SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
175
ХАРАЖАТЛАРНИНГ СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ.
Пардаева Шаҳноза Абдинабиевна
DSc, доцент
Тошкент давлат иқтисодиëт университети
Ўроқова Чарос Чори қизи
талаба
https://doi.org/10.5281/zenodo.15599665
Тадқиқотнинг ушбу мавзуси доирасида олиб борилган илмий
тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, харажатларнинг бухгалтерия
ҳисоби учун уни ҳисобга олиш усуллари моҳияти ривожланган хорижий
мамлакатлар каби мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томнидан ҳам кенг
ёритилган. Шунингдек, харажатларнинг турли мақсадлар учун
таснифланиши ҳам алоҳида йўналиш сифатида бир қатор иқтисодчи
олимлар ишларида деярлик бир хил, яъни якдил тарзда ифодаланган.
Масалан, харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби учун таснифланишида
унинг классификация белгилари сони 18 тадан ошган бўлсада, лекин
моҳиятини ёритиш бўйича ёндошувларда якдиллик мавжуд (1-жадвал).
1-жадвал
Харажатларнинг бухгалтерия ҳисобида турли мақсадлар учун
таснифланиши
Т.р Таснифланиш белгилари Таснифланиши
1
Ишлаб чиқарилаётган
(бажарилган иш,
кўрсатилган хизмат)
маҳсулот таннархига
киритилишига қараб
Тўғри
Эгри
2
Ишлаб чиқариш
жараёнидаги иштирокига
қараб
Асосий
Устама
3
Ишлаб чиқилган тайёр
маҳсулот ҳажмига нисбатан
Тугалланган
харажатлар
Тугалланмаган
харажатлар
4
Иқтисодий моҳиятига
(унсурларига) қараб
Бир хил моддали Кўп моддали (бир
нача оддалар
мажмуасидан
иборат)
5
Ишлаб чиқарилаётган
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
176
(бажарилган иш,
кўрсатилган хизмат)
маҳсулот таннархини
ҳисоблашдаги усулига қараб
Бевосита
Билвосита
6
Йўналишига қараб
Ишлаб чиқариш
харажатлари
Ноишлаб чиқариш
харажатлари
7
Ишлаб чиқариш ҳажмига
нисбатан
Шартли-
ўзгарувчан
харажатлар
Шартли-доимий
харажатлар
Иқтисодчи олимларимиз ҳамда амалиётчиларимиз томонидан
харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби учун таснифланишининг юқорида
жадвал кўринишидаги берилиши харажатларнинг бошқарув ҳисобини,
шунингдек хўжалик юритувчи субъектларда унинг стратегик бошқарув
ҳисобини ташкил қилиш ҳамда юритиш учун ҳам жуда қулай келади.
Айниқса, харажатларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан
шартли-ўзгарувчан, шартли-доимий ҳамда ярим ўзгарувчан турларга
бўлиниши харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш
ва юритишда ҳамда унинг пировард мақсади сифатида - самарали
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун кўп вариантли ечимларни
таклиф қилиш имкониятини яратиб беради.
Харажатларнинг бошқарув ҳисобини унинг таснифи белгилари
орасидан шартли-ўзгарувчан, шартли-доимий ҳамда ярим ўзгарувчан
турлари асосида ташкил қилиш ҳамда юритиш масалалари бир қатор
мамлакатимиз иқтисодчи олимлари, хусусан А.Пардаев, З.Пардаева, У
Костаев, И.Каримов, О.Собиров, ишларида батафсил тарзда ўзининг
ижобий ечимини топган. Ана шу қайд қилинган иқтисодчи олимларимиз
ишларида бошқарув ҳисобини шартли-ўзгарувчан, шартли-доимий ҳамда
ярим ўзгарувчан харажат турлари асосида ташкил қилиш ҳамда юритиш
масалалари, унинг ишлаш механизми, самарали бошқарув қарорларини
қабул қилиш учун кўп вариантли ечимларни шакллантириш моделлари,
четланишларни таҳлил қилиш усуллари таклиф этилган. Буларнинг
барчаси хўжалик юритувчи субъектларда харажатларнинг стратегик
бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш учун ҳам тўлиқ тарзда
маъқул ҳисобланади ва ўзининг самарасини беради, деб ҳисоблаймиз.
Шу билан бир қаторда харажатларнинг стратегик бошқарув
ҳисобининг айнан ўзига хос жиҳатлари, шунингдек уларни ҳисобга олиш
усулларига ўтишдан олдин яна бир муҳим масала – харажат
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
177
элементларининг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш мақсадида
ўзаро алоқалари ҳамда боғлиқлигига ойдинлик киритишни, мақсадга
мувофиқ, деб ҳисобладик. Харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил
қилиш ва юритиш борасида нафақат хорижлик иқтисодчи олимлар,
балким мамлакатимиз олимларининг назаий таълимотлари ҳамда
амалиётда бир хил ёндашув мавжуд (1-расм).
Харажат элементларининг 1-расмдаги шаклда ифодаланиши уларни
ҳисобга олиш, умумлаштириш, назорат қилиш, таҳлил қилиш билан бир
қаторда хўжалик юритувчи субъектларда харажатларнинг стратегик
бошқарув ҳисобини ҳам ташкил қилиш ва самарали тарзда юритиш
имкониятини беради. Бу жуда муҳим омил бўлиб – хўжалик юритувчи
субъектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил
қилиш жараёнини бошлашдан олдин, шу тариқа масалага ёндошувни
шакллантиришни тавсия қиламиз.
1-расм. Маҳсулот харажатлари элементларининг ўзаро боғлиқлиги
Хўжалик юритувчи субъектларда харажатларнинг стратегик бошқарув
ҳисобини ташкил қилишдаги яна бир муҳим масала – унда
фойдаланиладиган усуллардир.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
178
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Пардаева Ш.А. Хўжалик субъектларида молиявий натижаларнинг
стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш. “Халқаро молия ва
ҳисоб” илмий-электрон журнал. www.interfinance.uz, №3, 2021 йил, июн.
2.
Pardaeva Sh.A. Improving strategic management accounting of financial
results in business entities. European Journal of Research Development and
Sustainability (EJRDS). Impact Factor 7.455. Volume 3, issue 9 September 2022.
www.scholarzest.com.
3.
Pardaeva Sh.A. Integrated artificial intelligence and predictive
maintenance of electric vehicle components with optical and quantum
enhancements.
Optical
and
Quantum
Electronics
Journal.
http://dx.doi.org/10.1007/s11082-023-05135-7. July 2023.
4.
P. Srinivasa Rao, Syed Irfan Yaqoob, Mohammed Altaf Ahmed, Pardaeva
Shakhnoza Abdinabievna, Syed Mufassir Yaseen & Mahendran Arumugam.
Integrated artificial intelligence and predictive maintenance of electric vehicle
components with optical and quantum enhancements. “Optical and Quantum
Electronics” journal. http://dx.doi.org/10.1007/s11082-023-05135-7. 18 July
2023.