Авторы

  • А.А. Хамидов
    Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захираси катта лейтенант

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sspme.53266

Аннотация

Фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш мақасадида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаларида сўнги йилларда жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, маъмурий, фуқаролик, фуқаролик процессуал, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликларига юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинганлиги ва амалиётга жорий этилганлигини фикримизни тасдиғидир.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

161

ЛАВОЗИМДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРЛОВ
ЧОРАСИНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ-

ҲУҚУҚИЙ ЗАРУРАТИ ҲАҚИДА

А.А.Хамидов

Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захираси

катта лейтенант

https://doi.org/10.5281/zenodo.11098319

Фуқароларимизнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари,

ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини
таъминлаш мақасадида м

амлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаларида сўнги

йилларда жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса,
маъмурий, фуқаролик, фуқаролик процессуал, жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчиликларига юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий хужжатлар

қабул қилинганлиги ва амалиётга жорий

этилганлигини фикримизни

тасдиғидир.

Жиноят содир этилгани ёки уни содир этилишига тайёргарлик

кўрилаётгани тўғрисида хабарни текшириш, жиноятни фош этиш, унинг
сабаб ва оқибатларини ва жиноят содир этган шахсни аниқлаш
демократик ҳуқуқий давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири
ҳисобланади. Жиноят ишини қўзғатиш, терговга қадар текширув,
суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш, шунингдек
ишни судда мазмунан ҳал этиш бир қатор қонуний чора-тадбирларни
амалга оширишни тақозо қилади. Шу жумладан, терговга қадар
текширувни амалга оширувчи шахс, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва
суд шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ мажбурлов
чораларини қўллашига тўғри келади.

Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ, шахс, жамият

ва давлат манфаатларига зарар етказган яъни ҳуқубузарлик ва жиноят
содир этган шахсларга нисбатан давлат томонидан белгиланган таъсир
чоралари тегишли органларнинг мансабдор шахслари томонидан жиноят-
процессуал мажбурлов чоралари қўлланилади. Жиноят-процессуал
мажбурлов

чораларини

қўллашдан

асосий

мақсад

процесс

иштирокчиларининг

зиммасидаги

мажбуриятлар

бажарилишини

таъминлаш, содир этилган жиноятига ўхшаш жиноятларни содир
этилишини олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноят
ишларини юритиш учун тўғри бўлган шароитларни яратишдан иборат.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

162

Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини бирор

даражада чекланиши мажбурлов ҳисобланиб, у ижтимоий таъсир
кўрсатишнинг ўткир ва қатъий воситасидир. Процессуал мажбурлов
инсоннинг эркинлигини чеклаб, унга давлат томонидан таклиф
этилаётган шароитдан бошқа ҳолатларни танлаш имкониятини бермайди.
Шундай бўлса-да, мажбурлов ҳуқуқни тартибга солиш механизмининг
зарурий элементидир. Процессуал мажбурлов - давлатнинг ваколатли
органлари ва мансабдор шахсларининг шахс, жамият ва давлат
манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга бўйсундириш (мажбурлаш)
мақсадида шахсга нисбатан руҳий, моддий ва жисмоний таъсир
ўтказилишидир.

Жиноят-процессуал мажбурлов

деганда, жиноят процессининг

вазифалари самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш, одил судловни
амалга оширишга таҳдид туғдирувчи ноқонуний қилмишларнинг олдини
олиш мақсадида, қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва
белгиланган тартибда ваколатли субъектлар томонидан жиноят
процессининг иштирокчиларига нисбатан қўлланиладиган шахсий,
мулкий ва ташкилий тавсифдаги ҳуқуқий чекловлар кўринишидаги
давлатнинг таъсир чоралари йиғиндиси тушунилади

1

.

Жиноят

процессида

қўлланиладиган

мажбурлов

чоралари

қонуннинг бажарилишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий мажбурлов
чораларининг тури сифатида фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда, шахсга
нисбатан ишонтириш чораси фойда бермаган вақтда қўлланилиши
мумкин. Мажбурлов деярли барча ҳолларда жисмоний куч ишлатишни
эмас, шахснинг ҳохишига қарши, унинг манфаатларига зид равишда
кўриладиган чора-тадбирлардан иборат.

Жиноят процессуал ҳуқуқида ҳар бир атамани мазмун-моҳиятини

чуқур англаш ва тушуниб етиш учун авваломбор атаманинг ўзбек тилида
қўлланишидаги том маъносини, яъни этимилогик жиҳатдан маьносига
эътибор беришни ўринли деб ҳисоблаймиз. А.Мадвалиев таҳрири
остидаги ўзбек тилининг изоҳли луғатида “четлаш” сўзи узоқлашмоқ,
ётлашмоқ,

бегоналашмоқ,

иштирок

этмай

қатнашмай

қўймоқ,

узоқлашмоқ

2

маъносини ифодалайди. “четлаштириш” сўзи эса иҳтиёрсиз

бажарилиши, яьни шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра



background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

163

бошқа шахс томонидан бирон-бир иш ёки юмушдан четлатилганлиги

3

маъносида ифодаланган.

