Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Changes in the spiritual and enlightened life of the villages of
the Ferghana valley under Russian colonialism
Feruza ISAKOVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 15 November 2021
Available online
25 December 2021
This article describes the history of the development of
spiritual and educational life in the villages of the Fergana Valley,
during the period of Russian colonialism. Namely, the formation
of the education system: traditional, religious and Russian-native
schools. It also describes the process of establishing control over
national education by the colonialists and the policy of
Russification.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
school,
madrasah,
cemetery,
administration,
politics,
people,
enlightenment,
education,
upbringing,
mosque,
foundation,
property,
cell,
village,
colony,
Russification,
faith,
marriage,
religion.
1
Senior lecturer at the Department of
“World History” of Andijan State University, Doctor of Philosophy in History
(PhD). Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
2
Россия мустамлакачилиги даврида Фарғона водийси
қишлоқларининг маънавий
-
маърифий ҳаётидаги ўзгаришлар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мактаб,
мадраса,
қорихона
,
маъмурият,
сиёсат,
халқ,
маърифат,
таълим,
тарбия,
масжид,
вақф,
мулк,
ҳужра
,
қишлоқ
,
мустамлака,
руслаштириш,
эътиқод,
турмуш,
дин.
Ушбу мақолада рус мустамлакачилиги даврида Фарғона
водийси қишлоқларида маънавий
-
маърифий ҳаётнинг
ривожланиш тарихи ёритилган. Таълим тизимининг шакл
-
ланиши: анъанавий, диний ва рус
-
тузем мактаблари
ҳақида
маълумот берилган.
Унда мустамлакачилар томонидан
миллий таълим устидан назорат ўрнатиш, руслаштириш
сиёсатини юритиш жараёни ҳам баён этилган.
Изменения в духовно
-
просветительское жизни деревней
Ферганской долины в условиях Российского колониализма
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
школа,
медресе,
корихона,
администрация,
политика,
народ,
просвещение,
образование,
воспитание,
мечеть,
вакуф,
собственность,
хужра,
кишлак,
колонизация,
русификация,
вера,
быт,
религия.
В данной статье, описывается, история развития
духовно
-
просветительской жизни в кишлаках Ферганской
долины, в период Российского колониализма. А именно,
формирование системы образования: традиционных,
религиозных и русско
-
туземных школ. Также описывается
процесс установления контроля над национальным
просвещением со стороны колонизаторов и проведения
политики русификации.
Россия империяси Туркистонни забт этар экан, энг аввало, ўлкадаги
анъанавий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига эътибор қаратди.
Бунинг бир қатор сабаблари бўлиб, биринчидан, анъанавий таълим тизимини
йўқотиш орқали маҳаллий уламо ва зодагонлар мавқеини пасайтириш, уларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
3
иқтисодий асосдан маҳрум этиш, иккинчидан, ўлкада мустамлака тартибларига
жавоб берувчи таълим тизимини жорий этиш, учинчидан, шу йўл орқали
руслаштириш сиёсатини амалга ошириш кўзда тутилган эди [1]. Шубҳасиз,
маҳаллий аҳоли эътиқоди, турмуш тарзидаги ислом аҳкомларига тегишли зарба
беришни ҳам шу йўл орқали амалга ошириш мумкин эди.
Мустамлака тартиби ўрнатилганидан сўнг ҳеч қанча ўтмай
,
маънавий
-
маърифий ҳаётда катта ўрин эгаллаган қозикалон, шайхулислом, раис, мутавалли
лавозимлари тугатилди [2].
Империя ҳукумати учун маънавий ҳаётнинг таянчи бўлиш миллий маориф
устидан аввал назорат, кейин ўз измига ўтказиш, охир
-
оқибатда,
руслаштириш
сиёсатини жорий этиш муҳим аҳамият касб этар эди. Шу боисдан ҳам ўлканинг
биринчи генерал
-
губернатори К.П.
