Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Problems of establishing liability and implementing
prevention measures for crimes related to mass disorder
Srajatdin NURATDINOV
1
University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
28 February 2025
Accepted 20 March 2025
Available online
15 April 2025
This article examines the problems of establishing
responsibility and preventing crimes related to mass riots, the
causes of mass riots, legal measures for their prevention and
counteraction, and examines the activities of state bodies and
the state of current legislation in this area. Also, the third,
fourth, and fifth parts of Article 244 of the Criminal Code,
introduced on the basis of the Law of the Republic of Uzbekistan
No.1051 dated March 27, 2025, opinions on this issue and the
specified tasks for preventing mass riots in the future, the
actions of law enforcement agencies, various methods of
effective counteraction to mass riots in state structures, the role
of civil society institutions in preventing mass riots, early
detection of mass riots through the Internet and other mass
media were analyzed. Furthermore, prevention has been
approached as a mechanism for identifying the causes and
conditions contributing to the commission of a crime, and for
determining the person who may commit the crime. Based on
the analysis of scientific research and regulatory documents,
scientific conclusions, proposals, and recommendations have
been developed on determining the responsibility for crimes
related to mass riots and their prevention.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
mass disturbances,
prevention,
civil society institutions,
extremism,
explosive devices,
rapid response measures.
1
Independent Researcher, University of Public Safety of the Republic of Uzbekistan. E-mail: nuratdinov574@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
294
Оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ жиноятлар
учун жавобгарликни белгилаш ва профилактика
қилиш муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оммавий тартибсизлик,
профилактика,
фуқаролик жамияти
институтлари,
экстремизм,
портлатиш қурилмалари,
тезкор тадбирлар.
Ушбу мақолада оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ
жиноятлар
учун
жавобгарликни
белгилаш
ва
профилактика
қилиш
муаммолари,
оммавий
тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уни олдини
олиш ва қарши курашишнинг ҳуқуқий чора
-
тадбирлари
кўриб чиқилди, бу борада давлат идораларининг фаолияти
ва амалдаги қонунчилик ҳолати ўрганилди. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 мартдаги
ЎРҚ–
1051-
сонли Қонунига асосан Жиноят кодексининг
244-
моддасига киритилган учинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмлар, бу борадаги фикрлар ва келгусида оммавий
тартибсизликларни олдини олишга доир кўрсатилган
вазифалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
ҳаракатлари,
давлат
тузилмаларида
оммавий
тартибсизликларга қарши самарали фаолият олиб бориш учун
турли усуллар, оммавий тартибсизликларни олдини олишда
фуқаролик жамияти институтларининг роли, Интернет ва
бошқа оммавий ахборот воситалари орқали оммавий
тартибсизликларни барвақт аниқлаш таҳлил қилинди. Бундан
ташқари, профилактикани жиноятнинг амалга ошишига
имкон берувчи сабаблар ва шарт
-
шароитларни аниқлаш ва
жиноят содир этиши мумкин бўлган шахсни аниқлаш
механизми сифатида ёндашилди. Илмий тадқиқотлар ва
норматив ҳужжатлар таҳлилига таянган ҳолда оммавий
тартибсизликлар
билан
боғлиқ
жиноятлар
учун
жавобгарликни белгилаш
ва профилактика қилиш бўйича
илмий хулосалар, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Проблемы определения ответственности и профилактики
преступлений, связанных с массовыми беспорядками
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
массовые беспорядки,
профилактика,
институты гражданского
общества,
экстремизм,
взрывные устройства,
оперативные
мероприятия
.
