Авторы

  • Шохрух Гуломов
    Сотрудник действующего кадрового резерва, Министерство внутренних дел Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp498-508

Ключевые слова:

крипто-актив отмывание крипто-активов цифровое доказательство адрес криптокошелька биткоин стоимость изъятие вещественное доказательство осмотр эксперт представление поставщики услуг

Аннотация

В статье проведён юридический анализ законодательства, регулирующего оборот крипто-активов. Обсуждаются нормы Уголовно-процессуального кодекса и требования инструкций. Даны предложения по совершенствованию законодательства, проанализированы отдельные понятия. Основное внимание уделено выявлению пробелов и формированию правовых предложений.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of the legal basis of crimes in the field of crypto

asset turnover

Shokhrukh GULOMOV

1

Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

28 February 2025

Accepted 20 March 2025

Available online

15 April 2025

The article provides a legal analysis of the legislation

regulating the circulation of crypto-assets. It discusses the norms

of the Criminal Procedure Code and the requirements of relevant

instructions. Proposals for improving the legislation are

presented, and certain concepts are analyzed. The main focus is

identifying gaps and formulating legal recommendations.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp

498-508

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

crypto asset,

crypto asset laundering,

digital evidence,

crypto wallet address,

bitcoin,

value,

seizure,

material evidence,

inspection,

expert,

submission,

service providers.

Крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги жиноятларнинг

ҳуқуқий

асослари таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

крипто

-

актив,

крипто

-

активларни

хатлаш,

рақамли далил,

крипто

-

ҳамён манзили,

биткоин,

нарх,

олиб қўйиш,

ашёвий далил,

кўздан кечириш,

мутахассис,

тақдим қилиш,

хизмат провайдерлари.

Мазкур мақолада крипто

-

активлар айланмасини тартибга

солувчи қонунчилик бўйича юридик таҳлил ўтказилган.

Жиноят процессуал кодекси нормалари ва йўриқнома

талабларига

оид

масалалар

муҳокама

қилинган.

Қонунчиликни тўлдириш бўйича таклифлар берилган, айрим

тушунчалар таҳлил қилинган. Асосий эътибор бўшлиқларни

аниқлаш ва ҳуқуқий таклифларни шакллантиришга

қаратилган.

1

Officer, Active Personnel Reserve, the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

499

Анализ правовых основ преступлений в сфере оборота

крипто

-

активов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

крипто

-

актив,

отмывание крипто

-

активов,

цифровое доказательство,
адрес криптокошелька,
биткоин,

стоимость,

изъятие,

вещественное
доказательство,

осмотр,

эксперт,

представление,

поставщики услуг.

В

статье

проведён

юридический

анализ

законодательства, регулирующего оборот крипто

-

активов.

Обсуждаются нормы Уголовно

-

процессуального кодекса и

требования

инструкций.

Даны

предложения

по

совершенствованию законодательства, проанализированы

отдельные

понятия.

Основное

внимание

уделено

выявлению

пробелов

и

формированию

правовых

предложений.

Бугунги кунда крито

-

активлар айланмаси соҳаси жадал ривожланиб, жаҳон

миқёсида унга нисбатан қизиқиш ортиб бормоқда. Манбаларга кўра, ҳозирда дунё
бўйлаб чиқарилган крипто

-

активларнинг умумий сони 24 мингдан ортиқ бўлиб,

уларнинг умумий нархи қарийб 1,14 трлн АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш доирасидаги
ислоҳот туфайли мазкур йўналишга оид фаолият турлари амалга оширилмоқда.

Юртимизга оид статистик маълумотларга қараганда, 2022 йилнинг март–

август ойлари давомида ҳар ҳафтада Ўзбекистон ҳудудига 23–180 млн АҚШ
долларига тенг миқдорда крипто

-

активлар кириб, 20–160 млн АҚШ долларга тенг

миқдордаги крипто

-

активлар чиқиб кетган.

