Авторы

  • Жасур Иминов
    Кандидат исторических наук (PhD), Андижанский государственный университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4-pp128-136

Ключевые слова:

Наманган Первый съезд народов Востока делегаты Баку Азербайджан участие жизнь и деятельность представители историческое событие народы Востока

Аннотация

В данной статье освещаются некоторые сведения об участии делегатов Намангана в Первом съезде народов Востока, проходившем в Баку, Азербайджан, а также некоторые сведения об их жизни и деятельности.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Representatives of Namangan at the first Congress of the
People of the East

Jasur IMINOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2024

Received in revised form

15 July 2024

Accepted 15 July 2024

Available online

25 August 2024

This article highlights some information about the

participation of Namangan delegates in the First Conference of

the Peoples of the East, held in Baku, Azerbaijan, and some
information about their lives and activities.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss4-pp128-136

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Namangan,

First Congress of the Peoples

of the East,

delegates,

Baku,

Azerbaijan,

participation,

life and work,

representatives,

historical event,

peoples of the East.

Шарқ халқларининг биринчи съездида қатнашган
Наманганлик вакиллар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Наманган,

Шарқ халқларининг

биринчи қурултойи,

делегатлар,

Боку,

Озарбайжон,

иштироки,

ҳаёти

ва фаолияти,

вакиллари,

тарихий воқеа,

Шарқ халқлари

.

Мазкур

мақолада

Озарбайжоннинг

Боку

шахрида

ўтказилган

Шарқ

халқларининг

биринчи

съездида

Наманганлик

делегатларнинг

иштироки

,

уларнинг

ҳаёти

ва

фаолиятига

доир

айрим

маълумотлар

ёритиб

берилган

.

1

Candidate of Historical Sciences (PhD), Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

129

Представители Намангана на первом съезде народов
Востока

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Наманган,

Первый съезд народов

Востока,

делегаты,

Баку,

Азербайджан,

участие,

жизнь и деятельность,

представители,

историческое событие,

народы Востока.

В данной статье освещаются некоторые сведения об

участии делегатов Намангана в Первом съезде народов
Востока, проходившем в Баку, Азербайджан, а также

некоторые сведения об их жизни и деятельности.

1920 йил сентябр ойининг бошида бутун дунё жамоатчилиги эътибори

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Шарқ халқларининг биринчи

съездига қаратилди. Шарқ халқларининг биринчи съездини ташкил этилиши ва
бунинг учун айнан Боку шаҳрини танланиши ўзига хос катта сиёсий мақсадларни

ўзида жамлаган эди. Биринчидан, 1920

-

йилнинг ўрталарига келиб, Совет

Россиясининг Қизил армияси фуқаролар урушида деярли ғалаба қозонди.

Болшевиклар ўзларининг ва коммунистик интернационалнинг ғалабасини бутун
дунёга намойиш қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар. Иккинчидан,

сиёсий вазият ҳали тўла

-

тўкис барқарор изга тушмаган бир шароитда Россиядаги

кўп миллионли турк

-

мусулмон халқларини социалистик тузум ва большевиклар

сиёсатига хайрихоҳлигини оширишдан иборат эди. Учинчидан эса, коммунистик
интернационал ва социалистик тузумнинг “халқпарварлик” моҳиятини кенг

тарғиб қилиш, “жаҳон империализмининг хавфи”дан жаҳон пролетариатини
огоҳлантириш эди.

РСФСР Халқ комиссарлар советининг раиси В.И.

Ленин Шарқ халқлари

съездини ўтказишнинг ғоявий жиҳатдан бош ташаббускори ва бу жараённи ташкил

этувчиси эди. Унинг қарашлари бўйича нокапиталистик тараққиёт йўли назарияси ва
сиёсатини жаҳон миқёсида тажриба синовидан ўтказиш ва шу орқали пролетариат

диктатураси ғоясини, болшевизм мафкураси ҳамда амалиётини Шарқ халқларига
татбиқ қилиш, Буюк Британияни жаҳон империализмининг зарбдор кучи сифатида

Шарқни унга қарши қўйиш ва империализмга қарши кураш жабҳасига тортиш, шу
аснода совет тажрибасини ўзга мамлакатларга андоза сифатида тарғиб этиш орқали

“инқилоб”ни экспорт қилишни илгари сурган эди. В.И.

