниши лозим [12]. Бу меъёрлар адвокатнинг
ахборот тўплаш фаолиятини расмийлаштириш, унинг процессуал ҳолатини
кучайтириш ҳамда ҳуқуқий мустаҳкамликни таъминлашга хизмат қилади.
Адвокатлик сўровининг ҳуқуқий табиати масаласи илмий доираларда ҳам
кенг муҳокама этилмоқда. Хусусан, Д.Ж.
Нурумов адвокатлик сўровини ахборот
коммуникациясининг институционал шакли сифатида таҳлил қилар экан, унинг
ҳуқуқий
мақомини янада аниқлаш ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш
зарурлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, амалдаги қонунчиликда адвокатнинг
ахборот олиш ҳуқуқи умумий тарзда белгиланган бўлиб, уни амалий таъминлаш
учун идоравий ва ташкилотчилик тўсиқлар сақланиб қолмоқда [24].
А.
Матмуротов адвокатлик
сўровига оид ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш
мақсадида қонунга алоҳида нормаларни киритишни таклиф этади. У сўров юбориш,
қабул
қилиш, жавоб бериш ва жавоб бермаслик учун белгиланадиган жавобгарлик
масалаларини аниқ белгилаш орқали институтнинг самарадорлигини ошириш
мумкинлигини кўрсатади [22].
Адвокатлик сўрови орқали маълумот сўраш институти адвокатнинг ишонч
билдирувчи шахс шахс манфаатларини ҳимоя қилишда фаол юридик восита
сифатида шаклланиб бормоқда. Ушбу институтнинг ҳуқуқий моҳияти назарий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
208
жиҳатдан мустаҳкамланган бўлса
-
да, амалиётда уни амалга оширишдаги бир
қатор ташкилий ва ижроий тўсиқлар ҳалигача сақланиб қолмоқда. Илмий
манбаларда қайд этилишича, адвокатлик сўрови юборишда унинг расмийлигини
таъминловчи элементлар (имзо, гувоҳнома, тўлиқ реквизитлар ва ҳужжатга илова
қилинган ишонч билдирувчи шахс шахс маълумотлари) аниқ ва узвий шаклда
расмийлаштирилиши шарт. Д.Ж.
Нурумов ҳам сўровни юбориш жараёнида қонун
талабларига тўлиқ риоя қилинмаслиги баъзан рад этиш учун баҳона сифатида
қўлланилаётганини
кўрсатади [24].
Адвокатлик сўровининг амалий механизми уни юборишдан бошлаб жавоб
олишгача бўлган барча босқичларда ҳуқуқий аниқлик ва ижро интизомини талаб
этади. Илмий ва амалиёт таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, сўровни расмий
юбориш, уни қабул қилиш ва жавоб қайтариш жараёнлари қонунчиликда умумий
ифодада белгилаб берилган бўлса
-
да, уларнинг бажарилишидаги тартиблар
етарлича институционаллашмаган.
Маълумот тақдим этиши лозим бўлган ташкилотлар кўпинча сўровни қабул
қилганини
расман қайд этмайди ёки жавобни узоқ муддатга чўзади. Сўровни
қабул қилиш ва уни ижро этиш бўйича юридик масъулиятнинг аниқ
белгиланмагани, натижада сўровлар кўп ҳолларда номаълум ҳолатда қолиб
кетиши, тадқиқотчилар томонидан тизимли муаммо сифатида кўрилади.
П.Р.
Рябов ва О.А.
Рябова жавоб бериш мажбуриятининг ижтимоий қабул
қилинмагани, ҳуқуқий онгнинг етарлича шаклланмагани ва ижро интизомининг
заифлигини сўровнинг таъсирини сусайтирувчи омиллар сифатида баҳолайдилар
[26]. И.П.
Пыленко, А.М.
Жевец ва Ю.К.
Таксиди эса, айниқса арбитраж
жараёнларида, адвокатнинг ордери ёки ишончномасига ишончсизлик билан
қаралиши
ва бундай ҳужжатлар жавоб қайтариш учун етарли асос
ҳисобланмаслигини алоҳида таъкидлайдилар [25]. Бу эса сўровнинг қабул
қилинишидаги
ишончсизликни янада кучайтиради.