“Лавозим” сўзи эса муассаса, ташкилот ва идораларда бирон-бир

расмий вазифани бажариш билан боғлиқ бўлган ўрин (штат), вазифа ўрни,
амал, мансаб маъноларини ифодалаши кўрсатилган

4

. Демак, “лавозим”

сўзи шахс томонидан хақ ёки ойлик иш хаққи олиш имконини берувчи ва
маьлум вазифаларни бажаришга мўлжалланган иш ўрни маъносида
ифодаланади.

Ўзбекистон

Республикаси

ЖПКнинг

29-боби

лавозимдан

четлаштириш мажбурлов чорасига бағишланган бўлиб, ушбу турдаги
мажбурлов жиноят-процессуал мажбурлов чоралари орасида алоҳида ўрин
тутади. Яъни, шахс ва фуқаронинг меҳнат ҳуқуқларини бевосита чеклайди.
Aйтиш жоизки, ушбу мажбурлов чораси фақат мансабдор шахсларга эмас,
балки ҳар қандай тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Мазкур процессуал мажбурлов чораси эҳтиёт чораларига жуда
яқинлашади, лекин у процессуал мажбурлов чораларининг мустақил тури
ҳисобланади. Чунки у эҳтиёт чораларига мансуб бўлган эркинлик ва
шахсий дахлсизликни эмас, балки фаолият тури ва касб танлаш каби
конституциявий ҳуқуқни чеклайди холос.

Жиноят-процессуал қонунчилик айбланувчи ёки судланувчини

мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар қандай корхона ва ташкилотда
(давлат, хусусий) эгаллаб турган ҳар қандай лавозимидан четлаштириш
мумкинлиги белгилаб беради. Лавозимдан четлаштириш вақтинча
қўлланадиган чора бўлиб, у фақат дастлабки тергов ва судда муҳокамаси
даврида қўлланилади.

Лавозимдан четлаштириш ўз табиатига кўра, Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексининг 47-моддасида назарда тутилган

хизмат бўйича чеклашга

ҳам қисман ўхшайди, лекин улар қўлланиш

мақсадлари

бўйича

бир-биридан кескин фарқ қилади.

Хизмат бўйича чеклаш

жазо

чораси

бўлиб, у фақат ҳарбий

хизматчиларга нисбатан қўлланилса, лавозимдан четлаштириш ҳар
қандай айбланувчи, судланувчига нисбатан қўлланадиган процессуал
мажбурлов чораси ҳисобланади.

.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

164

Лавозимдан четлаштириш мажбурлов чорасини қўллаш бир нечта

процессуал босқичларни ўз ичига олган бўлиб, уни қўллаш амалдаги
қонунчилик нормаларига асосан, суд тартибида амалга оширилади[

Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги масала

дастлабки тергов ва суриштирув органи томонидан, судланувчини
лавозимидан четлаштириш ҳақидаги масала эса жиноят иши кўрилаётган
тегишли суд томонидан ЖПКнинг 423, 438-моддалари тартибида ҳал
қилинади.

Ушбу мажбурлов чораси айбланувчини, судланувчини лавозимидан

четлаштириш мажбурлов чорасини қўллаш учун асос бўлган юқорида қайд
этилган ҳолатлар бекор бўлгунига қадар ўтган вақт мобайнида амалда
бўлади ёхуд қўлланилади.

Ушбу мажбурлов чорасини бекор қилишда уни қўллаган судни

хабардор қилиш лозим бўлади. Бунда, лавозимидан четлаштириш
тарзидаги процессуал мажбурлов чораси ушбу қарорни чиқарган судни
албатта хабардор этган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд
томонидан бекор қилинади.

ЖПКнинг 260-моддаси, лавозимдан четлаштирилаётган шахсларнинг
ҳуқуқий кафолатларидан бири бўлиб, унга мувофиқ, шахснинг
лавозимидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани оқибатида
етказилган зиён, башарти кейинчалик унга нисбатан оқлов ҳукми
чиқарилган ёки жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра
тугатилган бўлса, тўла ҳажмда қопланиши қайд етилган. Мазкур норма
мамлакатимизда ҳуқуқ соҳаларининг инсон ҳуқуқларини қай даражада
юксак қадирлашини, инсон қадри ҳар қандай ҳолатда ҳам улуғланишини
кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси. // https://www.lex.uz/
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси //
https://lex.uz/docs/111460 (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси).
3. Жиноят-процессуал ҳуқуқ: Дарслик // юридик фанлар доктори,
професор М.А.Ражабова таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 256.
4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б. 347,
552. // http://n.ziyouz.com.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. // https://www.lex.uz/

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси // https://lex.uz/docs/111460 (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).

Жиноят-процессуал ҳуқуқ: Дарслик // юридик фанлар доктори, професор М.А.Ражабова таҳрири остида. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 256.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б. 347, 552. // http://n.ziyouz.com.