Ленин 1919

-

йил октябрда

“Туркистонлик коммунист ўртоқларга” номли хатида “...Бутун кучингизни бошида

Британия империализми турган жаҳон империализмига қарши астойдил курашишга
йўналтиринг” –

дея кўрсатма берган эди.

Шарқ халқлари биринчи съездини чақиришдан кўзланган асосий

мақсадлардан бири болшевиклар томонидан Буюк Британия империясини совет

давлатининг энг хавфли душмани сифатида кўриш билан бирга, унинг улкан
мустамлакаларида инқилобий ва миллий озодлик курашларини авж олдириш ҳам

кўзда тутилган эди. Буюк Британия мустамлакаси бўлган Ҳиндистонда (Покистон


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

130

ва Бангладеш билан бирга) аҳолининг бешдан бир қисмини мусулмонлар ташкил

этган. Болшевиклар уларни анча фаол сиёсий куч деб билган ҳолда бўлажак
социалистик инқилобни амалга оширишда уларга таянишга қарор қилганлар.

Шарқ халқларининг биринчи съезди 1920

-

йил 1

-8-

сентябр кунлари ўз

фаолиятини олиб борди. Съезд номланишига кўра, Шарқ халқлари съезди

эканлиги белгиланган бўлса

-

да, унда дунёнинг 37 мамлакатидан 1891 нафар вакил

иштирок этди. Съездда Россия совет федератив социалистик республикасининг

субъектлари –

Туркистон АССР, Хоразм ХСР, Бухоро ХСР, Қирғизистон (Қозоғистон)

АССР, Қорақирғиз, Доғистон, Терек, Чеченистон, Кубан, Қалмиқ, Татаристон,

Бошқирдистон, Озарбайжон, Грузия, Арманистондан келган делегатлар иштирок
этдилар. Шунингдек, съездда хорижий давлатлар –

Туркия, Эрон, Афғонистон,

Австрия, Голландия (Нидерландия), Венгрия, АҚШ, Франция, Болгария, Япония,
Англия, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатлардан ҳам коммунистик ташкилотлар

вакиллари қатнашди. Масалан, АҚШдан Жон Рид, Венгриядан Бела Кун, Буюк
Британиядан Томас Квелч, Франциядан Россмер, Болгариядан Шаблик, Хитойдан

Ван

-

Мин, Япониядан Ходо Широ, Ҳиндистондан Фазли Қодир, Австриядан

К.

Штейнгардт, Голландиядан Янс ўз маърузалари билан иштирок этди.

Шарқ халқлари биринчи съездини чақириш совет ҳокимиятининг ўз

мафкурасининг жаҳон миқёсида кенг ёйишга бўлган энг муҳим ҳаракатларидан

бири эди. Айни пайтда бу съезд бутун дунёдаги коммунистик ташкилотлар
вакилларини Боку шаҳрига йиғиш орқали сотсиализмни кенг тарғиб этиш, совет

ҳокимиятига

қарши интервенсия уюштирган Антанта давлатларининг ўзида ва

уларнинг мустамлакаларида инқилобларни тайёрлаш ҳамда уни амалга

оширишни мақсад қилган эди.

Совет Россияси, шу жумладан Туркистондан съездга вакилларни таклиф

қилиш

орқали совет ҳокимияти амалга оширган инқилоб бутун дунё коммунистик

ташкилотлари томонидан қўллаб

-

қувватлаганлигини кўрсатиш, бу орқали ўз

ҳокимиятларини

янада мустаҳкамлашни мақсад қилган эди.

Шарқ халқларининг биринчи съездида иштирок этиш учун Туркистон АССР,

Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) ва Бухоро амирлигидан ҳам вакиллар
таклиф этилган ҳамда манбалар таҳлилига кўра, вакиллар сони 200 нафардан

ортиқ бўлган.

Туркистон Компартияси Муваққат Марказий комитетининг 1920 йил

27 июлдаги йиғилишида “Шарқ халқлари вакилларининг бўлажак съезди
тўғрисида Бокудан келган телеграмма”, съезд ишида Туркистон АССРдан

вакилларнинг иштироки, юбориладиган делегатлар таркиби кўриб чиқилган.
Ушбу йиғилишда Туркистон делегацияси раҳбари Т.М.

Геллер Боку съездга

уюшмаган қишлоқ оммаси вакилларини кўпроқ юбориш кераклиги, А.