Адвокатлик сўрови юборилиши мумкин бўлган субъектлар масаласида ҳам
норматив
-
амалий келишмовчиликлар мавжуд. Д.Ж.
Нурумов ва А.Р.
Матмуротов
таъкидлашича, амалдаги қонунчиликда субъектлар доираси фақат давлат ва
хўжалик юритувчи субъектлар билан чекланган бўлиб, ЯТТлар, ёки айрим хусусий
ташкилотлар ушбу доирадан ташқарида қолиб кетмоқда [22, 24]. Бу эса муҳим
ахборот манбалари қамраб олинмаслигини англатади. М.Г.
Иванов ва
О.А.
Максимов ушбу чекловларни бартараф этиш мақсадида ахборот сўралиши
мумкин бўлган субъектлар рўйхатини очиқ ва кенг тарзда шакллантириш
таклифини илгари сурадилар [21].
Сўров мазмунида қайси ахборот турлари талаб қилиниши мумкинлиги ҳам
амалиётда
турлича
талқин
қилинади.
Оддий
ҳолларда
ҳужжатлар,
маълумотномалар, тавсифлар, дубликатлар, расмий муносабатлар ва фикрлар
сўралади. Бироқ баъзи сўровлар ҳуқуқий шарҳ ёки баҳолашни ҳам қамраб олади,
бу эса субъектлар томонидан рад этишга асос қилиб кўрсатилади. Я.С.
Савин ва
А.В.
Травин ушбу муаммони таҳлил этар эканлар, ахборот ва ҳуқуқий фикр
тушунчаларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ ажратиш зарурлигини таъкидлайдилар.
Уларнинг фикрича, акс ҳолда субъектлар ҳар қандай сўровни ҳуқуқий баҳолаш деб
қабул
қилиб, унга жавоб беришдан бош тортишда давом этадилар [27].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
209
Ахборот тақдим этишдан рад этиш ҳолатлари асосан давлат сири, шахсий
маълумотлар ва тижорат сири каби маълумотларга нисбатан қўлланилади.
К.М.
Баева ва Н.А.
Баева бу чекловлар амалиётда кўпинча субъектив талқин
қилинаётганини, айрим ҳолларда маълумотни “махфий” деб эълон қилиш орқали
сўровга жавоб беришдан қасддан қочиш ҳолатлари кузатилаётганини
таъкидлайдилар [17]. Шу билан бирга, улар адвокатлик сўрови орқали олинган
маълумотлар адвокатлик сирини ташкил этиши ва унинг фақат ишонч билдирувчи
шахс манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланилиши кераклигини
ҳуқуқий меъёрлар орқали кафолатлаш зарурлигини илгари сурадилар.
Жавоб
қайтарилмаган
ҳоллардаги
ҳуқуқий
оқибатлар
масаласи
қонунчиликда
деярли ривожланмаган. А.Р.
Матмуротов жавоб бермаган
субъектларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилашни таклиф этади [22].
П.Р.
Рябов эса Россия амалиётини таҳлил қилиб, жавобгарликнинг мавжуд
бўлишига қарамасдан, у амалда қўлланилмаслигини, прокурор назоратининг
етарли эмаслигини танқид қилади [25].
Айни пайтда, адвокатнинг ўзи ҳам сўров юбориш ҳуқуқини
амалга оширишда
қонунга риоя этиши шарт. Адвокатлик сўрови орқали олинган ахборотдан фақат
ишонч билдирувчи шахс манфаати йўлида, адвокатлик сирини бузмасдан
фойдаланилиши керак. Бу борада ҳуқуқий масъулият ҳам назарда тутилган:
ахборотдан мақсадсиз ёки ишонч билдирувчи шахс розилигисиз фойдаланганлик
ҳолатлари адвокатнинг касбий одоб қоидаларини бузиши деб баҳоланади. К.М.
Баева
ва Н.А.
Баева бу ҳолатни жавобгарликнинг икки томонлама тизими сифатида кўриб,
ҳам
сўровга жавоб берувчи, ҳам сўров юборувчи томоннинг масъулиятини норматив
жиҳатдан аниқлаштириш зарурлигини таъкидлайдилар [17].
