SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
97
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ БЕЗОРИЛИК
ЖИНОЯТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИ ВА УНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Хуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник
Умаров Шарофиддин Фахриддин ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ихтисослиги бўйича
таълим олаётган 3-ўқув курси 322-ўқув гуруҳи курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15541564
Аннотация:
Ушбу мақолада безорилик жинояти, унинг ўзига хос
хусусиятлари, мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу
жумладан, миллий гвардия органларининг фаолиятида уларнинг вазифа
ва ваколат доирасига кирувчи масалаларнинг аниқ белгилаб
берилганлиги ҳамда ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудудий
бирлигида рўй берган безорилик жинояти, уларнинг содир этилиш
сабаблари ҳамда имкон берган шарт-шароитлар аниқлаш ва бартараф
этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар, шунингдек, ушбу фаолият
жараёнида вужудга келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш
йўллари ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар:
ҳуқуқбузарлик, жиноят, безорилик жинояти, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар, миллий гвардия ортганлари, Жиноят
кодекси,
Жиноят
процессуал
кодекси,
Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекс.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются преступления
хулиганства, их особенности, четко определенные задачи и полномочия
правоохранительных органов, в том числе органов Национальной гвардии
в нашей стране, а также преступления хулиганства, совершенные в
закрепленной за ними административно-территориальной единице,
причины их совершения и условия, способствующие им. Обсуждаются
профилактические меры по выявлению и устранению этих условий, а
также проблемы, возникающие в процессе этой деятельности, и пути их
решения.
Ключевые слова:
правонарушение, преступление, хулиганство,
правоохранительные органы, органы Национальной гвардии, Уголовный
кодекс, Уголовно-процессуальный кодекс, Кодекс об административной
ответственности.
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
98
Жаҳонда жиноят ишларини сифатли тергов қилишнинг илмий
ечимларини ишлаб чиқиш, бунда инсон ҳуқуқ ва эркинларини
таъминлашнинг халқаро стандартларни жорий қилиш, жамиятда
ўрнатилган одоб-ахлоқ қоидаларини четлаб ўтувчи янги ғоялар асосидаги
безорилик қилмишларини жиноят қонунчилиги билан чеклаш, мазкур
жиноят ишларини бўйича тергов ва суриштирув ўтказишни
такомиллаштириш, жиноятларни криминалистик тактикасини ишлаб
чиқиш йўналишларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу
турдаги жиноятларни олдини олиш, мазкур турдаги жиноятларни содир
этган шахсларни аниқлаш, улар бўйича сифатли суриштирув, тергов олиб
бориш ҳамда жавобгарлик муқаррарлигини
таъминлаш
унинг
профилактикасида муҳим аҳамиятга эга.
Дунёда безорилик жиноятидан жабрланаётган шахслар сони тобора
ортиб, айниқса бу борада ёшлар, хусусан мактаб ўқувчиларининг улуши
кўпаймоқда. ЮНЕСКОнинг маълумотига кўра, “Дунё давлатларидаги 30%
мактаб ўқувчилари безорилик ёки кибербезориликдан азият чекишмоқда,
яъни бунда ҳар бешинчи мактаб ўқувчиси (20,2%) шундай ҳаракатлардан
азият чекаётганлиги”1, “бунда уларнинг ўзлаштиришларини сусайишиъъ
ва бошқа бир қанча қақтор камчиликларни келтириб Ўтишимиз мумкин.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш,
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликка
тортишда инсон қадрини таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-
тадбирлар
амалга
оширилмоқда.
Хусусан,
“Ўзбекистон–2030”
стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги
давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида айнан 87-мақсад,
«Ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
органларнинг
фаолиятини
инсон
манфаатлари,
қадр-қиммати
ва
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилишга
йўналтириш»3 кўрсатиб ўтилган. Унда судга қадар иш юритувида
далилларни
тўплаш
ва
мустаҳкамлаш
фаолиятини
замонавий
технологиялар ва сўнгги илмий ютуқларни жорий қилиш орқали тўлиқ
рақамлаштириш, ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят иши
қўзғатилишидан тортиб иш юзасидан ҳукм чиқарилгунига қадар бўлган
жараённи индивидуал рақам ва ҚР коди орқали кузатиб бориш
имкониятини жорий қилиш, шахс ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда
далиллар тўплашга, уларни сақланиши, шахсни дастлабки терговга
келишини таъминлашга хизмат қилувчи чоралар доирасини кенгайтириш
каби устувор мақсадлар белгиланган бўлиб, уларнинг бажарилиши
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
99
мамлакатимиздаги ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари
кафолатларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Безорилик — шахснинг жамоат тартибини қўпол равишда бузиши ва
жамиятга ошкора ҳурматсизлик кўрсатишдан иборат хатти-ҳаракати.
