Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Geopolitical processes in Russian-British relations in the late
XIX and early XX centuries and their impact on Central Asia
Zokir HOLIQOV
1
Fazliddin ABDURAIMOV
2
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 January 2021
Available online
01 February 2021
The foreign policy pursued by the developed colonial powers
in the late nineteenth and early twentieth centuries has
completely undermined the development of the emerging
independent states. In particular, the Caucasus and Central Asian
states had become an arena for similar political debates. This
article analyzes the scientific data on the political conflicts
between the world's largest empires, Britain and Russia, and
their negative consequences on the issue of ownership of the
territory and resources of Central Asia in the late XIX and early
XX centuries.
2181-
1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Russia
Great Britain
Foreign policy
Central Asia
Colonialism
Colonial policy
Economic and spiritual
Complexity
Territorial ownership
Border disputes and
compromise
XIX аср охири ва XX асрнинг бошларида Россия ва Англия
муносабатларидаги геосиёсий жараёнлар ва бунинг Ўрта
Осиёга таъсири
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Россия
Англия
Ташқи сиёсат
Ўрта Осиё
Мустамлакачилик
Колониал сиёсат
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида дунё
миқёсида
ривожланган
мустамлакачи
давлатлар
томонидан олиб борилган ташқи сиёсат эндигина оёққа
тураётган мустақил давлатлар тараққиётини бутунлай
издан чиқариб юборди. Айниқса, Кавказорти ва Ўрта Осиё
давлатлари худди шундай сиёсий тортишувлар аренасига
айланган эди. Мазкур мақолада XIX аср охири ва XX асрнинг
1
Associate professor, Termez State University, Termez, Uzbekistan
2
Student of Master’s degree,
Termez State University, Termez, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Issue -
2, №01 (2021) / ISSN 2181
-1415
63
Иқтисодий ва маънавий
асорат
Ҳудудий
эгалик
Чегаравий низолар ва
келишув.
бошларида Ўрта Осиё ҳудуди ва бойликларига эгалик
қилиш масаласида дунёнинг йирик империялари Англия ва
Россия ўртасидаги сиёсий низолар ва уларнинг салбий
оқибатлари
ҳақидаги
илмий
маълумотлар
таҳлил
қилинади.
Геополитические
процессы
в
Российско
-
Британских
отношениях в конце XIX
-
начале XX веков и их влияние на
Центральную Азию
АННОТАЦИЯ
Ключевые
-
слова
:
Россия
Великобритания
Внешняя политика
Центральная Азия
Колониализм
Колониальная политика
Экономическая и духовная
сложность
Территориальная
собственность
Пограничные споры и
компромисс.
Внешняя
политика,
проводившаяся
развитыми
колониальными державами в конце девятнадцатого и
начале двадцатого веков, полностью подорвала развитие
возникающих независимых государств. В частности, страны
Закавказье и Центральной Азии стали ареной подобных
политических дебатов. В статье анализируются научные
данные о политических конфликтах между крупнейшими
мировыми империями, Британией и Россией, и их
негативных последствиях в вопросе собственности на
территории и ресурсы Средней Азии в конце XIX
-
начале XX
веков.
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида дунё миқёсида ривожланган
мустамлакачи давлатлар томонидан олиб борилган ташқи сиёсат эндигина оёққа
тураётган мустақил давлатлар тараққиётини бутунлай издан чиқариб юборди.
Айниқса, Кавказорти ва Ўрта Осиё давлатлари худди шундай сиёсий тортишувлар
аренасига айланган эди. XIX асрнинг биринчи ярмида Кавказорти ҳудуди Россия ва
Англия зиддиятларига сабабчи бўлган бўлса, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб
инглиз
-
рус муаммоларининг марказида Ўрта Осиё масаласи турар
эди. Худди шундай
давлатлар сирасига Ўрта Осиёнинг монархик давлатлари ҳам киради. Мазкур уч
давлатнинг ўзаро низоси ва анархия тузуми Ўрта Осиё ҳудудига шимолдан Россия
империясининг ва жанубдан Англия қироллигининг ҳарбий ҳаракатлари учун
қулайлик туғдирди. Айниқса, Англиянинг колониал сиёсатда олиб бораётган
урушлари дунёнинг барча минтақасидаги давлатларни ташвишга солаётган эди.