МУХОКАМА
Адвокатлик сўрови институти турли давлатлар ҳуқуқий тизимида ҳуқуқий
ёрдамни амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида шаклланган бўлиб, унинг
мазмун
-
моҳияти, тартиби ва амалий самарадорлиги миллий ҳуқуқ нормалари,
касбий стандартлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан белгиланади. Хорижий
тажриба таҳлили шуни кўрсатадики, айрим мамлакатларда адвокатлик сўрови
мустақил ҳуқуқий институт сифатида алоҳида модда ёки қонун билан
мустаҳкамланган бўлса, бошқаларида у фақат умумий ваколат доирасида, ҳимоя
воситаси сифатида амал қилади. Сўровнинг ҳуқуқий мақоми, уни қабул қилувчи
субъектларнинг мажбуриятлари, ахборот турларига нисбатан чекловлар ва рад
этиш ҳолатларидаги жавобгарлик тартиблари бу борада қиёсий таҳлил учун
муҳим мезонлар ҳисобланади.
Азербайжон Республикасида адвокатлик фаолияти “Адвокатлар ва
адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (1999 йил, кейинги таҳрирлари билан)
асосида тартибга солинади [4]. Мазкур қонунга мувофиқ, адвокатлар юридик
ёрдам кўрсатиш мақсадида маълумот тўплаш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳуқуқнинг
амалга оширилишида адвокатлик сўрови асосий восита сифатида фойдаланилади.
Қонуннинг
20-
моддасида белгиланишича, давлат органлари, муассасалар ва
ташкилотлар адвокатлар сўровига белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб
қайтаришлари шарт. Аммо, мутахассислар тан олишича, ушбу нормалар амалда
етарлича механизмлар билан таъминланмаган. Адвокатлар палатаси аъзолари
қайд
этишича, айрим вазирлик ва идоралар сўровларга кечиктирилган ёки расмий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
210
характери йўқ жавоблар билан чекланмоқда [4]. Хусусан, 2021–2023 йиллардаги
таҳлилларга кўра, жиноят ишлари юзасидан ахборот сўралган ҳолатларда
прокуратура органлари баъзан сўровни инкор этиш ёки жавоб беришни чегаралаш
амалиётига йўл қўймоқда. Бу ҳолат адвокатлар томонидан Конституциянинг
61-
моддаси –
ҳуқуқий ёрдамга бўлган кафолатли ҳуқуқнинг бузилиши сифатида
баҳоланмоқда. Айрим ҳолларда адвокатлар мураккаб суд жараёнларида ҳатто
суднинг талабномаси билан ҳам ахборотни тўлиқ ололмаётгани қайд этилган [30].
Шу нуқтаи назардан, экспертлар адвокатлик сўровини алоҳида ҳуқуқий институт
сифатида моддий ва процессуал жиҳатдан кучайтириш зарурлигини
таъкидлашмоқда [5].
Францияда адвокатлик фаолияти мустақил, касбий ва юридик жиҳатдан
мукаммал ташкил этилган институт сифатида фаолият юритади. Унинг ҳуқуқий
асоси 1971 йил 31 декабрдаги 71–
1130-
сонли Қонун [2], 1991 йил 27 ноябрдаги
91
–
1197-
сонли Декрет ва 2005 йилда қабул қилинган Касбий одоб кодекси билан
тартибга солинади [1]. Адвокатлар ишонч билдирувчи шахс манфаатларини ҳимоя
қилиш
мақсадида давлат идоралари, судлар, прокуратура ва бошқа
муассасалардан маълумот сўраш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ “адвокатлик
сўрови” номи билан белгиланмаган бўлса
-
да, француз ҳуқуқий анъаналарида
унинг
мавжудлиги
касбий
амалётда
тўлиқ
тан
олинади.
Терела
Е.А.
таъкидлаганидек,
Франция адвокатураси институционал жиҳатдан мукаммал
шакллантирилган бўлиб, адвокатнинг ахборотга кириш имкониятлари адолат ва
шаффофлик принциплари асосида кафолатланган [28].
