Авторы

  • Лола Рахимкулова
    Д.ф.ю.н., доцент, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4-pp95-99

Ключевые слова:

медиация коллектив труд конфликт Международная организация труда Трудовой кодекс

Аннотация

В статье рассматривается эволюция процедуры рассмотрения и разрешения коллективных трудовых споров в Узбекистане, которая вышла на новый уровень с принятием новой редакции Трудового кодекса. Особое внимание уделено законодательно закрепленному порядку разрешения таких споров с использованием медиации. Проанализированы действующие нормы законодательства, международный опыт, а также предложены меры по совершенствованию нормативной базы в этой сфере.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legal problems related to the use of mediation in
resolving collective labor disputes

Lola RAKHIMKULOVA

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2024

Received in revised form

15 July 2024

Accepted 15 July 2024

Available online

25 August 2024

This article highlights the advancements in the procedure for

reviewing and resolving collective labor disputes in Uzbekistan,

noting that these processes have evolved to a new level. The
latest version of the Labor Code now legally regulates the

resolution of collective labor disputes through mediation. The
article provides an analysis of the current legislation governing
mediation in labor disputes, examines relevant international

experiences, and offers proposals for further improving the
legal framework in this area.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss4-pp95-99

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

mediation,

collective,

labor,

conflict,

International Labor

Organization,

Labor Code.

Жамоавий

меҳнат

низоларини

ҳал

этишда

медиацияни

қўллаш

билан

боғлиқ

ҳуқуқий

муаммолар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

медиация,

жамоа,

меҳнат,

низо,

Халқаро меҳнат

ташкилоти,

Меҳнат кодекси.

Маълумки

,

Ўзбекистонда

жамоавий

меҳнат

низоларини

кўриб

чиқиш

ва

ҳал

этиш

тартиби

янги

босқичга

кўтарилди

.

Янги

таҳрирдаги

Меҳнат

кодексида

жамоавий

меҳнат

низоларини

медиация

тартиб

-

таомилида

ҳал

этиш

ҳуқуқий

тартибга

солинди

.

Мазкур

мақолада

медиацияни

қўллаш

билан

боғлиқ

амалдаги

қонунчилик

нормалари

ҳамда

халқаро

тажриба

кўриб

чиқилган

ва

қонунчиликни

такомиллаштириш

мақсадида

таклифлар

ишлаб

чиқилган

.

1

PhD, Docent, Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: Rahimqulovalola@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

96

Правовые проблемы, связанные с использованием
медиации при разрешении коллективных трудовых
споров

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

медиация,

коллектив,

труд, конфликт,

Международная

организация труда,

Трудовой кодекс.

В статье рассматривается эволюция процедуры

рассмотрения и разрешения коллективных трудовых
споров в Узбекистане, которая вышла на новый уровень с

принятием новой редакции Трудового кодекса. Особое
внимание уделено законодательно закрепленному порядку
разрешения таких споров с использованием медиации.

Проанализированы действующие нормы законодательства,
международный опыт, а также предложены меры по

совершенствованию нормативной базы в этой сфере.

Ўзбекистонда юридик низоларни суддан ташқари ҳал этиш билан махсус

шуғулланадиган давлат хизмати мавжуд эмас. Бу эса, бозор иқтисодиёти

шароитида

суддан ташқари ҳал этиш тартиб

-

таомилини қўллаш жозибадорлиги

пасайиб боришига олиб келади. Бизнинг назаримизда, мамлакат ҳуқуқий

муносабатларига кириб келган ҳар қандай янги институт давлат томонидан
алоҳида қўллаб

-

қувватланишга муҳтож саналади. Дунё тажрибасида мазкур

давлат хизматлари пайдо бўлганлига салкам саксон йил тўлганлигини инобатга
олиб, мамлакатимизда ҳам ижтимоий

-

ҳуқуқий муносабатларда келиб чиқувчи

конфликтларни ҳал этишни

назоратга олиш, ҳисобини юритиш, медиаторларни

тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсини ташкил этиш,

медиаторлар ва

арбитрлар реестрини шакллантириш, уларга қўйиладиган талаблар, уларнинг
малакасини ошириш, жамоавий муносабатларини “юмшатиш” мақсадида самарали

музокаралар олиб бориш техникаси бўйича тренинглар ташкил этиш

каби

вазифаларни амалга оширадиган агентлик ёки марказ шаклида ташкил этилиши

таклифини илгари сурамиз.

