Авторы

  • Альбина Таджибаева
    Кандидат юридических наук, доцент, кафедра Уголовно-процессуального права, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6-pp36-50

Ключевые слова:

уголовный процесс функция защиты защитник адвокат подозреваемый обвиняемый подсудимый

Аннотация

В данной статье рассматриваются различные аспекты процессуального регулирования и реализации функции защиты в уголовном процессе. В работе применяются описательный и сравнительный методы исследования, а также анализируются юридическая литература, законодательные акты и мнения ученых. Основной вопрос, мотивирующий исследование, связан с осуществлением функции защиты в уголовном процессе, как оно определено в соответствующих правовых документах. Расмотренно, что обеспечение права на защиту подозреваемых, обвиняемых и подсудимых, вместе с их процессуальными правами и обязанностями, является ключевым аспектом работы следователя, прокурора и суда, направленным на гарантирование реализации этих прав. Предоставление этого права означает, что подозреваемые, обвиняемые и подсудимые рассматриваются как обладатели всех необходимых процессуальных прав, которые позволяют им защищаться самостоятельно или с помощью защитника. В заключительной части статьи предлагаются научно-теоретические рекомендации по улучшению обеспечения права на защиту в уголовном процессе, а также обсуждаются соображения по совершенствованию практики.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of implementing the defense function in criminal
proceedings

Albina TADJIBAEVA

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2024

Received in revised form

15 June 2024

Accepted 25 June 2024

Available online

15 July 2024

This article explores various aspects of procedural

regulation and implementation of the defense function in

criminal proceedings. Descriptive and comparative research
methods are employed, along with analysis of legislative

documents, legal literature, and scholars' opinions. The main
question motivating the study concerns the right to defense in
criminal proceedings as outlined in legal documents. It

emphasizes that ensuring the right to defense for suspects,
defendants, and accused individuals, alongside their procedural

rights and obligations, is a key aspect of the work of
investigators, prosecutors, and the court aimed at guaranteeing
the realization of these rights. Providing this right means that

suspects, defendants, and accused individuals are considered to
possess all necessary procedural rights enabling them to defend
themselves either independently or with the assistance of a

defense counsel. The concluding part of the article offers
scientific and theoretical recommendations for improving the

protection of the right to defense in criminal proceedings, as
well as considerations for enhancing practice.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6/S-pp36-50

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

criminal procedure,

defense function,

defense attorney,

lawyer,

suspect,

defendant,

accused.

Жиноят процессининг ҳимоя функциясини процессуал
амалга оширилишининг ўзига хос жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жиноят процесси,

ҳимоя

функцияси,

ҳимоячи,

Мазкур мақола жиноят ҳимоя функциясини процессуал

тартибга солиниши ва амалга оширилишининг ўзига хос

жиҳатларини ўрганиш масалаларига қаратилган. Мақолада

1

PhD, Associate Professor, Department of Criminal Procedure Law, Tashkent State University of Law.

E-mail: albinatadzibaeva616@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

37

адвокат,

гумон қилинувчи,

айбланувчи,

судланувчи.

тавсиф ва қиёсий усуллардан фойдаланилган бўлиб, қонун

ҳужжатлари, ҳуқуқий ва илмий адабиётлар, олимларнинг

фикрлари таҳлил этилган. Гумон қилинувчи, айбланувчи,

судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш ва уларнинг

процессуал ҳуқуқлари суриштирувчи, терговчи, прокурор

ҳамда суднинг мазкур ҳуқуқларни амалга оширишни

таъминлашга қаратилган мажбуриятлари билан биргаликда

таъминланиши аҳамияти аниқланган. Гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш

тушунчаси, уларнинг қўйилган айбловдан ўзи томонидан ёки

ҳимоячи ёрдамида ҳимояланиш ҳуқуқини берувчи барча

процессуал ҳуқуқлар йиғиндиси сифатида кўриб чиқилган

ҳамда унга берилган ҳуқуқларини тушунтириб бериши,

у ўзига қўйилаётган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда

назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда

ҳақиқий

имкониятга

эга

бўлишига

қаратилган

чора

-

тадбирлар

кўриш

мажбурияти

юклатилганлиги

жиноят

-

процессуал қонунчилигимизда ҳимоя ҳуқуқини

таъминлашга қаратилган муҳим кафолати сифатида

ўрганилган. Мақоланинг хулоса қисмида, жиноят процессида

ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашни такомиллаштиришга оид

илмий

-

назарий таклифлар ва амалиётни такомиллаштириш

юзасидан мулоҳазалар келтирилган.

Особенности реализации функции защиты в уголовном

процессе

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

уголовный процесс,

функция защиты,

защитник,

адвокат,

подозреваемый,

обвиняемый,

подсудимый.

В данной статье рассматриваются различные аспекты

процессуального регулирования и реализации функции

защиты в уголовном процессе. В работе применяются

описательный и сравнительный методы исследования,

а также анализируются юридическая литература,

законодательные акты и мнения ученых. Основной вопрос,

мотивирующий исследование, связан с осуществлением

функции защиты в уголовном процессе, как оно

определено в соответствующих правовых документах.

Расмотренно, что обеспечение права на защиту

подозреваемых, обвиняемых и подсудимых, вместе с их

процессуальными правами и обязанностями, является

ключевым аспектом работы следователя, прокурора и суда,

направленным на гарантирование реализации этих прав.

Предоставление этого права означает, что подозреваемые,

обвиняемые

и

подсудимые

рассматриваются

как

обладатели всех необходимых процессуальных прав,

которые позволяют им защищаться самостоятельно или с

помощью защитника. В заключительной части статьи

предлагаются научно

-

теоретические рекомендации по

улучшению обеспечения права на защиту в уголовном

процессе, а также обсуждаются соображения по

совершенствованию практики.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

38

КИРИШ

Мамлакатимизда жиноят

-

процессуал муносабатларини амалга оширишда

жиноят процессига жалб этиладиган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини

сўзсиз таъминлаш мақсадида суд

-

тергов амалиётини халқаро стандартларга

мослаштиришга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги ПФ–

158-

сон Фармонига

асосан тасдиқланган “Ўзбекистоннинг –

2030” стратегияси

86-

мақсади сифатида

“Суд ҳокимияти мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни
таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш”

[1]

кўрсатилган

.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29

-

моддасида “Ҳар кимга

малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган

ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади. Ҳар бир шахс жиноят
процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш

эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра
адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга”лиги белгилаб қўйилган [2]. Айнан