Адвокат ахборот сўраганида, унинг мурожаати қонуний ва касбий доирада
баҳоланади. Агар сўралган маълумот шахсий маълумот, тиббий ёки давлат сири
ҳисобланса, маълум чекловлар мавжуд. Аммо шундай ҳолатда ҳам адвокат суд
орқали ахборотни талаб қилиш имкониятига эга. Эътиборли жиҳат шундаки,
ахборотни фақат
ишонч билдирувчи шахс манфаатини таъминлаш мақсадида
олиш мумкин ва адвокатлик сирини бузиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Франциянинг Умумфранцуз адвокатлар палатаси регламентининг 2
-
моддасида
“адвокатлик сири” давлат ва жамият манфаати нуқтаи назаридан оммавий ҳуқуқ
тартибининг бир қисми сифатида белгилаб қўйилган. Адвокатнинг ҳужжатлари,
электрон ёзишмалари, ишонч билдирувчи шахс билан бўлган суҳбатлари ва ҳатто
телефон сўзлашувлари сири қонун билан муҳофаза қилинади ва фақат суд орқали,
махсус процессуал кафолатлар асосидагина текширилиши мумкин. Шунинг учун
Францияда адвокатнинг ахборот тўплаш фаолияти мувозанатли, масъулиятли ва
ҳуқуқий
тартибга солинган механизмлар асосида амалга оширилади [2, 28].
Қозоғистонда
адвокатлик сўрови институти ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда
муҳим восита
сифатида шакллантирилган. Мамлакатда сўнгги йилларда
адвокатурани ислоҳ қилиш доирасида адвокатларнинг ахборотга кириш ҳуқуқини
кафолатловчи низомий асослар яратилди. Бу қонунчилик асосида сўров юбориш
шакли, мазмуни ва расмий талаблари аниқ белгилаб қўйилган. Шу жумладан,
адвокатлар ахборотни давлат органлари, хўжалик субъектлари ва бошқа
ташкилотлардан ёзма ёки электрон тарзда сўраш ҳуқуқига эгадирлар. Сўров
махсус платформа –
“Единая информационная система юридической помощи”
орқали юборилиши мумкин ва адвокатнинг рақамли имзоси билан тасдиқланиши
талаб қилинади. Бу тизим формал жиҳатдан мукаммал кўринишда бўлса
-
да,
амалиётда бир қатор муҳим муаммолар мавжуд [14].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
211
Қозоғистон
Республикасининг “Адвокатлик фаолияти ва юридик ёрдам
тўғрисида”ги Қонунида, шунингдек 2018 йилда тасдиқланган сўров юбориш
тартибига мувофиқ, адвокатлик сўрови қабул қилувчи ташкилот томонидан
белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва унга жавоб қайтарилиши керак [14].
Сўровда “Адвокатнинг қонуний фаолиятига тўсиқ қўйиш жавобгарликка олиб
келади” деган огоҳлантирувчи изоҳ ҳам киритилади, бу Жиноят кодексининг
435-
моддаси билан мустаҳкамланган [10]. Бироқ тадқиқотлар ва амалий
кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу қонун нормаларига қарамай, адвокатлар
кўп ҳолларда жавоб ололмайди, баъзи идоралар фноормал ва мазмунсиз жавоблар
юбориш ёки умуман муносабат билдирмаслик амалиётини қўлламоқда [16].
Жиноий ёки маъмурий жавобгарликни қўллаш деярли кузатилмайди. Шу боис
Қозоғистонда
сўров институти шаклан аниқ ва норматив жиҳатдан таъминланган
бўлса
-
да, унинг ижро механизми ҳали ҳам тўлақонли ишламайди.
Украинада адвокатлик сўрови институти мустақил адвокатура тизимида
ҳуқуқий
ёрдамнинг ажралмас қисми сифатида муҳим ўрин тутади. Мамлакатда
ушбу институт нафақат қонун даражасида, балки суд амалиёти, касбий стандартлар
ва адвокатлар ўзини ўзи бошқарув органлари томонидан ҳам кафолатланган [7].
