ЖАҲОНДА КОРРУПЦИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЗАРУРАТИ

Abstract

Жаҳонда коррупция кўриниши, унинг тарихий илдизлари ва асосий келиб чиқиш сабаблари турлича. Муаллиф иқтисодий, ижтимоий-маданий, сиёсий ҳамда институционал омилларни кўриб чиқиб, коррупция ривожланишини тезлаштирувчи жиҳатларини очиб беради. Шунингдек, мақолада коррупцияка қарши курашиш зарурати иқтисодиёт барқарорлиги, сиёсий тизим мустаҳкамлиги ва жамоатчилик ишончини сақлаш борасида қандай аҳамият касб этиши кўрсатилади. Қонун устуворлиги, мустақил суд тизими, рақамли технологиялар ва жамоатчилик назорати каби чоралар коррупция иллатини камайтиришда энг самарали восита сифатида тақдим этилади.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва табиркорлик олий мактаби магистранти Высшей школы бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
96-104
41

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Давланов, А. (2025). ЖАҲОНДА КОРРУПЦИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЗАРУРАТИ. Solution of Social Problems in Management and Economy, 4(1), 96–104. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/sspme/article/view/63875
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Жаҳонда коррупция кўриниши, унинг тарихий илдизлари ва асосий келиб чиқиш сабаблари турлича. Муаллиф иқтисодий, ижтимоий-маданий, сиёсий ҳамда институционал омилларни кўриб чиқиб, коррупция ривожланишини тезлаштирувчи жиҳатларини очиб беради. Шунингдек, мақолада коррупцияка қарши курашиш зарурати иқтисодиёт барқарорлиги, сиёсий тизим мустаҳкамлиги ва жамоатчилик ишончини сақлаш борасида қандай аҳамият касб этиши кўрсатилади. Қонун устуворлиги, мустақил суд тизими, рақамли технологиялар ва жамоатчилик назорати каби чоралар коррупция иллатини камайтиришда энг самарали восита сифатида тақдим этилади.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

96

ЖАҲОНДА КОРРУПЦИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА

УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЗАРУРАТИ

А.Ю.Давланов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва

табиркорлик олий мактаби магистранти Высшей школы бизнеса и

предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан

alilion188181@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14730740

Аннотация

Жаҳонда коррупция кўриниши, унинг тарихий илдизлари ва асосий

келиб чиқиш сабаблари турлича. Муаллиф иқтисодий, ижтимоий-маданий,
сиёсий ҳамда институционал омилларни кўриб чиқиб, коррупция
ривожланишини тезлаштирувчи жиҳатларини очиб беради. Шунингдек,
мақолада

коррупцияка

қарши

курашиш

зарурати

иқтисодиёт

барқарорлиги, сиёсий тизим мустаҳкамлиги ва жамоатчилик ишончини
сақлаш борасида қандай аҳамият касб этиши кўрсатилади. Қонун
устуворлиги, мустақил суд тизими, рақамли технологиялар ва
жамоатчилик назорати каби чоралар коррупция иллатини камайтиришда
энг самарали восита сифатида тақдим этилади.

Калит сўзлар:

Коррупция, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари,

коррупцияга қарши кураш механизмлари, ҳуқуқий ислоҳотлар, рақамли
технологиялар, ҳалқаро тажриба.

Замонавий шароитларда коррупция “барча давлатларни таъсир

қилувчи энг жиддий жаҳон муаммоларидан бири” деб тан олинган. У
миллий иқтисодиётларни беқарорлаштиради, инсон ҳуқуқларини бузади,
адолат тамойиллари асосини сарситади, жамиятда ижтимоий зўриқишни
келтириб чиқаради. Коррупция кўринишларининг хилма-хиллиги ва
эволюцияси,

замонавий

давлатлар

учун

асосий

трансмиллий

таҳдидларнинг бирини ташкил этган ҳолда, коррупцияга қарши
курашишда мувозанатли механизмни шакллантириш зарурлигини,
аввало, халқаро даражада, алоҳида давлатларнинг миллий даражасида ва
минтақавий даражада белгилади. Антикоррупция ҳуқуқий сиёсатини
ҳуқуқий сиёсат тури сифатида ўрганиш замонавий ижтимоий-иқтисодий,
ҳуқуқий ва сиёсий шароитларда долзарб ва зарур ҳисобланади.