Безорилик умумий жиноятчиликнинг 25 фоизини ташкил қилиб, ҳар йили
4 фоизга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда мазкур жиноятларга оид
статистика маълумотлари унинг «тарқалганлик» даражасини кўрсатади.
2015 йилда безорилик умумий жиноятчиликнинг 3,5 %, 2016 й. – 3 %, 2017
й. – 2,2 %, 2018 й. – 2.1 %, 2019 й. – 2,2 %ни ташкил этган бўлса, 2020 йилда
2,5%ни ташкил этган. Албатта ушбу маълумотларда безорилик оқибатида
содир этилган бошқа жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар акс
эттирилмаганлигини ҳисобга олсак, безориликнинг кўлами янада
кўпроқдир.
Безорилик ҳуқуқбузарлигининг содир
этилиши
натижасида уйидаги ижтимоий хавфи юқори бўлган салбий
оқибатлар келиб чиқади:
вояга этмаганларнинг таълим ватарбиясига салбий таъсир
кўрсатади.
вояга этмаган шахснинг хулқ-атвори ижтимоий-салбий жиҳатдан
ҳар томонга ўзгаради;
жамиятда жиноятчилик кўрсаткичи
ва
даражасининг
ортишига олиб келади;
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради;
жамиятда ўрнатилган қонун-қоидалар тизимининг бўзилишига
олиб келади;
ҳуқуқбузарликларни кўпайишига таъсир этади.
Бизнинг назаримизда майда безорилик ҳуқуқбузарлигининг
олдини олишнинг энг самарали усули сифатида якка тартибдаги
профилактик чоаларни қўллаш лозим. Бу масала юзасиадан
профессор З.Зарипов ва И.Исмаиловлар, жиноятларни якка
тартибда олдини олиш муайян жиноят сабабларини ва уни содир
қилишга кўмаклашган шароитларни аниқлаш ҳамда уларни
бартараф қилиш, жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаш
ва улар билан зарур тарбиявий профилактик чора-тадбирларни
ўтказиш бўйича амалга ошириладиган махсус криминологик
даражадаги жиноятларни олдини олишдан иборат фаолият деб қайд
этишади. Ушбу жараённи “огоҳлантириш”, “бартараф қилиш”,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
100
“тўхтатиш” (тўсқинлик қилиш) каби босқичларда амалга оширилишини
тушунтиришади.
Безорилик ҳуқуқбузарлигини олдини олишда миллий гвардия
органлари куйдагиларга эътибор қаратишлари лозим:
ўзининг қарашлари, хулқ-атвори билан жиноят содир этишга
мойиллигини гувоҳлик берувчи шахсларни аниқлаш;
шундай шахсларни аниқлаш ва уларга салбий таъсир
кўрсатувчи манбааларни аниқлаш;
улар учун ҳуқуқбузарлик содир этилмаслигига йўл қўймаслик
мақсадида соғлом муҳитни вужудга келтириш;
зарарли таъсир этувчи манбааларни бартараф этиш;
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларга тарбиявий
таъсир кўрсатиш. Маълумки, жамоат тартибини сақлаш,
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат жойларида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бир сўз билан айтганда
мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда
миллий гвардия оргаларининг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир.
Жамоат жойларида содир этиладиган безорилик жиноятларини
олдини олиш, маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳамда
аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича амалдаги қонунчиликка
асосан тегиши жазо чорасини қўллашда миллий гвардия
органлари асосий субъект ҳисобланади. Шунингдек, ўз фаолияти
юзасидан ҳар ойда юқори турувчи органларга ҳисобот тақдим этиб
боради.
Шунингдек,
2020-йил
18-ноябрда
Ўзбекистон
Республикасининг «Миллий гвардия органлари тўғрисида»ги Қонун
қабул
қилинган
бўлиб
ушбу
қонунда
вазифа
ва
мажбуриятларнингларнинг аниқ белгилаб қўйилиши миллий гвардия
органлари ходимларининг иш фаолиятини самарали ташкил этишига
имкон яратади. Шунингдек, ўзининг хизмат ҳудудида содир этилган ва
этилаётган кўплаб жиноятлар, безорилик жиноятининг олдини олишда
долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (1994),
“Прокуратура тўғрисида”ги (2001), “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
(2016), “Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси тўғрисида”ги
(2020) қонунлари,. Президентининг 2016 йил 21-октабрдаги ПФ-4850-
сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
101
чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сонли
“Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
кафолатларини кучайтириш бўйича кўшимча чоратадбирлар тўғрисида”,
2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли “Суд-тергов фаолиятида
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10- апрелдаги ПФ-5005-сонли
“Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги,
2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сонли “Жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги, 2023 йил 11-сентабрдаги ПФ-158-сонли “«Ўзбекистон —
2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва соҳага оид бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу
тадқиқотни ривожлантиришга муайян даражада хизмат қилади.