Адвокатларга давлат ва хусусий ташкилотлардан ахборот сўраш ҳуқуқи берилган
бўлиб, бу ҳуқуқни амалга ошириш жараёнидаги тартиб ва муддатлар аниқ қонун
нормалари билан тартибга солинган. Украинада адвокатнинг ахборот тўплаш
ҳуқуқи фақат ишонч билдирувчи шахс манфаати доирасида амалга оширилади ва
унинг бузилиши ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
“Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги Украина Қонунининг
24-
моддасига кўра, адвокат давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари, юридик шахслар ва бошқа ташкилотлардан ахборот сўрашга ҳақли.
Жавоб бериш муддати 5 иш куни этиб белгиланган бўлиб, рад этиш фақат қонуний
асослар билан асосланган ҳолда амалга
оширилиши мумкин. Қонунчиликда
сўровга жавоб бермаган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик (Украина
КҲКнинг 212
-3-
моддаси) белгиланган ва бу нормалар амалиётда фаол
қўлланилади. 2017 йилдаги Украина Олий суди амалиётида сўровга жавоб
бермаган давлат органларига нисбатан мажбурлов чоралари қўлланган ҳолатлар
қайд этилган. Шу жиҳатдан Украина тажрибаси нафақат шакл жиҳатидан, балки
ижро интизоми ва ҳуқуқий ҳимоя нуқтаи назаридан ҳам эътирофга лойиқдир [16].
АҚШда адвокатнинг маълумот тўплаш ваколатлари, хусусан суд жараёнида,
“discovery” деб аталувчи ҳуқуқий институт орқали амалга оширилади. Бу институт
фуқаролик ва жиноий суд ишларида адвокатларнинг ахборотга тўғридан
-
тўғри
киришини кафолатлайди. Мазкур механизм “
Federal Rules of Civil Procedure
(FRCP)
”нинг 26
-
дан 37
-
гача бўлган қоидалари билан тартибга солинади. Унга кўра,
ҳар бир тараф (одатда адвокат орқали) қарши
тарафдан ҳужжатлар талаб қилиш
(Rule 34), гувоҳлардан сўроқ олиш (Rule 30), ёзма саволнома юбориш (Rule 33),
эксперт хулосаларини сўраш каби жараёнларни амалга оширади. Адвокат ушбу
жараёнда суддан олдин ахборотларни йиғиб, иш юритишни самарали ташкил
этади. Агар қарши тараф ахборотни яширса, FRCP 37
-
қоидасига мувофиқ суд
санкциялари, жарималар ёки ҳатто ишни ютиб беришгача бўлган жазо чоралари
қўлланилиши мумкин. Бу жараён, назарий жиҳатдан, ахборот тўплашни суд
назорати остидаги юридик воситага айлантиради [13].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
212
Суддан ташқари жараёнларда ҳам адвокатлар турли ахборот манбаларидан
маълумот тўплаш ҳуқуқига эга. Бунинг ҳуқуқий асоси American Bar
Association
(ABA) томонидан қабул қилинган Model Rules of Professional Conduct (етакчи
касбий этика кодекси)да ёритилган. Хусусан, 4.1 (ростгўйлик), 4.2 (ишонувчан
шахслар билан мулоқот), 4.4 (учинчи шахс ҳуқуқларига ҳурмат) қоидалари
адвокатни ахборот тўплашда қонуний ва одобли бўлишга мажбур этади. Адвокат
ҳужжат архивлари, оммавий маълумотлар, гувоҳлар билан мулоқотлар ва оммавий
манбалардан ахборот тўплаши мумкин. Бу жараёнда у “attorney
-
client privilege” ва
“work product doctrine” каби махфийлик ва касбий ҳимоя принципларига амал
қилиши шарт [31]. Адвокат ушбу маълумотларни фақат ишонч билдирувчи шахс
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиши мумкин. Шундай қилиб,
АҚШ тажрибаси –
адвокат ахборот тўплашини нафақат ҳуқуқий механизмлар,
балки этик стандартлар билан бир вақтда чеклаб турувчи комплекс тизим
сифатида ифодалайдиган намунавий кейс стади ҳисобланади.
