Авторы

  • Шавкатбек Махамадюнусов
    Доктор философии по истории (PhD), Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5-pp74-84

Ключевые слова:

корейский народ Средняя Азия Ферганская долина принудительное переселение Советское государство Совет Народных Комиссаров УзССР Узбекистан колхозы спецпереселенцы корейские колхозы Дальний Восточный край решение

Аннотация

В данной статье описывается насильственное переселение корейского народа с Дальнего Востока в Среднюю Азию, особенно в районы Ферганской долины в конце 30- х годов ХХ века, и создание им корейских колхозов в Андижанской, Наманганской и в Ферганских областях.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

From the history of the organization of Korean collective
farms in the Ferghana Valley

Shavkatbek MAKHAMMADYUNUSOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024

Received in revised form

15 September 2024
Accepted 15 October 2024

Available online

25 November 2024

This article describes the forced resettlement of the Korean

people from the Far East to Central Asia, especially to the areas

of Ferghana Valley in the late 30s of the XX century and the

creation of Korean kolkhoz in Andizhan, Namangan and

Ferghana.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss5-pp74-84

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Far East region,

Korean people,

Central Asia,

Ferghana Valley,

forced resettlement,

Soviet State,

Council of Peoples
commissars,

solution,

Uzbek SSR,

Uzbekistan,

kolkhoz,

special settlers,

Korean collective kolkhoz.

Фарғона водийсида корейс колхозларининг ташкил
этилиши тарихидан

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Узоқ Шарқ ўлкаси,

корейс халқи,

Марказий Осиё,

Фарғона водийси,
мажбурий кўчирилиш,

совет давлати,

Халқ Комиссарлари
Совети, қарорлар,

Мазкур

мақолада

ХХ

асрнинг

30-

йиллар

охирида

Узоқ

Шарқ

ўлкасидан

корейс

халқининг

Марказий

Осиёга

,

хусусан

Фарғона

водийси

ҳудудларига

мажбуран

кўчирилиши

ҳамда

улар

томонидан

Андижон

,

Наманган

,

Фарғона

областларида

корейс

колхозларининг

ташкил

этилиши

ёритилган

.

1

Doctor of Philosophy in Historical Sciences (PhD), Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

75

ЎзССР, Ўзбекистон,
колхозлар,

махсус кўчирилганлар,
корейс хўжаликлари.

Из

истории

организации

корейские

колхозов

в Ферганской долине

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Дальний

Восточный край,

корейский народ,

Средняя Азия,

Ферганская долина,

принудительное
переселение,

Советское государство,

Совет Народных
Комиссаров,

решение

,

УзССР,

Узбекистан,

колхозы,
спецпереселенцы,

корейские колхозы.

В

данной

статье

описывается

насильственное

переселение корейского народа с Дальнего Востока

в Среднюю Азию, особенно в районы Ферганской долины

в конце 30

-

х годов ХХ века, и создание им корейских

колхозов в Андижанской, Наманганской и в Ферганских

областях.

Россия империяси ҳукмронлиги даврида асос солинган ва совет

ҳокимиятининг

илк йилларида янгича кўринишда татбиқ этила бошланган

аҳолини ихтиёрий

-

мажбурий кўчириш сиёсати ва амалиёти И.

Сталин бошқаруви

даврида янада бойитилиб, кенг кўламларда жорий эта бошланди.

ХХ асрнинг 30

-

йилларида собиқ Иттифоқда қишлоқ хўжалигини

коллективлаштириш жараёнида колхоз қурилишига турли даражада қаршилик
қилган

ёки норозилик билдирган кишилар ижтимоий белгилар бўйича ўз юртидан

сургун қилинган эди. 1930

-

йилларнинг иккинчи ярмидан эътиборан эса,

мамлакатдаги оммавий

-

мажбурий кўчиришлар муайян аҳоли қатламларининг

миллий белгиларига кўра амалга оширила бошланди. Масалан, Ленинград
областида ва Карелия АССРда финларга, Украина ва Белорусияда полякларга,
Кавказортида эса курдлар ва эронийларга, Узоқ Шарқда эса корейсларга қарши
таъқиб кучайиб борди. Фуқароларга нисбатан “ишончлилик” мезонларида
ижтимоий келиб чиқиш иккинчи даражага сурилиб, миллий белгилар асосий
ўринга чиқди.

ХХ асрнинг 30–

50-

йиллари бошларида совет мамлакатида алоҳида

халқларни ва этник гуруҳларни депортация қилиш амалиёти одатий ҳолга
айланди. Оммавий кўчиришлар совет давлатидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
ва миллатлараро характердаги кўплаб муаммоларни ҳал этишнинг муҳим
таркибий қисмига айланди.

Корейсларнинг

кўчирилишига

шу

баҳона

бўлган

эдики,

япон

милитаристлари СССРга қарши урушга тайёргарлик кўриш жараёнида Кореянинг
СССРга чегарадош районларидан маҳаллий корейсларни Қизил Армияга ёрдам
беришидан хавфсираб бошқа ҳудудларга кўчира бошлаган эди. СССР раҳбарияти


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

76

ҳам

худди шундай йўл тутиб, Узоқ Шарқ чегара зоналаридаги корейс аҳолисини

бошқа ҳудудларга кўчиришга қарор қилди. Корейсларга уларнинг кўчирилиши
қатағон

эмас, балки уларни кутиш мумкин бўлган япон ҳужумидан ҳимоя қилиш

чораси сифатида тушунтириш берилган. Аслида эса совет давлати финлар ва
польякларга бўлганидек, корейсларга ҳам ишончсизлик билан қараган, уларнинг
японларга жосуслик қилишидан хавфсираган эди.

