Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Artificial Intelligence Hallucinations: Emerging Legal
Threats and Their Consequences in the Practice of
Lawyers and Prosecutors
Yulduz JABBAROVA
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2025
Received in revised form
15 April 2025
Accepted 25 April 2025
Available online
25 May 2025
This article analyzes the nature of AI hallucinations, their
legal risks, and their impact on the professional activities of
lawyers and prosecutors, real cases of AI-generated false
evidence and their influence on judicial proceedings within the
legal enforcement practices of developed countries are
examined,
based
on
international
experience,
the
recommendations of specialized task forces aimed at
minimizing such ethical and legal challenges, the necessity of
developing legal mechanisms to prevent AI hall
ucinations аnd
clearly defining the boundaries of legal liability.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
hallucination,
confabulation,
large language models
(LLM),
chatbots,
documents or legal advice
generated by artificial
intelligience,
unreliable sources,
non-existent information
and evidence,
special task forces.
Сунъий интеллект галлюцинациялари: адвокатлар ва
прокурорлар амалиётида янги вужудга келаётган
ҳуқуқий таҳдидлар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
галлюцинация,
конфабуляция,
катта тил моделлари
(LLM),
чатботлар,
Ушбу мақола сунъий интеллект галлюцинацияларининг
табиати, уларнинг ҳуқуқий хавфлари, адвокат ва
прокурорларнинг иш фаолиятига таъсири, ривожланган
давлатларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида сунъий
интеллект томонидан яратилган нотўғри далиллар ва
1
PhD student, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
21
cунъий интеллект
воситасида яратилган
ҳужжатлар ёки ҳуқуқий
маслаҳатлар,
ишончсиз,
мавжуд бўлмаган
маълумотлар ва далиллар,
махсус ишчи гуруҳлар
.
уларнинг суд жараёнларига таъсири бўйича реал мисоллар,
халқаро тажрибалар асосида ахлоқий ва ҳуқуқий
муаммоларни минималлаштириш бўйича махсус ишчи
гуруҳларнинг тавсиялари, уларнинг олдини олиш бўйича
ҳуқуқий жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш ва
ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш заруратини ёритишга
қаратилган.
Галлюцинации искусственного интеллекта: новые
правовые угрозы, возникающие в практике адвокатов
и прокуроров, и их юридические последствия
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
галлюцинация,
конфабуляция,
большие языковые
модели (LLM),
чат
-
боты,
документы или
юридические
консультации,
созданные с помощью
искусственного
интеллекта,
недостоверные,
несуществующие данные
и факты,
специальные рабочие
группы
.
Данная статья посвящена рассмотрению природы
галлюцинаций искусственного интеллекта, их правовых
рисков, влияния на деятельность адвокатов и прокуроров, а
также
реальных
примеров
использования
ложных
доказательств, созданных искусственным интеллектом, в
правоприменительной практике развитых стран и их влияния
на судебные процессы. В статье также освещаются
рекомендации специальных рабочих групп по минимизации
этических и правовых проблем на основе международного
опыта, подчеркивается необходимость четкого определения
границ правовой ответственности и разработки правовых
механизмов для предотвращения подобных ситуаций.
Ҳозирги
мураккаб технологиялар даврида замонавий ҳуқуқ тизими сунъий
интеллект технологияларининг фаол жорий этилиши натижасида тубдан ўзгариб
бормоқда. Бироқ, ушбу технологиялар ҳуқуқий жараёнларга ижобий таъсир
кўрсатиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётида янги имкониятларни яратиш билан бир
қаторда, кутилмаган хавф
-
хатарларни, мураккаб ҳуқуқий муаммоларни ҳам юзага
келтирмоқда. Хусусан, сунъий интеллект тизимларининг галлюцинацияга
мойиллиги, яъни ҳақиқатга мос келмайдиган, лекин ишончли кўринишга эга
бўлган нотўғри, ўйлаб топилган маълумотларни генерация қилиш ҳолатлари
адвокатлар ва прокурорлар фаолиятида сезиларли хавф келтириб чиқармоқда.
Сунъий интеллект воситасида ишлаб чиқилган ҳужжатлар ёки ҳуқуқий
маслаҳатлар нотўғри маълумотлар асосида шаклланганда, бу нафақат ҳуқуқий
ноаниқликларга олиб келиши, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иш
юритувига ишончсиз далилларнинг кириб келишига, хато қарорлар қабул
қилинишига,
энг
асосийси,
фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларининг бузилишига, шунингдек, давлат органларига нисбатан
ишончсизлик руҳининг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, мазкур
мақолада сунъий интеллектнинг галлюцинациялари билан боғлиқ ҳуқуқий
хавфлар чуқур таҳлил қилиниб, сунъий интеллект галлюцинациялари моҳияти ва
ҳуқуқий
оқибатлари, адвокат ва прокурорларнинг сунъий интеллект
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
22
галлюцинацияларига дуч келиш эҳтимоли ва амалий фаолиятига таъсири,
уларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш
ва ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш заруратини ёритишга қаратилган.
Маълумки, cунъий интеллект (СИ) cоҳасида “галлюцинация” ёки “сунъий
интеллект галлюцинацияси”(баъзан тўқиб чиқариш, хотирада нотўғри боғланиш
(конфабуляция)
ёки хомҳаёл (delusion) деган маъноларни англатади.[1] Баъзи
олимлар
сунъий интеллект галлюцинацияларини, одатда, нотўғри тасаввурларни
ўз ичига олган инсон психологиясидаги галлюцинациялар билан таққослайдилар
.