Олий суднинг интерактив хизматлари порталига кўра, крипто

-

активлар

айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун биринчи иш 2024 йил 14 май
куни кўрилган. Унда 29 ёшли йигит “Binance” платформаси орқали ҳеч қандай
тегишли ҳужжатларсиз, жами 125 маротаба крипто

-

активларни сотиб олиш, ўзга

шахсга ўтказиш амалиётини амалга оширгани аниқланиб, унга 5 сутка маъмурий
қамоқ жазоси тайинланган.

2024 йилнинг май ойида республикада жами 15 киши крипто

-

активлар

айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун жавобгарликка тортилган.
Уларнинг 3 нафарига жарима (иккитасига 6,8 млн сўмдан, биттасига 3,4 млн сўм)
ва 12 нафарига маъмурий қамоқ (бештаси 10 сутка, иккитаси 5 сутка ҳамда
бештаси 3 сутка) жазоси берилган. Жавобгарликка тортилганларнинг 5 нафари

20 ёшга ҳам тўлмаган ўсмирлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.

Мирзиёев томонидан имзоланган

қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига
крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун

жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча моддалар киритилган.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган

қўшимчаларга кўра, крипто

-

активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш

ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги

хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

500

қамоққа

олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин бўлмаган шахсларга

БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади. Бунда крипто

-

активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш

қуроллари

мусодара қилинади.

Крипто

-

активлар

айланмаси

соҳасидаги

хизматлар

провайдерлари

томонидан аноним крипто

-

активлар билан операцияларни амалга оширган

мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда
жарима солинади.

Жиноят кодексига киритилган янги 278

8

-

моддага кўра, “Крипто

-

активларни

қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда
лицензия олмасдан, крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар

провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто

-

активлар айланмаси

соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто

-

активлар билан

операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо
қўлланганидан

кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда

жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача
озодликни чеклаш ёки

бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан кўп

миқдорда ҳамда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир
этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки
уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланади.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ва

уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри

билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка
тортилмайди”.

Ўзбекистонда криптовалюта олди

-

сотдисига рухсат

этилган. Бу Истиқболли

лойиҳалар миллий агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган крипто

-

биржаларда амалга оширилади.

“Крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари

фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра, криптовалютани
сотиш ва сотиб олиш бўйича хизматлар рўйхатга олинган провайдерлар
томонидан кўрсатилади. Хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш
учун лицензия фақат Ўзбекистон резидентлари –

юридик шахсларига берилади.

Низомда келтирилишича, хизматлар провайдерлари

фаолиятининг турлари

крипто

-

биржа, майнинг

-

пул, крипто

-

депозитарий ва крипто

-

дўкондан иборат.

Ушбу фаолиятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида, чекланмаган муддатга
лицензия берилади.

Крипто

-

активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари турлари

бўйича лицензияларнинг электрон реестрига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда
иккита МЧЖга крипто

-

биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Мазкур

соҳа

юзасидан

мамлакатимизда

хам

ҳуқуқий

базани

такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Дастлабки
ҳаракатлар

2018 йилдан бошланган. Жумладан, 2018 йилнинг 3 июлда Ўзбекистон


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

501

Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни
ва крипто

-

активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ–

3832-

сонли қарори дастлабки қадам бўлиб хизмат қилди. Бундан

ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 2 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасида крипто

-

биржалар фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

3926-

сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан 2022 йил 13 июлда 3309

-2-

сон билан рўйхатдан ўтказилган

“Крипто

-

активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини

амалга оширувчи шахслар

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга
қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида”ги қарор, Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2022 йил 15 августда 3379

-

сон билан рўйхатдан ўтказилган “Крипто

-

биржада крипто

-

активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида”ги буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 15 августда 3380

-

сон билан рўйхатдан ўтказилган “Крипто

-

активлар

айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 сентябрда 3388

-

сон билан

рўйхатдан ўтказилган “Крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга

ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ, Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 октябрда 3395

-

сон билан рўйхатдан

ўтказилган “Крипто

-

дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида”ги буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 28 ноябрда 3397

-

сон рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси

резидентлари томонидан крипто

-

активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан

ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2023 йилдаги
“Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши
курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида” ги ПҚ–

