Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some considerations regarding social prevention of fraud
Sadirdin ISAMIDDINOV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2025
Received in revised form
15 April 2025
Accepted 25 April 2025
Available online
25 May 2025
This article examines considerations related to the social
prevention of fraud. Modern manifestations of fraud, its socio-
economic consequences, and ways to prevent this problem in society
are analyzed. Effective methods of combating fraud are proposed
through raising public awareness, strengthening educational activities,
and strengthening the legislative framework. The importance of
cooperation between government bodies, public organizations, and
citizens is also emphasized.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
fraud,
social prevention,
public awareness,
educational activities,
legislation,
cooperation,
society,
economic consequences.
Фирибгарликнинг ижтимоий профилактикасига оид
айрим мулоҳазалар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
фирибгарлик,
ижтимоий профилактика,
аҳоли хабардорлиги,
маърифий тадбирлар,
қонунчилик,
ҳамкорлик
,
жамият,
иқтисодий оқибатлар
.
Мазкур
мақолада
фирибгарликнинг
ижтимоий
профилактикасига
оид
мулоҳазалар
кўриб
чиқилади.
Фирибгарликнинг замонавий кўринишлари, унинг ижтимоий
-
иқтисодий оқибатлари ва жамиятда ушбу муаммонинг олдини
олиш йўллари таҳлил қилинади. Аҳолининг хабардорлигини
ошириш, маърифий тадбирларни кучайтириш ва қонунчилик
базасини мустаҳкамлаш орқали фирибгарликка қарши
курашишнинг самарали усуллари таклиф этилади. Шунингдек,
давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар
ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланади
.
1
Lieutenant Colonel, Teacher, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
262
Некоторые соображения о социальной профилактике
мошенничества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
мошенничество,
социальная
профилактика,
информирование
населения,
просветительские
мероприятия,
законодательство,
сотрудничество,
общество,
экономические
последствия
.
В статье рассматриваются соображения по социальной
профилактике мошенничества. Анализируются современные
проявления мошенничества, его социально
-
экономические
последствия и способы предотвращения этой проблемы в
обществе. Предлагаются эффективные методы борьбы с
мошенничеством
путем
повышения
осведомленности
населения, усиления просветительской деятельности и
укрепления законодательной базы. Также подчеркивается
важность сотрудничества между государственными органами,
общественными организациями и гражданами
.
Виктимологик
профилактика
мазмунан
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг алоҳида йўналиши дейиш мумкин. Негаки, ҳуқуқшунос С.Б.
Хўжақулов тўғри таъкидлаганидек, виктимологик профилактиканинг ўзи ҳам
умумий, махсус ва якка тартибда амалга оширилиши мумкин[1]. Ҳуқуқшунос
Қ.А.Саитқулов
эса
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
криминологик,
виктимологик ва ижтимоий профилактика каби турларга бўлган ҳолда уларнинг
барчаси умумий, махсус ва якка тартибда амалга оширилиши мумкинлигини
илгари сурган[2]. А.Ш.Муродов эса ўз тадқиқотларида маиший турмуш
доирасидаги
ҳуқуқбузарликларни
барвақт
олдини
олишда
ижтимоий
профилактика чора
-
тадбирларининг роли муҳимлигини таъкидлаган[3].
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлилига кўра, ижтимоий профилактика –
ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир
этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг
ижтимоий
-
маиший муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган якка
тартибдаги ташкилий, ҳуқуқий, психологик, тиббий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш
чоралари мажмуидир[4].
Ижтимоий
профилактиканинг
фирибгарликнинг
виктимологик
профилактикасидаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Ижтимоий профилактика –
жамиятда турли хил ҳуқуқбузарликларнинг, жумладан,
фирибгарлик (яъни алдов, ёлғон маълумотлар орқали бошқаларни мол
-
мулкидан
ноқонуний равишда маҳрум қилиш) ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини
олишга қаратилган тизимли чора
-
тадбирлар мажмуидир[5]. Мазкур жараёнда
фирибгарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий ва
маиший муаммоларини бартараф этишга қаратилган чора
-
тадбирлар мажмуи
бевосита фирибгарликнинг ижтимоий профилактикаси ҳисобланади.
Фирибгарликдан жабрланишга олиб келувчи ижтимоий омиллар: а)
аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги пастлиги; б) ишсизлик ва иқтисодий
қийинчиликлар; в) интернет ва рақамли технологиялар орқали ёлғон ахборот
тарқатилиши; г) назоратнинг заифлиги; д) оддий фуқароларнинг ишонувчанлиги
кабилардан иборат[6].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
263
Фирибгарликнинг олдини барвақт олишда ижтимоий профилактиканинг
чора
-
тадбирлари ва уларнинг аҳамияти:
–
фирибгарликка мойил, шунингдек, ундан жабрланиш эҳтимоли юқори
бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан ижтимоий йўналтирилган профилактик
чора
-
тадбирларни амалга ошириш;
–
ОАВ, интернет, ижтимоий тармоқлар, таълим муассасалари орқали
фирибгарлик усуллари ҳақида маълумотлар бериб боришга (“..... телеграм каналга
кирманг”, “Чет элдан пул юбориш сўраса, аввал текширинг” каби эслатмалар)
қаратилган
тарғибот ишлари;
–
фуқароларни ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишга ўргатиш орқали
фирибгарлик қурбонига айланиш эҳтимолини камайтириш;
–
миллий гвардия, ИИБ, маҳалла, таълим муассасалари ва бошқа
ташкилотлар ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;
–
фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик бўйича халққа тушунтириш
ишлари олиб бориш, “агар фирибгарлик қилсангиз, қандай жазо бор?” деган
саволларга жавоб бериш.