ушбу ҳуқуқий нормалар, ҳимоя функцияси жиноят процессининг асосий
функцияларидан бири эканлигини тасдиқлайди. Унинг субъектлари қаторига –

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси,
фуқаровий жавобгар ва вакилларни киритиш мумкин. Бизнингча, жиноят

процессида шахснинг ҳимояланиш ҳуқуқи сўзсиз таъминланиши лозим. Бу
ҳуқуқни таъминлаш давлатнинг мажбурияти бўлиб, одил судловнинг муҳим

шарти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 2

-

моддасига кўра, жиноят

процессининг вазифаларига нафақат жиноятларни тез ва тўла очиш, айбдорларни

топиш, фош этиш қонунларни тўғри қўллашни таъминлашгина эмас, балки
жиноят содир қилган ҳар бир шаxсни адолатли жазолаш ва ҳеч бир айби бўлмаган

шаxсни жавобгарликка тортмаслик ва асоссиз суд қилмаслик ҳам киритилган.
“Жиноят процессининг бу вазифасидан келиб чиқиб, жиноят процессуал

фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири жиноят содир этишда жалб қилинган
шаxсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир”[3].

“Ҳимоячи гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя

қилишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига
эга бўлган шахсдир”[4]. Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг

ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига
бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. Ҳаттоки гумон

қилинувчининг яқин қариндошлари адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида
иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг

илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига
биноан йўл қўйилиши мумкин.

Амалдаги қонунчилигимизга суд

-

ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон

ҳуқуқлари

ҳимоясини таъминлаш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми бўлган

адвокатура мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бунда жиноят процессида айблов ва ҳимоя

тарафларининг ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш, гувоҳ адвокати тушунчасининг
қонунчиликка

киритилиши, адвокатнинг далилларни тўплаш ва тақдим этиш,

ишидаги тегишли материаллар ва ҳужжатлардан нусхалар олиш ёки уларда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

39

кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш, ҳимоя остидаги шахс билан

жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор
шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган

ҳолда

холи учрашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тайинлов асосида

жиноят ишида қатнашаётган адвокатларга, улар томонидан ҳуқуқий ёрдам

кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобидан тўланиши қонунчиликда
мустаҳкамланди. Бу эса фуқароларнинг суд процессининг ҳар қандай босқичида

малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган конституциявий
норманинг самарали ишлаши учун замин яратди. Ушбу қонунга мувофиқ

ҳимоячига

жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва

мансабдор шахслардан мутлақо мустақил равишда жиноят иши процессининг ҳар

қандай

босқичида малакали юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилгани эътиборга

сазовордир.

Шу билан бирга, ҳимоячининг кўрилаётган ишда иштирок этиш учун

ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлардан ўзига ижозат берилгани тўғрисида ёзма

равишдаги тасдиқловчи ҳужжат, ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашиш учун рухсат
олиш

мажбуриятини

белгилайдиган

нормалар

жиноят

-

процессуал

қонунчилигидан

чиқарилди. Эндиликда буларнинг барчаси учун адвокатлик

гувоҳномаси ва адвокатлик муассасаси томонидан бериладиган ордернинг ўзи

кифоя. Қонунда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг
ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан позициясини ўзгартириш мақсадида ҳар

қандай

шаклда таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатлар учун жавобгарлик

белгиланганини эътироф этиш зарур.

Эътироф этиш жоизки, охирги йилларда ЖПКга киритилган ўзгартиш ва

қўшимчаларнинг катта қисми айнан ҳимояланиш ҳуқуқини такомиллаштиришга

бағишланди, у ҳалқаро ҳуқуқнинг энг илғор стандартлари талабларига
мослаштирилди, “Миранда”, “Хабеас корпус акт” институтлари жорий этилди. Шу

билан бирга

,

адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун талаблар жиддий

тарзда

ўзгартирилди.

Кенг

қамровли

ўзгартиришлар

Ўзбекистон

Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура институтининг

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим

қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Қонуни

[5] орқали юзага чиқарилди. Айнан шу қонун билан адвокатнинг ҳуқуқий мақоми

ўзгартирилди, унга хеч қандай мансабдор шахснинг рухсатисиз ҳимояси остидаги
шахс билан сони ва муддати чекламаган ҳолда учрашиш, ЖПКнинг

87-

моддаси

иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган
маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатлари берилди.

Шу билан бирга

,

ҳимоя функциясини амалга ошириш жараёнида вужудга

келаётган асосий муаммо –

бу ҳимоячининг унга қонун билан берилган

ваколатларидан фойдаланиши масаласидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28

-

моддасининг биринчи қисмига

кўра

,

жиноят судлов ишлари иштирокчиларининг ҳимоя ҳукуқи уларнинг асосий

ҳуқуқларидан бири ҳисобланади: “Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс

унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли

билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан

аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

40

барча имкониятлар таъминланади” [6]. Яъни ушбу конституциявий норма ҳар бир

шахсга ўз ҳуқуқ

ва эркинликларини қонунда таъқиқланмаган ҳар кандай усуллар

билан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаларни мустаҳкамлайди. Давлатимиз асосий

қнунидаги ушбу меъёр ҳар бир инсон ва фуқарога давлат томонидан ҳуқуқ

ва

эркинликлари кафолатланишига карамай, ҳар бир шахс фаол ҳаракатлари билан

ўз манфаатларини мустақил ҳимоя қилиши мумкинлигини назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят

-

процессуал кодекси, 1996 йил

27 декабрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги

ва 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик

фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”

Қонунлар қонуний кучга кириши билан ҳимоя томони ишни тергов килишнинг

энг бошланғич даврларидан бошлаб кенг ваколатлар доирасига эга бўлди.

Масалан, ЖПК 53

-

моддаси биринчи қисми, 87

-

моддаси иккинчи қисмига мувофиқ

ҳимоячига далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни

тўплаш ва тақдим этиш; ЖПКнинг 69

-

моддасига кўра эса, қонунда кўзда тутилган

тартибда мутахассисни жалб этиш ҳуқуқлари берилган. Бундан ташқари, ЖПКнинг

111-

моддаси иккинчи кисми 2

-

банди, 487

-

моддаси иккинчи кисми 8

-

бандига

асосан гумон қилинувчи, айбланувчининг судга кадар иш юритишда ҳимоячи

иштирокисиз, шу жумладан, ҳимоячидан воз кечган ҳолларда берган

кўрсатувлари, агар улар гумон килинувчи, айбланувчи томонидан судда

тасдикланмаса, номакбул далил (жиноят

-

процессуал конуни нормаларининг

жиддий бузилиши) деб эътироф этилади [7].