Ҳакимов

,

аксинча, уюшган оммадан, касаба уюшмаси ва партия ташкилотидан вакиллар

юбориш зарур, деган таклифни илгари сурган. Йиғилишнинг бошқа
иштирокчилари ҳам унинг фикрини маъқуллаб, съездга уюшган аҳоли

вакилларидан юбориш кераклигини маъқуллаганлар. Йиғилиш иштирокчиси
Т.

Любимов эса вақт жуда оз қолгани туфайли вакилларни сайлаш учун кенг омма

иштирокида йиғилишлар ўтказишга имкон йўқлиги, юқоридан туриб таклифлар
билдириб, ўша таклиф қилинганларни жўнатишни таклиф қилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

131

Съездга делегатлар юбориш учун Туркистон комиссияси барча уезд сайлов

комиссияларига, касаба уюшмаларига хат йўллаб, унда Бокуда ИИИ Коммунистик
интернационал томонидан чақирилаётган Шарқ халқлари биринчи съездига

Туркистон, Бухоро, Хива, Эрон, Туркия, Африка, Хитой, Ҳиндистон
мамлакатларидан вакиллар бориши кутилаётгани, съездда Шарқ ва Ғарбдан

таниқли арбоблар иштирок этиши белгилангани, Бокудаги съезд озод бўлган ва
озодликка интилаётган Шарқ халқларининг куч

-

қудратини, Совет ҳокимиятининг

мазлум халқларни қўллаб

-

қувватлаётганини намойиш этиш кўзланаётгани

айтилган. Съездга юборилаётган вакилларнинг ҳар бири Туркистон Марказий

Ижроия комитети ҳисобидан жойлардаги ижроия комитетларидан 30 минг рубл
олишлари кўрсатиб ўтилган.

Наманган уезди бўйича 11 нафар –

Иса Йўлдошбоев, Иномжон Йўлдошев,

Эргаш Тошбоев, Ғулом Маъсум, Акрамхонов, Тожи Ҳожиев, Муҳаммад Ризаев,

Маҳди Абдуҳамид Маъсум, Зайниддин Насриддинов, Исақов ва Абдулла Рўзибоев
съездга вакил сифатида сайланган. Бу делегатларнинг таркиби рус тилида

сўзлашувчи ва ўз фикрини эмин эркин баён қилувчи ўз даврининг ўқимишли
маҳаллий кишиларидан шакллантирилган эди. Наманган аҳолиси йиғилишда

съездга катта умид билан қарагани боис кўпроқ ўқимишли, ўз замонасининг етук
билимдонларини съездга юборган.

Съездда қатнашган коммунистларлар фракцияси вакилларидан Иномжон

Хидиралиев (1891–1928 йиллар) Фарғона вилояти Наманган уезди Поп волости

Исковут қишлоғида камбағал оиласида туғилган. Тошпўлатбек Норбўтабеков

(1898

–1937 йиллар) Олмазор маҳалласида Тўрахон домла хонадонида косиб

оиласида туғилган, эски мактабда ўқиган, рус

-

тузем мактабини ва Петербург

университети юридик факултетини битирган. Съезд делегатларидан яна бири

Саидқосим Мавлонов 1898

-

йилда туғилган, деҳқон оиласидан, Фарғона шаҳридан,

партия аъзоси, сиёсий ходим, Аваз Раҳимбоев тожик, оилали, ҳарбий, коммунист,

Хўжанд шаҳридан, Ёқуб Чанишев 1893 йили туғилган, анкетада ёзилишича,

27 ёшда бўлган, татар, оилали, Андижон шаҳрида яшаган, партия аъзоси, ҳарбий,

бригада ҳарбий комиссари, 1917–1918 йиллардаги револютсион ҳаракатларда
қатнашган. Қодир Абдушукуров 1890 йил туғилган, 30 ёшда, қирғиз, оилали, Ўш

шаҳри Қошғар қишлоғидан. Салимхон Тиллахонов 1898 йилда Тошкент
шаҳрининг Калонхона маҳалласида сувоқчи оиласида туғилган, Султон Сегизбоев

(1899

–1938), Иномжон Йўлдошевлар (1889–1967) ҳам съездда қатнашган эдилар.

Қуйида

наманганлик съезд делегатларининг ҳаёт йўли ва тақдири ҳақида

батафсилроқ маълумот берамиз.

