Авторы

  • Фуркат Юлдашев
    Подполковник, Академия Вооруженных Сил Республики Узбекистан
  • Фархад Абдуразаков
    Подполковник, Академия Вооруженных Сил Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss4-pp166-172

Ключевые слова:

Центральноазиатский регион делимитация демаркация сотрудничество граница внешняя политика анклав спорные территории

Аннотация

В данной статье освещаются вопросы делимитации и демаркации государственной границы Республики Узбекистан с сопредельными странами, а также положительные изменения, происходящие в последние годы по инициативе нашей страны.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Practices of the policy of delimitation and demarcation of
state borders of the Republic of Uzbekistan with
neighboring states

Furkat YULDASHEV

1

, Farkhad ABDURAZAKOV

2


Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2024

Received in revised form

15 July 2024

Accepted 15 July 2024

Available online

25 August 2024

This article covers the issues of delimitation and

demarcation of the state borders of the Republic of Uzbekistan
with neighboring countries and positive developments in this
area in recent years at the initiative of our country.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss4-pp166-172

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Central Asian region,

delimitation,

demarcation,

cooperation,

borders,

foreign policy,

enclaves,

disputed territories.

Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан
давлат чегараларини делимитация ва демаркация
қилиш сиёсатининг амалий жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Марказий Осиё минтақаси,

делимитация,

демаркация,

ҳамкорлик

,

чегара,

ташқи сиёсат,

анклав,

баҳсли ҳудудлар.

Ушбу

мақолада

Ўзбекистон

Республикасининг

қўшни

давлатлар

билан

давлат

чегараларини

делимитация

ва

демаркация

қилиш

масалалари

ҳамда

сўнгги

йиллардаги

ушбу

йўналишда

мамлакатимиз

ташаббуси

билан

амалга

оширилаётган

ижобий

ўзгаришлар

ёритилган

.

1

Lieutenant colonel, Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan.

2

Lieutenant colonel, Academy of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

167

Практика политики делимитации и демаркации
государственных границ Республики Узбекистан с
соседними государствами

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Центральноазиатский

регион,

делимитация,

демаркация,

сотрудничество,

граница,

внешняя политика,

анклав,

спорные территории.

В данной статье освещаются вопросы делимитации и

демаркации

государственной

границы

Республики

Узбекистан с сопредельными странами, а также

положительные изменения, происходящие в последние
годы по инициативе нашей страны.

Марказий Осиё минтақасида кўп йиллик келишмовчиликлар, баъзида тўғри

ёндашилганда оқилона ечимлар топса бўладиган масалалар бўйича “қарама

-

қаршиликлар” нафақат тушунмовчиликларга, балки кўпинча чегараларда ноҳуш
ҳодисаларга ҳам сабаб бўлган.

Келишмовчиликнинг

асосий

сабаби

сувдан

ва

транспорт

коммуникацияларидан фойдаланиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги

давлат чегараларини делимитация қилиш ва чегара пунктларини кесиб ўтиш
масалаларида муросанинг йўқлиги бўлган [1].

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти фаоллари олдида қилган

чиқишида “Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида сўнгги 25 йил

ичида тўпланган улкан муз бор. Бу муз эриши учун қўшни давлатлар билан
ҳамкорликда

кўпгина ишларни амалга оширишимизга тўғри келади” [2] деган эди.

2016 йилда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги яқин қўшнилар

билан

ҳамкорликни ривожлантиришни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор
йўналиши сифатида белгилаб берди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида

мамлакатнинг ташқи сиёсат соҳасида энг муҳим устувор йўналишларидан бири
“Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини

тартибга солиш” [3] эканлиги белгиланди.

Бу қўшни мамлакатлар билан давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан

расмийлаштириш бўйича музокаралар жараёнини фаоллаштиришга қаратилган
муҳим қадам эди.

