Авторы

  • Абдукодир Абдибоситов
    Преподаватель, Институт повышения квалификации МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp310-315

Ключевые слова:

Органы внутренних дел профессионально-правовое сознание патрульно-постовая служба дорожно-патрульная служба инспектор профилактики правовые знания тестирование планшет цифровые технологии служебная дисциплина профессиональная квалификация

Аннотация

В статье рассматривается предложение о внедрении системы коротких тестовых испытаний перед началом службы сотрудников органов внутренних дел с использованием планшетов. Данный механизм способствует укреплению правовых знаний сотрудников, повышению служебной дисциплины, оценке профессиональной квалификации и эффективному использованию цифровых технологий. Также анализируются его преимущества, практическое применение, возможные проблемы и пути реализации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Innovative Approaches to Enhancing the Professional-

Legal Consciousness of Internal Affairs Officers

Abdukodir ABDIBOSITOV

1

Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

28 February 2025

Accepted 20 March 2025

Available online

15 April 2025

The article examines the proposal to introduce a system of

short test assessments before the start of service for law

enforcement officers using tablets. This mechanism contributes

to strengthening legal knowledge, improving service discipline,

assessing professional qualifications, and effectively utilizing

digital technologies. The article also analyzes its advantages,

practical implementation, potential challenges, and ways of

execution.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp

310-315

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Law enforcement agencies,

professional legal

consciousness,

patrol service,

traffic patrol service,

preventive inspector,

legal knowledge,

testing,

tablet,

digital technologies,

service discipline,

professional qualification.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий

-

ҳуқуқий

онгини оширишда инновацион ёндашувлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Ички ишлар органлари,

касбий

-

ҳуқуқий онг,

патруль

-

пост хизмати,

йўл

-

патруль хизмати,

профилактика

инспектори,

ҳуқуқий

билимлар,

тест синови,

планшет,

рақамли технологиялар,

хизмат интизоми.

Мазкур

мақолада

ички

ишлар

органлари

ходимларининг

касбий

-

ҳуқуқий

онгини

ошириш

механизми сифатида хизматга киришишдан олдин

планшет орқали тест синовларини жорий этиш таклифи

таҳлил қилинган. Ушбу тизим ходимларнинг ҳуқуқий

билимларини мустаҳкамлаш, хизмат интизомини ошириш,

малакасини баҳолаш ва рақамли технологиялардан

самарали фойдаланишга хизмат қилади. Шунингдек, унинг

афзалликлари,

амалиётдаги

татбиқи,

эҳтимолий

муаммолар ва амалга ошириш йўллари кўриб чиқилган.

1

Teacher, The Advanced Training Institute of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: abduqodir.online@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

311

Инновационные

подходы

к

повышению

профессионально

-

правового сознания сотрудников

органов внутренних дел

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Органы внутренних дел,

профессионально

-

правовое сознание,

патрульно

-

постовая

служба,

дорожно

-

патрульная

служба,

инспектор профилактики,

правовые знания,

тестирование,

планшет,

цифровые технологии,

служебная дисциплина,

профессиональная

квалификация.

В

статье рассматривается предложение о внедрении

системы коротких тестовых испытаний перед началом

службы сотрудников органов внутренних дел с

использованием

планшетов.

Данный

механизм

способствует укреплению правовых знаний сотрудников,

повышению

служебной

дисциплины,

оценке

профессиональной

квалификации

и

эффективному

использованию

цифровых

технологий.

Также

анализируются

его

преимущества,

практическое

применение, возможные проблемы и пути реализации.

Ички ишлар органларининг самарали фаолият юритиши ходимларнинг касбий

тайёргарлиги ва ҳуқуқий онгининг юқори даражада шаклланганлиги билан боғлиқ.

