Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Reforms in the legislation on the execution of punishment
Bakhrambek ADILOV
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2024
Received in revised form
15 August 2024
Accepted 25 August 2024
Available online
15 September 2024
The article analyzes the legal gaps in the Criminal Executive
Code of the Republic of Uzbekistan, offers recommendations
aimed at strengthening the protection of convicts' rights and
legitimate interests, examines the latest changes in the legislation
on the execution of punishments, and gives opinions and
comments on the reforms carried out.
2181-
1415/© 2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss8/S-pp241-246
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
criminal-executive
legislation,
recidivism,
punishment,
imprisonment,
convicted person,
correctional institution,
penitentiary institution,
human rights,
legal framework.
Жазони ижро этиш қонунчилигидаги ислоҳотлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жазони ижро этиш
қонунчилиги,
рецидив жиноят,
жазо,
озодликдан маҳрум
қилиш,
маҳкум,
пенитенциар,
жазони ижро этиш
муассасаси,
инсон ҳуқуқлари,
норматив
-
ҳуқуқий база.
Мазкур
мақолада
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
ижроия кодексидаги ҳуқуқий бўшлиқлар, ушбу
кодексга
маҳкумларнинг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга
қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар, жазони ижро этиш
қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар, амалга оширилган
ислоҳотлар бўйича фикр ва мулоҳазалар берилган.
1
Independent applicant, Faculty of Postgraduate Education, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the
Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
242
Реформы в законодательстве об исполнении наказания
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
уголовно
-
исполнительное
законодательство,
рецидивная преступность,
наказание,
лишение свободы,
осужденный,
исправительное
учреждение,
пенитенциарное
учреждение,
права человека,
правовая база.
В статье анализируются правовые пробелы в Уголовно
-
исполнительном
кодексе
Республики
Узбекистан,
предлагаются рекомендации, направленные на укрепление
защиты прав и законных интересов осужденных,
рассматриваются последние изменения в законодательстве
об исполнении наказаний, а также даются мнения и
комментарии относительно проведённых реформ.
Ўзбекистонда
бугунги
кундаги
криминоген
муҳит,
рецидив
жиноятчиликнинг ошиб бориши жазо институтини такомиллаштиришни,
тайинланган жазодан кўзланган мақсадга ҳамда маҳкумни ахлоқан тузатишга
эришиш самарадорлигини оширувчи усул ва воситаларни топишни талаб
қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг
46-
сессиясидаги нутқидаги “2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш
мақсадлари [1] мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда
қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилади” мазмунидаги ташаббуслари,
шунингдек “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро
ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умумэътироф этилган принцип ва нормаларини
қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради”, [2] деган фикрлари тадқиқотининг
ушбу қисми учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, ушбу ғоялар
Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш вазифаси
давлатнинг олий мақсадларидан бири эканлигини
халқаро ҳамжамият олдида
эътироф этилганидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят
-
ижроия қонунчилигини
тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги [3] қарорида жиноий
жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив
-
ҳуқуқий базани янада
такомиллаштиришнинг еттита устувор йўналиши белгиланди ҳамда 2020 йил 1
июнга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида янги таҳрирдаги Жиноят
-
ижроия кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Қарорда
белгиланган маҳкумларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни
ва қадр
-
қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги
механизмларини жорий этиш, умумэътироф этган халқаро стандартларга мос
равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш каби устувор
вазифаларнинг ҳал этилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга
мурожаатномасида суд
-
ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодекслар бундан
деярли 20–25 йил аввал қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр талабларига мутлақо
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
243
жавоб бермаслиги, шу сабабли, парламент яқин йилларда Фуқаролик, Жиноят,
Жиноят
-
процессуал, Жиноят
-
ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексларни янгидан қабул қилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Қонунчиликни янгилашдан мақсад қонун қабул қилишгина эмас, балки янги
қонунлар эртага одамларга амалий наф бериши, уларнинг ҳаётини
енгиллаштиришга хизмат қилишига эришиш эканлиги кўрсатиб ўтилди [4].
Мазкур устувор вазифадан келиб чиқиб, 2020 йил 30 июнь куни “Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят
-
ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни қабул қилинди. Ушбу ҳужжат ҳозирда Жиноят
-
ижроия кодексидаги
бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, мазкур Қонунга асосан,
Жиноят
-
ижроия кодексининг 11, 67, 76, 79, 102
-
моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилди.
Шунингдек, ушбу кодекс “Рағбатлантириш чораларини қўллаш
тартиби” деган 1021
-
модда билан тўлдирилди [5].