Дунё ўзгаргани сайин, коррупция кўлами ҳам ўзгаради. Глобаллашув

ва жаҳон хўжалиги шаклланиши коррупцияга халқаро даражага чиқиш ва
замонавий дунёда энг катта ва хавфли кўринишлардан бирига айланиш
имконини берди. Бугунги кунда коррупция бутун дунёда энг жиддий


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

97

муаммолардан бири ҳисобланади.

Transparency International ташкилоти раиси Франсуа Валериан

таъкидлайдики: “Коррупция жазо чоралари қўлланиб, ҳукуматлар чеклаб
турилмагунича

ривожланаверади.

Адлия

тизими

пора

эвазига

бўйсундирилган ёки сиёсий аралашувга учрайдиган жойларда энг кўп
жабр кўрадиганлар - оддий одамлардир. Раҳбарлар қонун устуворлигини
таъминлаш ва коррупцияга қарши курашувчи институтларнинг
мустақиллигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар
этишлари лозим. Коррупция жазосиз қолиши ҳолатига барҳам бериш
вақти келди”.

1

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилоти

коррупцияни

“барча

мамлакатларга таъсир кўрсатувчи мураккаб ижтимоий, маданий ва
иқтисодий ҳодиса” сифатида кўради, бироқ бу терминга нисбатан
батафсил изоҳ бермайди. Қизиқ томони шундаки, ҳатто БМТнинг
“Коррупцияга қарши конвенция” матни ҳам аъзо мамлакатлар курашиши
керак бўлган тушунчага аниқ таъриф бермайди. Бу эса коррупция жуда
мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса эканлиги, унга ягона, бир вақтнинг ўзида
ҳам тўлиқ, ҳам етарлича аниқ таъриф бериш мушкуллиги билан
изоҳланади.

Коррупцион муносабатларнинг шакллари (қандай ва нима мақсадда):

Порахўрлик, тамагирлик, ноқонуний даромад олиш;

Давлат ресурслари ва маблағларини ўғирлаш ёки хусусийлаштириб

олиш;

Ноқонуний эгаллаш (қалбакилаштириш, сохталаштириш, алдаш

орқали пул ёки мулкка эгалик қилиш), давлат фондларидан
фойдаланишда суиистеъмол қилиш, маблағларни талон-торож қилиш;

1-расм. Коррупционер мансабдор шахснинг фаолият турлари бўйича

Ким ўзининг мансаб

мавқеини суиистеъмол

қилади

Давлат

амалдорлари

Давлат

коррупцияси

Ҳалқаро

коррупц

ия

Компания

менежери

Тижорат(бизнес

) коррупцияси

Сиёсатчи

Олий

хокимиятнинг

коррупцияси

Сиёсий

коррупция

Суд

коррупцияс

и


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

98

коррупция муносабатларининг таснифланиши

2

Непотизм (қариндошлар ёки дўстларни лавозимларга тайинлаш),

фаворитизм;

Шахсий манфаатларни илгари суриш, тил бириктириш (алоҳида

шахсларга преференциялар тақдим этиш, манфаатлар тўқнашуви);

Муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун совға олиш;

Ҳимоя қилиш ва йўл очиб бериш, ёлғон кўрсатма бериш;

Ҳокимиятдан суиистеъмол қилиш (қўрқитиш ёки қийноқлар);

Тартибга солиш (регуляция) механизмлари билан манипуляция

қилиш (бир гуруҳ ёки шахс манфаатига мувофиқ қарорлар қабул қилиш);

Рента излаш - тамагирлик (давлат хизматчилари ноқонуний

равишда хизматлар учун тўлов жорий этишлари ёки сунъий тарзда
танқислик яратишлари).