Ходимларнинг хизмат жараёнида қонунийлик, тартиб

-

интизом ва касбий

масъулиятни таъминлаши жамият хавфсизлиги ва адолатни қарор топтиришда

муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, ички ишлар органлари ходимларининг

касбий

-

ҳуқуқий онгини доимий равишда ошириб бориш механизмларини ишлаб

чиқиш ва такомиллаштириш долзарб масалалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини

таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари

фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ–

6196-

сонли Фармонида

ҳам мазкур масаланинг аҳамияти

таъкидланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ,

“маънавий

-

маърифий ишларнинг

самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, малакали кадрларни

узлуксиз тайёрлаш тизимини яратиш”

вазифаси белгиланган [1].

Бу эса ички ишлар органлари ходимларини узлуксиз ўқитиш, уларнинг

касбий савиясини мунтазам ошириш ҳамда хизмат самарадорлигини янада

кучайтиришга қаратилган чора

-

тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

зарурлигини англатади. Шу муносабат билан, кадрлар тайёргарлигини кучайтириш,

ҳуқуқий

билимларни мунтазам янгилаб бориш ҳамда замонавий ўқитиш

технологияларини жорий этиш масалалари жуда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда ички ишлар органларида, айниқса

патруль

-

пост хизмати

(ППХ)

,

йўл

-

патруль хизмати (ЙПХ)

ҳамда

профилактика инспекторлари

томонидан махсус дастурий таъминот билан жиҳозланган

планшетлардан

фойдаланиш

йўлга қўйилган [2]. Ушбу қурилмалар хизмат фаолиятини

замонавий ва самарали ташкил этишга имкон яратади. Хусусан, планшетлар

орқали ҳуқуқбузарликларни қайд этиш, фуқароларни идентификация қилиш, йўл

ҳаракати

қоидаларига оид жарималарни электрон тарзда расмийлаштириш

ҳамда

марказ билан тезкор ахборот алмашиш имконияти яратилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

312

Ҳозирги

кунда юқоридаги ходимларнинг касбий

-

ҳуқуқий онгини ошириш

мақсадида Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси, йўл

-

патруль ва патруль

-

пост хизмати

бўлинмалари ходимларини

“Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш тизимини ташкил этиш

тўғрисида”ги 98

-

сонли буйруғи

қабул қилинган. Мазкур буйруққа мувофиқ, ички

ишлар органларининг бевосита фуқаролар билан мулоқотда бўладиган юқорида

кўрсатилган хизматлари ходимларини узлуксиз ўқитиш жараёнини самарали ташкил

этиш мақсадида

ИИВ Малака ошириш институтида махсус малака ошириш ўқув

курслари

ташкил этилган. Ушбу курслар ходимларнинг хизмат жараёнида ҳуқуқий

меъёрларга риоя қилиш кўникмаларини ошириш, фуқаролар билан мулоқот

маданиятини ривожлантириш ва уларнинг касбий компетенцияларини янада

мустаҳкамлашга йўналтирилган [3

].

“Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш жараёнини

самарали ташкил этиш

юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва тегишли бўлинмалар

учун аниқ вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ходимларни соҳавий хизматда

ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир марта хизматдан ажратилган

ҳолда ИИВ Малака ошириш институти базасида умумий ва махсус модуллар бўйича

анъанавий шаклда узлуксиз ўқитишни ташкил этиш

назарда тутилган [4].

Бироқ,

ҳар

уч йилда

ўтказиладиган бундай ўқув курслари

ходимларнинг

касбий

-

ҳуқуқий билимларини

доимий мустаҳкамланиб ва ривожланиб

боришига

етарли кафолат бермайди. Чунки ҳуқуқий меъёрлар ва хизмат

талаблари тез

-

тез ўзгариб боради, ходимларнинг эса доимий равишда янги

билимларни эгаллашга эҳтиёжи бор. Ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини тўлиқ

ва қонуний бажариши учун доимий равишда билимларини ошириб бориши зарур.

Бу эса фақат бир марталик ўқув курслари билан эмас, балки тизимли равишда

амалга оширилиши керак. Ходимлар қонунчиликдаги ўзгаришлар, янги меъёрий

ҳужжатлар

ва хизмат талаблари ҳақида мунтазам равишда маълумот олиши

лозим. Шу боисдан, ходимларнинг билим даражасини ошириш ва уларнинг хизмат

жараёнида ҳуқуқий меъёрларга қатъий риоя қилишларини таъминлаш учун янги

инновацион усулларни жорий этиш зарур. Бундай механизмлардан бири сифатида

“Ходимларнинг хизматга киришидан олдин планшет орқали қисқа тест

синовларини топшириш тизими”ни

жорий этишни таклиф қиламиз.