Ижтимоий профилактика фирибгарликка олиб келадиган илдиз сабаблар
билан курашади. Ушбу профилактика аҳолини огоҳ қилади, уларнинг ҳуқуқий
билимларини оширади ва фирибгарликка мойил шахсларни барвақт аниқлашга
ёрдам беради. Бу орқали жамиятда ички ишлар органларига ишонч ортади,
хавфсизлик ва ҳуқуқий тартиб яхшиланади.
Фирибгарлик
жиноятининг
барвақт
олдини
олишда
ижтимоий
профилактиканинг роли ошириш зарур[7]. Бироқ ушбу профилактиканинг
фаолият тури сифатида моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи унинг
тушунчаси, мақсади, вазифалари, субъектлари ва чора
-
тадбирларини белгилаб
олиш зарур.
1) Фирибгарлик жиноятининг ижтимоий профилактикаси –
ушбу турдаги
жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида фирибгарликни содир этиш ва
ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий
-
маиший
муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган якка тартибдаги ташкилий,
ҳуқуқий, психологик, тиббий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишга қаратилган чоралар
мажмуидир.
2) Фирибгарлик жиноятининг ижтимоий профилактикасининг мақсади
ушбу турдаги жиноятларни барвақт олдини олиш.
3) Фирибгарлик жинояти ижтимоий профилактикасининг вазифалари:
–
фирибгарликнинг содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш, ижтимоий муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф
этиш бўйича манзилли чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
–
фирибгарликдан жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш, ижтимоий муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф
этиш бўйича манзилли чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
–
фирибгарлик жиноятини содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича манзилли
чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
4) Фирибгарлик жиноятининг ижтимоий профилактикасини амалга
оширувчи субъектлари:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
264
–
ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари;
–
маҳалла раиси;
–
ҳоким ёрдамчиси;
–
хотин
-
қизлар фаоли;
–
ёшлар етакчиси;
–
солиқ ходими;
–
ижтимоий ходим.
5) Фирибгарлик жиноятининг ижтимоий профилактикасининг объектлари:
–
фирибгарлик жиноятини содир
этган шахслар;
–
фирибгарлик жиноятини содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар;
–
фирибгарликдан жабрланганлар;
–
фирибгарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар;
–
фирибгарлик жиноятини содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни
;
6) Фирибгарлик жинояти ижтимоий профилактикасининг йўналишлари:
муқаддам судланганлар ўртасида ижтимоий профилактика;
аёллар ўртасида ижтимоий профилактика;
ёшлар ўртасида ижтимоий профилактика;
вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий профилактика;
фирибгарлик кўп содир этиладиган жойларда ўтказиладиган ижтимоий
профилактика.
Фирибгарлик жинояти ижтимоий профилактикасининг чора
-
тадбирлари
унинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқади. Қуйидаги чора
-
тадбирларни амалга
ошириш самара беради:
фирибгарликни содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик суҳбат ўтказиш;
суҳбат жараёнида фирибгарлик содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори
бўлган шахсларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш;
фирибгарлик
содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли чоралар
дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фирибгарликдан жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан
профилактик суҳбат ўтказиш;
суҳбат жараёнида фирибгарликдан жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли
юқори бўлган шахсларни ижтимоий муаммоларини аниқлаш;
фирибгарликдан жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш
бўйича манзилли
чораларни дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фирибгарлик жинояти содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни аниқлаш;
фирибгарлик жиноятини содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни бартараф этиш бўйича манзилли чора
-
тадбирларни ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш.
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда Фирибгарликнинг ижтимоий
профилактикаси бошқа турдаги профилактикалардан бир нечта жиҳатдан фарқ
қилади. Асосий фарқлар шундан иборат:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
265
Фирибгарликнинг ижтимоий
профилактикаси, асосан, ижтимоий муҳит ва
одамларнинг ўзгаришига қаратилган. Бу профилактика тури, шахсларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий
шароитларини,
билим
даражасини
ва
маънавий
қадриятларини
яхшилашга ундайди. Масалан, таълимнинг сифати, ишсизлик,
турмуш даражаси паст бўлган жойларда фирибгарлик ҳолатлари кўп учраши
мумкин, шунинг учун профилактика ушбу омиллар қарши қаратилиши керак.
Фирибгарликка қарши профилактика фақат давлат органлари ёки ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар билан чекланиб қолмай, жамоат ташкилотлари,
таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқаларнинг ҳам
иштирокини ўз ичига олади. Бунинг ортида одамлар орасида фирибгарликка
нисбатан негатив муносабат шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини
ошириш мақсади турибди.