МДҲ давлатларида безорилик жиноятларни тергов қилишнинг
жиноий-ҳуқуқий
ва
криминалистик-процессуал
масалаларга оид
изланишлар С.В.Борисов, Н.В.Буланова, Н.С.Бушкевич, Л.Я.Драпкин,
В.С.Егоров,
М.С.Егорова,
В.Ф.Ермолович,
Ю.И.Жих,
В.И.Зарубин,
В.И.Захаревский, Т.Л.Корепанова, С.К.Кудашкин, А.В.Куделнич, И.В.Маслов,
Е.И.Овчаренко, Е.В.Рябов, К.А.Сергеев, Р.А.Салфеткин, Р.В.Сидорсовлар
томонидан илмий тадқиқ этилган бўлиб, улар асосан безорилик ва жамоат
тартибига қаратилган айрим турдаги жиноятларни тергов қилишнинг
криминалистик
жиҳатлари
ва
тергов
қилиш
услубиётини
такомиллаштириш масалаларини ўрганганлар.
Хорижий мамлакатларда безорилик ва кибербезорилик каби
жиноятларини содир этилиши ҳамда уларни тергов қилишнинг
замонавий криминалистик услубиётига оид илмий изланишларни Leander
Andres, Marc Fabel,Helmut Rainer, T.Gore, C.Maundy, Bil Belsey, Raphael Cohen-
Almagor, Julia Riebel,Reinhold S. Jäger, C.Fischer, Louis C. каби чет эл
олимлари томонидан олиб борилган1. Бироқ, юқорида келтирилган
олимларнинг
тадқиқотларида
безорилик
жиноятини
айримжиҳатларигина ёки ўз давлатларининг жиноят қонунчилигида
белгиланган асосларга кўраамалга оширилган бўлиб, безорилик
жиноятини миллий жиноят қонунчилигимиз нуқтаи назардан тергов
қилишнинг хусусиятлари илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этилмаган,
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
102
безориликнинг янги турлари, гуруҳ таркибидаги безорилик сингари
тергов вазиятлари бўйича чуқур ва мустақил комплекс тавсифга эга
тадқиқот ўтказилмаган, алоҳида монографик тадқиқотлар амалга
оширилмаган.
Мамлакатимизда жиноятчилик даражаси ҳақида сўз борар экан, бу
борада жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи
жиноятлар бирламчи аҳамият касб этади. Юртимизга келган сайёҳ ёки
меҳмон энг аввало кўчаларимиздаги одоб ва саришталикка баҳо беради.
Асрлар оша қадриятлар асосида шаклланган миллий менталитетимизда
бағрикенглик ва кенгфеъллилик мужассам бўлган. Айнан мазкур
ҳислатлар ҳам ҳаётимизнинг фаровонлигини ҳам тинчлигимизнинг
бебаҳо рамзи ҳисобланади. Бироқ ушбу қадриятларимизга зид бўлган
иллатлар нафақат турмуш тарзимизга балки, тинч ва фаровон ҳаётимизга
ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Шундай салбий иллатлардан бири бу –
безориликдир. Бугунги кунда безорилик жиноятлари сони ўсиб
бораётганлигини статистик маълумотлар хусусан, 2021 йилда безорилик
факти бўйича қўзғатилган ва ҳисобга қўйилган жиноятлар сони жами 3
024 тага етганлиги, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 1 565 тани ташкил этгани
ва ўсиш суръати 1 459 тага ёки 93,2 фоизга ошиб кетганлигини, 2022
йилда бу кўрсаткич 2 574 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилда 2 605 та
безорилик жиноятлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ўсиш суръати
1.20 %
ни ташкил этганлиги билан асослаб, асосий эътиборни нафақат сон
жиҳатдан кўпайишга, балки безорилик жиноятларини содир этиш
усуллари ҳам ўзгариб бораётганлиги сабабли мазкур турдаги
жиноятларни тергов қилиш услубиётини ишлаб чиқиш заруратига
қаратади. бугунги кунда виртуал макон ва виртуал жараёнлар каби
тушунчалар пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқлар ва улардаги виртуал
маконда бўлган омманинг осойишталигини бузувчи, тармоқдаги
фойдаланувчиларни беҳузур қилувчи ҳамда ахлоқ қоидаларига зид хатти-
ҳаракат контентларга нисбатан ҳақорат ёки уятли сўзлар, жумлалар ва
турли тасвирлар билан ҳақоратлар ёки уятли сўзлар ишлатилиш
ҳолатлари кузатилаётганлигини инобатга олиб виртуал маконда бўлган
омманинг осойишталигини бузувчи, тармоқ фойдаланувчиларини беҳузур
қилувчи ҳамда аҳлоқ қоидаларига зид хаттиҳаракат сифатида баҳоланиши
лозим бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноят турини белгилаб қўйиш зарурати
мавжудлигини келтириб, “Виртуал майда безорилик” номли МЖТКнинг
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
103
183
1
-моддасини ҳамда “Виртуал макондаги безорилик” номли ЖКнинг
277
1
-моддасини кодексга киритиш лозим ҳисобланади.