Бунга асосий омил сифатида, инсон психологиясидаги галлюцинация ˗ нотўғри
идрок (перцепция) билан боғлиқ бўлиб, улар кўз олдида реал бўлмаган
тасвирларни кўриши, товушлар ёки ҳисларни идрок қилиши мумкинлигини
айтишади. Бироқ уларнинг орасида муҳим фундаментал фарқ мавжудлигини
қуйидагича
изоҳлайдилар:
“Cунъий интеллект галлюцинацияси˗
идрок, сезги
тажрибалари эмас, балки нотўғри ёки асоссиз ахборотни генерация қилиш
натижасида яратилган, ҳақиқат сифатида тақдим этилаётган нотўғри ёки
чалғитувчи маълумотларни ўз ичига олган жавоблар (конфабуляция) билан
боғлиқ нотўғри хулосалар ҳисобланади”.[2]
Ҳуқуқшунос
олим М.М.Мамасиддиқовнинг илмий
изланишларига кўра,[3]
“алгоритмлар галлюцинацияси” (lot. hallucinatio
-
хомҳаёл, бемаъни, хато) мавжуд
бўлмаган ёки сохта ҳуқуқий манбаларни таклиф қилиши, аввалги бир томонлама
ёндашувларни такрорлаши ёки маълум тоифадаги шахсларни камситиш эҳтимоли
мавжуд ҳодисадир.
Шунингдек, катта тил моделлари (LLM) асосида ишлаб чиқилган чатботлар,
масалан “Chatgpt” баъзан реалга ўхшаш, аммо тўқиб чиқарилган нотўғри
маълумотларни яратиши мумкин. Тадқиқотчилар бу муаммони тан олган бўлиб,
2023 йилда таҳлилчилар чатботлар жавобларининг 27 % ҳолатида галлюцинация
кузатилганини, яратилган матнларнинг 46 % ҳолатида фактик хатолар
мавжудлигини аниқлашган.[4] Шунингдек, АҚШда фаолият юритувчи Wолтерс
Kluwer компаниясининг 2023
-
йилги “Келажакка тайёр ҳуқуқшунослар ҳисоботи”
(Future Ready Lawyer Report)”[5] маълумотларига кўра, иштирок этган
адвокатларнинг 73% сунъий интеллектдан қандай фойдаланишни тушунишини
ва келгуси ўн икки ой ичида генератив сунъий интеллектни ўз ҳуқуқий ишларига
қандай
қўллаши мумкинлигини айтган. Бироқ, 2023 йил давомида бутун мамлакат
бўйлаб сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари бир неча бор
кузатилганини инобатга олган ҳолда, сўровнома иштирокчиларининг айнан 73 %
сунъий интеллектни ва уни ўз касбий фаолиятларида қандай қўллаш
мумкинлигини тушунишини билдирганлари, албатта, ҳайратланарли ва
муаммоли вазиятдир.
Хусусан, Бирлашган Миллатлар таълим, илмий ва маданий ташкилоти
(UNESCO)[6] томонидан 2024 йил сентябрь ойида ўтказилган сўров натижалари
ташвишланарли тенденцияни кўрсатди. Сўров натижаларига кўра, сунъий
интеллектнинг афзалликларига қарамай, унинг суд жараёнларида қўлланилиши
жиддий ҳуқуқий хавфларни
ҳам келтириб чиқарган. Сўров натижалари инсон
ҳуқуқларининг бузилиши эҳтимолини, жумладан шахсий ҳаётга дахлсизлик, сўз
эркинлиги ва камситишга йўл қўймасликка доир ахлоқий ва ҳуқуқий
муаммоларни аниқлади. Эътиборлиси, суд вакилларининг 10 нафаридан 7 нафари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
23
ҳуқуқий
соҳада сунъий интеллект чат
-
ботларидан фойдаланиш хавфларини,
хусусан, хато, ўйлаб топилган маълумотлар ва бирёқлама ёндашув муаммоларини
тан олган
. АҚШ Олий суди эса суд жараёнларида сунъий интеллектдан
фойдаланиш борасида огоҳлантирган. Бунга сунъий интеллект томонидан тўқиб
чиқарилган сунъий интеллект
“галлюцинациялари”
,
яъни мавжуд бўлмаган суд
амалиётларига ишора қилиши ёки нотўғри ҳуқуқий манбаларни келтириши
сабаб
бўлган. Шулардан бири, 2023 йил ёзида Нью
-
Йоркдаги[7] икки адвокатнинг
“Chatgpt” платформасидан нотўғри фойдаланиши натижасида улар тайёрлаган ва
судга тақдим қилган далиллар, ёзма расмий ҳужжатларида ёлғон, ўйлаб топилган
маълумотлар, сохта суд ишларини келтирилганлиги сабабли, бу масалалар миллий
сарлавҳалардан кенг ўрин олган. Ушбу воқеа тафсилотларига кўра, cуд мажлисида
Стивен А. Шварц ва Питер Лодука (Levidow & Oberman компанияси адвокатлари)
cунъий интеллектнинг “Chatgpt” платформасидан ўз адвокатлик фаолиятида ягона
манба сифатида фойдаланиш жараёнида “галлюцинация” ҳолатларига дуч
келганлигини тан олдилар. Бу вазиятда Нью
-
Йорк жанубий округи бўйича
федерал судьяси П.Кевин Кастел 34 саҳифали қарорида адвокатлар “ўз
масъулиятини ташлаб қўйганини” таъкидлади. Cудья якуний суд буйруғида ҳар
бир адвокатни $5000 миқдорида жаримага тортди, уларга технология
компетенсиясини ошириш ва сунъий интеллект бўйича ҳуқуқий таълим олишга
буйурди, суднинг буйруғини мижозларга юборишни ва “ChatGPT” томонидан
яратилган хато ва сохта ишлар учун узр хати ёзишни буйурди. Бу ҳолатда жарима
нисбатан енгил эди, фақатгина бошқаларга огоҳлантириш, умумий олдини олиш
мақсадида қўлланган чора сифатида баҳоланди. Негаки бу воқеа, Шварц ва
Лодуканинг касбий обрўсига жуда зарарли таъсир кўрсатиб, жамоатчиликнинг
кенг муҳокамасига сабаб бўлган эди.
