Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Conceptual foundations and specific features of non-
governmental higher education services within the
framework of civil law
Sobirzhon BILOLOV
1
Central Asian University LLC
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
15 February 2025
Accepted 15 March 2025
Available online
25 April 2025
The article analyzes the conceptual foundations and specific
features of non-governmental higher education services within
the framework of civil law. It reveals the role and importance of
the non-governmental sector in Uzbekistan's higher education
system, its legal nature, and specific aspects in market relations.
The author analyzes the current state of civil law regulation of
non-governmental educational services and examines
international experience. The distinctive characteristics of
educational services compared to other types of services are
identified. The article presents practical proposals for
improving the activities of non-governmental higher education
institutions, strengthening their legal status, and enhancing the
quality of education. The research results contribute to
improving the legal framework for regulating non-
governmental higher education services.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
non-governmental higher
education,
civil law,
educational services,
legal status,
contractual relations,
licensing,
education quality.
Нодавлат олий таълим хизматларининг фуқаролик
ҳуқуқи
доирасидаги концептуал асослари ва ўзига хос
хусусиятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
нодавлат олий таълим,
фуқаролик ҳуқуқи,
таълим хизматлари,
ҳуқуқий мақом,
шартнома муносабатлари,
Мақолада нодавлат олий таълим хизматларининг
фуқаролик ҳуқуқи доирасидаги концептуал асослари ва
ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда
олий таълим тизимидаги нодавлат секторнинг ўрни ва
аҳамияти,
унинг
ҳуқуқий
табиати
ҳамда
бозор
1
Vice-Rector for Administrative Affairs, Central Asian University LLC.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
199
лицензиялаш,
таълим сифати
.
муносабатлари шароитида ўзига хос жиҳатлари очиб
берилган. Муаллиф томонидан нодавлат олий таълим
хизматларини фуқаролик
-
ҳуқуқий тартибга солишнинг
ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, хорижий тажриба
ўрганилган. Таълим хизматларининг бошқа хизмат
турларидан фарқли жиҳатлари аниқланган. Мақолада
нодавлат
олий
таълим
муассасалари
фаолиятини
такомиллаштириш,
уларнинг
ҳуқуқий
мақомини
мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича
амалий таклифлар берилган. Тадқиқот натижалари
нодавлат олий таълим хизматларини тартибга солишнинг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Концептуальные
основы
и
особенности
негосударственных услуг высшего образования в рамках
гражданского права
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
негосударственное
высшее образование,
гражданское право,
образовательные услуги,
правовой статус,
договорные отношения,
лицензирование,
качество образования
.
В статье анализируются концептуальные основы и
особенности
негосударственных
услуг
высшего
образования в рамках гражданского права. Раскрывается
роль и значение негосударственного сектора в системе
высшего образования Узбекистана, его правовая природа и
специфические аспекты в условиях рыночных отношений.
Автором
проанализировано
текущее
состояние
гражданско
-
правового регулирования негосударственных
образовательных услуг и изучен зарубежный опыт.
Определены отличительные особенности образовательных
услуг от других видов услуг. В статье представлены
практические
предложения
по
совершенствованию
деятельности
негосударственных
высших
учебных
заведений, укреплению их правового статуса и повышению
качества образования. Результаты исследования служат
совершенствованию правовых основ регулирования
негосударственных услуг высшего образования.
I. КИРИШ
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши билан биргаликда таълим
хизматлари соҳасидаги муносабатлар ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Таълим
хизматларининг қамров кўлами ҳамда сифат жиҳатидан ўзгариши “инсон
омили”дан фойдаланишда янги босқичга ўтишни намоён этиб, бу кўплаб
мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишида асосий омил бўлиб хизмат
қилмоқда[1]. Жамият ҳаётини янгиловчи илмий
-
технологик тараққиётнинг жадал
ўсиши таълим хизматларининг индивидуаллашуви, тор соҳалар бўйича
ихтисослашуви ҳамда кўрсатилаётган таълим
хизматлари сифатининг
буюртмачилар талаби асосида ортиб бориши мазкур ўзгаришлар билан боғлиқ
ҳолда
юз бермоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
200
Ўзбекистонда сўнгги йилларда ОТМлар сони сезиларли даражада ошди. 2016
йилда мамлакатда 77 та олий таълим муассасаси (ОТМ) фаолият юритган бўлса,
2025 йилга келиб бу кўрсаткич 214 тани ташкил этмоқда. Улардан 114 таси
(54,29%) давлат ОТМлари, 71 таси (32,39%) нодавлат ОТМлар ва 29 таси (13,81%)
хорижий ОТМлардир. Ушбу рақамлар олий таълим тизимида нодавлат секторнинг
улуши ошиб бораётганини кўрсатади, бу эса ўз навбатида нодавлат олий таълим
муассасаларининг фуқаролик
-
ҳуқуқий табиатини чуқурроқ ўрганиш заруратини
келтириб чиқаради.
II. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Таълим хизматлари тушунчаси кишилик жамиятининг турли босқичларида
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили ва ҳаракатлантирувчи кучи
сифатида шаклланган. И. Каримов ва З. Хакимовнинг тадқиқотларида
таъкидланганидек, таълим хизматлари XX асрнинг ўрталарида алоҳида иқтисодий
категория сифатида шаклланиб, давлатларнинг иқтисодий ўсиш суръатларида
муҳим роль ўйнай бошлаган. Кишилик жамиятининг олдинги даврларида –
аграр
ва индустриал жамиятда таълим хизматлари иккинчи даражали тармоқ сифатида
қараб
келинган. Лекин постиндустриал жамиятда таълим хизматлари миллий
иқтисодиётда алоҳида тармоқ сифатида
муҳим ўрин эгаллади ва тўрт, беш ёки
саккиз секторли иқтисодиётда ҳам алоҳида сектор ҳисобланадиган бўлди[2].
Американик тадқиқотчилар Altbach P.G. ва Kelly G.P. таълим хизматларини
глобал контекстда таҳлил қилиб, уларнинг трансчегаравий хусусиятларини очиб
беришган.
Уларнинг
фикрича,
таълим
хизматлари
нафақат
миллий
иқтисодиётнинг, балки глобал иқтисодиётнинг ҳам муҳим секторига айланиб
бормоқда[3]. Бундан ташқари, С.А. Демина, О.Н. Бекетова, О.Ю. Кожукаловалар
иқтисодчи олимларнинг таълим хизматлари тушунчасига берган таърифларини
ўрганиб, улар орасидан муҳим жиҳатларни ажратиб олган ҳолда, таълим
хизматларини “ахборот ва билим, билимлар тизими, фаолият тури, муносабат,
маҳсулот ва таълим жараёни” сифатида таърифлаганлар. Уларнинг фикрича, бозор
иқтисодиёти шароитида таълим хизматлари ўзига хос махсус маҳсулот
ҳисобланади
[4].
III. ҚОНУНЧИЛИК ТАҲЛИЛИ
Фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан олий таълим хизматлари ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш муносабатларининг алоҳида тури сифатида тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703
-
моддасига асосан, "Ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади". Ушбу модданинг иккинчи қисмида таърифланганидек, бу
қоидалар
таълим бериш хизматларига ҳам татбиқ этилади.
Россиялик тадқиқотчи В.В. Кванина таълим хизматларини фуқаролик
-
ҳуқуқий
муносабатлар объекти
сифатида таҳлил қилиб, уларнинг хусусиятларини
махсус ҳуқуқий режим билан тартибга солинишини таъкидлайди. Унинг фикрича,
таълим хизматларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар битта вақтнинг ўзида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
201
ҳам
ижтимоий неъмат, ҳам фуқаролик
-
ҳуқуқий муомаладаги объект
ҳисобланади[5].
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида нодавлат таълим ташкилоти –
“авлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига
мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини
берадиган лицензия асосида
ёки хабардор қилиш тартибида таълим хизматлари
кўрсатувчи юридик шахс”[6] сифатида таърифланади. М.К. Пардаев ўз
тадқиқотларида таъкидлаганидек, нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳам
давлат стандартларига мувофиқ фаолият юритсалар
-
да, бозор механизмларини
фаол қўллаш ва таълим хизматларини тижоратлаштириш имкониятларига эга
бўладилар[7].
Фуқаролик кодексининг 76
-
моддаси биринчи қисмига асосан, “Бошқарув,
ижтимоий
-
маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа
вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла
ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланади.”
Нодавлат олий таълим муассасалари ўзининг юридик шахс сифатидаги маъмурий
-
ҳуқуқий
тавсифларини турлича намоён қилади.
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 31
-
моддасига мувофиқ, “Нодавлат таълим
ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш
таълим олувчи ёхуд унинг ота
-
онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат
таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва
тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар
белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади”. Ушбу қонуннинг 62
-
моддасига асосан “Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга
мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.” Бу эса нодавлат олий
таълим муассасаларининг фуқаролик
-
ҳуқуқий мақомида иккита муҳим жиҳат –
асосий таълим фаолияти ва қўшимча тадбиркорлик фаолияти орқали даромад
топиш имконияти мавжудлигини кўрсатади.
Таълим хизматлари, хусусан нодавлат олий таълим хизматлари бошқа
турдаги хизматлардан бир қатор муҳим хусусиятлари билан фарқланади.