Маълумки, инсон ҳуқуқларининг таъминланиши масаласига бутун дунёда
катта эътибор берилмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам инсон ҳуқуқларини
таъминлашга оид ислоҳотларнинг амалга оширилаётгани, Ўзбекистоннинг кўплаб
инсон ҳуқуқларини таъминловчи қатор халқаро ташкилотларга аъзо бўлганлиги ва
инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларнинг республикамиз парламенти
томонидан ратификация қилингани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилишга эътибор кучайганидан далолат беради.
Ҳозирги
кунда жазони ижро этиш тизимидаги реал ўзгаришлар озодликдан
маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларда ижобий хулқ
-
атворнинг
шаклланиши, уларга жазони ўташлари учун қулай
шароитлар яратилганда рўй
бериши яққол англаб етилмоқда.
Европа пенитенциар қоидаларининг янги таҳрири маҳкумларнинг энг заиф
тоифаларини ҳимоя қилишни, ёш маҳкумларни қариялардан ажратишни,
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш, бўш вақтини мазмунли
ўтказиш учун шароит яратиш, маҳкумларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, жазони
ўташ жойини белгилашда улар билан маслаҳатлашиш, режим шароитларини
белгилаш ва бошқаларни талаб этади [6].
Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари ва озодликдан маҳрум
қилиш жазосига ҳукм қилинганларнинг ижтимоий фойдали мақсадларга
эришишдаги мувозанатсиз фаолияти ахлоқ тузатиш муассасасидаги вазиятга,
жиноятларнинг такрорланиш даражасига сезиларли даражада таъсир қилади.
Жиноят
-
ижроия ҳуқуқи нормаларини амалга ошириш механизмидаги муаммолар
озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига путур етказади ва пировардида жиноий жазонинг
мақсадларига эришишга таъсир
қилади.
Бу муаммоларни ҳал этиш жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг
мавжуд амалиётини назарий жиҳатдан умумлаштириш, озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазони ижро этишни тартибга солувчи жиноят
-
ижроия ҳуқуқи
нормаларини амалга ошириш механизми самарадорлигини ошириш бўйича илмий
тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
244
Бугунги кунда энг долзарб муаммо –
амалдаги қонун нормаларини ҳаётга
татбиқ этиш ҳамда бу борадаги энг самарали механизмини яратиш бўлиб, унинг
ёрдамидагина белгиланган мақсадларга эришиш мумкин. Жиноят
-
ижроия қонуни
нормаларини амалга ошириш механизми муаммосини ҳал этиш маҳкумларнинг
қонуний фаолиятида уларнинг хатти
-
ҳаракатларини ўз
-
ўзини тартибга солиш
даражасида мужассамланиши керак. Бироқ бу аста
-
секин амалга ошади –
жазони
ижро этиш муассасаларида жиноят
-
ижроия ҳуқуқ нормаларига риоя қилмаслик ёки
уларнинг бузилиши кузатилмоқда.
Ҳуқуқ
нормаларини амалга ошириш механизми унинг динамикасини,
ҳаракатини белгилайди, уларсиз фуқароларнинг қонуний фаолияти бўлиши
мумкин эмас [7]. Мазкур талаб айниқса, жиноят
-
ижроия ҳуқуқ нормалари учун
долзарб бўлиб, ушбу нормаларнинг вазифаси маҳкумларда инсонга, жамиятга,
меҳнатга,
нормаларга,
инсоний
турмушга
ҳурмат
муносабатларини
шакллантиришдан иборат.
Шу асосда тизимдаги таълим муассасаларининг фаолияти тубдан ислоҳ
қилинди, маҳкумларни ўқитиш жараёнига инновацион педагогик технологиялар
жорий этилди, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва касб
-
ҳунарга эга бўлмаган
маҳкумларни касбий тайёрлаш механизмлари қайта кўриб чиқилди.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жиноий жазони ижро этиш
соҳасида юзага келадиган ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий ва
психологик
-
педагогик муаммолар мажмуаси, шунингдек, қонунни қўллашнинг
йўналиши ва қонуниятлари соҳа фанининг предметига қуйидаги бир қатор асосий
элементларни киритиш имконини беради. Бинобарин, мазкур йўналишда илмий
тадқиқотлар олиб борилаётганда уни ислоҳ қилишнинг мумкин бўлган
вариантларини кўриб чиқишда жамиятда содир бўлган ижтимоий ўзгаришлар,
унинг сиёсий ва иқтисодий ривожланиши, мафкура ва маънавият ҳолати, сиёсий,
ижтимоий ва ҳуқуқий институтларнинг ривожланиш тенденциялари ҳисобга
олинган ҳолда таҳлил қилинади. Бундан ташқари, таҳлилга қуйидагилар киради:
жиноят динамикаси ва тузилиши, олдинги тарихий тажриба, бутун аҳолининг
ҳуқуқий онг даражаси ва унинг индивидуал гуруҳи, сиёсий партияларнинг
позициялари, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари назарий тараққиёт даражаси
ва илмий фикрнинг ҳолати эътиборга олиниши лозим.