Бундан ташқари, 2023 йил апрел ойида Лос
-
Анжелесдаги[8] уй
-
жой
ҳуқуқшуноси
Лидя Николсон қарши томоннинг адвокати Деннис Блокдан келган
ҳужжатни текшириб кўрганида шубҳаланди, чунки унинг ҳужжатида келтирилган
ишлар Николсон учун таниш эмасди. Николсон шу иш бўйича ўзининг амалий
суриштирув ишларини ўтказганидан сўнг, кўплаб келтирилган ишларнинг
ноқонуний cохта манбалардан, маълумотлардан иборат эканлигини аниқлади,
эҳтимол бу “Chatgpt” нинг “галлюцинациялари” –
генератив сунъий
интеллектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган, аммо ишонарли кўринадиган
маълумотларни яратиши натижасидир. Деннис Блок фаолият юритаётган
ҳуқуқшунослик
фирмаси ушбу хатоларни иш фаолиятини янги бошлаган
адвокатнинг, яъни Деннис Блокнинг “онлайн изланишлар” олиб борганига ва энди
унинг фирмадан ишдан кетганига боғлаб тушунтирди. Судя Фусселман $999
миқдорида жарима белгилади ва суд ҳужжатининг “ноаниқ ва сохта баёнотлар
билан тўлганини” таъкидлади.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Адвокатура
тўғрисида”ги
Қонунининг
4-
моддасида[9] адвокатларнинг ўз фаолиятини қонун устуворлиги,
мустақиллик ҳамда демократик принциплар асосида амалга ошириши белгилаб
қўйилган. Шу нуқтаи назардан қаралганда, юқоридаги Стивен А. Шварц ва Питер
Лодука, шунингдек, Деннис Блок билан боғлиқ ҳолатлар адвокатура фаолиятида
сунъий
интеллектдан
фойдаланиш
борасида
ҳуқуқий
ишончлилик,
профессионаллик ва ахлоқий масъулият тамойилларига зид равишда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
24
шаклланаётган хавфли амалиёт тенденцияларини юзага чиқаради. Бундай
ҳолатлар нафақат адвокатлик касбининг нуфузига путур етказади, балки сунъий
интеллектдан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва аниқлик талаб қилинишининг
нақадар муҳимлигини кўрсатади. Шу сабабли, cунъий интеллект ҳуқуқшунослар
учун катта имкониятлар яратган бўлса
-
да, унинг нотўғри ишлатилиши жиддий
оқибатларга олиб келиши мумкин —
бу эса фуқаролар билан ҳуқуқий тизим
ўртасидаги ишончли муносабатларнинг заифлашувига, уларнинг давлат
органларига нисбатан норозилик кайфиятининг кучайишига сабаб бўлиши
мумкин. Бу ҳолатларда ажралиб турадиган ягона жиҳат нафақат сунъий
интеллектдан фойдаланиш, балки технологиянинг янги чиққан иловаларини
танқидий таҳлил қилмасликдир. Юқорида баён қилинган вазиятларда
ҳуқуқшунослар профессионал қарорлар қабул қилишда хатога йўл қўйишди, бу эса
ҳуқуқий амалиётда бажариши лозим бўлган асосий ахлоқий талабдир. Шу боис,
шуни ишонч билан айта оламизки, “Chatgpt” каби cунъий интеллект воситалари
хатоликлардан ҳоли эмас, улар текширилмаган ҳолда қолдирилса, бу ҳуқуқий
жараённинг ишончлилигини ва адвокатнинг суд жараёнидаги масъулиятини
бузиши мумкин. Шу сабабли сунъий интеллект технологиялари ривожланишда
давом этиши билан ҳуқуқий профессионаллар бу янги технологияларни ўз
амалиётларига мослаштиришлари керак, шу билан бирга ахлоқий меъёрларга
тўлиқ риоя қилишларини таъминлашлари лозим. Ҳуқуқий этикага бўлган
талаблар технологик ютуқлар билан бирга ривожланиши керак, бу эса сунъий
интеллектнинг ҳуқуқий соҳадаги роли фақат адолатга хизмат қиладиган даражага
кўтарилиши учун зарур. Ҳуқуқшунослар сунъий интеллект воситаларидан
фойдаланаётганда, ўзларининг масъулиятларини ва касбий обрўларини сақлаб
қолишлари
керак.
Шунингдек, мазкур қонуннинг 7
-
моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси
тўғрисида”ги Қонуннинг 2
-
моддасига кўра,[10] адвокат ўз профессионал
фаолиятида амалдаги қонунчилик талабларига, касб этикаси қоидаларига,
адвокатлик сири ва қасамёдига қатъий риоя этиши шарт. Шунингдек, у ўзига
мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини қонунда белгиланган восита ва усуллар орқали ҳимоя қилиши
лозим. Мазкур норма адвокат фаолиятининг юксак профессионал даражада,
ишончли ва масъулиятли амалга оширилишини таъминлашга қаратилган.
Адвокатлар томонидан сунъий интеллектга ортиқча ишонч билдирилиб, ушбу
технология томонидан тақдим этилган ёлғон ҳужжатларни, сохта маълумотларга
асосланган ҳуқуқий далилларни инсоний назорат ва касбий текширувларсиз суд
муҳокамаларига тақдим этилиши, суднинг адолатли қарор қабул қилишига
тўғридан
-
тўғри таҳдид сифатида баҳоланади. Бу ҳолатлар шуни англатадики,
сунъий интеллектдан фойдаланиш профессионал ҳуқуқий фаолиятда инсон
масъулияти ва этик меъёрлар билан уйғунлаштирилмас экан, у хавф манбаига
айланиши мумкин.