Замонавий дунёда коррупция ҳар қандай жамиятда, ҳар қандай

давлатда учрайди. Умуман олганда, уни бутунлай йўқ қилиш ҳақида даъво
қилиш мумкин бўлган мамлакатлар деярли мавжуд эмас. Бундан ташқари,
коррупция ҳолатининг бугунги босқичида унинг ярқин ифодаланган
халқаро табиати асосий хислатдир. Бу бир қатор омиллар билан
белгиланади, энг муҳимларидан бири эса глобаллашувдир. Глобаллашув
миллий чегараларнинг иқтисодий ошкоралигини шакллантириб, капитал,
товарлар ва ишчи кучи эркин ҳаракатини таъминлайди, шунингдек,
миллий иқтисодиётларнинг жиноийлашувини ҳам кучайтиради. Бундай
ҳолатни бир қатор халқаро ташкилотлар, хусусан, “Transparency
International” (TI) - коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро нодавлат
ташкилот - ўтказган тадқиқотлар натижалари ҳам тасдиқлайди. Мазкур
ташкилот фаолиятининг энг муҳим йўналиши дунёда коррупцияни қабул
қилиш даражасини ўрганишдан иборат.

1-жадвал
Жаҳон миқёсида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари

3

Турлари

Сабаблар

Изоҳ

Иқтисодий
омиллар

Кам
таъминланганлик
ва

маошлар

пастлиги

Давлат идоралари е ки хусусии
секторда

ишлае тган

ходимлар

етарлича даромад олмаганда, улар
пора олиш е ки ноқонунии и у л
билан пул ишлаб топишни ирода


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

99

қила бошлаши мумкин.

Муаммоли
молиявии тизим

Барқарор банк-молия тизимининг
и у қлиги,

ноқонунии

ҳисоб-

китоблар, оффшор операциялар
коррупция авж олиши учун замин
яратади.

Ижтимоий-
маданий
омиллар

Норасмии
муносабатлар
урф-одатга
аи ланиши

Ку плаб мамлакатларда “совға” е ки
“таранглашган

муносабатларни

юмшатиш” мақсадида пора бериш
каби иллатлар анъана сифатида
қабул қилинади.

Қонун
устуворлиги
даражаси
пастлиги

Аҳолида ҳуқуқии маданият паст
бу лганда, пораху рликни “муаммони
тез ҳал қилиш воситаси” сифатида
ку риш

ҳолатлари

ку паи иши

мумкин.

Сиёсий омиллар

Мустақил

суд

тизимининг
и у қлиги

Судлар сие сии босим остида е ки
манфаатдор гуруҳларга бу и суниши
коррупцияни жазосиз қолдириши
мумкин.

Давлат
бошқарувида
шаффофлик
и у қлиги

Шу туфаи ли миллии бои ликни
талон-торож қилиш, “откат”лар,
махфии

келишувлар

каби

ноқонунии ҳаракатлар муаммоси
вужудга келади.

Институтционал
муаммолар

Коррупцияга
қарши

аниқ

механизмлар
и у қлиги

Назорат

органлари,

ҳуқуқни

муҳофаза қилиш идораларида ички
текширув, комплаенс, хатарларни
баҳолаш

тизимлари

самарали

ишламаганда, коррупция кучаи иши
табиии .

Мустаҳкам
назорат

ва

жамоатчилик
мониторинги
и у қлиги

Очиқлик ва ҳисобдорлик бу лмаган
жои да мансабдорлар е ки ваколатли
шахслар истаганича суиистеъмол
қилиши мумкин.

Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича, 180 та мамлакат ва


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

100

ҳудудлар давлат секторидаги коррупция даражасига мавжуд, унда
баҳолаш шкаласи 0 дан 100 гача этиб белгиланган. 0 - коррупция жуда
юқори даражада эканини, 100 эса коррупция жуда паст даражада эканини
англатади.

