Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Specific aspects of liability for infringement of intellectual
property rights
Pulat KOBILOV
1
Specialized branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 January 2021
Available online
10 February 2021
This article discusses the objects of intellectual property, its
characteristics, its role in a market economy, science and
education, and its stakeholders. Also, the protection of
intellectual property rights, liability for infringement of
intellectual property rights, the views of scholars in this field,
theexisting shortcomings and gaps in national legislation in
relation to intellectual property rights, experience of foreign
countries offers suggestions and final conclusions to address the
existing problems in the protection of intellectual property
rights.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Intellectual property rights,
exclusive rights,
license,
intellectual property
protection,
liability,
relatedrights objects,
national strategic
development program,
counterfeit copy.
Интеллектуал
мулк
ҳуқуқини
бузганлик
учун
жавобгарликнинг ўзига ҳос жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
интеллектуал мулк
ҳуқуқи,
мутлақ ҳуқуқлар,
лицензия,
интеллектуал мулк
ҳимояси,
жавобгарлик,
турдош ҳуқуқлар
объектлари,
Ушбу мақолада интеллектуал мулк объектлари, унинг
хусусиятлари, унинг бозор иқтисодиётидаги, фан
-
таълим
соҳасидаги ўрни, ундан манфаатдор шахслар тўғрисида
фикр
юритилади.
Шунингдек,
интеллектуал
мулк
объектларига
бўлган
ҳуқуқларнинг
ҳимояланиши,
интеллектуал мулк ҳуқуқи бузганлик учун жавобгарлик
масалалари, ушбу соҳада олимларнинг фикр мулоҳазалари,
интеллектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатларда
миллий қонунчиликдаги мавжуд камчилик ва бўшлиқлар,
1
Lecturer of Specialized branch of Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan
E-mail: pulatk234@gmail.com
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2021) / ISSN 2181-1415
266
миллий стратегик
ривожланиш дастури,
контрафакт нусха.
.
хорижий давлатлар тажрибаси, интеллектуал мулк
ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласидаги мавжуд муаммоларни
ҳал этиш учун таклифлар ҳамда якуний хулосалар
билдирилган.
Основные аспекты ответственности за нарушение прав
интеллектуальной собственности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
права интеллектуальной
собственности,
исключительные права,
лицензия,
защита интеллектуальной
собственности,
ответственность,
объекты смежных прав,
национальная программа
стратегического развития,
поддельная копия.
В
этой статье обсуждаются объекты интеллектуальной
собственности, ее характеристики, ее роль в рыночной
экономике,
науке
и
образовании,
а
также
ее
заинтересованные стороны. Кроме того, защита прав
интеллектуальной
собственности,
ответственность
за
нарушение
прав интеллектуальной собственности, мнения
ученых в этой области, существующие недостатки и пробелы
в национальном законодательстве в отношении прав
интеллектуальной собственности, опыт зарубежных стран
предлагает предложения и окончательные выводы для
решения
существующие
проблемы
в
защите
прав
интеллектуальной собственности.
Интеллектуал
мулкнинг
юқори
даражада
ҳимояланганлик
даражаси
мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги ва ташқи имиджини оширишнинг муҳим
кафолати ҳисобланади. Интеллектуал мулк соҳасида самарали ҳуқуқий муҳофаза ва
ҳимоя тизимини яратмасдан туриб, мамлакатнинг инновацион тараққиёти ҳамда
иқтисодий хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди. Бу борада нафақат интеллектуал мулк
бўйича ваколатли давлат органлари, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, божхона,
монополия ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи турли мутасадди органлар
ҳамда судларнинг ҳам алоҳида ўрни мавжуд. Бугунги кунга келиб, ҳар бир давлатнинг
бойлиги ундаги инсон капитали, адабий
-
бадиий фонди, аъанавий ҳунармандчилиги ва
билимлари, генетик ва биологик ресурслари билан ўлчаниши ҳеч кимга сир эмас.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев раислигида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда соҳа ривожи
учун билдирилган бир қатор масалалар қатори, патент эгалари ва тадқиқотчиларни
турли тадбиркорлик субъектлари билан боғлаш, уларни ҳамкорлик масаласига алоҳида
эътибор қаратилди
2
. Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги «2019–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
ПФ–
5544-
сон Фармони
билан тасдиқланган «2019–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси»да ҳам илмий фаолият
натижаларини тижоратлаштириш даражаси пастлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган
3
.
Дунёда ҳар бир жамият тараққиётида интеллектуал мулк ҳуқуқи муҳим ўрин
эгаллагани учун ҳам ҳимоя қилиниши лозим. Шунингдек, халқаро ҳужжатларда ҳам
2
https://president.uz/uz/lists/view/3887
3
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 06/18/5544/1951-сон
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2021) / ISSN 2181-1415
267
мулк ҳуқуқининг ажралмаслигини, унинг ҳимоя қилиниши зарурлиги белгилаб
қўйилган.
Зеро, мамлакатнинг инновацион тараққиёти ва саноати ривожида интеллектуал
мулк объектларининг тижоратлаштириш шунингдек унинг ҳимояси муҳим ўрин
тутади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 164−моддасида мулк ҳуқуқи
шахснинг ўзига қарашли мол
-
мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва
уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб
қилиш ҳуқуқидан иборатлиги белгиланган.
