SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
134
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
И.С.Исмоилов
https://doi.org/10.5281/zenodo.11076455
Мамлакатимизда давлат бошқарувига очиқликни жорий этиш,
ахборотларнинг
умумфойдаланиш
учун
очиқлик
ҳолати,
маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражасини халқаро талабларга
мувофиқлаштириш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда қонун устуворлигини таъминлаш, очиқлик ва
ошкоралик тамойилларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат
ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик
назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишлар ортга қайтмас тус олган.
Сўнги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бюрократия ва коррупциянинг
турли кўринишларига қарши курашиш мамлакатимизда давлат
сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.
Бунинг яққол мисоли сифатида сўнгги йилларда соҳага оид қабул
қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар,
коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар
мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида коррупцияга қарши
курашишнинг ҳуқуқий асослари қуйидаги йўналишларда белгиланган:
биринчидан
, Конституциянинг тегишли нормаларида коррупцияга
қарши курашишнинг концептуал асослари белгиланган. Хусусан,
Конституциянинг 2-моддасида белгиланган давлат халқ иродасини ифода
этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва
мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги тўғрисидаги
қоида мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги масъуллигини таъминлаш
ҳамда давлат бошқарувида бюрократик элементларни бартараф этиш
орқали коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва концептуал асослари
бўлиб хизмат қилади.
Мазкур норма давлат ва шахс муносабатларида шахс учун
қулайликлар яратишга қаратилган муносабатларни парваришлайди ҳамда
14-моддада давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг
барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий
адолат ва бирдамлик принциплари принциплари асосида амалга ошириши
тўғрисидаги норма ҳам коррупцияга қарши курашишда умумий
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
135
фаровонлик ва тенглик жамиятини яратишнинг асоси бўлиб хизмат
қилади.
Хусусан, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари
халқимизга хизмат қилади” деган тамойил ҳам бевосита юқоридаги
норманинг
ғоявий-сиёсий
кўриниши
ҳисобланади.
20-моддада
белгиланган инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида
юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар
инсон фойдасига талқин этилиши тўғрисидаги норма эса қонунчиликдаги
зиддиятлар ва ноаниқликлар кўринишидаги коррупциявий омилларнинг
шахс фойдасига талқин этилишига хизмат қилади
1
.
иккинчидан,
Конституцияда коррупцияга қарши курашувчи
субъектларнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми белгиланган. Хусусан,
жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари, парламент,
президент, ҳукумат, судлар, прокуратура ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига оид нормалар
белгиланган.
учинчидан,
конституциявий ҳуқуқ субъектларининг коррупцияга
қарши курашишга оид ваколатлари ва вазифалари белгиланган. Хусусан,
93-модда Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатларидан
бири сифатида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш
тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш белгиланган.
Шунингдек, 115-моддада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимият органларининг ишида очиқлик ва
шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг
фаолиятида
коррупция
ҳолатларига
қарши
курашиш,
давлат
хизматларининг сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятини
кенгайтириш бўйича чоралар кўриши белгиланган
2
.
тўртинчидан,
Конституциянинг иккинчи бўлимида белгиланган
инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларига оид нормалар
коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг иштирокига оид
имкониятларни тақдим этади.
Энг муҳими, ушбу имкониятлар давлатнинг тегишли функциялари
орқали таъминланади ва кафолатланади. 33-моддадаги ҳар ким фикрлаш,
сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгалиги, ҳар ким ўзи истаган
ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги
норма коррупцияга оид ҳолатлар юзасидан ўз муносабатларини билдириш
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
136
ва коррупцияга оид ахборот эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.
34-моддада барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор
шахслар фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган
ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш
имкониятини яратиб бериши лозимлиги белгиланган.
Мазкур норма давлат органларининг фуқаролар ва кенг
жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Очиқлик эса
ўз навбатида коррупциявий омилларнинг вужудга келишига қарши
турувчи энг муҳим воситалардан биридир
3
.
“Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳада бошлаган
ислоҳотларимизнинг ўзига хос ҳуқуқий пойдевори бўлган бўлса,
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш,
давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин
камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонлари коррупциянинг барвақт
олдини олишга қаратилган муҳим концептуал ҳужжатлар сифатида
хизмат қилмоқда.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг
жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлиши, улар
билан кундалик фаолиятида яқин мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатишига
қаратилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг
очиқлиги тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги
Қонунлар ва “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари
барча тоифадаги мансабдорларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатига кенг
жамоатчилик ҳамда халқ кўзи билан баҳо бериш имконини яратди.
Ўтган қисқа вақт давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш, давлат бюджети ва қарзи,
шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни кўриш ва реал
вақт режимида кузатиш имконини берувчи онлайн платформалар ишга
туширилди. Очиқ маълумотлар портали фаолияти сифат жиҳатдан янги
босқичга кўтарилгани, Ягона интерактив давлат хизматлари портали,
3
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
137
электрон лицензиялаш тизими ва “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар
портали фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, ҳукумат очиқлиги соҳасида 2021-2025 йилларда
Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш
Концепцияси қабул қилинганини алоҳида қайд этиш лозим.
Соҳадаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг узвий
ва мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини
таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга
оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул
қилинди.
Фармон билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мавҳум бўлган
муаммоли масалалар тўлиқ ўз ечимини топди.
Мисол учун, Фармон билан ҳар бир давлат органи ва ташкилоти
очиқ эълон қилиб бориши лозим бўлган маълумотларнинг рўйхати
тасдиқланди.
Ҳужжатда очиқ ахборот тури, жойлаштириладиган ресурси, тақдим
этиш ва янгилаш муддати ҳамда уларни жойлаштириш учун масъул
давлат органлари ва ташкилотлари аниқ белгилаб берилди.
Яна бир жиҳат, шу кунгача ҳам давлат ҳокимияти бошқарув
органларининг очиқлиги тўғрисидаги норматив ҳужжатлар мавжуд
бўлган. Аммо улардаги нормаларни ҳаётга татбиқ этишга масъул ёки уни
бажариш талабларини бузган мансабдор шахсларнинг жавобгарлик
масаласи очиқ қолаверган. Бу эса қонунчилик ҳужжатининг ҳаётга тўлиқ
жорий этилишига салбий омил бўлиб хизмат қилиб келган.
Коррупцияга қарши курашиш борасидаги ҳужжатларнинг ўзига хос
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан,
коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат
сиёсатининг устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш
механизмлари белгиланади;
иккинчидан,
коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш
бўйича янги тартиботлар ва чоралар, шунингдек бу борада давлат
органларининг вазифалари белгиланади;
учинчидан,
коррупцияга қарши курашишнинг институционал
асослари белгилаб берилади.
Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки,
давлат
органлари
ва
фуқаролар
ўртасидаги
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
138
муносабатларни тартибга солувчи нормалар коррупциявий омилларнинг
олдини олиш бўйича дастлабки босқичда бўлиб асосан ҳуқуқий
бўшлиқларни тўлдириш, тор идоравий ёндашув ҳолатларининг олдини
олишга муайян даражада хизмат қилади. Аммо, мазкур норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус ҳуқуқий
механизмлар етарли даражада шаклланмаган ва улар ягона ҳуқуқий
концепцияга бирлашмайди.
Хулоса сифатида шуни қайд этиш жоизки, коррупцияга қарши курашишга
оид
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни
бирлаштирувчи
умумий
концепциясини яратиш мақсадга мувофиқдир.