Таклиф этилаётган механизмга кўра, ички ишлар органлари ходимлари

хизмат вазифаларини бажара бошлашдан аввал планшетни ёқиб, тизимга ўз логин

ва пароли билан киради. Ушбу жараёндан сўнг, планшет ишга тушиши учун ходим

хизмат фаолиятига оид

10

–15 та тест саволига жавоб бериши талаб этилади

.

Тест саволларига муваффақиятли жавоб берилгандан сўнг, планшет ишга тушади

ва ходим хизмат вазифаларини бажариши мумкин бўлади.

Бу тизим ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш билан бирга,

уларнинг ҳуқуқий билимларини доимий равишда янгилаб боришларига ҳам ёрдам

беради. Тест саволлари ҳар куни тасодифий равишда танланиб, қонунчиликдаги

янгиликлар, хизмат интизоми, ҳуқуқий меъёрлар ва амалий кўникмаларга оид

билимларни синовдан ўтказишга хизмат қилади.

Мазкур механизм қуйидагича ишлайди:

1.

Ходим

планшетни ёқади

ва

логин

-

парол орқали тизимга киради

;

2.

Тизим

тасодифий тест саволларини

тақдим этади (10

-

15 та)

;

3.

Ходим тест саволларини белгиланган вақт ичида ечиши керак

;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

313

4.

Агар

ходим етарли даражада тўғри жавоб бермаса

, тестни қайта

топшириш имконияти берилади

;

5.

Муваффақиятли якунланган тақдирда

, планшет ишлашга тайёр ҳолатга келади.

Агар ходим кетма

-

кет бир неча марта тестдан ўта олмаса, у тўғрисида

тегишли хулоса чиқарилиб, унга қўшимча ўқув курслари тавсия қилинади.

1-

расм. Ходимларнинг хизматга киришидан олдин планшет орқали қисқа

тест синовларини топшириш тизими

Бу тизим янада самарали бўлиши учун унга қуйидаги функцияларни қўшиш

мумкин:

ҳар

бир ходимнинг тест натижаларини электрон статистика шаклида

сақлаш

бу ходимнинг билим даражасини таҳлил қилишга ёрдам беради

;

тест саволларини тармоқ орқали янгилаш

қонунчиликдаги

ўзгаришларни инобатга олиб, саволлар автоматик равишда янгиланиб боради

;

ходимларнинг билим даражасига қараб рейтинг тизимини жорий

этиш

юқори натижа кўрсатган ходимлар рағбатлантирилиши мумкин

.

Мазкур инновацион тизимнинг жорий этилиши қуйидаги

афзалликлар

ни

беради:

биринчидан,

касбий

-

ҳуқуқий

билимлар

доимий

равишда

мустаҳкамланиб боради.

Ҳар

бир ходим хизматга чиқишдан олдин тест

топшириқларини бажариши керак. Бу амалиёт уларнинг ҳуқуқий билимларини

доимий равишда янгилаш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради. Чунки қонунчилик ва

хизмат қоидалари вақт ўтиши билан ўзгариб боради, шунинг учун ходимлар

доимий равишда янги билимларни эгаллашлари зарур.

Тест синовларини мунтазам топшириш натижасида ходимлар ўз

билимларини текшириб, хатоларини аниқлаб, камчиликларини тўғрилаш

имкониятига эга бўладилар. Бу усул ўқув жараёнини самарали ташкил этишга ва

ходимларнинг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга,

ходимлар турли ҳолатларда тўғри қарор

қабул қилиш кўникмасига эга бўладилар.

Шу сабабли, хизматга киришишдан олдин тест топшириқларини бажариш

тизими жорий этилса, бу ходимларнинг касбий

-

ҳуқуқий билимларини доимий

равишда ривожлантириш ва хизмат самарадорлигини оширишга ёрдам беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

314

иккинчидан,

хизмат жараёнида хатоликларнинг камайишига олиб

келади.