Турли давлатлар қонунчилик ва амалиётида адвокатлик сўрови турлича
институционаллашган бўлиб, улар ўртасида умумий тенденциялар ва сезиларли
фарқлар
кузатилади. Ҳамма давлатларда сўровнинг мақсади умумий –
адвокатнинг ишонч билдирувчи шахс манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур
ахборотни расман сўраб олиш, аммо бу мақсадга эришиш воситалари ва
кафолатлари турлича. Масалан, Франция ва АҚШда адвокатнинг ахборот тўплаш
ҳуқуқи касбий мустақиллик ва ахлоқ стандартлари билан тартибга солинади, яъни
сўров формаси қатъий қонун билан эмас, балки касбий маданият ва суд амалиёти
орқали таъминланади [29]. Бундан фарқли равишда, Украина ва Қозоғистонда
сўров институти қонун билан аниқ шаклланган, жавоб бериш муддатлари,
субъектлар доираси, жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган. АҚШда эса
discovery институти сўровнинг фуқаролик ва жиноий ишлардаги ҳуқуқий
эквиваленти бўлиб, у ахборотга тенг ва ўзаро очиқ киришни таъминлайди.
Ўзбекистонда адвокатлик сўрови “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг
7¹
-
моддасида назарда тутилган бўлиб, адвокат давлат ва бошқа ташкилотлардан
ахборот сўраш ҳуқуқига эга экани қайд этилган [12]. Бироқ амалда ушбу ҳуқуқни
тўлиқ амалга оширишда жиддий бўшлиқлар мавжуд.
Биринчидан
, қонун сўровнинг
шакли, мазмуни, техник талаблари ёки ахборот турларини аниқ белгиламаган.
Иккинчидан
, сўровга жавоб бериш муддатлари кўрсатилган бўлса
-
да, тўғридан
-
тўғри жавоб бериш имкониятлари мавжуд бўлган ҳолларда реал вақт режимида
жавоб берилиши шартлиги назарда тутилмаган
.
Учинчидан
, сўровни рад этиш
асослари, айниқса “махфий
ахборот”
деб баҳоланиши, “шахсий” ёки тижорат сири”
деб баҳолаш суб’ективликка кенг имконият яратади. Натижада, адвокатлар кўп
ҳолларда
ахборотни ўз вақтида ва тўлиқ ололмайди, бу эса ишонч билдирувчи
шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатади.
Шу жиҳатдан Украина, Франция ва Қозоғистон тажрибалари Ўзбекистон учун
зарур қиёсий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ҳуқуқий тизимидаги ушбу бўшлиқларни тўлдириш учун
хорижий тажрибани танлаб ва эҳтиёжга мос равишда жорий этиш мумкин.
Масалан, Франция ва АҚШ тажрибасидан адвокатларнинг ахборотга киришидаги
суд назорати, этик чекловлар ва касбий мустақиллик асосидаги муносабатлар
ўрганилиши лозим. Шу билан бирга, Ўзбекистонда суд амалиётида адвокат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
213
сўровларини етарлича тан олиш ва баҳолаш маданиятини шакллантириш,
прокуратура ва идораларнинг масъулиятини ошириш, сўровнинг ҳуқуқий
табиатига оид норматив
-
ҳуқуқий базага аниқлик киритиш зарур. Бу фақатгина
қонунчиликни эмас, балки ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳам тубдан
такомиллаштиришга хизмат қилади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Адвокатлик сўрови институти ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишда муҳим
амалий восита ҳисобланади. Қиёсий таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўров ҳуқуқий
жиҳатдан мустақил, ҳуқуқий кучга эга ва давлат органлари томонидан эътироф
этилган механизм бўлса, адвокатуранинг самарадорлиги ва нуфузи ошади.
Ўзбекистон қонунчилигида сўров институтининг мавжудлигига қарамай, унинг
тўлиқ шаклланмаганлиги, ҳуқуқий механизмлар ва кафолатларнинг етишмаслиги
амалиётда жиддий тўсиқларга сабаб бўлмоқда. Шу боис, миллий тизимни
такомиллаштириш мақсадида қуйидаги хулосалар ва таклифлар илгари сурилади:
1.
Адвокатлик сўрови институти “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда алоҳида
нормалар билан аниқлаштирилиши ва мустақил институт сифатида
мустаҳкамланиши лозим.