Шунингдек, ушбу марказда соҳани янада ривожлантиришнинг замонавий

тенденциялари ўрганилади ва амалиётга таклифлар илгари сурилади.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Медиация тўғрисида”ги Қонунга кўра, Адлия вазирлиги

томонидан профессионал медиаторлар реестри юритилиши белгилаб қўйилган.

Шуниси эътиборлики, юқоридаги таҳлили олиб борилган давлатларнинг махсус

медиация хизматлари фақат бир соҳа, яъни

меҳнат конфликтларини ҳал этиш

мақсадида ташкил этилганлиги боис, унинг назоратини бандлик ва меҳнат

муносабатларини тартибга солувчи вазирлиги

амалга оширади. МДҲ давлатлари

тажрибасида

юқорида қайд этилган махсус агентликлар ёки марказлар мавжуд

эмас. Айрим давлатларда, жумладан

Чехияда низолашаётган томонлар

медиаторни Чехия Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилган реестрдан

танлашлари ва таклиф этишлари мумкин бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб,

амалиётга қуйидагича таклифни илгари суриш мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистон

меҳнат бозорида меҳнат ресурслари 19

644

011,00 мингни ташкил этаётганлигини

ҳисобга олсак, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик

вазирлиги томонидан меҳнат низоларини кўриб ҳал этиш бўйича мутахассис


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

97

бўлган медиатор ва арбитрлар реестрини шакллантириш ва уларнинг ҳисобини

юритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз [1]. Бизнингча, мазкур ҳолатда

мамлакатда мавжуд бўлган меҳнат ресурслари ўртасида юзага келадиган меҳнат

низоларини муқобил йўлларда ҳал этиш институтини ривожлантириш учун ўз

ҳиссасини

қўшиши мумкин.

Қонунчилиги

таҳлил этилган давлатларимизнинг аксариятида жамоавий

меҳнат низоларини ҳал этишда

медиация тартиб

-

таомилидан фойдаланиш

мажбурий босқич саналиб, фақат медиатор томонидан таклиф этилган келишувга

эришилмаган тақдирда низолашаётган субъектларда судга мурожаат қилиш

ҳуқуқи

пайдо бўлади. Эътиборли жиҳати,

Хитойда Меҳнат вазирлиги жамоавий

меҳнат низоларини ҳал этиш юзасидан медиаторга мурожаат қилинганлигини

алоҳида текшириб ўтади. Агар низолашаётган тарафлар медиаторга мурожаат

қилмасдан

тўғридан

-

тўғри иш ташлаган бўлса, хавфсизликни таъминламаганлиги

учун жазоланиши мумкин [2].

З.

Дарчинян ва А.

Рашидоваларинг фикрига кўра, жамоавий меҳнат

низоларини ҳал этишда ходимлар жамоаси медиация тартиб

-

таомилини

қўллашни

хоҳласа, демак улар иш берувчи билан ўзаро илиқ меҳнат

муносабатларини сақлаб қолишни исташаётганлигидан далолат беради [3].

Т.

Ханукованинг фикрича, амалда иш берувчи мавжуд низони ҳал этиш

мақсадида қуйидаги ҳолларда медиатор таклиф этишга ҳаракат қилади:

махфийликни сақлаб қолиш;

компания номига доғ туширмаслик;

низо натижасида нохуш вазиятлар келиб чиқишини олдини олиш [4].

Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида амалдаги

қонунчиликка

бир қатор таклиф ва мулоҳазаларни шакллантириш учун имконият

яратиб берди:

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат муносабатларида келиб чиқадиган

жамоавий низоларни медиация тартиб

-

таомилида кўриб чиқиш самарасизлигича

қолмоқда. Бунга бир қатор объектив сабаблар мавжуд бўлиб, улар

қуйидагилардир:

Биринчидан, мамлакатда медиацияни қўллашни ҳуқуқий тартибга солишга

қаратилган

ягона норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат –

Ўзбекистон Республикасининг

“Медиация тўғрисида”ги Қонуни жамоавий меҳнат низолари соҳасида келиб

чиққан муносабатларга ҳам тааллуқли эканлигини белгилаб

қўйиш

зарурати

мавжуд. Ваҳоланки, жаҳонда бу

тажриба энг самарали усул сифатида бир асрдан

буён муваффақиятли қўлланиб келинмоқда.

