Авторы

  • Мухайё Нортожиева
    Халқаро инновацион университети “Педагогика” кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sspme.71814

Ключевые слова:

педагогик жараён инновация педагогик тизим таълим сифати самарадорлик ўқитувчи шахси инновацион фаолият ёшлар тарбияси педагогик ҳамкорлик

Аннотация

Мақолада таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги, педагогик тафаккурнинг ривожланиш тараққиётида инновацияларнинг ўрни баён этилган.


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

43

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАР ТИЗИМИГА ТАЪЛИМ ИННОВАЦИЯЛАРИНИНГ

ТАЪСИРИ

Нортожиева Мухайё Зафар қизи

Халқаро инновацион университети “Педагогика” кафедраси ўқитувчиси

Email: muhajenortozieva@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15030159

Аннотация:

Мақолада

таълим

тизимидаги

ислоҳотлар,

инновацияларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлиги, педагогик тафаккурнинг
ривожланиш тараққиётида инновацияларнинг ўрни баён этилган.

Шунингдек, жамиятда фан ва таълим тизими интеграцияси, ёш

авлод тарбиясида таълим инновацияларининг ўзига хос хусусиятига оид
масалалар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

педагогик жараён, инновация, педагогик тизим,

таълим сифати, самарадорлик, ўқитувчи шахси, инновацион фаолият,
ёшлар тарбияси, педагогик ҳамкорлик;

Аннотация:

В статье описаны реформы в системе образования,

инновации как жизненная потребность, а также роль инноваций в
развитии педагогического мышления.

Также были затронуты вопросы, связанные с интеграцией системы

науки и образования в обществе, спецификой образовательных инноваций
в воспитании молодого поколения.

Ключевые

слова:

педагогический

процесс,

инновации,

педагогическая система, качество образования, эффективность, личность
учителя,

инновационная

деятельность,

образование

молодежи,

педагогическое сотрудничество.

Abstrakt:

The article describes reforms in the educational system, the fact

that innovations are a vital need, and the role of innovations in the development
of pedagogical thinking.

Also, the issues related to the integration of science and education system

in the society, the specific nature of educational innovations in the upbringing of
the young generation were mentioned.

Keywords:

pedagogical process, innovation, pedagogical system, quality

of education, efficiency, teacher personality, innovative activity, youth education,
pedagogical cooperation.

Мамлакатимизда бошланган барча эзгу ишлардан кўзланган асосий

мақсад – давлатимиз салоҳиятини ошириш, халқимиз фаровонлигини
таъминлаш, озод ва обод Ватан пойдеворини мустаҳкамлаш, баркамол


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

44

авлодни вояга етказишга қаратилган. Ёшларимизнинг ўқиб-ўрганиб,
замонавий илмларни эгаллаб, соғлом ва маънавий етук авлод бўлиб вояга
етиши йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, зарур шароитлар
яратилмоқда. Шу боисдан юртимизда таълим ислоҳотлари босқичма-
босқич амалга ошириб борилаётган ҳозирги даврда таълим-тарбия
муассасаларининг ҳам асосий эътибори ва фаолият мақсадларидан бири
бу ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, маънавий ва ахлоқий, ақлий
баркамол шахс сифатида тарбиялашни кўзлайди.

Бугунги кунда инсон маънавиятини шакллантириш муаммолари

таълим-тарбия тизимида ўзига хос долзарб муаммо сифатида
тадқиқотчилар диққат марказига айланган. Таълим-тарбия тизимига
янгича ёндашиш, замонавий талабларга хос инновацияларнинг ҳаётий
эҳтиёж эканлиги жамият ҳаёти ва давлат манфаатларига дахилдор
эканлиги барчамизга аёндир. Шу сабабли фан ва таълим тизими ўртасида
вужудга келган тафовутни бартараф этиш, ёш авлод тарбиясида
инновацион фаолият, ижодий ёндашиш муҳим вазифа эканлиги ҳар бир
педагог-тарбиячининг бугунги кундаги асосий вазифаларидан биридир.
Зеро, давлат ва жамият ҳаётидаги ислоҳотлар таълим ва тарбия
жараёнини вакиллари фаолиятида инновацион ёндашиш зарурият
эканлигини кўрсатмоқда. Шу боисдан жамият маънавиятини янада
юксалтиришда мустақил фикрлай оладиган, иймон-иродаси, эътиқоди
мустаҳкам, шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан
уйғунлаштирадиган, эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни
тарбиялаш ҳар бир педагогнинг энг асосий мақсади бўлмоғи лозим.

Глобаллашиб бораётган бугунги дунёда ахборот хавфсизлигининг

олдини олиш энг долзарб масалалардан бирига айланмоқда, шунинг
билан бирга ўқувчи ёшларимизни ана шу ахборот хавфсизлигидан асраш
эса нафакат ота-оналардан, балки таълим тизими ходимларидан кучли
эътибор ва масъулиятни талаб этмоқда. Ён атрофда содир бўлаётган
воқеаларни диққат билан кузатар эканмиз, жаҳондаги барча воқеликни
яратувчиси сифатида маънавият ва ахлоқнинг бирламчи омил эканлигини
ҳис қилиш қийин эмас. Албатта, глобаллашув жараёнлари давлатлар ва
халқлар ўртасида интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши,
айниқса таълим-тарбия тизими соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик
алоқаларини ҳам сезиларли даража ижобий ривожланаётганилигини
эътироф этади [1].