Дания (90 балл) индексда олти йил кетма-кет етакчилик қилмоқда,

ундан кейин Финляндия ва Янги Зеландия (мувофиқ равишда 87 ва 85
балл) жойлашган. Адлия тизими пухта ташкил этилгани сабабли ушбу
мамлакатлар Ҳуқуқ устуворлиги индексининг ҳам биринчи ўринларидан
жой олган.

Индексдаги энг қуйи ўринларни Сомали (11 балл), Венесуэла (13

балл), Сурия (13 балл), Жанубий Судан (13 балл) ва Яман (16 балл)
эгаллаган. Ушбу мамлакатлар асосан қуролли можаролар давом этаётган
узоқ муддатли инқирозни бошдан кечирмоқда.

23 та мамлакат, жумладан юксак рейтингга эга бир нечта

демократик мамлакатлар (Буюк Британия (71 балл), Исландия (72 балл),
Нидерландия (79 балл) ва Швеция (82 балл)) ҳамда бир қатор авторитар
давлатлар (Венесуэла (13 балл), Эрон (24 балл), Россия (26 балл) ва
Тожикистон (20 балл)) бу йил тарихий минимал даражада кўрсаткич қайд
этган.

2018 йилдан буён 12 мамлакатда коррупцияни қабул қилиш индекси

кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайган. Бу рўйхатга паст ва ўрта
даромадли мамлакатлар (Венесуэла (13 балл), Гондурас (23 балл),
Либерия (25 балл), Мьянма (20 балл), Никарагуа (17 балл), Сальвадор (31
балл) ва Шри-Ланка (34 балл)) билан бир қаторда ўртадан юқори ва юқори
даромадли мамлакатлар (Австрия (71 балл), Аргентина (37 балл), Буюк
Британия (71 балл), Польша (54 балл) ва Туркия (34 балл)) киради.

Коррупцияни қабул қилиш индексида ўз кўрсаткичларини

яхшилашга саккиз мамлакат эришган: Ирландия (77 балл), Жанубий Корея
(63 балл), Арманистон (47 балл), Вьетнам (41 балл), Мальдив ороллари (39
балл), Молдова (42 балл), Ангола (33 балл) ва Ўзбекистон (33 балл).

Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча

давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига,
хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга
оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги
имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.



background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

101




2-расм. “Transparency International” индексида Ўзбекистон ўрнининг
йиллар кесимида ўзгаришлари

4

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва

унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида
коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли
ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда

юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини
такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини
жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин

иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда «Коррупциясиз
соҳа» лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасига тааллуқли барча рейтинг ва

индексларда ўтган йилгиларга қараганда Ўзбекистон ўрни яхшиланиб
бормоқда.

“Transparency

International”

халқаро

ноҳукумат

ташкилоти

томонидан 2023 йил якунлари бўйича Коррупцияни қабул қилиш
индексида мамлакатимиз ўрни 5 поғонага кўтарилиб, 180 та давлат
орасида 33 балл билан 121-ўринни эгаллади (2022 йилда 31 балл билан
126-ўрин), сўнгги олти йилга солиштирганда эса – 37 поғона юқорилади.

4

157

158

153

146

140

126

121

2017

2018

2019

2020

2021

2022

2023

тартиб рақами


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

102

Мазкур индексда мамлакатимиз кўрсаткичлари Шарқий Европа ва

Марказий Осиё минтақасида ижобий томонга ўзгарган 5 та (Грузия,
Молдова, Украина, Косово) давлатдан бири бўлгани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини

тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг
сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг
таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик
жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам
кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда.

Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб

давлатларда, хусусан Сингапур, Буюк Британия, Германия, АҚШ каби
ривожланган мамлакатларда “Давлат хизмати тўғрисида” ги, “Давлат
хизматида жамоатчилик назорати тўғрисида” ги Қонунлар ҳамда давлат
хизматчилари, мансабдор шахслар, шунингдек судяларнинг хатти-ҳаракат
меъёрларини тартибга солувчи Ахлоқ кодекслари мавжуд эканлигини
кўришимиз мумкин.