В данной статье рассмотрены проблемы установления
ответственности и профилактики преступлений, связанных с
массовыми беспорядками, причины возникновения массовых
беспорядков, правовые меры по их предупреждению и
противодействию, изучена деятельность государственных
органов и состояние действующего законодательства в этой
сфере. Также были проанализированы третья, четвертая и
пятая части, внесенные в статью 244 Уголовного кодекса на
основании Закона Республики Узбекистан от 27 марта
2025 года No ЗРУ
-
1051, мнения по этому вопросу и указанные
задачи по предотвращению массовых беспорядков в
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
295
будущем, действия правоохранительных органов, различные
методы
эффективного
противодействия
массовым
беспорядкам в государственных структурах, роль институтов
гражданского общества в предотвращении массовых
беспорядков, раннее выявление массовых беспорядков через
Интернет и другие средства массовой
информации. Кроме
того, к профилактике подходили как к механизму выявления
причин
и
условий,
способствующих
совершению
преступления, и установления лица, которое может
совершить преступление. На основе анализа научных
исследований и нормативных документов
разработаны
научные выводы, предложения и рекомендации по
определению
ответственности
и
профилактике
преступлений, связанных с массовыми беспорядками.
КИРИШ
Сўнгги йилларда юртимизда
жиноятчиликка қарши
курашиш
,
инсон
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар
амалга оширилмоқда.
Дунёда юз
бераётган оммавий тартибсизликлар
ва нотинчликлар
давлатлар хавфсизлигига
таъсир ўтказиб, фуқароларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини бузмоқда
.
Қонунчиликдаги бўшлиқлардан фойдаланган ҳолда оммавий тартибсизликлар
ташкил этиш мазкур осойишталикка зарар келтираётган қилмишлардан саналади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
244-
моддасида
оммавий
тартибсизликлар ташкил қилганлик, уларда фаол қатнашганлик ва фуқароларга
нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик
учун жиноий
жавобгарлик белгиланган. Шундай бўлса
-
да, оммавий тартибсизликлар билан
боғлиқ янги жиноий қилмишлар юзага келмоқдаки, ушбу муаммоли ҳолатлар ва
чақириқларни бартараф этиш учун амалдаги қонунчилигимизни янги қоидалар
билан бойитиш ва оммавий тартибсизликларни профилактика қилиш
масалаларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш бугунги кун учун ниҳоятда долзарб
аҳамият касб этмоқда.
Таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон –
2030”
стратегияси
[1]
ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ
олиб
борилди
[2]
. Бундан ташқари, оммавий тартибсизликлар профилактикаси ва
жиноий жавобгарлик бўйича илмий тадқиқотлар ўтказган миллий ва хорижий
ҳуқуқшунос олимлар асарларига мурожаат қилиш орқали илмий хулосалар ишлаб
чиқилди.
Тадқиқот давомида тизимли
-
тузилмавий, мантиқий, тарихий, индукция ва
дедукция, статистик маълумотлар таҳлили, илмий манбаларни комплекс тадқиқ
этиш, каби усуллардан фойдаланилган ва ҳуқуқшунос олимларнинг назарий
қарашлари, хорижий давлатлар қонунчилиги, тегишли миллий қонун ҳужжатлари
таҳлили, суд амалиёти материалларига таянган ҳолда ёзилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг ахлоқий меъёрларга ва хизмат
муомаласи қоидаларига риоя қилмаслигида турли суиистеъмолликлар рўй
бериши ва буни олдини олиш учун кадрлар танлаш жараёни шаффофлигига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
296
эришиш ва электрон ахборот дастурларидан самарали фойдаланиш, давлат
фуқаролик хизматида коррупцияга қарши самарали фаолият олиб бориш учун ҳам
давлат, ҳам жамоат механизмларига мурожаат қилиш, коррупцияга қарши
курашда прокуратура органларининг
ролини ошириш, олий таълим йўналишида
коррупцияга қарши курашишнинг янги босқичига чиқиш, манфаатлар
тўқнашувини ҳал қилишда дастлаб шахсий манфаатларни аниқлаш лозимлиги
илмий жиҳатдан асослантирилди.