Шарқ халқлари биринчи съездида қатнашиб, сўнг совет ҳокимиятининг

қатағон

сиёсатининг қурбони бўлган вакиллардан бири Иномжон Хидиралиевдир

(1891

–1928). У 1891

-

йил Фарғона вилояти Наманган уезди Поп волости Исковут

қишлоғида

камбағал оиласида туғилган. Қўқонда рус

-

тузем мактабини битирган.

1919 йил Андижонда партияга ўтган, Андижон фавқулодда комиссия аъзоси, раён

револютсион комитети аъзоси, Фарғона област партия комитети ва област
револютсион комитет аъзоси, Туркистон АССР ер

-

сув ишлари халқ комиссари,

Туркистоннинг Москвадаги доимий вакили, СССР Ҳарбий революцион совети
аъзоси, Англия

-

Совет музокараси бўйича делегация аъзоси, Ўзбекистон

Республикаси ер

-

сув ишлари халқ комиссари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

132

хўжалиги банки бошқаруви раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. У 1920

-

йил

8-

августда Бокуда бўладиган Шарқ халқлари биринчи съезд делегати этиб

сайланган.

Қолаверса, Шарқ халқларининг биринчи съездида қатнашган яна бир

делегат Дадамирза Шайхов (Дадамирза қори) 1880

-

йили Наманган шаҳрида

туғилган, имом

-

домла, ўтмишда “Жамияти Исломия” ва “Нашри маориф”

ташкилотларининг фаол аъзоси бўлган. “Миллий иттиҳод” ташкилоти

аъзоларининг йиғилишларида қатнашган аксилинқилобий тарғибот олиб борган,
Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги (НКВД) қошидаги учликнинг

1937 йил 2 декабрдаги қарорига асосан 10 йил муддатга меҳнат тузатув лагерига
ҳукм

қилинган, жазо муддати 1937 йил 14 сентябрдан ҳисобланган

.

Шарқ халқларининг Бокуда ўтказилган биринчи съездида қатнашган, совет

тузуми алдовларига ишониб шу тузумга сидқидилдан хизмат қилиб, сўнг қатағон

қилинганлардан

бири Иномжон Йўлдошевдир. У 1889

-

йилда Янгиқўрғоннинг

Қизилқиёқ қишлоғида туғилиб, биринчи жаҳон уруши йилларида Наманганга

келган ва Обидулла Махсумнинг мактабида таълим олган. 1917 йил ноябр ойи
ўрталарида совет милицияси сафига кириб, қўлига қурол олган. Наманган вилояти

давлат архивининг 311

-

рақамли шахсий фондида унинг ҳаёти ҳақида айрим

маълумотлар сақланиб қолган. Иномжон Йўлдошев 1919

йил 12

апрелда

32 қуролдоши билан Фарғонага ўқишга борган. Фарғонада ўқиб қайтган
И.Йўлдошев Нанайга (Нанай ўша вақтда Наманган уездидаги волост бўлиб, унинг

таркибига Олабуқа, Карвон сингари бир қатор қишлоқлар ҳам кирган) ҳарбий
комиссар бўлиб қайтади, кейинроқ алоҳида қирғиз кавалерия дивизионидаги

3-

эскадронга сиёсий раҳбар ва 1

-

эскадрон комиссари вазифаларида ишлаган.

У 1920 йилнинг сентябр ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ халқлари

қурултойида

иштирок этган. Қурултойда иштирок этганларнинг аксарияти

кейинчалик қатағонга учраган. Туркистонда 1917–1921 йилларда бўлиб ўтган

очарчилик Наманганга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Шу боис И.

Йўлдошев ХХ аср

20-

йилларида милиция сафида туриб, муҳтожларга озиқ

-

овқат етказиб бериш

билан шуғулланган. Қирғизистоннинг Кетмонтепа уезди милициясида ҳам раҳбар
сифатида фаолият кўрсатган. Ўзи ва ҳамкасбларига талабчан И.

Йўлдошев

1923 йилда

Наманган туманида аввал ҳарбий комиссар, кейинчалик милиция

комиссари вазифаларида фаолият кўрсатган. 1937

-

йилда у “халқ душмани”

сифатида 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган

.