Биринчидан,
таълим хизматларининг натижаси нафақат хизмат
кўрсатувчига, балки истеъмолчининг хусусиятларига ҳам боғлиқ. О.В.
Сагинованинг таъкидлашича, "таълим хизматларидан фойдаланиш натижасидаги
билимнинг ўзгариши нафақат олий таълим муассасаларининг хизматларига,
балки талабанинг мавжуд билимларига, унинг мотивациясига, меҳнатсеварлигига,
олдинги тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Шунинг учун, олий таълим
муассасалари битирувчиларини унинг маҳсулоти деб санаш мумкин эмас. Олий
таълим муассасаларининг маҳсулоти истеъмолчининг таълим даражаси ёки
касбий тайёргарлигини ўзгартиришни мақсад қилган ва таълим ташкилотининг
тегишли ресурслари билан таъминланган, таълим маҳсулоти ва хизматлари
мажмуини ўз ичига олган таълим дастуридир"[8].
Иккинчидан,
таълим хизматлари узоқ муддатли характерга эга. Улар
нафақат жорий истеъмол маҳсулоти, балки узоқ муддатли инвестиция ҳам
ҳисобланади. Немис тадқиқотчиси Г. Беккер ва унинг издошлари таълим
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
202
хизматларини инсон капиталига узоқ муддатли инвестиция сифатида
қарайдилар
[9].
Учинчидан,
таълим хизматлари “жамоат неъматлари” тоифасига киради,
яъни улар ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, жамиятнинг барқарор ривожланишига
хизмат қилади. Шу билан бирга, нодавлат таълим хизматлари айни пайтда
тижорат хусусиятига ҳам эга.
Тўртинчидан,
В. Роберт, Л. Памела ва бошқа тадқиқотчилар томонидан
таъкидланганидек, олий таълим тизимининг глобаллашуви шароитида VUCA –
Volatility (ўзгарувчанлик), Uncertainty (ноаниқлилик), Complexity (мураккаблик),
Ambiguity (иккиёқламалик) каби омиллар таълим хизматлари кўрсатишда муҳим
чекловларни юзага келтиради[10]. Бу эса нодавлат олий
таълим хизматларини
кўрсатиш шартномаси бўйича жавобгарлик масалаларини ҳал этишда муҳим
аҳамият касб этади.
Бешинчидан,
Тимофеева Т.В. таъкидлаганидек, "таълим хизматлари
нодавлат таълим ташкилотларида пуллик асосида амалга оширилади. Пуллик
таълим хизматлари нодавлат олий таълим муассасаларида асосий даромад манбаи
ҳисобланади"[11]. Бу жиҳат нодавлат олий таълим хизматларини давлат таълим
хизматларидан фарқини кўрсатади.
IV. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Хорижий
тажриба
шуни
кўрсатадики,
дунёнинг
ривожланган
мамлакатларида нодавлат олий таълим муассасаларининг фуқаролик
-
ҳуқуқий
табиати ва фаолияти маҳаллий қонунчилик доирасида муҳим ўрин тутади.
АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатлар тажрибасида
хусусий олий таълим муассасалари фаолияти жиддий назорат остида бўлиб,
уларда сифат масаласида давлат ва нодавлат аккредитация тизими жорий
қилинган. Мазкур талабларга олий таълим муассасаларининг риоя қилиши ҳар
йили ва даврий шаклда мониторинг қилиб борилади.
Шунингдек, хитойлик олимлар Юан Ши Кай ва Тай Лойлар
ўз
тадқиқотларида Хитойдаги замонавий таълим тизимининг ўзига хос
хусусиятларини таҳлил қилганлар. Хитой тажрибаси алоҳида эътиборга молик
бўлиб, инсон капиталига инвестицияларни йўналтириш жараёнларини амалга
ошириш бўйича муҳим ўрнак бўла олади[12].
V.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий ҳолатини
таҳлил қилганда бир қатор муаммолар кўзга ташланади. Нодавлат ОТМларда
асосий эътибор таълим сифати, академик тадқиқотлар, ўқув адабиётлари билан
таъминланганлик даражасидан кўра асосий эътибор даромад қилишга қаратилган.
Шунингдек, нодавлат ОТМлардаги 326.051 та талабанинг 241.468 таси (74%)
сиртқи шаклда ўқиётган бўлса, фақатгина 74.923 тасигина (26%) кундузги шаклда
таҳсил олмоқда. Профессор
-
ўқитувчилар таркиби ҳам сифатли таълим беришга
тўлиқ мос эмас –
нодавлат ОТМларда 74.18% илмий даражасиз ва 81% илмий
унвонсиз ўқитувчилар фаолият юритмоқда.