Олдин Жиноят кодексида:
а)
оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик
,
жумладан қурол
-
яроғ, портловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа
буюмлар билан муомала қилишни ўрганганлик
;
б)
оммавий
тартибсизликларни
ташкил
қилиш
фаолиятини
молиялаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган эди
.
Оммавий тартибсизликлар эса мамлакатимиздаги тинчликка путур
етказувчи, жамиятимиз
осойишталигига рахна солувчи омил
ҳисобланиши ҳеч
кимга сир эмас. Юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун юқорида
қайд этилган бўшлиқни тўлдириш ҳамда жиноят учун жавобгарликнинг
муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил
27 мартдаги ЎРҚ–
1051-
сонли
асосан Жиноят кодексининг 244
-
моддаси
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилди
[3].
Хусусан, Жиноят кодекси 244
-
моддасининг учинчи қисми билан оммавий
тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун
жиноий
жавобгарлик назарда тутилди. Шунингдек, Жиноят кодекси 244
-
моддасининг
тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун
жиноий
жавобгарлик кўрсатилди
.
Мазкур таклифлар бевосита илғор
хорижий тажриба, жумладан Россия
,
Қозоғистон ва
Беларус Республикаси каби давлатларнинг тажрибасига таянган
ҳолда шакллантирилди. Эндиликда оммавий тартибсизликлар содир этиш
мақсадида
ўқувдан
ўтганлик
ҳамда
оммавий
тартибсизликларни
молиялаштирганлик учун
жиноий жавобгарлик белгиланиб, ушбу турдаги
жиноятларни профилактика қилиш механизми
ҳам яратилади
.
Масалан, Россия Федерацияси Жиноят кодекси 212
-
моддаси тўртинчи қисмига
мувофиқ [4], оммавий тартибсизликларни амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш,
шунингдек, тартибсизликларни содир этиш мақсадида билим, амалий маҳоратини ва
кўникмаларини эгаллаши, ўқув пайтида қурол
-
яроғ, портлатиш қурилмалари,
портловчи ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар
билан муомала қилиш усулларини ўрганганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Беларус Республикаси Жиноят кодекси 293
-
моддаси учинчи қисмида шахсларни
оммавий тартибсизликларда қатнашиш учун ўқитиш ёки бошқа шаклда
тайёргарликдан ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланган [5].
Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг
244-
моддасида оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик
қилишга омма олдида даъват қилиш, оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш,
шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашганлик учун
жиноий
жавобгарлик белгиланган эди. Аммо дунёда юз бераётган воқеликлардан келиб
чиққан ҳолда бу борадаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш зарурати
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
297
юзага келмоқда. Жумладан, Миллий гвардия маълумотларига кўра, яқин қўшни
давлатларда юз берган оммавий тартибсизликларда уларнинг ташкилотчилари
махсус ўқувдан ўтганликлари ва содир этилган оммавий тартибсизликларни
молиялаштириш ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига жиноятни
содир этган шахс, агар у ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса,
содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга
оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек, ўқув
ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида
жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод
қилиниши белгиланди.
Оммавий тартибсизликлар деганда давлатнинг суверенитети, жамоат
тартиби ва хавфсизлиги, фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таъсир қилувчи
оммавий жиноят сифатида, зўрлаш, ўт қўйиш, бузғунчилик, давлат ва шахсий
мулкни ўғирлаш, талаш ва йўқ қилиш, тинч аҳоли ва ҳукумат кучларига нисбатан
совуқ (ўқ отар) қурол, портловчи ёки тез аланга олувчи моддаларни тайёрлаш ва
қўллаш, қаршилик кўрсатиш, давлат, жамоат ташкилотлари ва муассасалари,
транспорт воситалари фаолиятини издан чиқариш ва бу вазиятда уларни
бартараф этиш учун кескин чора
-
тадбирларни қўллашга мажбур қилувчи
ҳаракатлар тушунилади
[6].
