Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of judicial oversight in the system of mechanisms
for ensuring legality in operational-search activities
Ganisher KHIDIROV
1
Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
28 February 2025
Accepted 20 March 2025
Available online
15 April 2025
In this article, the author describes the concept and essence
of operational insertion as an operational-search measure, and
analyzes the opinions expressed by national and foreign
scholars on this operational-search measure. Additionally, the
author proposes to develop and incorporate into legislation an
original definition of the operational-search measure of
operational insertion.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
operational insertion,
operational-search measure,
operational-search activity,
legislation.
Тезкор
-
қидирув фаолиятида қонунийликни таъминлаш
механизмлари тизимида суд назоратининг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тезкор киритиш,
тезкор
-
қидирув тадбири,
тезкор
-
қидирув фаолияти,
қонунчилик.
Ушбу мақолада муаллиф томoнидан тезкор киритиш
тезкор
-
қидирув тадбирининг тушунчаси ва моҳияти
тавсифланган бўлиб, миллий ва хорижий олимлар
томонидан мазкур тезкор
-
қидирув тадбири юзасидан
билдирилган
фикр
-
мулоҳазалар
таҳлил
қилинган.
Шунингдек, тезкор киритиш тезкор
-
қидирув тадбири
бўйича
муаллифлик
таърифи
ишлаб
чиқилиб,
қонунчиликда акс эттириш таклиф этилган.
1
Independent Researcher, Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
270
Роль судебного контроля в системе механизмов
обеспечения законности в оперативно
-
розыскной
деятельности
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
оперативное внедрение,
оперативно
-
розыскное
мероприятие,
оперативно
-
розыскная
деятельность,
законодательство.
В данной статье рассматриваются понятие и сущность
оперативно
-
розыскного
мероприятия
«оперативное
внедрение». Проанализированы взгляды отечественных и
зарубежных учёных на указанное оперативно
-
розыскное
мероприятие.
Автором
предложено
собственное
определение термина «оперативное внедрение» и
обоснована целесообразность его законодательного
закрепления.
Жиноятчиликка қарши курашда давлатнинг маъмурий
-
ҳуқуқий, жиноий
ҳуқуқий, жиноят
-
процессуал ва жиноий ижроия каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш
турлари қатори ТҚФ ҳам унинг энг самарадор давлат
-
ҳуқуқий турларидан бири
ҳисобланади.
Жиноят процесси ТҚФсиз жиддий ишлар бўйича иш юритишда заиф, тезкор
-
қидирув фаолияти жиноят процесси орқали юзага чиқмас экан натижасиз.
Бироқ давлат фаолиятининг барча турлари каби тезкор
-
қидирув
фаолиятида қонунийликни таъминлаш ва шахс ҳуқуқларини кафолатлаш алоҳида
аҳамиятга эга. Айнан шу сабабдан “Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги
Қонунда “қонунийлик” алоҳида
принцип сифатида белгиланган.
Тезкор
-
қидирув фаолиятида қонунийлик, тезкор
-
қидирув фаолиятини
амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари,
ҳуқуқ
ва мажбуриятлари,
тезкор
-
қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби, ўтказиш
асослари ва шартлари, тезкор
-
қидирув фаолиятидаги чекловлар, тезкор
-
қидирув
фаолияти натижаларидан фойдаланишнинг
мақсади қонун билан аниқ
белгиланганлиги, тезкор
-
қидирув фаолияти устидан идоравий назорат ва
прокурор назорати, шунингдек, тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи
органларнинг қарорлари ва мазкур органлар ходимларининг ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқи, тезкор
-
қидирув фаолияти
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик орқали таъминланади.
Тезкор
-
қидирув фаолияти конспирация принципига риоя этилган ҳолда
амалга оширилиши, тезкор
-
қидирув фаолиятида ноошкора усулларнинг
устуворлигидан қонунийликни бузиш ҳолатларини яшириш мақсадида
фойдаланишга сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ
тезкор
-
қидирув
фаолиятининг
ноошкора
хусусияти
шахс
ҳуқуқларининг кафолатланиш даражасига салбий таъсир ўтказиши мумкин эмас.