А.А. Телегин жиноят
-
ижроия ҳуқуқи фанининг хулоса ва тавсиялари фақат
жазони ижро этиш қонунчилигининг ҳозирги ҳолати тўғрисидаги билимларга
асосланиши мумкин, деб ҳисоблаш хато эканлигини таъкидлайди. Ўтмишни
ўрганиш бугунги кунни билиш, келажакни прогноз
қилиш ва тушуниш учун асос
бўлиши мумкин ва шунинг негизида фаннинг ривожланишига, пировардида
назарий фикрни янада ривожлантириш истиқболларини чуқурроқ англаш,
жазоларни ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва уни қўллаш
амалиётини такомиллаштиришга олиб келади. Жазони ижро этиш ва ахлоқ
тузатиш муассасалари фаолияти муаммоларини ишлаб чиқиш, қоида тариқасида,
қиёсий тарихий таҳлил билан бирга олиб борилади, унинг натижалари илмий
тадқиқотларда салмоқли далиллар бўлиб хизмат қилишини эътироф этади.
Жазони ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик,
инсонпарварлик, одиллик, жазо ва бошқа жиноят
-
ҳуқуқий таъсирнинг чораларини
ўташ ва ижро этишнинг муқаррарлиги, жазо ва бошқа жиноий
-
ҳуқуқий таъсирнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
245
чораларини ижро этишни дифференциациялаш ва индивидуаллаштириш, давлат
органлари ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, маҳкумларнинг қонун олдида
тенглиги, қонунга итоаткор ва фаол ижтимоий фойдали хулқ
-
атворини
рағбатлантириш, уларга нисбатан мажбурлов ва қайта ижтимоийлаштириш
воситаларини оқилона қўллаш, жазо ва бошқа жиноий
-
ҳуқуқий таъсирнинг
чораларининг
ижросини
маҳкумларни
ахлоқан
тузатиш
ва
қайта
ижтимоийлаштириш билан биргаликда олиб бориш принципларига асосланади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, жиноий жазони ижро этиш
фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида инсон ҳуқуқларининг
таъминланиш даражаси қайд этилганлиги муҳим омиллардан бир ҳисобланади.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг энг катта ва аҳамиятлиси суд
-
ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлардир.
Бунда жиноят қонунига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан жиноий жазоларнинг
либераллаштирилиши, афв этиш ва ярашув институтларининг қўлланаётгани,
пробация хизматининг кенгайтирилгани катта аҳамиятга эгадир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21
февралдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги
миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида» 83
-
сон қарори. https://lex
.uz/docs/5870397
(мурожаат вақти: 24.08.2024)
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон
ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46
-
сессиясидаги нутқи. 2021 йил 22 февраль.
https://strategy.uz/index.php?news=1239 (мурожаат вақти: 24.08.2024)
3.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й.,
07/18/4006/2166-
сон,
13.12.2018
й.,
06/18/5597/2300
-
сон;
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116
-
сон, 15.04.2022 й.,
07/22/207/0310-
сон
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий
Мажлисга
мурожаатномаси.
https://nrm.uz/contentf?doc=
612868_Uzbekiston_respublikasi
_prezidenti
_shavkat_mirzieevning_
oliy_majlisga_murojaatnomasi. (мурожаат санаси 26.08.2024й)
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг жиноят
-
ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли
ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги
Қонуни
(2020.30.07,
ЎРҚ
-625).
lex.uz.
https://lex.uz/docs/4877837.(мурожаат санаси 26.08.2024й)
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31
августдаги “Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги
муносабати билан вазирлар маҳкамасининг «Озодликдан
маҳрум этиш жойларидан
озод қилинган шахсларни ижтимоий
-
маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш
тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора
-
тадбирлар тўғрисида”
2018 йил 17 июлдаги 543
-
сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 430
-
сон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
08 (2024) / ISSN 2181-1415
246
қарори
//
lex.uz.
Қонунчилик
маълумотлари
миллий
базаси,
https://lex.uz/docs/6591612 (мурожаат санаси 26.08.2024й)
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги
“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат
кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада
ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-89-
сон фармони // lex.uz. Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/5914998 (мурожаат санаси
25.08.2024й)
8.
Телегин А.А., Методологические и организационно
-
правовые основы науки
уголовно
-
исполнительного права. Автореф. дисс. на соискание ученой степени док.
юр. наук. Москва. 2005. С. 14. https://www.dissercat.com/content/metodologicheskie
-i-
organizatsionno-pravovye-osnovy-nauki-ugolovno-ispolnitelnogo-
prava.
(мурожаат
санаси 24.08.2024й)