Ҳуқуқий

билимлари мустаҳкам бўлган ходим ўз хизмат вазифаларини

аниқ, қонуний ва масъулият билан бажаради. Чунки у қонунчилик талабларини
яхши тушунади ва ишни тўғри ташкил қилади. Бу эса унинг хизмат жараёнида
хатоларга йўл қўймаслигига ёрдам беради.

Бундай ходимлар ўз ваколатларини билиб иш юритади, қонунбузарликларга

йўл қўймайди ва коррупциядан йироқ бўлади. Чунки қонун ва тартиб

-

қоидаларни

тўлиқ тушуниш шахсий манфаатларни эмас, хизмат бурчини биринчи ўринга
қўйишга ёрдам беради. Шу боис, ҳуқуқий билимлар ходимнинг ҳалол ва самарали
ишлашини таъминлайди.

учинчидан,

ходимларда интизом ва жавобгарлик

ҳиссининг ошишига

сабаб бўлади.

Тест тизими ходимларнинг билимларини ҳар куни текшириш

имконини беради. Ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларига тайёр эканлигини
тасдиқлаш учун тест саволларига жавоб беради. Бу жараён орқали у ўз билим
даражасини баҳолайди ва хатоларини аниқлаб, уларни тўғрилашга ҳаракат қилади.

Бундай тизим ходимларнинг масъулиятини оширади, чунки улар ҳар куни

синовдан ўтишга тайёрланиши керак бўлади. Шунингдек, бу усул интизомни
мустаҳкамлашга ёрдам беради, чунки ходимлар хизмат талабларига риоя қилишга ва
ўз касбий билимларини мунтазам равишда оширишга мажбур бўлади.

Бу эса хизмат

самарадорлигини оширишга ва қонунбузарликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

тўртинчидан,

ходимларнинг жорий касбий

-

ҳуқуқий билим даражаларини

таҳлил қилиш ва ўқитиш имкониятини кенгайтиради.

Ходимларнинг тест

натижалари махсус тизимда сақланиб борилади. Ҳар бир ходимнинг билим даражаси
доимий равишда баҳоланади ва таҳлил қилинади. Агар тест натижаларида
камчиликлар аниқланса, бу ходим учун қўшимча ўқув курслари ташкил этилади.

Бундай ёндашув орқали ходимлар ўзларининг заиф томонларини билиб

оладилар ва уларни тўғрилаш имконига эга бўладилар. Қўшимча ўқув
машғулотлари ходимларнинг билимларини мустаҳкамлаш, янги ҳуқуқий
нормалар ва хизмат қоидалари бўйича тушунчаларини кенгайтиришга ёрдам
беради. Шу тариқа, хизмат самарадорлиги ошади ва ҳуқуқий билимлар бўйича
етишмовчиликлар бартараф этилади.

бешинчидан,

замонавий технологиялардан самарали фойдаланишни

таъминлайди.

Планшет орқали тест топшириш тизими ички ишлар органларида рақамли

технологиялардан фойдаланиш имкониятларини оширади. Бу тизим хизмат
жараёнларини автоматлаштиришга ва ходимларнинг билимларини тезкор
баҳолашга ёрдам беради.

Шунингдек, рақамлаштириш жараёни орқали ходимлар ҳужжатлар ва

қонунчилик

ҳужжатларини тезкор ўрганиш, ўз билимларини тест орқали баҳолаш

имкониятига эга бўладилар. Барча натижалар электрон тарзда сақланиб борилади,
бу эса таҳлил жараёнини осонлаштиради. Бундай ёндашув ички ишлар органлари
фаолиятини замонавий талабларга мослаштириш ва рақамли технологиялардан
самарали фойдаланишга ҳисса қўшади.

Ҳар

қандай инновацион тизим жорий этилишида баъзи

муаммолар

юзага

келиши мумкин. Қуйида ушбу муаммолар ва уларга нисбатан

ечимларни

таҳлил

қиламиз.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

315

Ходимлар тестларни механик ёдлаб олиш эҳтимоли мавжуд.