“Тезкор
-
қидирув тадбирлари бу тезкор
-
қидирув фаолиятининг таркибий
қисми
бўлиб, фаолиятнинг субъектлари томонидан қонунда белгиланган асослар
ва шартларга биноан ошкора ва ноошкора усуллар ва воситалар уйғунлигида
фаолиятнинг вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган ўзаро муштарак
ҳаракатлар мажмуидир”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
271
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55
-
моддасида
белгиланган
суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи
ва “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 4
-
моддасида
суднинг фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа
қонунлари, халқаро шартномалари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва
жамоат
манфаатларини,
юридик
шахслар
ҳамда
якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
ҳимоя қилиш асосий вазифалари сифатида белгиланганлиги, ижро этувчи
ҳокимият, шу жумладан ТҚФ
устидан самарали суд назорати мавжудлигининг
ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ, ва
эркинликларини амалга оширишни давлат томонидан таъминлашга ёрдам
берадиган воситалар, усуллар ва шарт
-
шароитлар мажмуи кафолат тушунчасини
беради. Кафолатлашнинг асосий мақсади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган тўсиқларни бартараф этиш билан
боғлиқ бўлган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашдир.
Тезкор
-
қидирув фаолияти устидан суд назорати, инсон ҳуқуқларини
таъминлашнинг юридик кафолати бўлиши билан бирга, тезкор
-
қидирув
фаолиятининг қонунийлигини таъминлашга қаратилган давлат назоратининг
шаклларидан бири ҳисобланади.
Бинобарин, тезкор қидирув
тадбирларининг асослилиги ва қонунда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарлилиги
тезкор
-
қидирув фаолияти
устидан суд назорати предметини белгилаб беради.
Муайян шахс учун нафақат конституциявий ҳуқуқларни чеклаш ҳақида
қарор
қабул қилинадиган фаолият тури, балки бундай чекловнинг асослилиги,
асосларнинг аниқлиги ва чеклашнинг шартлари, шунингдек, суд ҳимоясида бўлиш
воситаларига эришиш мумкинлиги ва
механизмларининг мавжудлиги
муҳим.
Ҳақиқий
суд ҳокимияти суднинг аввал “одил судлов”
деб номланган
функциясидан ташқари сифат жиҳатдан янги функцияларни олиши натижасида
юзага келиши мумкин.
Тезкор
-
қидирув фаолияти устидан суд назорати тезкор
-
қидирув фаолиятида
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг
юридик кафолатлари
тизимининг таркибий қисми бўлиб, назоратнинг амалдаги механизмларини
такомиллаштиришга хизмат қилади.
ТҚФ устидан назоратнинг амалдаги механизмлари, идоравий назорат ва
прокурор назоратидан иборат бўлиб, назоратнинг мазкур шаклларининг
ижобий
жиҳатлари билан бирга салбий жиҳатларини ҳам эътироф этиш жоиз.
Аввало прокуратура бир вақтнинг ўзида ҳам тергов органи, ҳам тезкор
-
қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки
терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши
устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги
фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул эканлигини қайд этиш зарур. Бундан
ташқари, прокуратура тизимида тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи
органлар (Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Мажбурий ижро
бюроси) мавжудлиги ушбу органлар фаолияти устидан прокурор назоратининг
холислиги ҳақида ўринли саволни юзага келтиради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
272
ТҚФда қонунлар ижроси юзасидан прокурор назорати прокуратуранинг
жиноий таъқиб ва судда айбловга раҳбарлик қилиш функцияси билан ҳамоҳанг
бўлган.
Яъни
хам қонунийликни
таъминлаш, хам жиноятчиликка қарши кураш
манфаатлари ўзаро тўқнаш келганда қайси бири устуворроқ деган савол ўз
-
ўзидан
юзага келиши табиий.
Бундан ташқари, суд назорати ва прокурор назоратининг предметида
жиддий фарқ мавжудлигини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
2016 йил 22 февралдаги 129
-
сон буйруғи 6.1. бандида тезкор
-
қидирув иш юритуви
ишларини ўрганишда асосий эътибор уларнинг ўз вақтида юритилганлигига,
тезкор
-
қидирув
тадбирларининг
тўлиқ,
ҳар
томонлама
ва
сифатли
ўтказилганлигига, тадбирларни ўтказишда қонун талабларига қатъий риоя
этилганлигига,
тезкор
-
қидирув
иш
юритуви
ишларининг
тугатилиши
қонунийлигига қаратиш белгиланганлигидан хам кўришимиз мумкин.