Бироқ, лицензия талаблари ва шартлари орасида қуйидаги шартлар
амалиётда келгусида муаммоларни юзага келтирмоқда:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
203
Биринчидан,
таълим
-
тарбия фаолияти юритиладиган бинога мулкий ёки
бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди
-
сотди шартномаси ёки кўчмас мулк
ижараси шартномаси). Кўпчилик ҳолатда бино ижарага олиниши таълим нархига
бевосита таъсир қилаётган бўлса, бир неча йилдан сўнг ижара шартномасини
бекор қилиниши талабаларга ноқулайликлар келтириб чиқаради.
Иккинчидан,
нодавлат ОТМларга қўйилган талабларда ўқишга қабул
қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш талаблари етарли даражада шаффоф
эмас.
Учинчидан,
ўқув ва ўқув
-
методик адабиётлар ҳамда ахборот
-
ресурс базаси
билан таъминланганлиги бўйича қўйилган айрим техник талаблар универсал
характерга эга бўлиб, талабалар сони ва қабул квотасини ҳисобга олмайди.
VI.
ХУЛОСА
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни
шакллантириш мумкин
:
1. Нодавлат олий таълим хизматлари фуқаролик
-
ҳуқуқий табиатига кўра ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси (ФК 703
-
модда) доирасида тартибга
солинади. Бу шартнома консенсуал, икки томонлама ва пуллик характерга эга.
2. Нодавлат олий таълим хизматлари бошқа хизматлардан қуйидаги
жиҳатлари билан фарқланади: хизмат натижаси хизмат олувчининг шахсий
хусусиятларига ҳам боғлиқлиги; узоқ муддатли характерга эгалиги; ҳам ижтимоий
неъмат, ҳам тижорат хизмати характерига эгалиги; касбий билим бериш
хусусияти; мураккаб ташкилий
-
ҳуқуқий муносабатлар тизимини ўз ичига олиши.
3. Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини
такомиллаштириш учун лицензиялаш талабларини такомиллаштириш, таълим
сифатини ошириш, шаффоф қабул тизимини жорий этиш, кундузги ва сиртқи
таълим шакллари нисбатини оптималлаштириш зарур.
Хулоса
қилиб
айтганда,
Ўзбекистонда
нодавлат
олий
таълим
хизматларининг фуқаролик
-
ҳуқуқий табиатини такомиллаштириш нафақат
ҳуқуқий, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга ҳам эга бўлган масала
ҳисобланади. Бу масаланинг ҳал этилиши мамлакатда сифатли таълим тизимини
ривожлантиришга ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Салохитдинов, Ш. Ф. Олий таълим муассасаларида таълим хизматлари
сифатини баҳолаш / Ш. Ф. Салохитдинов, С. Н. Кузмина // Экономика и социум.
-
2024. -
№ 1(116).
-
С. 1283
-1286.
2.
Каримов И., Хакимов З. Таълим хизматларининг иқтисодий
ривожланишдаги аҳамияти // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар.
- 2020. -
№2.
-
Б. 45
-56.
3. Altbach P.G., Kelly G.P. Education and Colonialism. - London: Routledge, 2021. -
356 p.
4.
Демина С.А., Бекетова О.Н., Кожукалова О.Ю. Пути повышения
эффективности рынка образовательных услуг // Вестник МГИМО.
- 2019. -
№5.
-
С.
182-197.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
2 (2025) / ISSN 2181-1415
204
5.
Кванина В.В. Гражданско
-
правовое регулирование отношений в сфере
высшего профессионального образования.
-
М.: Юрист, 2018.
-
368 с.
6. https://lex.uz/docs/5013007
7.
Пардаев М.К. Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг ижтимоий
-
иқтисодий жиҳатлари // Таълим тараққиёти.
- 2021. -
№3.
-
Б. 78
-85.
8.
Сагинова О.В. Услуги высшего образования как особый продукт на рынке
образовательных услуг // Маркетинг в России и за рубежом.
- 2017. -
№5.
-
С. 221
-
236.
9. Becker G. Human Capital: A Theoretical and Empirical Analysis with Special
Reference to Education. - Chicago: University of Chicago Press, 2019. - 412 p.
10. Robert V., Pamela L. International Higher Education in the 21st Century: Global
Competition and Regional Consequences // Higher Education. - 2020. - Vol. 43. - P. 331-
349.
11.
Тимофеева Т.В. Особенности финансирования негосударственных
образовательных учреждений // Финансы и кредит.
- 2018. -
№10.
-
С. 67
-74.
12. Yuan Shi Kai, Tai Loy. Educational Reform in China: Experiences and Future
Directions // Comparative Education Review. - 2022. - Vol. 58. - P. 246-265.