Ижтимоий профилактика фирибгарликнинг олдини олишда одамларнинг
ахлоқий саводхонлигини ва маънавий қадриятларини шакллантиришга эътибор
қаратади. Бу, айниқса, ёшларнинг ахлоқий ғоялари ва ҳуқуқий саводхонлигини
оширишда муҳимдир.
Ижтимоий профилактиканинг яна бир
хусусияти шундаки, у жамият
аъзоларининг ўз қарори ва ҳаракатларига бўлган масъулиятини кучайтиришга
қаратилган. Фирибгарликка қарши профилактика жамиятнинг ҳар бир
аъзосининг аниқ хулқ
-
атворга, фирибгарликнинг оқибатлари ҳақида тушунчага
эга бўлишини талаб қилади.
Фирибгарликнинг
ижтимоий
профилактикаси
ўзининг
жамиятга
йўналтирилганлиги, ахлоқий тарбия ва ижтимоий шарт
-
шароитларни яхшилашга
қаратилганлиги
билан бошқа профилактика турларидан фарқ қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисидаги Қонунига янги таҳрирдаги ижтимоий профилактик тушунчаси,
амалга ошириш асослари ва чора
-
тадбирларини белгилаб берувчи қуйидаги
нормаларни киритиш тавсия этилади:
1) 451-
модда
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
451-
модда. Ижтимоий
профилактика тушунчаси
Ваколатли субъектларнинг ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш
мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори
бўлган шахсларнинг ижтимоий
-
маиший муаммоларини манзилли ҳал этишга
қаратилган
якка тартибдаги ташкилий, ҳуқуқий, психологик, тиббий ва иқтисодий
ёрдам кўрсатиш чоралари мажмуидир.
Ижтимоий профилактикани амалга ошириш учун ижтимоий муаммолар
ҳамда
уларни бартараф этиш зарурати асос бўлади.
1) 452-
модда
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
452-
модда. Ижтимоий профилактика чора
-
тадбирлари
ҳуқуқбузарликнинг
содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик суҳбат ўтказиш;
суҳбат жараёнида ҳуқуқбузарликнинг содир этган ва содир этиш эҳтимоли
юқори бўлган шахсларни ижтимоий муаммоларини аниқлаш;
ҳуқуқбузарликнинг
содир этган ва содир этиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни ижтимоий муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли чораларни
дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2025) / ISSN 2181-1415
266
ҳуқуқбузарликдан
жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик суҳбат ўтказиш;
суҳбат жараёнида ҳуқуқбузарликдан жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли
юқори бўлган шахсларни ижтимоий муаммоларини аниқлаш;
ҳуқуқбузарликдан
жабрланган ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларни ижтимоий муаммоларини бартараф этиш бўйича манзилли чораларни
дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳуқуқбузарлик
жиноятини содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни аниқлаш;
ҳуқуқбузарлик
жиноятини содир этилишини ва ундан жабрланишни тақозо
этувчи омилларни бартараф этиш бўйича манзилли чора
-
тадбирларни ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур модда ижтимоий профилактикани жамиятга
манзилли ва комплекс ёндашув орқали амалга оширишга қаратилган, бу эса
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган муҳим қадам ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Хўжақулов С.Б. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қонун
ҳужжатлари: илмий
-
амалий таҳлил // ЎзР ИИВ Академиясининг ахборотномаси. –
2015.
–
№ 4. –
Б. 35.
2. Сақитулов Қ.А., Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликларнинг
виктимлогик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш. ю.ф.б.ф.д.
дисс. 2020 й. –Б. 240.
3. Муродов А.Ш. Маиший зўравонлик боғлиқ жиноятларнинг олдини олишни
такомиллаштириш. . ю.ф.б.ф.д. дисс. 2019 й. –Б. 222.
4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Прокуратуранинг 2023 йил 30 март
кунидаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жамоат
хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Қўшма
қарори
5. Чумичкин А.С. Виктимологическая профилактика преступлений,
совершаемых в отношении сотрудников органов внутренних дел // дис.
канд.юрид.наук. –
ЕЛЕЦ., 2019. –
С.134.
6. Саитқулов Қ.А. Фирибгарлик жиноятининг сабаб ва шароитлари, усуллари
ҳамда
виктимологик профилактикасига оид айрим масалалар// Ҳуқуқий
тадқиқотлар
журнали
//
[Электрон
манба].
Кириш
тартиби:
http://dx.doi.org/10.26739/2181-9130-2019-7-
4 (мурожаат санаси: 20.03.2020).
7. Майоров А.В. Международный опыт защиты жертв преступлений //
Наука
ЮУрГУ: материалы 66
-
й научной конференции Секции социально
-
гуманитарных
наук.//
[Электронный
ресурс].
Режим
доступа:
https://dspace.susu.ru/xmlui/bitstream/handle/0001.74/3940/2.pdf?sequence=1(дата
обращения: 18.03.2020).; Абдуллаходжаев Г.Т. Предупреждение краж и
мошеничества: виктимологические аспекты: дис. ... канд. юрид. наук –
Т., 2004. –
С.
118.