Жумладан, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 14
-
моддасида адвокатнинг
интизомий жавобгарлиги белгиланган бўлиб, унга кўра адвокат ўз касбий
фаолиятини қонунчилик, касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат
қасамёдига қатъий риоя қилган ҳолда олиб бориши шарт. Шундай ҳолатлардан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
25
чекиниш, бевосита адвокатнинг ахлоқий ва ҳуқуқий мажбуриятларини бузади. Бу
эса ўз навбатида, профессионал жавобгарлик масаласини, жумладан, интизомий
чора кўриш эҳтиёжини юзага келтиради. Бундай хатти
-
ҳаракатлар адвокат
обрўсига путур етказиш, мижоз ишончини йўқотиш ва бутун ҳуқуқий тизимга
нисбатан салбий таъсир кўрсатиш хавфини оширади. Шунинг учун ҳам,
Ўзбекистонда адвокатура фаолияти учун мўлжалланган меъёрий ҳужжатлар
таркибига, масалан, адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, алоҳида сунъий
интеллектдан фойдаланиш этика қоидаларини ҳам киритиш, хусусан халқаро
тажрибани инобатга олган ҳолда махсус методик қўлланмалар ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Маълумки, сунъий интеллект воситалари
прокурорларга
мавжуд ишларни
тезкорлик билан текшириш, янгилаш ва баҳолаш, жиноят ишларига оид айрим
маълумотларни тезда аниқлаш ва таҳлил қилишда қулайлик яратади.
Прокурорлар томонидан сунъий интеллект воситалари ёрдамида тайёрланган
ҳужжатларнинг нотўғри, асоссиз ва исботини топмаган маълумотларни ўз ичига
олиши ҳуқуқий хатоликларга сабаб бўлиб, натижада суд ишларининг адолатсиз
кечишига, қонунга хилоф ёки асоссиз қарорлар қабул қилинишига, ўз навбатида,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келиши
мумкин. Аввало, сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнида унинг
тавсияларига меъёридан ортиқ даражада таяниш, айниқса ҳуқуқий баҳолашда,
инсоний назорат тамойиллари, мустақил фикрлаш ва амалий кўникмаларининг
чекланишига сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, Хитой амалиётида[11]
прокурорлар сунъий интеллект тизимларининг тавсияларини сўзсиз қабул
қилишдан
эҳтиёт бўлишлари, қарор қабул қилишда ҳуқуқий билимлар билан бир
қаторда одилона ва масъулиятли ёндашувни сақлаб қолишлари зарурлиги
таъкидланади. Бундай ҳолатда прокурорлар алгоритм чиқарган хулосаларни
танқидий баҳолай олишлари, уларнинг асосини тушунишлари ва агар зарурат
бўлса, бунга қарши фикр билдиришга қодир бўлишлари керак. Бу жараёнда фақат
ҳуқуқий
масалаларгагина эмас, балки ахлоқий меъёрлар ва қарорлар
чиқариладиган ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам эътибор қаратилиши
лозимлиги баён этилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура
тўғрисида” ги Қонунига[12] кўра, прокуратура органлари ходимлари Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига
аниқ риоя этган ҳолда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан, қонун
бузилишларига нисбатан муросасиз курашиш руҳи асосида мамлакатда фуқаро,
жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиши, қонун устуворлигини ва
қонунийликни
мустаҳкамлаши каби асосий вазифаларини бажаришлари шартлиги
уқтирилган. Шу боисдан, қонунларни аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар
қандай
чекиниш, қандай асосларга кўра қилинишидан қатъи назар, қонунийликни
бузиш деб ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Жумладан, Жиноят
-
процессуал кодексига биноан, прокуратура органлари ўз
ваколатларига берилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар юзасидан тергов
ҳаракатларини олиб борадилар ва бу жараёнда жиноятнинг қандай юз
берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан
боғлиқ барча ҳолатларни аниқлашлари ва ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
26
Кодексда назарда тутилган тартибда
топилган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан фойдаланишлари белгиланган
. Шу боис, сунъий интеллектдан
фойдаланишда инсон омили ҳал қилувчи аҳамият касб этиши, яъни
ҳуқуқий
масъулият,
эҳтиёткорлик
ва
таҳлилий
ёндашув
технологияла
рнинг
ишончлилигини таъминлашда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Демак,
технологиянинг ўзигина эмас, балки унинг нохолис ёки бепарво қўлланилиши
ҳуқуқий
муаммоларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлади. Хусусан, Жиноят
-
процессуал
кодексининг
2
-
моддасига
кўра[13],
жиноят
-
процессуал
қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир
этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс
жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош
этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси 27
-
моддасида[14] ва
ушбу Конституциявий норма асосида яратилган Жиноят процессуал кодексининг
23-
моддасига кўра, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ва суд қарорисиз ҳибсга
олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ва қамоқда сақланиши ёки унинг
озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда
назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми
билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши қатъий қоида сифатида
белгиланган. Шу сабабли, жиноят ишини юритиш учун масъулиятли барча давлат
органлари ва мансабдор шахслар, жумладан cуриштирувчи, терговчи, прокурор
ёки судья ўз хизмат фаолиятига ушбу замонавий технологияларни жорий этишда
инсоний омил ва назоратни асосий ўринга қўйишлари лозим. Бироқ, инсон
тақдири ҳал бўлаётган вазиятларда сунъий интеллектнинг мустақил қарор қабул
қилиши
мутлақо ноўриндир. Чунки ҳар бир процессуал қарор
—
айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг
жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатларни
аниқлаши ва ҳисобга олиши, шунингдек, фақатгина ҳуқуқий билимларга таяниб
қолмай, балки ахлоқий ва умуминсоний мезонлар асосида ҳам қабул қилиниши
лозим. Бу эса фақат инсон —
прокурор, терговчи ёки судя
—
томонидан амалга
оширилиши, жиноят процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини муҳофаза қилиши билан боғлиқ масъулиятли вазифадир.
