SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
97
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ИСБОТЛАШ ПРЕДМЕТИ ВА
ИСБОТЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР
Хомидов Турсунали Адхамович
https://doi.org/10.5281/zenodo.15240747
Бугунги кунда жиноят процессида исботлаш предмети ва жиноят
процессида исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тушунчалари
тўғрисидаги масала энг долзарб масалалардан биридир. Суриштирув ва
дастлабки тергов жараёнида мазкур тушунчаларнинг максимал даражада
аниқ белгиланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Олимлар олимлар
томонидан исбот қилиш ва исботлариниши лозим бўлган ҳолатлар
юзасидан бугунги кунга қадар турли бахс мунузаралар олиб борилган
бўлсада якуний хулосага келинмаган. Шу муносабат билан ушбу
муаммонинг долзарблиги шубҳа туғдирмайди. Иш жараёнида айрим
вазифаларни ҳал этиш: жиноят процессида исботлаш предмети ва
исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тушунчалари ҳамда ушбу
тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаш талаб этилади. Қайд
этилган масалаларни ечиш ишнинг мақсадига эришиш, яъни ушбу
тушунчаларнинг нисбатини аниқлаш имконини беради. Қўйилган
мақсадга эришиш учун биз ҳар қандай усуллардан фойдаланамиз:
индукция, дедукция, таққослаш, таҳлил қлиш ва бошқалар. Ўзбекистон
Республика Конституциясида “Жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд
муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади ” деб
мустахкамлаб қуйилган. Таъкидлаш жоизки, 1994 йил 22 сентябрда қабул
қилинган ва 1995 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган ЖПКда аввал амал
қилган ЖПКлардан фарқли равишда илк бор «исбот қилишнинг умумий
шартлари» киритилган. 1994 йилги ЖПКнинг учинчи бўлими далиллар ва
исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларга бағишланган бўлиб, унинг
85-951-моддаларни ўзига қамраб олган 9-боби исбот қилишнинг
умумий шартларига бағишланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексининг 82-моддасида айблаш ва хукм қилиш учун
асослар келтириб ўтилган. Ишни айблов хулосаси ёки айблов
далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун
қуйидагилар исботланган бўлиши керак: Ишни айблов хулосаси ёки
айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш
учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак: 1)жиноят объекти;
жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
98
жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 2) содир этилган
жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб
ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли
оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; 3) жиноятнинг ушбу шахс
томонидан содир этилганлиги; 4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд
бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги,
жиноятнинг
сабаблари
ва
мақсадлари;
5)
айбланувчининг,
судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар . Агар мазкур моддада
баён этилган барча ҳолатлар суриштирувчи ёки терговчи томонидан
тўлиқ исбот қилиниши шарт, бу эса ишга жалб қилинган шахснинг
айбдорлик масаласини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади. Жиноят ишидаги барча ҳолатлар билан бирга агар жиноятни
бир нечта шахс содир қилган бўлса барча шахсни ушбу жиноятга
алоқадарлигини исбот қилиш учун уларни ҳар бирини жиноятга
алоқадорлигини алоҳида исбот қилиш мақсадга мувофиқ. Исбот қилишда
энг муҳим тушунчалардан бири бу “айб” ва “айбдор” тушунчалари
ҳисобланади. Айб ва айбдорлик тушунчаси айнан бир хил эмаслигидан
келиб чиқиш лозим, чунки "айб" шахснинг муносабатларини тавсифлайди,
"айбдор" эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда
тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик
орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб
топилишини тавсифлайди . ЖПКнинг 82-моддасидаги барча ҳолатлар
исбот қилиниши билан бирга жиноят ишида суриштирувчи ёки терговчи
ишни қонуний ҳал қилиш учун зарур бўлган барча ҳолатларни исбот
қилиши шарт. Бу эса жиноят процессида исботланиши лозим бўлган
ҳолатларнинг универсал рўйхатида белгилаш унчалик тўғри эмаслиги
кўрсатади. Қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлигини
исботлашда адолат тамойили билан белгиланган зарурат мавжуд бўлиб, у