Чунки Англия империясининг дунё ҳудудларини босиб олиш эвазига 1815
-1914-
йилларда орттирган территорияси 25 899 891
км/кв
га, аҳоли сони эса 400 миллион
кишига етган эди. Франциянинг машҳур саркардаси Наполеон Бонапарт Россиядан
мағлуб бўлгач, Англияга қарши турадиган куч қолмагандек эди. Аммо Буюк Британия
Россия билан Осиёда, Германия ва Франция билан Африкада, Америка билан Лотин
Америкасида кураш олиб боришга мажбур эди. Шунингдек Англия дунёнинг етакчи
денгиз давлатига айланиб бўлган эди. XIX асрда Англия Россия ва Усмонли Турклар
империяси Эрон ва Хитой инқирозидан сўнг Осиёда юзага келган сиёсий бўшлиқни
тўлдиришга ҳаракат қилишди. Россиянинг 1826
-1828-
йиллардаги рус
-
форс уруши,
1828-1829-
йиллардаги рус
-
турк урушидаги ғалабалари инглиз ҳукумитини талвасага
солиб қўйди.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Issue -
2, №01 (2021) / ISSN 2181
-1415
64
Ўзининг геосиёсий рақибини чўчитиб қўйиш мақсадида 1839
-
йилда Англия
Афғонистонга биринчи ҳарбий юришини бошлади ва биринчи инглиз
-
афғон урушида
мағлубиятга учради. Шундай бўлсада, Англия Ҳиндистондан Эронгача бўлган
территорияда ўз мустамлакачилик сиёсатини давом эттиришдан тўхтамади. 1876
-
йилда Англия Афғонистоннинг жанубий ўлкаси
-
Белужистонни
босиб олди. Бу даврда
Россия ўз қўшинлари билан, 1875
-
йилгача, ҳозирги Қирғизистон, Қозоғистон,
Ўзбекистон ҳамда Туркманистоннинг Кушка (Крестовое) вилоятигача эгаллаб олган
эди.
1878-
йилда икки йирик мустамлакачи давлатлар Осиёдаги ҳудудларда ўз таъсир
доираларини бўлиб олиш тўғрисида битимга келишиб олдилар. Шундай бўлса
-
да, 1902
-
йилда Англия Россияга қарши Япония билан иттифоқ тузди.
1905-
йилдаги Рус
-
Япон уруши даврида инглиз ҳукумати ўзини бетараф деб
ҳисобласа
-
да, аслида, Японияга яширинча қурол
-
яроғ ва маблағ етказиб турди. Бу эса,
пировард натижада, урушда Россиянинг мағлубиятга учрашига олиб келди.
1907-
йилда Россия Германияга қарши ҳарбий блок, яъни инглиз
-
француз
иттифоқи (Антанта)га аъзо бўлди ва икки рақиб империя ўзаро ҳамкорларга айланди.
Шунингдек, Россия Буюк Британиянинг Афғонистон устидан ўрнатган протекторатини
тан олди., Эрон эса Россия ва Англия таъсир доираларига бўлинди. Худди шундай Хитой
Европа давлатлари ўртасидаги таъсир доирасига айланди.
XIX-
XX аср оралиғида Россия территориал жиҳатдан дунёда Англиядан сўнг
иккинчи ўринда, аҳолиси жиҳатидан учинчи ўринда турар эди. Англия Россиянинг
Осиёдаги таъсирини заифлаштиришга ҳаракат қилса
-
да, Ўрта Осиёда амалга ошираётган
колониал сиёсатига аралаша олмасди. Чунки унинг Осиёдаги колониал сиёсатига Россия
ҳукумати аралашмас, балки ўз иттифоқчиси сифатида муносабатда эди.
XIX асрнинг охирида Россиянинг Осиё давлатлари билан чегалари анча яқинлашиб
қолди. Чунончи, 1895
-
йилда Помир тоғи бўйлаб чегара чизиқларининг ўтказилиши
Хитой ва Ҳиндистон давлатлари билан дипломатик муносабатларда бўлишни талаб
этарди.
Айни шу пайтда Хитойда тайпин деҳқонларининг қўзғолони кучайган давр,
Ҳиндистон эса инглиз мустамлакачилари қўлида эди. Худди шундай муҳитдан
фойдаланган Европа ва Рус мустамлакачилари мазлум халқлар устига кўплаб оғир
шартларни қўйишга улгурдилар.
Россия бу даврда Ўрта Осиёнинг Бухоро амирлиги,
Қўқон ва Хива хонликлари ҳудудларини босиб олди.
1894-
йилги чегара
-
бож ҳудудлари ҳисобига кўра, Россиянинг ҳудуди 22,8 млн.
Кв/км ни ташкил этиб, дунё ерларининг 17 % ини ташкил этарди. Аҳолиси эса 125,6 млн
кишини ташкил этган. Россиянинг яна бир имтиёзли томони метрополия аҳолисининг
босиб олинган ҳудудлар аҳолисига нисбатан 4 маратаба кўплигидадир. Бундан ташқари
Буюк Британия мустамлакалари территорияси ўз территориясидан юз баробар кўп
бўлиб, улар ер юзининг турли минтақаларида сочилиб ётар эди. Россиянинг
мустамлакалари эса ўзи билан битта минтақада жойлашган эди. Бу ҳолат колония
бошқаруви учун анча осон ва фойдали эди. Россия бутун
дунё колониал сиёсатида актив
иштирок этиб, ўзининг сиёсий жуғрофий манфаатларини биринчи ўринга қўйди.