Виртуал майда безорилик-
яъни омммавий ахборот воситаларида,
телекомуникатсия тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармогъида
фойдаланувчи
омманинг
осойишталигини
бузувчи
тармоқ
фойдаланувчиларини беҳузур қилувчи ёки ахлоқ қоидаларига зид
мазмундаги хат-хабар, расмлар ёки бошқа видео-фото материаллар
жойлашдир.
Виртуал макондаги безорилик-
худди шу ҳуқуқбузарликнинг бир
йил ичида такроран содир этилиши жиноят сифатида баҳоланаши
саналади. Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодекси ва маъмурий
жавобгарлик тЎгърисидаги кодекларга бу каби янги тушунчаларнинг
киритилиши бугунги кунда замонавий ахборот технологиялари
ривожланиб боргани саин кибер маконда ҳам жиноятларнинг турлари ва
уларнинг содир этилиш механизми кЎпайиб, янада кенг тус олаётганидан
далолат бераётганини кЎришимиз мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 йил 03/23/837/0241-сон)
https://lex.uz/docs/6445145 (Мурожаат вақти: 08.10.2024 йил)
2.
Ўзбекистон Республикаси Кодекслари тЎплами. Тошкент: Адолат,
2014. Б.832. (Мурожаат вақти: 08.10.2024 йил)
3.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси: (2024 йил 1 мартгача
бЎлган Ўзгартириш ва қЎшимчалар билан) – Тошкент: Адолат, 2024.
3966 (Мурожаат вақти:08.10.2024 йил)
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул
қилинган ,,Ички ишлар органлари тЎгърисидаъъги қонуни ЎРҚ- 407
сонли.
5.
Ўбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул
қилинган ,,Миллий гвардияси тЎгърисидаъъги қонуни.
6.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул
қилинган ,,Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тЎгърисидаъъги қонуни.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021
йил 26 мартда қабул қилинган ,,Қонун устуворлигини таъминлаш ва
жиноятчиликкка қарши курашиш соҳасида Ички ишлар органлари
фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кЎтариш чора-тадбирлари
тЎгърисидаъъги ПФ-6196 сон президент фармони (Мурожаат вақти:
08.10.2024 йил)
SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN
MANAGEMENT AND ECONOMY
International scientific-online conference
104
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда
қабул қилинган ,,Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини
тубдан ошириш, жамоат тартибини фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тЎгърисидаъъги ПФ-5005-
сонли пресидент фармони. (Мурожаат вақти:08.10.2024 йил)
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрда
қабул қилинган ,,Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги
концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора- тадбирлари
тЎгърисидаъъги
ПФ-27-сон
пресидент
фаррмони
(Мурожаат
вақти:08.10.2024 йил).
10.
оглу Мустофақулов, Б. А., & oglu Du'сматов, С. Р. (2024). ADVANCED
EXPERIENCES OF FOREIGN STATES IN ORGANIZING WORK WITH PERSONS
SENTENCED TO RESTRICTION OF LIBERTY. Bulletin news in New Science
Society International Scientific Journal, 1(6), 193-200.
11.
Мустофақулов Б. А. Ў., Жумаев С. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА
РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ //Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 4. – С. 140-146.
12.
Мустофақулов, Бобур Асрор Ўғли, and Синдор Жомғир Ўғли Жумаев.
"ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА
ГИЁҲВАНДЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ." Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies 2.4 (2025): 140-146.
13.
Мустофақулов, Б. А. Ў., & Жумаев, С. Ж. Ў. (2025). ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИККА
РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Central Asian Journal of Multidisciplinary Research
and Management Studies, 2(4), 140-146.
14.
Бобур М., Ўғли A., Обиджонов У. Ж. Ў. ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРИНИНГ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ
ЯККА
ТАРТИБДАГИ
ПРОФИЛАКТИКАСИ
БЎЙИЧА
ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
//Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies.
– 2024. – Т. 2. – №. 2-2. – С. 33-39.