Демак, ҳимоячи

ҳимоя функциясини амалга оширувчи асосий субъскт

хисобланади, чунки у одатда юридик ёрдам кўрсатиш асосий касби бўлган

адвокатлар томонидан амалга оширилади [8]. Ҳимоячининг ишда иштирок

этишига фуқарога айблов эълон қилинган вақтдан бошлаб ёки у гумон қилинувчи

дсб эътироф этилгаплиги тўгрисидаги карор эълон қилинган пайтдаи ёхуд у

ушланган пайтдан бошлаб рухсат этилади.

Амалдаги қонунчилигимиз гумон қилинувчининг у ушланган ёки гумон

қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган

пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш

вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ҳимоячи

гумон қилинувчиларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва

қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилишни амалга

ошириш ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган

шахсдир. Ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай

босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи

амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади. Ҳаттоки гумон қилинувчининг

яқин қариндошлари адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок

этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси

бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл

қўйилиши мумкин.

Ҳимоячи гумон қилинувчи, шунингдек гумон қилинувчининг илтимоси ёки

розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади. Гумон қилинувчининг

илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ишда ҳимоячининг иштирок

этишини таъминлайди. Танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда

иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи,

терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

41

уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи

тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий

бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат

қилишни тавсия этади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи танлаган

ҳимоячи исталган вақтда ишда иштирок этишга киришишга ҳақлидир. Ишни

юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчини, юридик ёрдам

учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир.

Жиноят ишини юритишнинг барча босқичларида гумон қилинувчи

ҳуқуқларининг кафолатлаш учун у процесснинг дастлабки босқичлариданоқ, агар
унинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланган тақдирда ушланган вақтдан бошлаб

ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиши лозим. Бу ҳуқуқнинг мавжудлиги гумон
қилинувчининг ўзига нисбатан айбловдан қонунда назарда тутилган барча

воситалардан фойдаланган ҳолда ҳимояланиш имконини беради [8]. Жиноят
содир этганликда гумон қилинаётган шахсларнинг адвокат орқали ҳимояланиш

ҳуқуқи уларнинг фундаментал ҳуқуқларидан бири саналади. Жиноят процессида
ҳимоя функцияси качондан бошлаб вужудга келиши ваунинг мохияти нимадан

иборатлиги ҳақидаги саволларга жавоб топиш учун мазкур масала билан
шуғулланган хукуқшунос олимларнинг фикрларини кўриб чиқиш мақсадга

мувофиқ.

З.

Зинатулиннинг фикрича, “Жиноят процессида ҳимоя функцияси айблов

(гумон) вужудга келиши бнлан пайдо бўлади. ҳимоя айблов функцияси билан баб

-

баравар жиноят ишининг айблов мавжуд бўлган барча босқичларида амал қилади”

[10]. Калинковский К.Б. ва В.Д.Адаменколар “Агар айблов бўлмаса, унда ҳимоянинг
кераги йўқ» деб кўрсатиб ўтади [11]. А.М.

Ларин ҳам «Айблов, процессуал

мажбурлов бор экан, ундан ҳимоя қилиш керак бўлади”, деб таькидлайди [12].

Ю.И.

Стецовскийнинг фикрича, “ҳимоя айблов айбловга нисбатан қарши

бўлган реакциядир, айблов каерда вужудга келса, ҳимоя ўша ерда амал қилади
[13]”. Баъзи бир олимлар, жумладан Макаров

Л.В юқоридаги фикрларга

қўшилмайди: «Ҳимоя функцияси айбловдан келиб чиқмайди, балки ундан
мустақилдир. Ҳимоя бу айбланувчининг, гумон килинувчининг, шунингдек, унинг

ҳимоячиси, қонуний вакили, жамоат ҳимоячисининг, фуқаровий жавобгар ва
унинг вакилининг онгли максадга мувофиқ фаолиятидир. Айнан шулар ҳимоя

функциясининг субъектлари хисобланадилар. Баъзан ҳимоя функцияси дегаинда
гумои қилинувчи (айбланувчи) учун моддий жавобгар бўлган шахсларнинг

хукуклари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килишнигина эмас, шу билан бирга
жабрланувчи,

фуқаровий

даъвогар,

гувохларнинг

хукук

ва

қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиниши ҳам тушунилади” [14].

Юқорида келтирилган ҳимоя функциясига тегишли нуқтаи назарлар жиноят

процессида иккита карама

-

қарши функция: айблов ва ҳимоя мавжудлигини, улар

тортишувчилик характерига эгалигини, бирининг пайдо бўлиши иккинчисини

вужудга келтиришини асослайди. Демак, ҳимоя айблов сингари жиноий судлов
ишларини юритишда объектив заруратдир, бу сингари ушбу давлат фаолияти

турининг характери билан белгиланади.

Терговчи ва адвокатлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига эътибор

берсак, адвокатларнинг 61% зиддиятлар тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида
келиб чикади, деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг 52% зиддиятларга конунларнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

42

номукаммаллигини сабаб қилиб кўрсатадилар. Ўз навбатида, ҳукукни муҳофаза

килиш органлари ходимлари айнан адвокатларни дастлабки терговда
зиддиятларни келиб чиқиш ташаббускори деб ҳисоблайдилар. Жумладан, ҳукукни

муҳофаза килиш органлари ходимларининг 61% гумон килинувчи (айбланувчи)
ҳимоячи

билан учрашганидан кейин ўз кўрсатувларини ўзгартиради ва аниқ

фактларни инкор этади, яъни дастлабки терговда зиддият юзага келади, деб
ҳисоблайдилар

[15].

Бундай муаммоли масалалар юкори илмий назария даражасида ўз ечимини

топмаган, шунингдек ҳукукни кўллаш амалиётида ҳам жиноятларни тергов

килишда терговчи ва адвокат фаолиятининг умумэътироф этилган алгоритмлари
шу вактга кадар шаклланиб улгурмаган.

