Авторы

  • Наргиза Хушназорова
    Самостоятельный исследователь, Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss7/S-pp128-132

Ключевые слова:

ноосфера техносфера техногенность технокультура устойчивое развитие ответственность технические средства антропогенные факторы ментальные факторы социальная стабильность образовательные учреждения

Аннотация

В статье освещается роль техносферы, созданной человечеством, в развитии общества, а также рассматриваются возникающие в связи с этим негативные последствия. Подчеркивается необходимость формирования технокультуры как способа предотвращения этих проблем.

 


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Formation of technoculture among young people is an
important socio-psychological factor in ensuring the
stability of society

Nargiza KHUSHNAZOROVA

1


Tashkent State Pedagogical University named after Nizami

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 25 July 2024
Available online
15 August 2024

The article highlights the role of the technosphere created by

mankind in the development of society and also examines the
negative consequences arising in this regard. The need to form
a technoculture as a way to prevent these problems is

emphasized.

2181-

1415/© 2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss7/S-pp128-132

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

noosphere,

technosphere,

technogenic,

technoculture,

sustainable development,

responsibility,

technical devices,

anthropogenic factors,

mental factors,

social stability,

educational institutions.

Ёшларда техномаданиятни шакллантириш жамият

барқарорлигини таъминлашда муҳим ижтимоий

-

псхологик омил ҳисобланади

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ноосфера,

техносфера,

техноген,

техномадният,

барқарор тараққиёт,

масъулият,

техник қурилмалар,

Мақолада бугунги кунда инсоният томонидан яратилган

техносфера ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни
кўрсатилиши билан бирга айрим салбий ҳолатларга олиб
келаётгани

ҳамда

уларнинг

олдини

олишда

техномаданиятни шакллантиришнинг зарурияти ҳақижа
тўхтаб ўтилган.

1

Independent researcher, Tashkent State Pedagogical University named after Nizami.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

129

антропоген омиллар,

руҳий омиллар,

ижтимоий барқарорлик,

таълим масканлари

.

Формирование технокультуры у молодежи –

важный

социально

-

психологический

фактор

обеспечения

стабильности общества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

ноосфера,

техносфера,

техногенность,

технокультура,

устойчивое развитие,

ответственность,

технические средства,

антропогенные факторы,

ментальные факторы,

социальная стабильность,

образовательные

учреждения.

В статье освещается роль техносферы, созданной

человечеством,

в

развитии

общества,

а

также

рассматриваются возникающие в связи с этим негативные

последствия. Подчеркивается необходимость формирования
технокультуры как способа предотвращения этих проблем.

Биз яшаётган давр ўзининг ривожланиш хусусияти билан инсоният

томонидан турлича номлар билан аталмоқда. Жумладан, бу давр “техника асри”,

“космос даври”, “ахборот даври”, “техника ва технологиялар даври”, “компьютер
технологиялари асри” ва б. лар билан номланмоқда. Ушбу номларни барчасининг

замирида маълум маънода ўзига хос воқелик,

ҳақиқат, ҳаётий зарурат бор.

Чунки, инсон ўзининг ақли, фикрлаши ҳамда тафаккури билан

янги бир

қатламни

ноосферани пайдо қилди. Бу эса асрлар давомида ўзига хос яна бир

қатлам –

техносферани вужудга келтирди. Бу қатлам қанчалик даражада

ривожланиши у ёки бу жамиятни ёки маълум бир давлатни қанчалик тараққий
этганлигини кўрсатиши билан бирга, шу халқларни ижтимоий, иқтисодий,

маънавий

-

маърифий ҳамда сиёсий ҳаётига ижобий таъсир этди. Шунингдек, айнан

техноқатламни доимий ўсиб бориши айрим давлатларнинг бошқа давлатлар

устидан маълум маънода устунликка эришишига сабаб ҳам бўлаётганини кўриш
мумкин.

Бугун техносферадаги жараёнларни янада ривожланиши кишиларни,

оилаларни ва ҳатто бутун инсониятни нафақат ҳаётига, балки унинг

руҳиятига

маълум маънода таъсир эта бошлади

ҳамда

ундан фойдаланиш маданияти,

бошқача айтганда, техномаданиятни шакллантиришни асосий руҳий омил

сифатида юзага келтирмоқда.