Шарқ халқларининг биринчи сездида қатнашган Дадамирза Шайхов

(Дадамирза қори) 1880

-

йили Наманган шаҳрида туғилган, имом

-

домла, ўтмишда

“Жамияти Исломия” ва “Нашри маориф” ташкилотларининг фаол аъзоси бўлган.

Наманганнинг илғор жадидларидан бўлган, ўз замонасининг кўплаб олимларидан,
жумладан, Носирхон тўра Камолхонтўра ўғли билан яқиндан таниш бўлган

Дадамирза Шайхов ҳақида кўплаб маълумотларни айтиб ўтиш мумкин.

У 1880 йилда Наманган шаҳрининг Сардоба даҳаси Дамбоғ мавзеси, Читгар

маҳалласида дунёга келган. Отаси Абдураззоқ шайх ўзига тўқ деҳқонлардан бўлиб,
илм

-

маърифатда таниқли инсон эди. Дадамирза дастлаб маҳалла мактабида савод

чиқарди. Сўнг қорихонага қатнаб, ҳофизи Қуръон бўлди. Дадамирза жуда
ёшлигидан “Булбул қори” номи билан элнинг тилига тушди. Мадрасада таҳсил

олиб қайтгач, маҳалладаги эски мактабда дарс бера бошлади”, деб қайд қилинган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

133

Дадамирза Шайхов ўқитувчилик билан бирга китоб ёзиш билан ҳам

шуғулланган. Жумладан, 1909 йили Наманган шаҳар уезди маъмурияти Туркистон
генерал

-

губернаторидан шаҳарда босмахона очишга рухсат олади ва шу йилнинг

август ойидан Тўрақўрғондаги “Матбааи Исҳоқия” босмахонаси Наманган шаҳрига
кўчирилади. Исҳоқхон тўра Ибрат очилган бу босмахона омма ўртасида илм

-

маърифат тарқатиш мақсадида ташкил қилинган эди. “Матбааи Исҳоқия”нинг
ташкил этилиши Наманганда маданий

-

маърифий соҳаларнинг ривожланишида

муҳим аҳамиятга эга бўлган. Босмахонада дастлаб жадид зиёлилари қаламига
мансуб бўлган адабиётлар нашр этилган. Шунингдек, босмахонада янги усул

мактаблари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳам чоп этилган. Масалан,

1912 йилда бу ерда Наманганнинг машҳур жадидларидан Дадамирза қорининг

“Мифтох

-

ул аввал” дарслиги ҳамда 1913 йилда Ҳусайн Макаевнинг болаларни

ўқитиш масалаларига бағишланган «Илми ҳол» асари нашрдан чиққан.

Д.Шайхов Намангандаги дастлабки жадид муаллимларидан бири сифатида

1912 йилда Хонақа масжиди ва Тан мадрасаси ичида ўзининг усули жадид

мактабини очади. 1913–1914 йиллар давомида бу мактаб парта, стол, стул, ёзув
тахталари, глобус ва бошқа замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган эди.

Наманган шаҳридаги бу машҳур усули жадид мактабида диний илмлар билан
бирга ҳисоб, жўғрофия, тарих, рус тили каби дунёвий фанларга ҳам кенг ўрин

ажратилган эди. Мактаб мудири Дадамирза қорининг ўзи бошланғич синфларга
“Устози аввал”дан дарс берар эди. 1916 йили ўз мактабини кенгайтириб, унга

“Намуна Ирфон” деб ном беради.

“Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар” китобида қайд этилишича,

“1918 йилнинг бошларида Наманганда очилган “Намуна" мактабида Лутфилла
Олимий халқ ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлади. Бу мактабнинг ташкилотчилари

ва муаллимлари Дадамирза қори Шайхов, Акмал Икромов, А.

Тухмуллин ва

Лутфилла Олимийлар эди.

Дадамирза Шайхов “Садои Фарғона” газетасида босилган мақоласида жадид

ва эски усул мактабларини ўзаро таққослаб, ўз фикрларини шундай баён этган:

“Фарзандларимиз илм деган азиз ва шафоатлик нарсадан маҳрум қолмоқда ва
жаҳолат қурбони бўлиб, ислом кишиларини бошқаларга масхара қилдирмакдадур.