3-расм. Коррупцияга қарши курашиш зарурати ва механизмлари

5

Мустақил суд тизими

: Судлар сиёсий таъсирдан холи, холис ва ҳаққоний

қарорлар чиқариши лозим.

Жазо чораларини кучайтириш

: Порахўрлик ёки мансаб суиистеъмоли учун

жазо самарали ва сурилмасдан кўрилса, потенциаль қоидабузарлар чўчиши

табиий.

1.Қонун

устуворлигини

мустаҳкамлаш

Ички аудит ва комплаенс тизимлари

: Ҳар бир давлат идораси ёки хусусий

компанияда ички назорат механизмларини жорий этиш.

Шаффофлик ва ҳисобдорлик

: Давлат харидлари, буюртмалари электрон

тизимлар орқали амалга оширилиши, расмий ҳисоботлар очиқлиги

таъминланиши лозим.

1.Институцион

ал ислоҳотлар

ОАВ билан ҳамкорлик

: Оммавий ахборот воситалари мустақил ва эркин

фаолият олиб борса, улар коррупция фактларини фош этишда муҳим рол

уйнайди.

Фуқаролик жамияти институтлари

: Нодавлат ташкилотлари, блогерлар,

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда шаффофликни

ошириш.

1.Жамоатчили

к назорати

Коррупцияга қарши маданият шакллантириш

: Мактаблардан бошлаб ОТМлар ва иш

жойларида коррупция билан боғлиқ иллатлар ҳақида доимий тренинглар ва тарғиботлар

олиб бориш.

Замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш

: Электрон ҳукумат, электрон

навбат, электрон рухсатномалар каби тизимларни кенг жорий этиш орқали коррупцион

хавфларни камайтириш.

1.Маърифий

чоралар


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

103

Эътиборли жиҳат шундаки, мазкур нормалар билан давлат

хизматчиларининг олиши мумкин бўлган совға ёки ҳадяларнинг аниқ
миқдори ҳам белгилаб қўйилган. Масалан, АҚШ да ушбу миқдор 20 АҚШ
долларини, Францияда 35 евро, Буюк Британияда 140 фунт, Россияда 3000
рубл этиб белгиланган, Канадада эса мансабдор шахсларнинг пул
кўринишидаги совғалар қабул қилиши қатъиян тақиқланади, Сингапурда
давлат бошқарувида фаолият кўрсатувчи мансабдор шахсларнинг
гонорар, займ, қимматли қоғозлар каби тўловларни олиши таъқиқланган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан юқоридаги хориж тажрибаси вазирлик
тизимида жорий қилинган бўлиб, унга кўра ходимларнинг фуқаролар,
бошқа ташкилотлар ходимлари, жумладан турли жойлар ва хорижий
мамлакатларга уюштириладиган хизмат сафарлари давомида совғалар
олиши тақиқланди. Хорижий сафарлар давомида олинган совғалар,
вазирликка ўтказиладиган тартиб жорий қилинди.

Коррупция ҳам иқтисодиёт, ҳам сиёсий тизим, ҳам жамият

фаровонлиги учун улкан хавфдир. У мавжуд жойда давлат бошқарувининг
барча даражалари сустлашади, солиқ тушумлари камаяди, аҳолида эса
адолат ва ҳуқуққа ишонч пасаяди. Шу боис, коррупцияни тезкор бартараф
этиш, эҳтиёж бўлса жазо чораларини кучайтириш, институционал
шаффофликни таъминлаш ва фуқаролик жамиятини фаоллаштириш
мақсадга мувофиқдир. Рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш,
мувофиқ кадрлар сиёсатини юритиш ва доимий равишда обрў-эътиборли
мониторинг ўтказиш орқали коррупция даражасини сезиларли
камайтириш мумкин.