Корейсларнинг Узоқ Шарқдан кўчирилиши ВКП(б) МК ва СССР ХКСнинг

1937 йил 21 августдаги №1428

-

326сс сонли “Узоқ Шарқ ўлкаси чегара

районларидан корейс аҳолисини сургун қилиш тўғрисида” қарорига ҳамда СССР
Халқ Комиссарлари Советининг 1937 йил 17 сентябрдаги №1571

-

356сс ва

28 сентябрдаги №1647

-

377сс сонли “Узоқ Шарқ ўлкаси ҳудудидан корейсларни

сургун қилиш тўғрисида” қарорлари бўйича амалга оширилди. Бу қарорлар бўйича
умуман Узоқ Шарқдан турли миллатларга мансуб бўлган 172 мингдан ортиқ киши
депортация қилинди, уларнинг аксарият қисмини корейслар, 7 мингтасини
хитойликлар, мингга яқинини немис, поляк ва болтиқбўйиликлар, мингга
яқинини эса харбин репатриантлари (Репатриант –

бошқа бир давлат ҳудудида

муайян муддат бўлган, фуқаролик ҳуқуқи тикланиб ўз ватанига қайтарилган
ҳарбий

асирлар, қочқинлар ва муҳожирлар) ташкил қилди. 1937 йилда Узоқ

Шарқдан депортация қилинганлардан 95526 киши Қозоғистонга, 76525 киши
Ўзбекистонга, қолганлари эса Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларига ҳамда
Сталинград областига жойлаштирилди [1.С.92.].

Ўзбекистон ССР НКВД архив бўлими маълумотларига кўра, 1937 йил

13 ноябригача Узоқ Шарқ ўлкасидан Ўзбекистон ССРга 74500 кишидан иборат
16307 корейс оиласи кўчириб келтирилган [2.Б.246.] бўлиб, улар

Ўзбекистон ССР

областлари бўйича қуйидаги миқдорда жойлаштирилган эди: Тошкент областига
7861 оила –

37321 киши; Самарқанд областига 1940 оила –

9147 киши; Фарғона

областига 823 оила –

2804 киши; Наманган областига 314 оила –

1526 киши;

Андижон областига 829 оила –

3541 киши; Бухоро областига 243 оила –

972 киши;

Сурхондарё областига 8 оила –

29 киши; Хоразм областига 1198 оила –

5799 киши;

Қорақалпоғистон

АССРга 2993 оила –

12831 киши. Бундан ташқари, 530 кишидан

иборат 99 оила Ўзбекистон ССРнинг район марказлари ва шаҳарларида меҳнат
қилиши

учун турли халқ комиссарликлари ихтиёрига берилган [3.С.31

-32.].

ЎзССР ҳудудларига 1937 йил 15 ноябргача жойлаштирилган корейс

оилалари тўғрисидаги архив ҳужжатига кўра, Ўзбекистонга кўчириб келтирилган
74500 кишидан иборат 16307 корейс хўжаликларидан Фарғона водийси
районларига жойлаштирилганлари миқдори қуйидаги архив хужжатда акс этган:

Кўчирилган корейсларнинг Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР

ҳудудларига

жойлаштирилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

(1937 йил 15 ноябрь ҳолати). [4.В.123

-124.].

Шаҳар ва районлар

Жойлаштирилганлар сони

Оила

Киши

Ўрта Чирчиқ райони

2488

11948

Қуйи

Чирчиқ райони

1613

8669

Юқори Чирчиқ райони

307

1814


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

77

Пастдарғом райони

1388

6975

Мирзачўл райони

1040

5036

Калинин райони

478

2665

Гурлан райони (Хоразм области)

1197

5799

Қўнғирот

райони (ҚҚАССР)

2300

10620

Бекобод райони

1214

4438

Чиноз райони

708

2746

Самарқанд шаҳри

489

1845

Қизилтепа

райони

24

75

Каттақўрғон райони

26

82

Фарғона шаҳри

414

1011

Янгийўл райони

19

26

Қўқон

шаҳри

412

1711

Наманган шаҳри

258

1289

Чуст райони

24

120

Бухоро шаҳри

100

435

Қоракўл

райони

30

137

Кармана райони

68

280

Зирабулоқ райони

46

299

Когон шаҳри

38

152

Султонобод райони

227

579

Денов райони

8

29

Қўрғонтепа

13

89

Учқўрғон

20

180

Тентаксой станцияси (пахта заводи)

30

191

Шаҳрихон станцияси (пахта заводи)

11

56

Ҳаққулобод

(Норин райони)

25

48

Зеленский райони (Асака станцияси)

11

47

Андижон шаҳри

435

1952

Ворошилов райони

107

659

Ғиждувон

райони (Узпромсовет)

2

9

Ургут райони (Узпромсовет)

1

4

Бехбудий райони (Узпромсовет)

3

13

Шаҳрисабз райони (Узпромсовет)

2

10

Поп райони (Узбекторг)

3

18

Узбекторг

8

40

Ўзбекбирлашув

13

73

Марғилон (Узбекторг)

1

5

Олтиариқ райони

3

13

Нурота райони (Наркомзем)

4

21

Молотов райони

1

5

Орол денгизи бўйларида

613

2211

Жами:

16307

74500

Юқоридаги архив маълумотга кўра Фарғона водийси ҳудудларига 1995 оила

ёки 7973 нафар корейслар жойлаштирилган.