Биз, техносферасиз, яъни унинг оддийгина бир қисми бўлган

кундалик

турмуш тарзимизда фойдаланаётган маиший

-

техникаларсиз, электр энергиясиз,

қўлимиздаги

мобиль қурилмаларсиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз жуда

қийин, яъни уларсиз яшашимизни хаёлимизга келтира олмайдиган даражага
келгандекмиз.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

130

Ҳар

биримизнинг қўлимизда бўлган биргина уяли алоқа воситаларининг

жамиятимизнинг ижтимоий қарашларига қанчалик таъсир этаётганини ҳаммамиз
ҳам

ҳис этаяпмиз. Ёши улуғларимизнинг айтишларича, бир пайтлар “шундай

телефон яратишибди, у симсиз, у орқали ҳар қандай

жойда гаплашса бўлар экан.

Уни ёнда олиб юришар экан” деб айтишганда ҳайрон қолар эдик. Эндигина у

жамиятимизга кириб келиб, айрим кишилар қўлида кўрсак, уларга ҳавас билан
қарар

эдик ва бизнингруҳиятимизга таъсир этар эди. Ҳозир эса ушбу алоқа восита

бўлмаган кишини кўрсак ажабланиб қарайдиган бўлдик. Нега?

Чунки, бир қатор омиллар бунга асосий бўлмоқда, деган фикрдамиз.

Жумладан, уяли алоқа воситаларида хизмат кўрсатиш турларининг ортиши бунга
олиб келмоқда. Уяли алоқа воситаларида гаплаша олиш, хат ёзиш, телеграмм

хизматидан фойдаланиш, расмга олиш, видео тасвир олиш, тақвим, калькулятор,
ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, ҳар қандай ахборотни кенг тарқата олиш

каби ва бошқа кўплаб хизмат турларини мавжудлигини инсоният томонидан
эришилган улкан ютуқ, деб айтиш мумкин.

Бироқ, шу билан бирга ундан

фойдаланиш меъёрларига амал қилиш, уларнинг салбий таъсирларини ҳам билиш,
ҳис

қилиш, психологик жиҳатдан англашга ўта муҳим омил сифатида қараш лозим,

деган фикрдамиз.

Чунки, айнан уяли алоқа воситалари ёшлар қўлидаги асосий воситалардан

бири сифатида намоён бўлиб, унинг доимий ҳамроҳига, қўштирноқ ичидаги
дўстига, суҳбатдоши ёки унинг овунчоғига айланиб қолмоқда. Кейинги йилларда

кузатилаётган ва кишини ташвишга солаётган ҳолат

-

ундан фойдаланувчиларнинг

сони ортиб, ёш жиҳатдан кенгайиб бормоқда. Айрим манбаларга қараганда,

“...қишлоқ жойларда мобил алоқа хизмати абонентлари сони 20 миллионга етгани,
бу эса мамлакатимиз бўйича умумий кўрсаткичнинг 80 фоизини ташкил этаётгани

ҳамда

мазкур рақам жадал ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим”.

Ҳатто

,

ёш ота

-

оналар улардан болаларига ўйинчоқ сифатида фойдаланиб, эндигина

тетапоя бўлаётган 2

-

3 ёшли фарзандларига турли мултифилмлар, шовқин

суронли, бола диққатини ўзига тортадиган воқеликлар акс эттирилган видеолар

қўйиб, қулоқлари бола йиғиси ёки унинг хархашасидан тинч бўлганидан хурсанд.

Шу ўринда, нафақат ушбу ота

-

оналар, балки телефон орқали тарқалаётган

куй

-

қўшиқ, қандайдир ҳис

-

ҳаёжжонга бой тасвирлар қаршисига “ҳайкал” каби

ўрин олаётган ёши улуғларимизга, бизни ҳозирги кунда ўргимчак уясидек ўз

исканжасига олаётган уяли алоқа воситаларининг айрим зарарлари ҳақида
тўхталиб ўтсак.

Аввало, ҳозирги пайтда ёшлар орасида уяли алоқа воситалари –

кишилар

ижтимоий турмуш тарзининг ўзига хос кўрсаткичи бўлиб хизмат қилаётгандек.

Бу эса ёшлар орасидаги муносабатларга

бевосита салбий таъсир қилаётган асосий

омиллардан бирига айланмоқда. Ҳатто бу кейинги пайтларда катталар орасида

ҳам

сезилмоқда. Оқибатда оилада турли ўзига хос зиддиятларни келиб чиқишига

ҳам маълум маънода таъсир этмоқда.