шундан иборатки, агар юқорида кўрсатилган ҳолатлар суриштирувчи ёки
терговчи томонидан етарлича ўрганилмаган бўлса, исбот қилиш тўлиқ
амалга оширилмаган ва шахснинг айблилик масаласи ҳал қилинмаган
ҳисобланади. Исботлаш далилларни тўплаш, текшириш, баҳолаш орқали
ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳолаш орқали амалга оширилади ва ҳақиқатни аниқлашда
намоён бўлади. Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд
ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига
олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
99
тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилади. Далиллар белгиланган
тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92,94-моддаларида
назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф
этилади. Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган
далиллар ишончли деб ҳисобланади. Исботланиши керак бўлган барча ва
ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча
ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун
етарли деб ҳисобланади. Суриштирувчи ёки терговчи ҳар бир далил
юқоридаги талабларга жавоб бергандагини исбот қилишда фойдаланиши
мумкинлигини инобатга олиши шарт. Бироқ далиллар ёрдамида
аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар рўйхати фақат исботлаш предметига
бевосита кирадиган ҳолатлар билангина тугамайди. Билвосита далиллар
билан ишлашда исботлаш предметига бевосита кирмайдиган ҳолатларни
далиллар ёрдамида аниқлашга тўғри келади. Бу ҳолатлар ёрдамида
исботлаш предметига бевосита кирадиган ҳолатлар аниқланади. Исбот
қилиш чегараси исбот қилиш предметига кирувчи ҳар бир ҳолатни
текширишнинг чуқурлиги билан ҳам белгиланади. Бизнинг фикрича,
исботлаш предметига кирувчи ҳолатлар мажмуини имкон қадар аниқ
белгилаш зарур, бундай ҳолатлар ҳар бир жиноят иши бўйича исботлаш
доирасини чегарасини белгилашда муҳим аҳамиячтга эга ҳисобланади.
Ишда исботлаш предметининг мазмуни муайян қилмишнинг моддий
сифатларини тасдиқлаш учун аниқланиши талаб этиладиган ҳолатлар
мажмуи билан ишлаб чиқилади. Қидирилаётган ҳолатларнинг ҳар бири
далиллар, яъни бир-бирига зид бўлмаган ва ўз негизида жиноят билан
объектив мавжуд боғлиқликка эга бўлган бошқа фактлар орқали ишончли
тарзда тасдиқланган тақдирдагина исботлаш муваффақиятли бўлади.
Исботлашнинг мақсади эса ўтмишда содир бўлган жиноят ҳодисасини,
шунингдек иш бўйича аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатларни, улар
объектив реал воқеликда қандай содир бўлганлиги билан боғлиқ ҳолда
амалга оширилади. Жиноят процессида исбот қилиш предмети ва исбот
қилиниши лозим бўлган ҳолатлар тушунчаларининг ўзаро нисбатини
ўрганишни якунлаб, ишда қўйилган вазифаларни ҳал қилиб ва саволга
жавоб бериб, айрим хулосалар чиқариш имкониятига эга бўламиз.
биринчидан, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар деганда, ҳар қандай
жиноятни тавсифловчи реал ҳодисалар, воқеаларда ифодаланган умумий
сифатлар йиғиндиси бўлган ташқи (объектив мавжуд) олам ҳолатларини
тушуниш мақсадга мувофиқ;
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
100
иккинчидан, бизнинг фикримизча, исботлаш предмети сифатида
алоҳида аниқланган қилмишнинг моддий хусусиятларини тасдиқлаш учун
аниқланиши талаб этиладиган фактик ҳолатларнинг ўзига хос тўпламини,
жинноят иш бўйича қонунда назарда тутилган якуний қарорлардан
бирини чиқаришга хизмат қилиши зарурдир;
учинчидан, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар ва исботлаш
предмети тушунчаларининг ўзаро нисбатини қисм ва бутун сифатида,
яъни исботлаш предмети жиноят иши бўйича жиноят процессида
исботланиши лозим бўлган ҳолатларнинг ўзига хос мажмуидан бошқа
нарса эмас.
Исботлаш ва исботланиши лозим бўлган ҳолатлар доимий алоқада
эканлигини тушуниш жуда муҳимдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Янги
тахрирдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
https://lex.uz/docs/6445145.
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 27.03.2025 ҳолатига кўра
(мурожаат қилинган сана 12.04.2025й) https://www.lex.uz/acts/111460
3. Жиноят процесси: Ўқув қўлланма / Д.М. Миразов, И.Э. Хожаназаров, Ш.Н.
Бердияров. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – Б. 82.
4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 27.03.2025 ҳолатига кўра
(мурожаат қилинган сана 12.04.2025й) https://www.lex.uz/acts/111453