Оммавий тартибсизликлар ҳукумат бошқаруви органлари фаолиятини
издан чиқариш, жамоат тартибини кенг қамровли бузиш, жамоат хавфсизлигини
таҳдид остида қолдириш, инсонлар қурбон бўлиши, давлат (жамият, шахс)га
жиддий иқтисодий зарар келтириши билан ижтимоий
хавфлидир. Оммавий
тартибсизликларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, бу хавфли жиноят жамият
асосини емиради, вазият барқарорлиги, фуқароларнинг нормал ҳаётини, корхона,
муассаса ва ташкилотларнинг ишини бузади. Кўп сонли оломоннинг криминал
ҳаракати одатга кўра, тажовузкорлик, ўзаро таъсирчанликнинг кучлилиги,
эҳтиросларнинг жўшқинлиги билан кузатилади.
Маълумки, оммавий тартибсизликларнинг иштирокчилари, уларнинг
ноқонуний хатти
-
ҳаракатларининг кўлами, моддий оқибатлари ҳақидаги аниқ
маълумотлар ҳамма вақт
мавжуд бўлавермайди, бу эса ушбу жиноятга қарши
кураш имкониятларини қисман чеклаб қўяди. Юқоридагиларни инобатга олган
ҳолда оммавий тартибсизликларни турли зўравонликда ифодаланган, жамиятга
ва фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига реал хавф солувчи омманинг
ҳаракатлари деб тушуниш мумкин.
“Жиноятлар профилактикаси” тушунчасининг таърифи унинг асосий (ўзига
хос) таркибий элементлари ёки таркибий қисмларини ажратишни назарда тутади.
Бундай чуқур таҳлилсиз умумий тушунчани тавсифлаш мумкин эмас. Шу нуқтаи
назардан, жиноятлар профилактикаси, энг аввало, ҳаракатни (ҳаракатлар
мажмуини) ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тизимини, яъни муайян
ижтимоий субъектларнинг жиноятни вужудга келтирувчи шарт
-
шароит ва
сабабларга барҳам бериш ёки уларни нейтраллаштириш мақсадида муайян
нарсалар ва ҳодисаларга (омилларга) таъсир кўрсатиш бўйича фаолиятини
англатади. Жуда кўп муаллифлар жиноятлар профилактикаси деганда айнан
ҳаракат (фаолият)ни тушунади. А.А.
Савченко ҳам жиноятчилик профилактикаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
298
ўз моҳиятига кўра, жиноятларни фош этиш эмас, уларнинг олдини олиш
тушунчасига яқинроқ туради, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, жиноятлар
профилактикаси ўз таркибига жиноят содир этишнинг олдини олишга қаратилган
жисмоний хатти
-
ҳаракатларни қамраб олади
[7].
Қ.Р.
Абдурасулова
“жиноятларнинг
олдини
олиш”,
“жиноятчилик
профилактикаси” атамаларига ҳар хил маъно юклаш мумкин эмаслигини, чунки
умумсиёсий, юридик ва филологик адабиётларда улар бир хил маънода
қўлланилишини, қонунчиликда ҳам кўрсатиб ўтилган атамалар ўртасида фарқ
кузатилмаслигини
таъкидлаб,
“Жиноятчилик
профилактикаси
ёки
жиноятларнинг олдини олиш –
давлат органлари (шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари), жамоат бирлашмалари, ташкилотлар, муассасалар ва
фуқароларнинг жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи шарт
-
шароит ва
сабабларни нейтраллаштириш ёки уларга барҳам беришга қаратилган, ўз
мазмунига кўра ҳар хил чора
-
тадбирларни (таъсир кўрсатиш чора
-
тадбирларини)
қамраб олувчи, объектив ташқи омилларга ва муайян жисмоний шахсларга
йўналтирилган фаолияти” [8] мазмунидаги таърифни беради.