Иккинчидан, уяли алоқа воситалари ёшларни атрофдагилардан ажратиб,

ташқи дунёга бўлган қизиқишини сўндиради. Улар атрофдагилар билан жонли

мулоқатда бўлишни хўшламай қолади. Ўзини

одамлардан четда ола бошлайди ва

бу унинг характеридан жой олади. Бошқача айтганда,

виртуал

аутист, яъни ташқи

дунёдан узилиб қолган одам ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Шунингдек, уяли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

131

алоқа воситалари

тарқатадиган радиациянинг киши организмига муайян

миқдорда салбий таъсир кўрсатиши, айрим хавфли касалликларнинг пайдо

бўлишига олиб келинаётгани бот

-

бот айтилмоқда.

Жумладан, кўз касалликлари,

мияда шовқиннинг пайдо бўлиши, кичик ёшлардаги болаларни меъёрий

ривожланишига хавф туғдириши мумкин. Чунки боланинг айни ўсиш палласида

бўлган мия ҳужайралари мобил телефон нурларидан осон зарарланади. Оқибатда,

тана суяклари ўсишдан тўхташи, хотиранинг сусайиши, иммунитетнинг тушиб

кетиши каби ҳолатлар юзага келишида айнан мобил алоқа воситаларининг

“хизмати” катта экани олимлар тадқиқотларида аниқланган. Мобил телефон

туфайли ёш болаларда жиззакилик, руҳий тушкунлик, лоқайдлик каби иллатлар

илдиз отиши ҳам тасдиқланган.

Учичидан, айнан ушбу воситалар орқали тарқалган ўйинлар, ёшларни

ўзларини қурбон қилишларигача бўлган руҳий таъсир эга. Бунга мисол сифатида

“Кўк кит” ўйинини айтиш мумкин. У ўйин орқали кўплаб болаларнинг ўлимига

сабаб

бўлган. Бу ўйин билан боғлиқ айрим далилларга эътибор берайлик.

Ушбу

ўйин Россияда 2015 йили пайдо бўлган ва қисқа вақт ичида унинг домига тушган

130 нафарга яқин бола ўз жонига қасд қилган. 2017 йил февраль ойида

мамлакатда олиб борилган ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, йил бошидан

буён 800 нафар ўспирин йигит

-

қизлар ўз хоҳишлари билан бу ўйинни бошлаш

истагида бўлган.

Тўртинчидан, ундан фойдаланиш меъёрини билмаган, бевосита унга

боғланиб қолган айрим кишиларнинг ҳаётларини

бутунлай издан чиқариши ва

оқибатда,

ўзи яшаб турган жамият тнчлиги ва осудалигига ҳам таҳдид солиши

мумкин. У ўзи билмаган ҳолда

турли мақсадларда узатилаётган ахборотлар

гирдобига тушиб қолиши, баъзан унинг фаол иштирокчиси ёки тарғиботчисига

ҳам

айланиб қолиши мумкин.

Айниқса,

зўравонлик, ваҳшийлик, жангарилик,

беҳаёликни акс эттирувчи ва камситувчи

(буллинг) ҳатти

-

ҳаракатларнинг содир

этилиши тарғиб қиладиган маълумотлар, фото, видео тасвирлар билан бирга

давлат сиёсатига, унинг ижтимоий тузумига қарши ахборотларнинг узатилиши

ҳам

жамият учун ўта хавфли ҳисобланади.

Шунингдек, бугун ҳаётимизни усиз тасаввур қилишимиз қийин бўлган яна

бир восита –транспорт воситалари хусусида ҳам, яъни техноқатламнинг кишилар

ҳаётида

энг кўп қўлланилаётган бир бўлаги сифатида тўхталиб ўтишни лозим,

деб билдик. Шу ўринда айрим далилларга эътибор қаратсак.

2023 йилда

республикамизда 3 млн атрофида енгил автотранспорт воситалари бўлган.

Уларнинг асосий вазифаси йловчи ташишидан иборат. Таҳлилларга кўра битта

енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача

4,3 та йўловчи, битта автобусда

эса ўртача

580 та йўловчи

ташилган. Ўтказилган транспорт макромодели

таҳлилларига кўра мамлакатмиз пойтахтидаги мобил аҳолининг кунлик

ҳаракатланиш

(қатнов) сони ўртача

9 млн.тани

ташкил этиб, шундан

6 млн қатнов

транспортда

амалга оширилган.