Корейслар депортацияси СССРда фуқаролар урушидан кейинги даврдаги

этник белгисига кўра биринчи оммавий кўчириш бўлган. Шуни алоҳида таъкидлаб

ўтиш лозимки, депортация қилинган корейслар сургун жойларида тўла ҳуқуқли

фуқаролар мақомини сақлаб қолди ва улар “махсус кўчирилганлар” тоифасига

киритилмади ҳамда улар бўйича комендатура назорати жорий этилмади. Умуман,

кўчирилган корейсларнинг мақоми расмий ҳужжатларда аниқ кўрсатилмаган

бўлса

-

да, улар амалда “маъмурий сургун қилинганлар” тоифасига кирар эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

78

1937 йилда Узоқ Шарқдан Қозоғистон ва Ўрта Осиёга сургун қилинган

корейсларни ҳам махсус кўчирилганлар статусига ўтказиш ҳаракати бошланади.
1945 йил апрелида сургун қилинган корейслар жами 123000 киши бўлиб, улардан
46000 таси Қозоғистонда, 74500 таси Ўзбекистонда, 1000 га яқини Тула ва Москва
областларида, 1500 таси Коми АССРда яшамоқда эди. Улар бу пайтгача “маъмурий
сургун қилинганлар” статусида эди. Корейслар устидан ҳам махсус режим ўрнатиш
қўшимча

маблағ ва маълум қийинчиликларни талаб этарди. Шу боис, сургун

қилинган

корейслар бўйича махсус назорат ўрнатиш ҳукумат томонидан

маъқулланмади. 1945 йил 4 июлда СССР НКВДнинг №1/13219 сонли кўрсатмаси
билан фақат Тула областида вақтинча кўмир конида меҳнат қилаётган
корейсларга “махсус кўчирилган” статуси жорий этилди. Шу муносабат билан бу
областдаги корейслар қўшни Москва областига кўчирилади. 1946 йилда эса
“махсус кўчирилган” статусидаги 1021 корейс (986 эркак, 18 аёл, 17 бола) бу
статусдан чиқарилиб, Қозоғистон ва Ўзбекистонга қайтарилди [5.С.187

-188.].

ВКП(б) МК ва СССР ХКСнинг кўчирилган корейс аҳолисини жойлаштириш

бўйича 1937 йил 21 августдаги қарорида “Қозоғистон ССР ва Ўзбекистон ССР халқ
комиссарлари советлари зудлик билан кўчирилган аҳоли жойлаштириладиган
районларни белгилаши, кўчирилганлар учун янги жойларда маиший ва хўжалик
шароитлар яратиш ва тегишли ёрдам кўрсатиш

бўйича барча зарур чораларни

кўриши зарур”лиги қайд этилган эди [5.С.65.].

Архив ҳужжатларининг таҳлили кўрсатадики, кенг кўламли кўчириш

операциялари

ҳақидаги

махфий

қарорлар

республикаларнинг

юқори

раҳбариятига олдиндан муҳокама қилинмасдан маълум этилган. 1937 йил август
ойидаёқ кўчирилган корейсларни кутиб олиш ва жойлаштириш бўйича
Ўзбекистон ССР ХКС раиси Д. Қурбонов бошчилигида махсус комиссия ташкил
этилган [4.В.123

-12.].

Бироқ, кўчирилган корейсларни жойлаштириш бўйича

тезкор раҳбарлик ЎзССР ХКС томонидан Апресян бошчилигидаги республика
НКВДси зиммасига юклатилди. Ваколатли органнинг буйруқ ва кўрсатмалари
барча халқ комиссарликлари ва муассасалар, шунингдек, кўчирилганларни
жойлаштириш бўйича областларда тузилган махсус комиссиялар томонидан
бажарилиши мажбурий эди [6.В.3.].

Узоқ Шарқ ўлкасидан корейслар юкланган дастлабки эшелонлар

Ўзбекистонга октябрь ойининг бошларида кириб келди. Табиийки, Ўзбекистон
ҳукумати

ҳам, халқи ҳам бу қадар кўп аҳоли вакилларини бирдан қабул қилиб

олиш ва жойлаштиришга тайёр эмас эди. Қолаверса, депортация давомида
республикага жойлаштириладиган корейс хўжаликлари сони дастлабки режага
кўра 30

-

40 фоиз ошириб юборилган, жойлаштириш областлари, районлари ва

жойлаштириладиган

аҳоли

миқдорларининг

ўзгариши

ҳам

қўшимча

қийинчиликларни

келтириб чиқарди.