Бунга жавобан ҳар кимга илмни худо насиб қилган эмас, ёки ҳар ота фарзандини
мактабга бермас, дегувчилар бўлур. Ул зотлар хато фикр қилурлар. Зероки, худо

насиб қилмаганини қайдан билурлар. Инсон қабул илм, санъат, китобат эмасму?
Исломият ҳар бир мусулмонга илм ўқимоқни фарз қилиб, қобилиятли инсонга

илмни таклиф қилдими? Ёки баъзи кишиларни ўқимоқлари ила бошқалар озод
этилдиларму? Йўқ, мундоғ эмас. Ҳар қандай ота ҳам аҳволи ночор бўлса

-

да,

боласини мактабга бериб, 3

-

4 йил ўқитиб, саводини чиқартиради”, деб ёзади.

Мақолани таҳлил қилар эканмиз, муаллифнинг “ислом кишилари” деган жумла

остида Туркистон аҳолисини назарда тутаётганини англаймиз. Дарҳақиқат, ўша
вақтларда Туркистоннинг маҳаллий халқлари илм

-

фанда нафақат Россия, балки

Европанинг бошқа давлатларидан ҳам ортда қолганини англаймиз. “Ҳар бир
мусулмонга илм ўқимоқни фарз қилиб...” дейишидан мақсад эса Дадамирза Шайхов

ўша замон мутаассибларидан фарқли равишда қизларни ҳам илм олишларига кенг
имконият яратиб бериш ғоясини илгари сурганини кўришимиз мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

134

Мўминжон Муҳаммаджоновнниг хотирлашича, Дадамирза Шайхов муфтий

Маҳмудхужа Беҳбудий ёзган “Падаркуш” драмасини кўриш учун Қўқон шаҳрига
маслакдошлари билан борган ва кейинчалик ушбу пъеса Наманган шаҳрида

саҳналаштирилган ва Мўминжон Муҳаммаджонов бу пъесада Нор ролини ижро
этган. Совет давлати юртпарвар инсонларни таъқиб қилиб, уларни ортидан одам

қўйган. “Эшонбобо” тахаллусли шундай айғоқчилардан бири 1933 йил 16 январда
ёзган чақувида: “1920 йилдаёқ Бокудаги аксилинқилобий миллатчилик

ташкилотидан Бобо хўжа Ризаев номига хат келган эди. Хатда Бокуга Анвар пошо
келиши ва шунинг учун керакли топшириқларни олиш учун энг илғор вакилларни

юбориш кераклиги кўрсатилган эди. Ушбу хат олингандан кейин собиқ қишки
клубда 500

-

600 киши иштирокида мажлис чақирилган эди. Мажлисга Бобо хўжа

Ризаев раислик қилган эди. Шу ерда хат мазмуни билан таништирилиб, 17 нафар
вакиллар сайланган эди. Улар: 1) Тожи Раҳмонов, 2) Зайниддин қози (отилган),

3) Ғуломхон Акромхонов, 4) Садриддин Зайниддинов (Зайниддин қозининг ўғли)
ҳозирги

вақтда Наманган шаҳрининг Лаббай

-

Тоға қисми Дарвоза

-

эшик

маҳалласида яшайди, 5) Аҳмад қори Тожиев –

вивескалар тайёрлайдиган артелда

ишлайди, 6) Муҳсинбоев –

ҳозирги вақтда Янгиқўрғон районида ўқитувчилик

қилади, 7) Мамаризаев Бобо хўжа (матнда шундай –

муаллифлар) ва бошқалар.

Бу инсонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида тўпланишиб, у ердаги делегатлар

йиғилишида қатнашганлар, ўша ердан эса Бокуга кетганлар. Бу вақтда Бокуда
қандайдир

расмий съезд бўлаётган экан. Бу съездда коммунистик партияларнинг

вакиллари ҳам қатнашаётган экан. У съезддан қайтиб келгач, унинг уйига

30

–40 фаоллар йиғилишган. Мамаризаев уйидаги йиғилишда (мени иштирокимда)

сафар тўғрисида маъруза қилди ва шундай деди: “Биз Бокуга етиб келдик ва Анвар
пошонинг келганини эшитгач, барча мусулмонлар съездни тарк этишиб, Анвар

пошони кўзларида ёш билан кутиб олдилар. Съезд тарқалди, коммунистик партия
вакиллари жўнаб кетишди. Биз мусулмон армиясини мустаҳкамлашимиз,

босмачиларни босмачи деб эмас, мусулмонлар қироли “Амирал мўминин”нинг
армияси деб аташимиз, Шермуҳаммадбек ва Омон полвонларни қўмондон этиб

тайинлашимиз, қолганларини “понсод” деб аташимиз зарур. Большевикларга
қарши

сўнгги томчи қонимиз қолгунча курашишимиз керак. Ўз ихтиёри билан

таслим бўлганларни ёки тасодифан қўлга тушганларни ўлдирмаслигимиз лозим.
Биз ёлғиз эмасмиз, бутун мусулмон аҳли биз билан бирга” деб айтган.