Ҳозирда

шаҳарда кун давомида ўртача

1 миллионга яқин

автотранспорт ҳаракатланади. Бу йўлларда бир вақтда

ҳаракатланиш сиғимидан

2 баробар кўп. Бу эса айрим нохуш ҳодисаларнинг юз

беришига ўз

-

ўзидан олиб келиши мумкин.

Иккинчи

томондан, мамлакатимизда биргина 2022 йилнинг ўтган ўн ойи

мобайнида йўл усти транспорт воситалари орқали 7636 та йўл транспорт ҳодисаси

содир бўлган.

Шундан 1931 таси ўлим билан якун топган. Бу йўл ҳодисаларининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2024) / ISSN 2181-1415

132

сабаби, яъни келтириб чиқарувчи омиллари таҳлил этилса, улар инсон фаолияти

билан бевосита боғлиқлиги кўринади. Улар бир томондан, йўл инфратузилмаси

тўғри ташкил этилмаганлиги билан боғлиқ бўлса; иккинчидан,

ҳайдовчиларнинг

белгиланган тезликка риоя этмаслиги, тажрибасизлиги, пиёдаларга йўл

бермаслик,

светофор ва йўл белгиларига риоя қилмаслик каби ҳолатлар билан

боғлиқ ҳолда изоҳланган.

Ҳар

икки ҳолатда ҳам антропоген омиллар йўл ҳаракати

ҳодисаларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, деб айтиш мумкин.

Жаҳонда, бир кунда ёки бир суткада техносфера билан боғлиқ юз бераётган

авария ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатида келтирилаётган иқтисодий зарарлар
ёки нобуд бўлаётган одамлар ҳисоб

-

китобини қилиш имконияти жуда ҳам қийин.

Бироқ, буларнинг барчасига антропоген омиллар асосий ўрин тутишини эсдан
чиқармаслик, ушбу омилларга алоҳида

эътибор қаратишни ҳаётнинг ўзи талаб

этмоқда. Шу сабабдан ҳам, бизнинг назаримизда аҳолининг барча қатламларида
техномаданиятни шакллантириш муҳим ўрин эгаллайди. Бу каби жараённи амалга

ошириш аввало жамиятда кенг руҳий англаш ҳиссини пайдо қилиш лозим.

Чунки, ҳар қандай кишини ўзи фойдаланаётган, ўз қўл остидаги техника ва

тенхноогиялар, йирик ишлаб чиқаришдаги жараёнларни бошқараётган ва уни ҳар
бир кичик қисмларидаги кетма

-

кет ҳаракатларига жавобгар шахсларни ўз

масъулиятларини ҳис қила олиши, англаши техномаданиятни шакллантиришда
асосий ўрин эгаллайди.

Шу боис, ушбу маданиятни шакллантиришни энг аввало ёшлардан, уларга

таълим

-

тарбия берилаётган масканлардан бошлаш ижтимоий –

психологик

жараён сифатида қаралиши лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги

ПҚ

-340-

сон қарори;

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Ўзбекистон

Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни
тартибга солиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 21 майдаги 139

-

сон қарори;

3.

А.Абдукадиров, Д.Давронбеков. Мобил алоқа тизимларининг 4G авлоди.

Ўқув қўлланма. –

Тошкент, ТАТУ –

2015.

328 б.

4.

А.О. Норбоев. Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятларда давлат тиззими ва

унинг барқарорликни таъминлашдаги ўрни. Тошкент. Гранд кондор принт. 2024 й.

5.

SCIENCE AND INNOVATION INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL VOLUME 1

ISSUE 5 UIF-2022: 8.2 | ISSN: 2181-3337,

6.

https://bugun.uz/ozbekistonda-2022-yilning-10-oyida-qancha-yth-sodir-

bolgani-malum-qilindi

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги ПҚ-340-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори;

А.Абдукадиров, Д.Давронбеков. Мобил алоқа тизимларининг 4G авлоди. Ўқув қўлланма. – Тошкент, ТАТУ – 2015. – 328 б.

А.О. Норбоев. Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятларда давлат тиззими ва унинг барқарорликни таъминлашдаги ўрни. Тошкент. Гранд кондор принт. 2024 й.

SCIENCE AND INNOVATION INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL VOLUME 1 ISSUE 5 UIF-2022: 8.2 | ISSN: 2181-3337,