381-

сонли қарори, шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига 19.01.2024 йилдаги Ўзбекистон
Республикасининг 899

-

сонли қонунига асосан 278

8

-

моддаси “Крипто

-

активлар

айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш”, 278

9

-

моддаси “Майнинг фаолиятини

қонунга хилоф равишда амалга ошириш” учун жиноий жавобгарликнинг
киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил

25

декабрда

рўйхатдан

ўтказилган

Ўзбекистон

Республикаси

Бош

прокуратурасининг “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни
тергов қилиш давомида аниқланган крипто

-

активларни олиб қўйиш, хатлаш,

сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномасини тасдиқлаш
тўғрисидаги қарори” ларининг қабул қилиниши крипто

-

активлар ва уларнинг

муомаласини тартибга солиш соҳасида катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 декабрда

рўйхатдан ўтказилган “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва
жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто

-

активларни олиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

502

қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномасини
тасдиқлаш тўғрисидаги қарори” ва ушбу қарорга иловада қуйидагилар сўзларга
таъриф берилган, жумладан:

крипто

-

ҳамён

крипто

-

активларни сақлаш ва бошқариш учун

мўлжалланган дастурий ёки дастурий

-

техник восита;

крипто

-

ҳамён калити

крипто

-

ҳамёнга кириш ва эгалик қилиш

имконини берувчи махсус код (пароль);

крипто

-

ҳамён манзили

маълумотларнинг тақсимланган реестридаги

крипто

-

активларни бир крипто

-

ҳамёндан бошқасига юбориш ва қабул қилиш

бўйича операцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган рақамлар, ҳарфлар ва
белгилардан ташкил топган ноёб комбинация;

крипто

-

активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар

крипто

-

активлар

айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш ва майнинг фаолиятини қонунга
хилоф равишда амалга оширишга оид ҳуқуқбузарликлар;

ахборот ташувчи қурилмалар

ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга

ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган қурилмалар;

SEED ибора

крипто

-

ҳамён калитини ўзгартириш ёки қайта тиклаш учун

қўлланиладиган ҳарф ва рақамлар йиғиндиси.

Шунингдек, йўриқномага кўра:

крипто

-

активлар терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни

тергов қилиш давомида хатлаш, мусодара қилиш, етказилган зарарни қоплаш учун
олиб қўйилиши ҳамда далил сифатида эътироф этилиши мумкин;

крипто

-

активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов

ҳаракатларини ўтказиш крипто

-

активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган

мутахассислар иштирокида амалга оширилиши шарт;

қуйидаги маълумотлар крипто

-

активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга

оид ахборот манбалари бўлиши мумкин:

шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарлар;

жиноий

фаолиятдан

олинган

даромадларни

легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органининг
маълумотлари;

хизматлар провайдерлари ва майнерлар томонидан тақдим этилган

маълумотлар;

назорат қилувчи (лицензияловчи) органларнинг маълумотлари;

очиқ ахборот манбаларидан олинган маълумотлар;

крипто

-

ҳамёнлар бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини

таҳлил қилиш

натижалари ва бошқалар

;

терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш

давомида крипто

-

активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва

далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:

ахборот ташувчи қурилмалар;

крипто

-

ҳамёнлар (масалан, “Ledger”, “Trezor”, “KeepKey”, “Coldcard”, “Bitlox”,

“Blochstech” ва бошқалар);

қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва

ёзувлар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

503

Мазкур нарса ва буюмлар олиб қўйилаётганда мутахассис иштирокида

кўздан кечирилади ҳамда ашёвий, ёзма ёки рақамли далил сифатида эътироф
этилиши мумкин;

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари

томонидан

крипто

-

активлар

билан

боғлиқ

ҳуқуқбузарликлар

ҳақидаги

маълумотларни аниқлаш билан бир қаторда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

ахборот ташувчи қурилмаларнинг хотирасини кўздан кечириш;

крипто

-

ҳамён манзили бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини

таҳлил қилиш;

суд

-

компьютер

-

техникавий экспертизасини тайинлаш;