А.Мыцыковнинг фикрича, прокуратура органлари фаолиятини
статистик
ҳисоботлардаги сон кўрсаткичлари бўйича баҳоланиши прокурорларни ишни
қонунийлик ҳолати ва штат
-
ресурс кўрсаткичларидан келиб чиқиб эмас,
ҳисоботдаги
зарур кўрсаткичларга эришиш заруратидан келиб чиқиб ишни
ташкил қилишга ундайди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ўзининг қарорларида назорат
ваколатларини жиноий таъқиб органи ёки тадбирни ўтказаётган орган зиммасига
юклатилиши
холислик мезонига мос келмаслигини алоҳида қайд этган.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари чекланишининг умумий мезонлари сифатида
чекловнинг адолат талабларига жавоб бериши, қонунга асосланиши, жамоат
манфаатларига хизмат қилиши ва мутаносиб бўлиши эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20
-
моддаси 4
-
қисмига
мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий
таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бинобарин, ТҚФ устидан суд назоратининг мақсадлари қуйидагилардан
иборат:
1) ТҚФ субъектлари томонидан шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликлари асоссиз чекланишининг олдини олиш;
2) ТҚФ натижасида бузилган ҳуқуқларни тиклаш;
3) ТҚФ субъектларининг қарорлари ва ҳаракатлари натижасида етказилган
моддий ва маънавий зарарни қоплаш.
Тезкор
-
қидирув фаолиятининг ҳуқуқий табиати ва уни жиноят процесси
билан унификация қилиш зарурати илмий адабиётларда чуқур таҳлил қилинган.
Тезкор
-
қидирув фаолиятида шахснинг эркинлиги чекланмайди, бироқ
бошқа ҳолатларда, мисол учун телефон сўзлашувларини тезкор
-
қидирув
фаолиятида эшитиб туриш ва дастлабки тергов давомида эшитиб туриш ўртасида
фарқ мавжуд эмас, шу сабабли суд назорати институтининг ривожланиши
параллел равишда амалга ошиши зарур.
Халқаро стандартлар эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқини
таъминлашда муайян ҳуқуқ соҳаси ёки тармоғи билан чекланмайди, яъни тезкор
-
қидирув фаолияти ҳам бундан мустасно эмас.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
273
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактнинг 3
-
моддаси
3-
қисмига мувофиқ, ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат суд орқали
ҳимояланиши имкониятини ривожлантириш ва
ҳуқуқий
ҳимоя воситалари
берилганда ваколатли ҳокимиятлар томонидан бунинг қўлланилишини
таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, пактга мувофиқ:
ҳар
бир инсон эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга(9
-
модда);
ҳар
бир киши унга қўйилаётган
ҳар қандай жиноий айблов кўриб
чиқилаётганда ёки бирор
-
бир фуқаролик жараёнида унинг ҳуқуқ ва бурчлари
аниқланаётганида қонунга асосан тузилган ваколатли, мустақил ва холис суд
томонидан мазкур иш адолатли ҳамда очиқ ҳолда кўриб чиқилиши ҳуқуқига
эга(14
-
модда);
ҳеч
ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний
тарзда аралашишга, ўзининг уй
-
жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига
ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор
-
номуси ва
шаънига ноқонуний тажовуз қилинишига дучор этилиши мумкин эмас 17
-
модда).
Фуқароларнинг турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали
сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта,
курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини
чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги
боғланишлар
тўғрисида
ахборот
олишга
қаратилган
тезкор
-
қидирув
тадбирларининг ўтказилишига суд санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш
зарурати янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилиниши билан янада яққол намоён бўлди. Жумладан,
инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва
эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки
уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги(
20-
модда);
ҳар
бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга
бўлиш, ўз шаъни ва қадр
-
қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги;
ҳар
ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва
бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эгалиги;
ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига
асосан йўл қўйилиши;
ҳар
ким уй
-
жой дахлсизлиги ҳуқуқига эгалиги(31
-
модда) мазкур конституциявий
кафолатларни тезкор
-
қидирув фаолиятига татбиқ қилишни талаб қилади.
Сабаби Конституциянинг 29
-
моддасида қонунни бузган ҳолда олинган
далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл
қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд ҳокимияти тўғрисида”ги
қарорининг 1
-
бандига мувофиқ, суд ҳокимияти –
бу судларнинг Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя
қилиш асосида жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишларини ва маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир.
Кўпгина олимлар суд назорати одил судловни амалга оширишнинг алоҳида
шакли эканлиги ҳақида фикрга келганлар, шунга қарамасдан суд назорати айнан
конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ ёки жиноят процесси институти эканлиги
ҳақида мунозаралар ўз якунига етмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
274
Яъни, ТҚФ устидан суд назоратининг ҳуқуқий табиатидаги ноаниқлик
ўз навбатида уни ҳуқуқий тартибга солиш механизмидаги ноаниқликни келтириб
чиқаради.