фон
Кауфман [3] (1867–
1882),
аввало,
диний
урф
-
одат, маросимларга аралашмаслик ҳамда миллий маорифга нисбатан руслаш
-
тириш сиёсатини қўллаб
-
қувватлади [4]. Бу борада мусулмон мактаб ва мадраса
-
ларининг аҳамиятини пасайтириш масаласига урғу берилди.
1870-
йилда мусулмон халқларига таълим бериш чора
-
тадбирлари тўғрисида
қонун қабул қилинди [5]. Унда бутун империядаги мусулмон халқларига таълим
бериш моҳияти мустамлака метрополия манфаатларига бўйсундирилиши белгилаб
қўйилди. 1873
-
йилда генерал
-
губернатор К.П.фон Кауфман “Туркистон ўлкасида
халқ таълими ва ўқув ишларини ташкил этиш режаси”ни тақдим қилди. Унга
мувофиқ, диний
мактаблар фаолиятига қарама
-
қарши тарзда маҳаллий аҳоли
болалари учун рус
-
тузем мактабларини очиш белгилаб қўйилди [6]. Империя
маъмуриятининг фикрига кўра, фақат шундай мактабларгина маҳаллий аҳолини
руслаштириш жараёнига кўмаклашиши мумкин эди. Россия императорининг
1875-
йил 17
-
майдаги қарорига кўра, Туркистон ўқув юртлари бошқармаси ва ўқув
юртлари бош инспектори лавозими таъсис этилди [7]. Ушбу бошқарма ваколатига
рус мактаблари билан бир қаторда, маҳаллий мактаблар (мактаб, мадраса,
қорихоналар) устидан ҳам назорат олиб бориш ҳуқуқи берилди.
Россия империяси мустамлака маъмурияти мактаб, мадрасаларининг
иқтисодий асоси бўлган вақф мулкларини чеклаш, охир
-
оқибатда, уларга чек қўйиш
сиёсатини ҳам олиб борди. XIX асрнинг 90
-
йиллари бошларида вақф ерларини
текшириш бошланди. Оқибатда, турли баҳоналар билан кўплаб вақф ерлари тортиб
олинди. Қатор мадраса ва қорихоналар вақфлари, “мутаваллилар вақф ҳужжат
-
ларини вақтида кўрсатишмади”, деган баҳона билан тан олинмади [8].
Мустамлака маъмуриятининг Туркистон ўлкасидаги маданий
-
маърифий
соҳадаги сиёсати Фарғона вилоятида ҳам ўз аксини топди. Хусусан, “Ал
-
Ислоҳ”
журналида халқ таълимининг мавжуд ҳолатига танқидий қарашлар асосида халқ
-
нинг маърифатсизлигини ислоҳ қилишга эътибор қаратилди. Таълим
-
тарбияга
доир чиқишларда мактаб ва мадрасаларнинг аҳволи, уларнинг замон талабларига
жавоб бермай қолгани, ўқув дастурлари, молиявий аҳволи, ўқитиш савияси, тил
-
имло бирлиги билан боғлиқ масалаларга кенг эътибор берилди [9].
Одатда, мактаблар масжид қошида, баъзан хусусий уйларда фаолият
кўрсатган. Масжид қошидаги мактабда исломий ёки бошқа бир руҳоний, мулла
ўқитувчилик лавозимини ўтаган. Вақф
даромади мактабнинг моддий базаси
ҳисобланган. Вақф мулки бор мактабларда ўқитувчининг маоши, мактаб биносини
таъмирлаш ишлари вақф даромади ҳисобидан амалга оширилган. Масжид
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
4
қошидаги
мактабда имом масжид вақфи даромадидан ҳақ олиб, болаларни бепул
ўқитган. Ота
-
оналар имкониятларига қараб ўқитувчига совға
-
салом берганлар.
Одатда, ҳақ тўлашнинг қатъий белгиланган тартиби бўлмаган. Хусусий мактаб
-
ларда ҳақ тўлаш келишув асосида амалга оширилган [10]. Вақф даромадидан,
маҳалла жамоаси, тадбиркорлар эҳсонидан
мактаб ўқитувчисига маош берилган.