“Профилактика” тушунчасининг мазмуни бўйича олимлар томонидан турли
мунозарали ёндашувлар мавжуд. Баъзи олимлар “профилактика” тушунчасини
фақат жиноятнинг олдини олишга нисбатан қўлланиладиган тушунча сифатида
қараса, бошқалари барча соҳаларга нисбатан ҳам қўлланиладиган тушунча
сифатида қарашади.
Профилактикани биринчидан, жиноятнинг амалга ошишига имкон берувчи
сабаблар ва шарт
-
шароитларни аниқлашга, иккинчидан, жиноят содир этиши
мумкин бўлган шахсни аниқлашга (уларнинг жамиятга
қарши йўналганлиги
ёрдамида) ҳамда улар билан зарур огоҳлантирувчи тадбирларни ўтказишга
қаратилган фаолият сифатида тушуниш лозим.
Бир вақтнинг ўзида бир қатор луғатларда “профилактика” атамасига “олдини
олиш” деб, ҳам қаралади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “профилактика”
тушунчаси юнонча “
профилактикос” яъни,
“сақловчи”, “олдини олувчи” маъносида
тушунтирилиб, умуман бирор ҳодисанинг олдини олиш, механизм, машиналарнинг
муддатидан олдин ишдан чиқиши, бузилишидан сақлаш учун кўриладиган чоралар”,
деб изоҳ берилган [9].
Профилактик фаолият таркибига
уч томонлама қараш лозим:
1) ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабардор қилиш;
2) унинг олдини олиш;
3) ҳуқуқбузарликни тўхтатиш.
Демак, олдини олиш маъмурий
-
ҳуқуқий ёки жиноий
-
ҳуқуқий муҳофаза
объектларига тажовуз фактлари ҳали бўлмаган, яъни ҳуқуқбузарликни содир
этиш факти мавжуд бўлмаган вақтда амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликнинг
олдини олиш –
унга тайёргарлик кўриш босқичида, ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш
–
ноқонуний ҳаракатни содир этиш вақтида амалга
оширилади.
Юқоридагилардан маълум бўладики, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига
нисбатан берилган таърифлардан унинг биргина ҳуқуқбузарликнинг олдини
олишга қаратилган чекланган фаолият эмаслиги аён бўлади.
Дарҳақиқат,
бугунги
кунда
баъзи
тоифадаги
шахслар
онгида
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятни биргина давлат ва унинг
органларининг вазифаси сифатида қараш ҳисси муҳрланиб қолган. Фикримизнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
299
тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартда
қабул
қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–
2833-
сонли
қароридаги
“давлат
идоралари
аксарият
ҳолларда
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим
даражада эътибор қаратмаяпти” деган жумлаларни келтиришимиз мумкин.
Масалага
шу
жиҳатдан
ёндашадиган
бўлсак,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси нафақат ҳуқуқ бузилишининг олдини олишни балки, у муайян
вақт оралиғида мамлакатда ҳуқуқий тартиботни сақлаш борасида кўриладиган
чора
-
тадбирлар тизимини ҳам ўзига қамраб олади. Шу нуқтайи назардан
қараганда
,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қонунийлик ва ҳуқуқий
тартиботнинг мустаҳкамланиши борасида барча давлат органлари, идора ва
муассасаларнинг биргаликдаги фаолиятини назарда тутади. Шу билан бирга
мазкур жараёнда ҳар бир фуқаронинг ҳам тегишли даражадаги фаол иштироки
бундай ижтимоий фойдали ҳаракатни амалга оширишда муҳим ўрин эгаллайди.
Оммавий тартибсизликлар ижтимоий муносабатлардаги экстремизмнинг
ифодаси бўлиб, содир бўлаётган воқеаларнинг кўламига қараб ижтимоий
гуруҳларнинг бўлинишига, давлат ва жамиятнинг ишлаш қобилиятининг
бузилишига олиб келади.