қонунчиликда

белгиланган тартибда хизматлар провайдерларига тегишли

сўровларни юбориш;

банк сири билан боғлиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар юбориш

;

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари

томонидан крипто

-

активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун

берилган лицензия ва рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон
Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг расмий веб

-

сайтидаги

лицензиялар реестри ёки Агентликка сўров юбориш орқали аниқланади;

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари

томонидан ахборот ташувчи қурилмалар хотирасини кўздан кечиришда
қуйидагиларга

:

крипто

-

ҳамёнлар, уларнинг манзили ва калити ҳамда SEED иборага

тааллуқли маълумотлар, логинлар ва паролларга;

веб

-

браузерга кириш ва у орқали қидириш тарихи, жумладан крипто

-

активлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи ёки улар билан боғлиқ бошқа веб

-

сайтларга кирилганлиги тарихи ва логин маълумотларига;

-

манзилларга;

крипто

-

активларни масофадан сақлаш хизматлари (cloud) ва бошқа сақлаш

усулларидан фойдаланилганлиги ҳақидаги маълумотларга;

ахборот ташувчи қурилмаларга крипто

-

ҳамёнларга тааллуқли дастурий

маҳсулотлар ўрнатилганлиги ва улардан фойдаланилганлиги ҳақидаги
маълумотларга;

крипто

-

активлар ва крипто

-

ҳамёнлар ҳақидаги ахборотлар бўлган файллар

ҳамда фотосуратлар, аудио

-

, видеоёзувларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор

қаратилади

;

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари

томонидан крипто

-

активлар айланмасининг қонунчиликка зид равишда

амалга

оширилган ҳар бир ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилиши керак;

терговга қадар текширувни амалга ошириш давомида аниқланган крипто

-

активлар

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

-

процессуал

кодексининг

329-

моддасига мувофиқ шахсий тинтув, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан

кечиришда олиб қўйилиши мумкин;

шахслар ўз тасарруфида бўлган крипто

-

активлар ва улар билан боғлиқ

маълумотларни терговга кадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органига
ўз ташаббуси билан тақдим этишга ҳақли;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

504

крипто

-

активларни хатлаш мақсадида крипто

-

ҳамёнга кириш учун крипто

-

ҳамёнга тааллуқли маълумотлар (масалан, биометрик маълумотлар, логин,

пароль, манзил ва бошқалар) ва қайта тиклаш коди (масалан, SEED ибора ёки

шахсий калит) аниқланади ҳамда идентификация

қилинади;

ахборотнинг бут сақланишини таъминлаш, унинг ўзгартирилиши ва йўқ

қилинишининг

олдини олиш мақсадида:

компьютер ва ахборот ташувчи қурилмаларни интернет тармоғидан узиш

(жумладан, сим

-

картасини олиб қўйиш) ҳамда ахборот ташувчи қурилмани

“парвоз режими”га ўтказиш;

крипто

-

активлар айланмасига оид маълумот мавжуд бўлган ахборот

ташувчи қурилмаларни кўздан кечириш ва олиб қўйиш мутахассисларни жалб

этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодекси талабларига

мувофиқ амалга оширилади;

крипто

-

активларни олиб қўйиш ва хатлаш уларни суриштирув ҳамда

дастлабки тергов органларининг крипто

-

ҳамён манзилига ўтказиш орқали амалга

оширилади. Мазкур жараён қайд этилган фотосуратлар, аудио

-

, видеоёзувлар

баённомага қўшиб қўйилади;

крипто

-

активларни хатлашда уларнинг қиймати санаси ва вақтини

кўрсатган ҳолда миллий валютада (чет эл валютасида) Ўзбекистон

Республикасида

лицензияга

эга

бўлган

хизматлар

провайдерларидаги

котировкалар, хизматлар провайдерларининг листингига киритилмаган крипто

-

активлар бўйича эса крипто

-

активлар билан боғлиқ хизмат кўрсатувчи бошқа

провайдерларнинг платформаларидаги нархларга мувофиқ қайд қилинади;

хатланган крипто

-

активларни сақлаш учун суриштирув ва дастлабки

тергов органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида лицензияга эга бўлган