Иккинчидан, “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 12

-

моддаси медиаторга

доир талаблар назарда тутилган. Мазкур моддада Медиаторнинг фаолияти

профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин эканлиги

белгилаб қўйилганлигини кузатиш мумкин. Қонун мазмунида

профессионал

медиатордан

нопрофессионал

медиаторнинг

фарқи

бир

жиҳатда

ажратилганлигини кўрамиз. Яъни, профессионал асосдаги медиатор

профессионал

медиаторлар реестрига киритилган шахс бўлиши лозим. Баъзи бир ҳақли саволлар

туғилади. Нопофессионал медиатор яна қандай талабларни амалга оширса, у

профессионал сифатида фаолият кўрсата олади? Ёки фаолиятини нопрофессионал

асосда олиб борадиган медиатор қачон ва қаерда ўзини намойиш этади ва соҳада

“ривожланиши” учун унда имконият мавжудми?


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

98

Юқорида

давлатларнинг меҳнат соҳасида медиацияни қўллаш билан боғлиқ

қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатдики, медиаторлар фаолияти

профессионал ва

нопрофессионал

олиб борилиши ҳақида бирор маълумот учрамайди. Яъни,

“медиатор”, “сертификатли медиатор” терминлари қўлланилганлигини

кузатиш

мумкин. Мисол учун, Германия “Медиация тўғрисида”ги Қонуни мазмунида

“сертификатли медиатор” терминини кўриш мумкин

[5]

. Бизнинг назаримизда,

“медиатор” термини қўллашнинг ўзи мақсадга мувофиқ саналади.

Айрим

давлатлар амалиётида медиаторларнинг аксарияти

юридик соҳа

бўйича олий маълумотга эга эканлиги кузатилди.

Мисол учун, Белгия тажрибасида

меҳнат муносабатлари бўйича мутаҳассис бўлган медиаторнинг катта қисми
юристлардир. Бизнинг назаримизда, медиаторда ҳуқуқий билим ва тажриба

етарлича

бўлмаса, мавжуд ҳуқуқий низо бўйича тарафларга асосли ва ҳар икки

тарафни қаноатлантирадиган медиатив таклифни шакллантира олмайди.

Бироқ,

миллий қонунчилигимизда бу талаб мавжуд эмас.

Италияда медиаторлар олий

таълимни тугатиши ва эллик соатлик махсус ўқув курсни якунлаши талаб этилади.

Бизнинг назаримизда ҳам, медиатор камида олий маълумотга эга бўлган шахс
бўлиши лозим.

Учинчидан, Қонуннинг 28

-

моддасида медиаторларга ҳақ тўлаш тартиби

белгиланган бўлиб унга кўра, профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ

эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги
медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини текин олиб боришдан унга
қандай

манфаат бўлади. Бизнингча, малакаси ва кўникмаси мавжуд бўлган

мутаҳассис текинга медиаторлик фаолияти билан шуғулланмайди.

Тўрнинчидан, айрим давлатларда медиация тартиб

-

таомилининг кенг

қўлланилиши

унда низолашаётган тарафлар учун ҳаражатнинг мавжуд эмаслиги,

агар мавжуд бўлса ҳам жуда оз миқдорни ташкил этиши билан ҳам баҳоланади.

Яъни, меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган конфликтлар ёки низоларни
медиация тартиб

-

таомилида ҳал этиш учун кетадиган аксарият ҳаражатлар давлат

томонидан қопланади. Мисол учун: Германия, Чехия, Финландия каби давлатларда
медиация тартиб

-

таомилини учун кетган ҳаражатларни мутлақо давлат қопласа

[6],

Ирландия ва Португалия каби давлатларда медиация тартиб

-

таомилини амалга

оширганлиги учун медиаторга 50 Еврони ташкил этади

[7]

. Ўзбекистон

Республикаси “Медиация тўғрида”ги Қонуннинг 28

-

моддасига кўра, ҳақ тўлаш ва

харажатларнинг ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар улар бошқача қоида

ҳақида

келишиб олмаган бўлса, тенг улушларда амалга оширилиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 575

-

моддасида

жамоавий меҳнат

низоларини медиаторда кўриб чиқиш учун музокаралар ўтказиш талаби

қўйилганлигини

назарда

тутсак,

“Медиация

тўғрисида”ги

Қонуннинг

28-

моддасида ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш учун медиаторга

бериладиган ҳақ миқдори аниқлаштириб қўйилиши мақсадга мувофиқ.