Мактабда аввал “Калимаи Шаҳодат” ёд олдирилиб, кейин араб алифбосини ёдлашга
ўтилган. Дастлабки қўлланма Қуръоннинг еттидан бири ҳисобланган “Ҳафтияк”,
сўнгра форс тилидаги “Чор китоб” ёд олдирилган. Шундан сўнгина ёзиш ўргатилган
[11].
Мактаб ўқув дастуридаги дарсликларнинг асосий қисми ислом дини асос
-
ларини ўргатишга ва ахлоқий тарбия беришга қаратилган китоблар бўлган.
Шунингдек, мактабларда одоб
-
ахлоқ, маънавий тарбияга ҳам катта эътибор
берилган. Ўқувчилар бадиий асарлар,
жумладан, Сўфи Оллоёр, Хўжа Ҳофиз,
Муҳаммад Фузулий, Алишер Навоий, Абдулқодир Бедил асарларини ҳам ўқиганлар.
Мадрасаларнинг мавқеи ва фарқи вақф мулкининг миқдори, даромади ҳамда
ҳужраларнинг сони билан ҳам белгиланган. Мадрасаларнинг 4 та тоифаси
қуйидагича бўлган: йирик мадрасалар –
талабалар сони 150–1000 нафаргача, мудар
-
рислар –
5 нафардан 10 нафаргача; ўрта мадрасалар –
талабалар сони 50 нафардан
150 нафаргача, мударрислар 2
-
4 нафар киши; кичик мадрасалар
,
асосан, қишлоқ
мадрасалари бўлиб, талаба ва мударрислари кам бўлган. Масжид
-
мадрасаларнинг
эса алоҳида биноси ва вақфи бўлмаган, талабалар сони 10 нафардан 30 нафаргача
бўлган. Уларда битта мударрис имомликни қўшиб олиб борган. Таъкидлаш жоизки,
аксарият нуфузли йирик мадрасалар шаҳарларда жойлашган [12].
Фарғона вилоятида таълим тизимининг қуйи босқичини мактаб таълими
ташкил этган. 1880
-
йил 14
-
февралда Туркистон генерал
-
губернатори К.П.
фон
Кауфман [13] вилоят ҳарбий губернаторларига, жумладан, Фарғона вилояти ҳарбий
губернаторига ҳам махсус фармойиш юбориб, уезд бошлиқларидан ҳар йили
биринчи январга қадар ўлка ўқув юртлари бошқармасига шаҳар ва уезддаги
мусулмон мактаб, қорихона, мадрасалари тўғрисида тегишли маълумот жўнатиб
туришни талаб қилган [14].
Одатда, қишлоқ мактабларида бир нафар ўқитувчи бўлиб, ўқувчилар сони
4-
5 дан 20 нафаргача бўлган. Масалан, Қўқон шаҳри атрофидаги Қипчоқ волости
-
нинг Қияли, Турк, Тантиқ қишлоқларидаги мактабларда
4 нафар бола ўқиган бўлса,
Қум, Тумор қишлоқларидаги мактабларда 5, Шўр, Абдусамат қишлоқлари
мактаб
-
ларида 6, Капа қишлоқ мактабида 7, Катта Каламуш қишлоғидаги мактабда 8, Яшик,
Бойвачча қишлоқларидаги мактабларнинг ҳар бирида 10 нафардан бола ўқиган
[15]. Ултарма волостининг Жўйрак қишлоғидаги мактабда 13, Қўштегирмон қиш
-
лоғида эса 30 нафар ўқувчи ўқиган. Худди шундай ҳолат Риштон волостининг
Риштон ва Тўда қишлоқларида ҳам кузатилган [16]. Исфара волостидаги баъзи
қишлоқларда эса 40 нафар ўқувчи ўқийдиган мактаблар ҳам бўлган [17]. Қишлоқ
шароитидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ким имкониятига қараб тўловни амалга
оширган. Масжидлар қошидаги кўпгина мактаблар вақф даромадидан ҳақ
олганлари учун мактабдан ҳақ олмаганлар. Масалан, Янгиқўрғон волостининг Тол,