хизматлар провайдерларида крипто

-

ҳамёнлар очилади;

ҳар бир суриштирув ва дастлабки тергов органи крипто

-

активлар, крипто

-

ҳамён

манзиллари ёки қурилмаларнинг хавфсизлигини таъминлайди. Бунда, ҳар

бир орган учун фақат битта крипто

-

ҳамён манзили ёки қурилмаси олинади;

крипто

-

ҳамён манзиллари ёки қурилмаларида сақланиши кўзда тутилган

крипто

-

активларнинг

конфиденциаллигини

таъминлаш,

уларни

бошқа

ташкилотларга ва таркибий бўлинмаларига тақдим этиш, шунингдек дастлабки

тергов давомида

ишлатиш жараёнида қонунчилик талабларига риоя этилиши

устидан назорат суриштирув ва дастлабки тергов органи бошлиғи зиммасига

юклатилади;

хатланган крипто

-

активлар тегишли қарор қабул қилингунига қадар

крипто

-

ҳамёнларда ёки қурилмаларда сақланади;

крипто

-

активларни ўз эгаларига қайтариш ва мусодара қилиш терговга

қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суднинг

қарорига

асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодекси

талабларига мувофиқ амалга оширилади;

давлат даромадига ўтказилган крипто

-

активларни реализация қилиш

крипто

-

активларни Ўзбекистон Республикасида лицензияга эга бўлган хизматлар

провайдерлари орқали сотиш йўли билан амалга оширилади;

олиб қўйилган, хатланган ва далил сифатида эътироф этилган крипто

-

активларнинг ҳисоби суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан

юритилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

505

Юқоридаги йўриқнома қоидаларини таҳлил қиладиган бўлсак, 3

-

бандида

“крипто

-

активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини

ўтказиш крипто

-

активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар

иштирокида амалга оширилиши шарт”

деган қоида келтириб ўтилган. Бироқ,

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 95

1

-

модданинг 5

-

қисмида “Олиб қўйиш ёки

кўздан кечириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда мутахассис
иштирокисиз олинган электрон маълумотлар номақбул далиллар деб топилади.” –

деб кўрсатилган бўлиб, қоидага кўра фақатгина “олиб қўйиш” ва “кўздан кечириш”
тергов ҳаракатида электрон далилларни олиш жараёнида мутахассиснинг
иштироки шартлиги кўрсатилган бўлиб, қолган тергов ҳаракатлари давомида
Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг умумий қоидаларига кўра тергов ҳаракатини

ўтказувчи шахснинг ихтиёрига кўра мутахассис қатнашади. Мазкур ҳолатда
йўриқнома талаби билан Ўзбекистон Республикаси

ЖПК талаблари бир

-

бирига

зид бўлиб қолган.

Бундан ташқари, йўриқноманинг 13

-

бандида “Шахслар ўз тасарруфида бўлган

крипто

-

активлар ва улар билан боғлиқ маълумотларни терговга кадар текширув,

суриштирув, дастлабки тергов органига ўз ташаббуси билан тақдим этишга ҳақли.”

деб кўрсатиб ўтилган бўлиб, йўриқномага кўра терговга қадар текширув давомида

шахс ўзига тегишли бўлган электрон қурилмасида крипто

-

активлар билан боғлиқ

маълумотлар мавжуд эканлиги важи билан терговга қадар текширувни олиб
бораётган шахсга тақдим қилиши мумкинлиги тушунилади. Бироқ, йўриқноманинг

12-

бандида эса “Терговга қадар текширувни амалга ошириш давомида аниқланган

крипто

-

активлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят

-

процессуал кодексининг

329-

моддасига мувофиқ шахсий тинтув, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан

кечиришда олиб қўйилиши мумкин.” лиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон
Республикаси

ЖПКнинг 329

-

моддасининг 2

-

қисмида “Ушбу модда биринчи қисмида

кўрсатилган муддат ичида терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомида
қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб
туриш ушбу Кодекс 162

-

моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва

олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш,
тафтиш тайинлаш, тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар

бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини
ўтказиш ман қилинади.” –