Инсон
шаъни ва қадр
-
қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли
маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига
қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб
-
уқубат етказадиган
ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш қонунга мувофиқ тақиқланади. Демак,
сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда мазкур талаблар доимий
эътиборда бўлиши ва сунъий интеллект фақатгина таҳлилчи, маслаҳатчи, ёрдамчи
вазифасида бўлиши, аммо инсон ўрнини эгаллаши мумкин эмас. Шунингдек, ҳар
қандай
сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнида инсоний назоратни
кучайтириш, техник қарорларни қайта кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳолаш
тизимини жорий этиш лозим. Бу фақат ҳуқуқий кафолатлар эмас, балки
прокуратура
органлари
фаолиятининг
инсонпарварлик
тамойилларига
содиқлигини ҳам таъминлайди. Якуний қарорлар эса фақат инсоний тафаккур,
амалий кўникмалар ва масъулият билан қабул қилиниши лозим. Зеро, жамиятда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
27
адолатни таъминлаш —
бу нафақат қонунни ҳимоя қилиш, балки қалб ва виждон
масаласидир.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 95
-
моддаси ҳам бу масалага оид алоҳида
ёндашувни белгилайди, яъни cуриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги
барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб
чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал
қилиб ўзларининг ички
ишончлари бўйича далилларга баҳо беришлари, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Далиллар
жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни
тасдиқловчи, рад
этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар
тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб
эътироф этилади. Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг
88, 90, 92 - 94-
моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина,
улар
мақбул деб эътироф этилади
.
Сунъий интеллект томонидан шакллантирилган маълумотларнинг
мақбуллиги масаласи Жиноят процессуал кодексининг 951
-
моддаси нуқтаи
назаридан муҳим эътиборни талаб қилади. Ушбу модда асосида, далил сифатида
фақат
қонуний йўл билан олинган ва ишончлилиги тергов ёки суд жараёнида
тасдиқланган маълумотларгина эътиборга олинади. Сунъий интеллект, айниқса
машинали ўрганиш асосидаги тизимлар, айрим ҳолларда номаълум манбалар ёки
тасдиқланмаган статистик моделларга асосланган натижаларни тақдим этиши
мумкин.
Масалан
, юзни аниқлаш тизими шахсни жиноят содир этган деб таниб
олиш ҳолатлари хорижий амалиётда қайд этилган. Масалан, 2020 йил АҚШ нинг
Калифорния штатида[15] юзни аниқлаш технологиясининг нотўғри ишлаши
натижасида уч шахс полиция томонидан жиноятларни содир этишда гумон қилиб,
қамалдилар. Хусусан, 2020 йил январьда, Детроит полицияси Роберт Уильямсни
5000 долларлик соатларни ўғирлашда айбдор деб ҳисоблаган, бу АҚШда юзни
аниқлаш технологияси орқали нотўғри ҳибсга олиш ҳолати эди. Сунъий интеллект
кузатув камерасидан олинган номаълум юзни давлат маълумотлар базасидаги
жиноятчиларнинг суръатлари ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси фотосуратлари
билан солиштиради. Роберт Уильямснинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаси
тўққизинчи ўринда еди. Тизим уни энг яхши мос келадиган шахс деб белгилаб,
Детроит детективига хабар юборган. Негаки, юзни аниқлаш технологияси одатда
миллионлаб суратлар билан ишлашни ўз ичига олади, бу эса cунъий
интеллектнинг янада ноаниқ натижалар тақдим қилишига,
ишончлилигини
камайишига сабаб бўлиши мумкин. Уильямс, юзни таниб олиш технологиясига
асосланиб, нотўғри ҳибсга олинган биринчи одам сифатида танилган. Бундан
ташқари, Детроит полицияси яна камида икки кишини юзни таниб олиш тизими
орқали нотўғри ҳибсга олган, жумладан ҳомиладорлиги саккиз ойлик бўлган бир
аёлни, у автомобилни ўғирлашда айбланган еди.
Шу сабабли, aгар прокуратура органлари ушбу сунъий интеллект тизими
берган натижаларни далил сифатида қабул қилиб, уларни мустақил текширмасдан
судга тақдим
этса, бундай далиллар 951
-
модда асосида мақбул эмас деб топилиши
мумкин. Негаки, фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят
процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум
қилиш
ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
28
бузилган, шунингдек уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан,
номаълум ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган
манбалардан, жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг
суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз
тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса,
суд жараёнида улар далил
сифатида мақбул эмас деб топилишига, жиноят ишининг оқибатларини нотўғри
баҳолашга олиб келиши мумкин, шунингдек, прокурор томонидан тасдиқланган
“айблов хулосаси ва айблов далолатномаси”нинг судья томонидан бекор
қилинишига
сабаб бўлади
. Агар прокурор сунъий интеллектни ишлатиб, мавжуд
далилларга асосланмаган ҳолда айблов хулосасини тузса, бу бир неча жиддий
хавфларга олиб келиши мумкин, яъни прокурорнинг айблов хулосасини тузишда
барча мавжуд далилларни эътиборга олишни ва унинг асосида ҳақиқатга тўғри
келадиган хулосалар чиқаришни талаб қилади. Сунъий интеллектнинг мавжуд
маълумотлар асосидаги хулосалари эса баъзан
ҳақиқатдан
ҳам мавжуд
бўлмаган, “галлюцинация” (ихтиро қилинган) далиллар
билан тўлдирилган
бўлиши мумкин. Бунда прокурорлар, масалан, шахсий гувоҳларнинг ёзувлари ёки
суд экспертизасининг натижаларини сунъий интеллектга киритишда эҳтиёткор
бўлишлари керак, чунки сунъий интеллект бу маълумотларни нотўғри талқин
қилиши ёки асоссиз хулосалар чиқариши мумкин. Шундай экан, сунъий интеллект
томонидан яратилган ёки тавсия этилган ахборотдан фойдаланишда прокуратура
органлари уни далил сифатида қабул қилишдан аввал, уларнинг манбаси,
аниқлиги ва қонуний йўл билан олинганлигини ҳар томонлама текшириши шарт.
Акс ҳолда, сунъий интеллект асосидаги далил судда рад этилиши ва ҳатто
айбсизлик презумпциясини бузиш хавфи туғилиши мумкин.