Коррупцияга қарши кураш - узлуксиз жараён. У муваффақиятли

бўлиши учун бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда - ҳуқуқий, сиёсий,
иқтисодий ва маънавий соҳа сифатида иш олиб борилиши лозим. Агар
ушбу чоралар комплекс тарзда жорий этиб борилса, коррупция сезиларли
даражада чекланади ва жамиятда ҳалоллик, адолат ҳамда шаффофлик
каби қадриятлар устувор бўлади.Жаҳонда коррупция ўта мураккаб ва
тизимли муаммо бўлиб, иқтисодий ўсишни тежайди, сиёсий
барқарорликка путур етказади ва жамиятда адолат ҳиссини сусайтиради.
Ушбу иллатни бартараф этиш ҳар бир давлатда ҳуқуқий, сиёсий,
иқтисодий ва маърифий чораларни бир вақтда амалга оширишни талаб
қилади. Қонун устуворлиги, мустақил суд тизими, шаффофликни
таъминлаш ҳамда жамоатчилик контроллиги каби устувор ёндашувлар


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

104

эвазига коррупция даражасини камайтириш мумкин. Қувонарлиси, айрим
мамлакатлар халқаро ҳамкорлик ва илғор технологияларни жорий этиш
орқали коррупцияга қарши курашда муваффақиятга эришмоқда. Демак,
жаҳон миқёсида ўсиб бораётган иллатни жамият сафарбарлиги, сиёсий
ирода ва мустаҳкам ҳуқуқий базалар орқали тўхтатиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Индекс восприятия коррупции-2014.

2.

https://www.transparency.org/ru/press/cpi2023-corruption-

perceptions-index-weakening-justice-systems-leave-corruption-unchecked
3.

Коррупция

во

Франции

это

не

эпидемия.

http://newsradio.com.ua/rus/2013_04_23/Korrupcija-voFrancii-jeto-ne-
jepidemija/
4.

Коррупция в Германии: успехи в борьбе с неистребимым злом

http://www.dw.com/ru/a-17269745
5.

Коррупция в США http://ruxpert.ru

6.

Монбио Дж. Не будем себя обманывать возможно, мы взяток не

даем,

но

коррупция

в

Британии

процветает.

http://inosmi.ru/world/20150320 /226985705.html#ixzz3k54IJc9Z.
7.

О

докладе,

посвященном

коррупции

в

странах

ЕС.

http://korrossia.ru/world/10796-o-doklade-posvyaschennom - korrupcii-v-
stranah-es.html.
8.

США увеличили расходы на «поддержку демократии» в России.

http://lenta.ru/news /2015/05/13/us_democracy/
9.

Brianna Ehley $6 Billion Goes Missing at State Department //The Fiscal

Times. April 4, 2014.
10.

Corruption

perceptions

index:

in

detail.

http://www.transparency.org/cpi2013/in_detail#myAnchor
11.

http://www.transparency.org/cpi2022/results

12.

https://www.lex.uz/acts/3088008

References

Индекс восприятия коррупции-2014.

https://www.transparency.org/ru/press/cpi2023-corruption-perceptions-index-weakening-justice-systems-leave-corruption-unchecked

Коррупция во Франции – это не эпидемия. http://newsradio.com.ua/rus/2013_04_23/Korrupcija-voFrancii-jeto-ne-jepidemija/

Коррупция в Германии: успехи в борьбе с неистребимым злом http://www.dw.com/ru/a-17269745

Коррупция в США http://ruxpert.ru

Монбио Дж. Не будем себя обманывать  возможно, мы взяток не даем, но коррупция в Британии процветает. http://inosmi.ru/world/20150320 /226985705.html#ixzz3k54IJc9Z.

О докладе, посвященном коррупции в странах ЕС. http://korrossia.ru/world/10796-o-doklade-posvyaschennom - korrupcii-v-stranah-es.html.

США увеличили расходы на «поддержку демократии» в России. http://lenta.ru/news /2015/05/13/us_democracy/

Brianna Ehley $6 Billion Goes Missing at State Department //The Fiscal Times. April 4, 2014.

Corruption perceptions index: in detail. http://www.transparency.org/cpi2013/in_detail#myAnchor

http://www.transparency.org/cpi2022/results

https://www.lex.uz/acts/3088008