Ушбу

эҳтимолнинг олдини олиш мақсадида, ҳар куни тест саволлари янгиланиб

борилади ва уларнинг жавоблари тасодифий тартибда тақдим этилади. Ҳар

бир

савол турлича шаклда кўрсатилади, шу билан бирга, саволлар базаси мунтазам

такомиллаштирилади.

Бундай тизим

ходимларни тестларни механик ёдлашдан кўра, уларни тўғри

тушуниш ва таҳлил қилишга ундайди. Ҳар куни янги саволларга жавоб бериш

талаб қилингани учун ходимлар билимларини реал шароитларда қўллашни

ўрганадилар. Шунингдек, тест саволлари доимий равишда янгиланиши

ходимларнинг ҳақиқий билим ва кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.

Баъзи ходимлар тестдан ўтолмай, хизматга кечикиши мумкин

.

Ушбу

ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, уларга қайта тест топшириш имконияти

берилади. Агар ходим бир неча уринишдан кейин ҳам тестдан ўтолмаса, унинг

билимларидаги муаммолар аниқланади ва қўшимча ўқув машғулотларига

йўналтирилади.

Муҳим ҳолатларда, агар ходим тестдан ўта олмагани сабабли хизматга

кириша олмаса, бу ҳақда юқори раҳбариятга автоматик равишда хабар

юборилиши мумкин. Бу тизим орқали ходимларнинг тайёргарлик даражаси

назорат қилиниб, хизмат самарадорлиги оширилади. Шу билан бирга, ходимлар ўз

билимларини оширишга доимий эҳтиёж ҳис қилишади.

Стресс ва босимнинг ошиши

тест тизими ходимларда ортиқча

қийинчилик ва ишга бўлган ишончсизлик туғдирмаслиги керак. Ушбу ҳолатнинг

олдини олиш мақсадида, тестлар аввало осонроқ саволлардан бошланиб, аста

-

секин мураккаблашиб борадиган тизим асосида ишлаб чиқилади.

Бундай ёндашув ходимларга аввал тушунарли ва оддий саволларга жавоб

бериш орқали ишонч ҳиссини оширишга ёрдам беради. Кейинги босқичларда эса

уларнинг билимларини чуқурроқ баҳолаш имконияти яратилади. Шу орқали тест

жараёни кучли стрессиз, бир маромда ва самарали ўтиши таъминланади.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий

-

ҳуқуқий билимларини

ошириш мақсадида уларнинг хизмат фаолиятига киришишидан олдин қисқа тест

синовларини топшириш тизимини жорий этиш самарали механизмлардан бири

бўлиши мумкин. Бу тизим орқали ходимларнинг билим даражаси доимий равишда

баҳоланиб борилади, хизмат вазифаларини бажаришда қонунчилик нормаларига

қатъий

риоя қилиниши таъминланади ва ички ишлар органлари тизимининг

янада профессионал ва самарали ишлашига замин яратади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги

"Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида

ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–

6196-

сонли фармони.

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 431, 399, 148

-

сонли қарорлари.

3.

Ўз. Рес. ИИВнинг 2023 йил 28 февралдаги "Ички ишлар органларининг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси, йўл

-

патруль ва патруль

-

пост хизмати

бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз

ўқитиш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 98

-

сонли буйруғи.

4.

Умаров Закир Равупович. "Ички ишлар органларида кадрларни

тайёрлашда “фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитишнинг долзарб

масалалари."

Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management

Studies, vol. 1, no. 18, 2024, pp. 127-131. doi:10.5281/zenodo.14555466

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–6196-сонли фармони.

Вазирлар Маҳкамасининг 431, 399, 148-сонли қарорлари.

Ўз. Рес. ИИВнинг 2023 йил 28 февралдаги "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги 98-сонли буйруғи.

Умаров Закир Равупович. "Ички ишлар органларида кадрларни тайёрлашда “фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитишнинг долзарб масалалари." Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, vol. 1, no. 18, 2024, pp. 127-131. doi:10.5281/zenodo.14555466