Шу сабабли, сунъий интеллектнинг галлюцинациялари билан боғлиқ
технологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида, cунъий интеллектга қарши
манфаатдор шахслар томонидан 2023 йилнинг бошларида Американинг баъзи
штатларида
адвокатлар Стивен А. Шварц ва Питер Лодука томонидан олиб
борилган “Мата Авианcа, Inc.суд иши”га жавобан махсус ишчи гуруҳлар тузилди.
Жумладан, Teхас штатининг Адвокатлар Ассоциацияси ўзининг махсус ишчи
гуруҳини[16] 2023 йил июн ойида ташкил этди. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади
-
ҳуқуқшунослик
соҳасидаги
сунъий
интеллектнинг
ҳали
ўрганилмаган
имкониятларини ўрганиш, ушбу янги технология оламига эҳтиёткорлик ва
оптимизм билан ёндашиш ва технология ҳуқуқий жамият ва жамоатчиликнинг
асосий қадриятларига зарар етказмасдан хизмат қилиши учун саъй
-
ҳаракат қилиш
мақсадида ташкил этилган. Ишчи гуруҳнинг
аъзолари нафақат етакчи адвокатлар,
балки давлат ва федерал судялар, ҳуқуқий академиклар ва ҳуқуқий технология
таъминотчилари вакилларидан ҳам ташкил этилган. Teхас ишчи гуруҳи ўзининг
оралиқ ҳисоботида, штат адвокатлари учун технологиялар бўйича бир соатлик
ўқиш талабини қўллашни ва Адвокатларнинг Профессионал Ахлоқий Қўмитасига
cунъий интеллектнинг ахлоқий жиҳатлари бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш
таклифини билдирган.
2023 йил июль ойида, Нью
-
Йорк штатининг Адвокатлар Ассоциацияси
[17]
ҳам ўзининг сунъий интеллект ишчи гуруҳини ташкил этганини эълон қилди.
Ушбу ишчи гуруҳ адвокат Вивиан Вессон раҳбарлигида ташкил этилган бўлиб,
асосий мақсади –
“Chatgpt” томонидан ишлаб чиқилган “тадқиқот”ларга таяниб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
29
ишлаган адвокатлар томонидан содир этилган оммавий хатоликлар ва нотўғри
ишлардан кейин ташкил этилган. Гуруҳга бу технологиянинг ҳуқуқ соҳасига ва
умумий жамоатчиликка таъсирини, ижобий ёки салбий жиҳатларини ўрганиш
вазифаси юклатилган. Бошқа ишчи гуруҳлар сингари, ушбу гуруҳ ҳам сунъий
интеллектдан ахлоқий ва самарали тарзда фойдаланиш, шу билан бирга “Мата
Авианcа, Inc. суд иши”да кузатилган ҳолатларга ўхшаш муаммоларни олдиндан
бартараф этишга қаратилган тавсия ва йўриқномаларни ишлаб чиқишни мақсад
қилган
.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки
, cунъий интеллект
технологияларининг ҳуқуқий жараёнларда қўлланилиши иш жараёнларини
автоматлаштириш, ҳуқуқий экспертиза, далилларни таҳлил қилиш ва ҳужжатлар
тайёрлаш жараёнини оптималлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бундан
ташқари, сунъий интеллект воситалари прокурорларга мавжуд ишларни
тезкорлик билан текшириш, янгилаш ва баҳолаш, жиноят ишларига оид айрим
маълумотларни тезда аниқлаш ва таҳлил қилишда қулайлик яратади. Сунъий
интеллектнинг галлюцинациялари билан боғлиқ ҳуқуқий хавфларни чуқур таҳлил
қилиб, уларнинг олдини олиш бўйича ахлоқий ва ҳуқуқий қоидаларни ишлаб
чиқиш ва жавобгарлик чегараларини белгилаш зарурати сабабли
қуйидаги
тавсияларни бериш мақсадга мувофиқ бўлади:
биринчидан
, технологик воситаларнинг хатосиз ишлаши ёки ҳуқуқий
ишончлилиги, самарадорлиги уларнинг ички алгоритмик механизмларига эмас,
балки уларни бошқарувчи субъектларнинг масъулият даражаси, норматив
-
ҳуқуқий
талабларни тўғри талқин қилиш қобилияти ва ҳуқуқий онгига боғлиқ. Шу
боис, прокурорлар ва адвокатларнинг cунъий интеллект
технологияларини
ҳуқуқий жараёнларга татбиқ қилишда ҳуқуқий масъулият, эҳтиёткорлик ва
таҳлилий ёндашув, сунъий интеллектнинг чекловларини, имкониятларини тўлиқ
тушуниш ва ҳуқуқшуносларнинг ахлоқий мажбуриятларини ҳисобга олиш
зарурияти
технологияларнинг ишончлилигини таъминлашда асосий омиллардан
бири ҳисобланади.
Негаки, сунъий интеллект тизимларининг галлюцинацияга
мойиллиги, яъни ҳақиқатга мос келмайдиган, лекин ишончли кўринишга эга
бўлган нотўғри, ўйлаб топилган маълумотларни генерация қилиш ҳолатлари
сабабли, прокуратура ходимлари ва адвокатлар сунъий интеллект тақдим қилган
маълумотлар, таклиф ва тавсияларни амалиётга татбиқ этишдан олдин ўз ҳуқуқий
билимларига ва амалий кўникмаларига таянган ҳолда қайтадан синчиклаб таҳлил
қилиши, ҳуқуқий баҳолашдан ўтказиши, ҳақиқатга тўғри келишига ишонч ҳосил
қилишлари, текшириб чиқишлари ва шундан сўнггина, ўз иш юритув амалиётига
жорий этишлари муҳим ҳисобланади.