Кўчирилган корейсларни Ўзбекистонга жойлашуви географиясини

белгиловчи ЎзССР ХКСнинг дастлабки “Корейс хўжаликларини жойлаштириш
тўғрисида” қарори 1937 йил 16 сентябрда қабул қилинди [7.С.15.].

1937 йил 10 ноябригача Узоқ Шарқ ўлкасидан Ўзбекистон ССРга

74500 кишидан иборат 16307 корейс оиласи кўчириб келтирилган ва Совет

Иттифоқи ҳукуматининг ЎзССРга 16300 хўжаликни сургун қилиш режаси тўла

бажарилган. Корейс оилаларни кўчириш якунлангач, бу бўйича ЎзССР ХКСнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

79

комиссияси тарқатилган, корейс оилаларини жойлаштириш ЎзССР Ер ишлари

комиссарлигига ва бошқа комиссарликлар зиммасига юклатилган. ЎзССР

Ер ишлари халқ комиссарлиги қошида корейс хўжаликларини жойлаштириш ва

хўжалигини ташкил этиш бўйича 12 кишилик махсус гуруҳ ташкил этилиб, улар

зиммасига тегишли вазифалар белгилаб берилган [8.В.12.].

Герман Александрович Цойнинг (1918 йилда туғилган) хотирлашича, у

Узоқ

Шарқдан эшелонда Андижонга биринчи келганлардан эди. Дастлаб улар Қўқон

шаҳрига келганлар, у ердан 9 та вагондаги корейс оилалари Андижон

шаҳрига келтирилган. Улар Андижон шаҳридаги № 4 пахта заводи клубига

жойлаштирилган [9.С.12.].

Корейсларнинг аксарият қисми қишлоқ хўжалик ишларига сафарбар

этилган бўлиб, Ўзбекистонда корейс колхозларини ташкил этиш тажрибаси кенг

татбиқ этилди. Тошкент областининг Ўрта Чирчиқ районида 13 та, Қуйи Чирчиқ

районида 6 та, Юқори Чирчиқ районида 4 та, Самарқанд областида 9 та, Фарғона

областида 5 та, Қорақалпоғистон АССРда 5 та, Хоразм областида 3 та корейс

колхозлари ташкил этилган эди [10.В.74

-78.].

ЎзССР ХКСнинг 1937 йил 26 ноябрдаги 13/278с сонли қарори бўйича корейс

колхозларида қурилиш ишларини олиб бориш, жиҳозлаш, бараклар қуриш учун

1 миллион 50 минг рубл маблағ йўналтирилиб, ундан 1 миллион рубли юқоридаги

мақсадлар учун ЎзССР Совхозлар халқ комиссарлигига, 50 минг рубли эса “Чирчиқ”

шоликорлик совхозига ўтказилган [11.В.5.].

Ўзбекистон ССР ХКСнинг 1937 йил 16 декабрдаги “Иттифоқ ҳукуматининг

корейсларни кўчириш учун ажратилган маблағларидан фойдаланиш тўғрисида”

қарорида

корейс кўчирилганларини жойлаштириш ва ижтимоий

-

маиший

турмушини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги чора

-

тадбирлар белгиланди:

ЎзССР Ер ишлари халқ комиссарлиги томонидан 16307 корейс

хўжаликларини жойлаштириш ва хўжалигини ташкил этиш бўйича тақдим

этилган 51991,61 минг рубллик ҳаражатлар сметаси тасдиқланиб, унинг

37720,6 минг рубли узоқ муддатли кредитлар ҳисобидан, 14271,0 минг рубли

давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилиши кўрсатилди.

Кўчирилган хўжаликларга турар жой, хўжалик бинолари қуриш,

колхозчиларни сув билан таъминлаш ҳаражатлари қишлоқ хўжалик кредити

ҳисобидан

битта хўжаликка 2000 рублдан, колхозларга жойлаштирилган

9800 хўжалик учун 19600 минг рубл миқдорида белгиланган. Корейс

кўчирилганлари учун 2000 рубллик кредит тегишли колхозлар бошқаруви

томонидан қайтарилиши кафолатланган ҳолда берилиши кўрсатилди. [12.В.51.].

Кўчирилган корейс ишчи ва хизматчиларига уй

-

жойлар қурилиши учун

битта хўжаликка 1800 рублдан, турли ташкилот ва муассасаларга

жойлаштирилган 6507 хўжаликка 11712,6 минг рубл ссуда ажратилган. Ишчи ва

хизматчиларга кредитлар улар бириктирилган совхоз, завод ёки муассаса

маъмурияти кафиллигида берилиши кўрсатилди [12.В.52.].