2.
Сўровнинг ҳуқуқий мақоми, мазмуни, юбориш шакли, қабул қилиш ва
жавоб бериш тартиблари, жавоб бериш муддатлари ва уларни бузганлик учун
жавобгарлик механизмлари норматив жиҳатдан аниқ баён этилиши зарур.
3.
Адвокатлар учун махсус электрон платформа орқали сўров юбориш, қабул
қилиш ва кузатиш имконини берадиган ягона рақамли тизим яратилиши керак.
4.
Адвокатлик сўровига жавоб бермаган ёки унга нисбатан асоссиз рад
жавобини юборган ташкилотлар учун маъмурий жавобгарликни кучайтирадиган
нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилиши мақсадга
мувофиқ.
5.
Қозоғистон
ва Украинадаги сингари сўров юбориш тартиби бўйича махсус
йўриқнома ва намунавий шакллар тасдиқланиши керак.
6.
Адвокатлик сўрови орқали олинган маълумотлар фақат ишонч
билдирувчи шахс манфаатида қонуний равишда ишлатилиши шарт бўлиб, ушбу
ахборот билан ишлаш тартиби “адвокатлик сири” принципи асосида аниқланиши
керак.
Адабиётлар
1.
Code de déontologie des avocats. –
Paris: Conseil National des Barreaux, 2005.
2.
Décret n° 91
-1197 du 27 novembre 1991 organisant la profession d'avocat.
–
Journal Officiel de la République Française. –
1991.
–
Disponible sur:
https://www.legifrance.gouv.fr
3.
Federal Rules of Civil Procedure, Rules 26
–
37.
–
United States Courts.
–
Current
through 2024.
–
Available at: https://www.uscourts.gov/rules-policies/current-rules-
practice-procedure
4.
Азербайҗан
Республикасининг
«Адвокатлар
ва
адвокатлик
фаолияти
тўғрисида»ги
Қонуни
, 28.12.1999
йил, № 783
-IQ (
кейинги
таҳрирлари
билан
).
–
Боку
:
Азәрбайҗан
Республикаси
Адлия
вазирлиги
.
–
URL: https://e-
qanun.az/framework/1113
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
214
5.
Конституция
Азәрбайҗан
Республикаси
, 12.11.1995
йил
(
амалдаги
таҳрир
:
2022
йилгача
).
–
Модда
61:
Ҳуқуқий
ёрдамга
бўлган
кафолат
.
–
URL: https://e-
qanun.az/framework/897
6.
Кодекс Республики Казахстан об административных правонарушениях от
5 июля 2014 года № 235
-
V (в редакции на 2024 г.) –
Астана
:
ИС Параграф. –
Ст. 668.
7.
Кодекс Украины об административных правонарушениях (в ред. на 2024
г.) –
Киев: Верховная Рада Украины. –
Ст. 212
-3.
8.
Loi n 71-
1130 du 31 décembre 1971 portant réforme de certaines professions
judiciaires et juridiques.
–
Journal Officiel de la République Française. –
1971.
–
Disponible sur: https://www.legifrance.gouv.fr
9.
Адвокатлик
фаолиятининг
кафолатлари
ва
адвокатларнинг
ижтимоий
ҳимояси
тўғрисида
:
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
25.12.1998
й. № 721
-I //
Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
–
https://lex.uz/docs/29626 (
қонуний
таҳрир
: 20.09.2024
й., № ЎРҚ
-963-
сон
).
10.
Уголовный кодекс Республики Казахстан от 3 июля 2014 года № 226
-V
(в ред. на 2024 г.) –
Астана
:
ИС Параграф. –
Ст. 435.
11.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: 1992 йил 8 декабрда қабул
қилинган (2023 йил 30 апрелдаги таҳририда). –
М.: Ўзбекистон Республикаси
Қонун
ҳужжатлари маълумотлар миллий базаси. –
URL: https://lex.uz/docs/
6445147
(мурожаат қилинган сана: 30.03.2025).
12.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Адвокатура тўғрисидаги
Қонуннинг 7¹
-
моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида», 2023 йил 9 август, № ЗРУ
-
862.