иккинчидан,
адвокатлар ва прокурорларнинг иш юритувларида сунъий
интеллект воситаларидан фойдаланиб, галлюцинация ҳолатларига дуч келиши
технологиянинг ўзида нуқсон борлиги эмас, балки унинг нохолис ёки бепарво
қўлланилиши
ҳуқуқий муаммоларни юзага келишини ифодалайди. Сунъий
интеллектнинг ҳуқуқий соҳага жорий қилиниши, прокурорлар ва адвокатларнинг
ҳозирги
замонавий
технологиялар
даврида
IT
(ахборот
-
коммуникация
технологиялари) саводхонлиги бўйича билим ва кўникмаларини оширишлари
,
улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий қоидаларини ўрганишлари зарур. Бу
борада, прокурорлар, адвокатлар ва суд тизими ходимлари учун сунъий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
30
интеллектнинг имкониятлари, хавфлари ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
юзасидан
махсус малака ва ўқув курслари ташкил этилиши зарур.
Ушбу ўқув
курсларида ҳуқуқни қўллаш амалиётида киберхавфсизликни таъминлаш
юзасидан галлюцинацияларни аниқлаш
усуллари, ахборотнинг тўғрилиги,
ишончлилиги ва ҳақиқатга мослигини аниқлашнинг хавфсиз усуллари
ўргатилади.
учинчидан,
cунъий интеллект технологиялари ривожланишда давом этиши
билан, ҳуқуқий профессионаллар бу янги технологияларни ўз амалиётларига
мослаштиришлари керак, шу билан бирга,
ахлоқий меъёрларга тўлиқ риоя
қилишларини
таъминлашлари лозим. Сунъий интеллектнинг ҳуқуқий тизимдаги
қўлланилиши доирасида
янада тўғри ва аниқ назорат қилиш механизмларини
ишлаб
чиқиш зарур. Ҳуқуқий тизимда фойдаланиладиган сунъий интеллект
тизимларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда сертификатлаш тартибини,
технологиялар бўйича стандартларни жорий этиш орқали нотўғри, ўйлаб
топилган маълумотлар тақдим этилишининг олдини олинади. Фақат
тасдиқланган, синовдан ўтган ва ишончлилиги аниқланган сунъий интеллект
воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш амалиёти жорий этилиши керак.
Ҳуқуқий
этикага бўлган талаблар технологик ютуқлар билан бирга ривожланиши
керак, бу эса сунъий интеллектнинг ҳуқуқий соҳадаги роли фақат, адолатга хизмат
қиладиган даражада бўлишини таъминлайди.
тўртинчидан,
сунъий интеллект асосида яратилган ҳуқуқий ишланмаларни
ҳуқуқий муҳитга мослигини баҳолаш, текшириш мақсадида ҳуқуқшунослар,
дастурчилар ва экспертлардан иборат доимий ахлоқий эксперт кенгашларини
ташкил этиш лозим. Хусусан,
Жиноят
-
процессуал ва маъмурий
-
процессуал
қонунчилигига
сунъий интеллект асосида яратилган далиллар, хулосалар ёки
ҳужжатларда аниқланган
галлюцинациялар юзасидан экспертиза ўтказиш
тартибини жорий этиш таклифини бериш мақсадга
мувофиқ бўлади
.
бешинчидан,
сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнида сунъий
интеллект нотўғри қарор қабул қилган ҳолатларда жавобгарлик масаласини
белгилаш мақсадида ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, юзага келган хато ва
сохта маълумотларни олдини олишга қаратилган алоҳида ахлоқий ва ҳуқуқий
жавобгарлик нормаларини ишлаб чиқиш лозим. Бу, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг ишончлилигини сақлаб қолиш ва юз бериши мумкин бўлган
оқибатлардан ҳимояланиш учун муҳимдир. Бу ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларда,
хусусан,
ёлғон
маълумотлардан
ноқонуний
усулларда
фойдаланиш,
текширилмаган сунъий интеллект хулосалари ва тавсияларини ўз ичига олган
расмий ҳужжатларни далил сифатида тақдим этиш тақиқланиши ва қатъий
жавобгарлик чоралари белгиланиши керак. Сунъий интеллект воситалари
томонидан юзага келган техник носозликлар учун
жавобгарликни тизим ишлаб
чиқувчиси, фойдаланувчи ва назорат қилувчи органлар ўртасида аниқ тақсимлаш
тартибини ишлаб чиқиш зарур
. Шу орқали, ҳуқуқий масъулиятнинг аниқ
чегаралари белгиланиб, зиддиятли ҳолатларнинг олди олинади.
олтинчидан
,
сунъий интеллект ёрдамида қабул қилинаётган қарорлар,
айниқса, жиноят содир этишнинг эҳтимолий таҳдидларини аниқлаш, терговга оид
маълумотларни таҳлил қилиш ёки шахсни хавф даражасига кўра баҳолаш каби
ҳолатларда, сунъий интеллект алгоритмларининг қандай ишлаётганлигини,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
31
қандай
далилларга асосланиб ҳал қилувчи қарорларни қабул қилаётганлигини
ҳуқуқий соҳа вакилларига аниқ ва тушунарли, ҳуқуқий тилда изоҳлай оладиган
(Explainable AI) мезонларини миллий техник стандартлар кўринишида қўллаш ва
сунъий интеллект воситаларининг ҳуқуқий тилга мослашган моделларини ишлаб
чиқиш лозим. Бунинг натижасида, фуқаролар ва давлат органларининг сунъий
интеллект чиқарган қарорлар, хулосалар ва тавсияларга нисбатан доимий ишонч
руҳи
пайдо бўлади.
еттинчидан
, сунъий интеллект иштирокида яратилган ҳужжатлар ва
хулосаларнинг ишончлилигини баҳолаш бўйича мустақил мониторинг тизими
йўлга қўйилиши лозим. Бу мониторинг механизмлари орқали реал вақтда cунъий
интеллект тизимларининг фаолияти устида назорат олиб борилиши ва эҳтимолий
галлюцинациялар олдиндан аниқланиши мумкин. Прокуратура ва тергов
органлари фаолиятида сунъий интеллектнинг ишлаш алгоритмларини мунтазам
таҳлил қилиш, нотўғри қарорлар, дискриминация элементлари ёки алгоритмик
ноаниқликларни аниқлаш учун доимий мониторинг ёки аудит бўлинмаларини
ташкил этиш, уларни махсус рухсат, ҳуқуқий ва этик баҳолашлар мезонлари
асосида фаолият олиб боришлари таъминланиши лозим.