Натижада тарихан қисқа вақт ичида Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари

ўртасидаги муносабатларнинг яхши томонга бурилишига сабаб бўлган улкан

ўзгаришлар рўй берди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги фармони билан ўрта муддатли

истиқболда Ўзбекистон Республикасининг асосий хорижий шериклар билан ташқи
сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор

йўналишлари тасдиқланди. Унга кўра Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация
ва демаркация қилиш жараёнини узил

-

кесил ниҳоясига етказиш ташқи

сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этилди [4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

168

Маълумки, минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг

барча

мамлакатлари

билан

умумий

чегарага

эга.

Унинг

узунлиги

7000 километрдан зиёд, жумладан, Қозоғистон билан –

2356,31, Қирғизистон

билан –

1476,12, Тожикистон билан –

1296,9, Туркманистон билан –

1831,49, Афғонистон билан –

143 километрни ташкил этади.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги

фаоллашиши баробарида, Марказий Осиё мамлакатлари билан чегараларни

делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар жараёни

мунтазамлик касб этди. 2016 йил август ойидан 2018 йил август ойига қадар

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси қўшни мамлакатлар ҳукумат делегациялари билан

жами 65, жумладан, Қозоғистон билан 18, Қирғизистон билан 28, Тожикистон билан 9,

Туркманистон билан 9, Афғонистон билан 1 учрашув ўтказди [5].

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 сентябрдаги Қирғизистон

Республикасига, 2018 йил 9 мартдаги Тожикистон Республикасига давлат

ташрифлари давомида ўзбек

-

қирғиз давлат чегараси ҳақидаги шартноманинг

келишилган қисми ва Ўзбекистон –

Тожикистон давлат чегарасининг айрим

участкалари ҳақидаги шартнома имзоланиши чегарани делимитация ва демаркация

қилиш, чегараолди муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.

Пировардида, Ўзбекистон Президентининг очиқ ва прагматик сиёсати туфайли

Самарқанд шаҳрида 2017 йил 10

-

11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида бўлиб ўтган

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича

“Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт

йўлидаги ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон ва

Туркманистон ўртасидаги баҳсли нуқталар бўйича келишувга эришилди.

Қозоғистон

билан давлат чегарасини делимитация қилиш ниҳоясига етиб,

айни пайтда бу ҳақидаги шартнома учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича

музокаралар ўтказилмоқда.

Туркманистон билан Давлат чегараси ҳақидаги шартнома 2000 йил сентябрь

ойида Ашхободда имзоланиб, унда 10 та участка бўйича ишларни давом

эттиришга келишилган эди. 2017 йил март ойида мамлакатимиз Президентининг

Туркманистонга давлат ташрифи чоғида Ашхободда эришилган юксак даражадаги

келишувга мувофиқ, узоқ йиллик танаффусдан сўнг чегара масалалари бўйича

ишчи гуруҳлар музокаралари тикланди.

2018 йил 1

-

7 август кунлари Чегарани демаркация ва делимитация қилиш

давлатлараро комиссиясининг Фарғона вилоятида бўлиб ўтган учрашувида

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарада ер алмашуви бўйича маълум бир келишувга

эришилди. Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини

беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ

-

Тош

қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб

беради. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав –

Шоҳимардон ва Ғазнов

масаласини кўриб чиқиш турибди [6].

2018 йил февраль ойида Афғонистон расмийлари билан бўлган учрашувда

Амударё соҳиллари бўйлаб чегара чизиғини мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегаралари масаласини тартибга

солиш нафақат минтақа ва МДҲ мамлакатлари, балки бутун дунёда ижобий

эътирофга сазовор бўлди. Хорижий экспертларнинг бу ҳақдаги фикрлари

эътиборга лойиқ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

169

Британиялик сиёсатшунос Сайпир Фурстенберг: “Ҳукумат тепасига

келганига кўп бўлмаган бўлса

-

да, Шавкат Мирзиёевнинг эзгу ишлари нафақат

сўзда, балки амалда ҳам ўз исботини топмоқда. Унинг Нью

-

Йоркка ташрифи

Ўзбекистон раҳбарининг БМТга сўнгги 15 йилдаги илк ташрифи бўлди. Шу

йўсинда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг кўп йиллар давом этган ўз

-

ўзини

яккалатиш жараёнига нуқта қўйди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев томонидан