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

45

Таълимни ахборотлаштириш жараёни ва замонавий ахборот

технологияларидан фойдаланиш ўқитишнинг нафақат ташкилий
шакллари ва методлари ўзгаришини, балки ўқитишнинг янги
методларини шаклланиши ҳамда инновацион фаолиятимизнинг ўсишига
олиб келади. Бу ўз навбатида ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги
жараёнида таълим мақсадига эришишда энг мақбул йўл ноанъанавий
машғулотларни ташкил этиш билан боғлиқ. Шу боисдан педагогик
жараёнда инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда
шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар
асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли
бўлади. Шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир
кўрсатади.

Ўқув

жараёнларига

инновацион

ёндашиш,

машғулотларни

лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кутилаётган
натижани аниқ белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини
тўғри танлаш, ўқувчи ва талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини
баҳолашни реал мезонларини олдиндан ишлаб чиқиш, машғулотга
ажратилган вақт ичида уларни самарали амалга ошириш ва бир-бири
билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир [2].
Замонавий педагогик технология ўзининг педагогика ва бошқа фан
ютуқлари билан боғлиқ хусусий назариясига эга; у биринчи галда ўқув-
тарбиявий жараённи илмий асосда қуришга йўналтирилган; ўқитишнинг
ахборотли воситаларидан, дидактик материаллардан, интерфаол
методлардан кенг фойдаланишга асосланган ўқитувчи ва талабаларнинг
биргаликдаги ҳамкорлигини янада фаоллаштирада ва таълимдан
кўзланган мақсадга эришишни таъминлайди.

Педагогик фаолият жараёнида ўқув машғулотлари қатъий вақт

меъёрларига риоя этиш талаб қилинадиган шароитларда педагоглар
нафақат дастур ва дарсликларни ихтиёрий танлаш, балки ўзларининг
педагогик фаолиятларида усул ва воситаларни танлашда ҳам маълум
чегаралар мавжуд эди. Бугунги инновацион педагогик фаолият ижодий
изланувчанлик, педагогик тажриба ва тадқиқотчилик характерига эга
эканлиги билан ҳам эътиборга лойиқдир. Шунинг учун ҳам педагогик
жамоалар раҳбарлари, илмий тадқиқот институтларининг методик
хизматчилари фаолиятининг муҳим йўналиши ўқитувчилар томонидан
яратилаётган инновацияларнинг таҳлили ва баҳоланиши, уларнинг


background image

SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN

MANAGEMENT AND ECONOMY

International scientific-online conference

46

самарадорларини яратиш ва қўллаш учун зарурий шароитларни
яратишдан иборат [3].
Сўнгги йилларда педагогик жараёнга оид ислоҳотлар тизимида таълим
сифатини ошириш ва ўқитувчи-ўқувчи муносабатларида ўзаро
ҳамкорликни янада яхшилашда инновацион фаолиятга мурожаат этишга
мажбур қилаётган асосий сабаб, таълим хизматларини амалга оширувчи
барча ташкилотлар жамоаси дуч келаётган кескин рақобат шароитидир.
Бугунги кунда педагогик жамоалар мустақил равишда таълим тизимида
рақобатбардошлиликни ошириш мақсадида таълим-тарбияда миллий ва
халқаро педагогик тажрибаларни ўрганиш, қиёсий таҳлил этишлари ҳам
педагогик тафаккурни янада юксалтириш ва ривожлантиришга эришиши
педагогик амалиётда кўзга ташланмоқда. Айнан таълим инновациялари –
бу уни ташкил этувчи таълим институтларигина эмас, балки тегишли
давлат идоралари томонидан олиб борилувчи таълимга оид давлат
сиёсати, педагогик ва илмий-тадқиқот жараёнининг моддий таъминоти,
«жамият – шахс – давлат» муносабатларида манфаатларнинг муайян
нисбати ҳамдир. Шу сабабли бир мамлакатда вужудга келган ва
ривожланган таълим тизимини бошқа мамлакатга, ўзга тарихий
шароитларга кўр-кўрона кўчириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам миллий
таълим тизимида вужудга келган ижобий ютуқлар, тўпланган тажрибалар,
устоз-шогирд муносабатлари, миллий педагогикамизнинг ютуқлари ҳамда
узлуксиз таълим тизимида шаклланган илмий мактабларни сақлаш
бугунги куннинг устувор вазифларидан биридир

Фойдаланилган адабиётлар/Список литературы:

1. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - T. “Maънaвият”, 2008,
112-бет.
2. Зулунов Қ. Таълим - тарбия жараёнида инновацион ёндашувлар ва
ёшлар тарбияси. “Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари”
мавзусидаги онлайн халқаро ёшлар илмий-амалий ва назарий
конференцияси мақолалар тўплами – Т.: «Инновацион ривожланиш
нашриёт-матбаа уйи», 2020. 151-154 бетлар.
3. Шоназаров Ж.У. Образование и инновационная деятельность в системе
подготовки конкурентно способных кадров. Вестник науки и образования
№ 19 (73). Часть 2. октябрь (журнал) Москва-2019 г, 37-41 ст.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - T. “Maънaвият”, 2008, 112-бет.

Зулунов Қ. Таълим - тарбия жараёнида инновацион ёндашувлар ва ёшлар тарбияси. “Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари” мавзусидаги онлайн халқаро ёшлар илмий-амалий ва назарий конференцияси мақолалар тўплами – Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2020. 151-154 бетлар.

Шоназаров Ж.У. Образование и инновационная деятельность в системе подготовки конкурентно способных кадров. Вестник науки и образования № 19 (73). Часть 2. октябрь (журнал) Москва-2019 г, 37-41 ст.