Шейхон, Хонобод, Бардон қишлоқларидаги мактабларда ўқитувчи имом бўлган ва у
ота
-
оналардан ҳақ
олмасдан, болаларни бепул ўқитган [18]. Вақф мулкига эга
бўлган мактабларнинг моддий шароити вақфи бўлмаган мактабларникидан анча
яхши бўлган. Бироқ Қўқон уездидаги 260 та мактабдан фақат 73 та мактабда вақф
мулклари бўлган, холос [19].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
5
Бошқа уездлардан фарқли равишда, Марғилон уезди мактаблари ҳақидаги
маълумотлар унчалик кўп эмас. Лекин архив материалларига таянган ҳолда шуни
таъкидлаш жоизки, Марғилон уезди бошлиғининг
1890-
йил 7
-
мартда Фарғона
вилояти ҳарбий губернаторига юборган ахборотида 1888
-
йил уездда жами 42 та
мадраса ва 297 та мактаб фаолият юритилгани
қайд
этилади [20]. Уезддаги мактаб
-
ларнинг аксарияти хонлик даврида очилган. XIX
аср охири –
XX аср бошларида
уездда янги мактаблар кам ташкил этилган. Марғилон уезди қишлоқ мактаблари
ҳолати шаҳарникига қараганда унчалик қониқарли бўлмаган, уларнинг моддий
таъминоти етарли даражада эмас эди. Масалан, мавжуд 208 та қишлоқ
мактабларининг фақат
3 фоизининг
вақф мулки бўлган, холос.
Ўлкада чор маъмурларининг мусулмон мактабларига нисбатан “аралаш
-
маслик” сиёсати туфайли уларнинг сони камайиб борган. 1875
-
йили уездда 428 та
мусулмон мактаби бўлиб, уларда 6756 ўқувчи ўқиган бўлса, 1898
-
йилга келиб
,
мактаблар сони 431 та бўлиб, улардаги талабалар сони 4121 киши бўлган.
1904-
йилга тегишли расмий маълумотларда Андижон уездида жами 28 та мадраса
ва 316 мактаб бўлганлиги қайд этилади [21]. Уезднинг анъанавий диний
мактаблари орасида вақф мулкига эга бўлганлари жуда кам эди. Бундай мактаблар,
асосан, масжидлар қошида фаолият кўрсатган. Архив ҳужжатларида Андижон
уездидаги 5 та мактабда вақф мулки мавжудлиги кўрсатилган [22]. Ҳудуддаги
баъзи бадавлат шахслар турли ер участкаларини сотиб олиб, уни вақфга тақдим
этганликлари ёки ўз ҳисобларидан мактаб биноси қуриб берганликлари тўғрисида
ҳам маълумотлар мавжуд. Масалан, Домулла Салим Бобо Охунд Қорамулла деган
жойдаги ўз тегирмонини вақфга топширган, Абилбой мурод Сўфи Ҳолибеков эса
Далварзин қишлоғидаги 1,5 таноб ерни мактабга расмийлаштириб берган [24].
Фарғона водийсидаги қишлоқ мадрасалари ҳолати
ҳақида
шуни қайд этиш
лозимки, Қўқон хонлигида мадрасалар, одатда, шаҳарлар ҳудудида қурилганлигига
қарамай, аҳолининг илм
-
маърифатга иштиёқи кучлилиги сабабли қишлоқ
ҳудудларида ҳам мадрасалар барпо этилган. Кўп ҳолларда мадрасага вақф мулклари
ҳам айнан қишлоқ ҳудудларида
бўлган. XIX асрнинг 90
-
йилларига оид маълумот
-
ларга кўра, Қўқон уездида жами 43 та мадраса бўлиб, улардан 9 таси қишлоқларда
жойлашган [25].
Наманган уездида 1889
-
йил 42 та мадраса, 40 та қорихона, 296 та мактаб
мавжуд бўлган [26]. Лекин қишлоқ
мадрасаларининг сони алоҳида берилмаган.