ЖПКнинг 49

-

моддаси биринчи қисмига кўра ҳимоячи гумон килинувчи,

айбланувчи, судланувчиларнинг ҳукуклари ва конуний манфаатларини конунда

белгиланган тартибда ҳимоя килишни амалга ошириш ҳамда уларга зарур юридик
ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир. Таькидлаш жоизки,

судга қадар

иш юритуви босқичида юридик ёрдам кўрсатиш деганда, гумон килинувчи,
айбланувчига гумон ва айбловнинг моҳиятини, ҳукук ва мажбуриятларни

тушунтириш, шунингдек хатолардан ва бошка номакбул ҳаракатлардан сакланиш
ҳуқукини амалга оширишда ҳамкорлик килишга йўналтирилган фаолият

тушунилиши лозим.

ЖПКнинг 49

-

моддаси учинчи қисмига биноан, гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчининг якин кариндошлари ёки конуний вакилларидан
бирининг адвокат билан бир каторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон

қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчи,
терговчининг қарорига биноан йўл қўйилиши мумкин. Гумон килинувчи,

айбланувчининг якин қариндошлари деганда, унинг ота

-

онаси, ака

-

укаси ва опа

-

сингиллари, эри (хотини), фарзандлари (фарзандликка олинганлар), неваралари,

шунингдек эр(хотин)ининг ота

-

онаси, ака

-

укаси ва опа

-

сингиллари назарда

тутилади.

Шунингдек, жиноят

-

процессуал конунда гумон килинувчи, айбланувчи,

судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ишда

ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди (ЖПКнинг 50

-

моддаси иккинчи

кисми). ЖПКда ҳимоячининг ишдаги иштирокини таъминлашнинг мукобил

варианти ҳам назарда тутилган. Жумладан, ЖПК 50

-

моддаси учинчи кисмига

биноан, танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга

киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки
суд гумон килинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд уларнинг кариндошларига

бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб, Ўзбекистон
Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошкармаси томонидан

белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат килишни тавсия этади.

Яна бир муҳим коидалардан бири, ишни юритаётган суриштирувчи,

терговчи, прокурор ёки суд гумон килинувчи, айбланувчи, судланувчини юридик
ёрдам учун тўловдан батамом ёки кисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда

адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган
тартибда давлат ҳисобидан бўлади (ЖПК 50

-

моддасининг тўртинчи кисми).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

43

Таъкидлаш жоизки, гумон килинувчи, айбланувчи бир неча ҳимоячини

таклиф этишга ҳаклидир. Ишда иштирок этаётган ҳимоячининг суриштирув ва
дастлабки

тергов

жараёнларидаги

процессуал

ҳукуклари

Узбекистон

Республикаси ЖПКнинг

53-

моддаси биринчи кисмида мустаҳкамланган бўлиб,

унга кўра ҳимоячи ишга киришиши билан куйидаги ҳукукларга эга бўлади:

манфаатлариии

ҳимоя

цилаётган

шахснинг

нимада

гумон

қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини

кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқювчи
ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш;

гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов

эьлон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда,

шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида
иштирок этиш ва гумон қилинувчи.юрга, айбланувчиларга, гувоҳчарга,

экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш;

бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки

терговчининг рухсати билан иштирок этиш;

ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма

мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш;

ушбу Кодекс 87

-

моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида

фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш;

гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал

ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса
жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур

маълумотларни ёзиб олиш, материачлар ва ҳужжатлардан техника воситалар
ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхатр олиш ёки уларда кўрсатилган

маълумотларни ўзга шакчда қайд этиш;

агар ҳимояни амачга ошириш учун зарур бўлса, давтт сирлари, тижорат

сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонун ҳужжаттрида назарда
тутилган тартибда танишиш;

суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракаттри

ҳамда қарорлари устидан шикояттр кечтириш.

Терговчи адвокатнинг жиноят ишида иштирок этишга монелик киладиган

ҳолатларни текшириб, уни ишга киришиши ҳакида карор кабул килади ва айнан

шу вакт адвокатнинг дастлабки терговга киришиш вакти ҳисобланади.

Жиноят процессининг энг муҳим конституциявий принципларидан бири

бўлган ҳимоя ҳукуки айбланувчига шахсан ўзи, шунингдек ҳимоячи ёрдамида
ўзининг айбсизлигини исботлаш, айбни енгиллаштирувчи ҳолатларни такдим

этиш имкониятини берганлиги сабабли, Узбекистон Республикасининг амалдаги
ЖПК адвокатнинг аввалги даврлардан фаркли равишда жиноят процессининг илк

боскичларидан, яъни анча барвакт ишда иштирок этишини назарда тутади.

2008 йилдан бошлаб, юкорида қайд этиб ўтганимиздек, ҳимоячи ЖПК

49-

моддаси тўртинчи қисмига асосан ишда иштирок этишга жиноят процессининг

ҳар кандай боскичида киришиши мумкин, шахс ушланганида эса унинг

ҳаракатланиш эркинлиги амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади.

1999 йилдан то 2008 йилгача бўлган даврларда эса ЖПК 49

-

моддаси учинчи

кисмига биноан ҳимоячининг ишга киришишига фукарога айблов эълон қилинган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

44

ёки уни гумон килинувчи деб эътироф этиш тўгрисида қарор чиқарилган ёхуд у

ушланган пайтдан бошлаб рухсат этиларди. Маълумки, ушбу икки юридик

фактлар орасида бир сутка ва ундан ортиқ бўлган анчагина вакт оралиги мавжуд.

Шундай килиб, терговчи гумон қилинувчига уни айбланувчи тарикасида жалб

этиш тўгрисидаги карорни эълон килиш (ЖПК 360

-

моддаси тўртинчи кисми,

46-

моддаси биринчи кисми) билан бирга айбланувчига ҳимоя ҳукукини

тушунтириб, ҳимоячини ишга киришишига рухсат бериши лозим.

ЖПКда

айбланувчи

тарикасида

жалб

этиш

тўгрисидаги

карор

чикарилмасдан аввал ҳимоячининг ишга киришишини белгиловчи бошка вақт

доиралари ҳам назарда тутилган. ЖПК 49

-

моддаси учинчи кисмига биноан, муайян

шахсга нисбатан жиноят иши кўзгатилган вактдан бошлаб дастлабки терговда

ҳимоячи иштирок этишига йўл кўйилади. Бу ҳам амалдаги жиноят

-

процессуал

конунчиликнинг сезиларли янгиликларидан биридир, чунки ҳимоячи ишга

киришган вактидан бошлаб ҳукук ва мажбуриятлар комплексига эга бўлади, шу

жиҳатдан ҳимоячининг процессга канчалик эрта киришиши ҳар икки томоннинг

тактикаси учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Муайян шахсга нисбатан жиноят иши

кўзгатилган ҳолларда, бу шахсда ўзи истаган ҳимоячини таклиф этиб, ундан

малакали юридик ёрдам олиш учун вакт етарли бўлади. Аксинча, процессуал

ушлаш натижасида шахс гумон қилинувчи макомига эга бўлса, ишга ҳимоячини

таклиф этиш шарт бўлиб қолади (ЖПК 49

-

моддаси тўртинчи қисми, 48

-

моддаси

биринчи қисми

)[16].