Бешинчидан, жамоавий меҳнат низосини

медиация тартиб

-

таомилида кўриб

чиқиш билан боғлиқ муддатлар ҳам

нисбатан қисқа қилиб берилганлигини

кузатиш мумкин. Меҳнат кодексининг 575

-

моддасида жамоавий меҳнат низосини

медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) ижтимоий шерикликнинг

бирламчи даражасида беш иш кунигача муддатда, ижтимоий шерикликнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

99

бошқа даражаларида эса медиатор танланган кундан эътиборан ўн иш кунигача

бўлган муддатда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. “Медиация тўғрисида”ги
Қонуннинг

23-

моддасида Медиация тартиб

-

таомилини амалга ошириш муддати

медиация

тартиб

-

таомилини

амалга

ошириш

тўғрисидаги

келишувда

белгиланиши ва бунда медиатор ва тарафлар медиация тартиб

-

таомили ўттиз

кундан ортиқ бўлмаган муддатда тугалланиши учун барча мумкин бўлган
чораларни кўриши лозимлиги таъкидланган. Айрим хорижий давлатларнинг

медиацияга оид қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатдики, жамоавий меҳнат
низолари 7, 10 ва 30 кунлик муддат ичида медиатор иштирокида кўриб ҳал

этилади. Шундан келиб чиқиб, қонундаги мазкур беш кунлик муддатни етти ёки
ўн кун қилиб белгилаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Юқоридаги таҳлиллар натижасида қуйидаги таклифни илгари сурамиз:

жамоавий меҳнат низоларини медиацияда ҳал этишнинг ўзига хос жиҳатларини

ажратиб кўрсатиш,

янада такомиллаштириш ҳамда амалиётга кенг тарғиб этиш

мақсадида мутасадди давлат органи –

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан

“Жамоавий меҳнат низоларини

муқобил йўллар билан ҳал этиш тартиби” ни ифода этувчи намунавий (амалий)

қўлланма

ёки тавсия ишлаб чиқилиши зарурати мавжуддир. Ушбу қўлланмада

жамоавий меҳнат низоларини нафақат медиатор иштирокида, балки арбитр

иштирокида кўриб чиқиш юзасидан ҳам зарурий тавсиялар

акс этади. Шунингдек,

мазкур қўлланмада воситачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, музокарани олиб

бориш принциплари,

муддатлари юзасидан кўрсатмалар берилади.

Бизнинг

назаримизда, мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши республика бўйлаб

жамоавий меҳнат низоларини муқобил йўллар билан ҳал этишда бир хил
тушунчалар ҳамда ёндашувни таъминлайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://mehnat.uz/oz

2.

W.Zhuang. Can the strategy of “Mediate first” reduce collective labor disputes. //

The Journal of Chinese Sociology. Springer.

3.

https://cyberleninka.ru/article/n/effektivnost-protsedury-mediatsii-v-

trudovyh-otnosheniyah

4.

Ханукаева Т.Трудовые споры о праве: сравнительный анализ правовых

норм Российской Федерации и зарубежных государств. Диссертация канд...

юрид.

наук, М.:2017.

5.

Mediation

Act

(MediationsG)

//

https://www.gesetze-im

internet.de/englisch_mediationsg/englisch_mediationsg.html

6.

https://www.gesetze-im-

internet.de/englisch_mediationsg/englisch_mediationsg.html

7.

https://e-

justice.europa.eu/64/EN/mediation_in_eu_countries?CZECHIA&member=1

8.

https://e-

justice.europa.eu/64/EN/mediation_in_eu_countries?PORTUGAL&member=1

9.

https://www.irishstatutebook.ie/eli/2017/act/27/enacted/en/html

Библиографические ссылки

W.Zhuang. Can the strategy of “Mediate first” reduce collective labor disputes. // The Journal of Chinese Sociology. Springer.

Ханукаева Т.Трудовые споры о праве: сравнительный анализ правовых норм Российской Федерации и зарубежных государств. Диссертация канд... юрид. наук, М.:2017.

Mediation Act (MediationsG) // https://www.gesetze-im internet.de/englisch_mediationsg/englisch_mediationsg.html