илгари сурилган мамлакат келажагига оид кўплаб ғоялар ҳаётга татбиқ этила

бошлади. Хусусан, Қирғизистон билан чегарани делимитация қилиш ҳақидаги

шартноманинг тузилиши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар

билан шериклик муносабатларини тиклаш йўлидаги саъй

-

ҳаракатларининг

амалий натижаси бўлди. Ушбу муаммо икки томонлама муносабатларни йўлга

қўйишда

тўсиқ бўлиб келаётган эди”.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича

ёрдамчиси ўринбосари Эллис Уэллс: “Бугунги кундаги энг муҳим янгиликлардан

бири шуки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари

сурилаётган ташаббуслар минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга

хизмат қилмоқда. Натижада Марказий Осиё давлатларининг ўз салоҳиятини тўлиқ

намоён қилиш имкониятлари кенгаймоқда. Шавкат Мирзиёев давлатни ташқи

дунёга очмоқда, қўшниларга дўстлик қўлини узатмоқда, чегараларга оид

масалаларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда”.

МДҲ давлатлари институтининг Марказий Осиё бўлими мудири Андрей

Грозин: “Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё сиёсат майдонида пайдо бўлиши

қўшни

мамлакатлар муносабатларига ижобий таъсир кўрсатди. Ўзбекистонда

раҳбарият ўзгаргандан сўнг Марказий Осиёда давлатлараро муносабатлар тизими

шаклланмоқда. Ўтган йил мобайнида Тошкент турли йўналишларда юксак

даражадаги фаолликни намойиш қилди. Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка

ташрифи ва чегараларни қисман делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги

келишувнинг имзоланиши бунга ёрқин мисолдир”.

Нашриётнинг америкалик колумнисти ва “Corsair LLC“ консалтинг

компанияси бошқарувчи директори Джеймс Дурсо “Ўзбекистон Қирғизистон

билан чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Тошкент

ҳатто

Норин дарёсида ГЭС қурилишида ёрдам беришга рози бўлди. Фарғона

водийсида назорат

-

ўтказиш пунктлари ишининг тикланиши ва аҳолининг икки

мамлакат ўртасида борди

-

келдиларини енгиллаштириш Шавкат Мирзиёевнинг

Бишкекка ташрифининг муҳим натижаларидан бири бўлди”, деб ёзади [7].

Япониянинг нуфузли “The Diplomat” нашрининг ёзишича, Шавкат

Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши Марказий

Осиёда минтақавий муносабатларнинг буткул яхшиланишига туртки бўлди.

Ўзбекистон раҳбари ташқи сиёсатидаги биринчи амалий ҳаракатлари, қўшни

давлатлар билан сақланиб қолган муаммоларни конструктив йўллар орқали ечиб,

муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Бунинг натижасида Марказий Осиё

имкониятлар минтақасига айланиб бормоқда

[8].

Хорижий сиёсатшунос ва экспертларнинг бундай изоҳларини кўплаб

келтириш мумкин. Улар Президент Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшнилик ва

дўстликка асосланган очиқ сиёсати Ўзбекистон раҳбари муроса қилиш ва йиллар

давомида тўпланиб, қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш

йўлида ғов бўлиб келаётган энг мураккаб масалаларга ечим топиш қобилиятига

эга эканидан далолат бермоқда, деган якдил фикрда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

170

Дарҳақиқат, Қирғизистон ва Тожикистон билан имзоланган чегара ҳақидаги

шартномалар

мамлакатимиз

учун

замонавий

иқтисодий

ҳамкорликни

ривожлантириш, чегараолди ҳудудида савдо, товар айланиши ҳажмини ошириш

йўлида кенг имкониятларни очиб берди ва энг асосийси, тарихий илдизи туташ,
қон

-

қариндош халқлар борди

-

келдиси учун қулай шароитлар яратди.

Мамлакатимизнинг қўшнилар билан чегараларини делимитация ва

демаркация қилиш масалаларини тартибга солишнинг аҳамияти ва заруратини

янада чуқурроқ англаш учун уларни ҳал этиш тарихига назар солиш мақсадга
мувофиқ.

Ўзбекистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича

Марказий Осиё давлатлари билан музокаралар жараёни 2000 йилда Вазирлар

Маҳкамасининг 1999 йил 3 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат
чегарасини белгилаш ва жиҳозлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида“ги қарорига

мувофиқ бошланган.

Ушбу жараён 2000 йил сентябрда Ашхободда Туркманистон билан юқорида

қайд

этилган чегара тўғрисидаги келишув имзоланишига қадар давом этди.

2002 йил 5 октябрда Душанбеда ўзбек

-

тожик чегарасининг келишилган қисми

тўғрисидаги келишув имзоланди.

Қўшни

мамлакатлар билан чегараларни қатъий тартибга солиш бўйича

15 йилдан буён давом этаётган музокаралар натижа бермагани ҳеч кимга сир эмас.
Натижада барча боши берк кўчага кириб қолди.

Афсуски, бунинг натижасида чегараларни делимитация қилиш жараёни

кечикибгина қолмай, Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги

муносабатларни ривожлантириш йўлида сунъий тўсиқлар пайдо қилди ва бундан
асосан оддий фуқаролар, айниқса, чегара ёнидаги аҳоли азият чекди.

Ўзбекистоннинг қўшни республикалар билан муносабатларида юзага келган

ҳолат

икки томонлама ҳамкорлик бўйича йўналишларни қайта кўриб чиқиш ва

чегараларни делимитация қилиш масалаларини ҳал этиш ёндашувларини
ўзгартириш, чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини йўлга қўйишни қатъий талаб

этарди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра,
чегараларни учта асосий тамойил асосида делимитация ва демаркация қилиш

бўйича қўшни мамлакатлар билан музокаралар ўтказишга қарор қилинди.

Биринчиси

ўзаро манфаатларни қатъий ҳисобга олиш,

иккинчиси

чуқур

ўйланган оқилона муроса,

учинчиси

ер участкалари билан тенг алмашинув.

Барча томонлар мазкур тамойилларга риоя қилмасдан туриб, чегараларни

тартибга солишнинг имкони йўқ, деган фикрга келишди, чунки барча Марказий
Осиё мамлакатларига аввалги тизимдан мазкур муаммо бўйича чалкашлик мерос

бўлиб қолган эди.

Музокаралар ва ҳамкорликда дала тадқиқотларини олиб бориш, архив

ҳужжатлари, картографик материалларни ўрганиш якуни бўйича қўшни
мамлакатлар билан давлат чегара чизиқларини мураккаблаштирган муаммолар

аниқланди.

Биринчи ва энг асосий муаммо

Марказий Осиёнинг деярли барча

мамлакатлари билан давлат чегараларини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий
асоснинг йўқлигидадир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

171

Иккинчи муаммо

1924

–1927 йиллар –

Ўрта Осиё республикаларини

чегаралаш даврида ва 1930 йил ва ундан кейинги даврда қабул қилинган
ҳужжатлар

бўйича келишмовчиликлар.

Учинчи муаммо

хариталарда белгиланган чегара чизиқларининг амалда

фойдаланилаётган ерлар, ирригация тармоқлари, кўплаб инфратузилма

объектлари, уй хўжаликлари ва қабристонлар жойлашуви билан мос келмаслиги [9].

Баъзан оммавий ахборот воситаларида ерлар алмашинуви, чекка ҳудудлар

ва анклавлар бўйлаб чегара чизиқларини белгилаш масалалари бўйича унчалик
аниқ бўлмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Шу боис, нотўғри талқиндан қочиш

мақсадида ушбу масалалар бўйича чегараларни ҳуқуқий расмийлаштириш
жараёнлари якунига қадар тахминий хулоса чиқаришга шошмаслик мақсадга

мувофиқ бўлади.

Чегараларни ҳуқуқий расмийлаштириш томонлар комиссияларининг икки

босқичда

олиб

борадиган

музокаралари

орқали

амалга

оширилади.

Биринчи босқич

бу делимитация, яъни хариталарда чегараларни белгилаш.

Иккинчи босқич

демаркация, яъни устунлар ўрнатиш ва турли қурилиш

ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган жисмоний ишлардир.