“Эшонбобо” бу хабарда 1920 йил 1–8 сентябрь кунлари Озарбайжон

пойтахти Бокуда бўлиб ўтган Шарқ халқлари I съезди билан боғлиқ воқеаларни

бироз чалкаш ҳикоя қилган (Съезд ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун қаранг:
Р.

Шамсутдинов. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб.

Кейинчалик ҳам Дадамирза Шайхов ва бошқа наманганлик зиёлилар

устидан зимдан кузатув ишлари олиб борилади. Шундай кузатувлар натижасида

қуйидаги

хабарнома тузилган: ОГПУ Фарғона область бўлимининг 1924

-1925

йиллардаги меморандумларидаги маълумотлар асосида 1930 йил январь ойида

тузилган “Босмачилик ҳаракати раҳбари ва ташкилотчиси эшон Носирхон тўра

Камолхонтўраевга доир” деб номланувчи “Меморандум”да: “1925 йилнинг 12 ёки

13 февраль куни Истанбулдан Носирхон тўранинг олдига фамилияси номаълум

бир турк, тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Мустафо Камолнинг

топшириғи билан, Носирхон тўрага хат олиб келди. Хатнинг мазмуни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

135

аниқланмади. Ушбу турк келганидан сўнг, Носирхон тўра бойлар ва эшонлардан

маҳфий равишда пул йиғди ва йиғилган пулларни ўша туркка топширди.

Наманганга келишдан олдин ўша турк Қўқон шаҳрида ҳам тўхтаган, у ерда Миён

Қудрат

билан учрашган. Миён Қудрат унга 150 рубль миқдорда пул ва Носирхон

тўранинг номига хат ёзиб, хатда Носирхон тўрадан туркка ҳар томонлама ёрдам

кўрсатишни сўраган. Турк келгандан сўнг, Носирхон тўра Абдуқодир Қаюмов

(таниқли наманганлик миллатчи (аслида миллатпарвар –

муалл.) билан тез

-

тез

учрашишни бошлади ва у билан узоқ вақт давомида суҳбат қилмоқда. Февраль

ойининг охирларида туркнинг кетиши билан Ҳожихон тўранинг уйида маҳфий

йиғилиш бўлиб, унда Носирхон тўра, ўқитувчи Дадамирза қори Шайхов, Умархон

Ғуломхонов

ва яна 6 киши қатнашган. Ушбу йиғилишда Наманган шаҳрида

ўқиётган барча ёш ва зиёли ўқувчилар номидан Камол пошшога хат ёзилган. Хатда

уезднинг сиёсий ва қисман иқтисодий ҳолати, ўзбек ёшлари орасидаги халқ

таълимининг ривожланиши кенг ёритилган ва уч банддан иборат хулоса ёзилган:

1) олий маълумотли инсонлар ва олий мударрислар номидан “мусулмонларни

бирлаштириш учун ишларни ташкиллаштириш мақсадида маслаҳат ва директив

кўрсатмаларни юбориш”. Қолган икки банд аниқланмади. Ушбу хатнинг

ташаббускорлари Носирхон тўра ва Абдуқодир Қаюмовлар бўлган” деган

маълумот ёзилган.

Юқоридагилардан кўринадики, Дадамирза Шайхов ва Носирхон тўра бир

-

бирларини яқиндан билганлар ва ҳамиша бир

-

бирларига ёрдам беришга

интилганлар. Дадамирза Шайхов ўша вақтда юртимиздаги зиёлиларнинг хос

давраларида иштирок этган ва юрт мустақиллиги учун ҳаракатларда фаол

қатнашган

.

“Миллий иттиҳод” ташкилоти аъзоларининг йиғилишларида қатнашган

аксилинқилобий тарғибот олиб борган ЎзССР НКВД қошидаги учликнинг

1937 йил 2 декабрдаги қарорига асосан 10 йил муддатга меҳнат тузатув лагерига

ҳукм

қилинган, жазо муддати 1937 йил 14 сентябрдан ҳисобланган

.