ТҚФ устидан суд назорати тушунчаси илмий
адабиётларда турлича талқин
қилинади. Жумладан,
суд томонидан ТҚФни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари
томонидан қабул қилинган қарорлар ва(ёки) ҳаракатларнинг
тезкор
-
қидирув
фаолияти ҳақида қонунга мослигини, қонунийлиги ва асослилигини процессуал
-
ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш мақсадида,
текшириш
(В.И.
Иванов);
суд ҳокимияти тизими органлари томонидан давлат номидан амалга
ошириладиган, қонун билан белгиланган шаклларда ифодаланадиган, ТҚФга жалб
қилинган фуқароларнинг қонуний манфаатларини
суд ҳимоясида бўлиш
институтини амалга оширишга қаратилган
фаолият
(В.В.
Маслов).
Бизнинг фикримизча, тезкор
-
қидирув фаолияти устидан суд назорати –
тезкор
-
қидирув фаолиятида шахснинг суд ҳимоясида бўлиш ва бошқа
конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган, тезкор
-
қидирув
фаолиятини амалга ошириш учун ваколатли мансабдор шахсларнинг
илтимосномалари ва манфаатдор шахсларнинг шикоятларини суд томонидан
кўриб чиқилиши ва ҳал қилиниши орқали қонунан белгиланган процессуал
шаклда амалга ошириладиган фаолиятдир.
Тезкор
-
қидирув фаолиятида қонунийликни таъминлаш муаммолари,
аксарият ҳолларда тезкор
-
қидирув фаолиятининг мақсадлари ва принципларидан
қайси бири устувор деган саволга бориб тақалади.
Бироқ, ТҚФ принципларининг айримларига устуворлик берилмаслиги
юзасидан фикрлар мавжудлигини инкор қилмаган ҳолда, бевосита Конституция
билан белгиланган қонунийлик ва инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатлари устуворлиги принципининг бошқа соҳавий принципларга нисбатан
аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур.
Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги
принципи ТҚФнинг асосий конституциявий
принципи сифатида, инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, уларнинг бошқа
ижтимоий қадриятларга нисбатан долзарб аҳамият касб этади
.
Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг
нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардан устун
туришини англатади.
Демак, ТҚФ принциплари 2 гуруҳга, яъни конституциявий ва соҳавий
принципларга ажратилиши, конституциявий принципларнинг соҳавий принципларга
нисбатан устуворлиги, ТҚФ устидан суд назоратининг моҳиятини белгилаб беради.
Бироқ, амалиётда конституциявий принцип бўлган
инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги принципи ва махсус принцип
бўлган конспирация принципи ўртасида зиддият юзага келган ҳолларда, махсус
принципга устуворлик берилишини кўришимиз мумкин.
Жумладан,
Конституциянинг
34
-
моддасида
давлат
органлари
ва
ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг
мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига
дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш
имкониятини таъминлаши шартлиги белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
275
Демак, шахс ўзига нисбатан тезкор
-
қидирув тадбирлари қонунга
хилоф
ўтказилган деб ҳисобласа, конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, уни ўтказиш
асослари ва натижалари билан танишишга ҳақли.
“Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида” Қонуннинг 20
-
моддасига мувофиқ,
тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказишда фойдаланилаётган ёки фойдаланилган
кучлар, воситалар, манбалар, усуллар, тезкор
-
қидирув фаолияти режалари ва
натижалари, тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг
штатдаги ошкор қилинмайдиган ходимлари ҳамда мазкур органларга махфийлик
асосида кўмаклашаётган шахслар тўғрисидаги, шунингдек тезкор
-
қидирув
тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тактикаси ҳақидаги маълумотлар давлат
сирини ташкил этади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва
тартибда, фақат тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари
томонидан тасдиқланган қарор асосида ошкор этилиши лозим.
Тезкор
-
қидирув фаолияти давомида шахсий
ва турар жой дахлсизлигини
чеклашнинг чегаралари белгиланмаганлиги, мазкур маълумотлардан фойдаланиб,
шахсга нисбатан ноқонуний таъсир ўтказилишига олиб
келиш мумкинлигини
истисно этиб бўлмайди.
ТҚФ соҳасида ҳуқуқларни таъминлаш мазкур фаолият субъектларига
нисбатан, қўйилган вазифаларни шахс ҳуқуқларини фақатгина асосли ва
мутаносиб
равишда, рухсат берилган қонуний ҳаракатлар орқали чеклаш,
шунингдек бундай чекловнинг белгиланган тартибига амал қилиш орқали
бажаришни англатади.
Бинобарин тезкор
-
қидирув фаолияти устидан суд назорати қуйидаги
функцияларни бажаради:
тезкор
-
қидирув фаолиятида қонунийликни таъминлаш
механизми;
тезкор
-
қидирув фаолиятида шахс ҳуқуқларининг асоссиз чекланишини олдини
олувчи кафолат.