Шунга қарамай, XVI асрда Чодакда ташкил этилган мадраса, Тўрақўрғондаги
мадраса, Косон қишлоғида 1829
-
йили Хўжа Маҳаммад Розиқбой томонидан қурил
-
ган мадраса, Чумбош қишлоғидаги мадраса ва бошқалар қишлоқ мадрасалари экани
маълум [27].
XIX аср охирларига оид маълумотларда мадрасалар ҳолати, ўқувчилар сони
ҳақида тўлиқ маълумотлар учрамай, айрим қишлоқ мадрасалари ҳақида умумий
маълумот келтирилган, холос. Наманган қишлоқ мадрасалари бошқа ҳудуд
мадрасаларига қараганда анча кичик, вақф мулклари ҳам кўп бўлмаган. Ўш уездида
эса юқорида таъкидланганидек, таълим даргоҳларининг сони бошқа ерларга
нисбатан кам бўлган. 1887
-
йил уездда жами 13 та
мадраса мавжуд бўлиб, уларнинг
4 таси қишлоқ мадрасалари эди [28]. Булар орасида бадавлат шахс бўлмиш
Пиратбой Холмуродов томонидан 1856
-
йилда қурилган Пиратбой мадрасаси анча
машҳур, йирик мадраса эди. 1891
-
йилда мазкур мадрасада 2 нафар мударрис
ишлаган ва 4 нафар талаба таҳсил олган [29]. Ушбу мадрасанинг каттагина вақф
мулки, улардан оладиган юқори даромади ҳам бўлган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
6
Фарғона водийсида мактаб ва мадрасалар билан бир қаторда қорихона,
далоилхоналар ҳам мавжуд бўлган. 1887
-
йилда вақфномаларнинг Фарғона вилояти
бошқармасига топширган маълумотномасига кўра, Наманган уездида
60 та,
Марғилон уездида
45 та, Андижон уездида
19 та, Ўш уездида
16 та қорихоналар
бўлган. Ўқувчилар қорихонада 4
-
5 йил давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаш
билан машғул бўлганлар [30].
Қорихона
ҳам бошланғич диний таълим мактаби ҳисобланган. Қорихона
-
ларни битирганларга талаб кўп бўлиб, улар масжид, мозор, мақбаралар қошида
хизмат қилганлар. Одатда, қорихоналар шаҳарларда жойлашган, қишлоқ қорихона
-
ларининг сони унчалик кўп бўлмаган. “Далоилхона” деб номланган мактаблар эса
фақат Фарғона вилоятида мавжуд бўлган.
Уларда араб тилидаги “Далоил ул
-
ҳайрот”
китоби ўқитилган. Далоилхоналар ҳам қорихоналар каби махсус бинода жойлаш
-
ган, унда 36 нафар одам ўқиган. 1908
-
йил вилоятда 3 та далоилхона мавжуд бўлиб,
жами 96 нафар киши таҳсил олган [31].
Қишлоқларда
қиз болалар мактаблари
жуда кам бўлиб, юзта ўғил болалар
мактабларига бир ёки иккита қиз болалар мактаби
тўғри келганлиги манбаларда
қайд этилади. Масалан, Балиқчи волостида қизлар мактаблари умуман бўлмаган.
Исфара волостида эса 211 нафар мактаб ёшидаги болалардан 27 нафар ўғил бола ва
2 нафар қизларгина мактабда таҳсил олганлар, холос. Демак, жами ўқувчиларнинг
2,1 фоизини
қиз
болалар ташкил этган [32].
ХIХ асрнинг 90
-
йилларига келиб, ўлкада хотин
-
қизларни оммавий ўқитиш
масаласи кун тартибига қўйилди. Аммо бу масала, биринчи навбатда, мусулмон
руҳонийларининг жуда қаттиқ қаршилигига дуч келди. Улар мусулмон қизлари
-
нинг мактабларга қатнаб ўқишини тақиқладилар. Шунга қарамасдан, аҳолининг
тушунган вакиллари қиз фарзандларини саводли қилиш ниятида гоҳ очиқча, гоҳ
яширин ўқитишга, саводини чиқаришга ҳаракат қилдилар.