Боку шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ халқларининг биринчи съездидан

болшевиклар ўзлари кутгандек натижага эриша олмадилар, съезд йиғилишларида

миллий республикаларнинг вакилларининг болшевиклар юритаётган сиёсатдан

норози бўлиб мухолиф қарашларини баён қилиши, болшевикларнинг шовинистик

мустамлакачилик сиёсатини жаҳон афкори оммасидан яширишга бўлган

уринишлари фош қилинган.

Совет жамиятида болшевиклар партияси юритган сиёсатда синфий

жиҳатдан бир томонлама ёндашув ҳукмронлик қилди, асосан, йўқсиллар

манфаатини ҳимоя қилиш ғояси ётди. Натижада, жамиятдаги бошқа турли

ижтимоий қатламлар, синфлар, гуруҳларнинг манфаатлари ва интилишлари,

ғоявий

-

мафкуравий қарашлари инобатга олинмади. Болшевиклар бу соҳада

ўзларининг алоҳида қарашлари ва назарияларини яратди. Бу эса турли синфлар,

қатламлар, гуруҳларнинг норозилик курашларини майдонга ташлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ленин В.И. Тўла асарлар тўплами. 30

-

жилд. –

Тошкент:Ўздавнашр, 1978. –

Б.134

-135.

2.

The Times (Великобритания): для России Великобритания —

это враг

народа номер один // https://inosmi.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

136

3.

Торжественное объединённое заседание Бакинского совета депутатов и

Азербайджанского съезда профсоюзов // 1

-

ый съезд народов Востока Баку 1

-8

сентября 1920 г. Стенографические отчёты. –

Петроград

-

Смольный: Издательство

коммунистического интернационала, 1920. –

С. 7

-15.

4.

Шамсутдинов Р. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб. –Тошкент:

Akademnashr, 2018.

–Б. 24

-25.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (ЎзР

ПАА), 60

-

фонд, 1

-

рўйхат, 866

-

иш, 3

-

варақ.

6.

Наманган вилояти давлат архиви (НВДА), 311

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1

-

иш, 30

-

варақ.

7.

Шамсутдинов Р.Таниқли давлат арбоби Иномжон Хидиралиев ҳаётига

чизгилар. –

Тошкент: Akademnashr, 2022. –

Б. 26.

8.

Шамсутдинов Р.Т. Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар. –Тошкент: Шарқ,

2001.

–Б.181.

9.

Шамсутдинов Р. Қардош Озарбайжон диёрида (Абдулҳамид Чўлпон

меросини излаб) // Водийнома. –

Андижон, 2018. –

№ 1. –

Б.2.

10.

ЎзР ПАА, 58

-

фонд, 22

-

рўйхат, 127 –иш, 187

-

варақ.

Библиографические ссылки

Ленин В.И. Тўла асарлар тўплами. 30-жилд. – Тошкент:Ўздавнашр, 1978. – Б.134-135.

The Times (Великобритания): для России Великобритания — это враг народа номер один // https://inosmi.ru.

Торжественное объединённое заседание Бакинского совета депутатов и Азербайджанского съезда профсоюзов // 1-ый съезд народов Востока Баку 1-8 сентября 1920 г. Стенографические отчёты. – Петроград-Смольный: Издательство коммунистического интернационала, 1920. – С. 7-15.

Шамсутдинов Р. Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб. –Тошкент: Akademnashr, 2018. –Б. 24-25.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви (ЎзР ПАА), 60-фонд, 1-рўйхат, 866-иш, 3-варақ.

Наманган вилояти давлат архиви (НВДА), 311-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 30-варақ.

Шамсутдинов Р.Таниқли давлат арбоби Иномжон Хидиралиев ҳаётига чизгилар. – Тошкент: Akademnashr, 2022. – Б. 26.

Шамсутдинов Р.Т. Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар. –Тошкент: Шарқ, 2001. –Б.181.

Шамсутдинов Р. Қардош Озарбайжон диёрида (Абдулҳамид Чўлпон меросини излаб) // Водийнома. – Андижон, 2018. – № 1. – Б.2.

ЎзР ПАА, 58-фонд, 22- рўйхат, 127 –иш, 187-варақ.