–
Кучга кириш санаси: 2023 йил 10 август. –
URL: https://lex.uz/docs/6722956
13.
Федеральные правила гражданского судопроизводства США (Federal Rules of
Civil Procedure).
–
Разделы 26–
37.
–
Доступ: https://www.law.cornell.edu/rules/frcp
14.
Закон Республики Казахстан от 5 июля 2018 года № 176
-VI
«Об адвокатской деятельности и юридической помощи». –
Астана: ИС Параграф.
15.
Закон Республики Узбекистан от 27 декабря 1996 года № 349
-I
«Об адвокатуре» (в редакции от 27.02.2024 г.). –
Ташкент: Национальная база
данных законодательства –
https://lex.uz/docs/58372
16.
Закон Украины от 5 июля 2012 года № 5076
-
VI «Про адвокатуру та
адвокатську діяльність». –
Київ
:
Верховна Рада України.
17.
Баева Н. А., Баева К. М. Получение доказательственной информации
адвокатом в уголовном судопроизводстве // Закон и право. –
2022.
–
№ 2. –
С. 123–
128.
18.
Барышникова И. С. Анализ проблем правового регулирования
деятельности адвокатов и адвокатских образований в РФ // Вестник
магистратуры. –
2021.
–
№ 3
-1 (114).
–
С. 44–
46.
19.
Калачева Е. Н. К вопросу о стандартизации адвокатской деятельности //
Евразийская адвокатура. –
2023.
–
№ 2 (61). –
С. 51–
55.
20.
Костин Д. А. Неэффективность института адвокатского запроса. Права
человека как конституционная ценность в современном мире // Права человека в
современном мире. –
2022.
–
№ 1. –
С. 87.
21.
Максимов О. А., Иванов М. Г., Кабанов П. А. Адвокатский запрос как
эффективная мера
правозащитной деятельности // Правовая защита бизнеса в
условиях цифровой экономики. –
2022.
–
С. 112–
114.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
215
22.
Матмуротов А. Р. Адвокат сўрови: муаммолар ва уларнинг ечимлари //
Илмий амалий ҳуқуқий тадқиқотлар журнали. –
2024.
–
№ 1. –
С. 45–
51.
23.
Мамедова С. М. Адвокатская деятельность в Азербайджане: состояние и
перспективы развития // Евразийская адвокатура. –
2023.
–
№ 5. –
С. 26–
30.
24.
Нурумов Д. Ж. Теоретическая и правовая основа адвокатского запроса //
Общество и инновации. –
2022.
–
Т. 3. –
№ 8S. –
С. 296–
300.
25.
Пыленко И. П., Жевец А. М., Таксиди Ю. К. Проблемы участия
представителей в арбитражном процессе // Международный журнал
гуманитарных и естественных наук. –
2022.
–
№ 11
-5.
–
С. 24–
27.
26.
Рябова О. А., Рябов П. Р. Проблемные аспекты реализации адвокатом
права на адвокатский запрос // Гуманитарные, социально
-
экономические и
общественные науки. –
2023.
–
№ 2. –
С. 149–
151.
27.
Савин Я. С., Травин А. В. Организация адвокатской деятельности и
адвокатуры в Российской Федерации // Universum: экономика и юриспруденция. –
2024.
–
№ 3 (113). –
С. 30–
31.
28.
Терела Е.А., Костин Д.А. Неэффективность института адвокатского
запроса: права человека как конституционная ценность в современном мире //
Права человека в современном мире. –
2022.
–
№ 1. –
С. 87.
29.
Шарипов Ф.Х. Адвокатлик сўровининг назарий
-
ҳуқуқий асослари //
Юридик фанлар электрон журнали. –
2023.
–
№ 4. –
С. 75–
79.
30.
Исаева Л. Реформы в сфере адвокатуры Азербайджана: между
законодательством и реальностью // Адвокатская газета. –
2023.
–
№ 11. –
Режим доступа:
https://www.advgazeta.ru/mneniya/reformy-v-sfere-advokatury-azerbaydzhana/
31.
Model Rules of Professional Conduct / American Bar Association.
–
2023.
–
Available at: https://www.americanbar.org/groups/professional_responsibility/
publications/model_rules_of_professional_conduct/