Замонавий дунёнинг асосий ва муҳим хусусияти шундаки, оммавий
тартибсизликлар кўпинча сиёсий сабабларга кўра юзага келади ва сиёсий
йўналишни ўзгартириш учун амалдаги ҳокимиятга қарши кураш воситаси
ҳисобланади. Шу билан бирга, норозилик ҳаракатлари етакчилари сиёсий,
молиявий ва ахборотга эга бўлишади.
Таҳлилий хизматлар мавжуд бўлганда, тезкор тадбирлар ўтказилганда
оммавий тартибсизликлар стихияли бўлмай қолади ва жамиятда учрайдиган бир
қатор белгилар бўйича тўлиқ башорат қилиниши мумкин. Жазони ижро этиш
тизимидаги оммавий тартибсизликлар кутилмаганда
содир бўлиши, ходимлар ва
маҳкумларнинг ҳаётига реал хавф туғдириши, жазони ижро этиш муассасасининг
нормал фаолият кўрсатиш шароитларини бузиши мумкин.
Тайёрланаётган оммавий тартибсизликлар тўғрисида маълумотлар мавжуд
бўлган тақдирда, ҳуқуқ
-
тартибот органларининг устувор йўналиши профилактика
чораларига қаратилиши керак. Ноқонуний сақланаётган қурол
-
яроғ, махсус
воситалар, гиёҳванд моддаларни олиб қўйиш бўйича рейдлардан иборат
профилактик тезкор тадбирлар ташкил этилмоқда ва ўтказилмоқда. Ноқонуний
оммавий тадбирларни ташкил этишга уринаётган шахслар билан ҳам, илгари
бундай тадбирларда иштирок этган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
базасида мавжуд бўлган фуқаролар билан ҳам ғайриқонуний чора
-
тадбирлар
натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисида тушунтириш
ишларини олиб бориш зарурати юзага келмоқда. Оммавий тартибсизликларнинг
олдини олиш бўйича кўрилган чора
-
тадбирлар натижа бермадими ва бу воқеалар
бир қатор сабабларга кўра содир бўлмадими, деб тахмин қилсак, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар олдига асосий вазифа қўйилади: иложи борича тезроқ
оммавий хусусиятга эга бўлган жиноий жазоланадиган хатти
-
ҳаракатларнинг
ривожланишига чек қўйиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
300
Махсус олдини олиш чоралари жиноий қасднинг шаклланиши ва амалга
оширилишининг дастлабки босқичларида энг кўп даражада зарур ва самаралидир,
чунки улар тегишли жиноий фаолиятни ривожлантириш учун шарт
-
шароитларни
бартараф
этишга
(минималлаштиришга)
қаратилган.
Бунда
оммавий
тартибсизликларни содир этишга жалб этилиши мумкин бўлган бутун жамиятга ва
(ёки) унинг айрим гуруҳларига қаратилган профилактика чоралари алоҳида
аҳамиятга эга. Аҳолининг муайян гуруҳларига, биринчи навбатда, ёшларга
қаратилган профилактика бундай гуруҳларга мансуб шахсларни оммавий
тартибсизликларни ташкил этиш йўлига ўтишдан, уларда иштирок этишдан,
шунингдек, уларга кўмаклашишдан тийиб туриш чораларини кўриш билан боғлиқ.
