SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
71
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ БЕВОСИТА
АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ВА МУАССАСАЛАРНИНГ
ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”
кафдераси ўқитувчиси,
Исомиддинов Абдулазиз Ўткир ўгли
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14169936
Аннотацсия
: Мазкур мақолада ҳуқуқбузарлик профилактикасини
амалга оширувчи органлар ва муассасалар ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликнинг аҳамияти ва асосий йўналишлари таҳлил қилинади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда таълим муассасалари,
ижтимоий муассасалар ва жамоат ташкилотларининг роли, мониторинг ва
таҳлил жараёнлари ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар
: Ҳуқуқбузарлик профилактикаси, ҳамкорлик, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар, жамият хавфсизлиги, ҳуқуқий маданият,
жиноятларнинг олдини олиш, ижтимоий реабилитация, маънавий-
ахлоқий тарбия, ёшлар, тиббий ёрдам, психологик ёрдам, мониторинг,
ҳуқуқий ёрдам, жамоат ташкилотлари, ҳуқуқбузарлик сабаблари, ўқув
муассасалари, қонунбузарликлар.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш, ҳуқуқий тартибни
мустаҳкамлаш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш муҳим
аҳамиятга эга.
Ҳамкорлик — бу мақсадларни амалга ошириш учун турли шахслар,
ташкилотлар ёки гуруҳлар ўртасида ўзаро ёрдам, ресурсларни
бирлаштириш ва тажриба алмашиш жараёнидир. Ҳуқуқбузарлик
профилактикаси, жамиятдаги ҳуқуқни бузилишларнинг олдини олиш
мақсадида амалга оширилади.
Бу жараёнда бир нечта давлат органлари ва ташкилотлар ўзаро
ҳамкорлик қилишади.
Ҳуқуқбузарлик профилактикасини
амалга
оширувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлиги – бу жамиятда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар, давлат ва нодавлат муассасалари ўртасидаги самарали ва
мувофиқлаштирилган фаолиятдир. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўгрисида”ги
қонуннинг
9-моддасида
ҳуқуқбузарликлар
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
72
профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар
тизими келтирилган бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
– Ички ишлар органлари;
– Прокуратура органлари;
– Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати
органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги;
– Адлия органлари;
– Давлат божхона хизмати органлари;
– Давлат солиқ хизмати органлари;
– Меҳнат органлари;
– Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим
муассасалари;
– Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни
сақлаш муассасалари;
– Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси органлари;
– Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий
бўлинмалари каби давлат органлари ва муассасалари фаолият кўрсатади.
Ҳуқуқбузарлик профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар
ва
муассасаларнинг
ваколатлари
деганда,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни камайтириш,
жамиятда ҳуқуқий тартибни сақлаш ва ижтимоий хавфсизликни
таъминлашга қаратилган турли орган ва муассасалар томонидан
бажариладиган ҳуқуқий, ташкилий ва амалий фаолиятлар тушунилади.
Ушбу ваколатли органларнинг ҳуқуқбузарлик профилактикасига оид
вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўлган қонуний ҳуқуқий
асосларни ўз ичига олади.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасидаги ваколатларига қуйидагиларни мисол сифатида келтирсак
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлаш ва амалга ошириш;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
73
– мамлакатдаги, айрим минтақалардаги, туманлар ва шаҳарлардаги
криминоген вазиятни ўрганади, мавжуд кучлар ва воситалардан
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишда
фойдаланилиши самарадорлиги таҳлилини амалга ошириш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш;
–
ҳуқуқбузарликларнинг,
уларни
содир
этган
шахслар
ва
ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларнинг ҳисобини юритади, мазкур
маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириш;
– Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонуннинг 35-
моддасида назарда тутилган шахсларни профилактик ҳисобга олишни
амалга ошириш;
– фаолияти тақиқланган ташкилотларга ва диний-экстремистик
йўналишдаги гуруҳларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлайди, уларга
нисбатан чора-тадбирлар кўриш;
– паспорт-виза режимига, фуқаролар ва юридик шахслар томонидан
ўқотар қуролни сақлаш қоидалари ҳамда тартибига риоя қилиниши
устидан назоратни таъминлаш;
– жиноятларни фош этишда ва терговга, судга келишдан бўйин товлаётган
шахслар ҳамда бедарак йўқолган фуқаролар қидирувида иштирок этиш;
– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-
тадбирларини кўриш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилиш каби вазифалар ва бошқа вазифаларни ҳам амалга
оширади.