Фарғона вилоятида 1908
-
йил 26 446 нафар ўқувчиси бўлган 1 854 та мактаб,
6 913 нафар тингловчиси бўлган отинойи мактаблари фаолият кўрсатди [33].
1914-
йилга келиб эса мактаблар сони 2 586 тага етиб, уларда 41 337 нафар ўқувчи
(улардан 8219 нафари қизлар) таҳсил олган [34].
Таъкидлаш жоизки, XIX аср охирлари –
XX аср бошларига келиб, вилоятда
капиталистик муносабатларнинг ривож топиши, миллий буржуазия қатламининг
юзага келиши, иқтисодий ҳаёт бобидаги
ўзгаришлар, мустамлака тузумининг
тазйиқига қарамай миллий таълим, маориф тармоғининг ўсишига олиб келди.
1916-
йил 1
-
январь ҳолатига кўра, Туркистон ўлкасида жами 7 101 та мактаб
ва 449 та мадраса фаолият кўрсатган, Фарғона вилоятида эса
мактаблар сони
2 460
та, мадрасалар 105 тани ташкил этган. Мактаблар сонининг маълум даражада
камайиши уруш йилларидаги қийинчиликнинг таълим соҳасига таъсири билан ҳам
изоҳланади.
Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, XIX аср охири –
XX аср бошларида Россия
империясининг мустамлакачилик тизими ўрнатилгач, Фарғона водийси қишлоқ
-
ларининг анъанавий таълим тизими –
мактаблар, мадрасалар, шунингдек,
қорихона кабилар, асосан, сақлаб қолинди. Гарчи таълим тизими мустамлака
маъмурияти назорати остида бўлса
-
да, қишлоқ шароитида анъанавий таълимда
жуда катта ўзгаришларга учрамади. Аньанавий мактаблар фаолияти чекланишига
қарамай, уларнинг сони йилдан
-
йилга ўсиб борди. Чунки мактаб ва мадрасалар
маҳаллий аҳоли ҳаётида асрлар давомида мухим ўрин эгаллаб келган бўлиб,
уларнинг диний билимларининг
шаклланишига хисса қўшган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
7
Шу боисдан империя ҳукумати ва унинг маьмурлари мазкур таълим
муассасаларини йўқ қилишга доир мустамлакачилик сиёсатини амалга оширди.
Йирик қишлоқлар, шунингдек, шаҳарлар яқинидаги қишлоқларда ушбу таълим
даргоҳлари ўз фаолиятини олиб борди. Бунда вақф мулклари, тараққийпарвар
маҳаллий тадбиркор ва бойларнинг моддий кўмаги катта аҳамиятга эга бўлди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Шамсутдинов
Р., Расулов
Б. Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи
(XIX аср охири –
XX аср бошлари). –
Андижон, 1995. –
Б. 20.
Савицкий
А.П. Некоторые данные об исламских учреждениях и политика царских
властей в Туркестане // Труды САГУ. –
Ташкент, 1956. –
№ 6. –
С.
12.
2.
К.П.
фон
Кауфман
(1867–
1882)
–
Туркистон
генерал
-
губернатори,
Туркистон ҳарбий округи қўшинлари қўмондони
.
3.
Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари: чоризм ва совет мустамлакачилиги
даврида Ўзбекистон миллий бойликларининг ўзлаштирилиши. –
Тошкент: Шарқ,
2001.
–
Б.
28.
4.
“Россияда яшовчи чет элликларнинг таълим олиш бўйича чора
-
тадбирлар
тўғрисидаги қоидалар”, 1870 йил 26 март.
5.
Бендриков
К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане
1865-1924.
–
Москва: Изд
-
во. Акад. пед. наук РСФСР,
1960.
–
С.
60.
6.
Пален
К.К. Отчет по ревизии учебного дела Туркестанского края. –
Санк
-
Петербург: Сенатская типография, 1910. –
С
.2.
7.