Масалан, ушбу масала юзасидан О.И.

Цоколова томонидан Россияда ўтказилган

тадқиқотларга кўра, ушланган вақтда фақат 23% гумон килинувчиларда адвокат

билан исталган вактда ҳимоячи сифатида ишга киришиш юзасидан келишувлар

бўлган. Бошкалари эса терговчи (суриштирувчи)нинг ҳимоячини таклиф этиш

тўгрисидаги фикрини таажжуб билан карши олганлар

[17].

А.Н.

Резников томонидан Россияда гумон килинувчини ушлаш вактида

ҳимоячининг ишга киришиш вактини аниқлаш юзасидан шунга ўхшаш тадкиқот

ўтказилганда, куйидаги натижалар маълум бўлди: шахс ушланган вактдан

7%;

уни тергов органига келтирилган вактдан

53%; гумон килинувчини биринчи

сўрогига кадар

19%; гумон килинувчини биринчи сзфогидан кейин

-11% [18].

Биз томонимиздан юзта адвокат ўртасида уларнинг гумон килинувчи

ушланганда улар кайси вактдан ишга киришганлиги ҳакида ўтказилган сўровда,

уларнинг 11%

шахс ушланган пайтдан; 16%

уни тергов органига келтирилган

вактдан; 36%

ушлаш баённомаси тузилган вактдан бошлаб; 29%

бевосита

гумон килинувчининг биринчи сўрогига кадар; 8%

гумон килинувчининг

биринчи сўрогидан кейин ишга киришганликларини маълум килдилар.

Гумон килинувчининг ўзи, унинг кариндошлари ёки бошка шахслар киска

фурсат ичида адвокатнинг ишдаги иштирокини таъминлаган ҳолларда терговчи

(суриштирувчи)нинг

вазифалари

енгиллашади.

Агар

шартнома

гумон

килинувчининг ўзи билан тузилган бўлса, адвокат терговчига ўз гувоҳномасини ва

ишдаги иштирокини тасдикловчи ордерни кўрсатади. Бошка шахслар билан

шартнома тузилган ҳолларда, терговчи гумон килинувчидан бунга розилик

олинганлигини аниклаши лозим (ЖПК 50

-

м. 1

-

қ). Бу ҳолатда ушбу адвокатнинг

процессда иштирок этиши учун гумон килинувчининг ёзма розилигини олиш

максадга мувофик, деб ҳисоблаймиз. Бунга карама карши тавсиялар ҳам мавжуд:

мижоз ушбу адвокат ишни олиб боришига рози бўлмаса, рад этиш ёзма

расмийлаштирилиши лозим [19].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

45

Тергов амалиётини таҳлил этиш натижаларидан маълумки, адвокатнинг

ҳимояси остидаги ушланмаган шахс билан биринчи марта холи суҳбатлашган

вакти жуда муҳим, баъзи ҳолларда эса тактик, психологик томондан ҳал қилувчи

аҳамиятга эга. Янги кўзгатилган жиноят ишлари юзасидан ҳали адвокат билан

учрашмаган гумон килинувчилар терговчига икрорлик кўрсатувларини

берадилар. Бироқ, шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, гумон килинувчи адвокат

билан биринчи марта расмий учрашганидан кейин, аввалги берган икрорлик

кўрсатувларидан воз кечади. Шу сабабли кўплаб терговчи, суриштирувчи ва

тезкор ходимлар илгари амалда бўлган процессуал шароитларда бу учрашувни

имкон кадар кечроқ муддатга суришга, иложи борича гумон килинган шахс билан

адвокатсиз мулокотда бўлиш, суҳбатлашиш, тергов ва бошка ҳаракатларни

ўтказишга ҳаракат килганлар.

Амалиёт нуктаи назаридан ҳам ҳимоячининг ишдаги иштироки

бошланишини чеклаш ёки кечиктириш тергов органига ҳеч кандай имтиёз

бермайди, чунки ЖПК 95

-

моддаси учинчи кисми ва 111

-

моддаси иккинчи кисми

иккинчи бандига кўра, гумон килинувчи, айбланувчининг ҳимоячи иштирокисиз

берган кўрсатувлари, ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас,

агар судда айбланувчи томонидан тасдикланмаса, номакбул далил деб эьтироф

этилади.

Демак, ҳимоячининг дастлабки терговдаги иштироки жиноят ишини

кўзгатиш боскичидан, умуман максимал тарзда эрта даврлардан бошланиши

нафақт ҳимоя, балки айблов томонининг ҳам манфаатларига мос келади, шунинг

учун гумон килинувчидан ҳакконий кўрсатув олиш учун ҳимояга ноконуний

каршилик кўрсатишдан бошка самаралирок тактик усулларни танлаш зарур.

Таькидлаш лозимки, ушлаш чогида гумон килинувчи ёки бошка унга яқин

шахслар томонидан адвокат иштироки таъминланмаган, гумон килинувчи

ҳимоячидан унга тўлаш имконияти йўқпиги сабабли воз кечган ҳолларда,

терговчи (суриштирувчи) ЖПК 50

-

моддаси тўртинчи кисмига асосан тергов

килинаётган шахсга адвокат ишда катнашиши мумкинлиги ва бунда унинг

меҳнатига ҳак тўлаш билан боглик барча харажатлар давлат бюджети ҳисобидан

компенсация килинишини тушунтириши шарт.