Бундан ташқари, янги ташкил этилган корейс колхозлари ва корейслар

қўшимча

равишда жойлаштирилган колхозлар учун трактор ва транспорт

воситалари сотиб олиш (45 та трактор, 60 та юк машинаси), корейс

кўчирилганларини тегишли жойларга етказиш ҳаражатлари учун 1770 минг рубл,

16307 корейс оилалари учун вақтинчалик турар жойларни тайёрлаш

ҳаражатларига

1567,21 минг рубл ажратилган [12.В.57.].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

80

СССР МИК ва ХКСнинг 1937 йил 17 ноябрдаги №115

-

2043 сонли “Қишлоқ

хўжалик кўчиришлари бўйича имтиёзлар тўғрисида” қарорида кўчирилаётган

хўжаликлар ўзларига тегишли бўлган чорва ҳайвонлари, ғалла ва бошқа қишлоқ

хўжалик маҳсулотларини чиқиш жойидаги тайёрлов идораларига топшириб,

тегишли квитанциялар олишлари ва янги кўчиб келган жойларида мазкур

квитанцияларда кўрсатилган қимматдаги чорва ҳайвони ва қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини қабул қилиб олишлари мумкинлиги кўрсатилган. Шу билан

бирга, қарорда янги кўчириб келтирилган хўжаликларни ўз таркибига қўшиб

олган колхозлар (келиб қўшилган хўжаликлар сонига кўра) 10 йил муддатга

қишлоқ

хўжалик солиғидан, маданий йиғимдан, суғурта тўловларидан ҳамда ғалла

ва гуруч бўйича қатъий давлат мажбуриятларидан озод қилиниши белгиланган

эди [12.В.17

-19.].

ЎзССР ХКСнинг 1938 йил 13 январдаги “Корейс кўчирилганлари меҳнат

фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” қарорида [12.В.23

-27.].

СССР МИК ва ХКСнинг 1937 йил 17 ноябрдаги қарорида белгиланган кўчирилган

аҳоли вакилларига имтиёзлардан келиб чиққан ҳолда, республика ҳудудларига

жойлаштирилган корейс колхозчилари учун бир қатор имтиёзлар белгиланди.

Бунга кўра:

а)

шахсий квитанцияларни тақдим этган корейс кўчирилганларига аввалги

яшаш жойида тайёрлов идораларига топширилган миқдорда ғалла, уруғлик,

картошка берилишини таъминлаш, бу мақсадлар учун 1938 йил январь ойигача

тарқатиш учун 2300 центнер ғалла ажратиш;

б)

корейс кўчирилганларига аввалги яшаш жойларида “Заготскот” ёки

“Главмясо” ташкилотига топширган чорва ҳайвонлари тури ва вазни ҳисобида

чорва ҳайвонлари берилишини таъминлаш;

в)

1938 йил 10 январидан кечиктирмай, кўчириб келтирилган корейс

оилаларига эҳтиёжидан қатъий назар ҳар бир оила ҳисобига 3 центнердан ғалла

ҳисобида

озиқ

-

овқат ссудаси берилишини ташкил этиш белгиланди [12.В.24.].

ЎзКП(б) МКнинг 1938 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон ССРдаги корейс

кўчирилганлари колхозларини ташкилий

-

хўжалик жиҳатдан мустаҳкамлаш

тадбирлари тўғрисида” қарорида келтирилишича, 1938 йилда 4790 корейс оиласи

хўжаликларидан иборат 34 та мустақил колхозлар ташкил этилиб, улар томонидан

12

366 гектар ерга экин экилган. Бундан ташқари, 3598 корейс оиласи илгаридан

мавжуд 117 та колхозларга жойлаштирилган. Умуман, 1938 йилда 9347 корейс

хўжалиги колхозларда уюштирилган [13.В.1.].

Андижон районида Маркс номли, Ильич номли, Сталин номли, Каганович

номли, Дзержинский номли корейс колхозлари, Олтинкўл районида Киров номли,

“Коммунизм” колхозлари, Фарғона районида “Маяк” номли колхоз, Қўқон

районида “Утренная заря”, “Янги турмуш”, “Ўртоқ”, Чкалов номли колхозлар,

Марғилон районида “Октябрь 20 йиллиги” колхози, Тошлоқ районида “Янгийўл”,

“Пахтақайнар”, Охунбобоев номли колхозлар, Қува районида “ВКП(б)” номли

колхоз ташкил этилган

[14.В.206.].

Қўқон

районидаги “Утренная заря” колхози, асосан, корейслардан ташкил

топган бўлиб, унда жами 61 та хўжалик бириккан. Бу хўжаликлар Юсупов номли

собиқ совхоздан қабул қилиб олинган уйлар ҳисобидан тўла уй

-

жой билан

таъминланган. ЎзССР Ер ишлари халқ комиссарлиги 1939 йилда бу колхозда

корейслар учун 28 та бир квартирали уйлар қуришни режалаштирган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

81

Қўқон

районидаги “Янги турмуш” колхози ҳам корейслардан ташкил

этилган бўлиб, жами 43 хўжаликдан иборат эди. Бу хўжаликлар 1938 йилда амалга

оширилган қурилишлар ҳисобига уй

-

жой билан таъминланган. Умуман олганда,

1939 йилда Қўқон районидаги колхозларда 249 та корейс хўжаликлари бўлган

[14.В.329.].

Корейс колхозларига 1938 йилги экин мавсумида уруғликлар таъминоти

учун 2800,5 тонна буғдой, 941,4 тонна арпа, 7229 тонна шоли, 84,7 тонна

маккажўхори, 8,6 тонна оқжўхори, 10,4 тонна тариқ, 300 тонна дуккакли экинлар,

98 тонна ерёнғоқ, 6668 тонна картошка уруғи ссуда сифатида ажратилган.