Ишчи гуруҳлар музокаралари якуни бўйича имзоланадиган қарорлар

томонлар ҳукуматларининг уларни тасдиқлаб, келгусида Чегара тўғрисидаги

шартноманинг давлат раҳбарлари даражасида имзоланиши, ратификация
қилиниши

ва ратификация ёрлиқлари билан алмашинувидан сўнг юридик кучга

эга бўлади. Бу жуда оғир ва узоқ давом этадиган жараёндир.

Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва

доимий қўллаб

-

қувватлаши туфайли қисқа вақт ичида комиссиялар

мамлакатимиз ва қўшни республикалар чегара чизиқларининг энг мураккаб ва

чигал ҳудудлари бўйича ўзаро мақбул ечим топишга эришди, дейиш учун тўла
асослар бор.

Шубҳасиз,

ўзбек

-

қирғиз

ва

ўзбек

-

тожик

чегаралари

тўғрисидаги

келишувларнинг

имзоланиши

ҳамда

Ўзбекистон,

Қозоғистон

ва

Туркманистоннинг туташ нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги келишувлар мамлакатимиз
ҳаётида

тарихий воқеа бўлди.

Ўзбекистоннинг

минтақадаги

қўшни

мамлакатлар

билан

давлат

чегараларини ҳуқуқий расмийлаштиришни якунлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари Марказий Осиёнинг қардош халқлари ўртасидаги

чегаралар тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик чегараси бўлишига ишонадилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

Биринчидан,

Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ҳисобланади ва

алоҳида роль ўйнайди. Тошкент минтақадаги барча қўшни давлатлар билан
стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган бўлиб, бу юқори даражада

минтақавий сиёсат юритиш имконини беради. Ушбу мақсадларда амалга
оширилаётган ишлар мамлакатнинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва

ролини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Иккинчидан,

Тошкент ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ташаббусларни

илгари сурган ҳолда, минтақада бирон

-

бир устуворликни кўзламайди. Ўзбекистон

ташаббуслари барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олади, консенсус

тамойилига асосланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

4 (2024) / ISSN 2181-1415

172

Учинчидан,

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан очиқ,

конструктив, пухта ўйланган ва прагматик сиёсати натижасида сувдан
фойдаланиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги давлат чегараларини

делимитация ва демаркация қилиш, транспорт коммуникацияларидан
фойдаланиш, давлат чегараларини кесиб ўтиш каби мураккаб ва чалкаш

муаммоларга ечим бўлиб, ўз ижобий самарасини бермоқда.

Тўртинчидан,

бугунги кунда Ўзбекистон олиб бораётган минтақавий ва

глобал ташқи сиёсат давлат ва халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва
хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/07/14/nematov-markaziy-osiyo-

integraciya/#!

2.

https://yuz.uz/news/mintaqa-davlatlari-ortasidagi-munosabatlar-tub-burilish-

kasb-etmoqda

3.

https://isrs.uz/uz/maqolalar/klucevye-prioritety-vnesnej-politiki-

obnovlennogo-uzbekistana

4.

https://xs.uz/uzkr/post/davlat-chegaralarini-rasmijlashtirishni-

zhadallashtirish-ozbekiston-tashqi-siyosatining-ustuvor-jonalishi

5.

https://xs.uz/uzkr/post/davlat-chegaralarini-rasmijlashtirishni-

zhadallashtirish-ozbekiston-tashqi-siyosatining-ustuvor-jonalishi

6.

https://kun.uz/news/2018/08/16/markazij-osieda-cegaralarni-delimitacia-va-

demarkacia-kilisdagi-asosij-muammolar

7.

https://xs.uz/uzkr/post/davlat-chegaralarini-rasmijlashtirishni-

zhadallashtirish-ozbekiston-tashqi-siyosatining-ustuvor-jonalishi

8.

https://isrs.uz/uz/yangiliklar/uzbekistonning-mintakadagi-angi-taski-siesati

9.

https://kun.uz/news/2018/08/16/markazij-osieda-cegaralarni-delimitacia-va-

demarkacia-kilisdagi-asosij-muammolar

Библиографические ссылки