Ҳимоячи

иштироки шарт бўлган ҳолларда, шунингдек гумон килинувчи

ҳимоячидан ёзма равишда воз кечмаганда, ҳимоячи гумон килинувчининг ўзи,

унинг қонуний вакили ёки гумон килинувчининг топшириги ва унинг розилиги

билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилмаган ҳолларда, терговчи

(суриштирувчи) ЖПК 51

-

моддаси учинчи қисмига биноан жиноят процессида

ҳимоячи

иштирокини таьминлайди. Жумладан, ушбу меьёрда таъкидланишича,

агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ёхуд

уларнинг розилиги билан бошка шахслар томонидан ҳимоячи таклиф килинмаган

бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошкармаси

томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаси раҳбари суриштирувчи,

терговчи, прокурорнинг ҳимоячи тайинлаш тўгрисидаги карори ёки суднинг

ажримига биноан карор ёхуд ажрим Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатасининг ҳудудий бошкармасига келиб тушган пайтдан эътиборан тўрт

соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши

шарт. Бирок бундай ҳолларда гумон килинувчи ҳимоячини танлаш ҳукукига эга

бўлмайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

46

Бундан ташкари жиноят содир этишда гумон килинган шахс ушланганидан

кейин йигирма тўрт соатдан ичида у томонидан таклиф этилган ҳимоячи етиб
кела олмаса, суриштирувчи, терговчи ҳимоячини тайинлаш чораларини кўради.

Таъкидлаш лозимки, ҳимоячини кутиш вакти у чакирилган вактдан эмас, гумон
килинувчи ушланган вактдан бошлаб ҳисобланади. Кўплаб ҳолатларда шартнома

тузган адвокатнинг етиб кела олмаслиги йигирма тўрт соат ичида эмас, балки
дарҳол маълум бўлиб колади. Ҳимоя учун танланган адвокат узлуксиз суд

процессида, таътилда, касал ва бошка жойларда бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда
терговчи (суриштирувчи) йигирма тўрт соат кутиб ўтиришга мажбур бўлмай,

у дарҳол бошка ҳимоячини процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун чакириш
ваколатига эга.

Амалиётдан гумон килинувчи ҳакикатан ҳам малакали юридик ёрдам

олишдан воз кечган ҳолатлар маълум. Бу ҳолатларда ҳимоячидан воз кечиш ёзма

равишда расмийлаштирилади. Агар бундай воз кечиш тергов ҳаракатларини
ўтказиш вақтида содир бўлса, у ҳакда ЖПК 52

-

моддаси биринчи кисмига биноан

баённомага ёзиб кўйилади.

Гумон килинувчи тайинланган ҳимоячидан воз кечган ҳолларда, тергов

ҳаракатлари

унинг иштирокисиз ўтказилиши мумкин, ҳимоячининг иштироки

шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно (ЖПК 50

-

моддаси учинчи кисми). Бироқ,

ЖПК 52

-

моддаси иккинчи кисмига биноан, ҳимоячидан воз кечиш суриштирувчи,

терговчи, прокурор ва суд учун мажбурий эмас.

Гумон килинувчи умуман ҳимоячи иштирокидан ёки ишда иштирок

этаётган тайинланган муайян адвокатнинг ёрдамидан воз кечган ҳолларда

зиддиятли вазият юзага келади. Фикримизча, бундай ҳолатларда терговчи
(суриштирувчи) гумон килинувчининг иродасига бўйсуниши керак эмас, чунки

унинг вазифаси гумон килинувчининг ўзи, унинг розилиги билан бошка шахслар
томонидан ҳимоячи таклиф этилмаган ҳолларда, уни адвокат билан таьминлаши

шарт, чунки бу ҳолатда гумон килинувчининг ишда тайинланган адвокат иштирок
этиши юзасидан фикри ва унинг розилиги процессуал аҳамиятга эга эмас. Агар

субъект адвокат ёрдамидан воз кечса ва конунда бу ҳолатнинг шартлиги
белгиланмаган бўлса, терговчи воз кечишни алоҳида ҳужжат сифатида ёзма

равишда расмийлаштириши ёки бу ҳақда ушлаб туриш ёхуд тергов ҳаракати
баённомасига ёзиб кўйиши керак.

Бироқ, ЖПК 51

-

моддаси биринчи кисмида назарда тутилган, яъни адвокат

иштироки шарт бўлган ҳолларда гумон қилинувчининг ҳимоячидан воз кечиши

ёзма равишда олиниши мумкин, лекин тергов остидаги шахснинг малакали
юридик ёрдам олишдан воз кечишига карамай, адвокат процессуал

ҳаракатлардаги

иштирокини давом эттириши лозим. Бу ҳолларда терговчи

(суриштирувчи) ҳимоя томони вакиллари ўртасидаги зиддиятни тактик жиҳатдан

бартараф этишга интилиши керак.

Таъкидлаш лозимки, ЖПК 52

-

моддасининг учинчи қисмига асосан

ҳимоячидан

воз кечиш гумон килинувчи, айбланувчи ёки судланувчини

кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш ҳақида илтимос килиш

ҳукукидан

маҳрум

қилмайди.

Бундай

илтимос

барча

ҳолларда

каноатлантирилиши керак. Суд тергови давомида ҳимоячининг иштирок этиши

ҳақида

берилган илтимоснома ишнинг ҳолатларини ҳисобга олиб ва судланувчига


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

47

ҳимоя

ҳукукини таъминлаш манфаатларини кўзлаб суд томонидан ҳал этилади.

Ҳимоячининг суд мажлиси давомида ишга киришиши суд терговини кайта
бошлаш учун асос бўлмайди.

Шу билан бирга, ЖПК 53

-

моддасининг биринчи кисмидаги коидалар

ҳимоячи

ишга жиноят содир этишда гумон килинаётган шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликларига бевосита таъсир кўрсатувчи бошка процессуал мажбурлов

чоралари қўлланилган ёки процессуал ҳаракатлар амалга оширилган вақтдан

киришишига ҳам дахлдордир. Фикримизча, бундай асос ЖПК 53

-

моддасининг

биринчи қисмидаги қуйидаги қоидадан келиб чикади: “Ҳимоячи: ... гумон

қилинувчи

сўрок килинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон

килинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўрок килинаётганда, шунингдек

уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошка тергов ҳаракатларида иштирок этиш

ва гумон килинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга,

экспертларга,

мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда

суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган

тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома

бериш ва рад этиш... ҳукуқига эга.”