Империянинг бошқа минтақалардан эмас, ўз минтақасидан, яъни қўшни давлатларнинг
ҳудудларини босиб олиши ягона ижтимоий –
сиёсий ва иқтисодий тизимнинг вужудга
келиши учун замин яратди. Бу эса метрополиянинг дунёда ҳеч бир мустамлакачи
давлатларга ўхшамайдиган ўзгача мустамлакачиликка асос солганлигини кўрсата олди:
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Issue -
2, №01 (2021) / ISSN 2181
-1415
65
Биринчидан, бу ҳудудлар кўп куч ишлатмасдан туриб босиб олинди;
Иккинчидан, монополистларнинг ўзлаштирма бойликларини ташиб кетиши
қулай ва ишчи кучи бепул ёки арзон;
Учинчидан, метрополиядан камбағал ва қочоқ деҳқонларни, ишчиларни кўчириб
келиш, янги қишлоқ ва шаҳарчалар ташкил қилиш қулай эди.
Шундай ҳолатда Ўрта
Осиё халқлари мустаҳкам занжирлар билан асоратга солинди. Қарамлик ва
мустамлакачилик сиёсати жойларда олиб борилган ижтимоий –
сиёсий, маънавий
-
маърифий ислоҳотларда намоён бўла бошлади. Аммо Россиянинг Ўрта Осиёни босиб
олиши билан рус ва европа саноатининг кириб келиши Россияда ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг кириб келишини кучайтирди, товар айирабошлаш кучайиб кетди. Ўрта
Осиё ҳунармандчилигининг айрим соҳаларида инқироз бошланди. Хусусан, йирик савдо
ҳунармандчилик шаҳарларидаги кулолчилик мактаблари чинни идишлар кириб келиши
натижасида кейинги ўринларга тушиб кетди. Россия маҳсулотларини сотиш учун бозор
шаклланди ва маҳаллий ҳудуд йирик хом ашё базасига айлантирилди. Шунинг учун XIX
асрнинг 70
-
йилларидан бошлаб Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларини Москва билан
боғлайдиган темир йўл қурилиши бошлаб юборилди. Темир йўлнинг қурилиши анчадан
буён жаҳон бозоридан узилиб қолган Ўрта Осиёнинг ҳунармандчилик маҳсулотларининг
экспорт қилиш имкониятини оширди. Бу бир жиҳатдан империалистик давлатларни
қарам ва жаҳон цивилизациясидан ортда қолган колонияларга бир қадар маърифатли
маданият киритгандек кўрсатади. Миллий кадрларни тайёрлаш, халқни маърифатли
қилиш, руслашган тузем (қолоқ) халқлар учун мактаблар очиш
-
буларнинг барчаси,
аслида, Россия империясининг иқтисодий ва сиёсий манфаатлари асосида ташкил
қилинган эди.
Сиёсий соҳада хонликлар ўртасидаги ўзаро урушларга ва қулчиликка
барҳам берилди. Қорақалпоқ ва туркман қабилаларида сақланиб қолган патриархал
уруғчилик тузумини тугашига олиб келди. Аммо икки томонлама, маҳаллий зодагонлар
ва рус монополистларнинг зулми кучайиб борди. Чоризмнинг Туркистон ҳудудидаги
босқинчилик ҳаракатларининг салбий ва ижобий оқибатлари ҳақида фикр юритилганда,
унинг сиёсати рус “цивилизаторлиги” деб аталганлигини ҳам эсда тутишимиз лозим.
Адабиётлар:
1.
Бунаков Е.В. К истории сношении России с среднеазиатскими ханствами в
XIXв.// Советское Востоковедение.Т.2.М; Л, 1941.
2.
Внешняя политика России второй половины XIX в. М.,1994.
3.
Зиёев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. Т.,
“Шарқ”, 1998.
4.
Хидоятов Г.А. Из истории англо
-
русских отношений в Средней Азии. Т., 1969.
5.
Аҳмаджонов Ғ. Россия империяси Марказий Осиёда. Т., 2003.
6.
The Penguin Historical Atlas of the British Empire
. Penguin.
7.
Любименко И.И. Англия и Россия в XVII
в. // Английская буржуазная
революция XVII века. М., 1954. Т. 2. С.90
-118.
8.
Yusupovich, K. S. (2020). The Emergence Of Religious Views Is Exemplified By The
Southern Regions. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 2(10),
143-145.