Аввало, оммавий тартибсизликлар юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган
потенциал заиф объектларга нисбатан, шунингдек, маълум жойларда катта
гуруҳларнинг тўпланиши билан боғлиқ бўлган аниқ оммавий тадбирлар ва бошқа
ҳодисаларга нисбатан тегишли стратегия ишлаб чиқиш зарур. Айниқса, бу
тўпланишга салбий сиёсий ёки мафкуравий вазиятлар сабаб бўлса, бу масала янада
муҳимдир. Оммавий тартибсизликларнинг криминологик хусусиятларини келтириб
чиқарадиган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд. Жумладан, оммавий тартибсизликларни
тайёрлаш ва ташкил этиш, уларни содир этишга раҳбарлик қилиш, шунингдек, ушбу
тартибсизликлар иштирокчиларини ўқитиш ва жалб қилишнинг ўзига хос хусусияти
сифатида ахборот
-
коммуникация технологиялари, айниқса “Интернет” тармоғи
имкониятларидан фаол фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Оммавий
тартибсизликлар ва улар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ушбу
профилактика фаолиятини зарур стратегик режалаштириш асосида давлат,
муниципал ва жамоат институтларининг узлуксиз ва уюшган ҳамкорлигини
таъминлашда доимий ва тизимли хусусиятга эга бўлиши керак.
Шунингдек, оммавий тартибсизликларнинг олдини олишда оммавий ахборот
воситалари ва “Интернет” тармоғининг турли ресурслари томонидан аҳолига,
айниқса, ёшларга кўрсатилаётган салбий (деструктив) таъсир даражасини
камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда гап, энг аввало, экстремистик ва
бошқа тақиқланган ахборотни аниқлаш мақсадида уларда эълон қилинаётган
(жойлаштирилаётган) маълумотларни мониторинг қилиш ва кейинчалик тегишли
ресурсни блоклаш ҳақида бормоқда. Шунингдек, бошқа давлатга мансуб шахслар ёки
ҳокимият вакиллари содир этганликда гумон қилинаётган жиноятлар, турли
жиноятларни содир этишда қўлланилаётган усул ва воситалар, у ёки бу оммавий
ғайриқонуний акциялар иштирокчилари уларнинг ташкилотчиларидан пул
мукофоти олганлиги ва ҳоказолар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва эълон
қилишда (жойлаштиришда) эҳтиёт бўлиш муҳимдир.
Ўсмирлар ва ёшларда давлат миллий сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари,
спорт жамоасини унинг мухлислари томонидан қўллаб
-
қувватлаш билан боғлиқ
хулқ
-
атвор маданияти, сиёсий ва бошқа норозиликларни ифода этиш маданияти,
шунингдек, турли ижтимоий низоларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий
ва ахлоқий
жиҳатдан мақбул усуллари бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга
қаратилган маданий ва ахлоқий чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимдир.
Юқоридаги билдирилган фикрларга таянга ҳолда айтиш мумкинки, оммавий
тартибсизликларнинг профилактикаси ва мақбул жиноий жазоларни белгилашда
тизимли ёндашув талаб этилади. Оммавий тартибсизликларни олдини олишда
фуқаролик жамияти институтлари фаол доимий иштирок этган тақдирдагина бу
иш ижобий натижа бериши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
301
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон –
2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-158-
сон Фармони.
https://lex.uz/ru/docs/6600413
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-60-
сон Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 мартдаги ЎРҚ
-1051-
сонли
Қонуни
. https://lex.uz/docs/7449690
4.
Россия Федерацияси Жиноят кодекси. https:
//www.consultant.ru/
document/cons_doc_LAW_10699/
5.
Беларус Республикаси Жиноят кодекси. https://pravo.by/document/
?guid=3871&p0=hk9900275
6.
Багмет, Анатолий Михайлович. Массовые беспорядки как уголовно
правовое понятие. Власть и управление на Востоке России
3 (2012): 124
–
126.
7.
Савченко А.А. Соотношение понятий профилактики преступлений и
предупреждения преступлений в современной юридической доктрине.
https://www.sovremennoepravo.ru/m/articles/view/.
8.
Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф.
М.Ҳ. Рустамбоев. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2008. ‒ 101 бет.
9.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: П ҳарфи. 80000 дан ортиқ сўз ва сўз
бирикмаси. Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзайэв (раҳбар) ва бошқ. Ўз. Рес. ФА Тил ва
адабиёт ин
-
ти. –
Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2008. 316
-
б. http://n.ziyouz.com