Шунингдек, 1938 йилнинг 1

-

ва 2

-

кварталлари учун иш ҳайвонлари ва чорва

озуқаси ҳам ссуда сифатида ажратилган. Жумладан, Қўқон районига –

8 та от,

2880 кг жўхори, 7200 кг пичан, Марғилон районига –

5 та от, 1800 кг жўхори,

4500 кг пичан, республика бўйича эса корейс колхозларига 300 та от, 108

000 кг

жўхори, 270

000 кг пичан ажратилган [13.В.2.].

1938 йил бошларида ЎзССРда корейс хўжаликларидан ташкил этилган

колхозлар сони 39 та бўлиб, уларда 4134 та хўжалик бирлашган эди. Шунингдек,

мавжуд колхозларга қўшимча равишда жойлаштирилган корейс хўжаликлари

сони 4246 та бўлган. Жумладан, Қўқон районида 1 та янги колхоз ташкил этилиб,

унда 56 та хўжалик бирлашган, мавжуд колхозларга 114 та хўжалик бирлашган,

Марғилон районида 1 та янги колхозда 82 та корейс хўжалиги бирлашган,

Ворошилов районида мавжуд колхозларга 85 та корейс хўжалиги аъзо бўлган,

Андижон районида мавжуд колхозларга 200 хўжалик, Наманган районида

300 хўжалик аъзо бўлиб кирган [8.В.28.].

1938 йил 29 ноябрдаги маълумотга кўра, Наманган районида корейслардан

ташкил этилган 15 та колхоз бўлган. Колхозларнинг номи ва ундаги хўжаликлар

сони қуйидагича эди: 1) Тельман номли –

30 та 2) Ворошилов номли –

24 та;

3) Охунбобоев номли –

16 та; 4) Калинин номли –

14 та; 5) Сталин номли –

12 та;

6) “Ижтимоият” –

11 та; 7) Дзержинский номли –

10 та;

8) Ленин номли –

10 та;

9) “Қизил байроқ” –

8 та;

10) “Бирлашган” –

8 та;

11) “Ленин йўли” –

6 та;

12) “Иттифоқ” –

4 та; 13) “Оқ олтин” –

3 та; Жами 170 хўжалик колхозларга аъзо

бўлган [15.В.40.].

1939 йил март ойларига келиб ҳам айрим корейс колхоз хўжаликларини уй

қурилиши

учун материаллар, пул маблағлари билан ўз вақтида таъминлашда

камчиликлар кузатилган. Шундай хўжаликлардан бири Жалақудуқ районидаги

“Красный партизан” номли колхознинг 13 корейс кўчирма хўжалиги эди. Ушбу

корейс кўчирма хўжаликларининг муаммоларини зудлик билан ҳал этиш

Жалақудуқ район ижроия комитети

раиси Галиасқаров зиммасига юклатилган

[16.В.43,46.].

Республика ҳукумати кўчириб келтирилган корейслар учун уй

-

жойлар

қурилишини

имкон борича тезлаштириш борасида қатъий чоралар кўриши

натижасида 1939 йил охирларига келиб, уй

-

жой муаммоси деярли ҳал қилинди.

1939 йилнинг ўзида 4910 хўжалик уй

-

жой билан таъминланди [17.Б.65.].

Корейс хўжаликларининг ташабусслари билан

1940 йилда ҳам янги корейс

колхозларининг ташкил топиши давом этди. 1940 йилнинг март ойида Жалақудуқ

райони Колхоз Қишлоқ советидаги Молотов номли колхоздан 51 нафар корейслар

ажралиб чиқиб, улар томонидан “9

-

партсъезд Узбекистана” номли янги корейс

колхози ташкил этилди. Янги тузилган корейс колхози учун Молотов колхозининг

ер фондидан 108 гектар ер ажратиб берилган. [18.В.63

-65.].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

82

Бошқа областлардан фарқли равишда Фарғона водийсида корейслар, асосан,

мавжуд колхоз ва совхозлар ҳудудига жойлаштирилди, фақат корейслардан
иборат янги колхозлар ташкил этиш бу ерда унча оммалашмади. Шу сабабли ҳам,
Фарғона водийси қишлоқларида

корейсларни уй

-

жой ва зарур хўжалик бинолари

билан таъминлашда бошқа областларга нисбатан (Тошкент, Самарқанд, Хоразм,
Қорақалпоғистон

АССР) муаммолар кам бўлди.

Фарғона водийси шаҳар ва районларига жойлаштирилган корейслар юридик

жиҳатдан махсус кўчирилганлар бўлмай, улар расмий тилда “маъмурий тартибда
кўчирилганлар” деб юритилган ва уларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар жорий
этилмаган. Яъни, корейслар барча эркин фуқаролар билан тенг ҳуқуққа эга
бўлганлар, фақат улар аввалги яшаш жойларига қайтиб кетиш ҳуқуқига эга эмас
эдилар.