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги

“Гумон килинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳукуки билан таъминлашга оид

қонунларни

кўллаш бўйича суд амалиёти тўгрисида”ги №17

-

сонли қарорининг 16

-

бандида таъкидланишича, ҳимоячи конунга кўра (ЖПК 53

-

моддаси):

биринчидан,

ўз ҳимояси остидаги шахснинг ҳукук ва манфаатларини ҳимоя

килиш учун етарли ҳуқуқлар билан таъминланган бўлиб, унинг бу ҳукуқларини

жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари томонидан бирор бир тарзда

чеклашга йўл қўйилмайди;

иккинчидан,

ҳимоячи ўз ҳимояси остидаги шахс иштирокида ўтказиладиган

барча тергов ҳаракатларида, шу жумладан, гумон килинувчига, айбланувчига

унинг ҳуқуқлари тушунтирилаётганда ва у сўрок килинаётганда, кўрсатувларни

ҳодиса

содир бўлган жойда текширишда, эксперимент ўтказилаётганда, таниб

олиш учун кўрсатилаётганда, юзлаштирилаётганда, гувохдантирилаётганда,

эксгумация жараёнида, олиб кўйиш ва тинтувда, ашёвий далилларни кўздан

кечиришда, мол

-

мулкни хатлашда, прокурор томонидан сўроқ килинаётганда

катнашишга ҳаклидир;

учинчидан,

ҳимоячи жиноят ишида катнашишга ижозат олган пайтдан

бошлаб, ушлаб туриш ҳакида тузилган баённома, эҳтиёт чорасини қўллаш

тўғрисидаги карор, гумон килинувчи, айбланувчи иштирокида ўтказилган тергов

ҳаракатлари

баённомалари, гумон килинувчига, айбланувчига эълон қилинган

(ёки эълон қилиниши шарт бўлган) бошка ҳужжатлар билан танишиш ҳукукига

эга. Ҳимоячининг бундай ҳуқуки унинг ҳимояси остидаги шахс гумон килинувчи,

айбланувчи деб эътироф этилгунга кадар ўтказилган тергов ҳаракатларига оид

баённомалар билан танишишга нисбатан ҳам амал килади. Суриштирув, тергов

органи гумон килинувчи, айбланувчи иштирокида ўтказиладиган тергов

ҳаракатлари

куни, вақти ва жойи ҳақида унинг ҳимоячисини олдиндан хабардор

этиши шарт.

Демак, жиноят ишларини юритиш жараёнида юридик ёрдам олиш ҳуқуқи

жиноят процессининг ҳар қандай босқичида кафолатланади. Ҳимоя ҳуқуқи уни

амалга оширишни кафолатланиши билан ҳақиқий ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

48

ЖПКнинг 24

-

моддасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд гумон

қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларини тушунтириб

бериши ҳамда у ўзига қўйилаётган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда

тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга

бўлишига қаратилган чора

-

тадбирлар кўриш мажбурияти юклатилганлиги

жиноят

-

процессуал қонунчилигимизда ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга қаратилган

муҳим кафолатдир [20].

Ҳимоя

ҳуқуқи билан таъминлашнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

1)

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи жиноят процессининг

иштирокчиси сифатида процессуал ҳуқуқлар доирасига эга бўлиб, уларга қўйилган

айбловдан ҳимояланиш учун ўзини

-

ўзи муваффақиятли идора қилиш ва қонуний

манфаатларини ҳимоя этишга имкон беради;

2)

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимоячи ёрдамидан

фойдаланиши, ҳимоячининг иштироки зарур бўлган баъзи ҳолларда бу ёрдамни

қонун

асосида бевосита олиши мумкин;

3)

суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд гумон қилинувчи, айбланувчи,

судланувчига унинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга мажбур
бўлиб, уларга ҳимояланиш манфаатларини, шахсий ҳуқуқ ва моддий ҳуқуқини

идора қилиши учун шароитлар яратиб беришлари лозим;

4)

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи шахснинг шахсий ва моддий

ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларни таъминлаш борасида суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд зарурият бўлмаса, унинг шахсий ҳаётини овоза

қилмаслик, ушбу шахсларнинг қадр

-

қиммати ва шаънига қарши, саломатлигига

хавф туғдирадиган ҳаракатлар қилмаслик, уларнинг вояга етмаган ва ёлғиз қолган

болаларига нисбатан ҳомийликни ўрнатиш бўйича тегишли чораларни қўллаш,
ушбу шахсларнинг мулки ва турар жойини сақлаш чораларини, ушбу шахсларнинг

қариндошлари

билан дастлабки тергов тамом бўлганда учраштириш

мажбуриятига эгадирлар.

Мамлакатимиздаги процессуалист олимларнинг фикрига кўра, гумон

қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш

қуйидагиларни ўз ичига олади:

а)

суриштирув органлари, тергов, прокуратура ва суднинг гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган,
шунингдек, уларнинг ўз ҳуқуқларини тушунтириш ва амалга оширишни

таъминлашга қаратилган мажбуриятларини қонунда белгиланиши;

б)

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан таклиф этилган ёки

терговчи ёҳуд суд томонидан тайинланган ҳимоячининг қонунда белгиланган
ҳимоя

қилишнинг барча восита ва усуллардан фойдаланиб, гумон қилинувчи,

айбланувчи,

судланувчини

оқловчи

ёки

уларнинг

жавобгарлигини

енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга қаратилган воситаларнинг қонунда

белгиланганлиги;

в)

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига ўзининг бузилган

ҳуқуқларини тиклаш имконини берувчи ҳамда бу ҳуқуқларни бузган мансабдор
шахсларнинг жавобгарлиги масаласини кўтаришга бўлган воситаларнинг қонунда

белгиланиши.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

49

Шундай қилиб, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя

ҳуқуқини

таъминлаш уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва суриштирувчи, терговчи,

прокурор ва суднинг мазкур ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлашга

қаратилган

мажбуриятлари билан биргаликда тўлақонли мазмунга эга бўлади.

Аммо ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш қандайдир битта процессуал ҳуқуқ эмас.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш
деганда, уларнинг қўйилган айбловдан ўзи томонидан ёки ҳимоячи ёрдамида

ҳимояланиш

ҳуқуқини берувчи барча процессуал ҳуқуқлар йиғиндиси тушунилади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бевосита ўзи томонидан самарали

тарзда ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши учун бир қанча ҳуқуқлар билан
таъминланган. Бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилган шахсга ўзининг

нимада айбланаётганини билиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, далиллар
билан танишиш, ишни олиб бораётган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари

устидан шикоят қилиш, иш материаллари билан танишиш каби ҳуқуқлар берилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги

«Ўзбекистон –

2030 стратегияси тўғрисида» ги ПФ–158 Фармони //

https://lex.uz/ru/docs/6600413

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси.

Тошкент,

2023

\\

https://lex.uz/docs/6445145

3.