деб ўтилган, яъни норма талабига кўра шахс қачонки

ушланиб, унинг шахсий тинтувдан ўтказилиши жараёнида ёнидан чиққан
ашёларни олиб қўйилиши назарда тутилмоқда. Лекин йўриқноманинг 13

-

банди

талабига кўра ўз ташаббуси билан терговга қадар текширув органига тақдим
қилиши

айтилган. Йўриқномада ушбу қоида берилган бўлсада, бу Ўзбекистон

Республикаси

ЖПК талабларига зид ҳисобланади, сабаби шахснинг ўз ташаббуси

билан терговга қадар текширув органига тақдим қилган крипто

-

активлар ва улар

билан боғлиқ электрон маълумотларни нарсаларни ва ҳужжатларни кўздан
кечириш тергов ҳаракати сифатида, Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг

140-

моддаси ёки 198–

202-

моддалари тартибида амалга оширилади.

Шунингдек, йўриқноманинг 16

-

банди талабига кўра “Крипто

-

активларни

олиб қўйиш ва хатлаш уларни суриштирув ҳамда дастлабки тергов органларининг

крипто

-

ҳамён манзилига ўтказиш орқали амалга оширилади. Мазкур жараён қайд

этилган фотосуратлар, аудио

-

, видеоёзувлар баённомага қўшиб қўйилади.” –

деб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

506

белгиланган. Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 290

-

моддаси 1

-

қисмига кўра

“Ашёвий далил деб эътироф этилган мол

-

мулкни ўзлаштиришнинг, харж қилиб

юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг ёки шикастлантиришнинг

олдини олиш мақсадида ушбу мол

-

мулк ҳам хатланади.” –

деб таъкидланган.

Ваҳоланки, крипто

-

активлар рақамли далил турига киради. Бундан ташқари,

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 290

-

моддаси 4

-

қисмида “Хатлаш мулкдорга

ёки мол

-

мулкнинг эгасига мол

-

мулкни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан

фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол

-

мулкни тортиб

олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборат” лиги

белгиланган бўлиб, бунга кўра хатланаётган мол

-

мулк ё тортиб олинади ёки уни

сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширилади, бошқача шаклда таъсир этиш

Ўзбекистон Республикаси

ЖПК талабларига зид бўлади. Бироқ, йўриқнома

талабига кўра хатланаётган мулк, яъни крипто

-

активлар суриштирув ҳамда

дастлабки тергов органларининг крипто

-

ҳамён манзилига ўтказиш орқали амалга

оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон

Республикаси ЖПКнинг

290

2

-

моддаси

5-

қисмида “Мол

-

мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги

қарор

чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига

бир кун ичида тегишли ёзув киритилади” –

деб кўрсатиб ўтилган. Мазкур модда

талабига ва йўриқномага кўра крипто

-

активлар гаров реестрига киритилиши ҳақида

қоида

берилмаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 294

-

моддаси

3-

қисмида “Муомалада бўлиши ман қилинган ашёлар ҳар қандай ҳолларда ҳам олиб

қўйилиши

керак. Уларни сақлаш тартиби қонун билан белгиланади.” –

деб кўрсатиб

ўтилган. Қоидага кўра муомалада бўлиши ман қилинган фақатгина “ашё” лар ҳар

қандай

ҳолларда олиб қўйилиши белгиланган. Ўзбек тили изоҳли луғатида “ашё” сўзи

“нарса, буюм (асосан бирор бир нарсага қарашли, оид нарса буюмларни билдиради)”

маъносини англатиши келтириб ўтилган. Бундан ташқари, “Жиноят ишлари бўйича

ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги

Олий Суд пленимунинг 1

-

бандида далиллар 3 турга, яъни ашёвий, ёзма ва рақамли

далилларга бўлинган. Пленумнинг 2

-

бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг

203 ва 211

-

моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун

аҳамиятли ҳолатларни аниқлашга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳамда физикавий

аломатлар ёки белгиларга эга ҳар қандай нарса ашёвий далил деб эътироф этилади” –

деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 204

2

-

моддасида “Иш учун

аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон

маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио

-

, видеоёзувлар,

Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа

электрон маълумотлар рақамли далиллардир.” –

деб кўрсатилган. Бироқ, Ўзбекистон

Республикаси

ЖПКда хам, йўриқномада хам муомалада бўлиши ман қилинган крипто

-

активларни олиб қўйилиши тартибга солинмаган. Шунга кўра крипто

-

активларни ашё

сифатида қабул қилиниши мумкин эмас, сабаби крипто

-

активлар ўзининг қийматига

эга бўлган рақамли мулк ҳисобланади.