Шамсутдинов
Р., Расулов
Б. Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи
(XIX аср охири –
XX аср бошлари).
–
Б.
26.
8.
Пардаев
Қ.У. Миллий уйғониш даври манбаларида адабий ва публицистик
муаммолар талқини (“Ал
-
Ислоҳ”
журнали материаллари асосида). Филология
фанлари номзоди диссертацияси. –
Тошкент, 2008. –
Б.30.
9.
Алимов
И. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. –
Тошкент: Фан,
2017.
–
Б.
89.
10.
Қодиров
Н.Н. Туркистон ўлкасидаги рус таълим муассасалари тарихи
(1867-
1917 йй.).
–
Тошкент: Fan va texnologiya, 2014. –
Б.15.
11.
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р
-34-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 1758
-
иш,
90-
варақ.
12.
Константин Петрович Кауфман [1818.19.2(2.3) –
1882.4.5, Тошкент]
Губаева С.С. Население Ферганской долины в конце XIX –
в начале XX века
(Этнокультурное процессы). –
Ташкент: Фан, 1991. Туркистонни босиб олиш
мақсадида Россия уюштирган ҳарбий юришларнинг раҳбари, Туркистон генерал
-
губернатори (1867
-82).
13.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12206
-
иш, 15
-16-
варақлар.
14.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12554
-
иш, 14
-
варақ.
15.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12554
-
иш, 17
-
варақ.
16.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12554
-
иш, 20
-
варақ.
17.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12554
-
иш, 21
-22-
варақлар.
18.
Алимов И. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. –
Тошкент: Фан,
2017.
–
Б.
82.
19.
Алимов И. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. –
Б.
12
–
15.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
2
№
6 (2021) / ISSN 2181-1415
8
20.
Обзор Ферганской области за 1904 год. –
Новый Маргелан, 1905. –
С.
135.
21.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 33275
-
иш, 5
-7-
варақлар.
22.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 34188
-
иш, 11
-
варақ.
23.
Ўз МА, И
-47-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 328
-
иш, 62
-64-
варақлар. Ушбу мадраса
-
ларда жами 2478 нафар талаба ўқиб, уларга 111 та мударрис сабоқ берган.
24.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12554
-
иш, 1
-
варақ.
25.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 12206
-
иш,145
-160-
варақлар.
26.
Алимов И. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. –
Тошкент: Фан,
2017.
–
Б.265. Мавжуд қишлоқ мадрасалари қуйидагилар бўлган: Алимайдон
қишлоғидаги Мулла Мулла Турсунмуҳаммад мадрасаси, Булоқбоши қишлоғидаги
Пиратбой Тўра мадрасаси; Бўри қишлоғидаги Имом ота мозори мадрасаси ва шу
қишлоқдаги Домулла Раҳимқул мадрасаси.
27.
Ўз МА, И
-19-
жамғарма, 1
-
рўйхат, 34969
-
иш, 22
-
варақ.
28.
Алимов И. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. –
Тошкент: Фан,
2017.
–
Б.293.
29.
Шамсутдинов Р., Расулов Б. Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи (XIX
аср охири –
XX аср бошлари). –
Андижон, 1995. –
Б.88; Сборник материалов по
мусульманству. –
Санк
-
Петербург, 1899. –
С.41. Қорихоналар сони бўйича 1875 йили
235 тани, 1908 йилда 373 тани ташкил этган.
30.
Современный кишлак Средней Азии (Социально
-
экономический очерк)
.
Выпуск VI. Исфаринская волость. –
Ташкент:
Ср.
-
Аз. бюро ЦК ВКП(б)
, 1927.
–
С.
12.
31.
Ўз МА, И
-1-
жамғарма, 18
-
рўйхат, 29
-
иш, 578
-
варақ.
32.
Ўз МА, Р
-94-
жамғарма, 5
-
рўйхат, 88
-
иш, 64
-
варақ.
33.
Бендриков
К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане
(1865-
1924 гг). –
Москва: Академ. пед.наук РСФСР, 1960. –
С.
333.