Прокуратура органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киритилган бўлиб, уларга
қуйидагилар мисол бўлади:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлаш ва амалга ошириш;
–
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисидаги
Ўзбекистон
Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан
назоратни амалга ошириш;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
74
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан солиқ, валютага оид
ҳуқуқбузарликлар,
жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин
қуролини тарқатишни молиялаштириш профилактикасини амалга
оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш,
бартараф этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ижодкорлиги
фаолиятида иштирок этиш;
– аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий
тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи
органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилади ва бошқа вазифларни ҳам амалга ошириб бориши
белгиланган.
Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси соҳасидаги ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлаш ва амалга ошириш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш;
– халқаро жиноий ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш
ва таҳлил қилишни, миллий хавфсизликка улардан келиб чиқувчи таҳдид
даражасини баҳолашни амалга ошириш, тегишли органлар ва
муассасаларга зарур ахборотни тақдим этиш;
– тинчлик ва хавфсизликка қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил
бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилиш каби вазифаларни амалга ошириб боради.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
75
Давлат хавфсизлик хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати
органларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
соҳасидаги
ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига
қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг
ҳисобини юритади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик
қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Миллий
гвардияси
органлари
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида қуйидаги вазифаларни амалга
оширади:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ва
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлаш ва амалга ошириш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан
мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш;
– фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ дориларини олиш ва
рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тартибига фуқаролар
ҳамда юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни
таъминлаш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик
қилиш каби вазифаларни амалга ошириб бориши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари:
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
76
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлаш ва амалга ошириш;
– мамлакатдаги коррупсия ҳолати тизимли таҳлил қилинишини
таъминлайди, шунингдек коррупсияга оид хавф-хатарлар энг юқори
бўлган соҳаларни, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг
сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш;
– давлат харидлари ва буджет маблағларидан, халқаро ташкилотлар ва чет
давлатларнинг
қарзларидан
фойдаланиш,
давлат
активларини
реализатсия қилиш соҳасида коррупсияга қарши назорат тизимининг
самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, уни такомиллаштириш
бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
– фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга
қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш,
коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид
ахборотни тарқатиш, шунингдек коррупсияга қарши курашиш бўйича
ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупсиянинг барча
кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
– вазирликлар ва идораларнинг коррупсиянинг олдини олиш ва унга
қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик
қилиш каби вазифалар юклатилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.
Адлия
органларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
соҳасидаги ваколатларига:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади,
тасдиқлайди ва амалга оширади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий
тарғибот бўйича фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштириб
боради;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
77
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ижодкорлиги
фаолиятида иштирок этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилади.
Давлат божхона хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси соҳасидаги ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир
дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
– божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, божхона
тўловларининг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши
устидан назоратни амалга оширади;
– божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди,
бартараф этади;
– божхона соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини
амалга оширади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилади.
– Давлат божхона хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Давлат
солиқ
хизмати
органларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси соҳасидаги ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни
ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
– солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу
жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва
уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
78
– солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида
тўланиши устидан назоратни амалга оширади;
– солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини
амалга оширади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилиш каби вазифалар белгиланган.
Меҳнат органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги
ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда
амалга оширади;
– аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ишсизларни
ҳисобга олишни ва ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-
тадбирларини амалга оширади;
– меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
амалга
оширади,
шу
жумладан
мазкур
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда
унда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик
қилади.
Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ва таълим
муассасаларининг
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
соҳасидаги
ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– таълим олувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини
босувчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир
дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
– таълим олувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини
босувчи шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
79
сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди,
бартараф этади;
–
таълим
олувчиларда
қонунга
итоаткорлик
хулқ-атворини
шакллантиришга, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари
ва қоидаларини сингдиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда услубларни
ишлаб чиқади ва таълим муассасаларининг иш амалиётига жорий этади;
– таълим олувчилар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил
бўлган шахсларни аниқлайди ҳамда уларга нисбатан ижтимоий
реабилитатсия қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини
кўради;
– таълим олувчиларнинг бандлигини ва бўш вақти мазмунли
ўтказилишини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида ҳаммабоп
спорт сексиялари, техник ва бошқа тўгараклар, клублар ташкил этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилади.
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим
муассасалари ички ишлар органларига:
– ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида;
– одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший
низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар ҳақида;
– таълим олувчи шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар
содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;
– ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида хабар
қилиши шарт.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни
сақлаш муассасаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги
ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
–
фуқаролар
соғлиғини
сақлаш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва
амалга оширади;
–
фуқаролар
соғлиғини
сақлаш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
амалга
оширади,
шу
жумладан
мазкур
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
80
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– аҳоли ўртасида санитария-гигийенага оид билимларни тарқатиш бўйича
ишларни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ташкил
этади;
– аҳоли ўртасида мунтазам тиббий текширувларни ташкил этади;
– алкоголизмга, гиёҳвандликка, заҳарвандликка, руҳий касалликларга,
ОИВ инфекциясига, таносил касалликларига ва атрофдагилар учун хавф
солувчи бошқа касалликларга чалинган шахсларни аниқлайди, уларни
ҳисобга
олиш,
текширувдан
ўтказиш,
шунингдек
ижтимоий
реабилитатсия қилиш ва ижтимоий мослаштиришни амалга оширади;
–
ОИВ
инфекцияси,
алкоголизм,
гиёҳвандлик,
заҳарвандлик
тарқалишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни бажариш учун
мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини
оширишни амалга оширади;
– одам савдосидан жабрланганларни белгиланган тартибда ижтимоий
реабилитатсия қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини
кўради;
– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-
тадбирларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасидаги ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
–
табиатни
муҳофаза
қилиш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва
амалга оширади;
–
табиатни
муҳофаза
қилиш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширади, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлайди, бартараф этади;
– табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган
шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини
амалга оширади;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
81
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро
ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа
ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ва унинг
ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги
ваколатлари:
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, шу жумладан
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-
тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
– ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган
сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашда ҳамда бартараф этишда
кўмаклашади;
– ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга
мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган
ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни
(ёшларни) ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш
бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
– ёшлар ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек коррупсияга
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий
тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик
қилади.
– Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий
бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин.
Шунингдек, ушбу давлат органлар ўртасида самарали ва узлуксиз
ҳамкорлик таъминланган бўлиб, унда умумий мақсадлар қамраб олинган,
масалан, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф
этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли ҳуқуқий онги ва
ҳуқуқий маданиятини ошириш каби вазифалар билан уйғунлашганлигини
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
82
кўришимиз мумкин. Ҳар бир давлат органи ва муассасаси ўзининг
функционал вазифаларини бажариш билан бирга, бошқа давлат органлар
билан ахборот алмашиш, ресурслар билан таъминлаш ва муаммоларни
биргаликда ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилади ва фаолият юритади.
Уларга ёрдамчи сифатида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок
этувчи бошқа давлат органлари ва муассасалари ҳам мавжуддир. Улар
сирасига
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар, Ёшлар
ташкилотлари
,
Соғлиқни сақлаш муассасалари
,
Ижтимоий хизматлар
ва реабилитация марказлари
,
Оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорлик
, Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ОАВ билан биргаликда
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардорликни ошириш ва профилактика
тадбирларини ўтказиш бўйича иш олиб боришади.
Тадқиқот ва
мониторинг ташкилотлари
ҳуқуқбузарликларни ўрганиш, статистик
маълумотлар тўплаш ва жамоатчиликка тақдим этиш орқали
профилактика дастурларини янада самарали қилишга ҳисса қўшадилар.