Шунингдек, фуыаролик кодекснинг 169
-
моддасига кўра интеллектуал мулк
объектлари мулк бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Интеллектуал мулк
объектлари жумласига киради: 1) интеллектуал фаолият натижалари: (фан, адабиёт ва
санъат асарлари; ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд
эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари; электрон
ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари; ихтиролар, фойдали
моделлар, саноат намуналари; селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот, шу
жумладан
ишлаб
чиқариш
сирлари
(ноу
-
хау);
2)
фуқаролик
муомаласи
иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс
эттирувчи воситалар: (фирма номлари; товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
товарлар чиқарилган жой номи; Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида
ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа
натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва
хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2019
йил
8
февралдаги
“Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-4168-
сон
қарорига мувофиқ интеллектуал мулкни
ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва умумэътироф этилган халқаро нормаларни
имплементация қилишга оид фаолияти қониқарсиз деб топилган. Шунингдек,
мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини
такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш,
мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017
—
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар
вазифалар белгиланган. Бунда
интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиниши энг асосий вазифалардан бири
ҳисобланади.
Интеллектуал мулк ҳуқуки
-
илмий
-
техник тараққиёт ютуқлари, инсон ижодий
фаолияти ва унинг мақсадларидан фойдаланишни, мутлақ ҳукуқпарни муҳофаза қилиш
ҳамда ғоят кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган
фуаролик ҳуқуқининг таркибий қисми ҳисобланади.
Дунёда ҳар бир жамият тараққиётида интеллектуал мулк ҳуқуқи муҳим ўрин
эгаллагани учун ҳам ҳимоя қилиниши лозим. Шунингдек, халқаро ҳужжатларда ҳам
мулк ҳуқуқининг ажралмаслигини, унинг ҳимоя қилиниши зарурлиги белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1034
-
моддасига кўра,
интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2021) / ISSN 2181-1415
268
нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига
кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш ҳуқуқи
тегишли бўлади. Ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал
мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг
рухсати билан йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий ва
жиноий жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекснинг
177
1
-
моддасига кўра асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф
равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар
объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг
эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг
нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида,
уларни ишлаб чиқариш жойлари
тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари
ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатганда, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг
контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун
фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир
этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир
бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса —
беш бараваридан ўн
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ҳудди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси
қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, асарларнинг ва
турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни
такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни
ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор
шахсларга эса —
ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади
4
. Мазкур маъмурий жавобгарликнинг кодексимизга киритилишада
Германия, Франция, Швейцария, Нидерландия, Швеция, Дания Қироллиги, Хитой,
Япония, Эстония, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби мамлакатларнинг
тажриба ва амалиётлари ўрганилганлигини таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
149-
моддасига мувофиқ
тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш,
ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги
маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар
муаллифнинг розилигисиз ошкор қилинганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади
5
.
Шу ўринда айтиш жоизки, юридик шахслар томонидан интеллуктуал мулк
ҳуқуқларини бузилганик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмаган, аксинча
уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган.
4
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
// Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон.
5
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 26.03.2020
й., 03/20/613/0362-сон.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2021) / ISSN 2181-1415
269
Кўпгина хориж давлатларида ушбу амали ёт кенг қўлланилиб келинади хусусан,
Германиянинг манашу ижтимоий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи
“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги (Act on Regulatory Offences, 1987) қонунида
юридик шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан жавобгарликка тортиш назарда
тутувчи норма мавжуд. Унга кўра, агар маъмурий ҳуқуқбузарлик бошқарув органлари
қарорига биноан эмас, балки ўз ташаббуси билан ишлайдиган ходим ёки мансабдор
шахс томонидан содир этилган бўлса, ўз навбатида, бу ҳаракатлар ташкилот учун
бирон
-
бир имтиёз ва афзалликларга олиб келмаса, юридик шахс маъмурий
жавобгарликка тортилмаслиги лозимлиги белгиланган.
Бундан кўринадики, ҳуқуқбузарлик юридик шахс манфаатларини кўзлаб содир
қилинадиган бўлса, у ҳолда юридик шахс жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади.
Манашу каби амалиётни қатор ҳамдўстлик (РФ, Белорусь) давлатларида ҳам
учратишимиз мумкин.
Ҳуқуқбузарлик
содир қилинишини кўриб чиқдик, агарда юридик шахс
шартномавий –
ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳолатларда интеллектуал
мулк объектларини бузадиган ва шу каби бошқа мажбуриятларини бажармаса бошқа
давлатлар қонунчилигида бўлгани каби юридик шахсни суд орқали мажбурий тугатиш
сингари фуқаролик жавобгарлик белгилаш жоиз.
Муҳтасар қилиб айтганда, соҳани ривожлантириш учун, жиноят қонунчилига
юридик шахсларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи нормани ҳам жорий қилиш ва
албатда Францияда бўлгани каби соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи
қонунчилик ҳужжатларини ягона кодексга бирлаштириш актуаллигича қолмоқда.
Бундан тагқари соҳага оид норматив ҳужжатлар кодификация қилинса, интеллектуал
мулкга бўлган ҳуқуқни рўйҳатга олишдан то уни тижоратлаштириш қадар бўлган
босқични тартибга солувчи ҳам моддий ҳам процессуал нормаларни ўз ичига олган
уникал Кодекс бўлади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, интеллектуал мулк
кодексиини яратиш фикрини ва юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлигини
назарда тутувчи нормаларни жорий қилиш керак деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар
рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
//
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1
-
сон, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9
-
сон, 144
-
модда; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362
-
сон
.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
//
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3
-
сон; 26.03.2020
й., 03/20/613/0362
-
сон.
3.
Омон Оқюлов
.
Интеллектуал мулк ҳукуки. И.М.Мўминов номидаги Фалсафа ва
хуқуқ институти. Тошкент, 2005 йил, 12
-
13 бетлар
.
4.
Карпова Н.Н. Вступление России в ВТО и защита интеллектуальной
собственности –
«Российское предпринимательство», 2012. –
С. 17
-25