Мавланов, К. Состояние обеспеченности право на защиту лица,

подозреваемого в совершении преступления в законодательстве некоторых

развитых зарубежных стран. Общество и инновации. 2021. №2, 1/S (фев. 2021),

-

С.

96

103.

4.

Кудрявцева, А. В. Функция защиты на стадии предварительного

расследования. Южно

-

Уральский государственный университет (национальный

исследовательский университет). –

Челябинск : Полиграф

-

Мастер, 2006. –

167 с.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура

институтини

такомиллаштирилиши

муносабати

билан

Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисидаги” ЎРҚ

-198-

сон

Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2008 й., 52

-

сон, 514

-

модда

6.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси.

Тошкент,

2023

\\

https://lex.uz/docs/6445145

7.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28

-

моддасининг биринчи қисми,

ЖПКнинг 84, 454

-

моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги

Қонуни

16-

моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07

-

сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори

1-

бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17

-

сонли «Гумон қилинувчи ва

айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича
суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5

-

бандининг биринчи хатбошиси

8.

Саркисянц Г.П. Участие защитника в уголовном процессе.

-

Т.: Фан,

1971. -

С.8.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2024) / ISSN 2181-1415

50

9.

Ларин А. М. Защита прав человека в уголовном судопроизводстве// Общая

теория права/ Отв. ред. Е. А. Лукашова. М., 1996. С. 169.;

Саркисянц Г. П. Защитник в

уголовном процессе. Ташкент, 1971. С. 6; Стецовскай Ю. И. Уголовно

-

процессуальная деятельность защитника. М., 1982. С. 3.

10.

Зинатуллин З. З., Зинатуллин Т. З. Общие проблемы обвинения и защиты

по уголовным делам. –

1997.

11.

Калиновский К.Б. О праве адвоката собирать доказательства в

российском уголовном процессе // Криминалистический семинар. Вып. 3. / отв.
ред. В.В. Новик. СПб.: Санкт

-

Петербург. юрид. ин

-

т Генеральной прокуратуры РФ,

2000. С. 92

-96.

12.

Адаменко В. Д. и др. Сущность и предмет защиты обвиняемого. –

1983.

13.

Ларин А.М. Расследование по уголовному делу: процессуальные функции.

М., 1986.

-

С.29.

14.

Баев М О., Баев О.Я. Противодействие адвоката уголовному

преследованию подзащитного // Расследование и противодействие ему в

состязательном уголовном судопроизводстве. М.: Академия управления МВД РФ,
2007. С. 32.

15.

Макаров Л.В. Участие обвиняемого и его защитника в уголовно

-

процессуальном доказывании: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. Саратов, 2002. С. 19.

16.

Базарова Д.

Участие зашитника в дознании и предварительном следствии

// Адвокат.

17.

Цоколова О.П.

Меры уголовно

-

процессуального принуждения, состоящие

в изоляции подозреваемого, обвиняемого. Монография.

М.: ВНИИ МВД России.

2008. -

С.134.

18.

Резников А. Н., Кудин Ф. М. Деятельность защитника при применении

задержания и заключения под стражу в российском уголовном процессе. –

2003.

Резникое А.Н. Деятельность защитника при применении задержания и заключения

под стражу в российском уголовном процессе: Автореф. дисс... канд. юрид. наук.

Краснодар: КГАУ. 2003.

-

С. 13.

19.

Федерякин В.

Оказание юридической помощи подозреваемому //

Законность.

-2020

20.

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси.

-

Т.: Адолат, 1998. 17 Б. 39.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 сентябрдаги «Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида» ги ПФ–158 Фармони // https://lex.uz/ru/docs/6600413

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, 2023 https://lex.uz/docs/6445145

Мавланов, К. Состояние обеспеченности право на защиту лица, подозреваемого в совершении преступления в законодательстве некоторых развитых зарубежных стран. Общество и инновации. 2021. №2, 1/S (фев. 2021), -С. 96–103.

Кудрявцева, А. В. Функция защиты на стадии предварительного расследования. Южно-Уральский государственный университет (национальный исследовательский университет). – Челябинск : Полиграф-Мастер, 2006. – 167 с.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура институтини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ЎРҚ-198-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, 2023 https://lex.uz/docs/6445145

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг биринчи қисми, ЖПКнинг 84, 454-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси

Саркисянц Г.П. Участие защитника в уголовном процессе. -Т.: Фан, 1971. -С.8.

Ларин А. М. Защита прав человека в уголовном судопроизводстве// Общая теория права/ Отв. ред. Е. А. Лукашова. М., 1996. С. 169.; Саркисянц Г. П. Защитник в уголовном процессе. Ташкент, 1971. С. 6; Стецовскай Ю. И. Уголовно-процессуальная деятельность защитника. М., 1982. С. 3.

Зинатуллин З. З., Зинатуллин Т. З. Общие проблемы обвинения и защиты по уголовным делам. – 1997.

Калиновский К.Б. О праве адвоката собирать доказательства в российском уголовном процессе // Криминалистический семинар. Вып. 3. / отв. ред. В.В. Новик. СПб.: Санкт-Петербург. юрид. ин-т Генеральной прокуратуры РФ, 2000. С. 92-96.

Адаменко В. Д. и др. Сущность и предмет защиты обвиняемого. – 1983.

Ларин А.М. Расследование по уголовному делу: процессуальные функции. – М., 1986. -С.29.

Баев М О., Баев О.Я. Противодействие адвоката уголовному преследованию подзащитного // Расследование и противодействие ему в состязательном уголовном судопроизводстве. М.: Академия управления МВД РФ, 2007. С. 32.

Макаров Л.В. Участие обвиняемого и его защитника в уголовно-процессуальном доказывании: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. Саратов, 2002. С. 19.

Базарова Д. Участие зашитника в дознании и предварительном следствии // Адвокат.

Цоколова О.П. Меры уголовно-процессуального принуждения, состоящие в изоляции подозреваемого, обвиняемого. Монография. - М.: ВНИИ МВД России. 2008. -С.134.

Резников А. Н., Кудин Ф. М. Деятельность защитника при применении задержания и заключения под стражу в российском уголовном процессе. – 2003. Резникое А.Н. Деятельность защитника при применении задержания и заключения под стражу в российском уголовном процессе: Автореф. дисс... канд. юрид. наук. - Краснодар: КГАУ. 2003.-С. 13.

Федерякин В. Оказание юридической помощи подозреваемому // Законность. -2020

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси. -Т.: Адолат, 1998. 17 Б. 39.