Тезкор
-
қидирув фаолияти устидан суд назоратининг предмети инсон ҳуқуқ
ва эркинликлари, шунингдек тезкор қидирув фаолиятининг қонунда белгиланган
тартиби таъминланиши, шунингдек тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга
оширувчи органлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва мансабдор
шахсларнинг ҳаракат(ҳаракатсизлиги)
ҳисобланади
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
В.Каримов.
Тезкор
-
қидирув фаолияти:дарслик/
-
Тошкент, Lesson press,
2021. 9-
б
2.
Поляков
М.П.
Уголовно
-
процессуальная интерпретация результатов
оперативно
-
розыскной деятельности: Монография/ под научн. ред. В.Т.Томина.
Н.Новгород, Нижегородская правовая академия, 2015. –
5-
б
.
3.
В.Каримов.
Ўзбекистон Республикаси
“Тезкор
-
қидирув фаолияти
тўғрисида”ги қонунига илмий
-
амалий шарҳ. Т
-2021.
–Б 120
4.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияга шарҳ. Масъул муҳаррир:
проф. А.А.Азизхўжаев. –Т.: Ўзбекистон нашриёти, 2008. 413
-
бет
5.
Исмаилов Ч.М. Основания и условия ограничения конституционных прав
граждан в ОРД
и
их
соотношение
с
уголовно
-
процессуальными:
проблемы
и
перспективы(применительно
к
розыску
исчезнувших
лиц)
//
Российский
следователь.
2015. № 17. С. 41–
45.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
276
6.
Савицкий В. М. Российские суды получили реальную возможность
контролировать исполнительную власть // Судебный контроль и права человека:
российско
-
британский семинар (Москва, 12–13 сентября 1994 г.): материалы. М.,
1996. С. 52.
7.
Прокурорский надзор за исполнением законов в оперативно
-
розыскной
деятельности: курс лекций для бакалавриата / Е. Л. Никитин, Г.
В.
Дытченко.
–
Санкт
-
Петербург: Санкт
-
Петербургский юридический институт (филиал)
Академии Генеральной прокуратуры Российской Федерации,
2016.
–
4
0 б
.
8.
Мыцыков А. Как оценивать деятельность прокуратуры? // Законность.
200
7. № 9. С. 8–
11
9.
Case of Iordachi and others v. Moldova (Application no. 25198/02) URL:
http://hudoc. echr.coe., Case of Association for European integration and human rights
and Ekimdzhiev v. Bulgaria (Application no. 62540/00)
10.
Головко Л.В.
Перспективы реформирования органов, осуществляющих
обеспечение безопасности и борьбу с преступностью в Республике Казахстан.
Перспективы развития судебно
-
правовой реформы в Республике Казахстан –
А.
2009.
–
30-
б
11.
Ф.Гафуров.
Валюта қимматликларини
ноқонуний олиб чиқиб
кетилишига қарши курашда тезкор
-
қидирув тадбирларининг ташкилийҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш –
долзарб вазифа. Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали
//Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали. –
2021.
–
№. 10. –
11-
б
12.
Мўминов Б., Жиноят ишларини судга қадар юритиш устидан суд
назорати. юрид. фан. докт. дисс.
Т., Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий
кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, 2022. 58
-
б
13.
Иванов В. И.Судебный контроль за осуществлением оперативно
-
розыскных мероприятий : автореф. дис. … канд. юрид. наук. Омск, 2011.
14.
Маслов В.В. Деятельность суда по обеспечению прав и законных
интересов граждан в процессе оперативно
-
розыскных мероприятий: дис. ... канд.
юрид. наук. Екатеринбург, 2011. 8 б
.
15.
Шумилов А.Ю. Оперативно
-
разыскная наука в
Российской Федерации:
монография: в 3
-
х
т. М., 2013. Т. 1. С. 71; Дубоносов Е.С. Оперативно
-
розыскная
деятельность: учебник для
вузов. 4
-
е изд., перераб. и доп. М., 2014. С. 75; Маркушин
А.Г. Оперативно
-
розыскная
деятельность: учебник для вузов. 2
-
е изд.,
перераб. и
доп. М., 2013. С. 50 и др
16.
В.Каримов.
Тезкор
-
қидирув фаолияти:дарслик/
-
Тошкент, Lesson press,
2021. 9-
б
17.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги
16-
сон
“Одил
судловни
амалга
оширишда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини тўғридан
-
тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” Қарори.