Оммавий депортациялардан кейинги дастлабки йиллардаёқ, маъмурий

органларнинг тақиқларига қарамай, корейслар Қозоғистоннинг сувсиз, чўл
минтақаларидан Ўзбекистон ва Қирғизистонга шоличилик учун қулай бўлган
ҳудудларига

ўз ихтиёрлари билан кўчиб ўта бошлаганлар. Албатта,

Қозоғистондаги

аксарият корейсларнинг Ўзбекистонга кўчиб келишларига яшаш

ва меҳнат фаолияти олиб бориш учун бу ердаги нисбатан қулай шарт

-

шароитлар

асосий омил вазифасини бажарган. Хозирда Андижон шаҳрида истиқомат
қилаётган

Вячеслав Владимирович Ким маълумотларига кўра, уларнинг оиласи

дастлаб Қозоғистоннинг Қизил Ўрда областига кўчирилган, 1950 йилда
Қозоғистондан

Ўзбекистонга келишган. Келишига сабаб, бу ерда тирикчилик

ўтказиш ва деҳқончилик қилиш учун шароитларнинг яхшилиги бўлган. 7 кишидан
(ота

-

онаси ва 5 нафар бола) иборат бўлган оила Сталин (Шаҳрихон) районидаги

Косигин номли колхозга келиб ўрнашганлар. Улар маҳаллий ўзбеклар бўшатиб
берган бир хонали уйга жойлашганлар. Отаси Владимир Юнхаевич (1925–

2014)

колхозда мироб бўлиб ишлаган. Кейинчалик техникумни битириб, идиш омбори
(тарний склад) да мудир бўлиб ишлаган. Улар Шаҳрихон районида яшаган даврида
маҳаллий ўзбеклар билан ниҳоятда иноқ ва тотув муносабатда бўлганлар. Кимлар
оиласининг келиб ўрнашиши, бу ерда турмуш шароитини йўлга қўйиб
олишларида ўзбеклар катта ёрдам кўрсатган.

Шаҳрихон районидаги Хван бошчилигидаги “Шарқ юлдузи” колхози

корейслардан ташкил топган. Корейслар хали деҳқончилик қилинмаган бўз
ерларда шоличиликни йўлга қўйганлар. Ўша пайтларда Шаҳрихон таркибида
бўлган, хозирда Бўстон (собиқ Бўз) райони ҳудудига тўғри келувчи “Андреевка”
номли колхоз ҳам фақат корейслардан ташкил этилган, улар ҳам, асосан,
шоличилик билан шуғулланганлар.

Кўчириб келтирилган корейсларга барча жойларда маҳаллий аҳолининг

муносабати дўстона ва самимий эди. Сталин даврининг шафқатсизликларига
қарамай, ўзбек халқининг анъанавий меҳмондўстлигидан кўчириб келтирилган
халқлар ҳам баҳраманд бўлдилар. Барча област ва туманларда корейслар яхши
кутиб олинган [9.С.6

-7.].

1950

–1960 йилларда корейсларнинг колхозлардан кетиб, турмуши ҳамда

меҳнат фаолиятини шаҳарларда йўлга қўйиш жараёни авж олади. Бунинг асосий
сабаби сифатида корейсларнинг таълим олишга ва қишлоққа нисбатан яхшироқ
яшаш шароитларига интилиши кўрсатилади. Шу муносабат билан шаҳарларга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

83

келиб ўрнашаётган корейсларнинг сони Ўрта Осиё маҳаллий аҳолиси сонига
нисбатан кўпроқни ташкил қилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг корейс шаҳар
аҳолиси 1960 йилларда кўпчиликни ташкил қилган бўлса, 1989 йилда
республикадаги жами корейсларнинг 79,8 фоизи шаҳарларда истиқомат қилар эди.
Ваҳоланки, 1939 йилда корейсларнинг фақат 15,4 фоизи шаҳарларда яшган.
Таққослаш учун, ушбу йилларда Ўзбекистон жами аҳолисининг умумий сонида
шаҳар аҳолисининг улуши 23,1 фоиздан 40,7 фоизга ўсган, холос [19.С.139.].
Водийнинг барча шаҳарларида корейслар гуруҳи пайдо бўла бошлаган. Айниқса,
Қўқонда

(1,1 фоиз) ва Андижонда (0,9 фоиз) сезиларли даражада кўпайди. [20.Б.71].

Корейслар кўчириб келтирилган даврданоқ Ўзбекистоннинг ижтимоий

-

сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок эта бошлаганлар.

1960

–1980 йилларда Фарғона, Андижон ва Наманган областлари турли давлат

муассасалари ва ташкилотларида жуда кўплаб олий маълумотли корейс
миллатига мансуб мутахассислар фаолият олиб борган.

Умуман, Иккинчи жаҳон уруши арафаси ва уруш йилларида совет давлатида

оммавий депортациялар ўта авж олдирилди. Бу йилларда мажбуран кўчирилган
халқларнинг муайян қисми Ўзбекистон ССРга келтирилди. Таъкидлаб ўтиш
керакки, бу даврда Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар кўп
жойлаштирилиши бўйича бутун мамлакатда иккинчи ҳудудга айланди. Уруш
шароитида бу каби кўп миқдордаги аҳолини кутиб олиш ва жойлаштириш
республика ҳукумати олдига катта муаммоларни келтириб чиқариши шубҳасиз эди.