Шунингдек, йўриқноманинг 17

-

бандида “Крипто

-

активларни хатлашда

уларнинг қиймати санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда миллий валютада

(чет эл валютасида) Ўзбекистон Республикасида лицензияга эга бўлган хизматлар

провайдерларидаги котировкалар, хизматлар провайдерларининг листингига

киритилмаган крипто

-

активлар бўйича эса крипто

-

активлар билан боғлиқ хизмат


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

507

кўрсатувчи бошқа провайдерларнинг платформаларидаги нархларга мувофиқ

қайд

қилинади.” –

деб кўрсатиб ўтилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон

Республикасида лицензияга эга бўлган хизматлар провайдерларининг сони жами

19 тани ташкил қилади. Шуни инобатга оладиган бўлсак, турли хизмат

провайдерларида нархлар турли кўрсаткичларни ташкил қилади. Йўриқномада

айнан қайси провайдердан нарх кўрсатгичлари олиниши, кўрсатгичларнинг энг

юқори қиймати ёки энг паст қиймати олиниши ҳақида хам маълум қилинмаган.

Крипто

-

активларнинг нархини аниқлашда ёндашувнинг муҳимлиги шундан

иборатки, крипто

-

активлардан бири, масалан биткоин 2023 йил 30 декабрь куни

42,584 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, орадан бир йил ўтиб, яъни

30 декабрь 2024 йилда ушбу нархи 92,643 АҚШ долларига етган.

ХУЛОСА:

1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил

20 декабрдаги 44

-

сон, Бош прокуратуранинг 2024 йил 19 декабрдаги 14

-

сон ҳамда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 14

-

сон

қарорига иловаси “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни

тергов қилиш давомида аниқланган крипто

-

активларни олиб қўйиш, хатлаш,

сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 3

-

бандини

қуйидагича ўзгартириш лозим бўлади, яъни:

“крипто

-

активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов

ҳаракатларини ўтказиш крипто

-

активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган

мутахассислар иштирокида амалга оширилиши

лозим

(амалдаги таҳрирда “шарт”

дейилган)”;

2.

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 329

-

моддасининг 2

-

қисмини қуйидаги

тартибда тўлдириш лозим бўлади, яъни:

“Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида терговга қадар

текширув ўтказилиб, унинг давомида қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб

қилиб

олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162

-

моддасининг

иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ва олиб

қўйиш,

кўздан кечириш

(амалдаги таҳрирда кўздан кечириш тергов ҳаракатининг фақатгина ҳодиса содир

бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати кўрсатилган), экспертиза ўтказиш,

тафтиш тайинлаш, тезкор

-

қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар

бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа тергов ҳаракатларини

ўтказиш ман қилинади.”;

3.

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 290

-

моддаси 1

-

қисмини қуйидаги

тўлдириш лозим бўлади, яъни:

“Ашёвий ва

рақамли

далил деб эътироф этилган мол

-

мулкни

ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг

ёки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол

-

мулк ҳам хатланади.”;

4.

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 290

-

моддаси 4

-

қисмини қуйидаги

тўлдириш лозим, яъни:

“Хатлаш мулкдорга ёки мол

-

мулкнинг эгасига мол

-

мулкни тасарруф қилиш,

зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд

мол

-

мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга

топшириш

ёки электрон ҳамёнларга ўтказишдан

иборат”;

5.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 290

2

-

моддаси 5

-

қисмини қуйидагича

тўлдириш лозим, яъни:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

03 (2025) / ISSN 2181-1415

508

“Мол

-

мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарор

чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига

киритиши белгиланган мол

-

мулклар ҳақида

бир кун ичида тегишли ёзув киритилади”;

6.