саккизинчидан,
маълумотларнинг махфийлиги, уларнинг муҳофазаси,
киберхавфсизлик ва
шахсга оид маълумотлар сунъий интеллектни яратиш,
синовдан ўтказиш, жорий этиш ва ундан фойдаланишнинг барча босқичларида
қатъий
ҳимоя қилиниши зарур. Бу борада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг иш юритувидаги маълумотларнинг муҳофазасини кучайтириш
мақсадида сунъий интеллект технологияларининг ягона маҳаллий серверларини
яратиш ва татбиқ қилиш лозим. Негаки, прокуратура органлари ходимлари ва
адвокатлар фуқароларнинг шахсий маълумотлари, жиноятларга алоқадор махфий
маълумотларни кундалик иш фаолиятларида йиғиш, сақлаш ва улардан
фақатгина, суд жараёнларида далил сифатида тақдим этишда фойдаланади. Шу
сабабли, шахсий маълумотлардан фойдаланишда юқори даражадаги масъулиятни
таъминлаш, уларни нотўғри ишлатиш ёки суиистеъмол қилиш
ҳолатларининг
олдини олиш устувор вазифалардан бири бўлиши лозим. Шу сабабли, сунъий
интеллект
тизимининг
маълумотлар
махфийлиги,
хавфсизлиги
ва
фойдаланувчилар махфийлиги доимий эътибор марказида бўлиши зарур, яъни
маълумотларни фақат керакли ва қонуний мақсадлар учун ишлатилишини,
маълумотларни тўғри ҳимоя қилинишини ва шахсий маълумотларга бўлган
ҳуқуқларни
таъминлаш кераклигини англатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
2.
Ziwei; Lee, Nayeon; Frieske, Rita; Yu, Tiezheng; Su, Dan; Xu, Yan; Ishii, Etsuko;
Bang, Yejin; Dai, Wenliang; Madotto, Andrea; Fung, Pascale (November
2022). "Survey of Hallucination in Natural Language Generation" (pdf).
3.
“Суд ишларини юритишда сунъий интеллект имкониятлари”, муаллиф
ю.ф.д., профессор М.М.Мамасиддиқов. 2025, "Ҳуқуқ " интерфаол газетаси.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
32
4.
Metz, Cade (6 November 2023). "Chatbots May 'Hallucinate' More Often Than
Many Realize". The New York Times. Archived from the original on 7 December
2023. Retrieved 6 November 2023.
5.
WOLTERS KLUWER, 2023 FUTURE READY LAWYER SURVEY REPORT:
EMBRACING
INNOVATION,
ADAPTING
TO
CHANGE
2
(2023),
https://www.wolterskluwer.com/en/know/future-ready-lawyer-
2023#download [https://perma.cc/9ZN2-GSTK].
6.
https://unesdoc.unesco.org/ark:/48223/pf00.
7.
Mata v. Avianca, Inc., No. 22-cv-1461 (PKC), 2023 WL 4114965, at *2 (S.D.N.Y. June
22, 2023)
8.
Id.; David Wagner, This Prolific LA Eviction Law Firm Was Caught Faking Cases in
Court. Did They Misuse AI?, LAIST (Oct. 12, 2023, 5:00 AM),
https://laist.com/news/housing-homelessness/dennisblock-chatgpt-artificial-
intelligence-ai-eviction-court-los-angeles-lawyer-sanction-housing-tenantlandlord
[https://perma.cc/PRE2-N2ZA].
9.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Адвокатура
тўғрисида”ги
қонуни
(
янги
таҳрири
), 27.12.1996
йилдаги
ЎРҚ
-54503-I-
сон
. //
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
, https://lex.uz/docs/-54503.
10.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Адвокатлик
фаолиятининг
кафолатлари
ва
адвокатларнинг
ижтимоий
ҳимояси
тўғрисида”ги
қонуни
(
янги
таҳрири
),
25.12.1998
йилдаги
ЎРҚ
-349-I-
сон
. //
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
, https://lex.uz/acts/-29626.
11.
“Хитой
прокуратура
органларида
сунъий
интеллектни
жорий
этиш
билан
боғлиқ
муаммолар
ва
чақириқлар”, хаммуаллифлар
ю
.
ф
.
д
.,
профессор
М
.
М
.
Мамасиддиқов
ва
Бош
прокуратура
Ахборот
-
коммуникация
технологияларини
жорий
этиш
ва
ахборот
хавфсизлиги
бошқармаси
бошлиғи
ўринбосари
М
.
Исламов
, "
Одил
судлов
"
журнали
, 4-
сон
, 2025
йил
.
12.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
қонуни
(
янги
таҳрири
), 29.08.2001
йилдаги
ЎРҚ
-257-II-
сон
. //
Ўзбекистон
Республикаси
қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси
, https://lex.uz/acts/-
106197.
13.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, https://lex.uz/mact/
-111453.
14.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (янги таҳрири), 30.04.2023. //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
https://lex.uz/docs/-6445145.
https://calmatters.org/economy/technology/2024/06/face-recognition-
technology
california/#:~:text=Tests%20by%20researchers%20have%20shown,in%20a%20
database%20is%20outdated.
16.
STATE BAR OF TEX., TASKFORCE FOR RESPONSIBLE AI IN THE LAW (TRAIL) 2
–
3
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
33
oup%20met%20on%20July,the%20work
group%20into%20a%20taskforce
[https://perma.cc/5JZQ-V3XF]
17.
Richard Lewis,
What the NYSBA AI Task Force Hopes to Achieve for Law Practice
,
BLOOMBERG
L. (July 31, 2023, 4:00 AM), https://news.bloomberglaw.com/us-law-week/what-
the-nysba-ai-task-forcehopes-to-achieve-for-law-practice
[https://perma.cc/2Q6X-LC55].