Ўзбекистонга мажбуран кўчириб келтирилган халқларнинг янги муҳитдаги

шарт

-

шароитларга мослашуви ва бу ердаги ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларда

иштироки тарихшуносликдаги муҳим масалалардан биридир. Уруш арафаси ва
уруш йилларида Ўзбекистон ССРга турли халқларнинг депортация қилиниши
республика аҳолиси таркибида бошқа миллат вакилларининг кўпайишига,
демографик жараёнларнинг авж олишига таъсир кўрсатди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:

1.

Бугай Н.Ф. Л. Берия –

И. Сталину: “Согласно Вашему указанию...” –

Москва:

АИРО

-

ХХ, 1995. –

С. 20.; Пашков А., Дударец Г. Депортации на Сахалине // Карта,

Рязань. 1994. №5.; Полян П.М. Не по своей воле... История и география
принудительних миграций в СССР. –

Москва: ОГИ, 2001.

2.

Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган

ҳиссаси. Китоб

-

альбом.

–Тошкент. “O’zbekiston”

. 2020.

3.

Бугай Н.Ф. Иосиф Сталин. Их надо депортировать. –

Москва. “Дружба

народов”. 1992.

4.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837

-

фонд, 1

-

рўйхат, 587

-

иш.

5.

Белая книга. О депортации корейского населения России в 30

-40-

х годах.

Кн. 1. Авт.

-

сост. Ли У Хе, Ким Ен Ун. –

Москва

.

“Интерпракс”.

1992.

6.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.100

-

фонд, 1

-

рўйхат, 2

-

иш.

7.

Ким П.Г. Корейцы Республики

Узбекистан. (История и современность).

Ташкент

.

“Узбекистан”.

1993.

8.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837

-

фонд, 32

-

рўйхат, 589

-

иш.

9.

Кан А.А. Корейцы Андижанской области. –

Андижон

. 1997.

10.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.100

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1

-

иш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

84

11.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90

-

фонд, 8

-

рўйхат, 4472

-

иш.

12.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837

-

фонд, 32

-

рўйхат, 589

-

иш.

13.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90

-

фонд, 8

-

рўйхат, 4466

-

иш.

14.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.314

-

фонд, 1

-

рўйхат, 3

-

иш.

15.

Наманган вилоят давлат архиви, 13

-

фонд, 1

-

рўйхат, 834

-

иш.

16.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман

давлат архиви, 139

-

фонд, 1

-

рўйхат,

95-

иш.

17.

Раҳмонқулова А. Ўзбекистонга зўрлик билан кўчирилган халқларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий аҳволига доир //Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –

Тошкент, 2002. №1.

18.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман давлат архиви, 139

-

фонд, 1

-

рўйхат,

100-

иш.

19.

Ким Мен Гир. Демографические особенности корейского населения

Узбекистана //Ким Б. Корейцы Узбекистана. Кто есть кто. –

Ташкент. 1999.

20.

Рахматиллаев Х. Фарғона водийси аҳолисининг этнодинамикаси. –

Тошкент. “Yangi nashr”. 2013.

Библиографические ссылки

Бугай Н.Ф. Л. Берия – И. Сталину: “Согласно Вашему указанию...” – Москва: АИРО-ХХ, 1995. – С. 20.; Пашков А., Дударец Г. Депортации на Сахалине // Карта, Рязань. 1994. №5.; Полян П.М. Не по своей воле... История и география принудительних миграций в СССР. – Москва: ОГИ, 2001.

Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси. Китоб-альбом. –Тошкент. “O’zbekiston”. 2020.

Бугай Н.Ф. Иосиф Сталин. Их надо депортировать. – Москва. “Дружба народов”. 1992.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837-фонд, 1-рўйхат, 587-иш.

Белая книга. О депортации корейского населения России в 30-40-х годах. Кн. 1. Авт.-сост. Ли У Хе, Ким Ен Ун. – Москва. “Интерпракс”. 1992.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.100-фонд, 1-рўйхат, 2-иш.

Ким П.Г. Корейцы Республики Узбекистан. (История и современность). – Ташкент. “Узбекистан”.1993.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837-фонд, 32-рўйхат, 589-иш.

Кан А.А. Корейцы Андижанской области. – Андижон. 1997.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.100-фонд, 1-рўйхат, 1-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90-фонд, 8-рўйхат, 4472-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.837-фонд, 32-рўйхат, 589-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.90-фонд, 8-рўйхат, 4466-иш.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.314-фонд, 1-рўйхат, 3-иш.

Наманган вилоят давлат архиви, 13-фонд, 1-рўйхат, 834-иш.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман давлат архиви, 139-фонд, 1-рўйхат, 95-иш.

Раҳмонқулова А. Ўзбекистонга зўрлик билан кўчирилган халқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига доир //Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. –Тошкент, 2002. №1.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман давлат архиви, 139-фонд, 1-рўйхат, 100-иш.

Ким Мен Гир. Демографические особенности корейского населения Узбекистана //Ким Б. Корейцы Узбекистана. Кто есть кто. – Ташкент. 1999.

Рахматиллаев Х. Фарғона водийси аҳолисининг этнодинамикаси. – Тошкент. “Yangi nashr”. 2013.