Ўзбекистон Республикаси

ЖПКнинг 294

-

моддаси 3

-

қисмини қуйидагича

тўлдириш лозим, яъни:

“Муомалада бўлиши ман қилинган ашёлар

ва рақамли маълумотлар

(электрон мулклар)

ҳар қандай ҳолларда ҳам олиб қўйилиши керак. Уларни

сақлаш тартиби қонун билан белгиланади.”;

7.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил

20 декабрдаги 44

-

сон, Бош прокуратуранинг 2024 йил 19 декабрдаги 14

-

сон ҳамда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 18 декабрдаги 14

-

сон

қарорига иловаси “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни
тергов қилиш давомида аниқланган крипто

-

активларни олиб қўйиш, хатлаш,

сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг 17

-

бандини

қуйидагича тўлдириш лозим бўлади, яъни :

“Крипто

-

активларни хатлашда уларнинг қиймати санаси ва вақтини кўрсатган

ҳолда

миллий валютада (чет эл валютасида) Ўзбекистон Республикасида лицензияга

эга

бўлган

хизматлар

провайдерларидаги

котировкалар,

хизматлар

провайдерларининг листингига киритилмаган крипто

-

активлар бўйича эса крипто

-

активлар

билан

боғлиқ

хизмат

кўрсатувчи

бошқа

провайдерларнинг

платформаларидаги

нархларнинг ўртача қийматига

мувофиқ қайд қилинади”.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

ЎРҚ

-899-

сон 19.01.2024. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят

-

процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

https://lex.uz/ru/docs/6763724;

2.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекси –

https://lex.uz/docs/97664;

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси –

https://lex.uz/docs/111453;

4.

Kripto-aktivlar aylanmasi sohasidagi xizmatlar provayderlari faoliyatini

litsenziyalash tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida 3380

-

сон 15.08.2022. –

https://lex.uz/uz/docs/-6158224?ONDATE=08.05.2024;

5.

Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirishda va jinoyatlarni tergov qilish

davomida aniqlangan kripto-aktivlarn

i olib qo‘yish, xatlash, saqlash hamda topshirish

tartibi to‘g‘risidagi yo‘riqnomani tasdiqlash haqida 3591

-

сон 25.12.2024. –

https://lex.uz/uz/docs/-7282772;

6.

22.09.1994. O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat

-protsessual kodeksi

https://lex.uz/docs/-111460;

7.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси.

Н жилди Давлат илмий нашриёти. Т. 2008

-56-

бет;

8.

17-

сон 13.12.2012. Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид

қонунчиликни

қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида –

https://lex.uz/docs/2414513;

9.

Фаолият (Хизматлар провайдерлари) –

https://napp.uz/uz/pages/erlsp

(мурожаат қилинган сана –

19.04.2025 йил соат 20:00).

Библиографические ссылки

ЎРҚ-899-сон 19.01.2024. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида - https://lex.uz/ru/docs/6763724;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси - https://lex.uz/docs/97664;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси - https://lex.uz/docs/111453;

Kripto-aktivlar aylanmasi sohasidagi xizmatlar provayderlari faoliyatini litsenziyalash tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida 3380-сон 15.08.2022. - https://lex.uz/uz/docs/-6158224?ONDATE=08.05.2024;

Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirishda va jinoyatlarni tergov qilish davomida aniqlangan kripto-aktivlarni olib qo‘yish, xatlash, saqlash hamda topshirish tartibi to‘g‘risidagi yo‘riqnomani tasdiqlash haqida 3591-сон 25.12.2024. - https://lex.uz/uz/docs/-7282772;

09.1994. O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi - https://lex.uz/docs/-111460;

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Н жилди Давлат илмий нашриёти. Т. 2008-56-бет;

-сон 13.12.2012. Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида - https://lex.uz/docs/2414513;

Фаолият (Хизматлар провайдерлари) - https://napp.uz/uz/pages/erlsp (мурожаат қилинган сана - 19.04.2025 йил соат 20:00).